Авторы

  • Акмал Алимов
    Самостоятельный соискатель, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp26-33

Ключевые слова:

неосновательное обогащение категория квазиконтракт виндикация обязательство право иск кондикция имущество требование

Аннотация

В статье анализируется формирование обязательств, возникающих из неосновательного обогащения, его значение, категории, подходы к нему в правовых системах, а также мнения наших зарубежных и отечественных ученых. В современных развитых правовых системах сформировалось несколько подходов к обязанности вернуть неправомерно нажитое имущество, выражающиеся также в принятии модифицированной или классической формы норм, установленных в римском праве, либо смешанных форм, включающих различные механизмы. Вторичная, дополнительная (субсидиарность) этой конструкции заключается в сути первоначального подхода к возврату необоснованного богатства. При этом в статье рассматриваются виды исков, которые могут быть применены о неосновательном обогащении, и их различия.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of approaches to liabilities arising from unfair
enrichment

Akmal ALIMOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received November 2023

Received in revised form

15 December 2023
Accepted 25 December 2023

Available online

15 February 2024

The article analyzes the formation of obligations arising from

unjust enrichment, its meaning, categories, approaches to it in

legal systems, as well as the opinions of our foreign and

domestic scientists. In modern developed legal systems, several

approaches to the obligation to return illegally acquired
property have been formed, which are also expressed in the

adoption of a modified or classical form of the rules established

in Roman law, or mixed forms, including various mechanisms.

The secondary, additional (subsidiarity) of this design lies in the
essence of the original approach to the return of unjustified

wealth. At the same time, the article discusses the types of

claims that can be applied for unjust enrichment and their

differences.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp26-33

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

unjust enrichment,

category,

quasi-contract,

vindication,

obligation,

right,

claim,

condiction,

property,

claim.

Асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган
мажбуриятларга нисбатан ёндашувларнинг таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

асоссиз бойлик орттириш,

тоифа,

квазиконтракт,

виндикация,

мажбурият,

ҳуқуқ

,

даъво,

кондикция,

мол

-

мулк,

талаб.

Мақолада

асоссиз

бойлик

орттиришдан

келиб

чиқадиган

мажбуриятларнинг

шаклланиши,

унинг

аҳамияти, тоифалари, унга нисбатан ҳуқуқ тизимларидаги

ёндашувлар ҳамда хорижий ва маҳаллий олимларимизнинг

фикрлари таҳлил қилинган. Бугунги ривожланган ҳуқуқий

тизимларда асоссиз орттирилган бойликни қайтариш

мажбуриятига

нисбатан

бир

нечта

ёндашувлар

шаклланганлиги ва улар ҳам Рим ҳуқуқида шаклланган

қоидаларнинг ўзгарган ёки классик шакли қабул

қилинганлиги ёхуд турли механизмларни ўзида жамлаган

1

Independent researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: bdinka1985@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

27

аралаш кўринишлари билан ифодаланади. Асоссиз

ортирилган бойликни қайтаришга нисбатан дастлабки

ёндашувнинг

мазмунида

ушбу

контрукциянинг

иккиламчи, қўшимча (субсидиар)лиги ётади. Шу билан

бирга, мақолада асоссиз бойлик орттиришга нисбатан

қўлланиши мумкин бўлган даъво турлари ва уларнинг бир

-

биридан фарқи ҳам ёритилган.

Анализ подходов к обязательствам, возникающих из

неосновательного обогащения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

неосновательное

обогащение,

категория,

квазиконтракт,

виндикация,

обязательство,

право,

иск,

кондикция,

имущество,

требование.

В статье анализируется формирование обязательств,

возникающих из неосновательного обогащения, его

значение, категории, подходы к нему в правовых системах,

а также мнения наших зарубежных и отечественных

ученых. В современных развитых правовых системах

сформировалось несколько подходов к обязанности

вернуть

неправомерно

нажитое

имущество,

выражающиеся также в принятии модифицированной или

классической формы норм, установленных в римском

праве, либо смешанных форм, включающих различные

механизмы. Вторичная, дополнительная (субсидиарность)

этой конструкции заключается в сути первоначального

подхода к возврату необоснованного богатства. При этом в

статье рассматриваются виды исков, которые могут быть

применены о неосновательном обогащении, и их различия.

Асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг

фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар тизимида ўз ўрнига эга бўлиши ва

субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг

фуқаролик

-

ҳуқуқий воситаси ва усули сифатида шаклланиши ҳам кўплаб

фуқаролик ҳуқуқий институтлар (шартномалар, мулк ҳуқуқи, дилектлар) каби

узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалади. Инсоният тарихининг дастлабки

дарвларидаёқ ўзгага тегишли нарсани асоссиз қўлга киритиш ёки ушлаб қолиш

оғир гуноҳлардан бири сифатда қараб келинган.

Қадимги

Рим ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ манбалари ва ҳуқуқий тизимлар ҳамда

одат ҳуқуқларидан фарқли равишда биринчилардан бўлиб, мажбуриятларни

шартномали ва шартномадан ташқари турларга бўлиш билан бирга, шартномадан

ташқари мажбуриятларни зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларга ва

асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятларга бўлади.

И.Б.

Новицкийнинг фикрича, бир шахснинг мол

-

мулкига иккинчи шахсга

тегишли мол

-

мулкнинг муайян бир қисми (пул суммалари, ашёлар, талаб қилиш

ҳуқуқи

ва шу кабилар) қўшилиши ёхуд бир шахснинг мол

-

мулкида бошқа шахснинг

мол

-

мулкига топширилиши керак бўлган муайян қисмнинг сақланиб қолишини бир

мол

-

мулк иккинчисининг ҳисобига бойиши, деб номлаш қабул қилинган.

Бунда асоссиз орттирилган бойликни талаб қилиб олиш манфаатдор шахсга

кодикциявий, condictio –

деб номланган даъвони қилиш имкониятини яратган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

28

Даъво предметидан келиб чиқиб, Рим юристлари қуйидаги даъво турларини

фарқлаганлар:

condictio certae pecuniae

(муайян пул суммасини қайтариш ҳақидаги

даъво),

condictio certae rei

(муайян ашёни қайтариш тўғрисидаги даъво),

condictio

incerti

(орттирилган бошқа бойликни қайтариш тўғрисидаги даъво).

Асоссиз орттирилган бойликнинг асосий категориялари қуйидагилар

ҳисобланган: а)

condictio indebiti

(лозим бўлмаган тўловни қайтариш тўғрисидаги

даъво), б)

condictio causa data causa non secuta

(мақсади амалга оширилмаган тақдим

этилганни қайтариш тўғрисидаги даъво), в)

condictio ex causa furtivа

(ўғирлик

натижасида олинган нарсани қайтариш тўғрисидаги даъво) ва бошқалар

[1].

Condictio indebiti.

Амалда мавжуд бўлмаган қарзнинг хато сабабли

қайтарилиши қарз предмети олган шахснинг уни тўлаган шахсга қайтариш
мажбуриятини вужудга келтирган. Хато сабабли тўланганни қайтариш
тўғрисидаги талабни амалга ошириш учун

condictio indebiti

асос бўлиб хизмат

қилган.

Бу мажбурият асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар

жумласига киради ва шу сабабли қарз мавжуд эмас экан (қўлга киритувчини
бойитиш истаги ҳам мавжуд бўлмайди), тўлов учун асос ҳам мавжуд эмас ва ўз
навбатида тўлов предметини уни олган шахснинг мол

-

мулкида қолдириш учун

асос ҳам мавжуд эмасдир.

Қадимги

Рим ҳуқуқига кўра,

condictio indebiti

воситасида хато сабабли

тўланганини талаб қилиб олиш учун қуйидаги омиллар мавжуд бўлиши лозим:

Биринчидан, тўлаган шахс томонидан муайян қарзни қоплаш мақсадида

амалга оширилган тўловнинг мавжудлиги. Бунда тўлов пул, ашё ва шу кабиларни
бериш воситасида амалга оширилганлиги ёки мол

-

мулкидан муайян суммани

берган шахсда пул ёки ашёнинг бир қисми сақланиб қолганлиги (масалан, тўлов
биринчи шахснинг иккинчи шахсга нисбатан ўзаро қарзларини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилса) аҳамиятга эга бўлмайди.

Иккинчидан, тўловни амалга оширган шахс томонидан қопланган қарзнинг

мавжуд эмаслиги. Қарз юзасидан даъво кучини тан олмаслик амалга ошмаган
қарзга

тенглаштирилмаган (натурал мажбурият бўйича тўловни олиш асоссиз

бойлик орттириш ҳисобланмаган).

Агар қарз амалга оширилиб, кредитор тўлов амалга оширилган шахс эмас,

балки бошқа шахс бўлса ёки қарздор тўловни амалга оширган шахс эмас бошқа
бўлса, тўлов мавжуд бўлмаган қарз бўйича амалга оширилган,

-

деб ҳисобланади.

Муддатидан олдинги тўлов лозим бўлмаган тўлов ҳисобланмаган ва

қайтариб

берилмаган, аксинча, шартлашилган тўловни шарт вужудга келмасдан

амалга оширилиши мавжуд бўлмаган қарзни тўлаш билан тенг ҳисобланган.

Учинчидан, мавжуд бўлмаган қарзни тўлаш кечириш мумкин бўлган адашиш

оқибатидаги хато натижасида амалга оширилиши лозим бўлган.

Condictio indebiti

нинг предметни тўловни олган шахснинг бойиши, яъни

унинг мол

-

мулкига (ёки унинг мол

-

мулкида тўлов натижасида сақланиб қолган)

ашёлар ёки уларнинг эквиваленти қўшилиши ҳисобланган.

Condictio causa data causa non secuta

(мақсади амалга оширилмаган тақдим

этилганни қайтариш тўғрисидаги даъво). Мазкур даъво бир шахс бошқа шахс
ҳисобидан

муайян мақсад(асос)да қандайдир мулкий манфаат кўрган, мақсад

(асос) эса амалга ошмаган ҳолларда қўзғатилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

29

Квазиконтрактли

[2]

мажбуриятларнинг бу тури амалга ошиши учун

қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши талаб этилади:

Биринчидан,

мулкий манфаатни бир шахсдан иккинчи шахсга берилиши,

мулк ҳуқуқини ўтказиш каби (масалан, Тиций Люцийга кумуш вазани мулк қилиб
берди); бир шахснинг иккинчи шахс фойдасига мажбуриятни ўз зиммасига олиши
(Тиций хато туфайли Люцийга 100 сестерций тўлаш мажбуриятини олди);
иккинчи шахснинг биринчи шахсга нисбатан мажбуриятни қоплаши (Тиций
Люцийга унинг Тиций олдидаги 200 сестерцийлик қарзи тўланганлиги ҳақидаги
паттани берди) ва шу кабилар.

Иккинчидан,

мулкий манфаатнинг тақдим этилиши муайян мақсадни,

қандайдир воқеанинг содир бўлишини кўзда тутувчи ва тақдим этиш билан
боғланган муайян асосни кўзлаб амалга оширилиши; масалан, шахснинг муайян иш
юзасидан бошқа шаҳарга бориши учун белгиланган сумманинг тўланиши, келгусида
никоҳдан ўтишни кўзлаб қалин учун ашёларнинг топширилиши ва бошқалар.

Учинчидан,

тақдим этиш мақсад ва асосининг амалга ошмаслиги.

Кўрсатиб ўтилган шартлар мавжуд бўлганда ҳисобидан бошқа шахс бойлик

орттирган шахс тақдим этилган мол

-

мулкни қайтариш тўғрисидаги кондикциявий

даъвони қўзғатишга ҳақли ҳисобланган.

Condictio ex causa furtivа

(ўғирлик натижасида олинган нарсани қайтариш

тўғрисидаги даъво). Ўғирлик натижасида қўлга киритилган ашёлар албатта
ўғрининг мулки ҳисобланмаган ва мулкдор томонидан видикацияланиши мумкин
бўлган, бироқ “odio forum” (сўзма

-

сўз таржима қилинганда “ўғриларга нафрат

юзасидан”, “ўғриларга қарши”) ўз ашёларини талаб қилиши учун мулкдорларга
катта қулайликлар бериш мақсадида ўғирлик натижасижа қўлга киритилганни
қайтариш

учун кондикциявий даъволарга ҳам йўл қўйилган. Гарчи кондикциявий

даъво ўғирлик фактини, яъни деликтни эътироф этса

-

да,

condictio ex causa furtivа

учун ҳуқуқий асос бўлиб, бойлик орттириш факти (res), яъни ўғри томонидан
бошқа шахснинг мол

-

мулки бўлган ашё ёки пулнинг олиниши ҳисобланган.

Кўрсатиб ўтилган объектив ҳолатда –

бир шахснинг иккинчи шахс

ҳисобидан

бойиши –

кондикциявий мажбуриятнинг юқоридаги турларига ўхшаш

ҳолати ҳисобланади.

Condictio ex causa furtivа

(ёки оддий қилиб айтганда

condictio furtivа

) ўғри

кимнинг ҳисобидан бойлик орттирган бўлса, ўша шахсга, яъни ашёнинг
мулкдорига берилган (айнан шу жиҳати билан

condictio furtivа

ҳар қандай

манфаатдор шахсга, масалан, умрбод фойдаланувчи, омонат сақловчи ва шу
кабиларга бериладиган

ўғирликдан келиб чиқувчи деликт даъвоси –

асtio

furti

фарқ қилган).

Мазкур даъво бўйича жавобгар фақат ўғри бўлган, ўғрининг шериклари ва

ёрдамчилари

condictio furtivа

бўйича эмас, деликт даъвоси (

асtio

furti

) бўйича

жавоб беришган.

Condictio furtivа

предмети бўлиб, биринчи навбатда ўғирланган нарсани

қайтариш ҳисобланган, бироқ ўзганинг мол

-

мулкини қўлга киритиш жиноий

усулда бўлганлиги сабабли ўғри ашёнинг тасодифан нобуд бўлишига ҳам
жавобгар ҳисобланган, яъни ўғриликдан келиб чиқувчи кондикцияда ашё нобуд
бўлганда унинг қийматини талаб қилиш ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлган. Бунда ўғри
ашёнинг ўғирланиши ва ундан олдинги ҳолати оралиғидаги энг юқори баҳосини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

30

тўлаши лозим бўлган, бундан ташқари,

condictio furtivа

да ашёдан олинадиган

ҳосил ҳам қайтарилиши лозим бўлган. Бунда нафақат ўғри олган ҳосил, балки
ашёдан олиниши мумкин бўлган ҳосил ва даромад ўғри томонидан тўланиши
лозим бўлган.

Асоссиз орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги даъвони қўллашнинг

бошқа ҳолатлари (

condictiones sine causa

). Рим ҳуқуқи бўйича кондикциявий

даъвонинг юқорида қайд этилган турларидан ташқари ҳуқуқий манбаларда асоссиз
орттирилган бойликни қайтаришнинг умумий даъволари ҳам мавжудлиги қайд
этилган

[3]

. Масалан, бошқа шахсга тегишли мол

-

мулкни қўлга киритган шахс шу

шахсга тегишли бўлган ашёни истеъмол қилиши натижасида йўқ қилиб юборса ёки
уни нобуд қилса, мулкдор виндикация қилиш имкониятини йўқотади. Чунки
виндикацион давъо қўзғатилишининг энг зарурий шарти мулкдор ашёсининг натура
ҳолида

сақланиши ҳисобланади. Бундай ҳолатларда мулкдор виндикациянинг

ўрнига кондикциявий даъводан фойланиш имкониятига эга бўлади.

Condictiones sine causa

нинг тури сифатида пул маблағи ёки ашё қонуний

асосларда қўлга киритилгани ҳолда кейинчалик бундай асоснинг рад этилиши

(

causa finita

)ни кўрсатиш мумкин: масалан, мажбуриятни бажарилишини

таъминлаш учун закалат берилиб, мажбурият бажарилганидан кейин ҳам
закатлатнинг кредитор қўлида қолиши, гарчи закалатни бериш асос тугаган бўлса
ҳам

;

condictiones sine causa

бундай ҳолатларда закалатни қайтариб олиш учун

берилган; яна бир мисол

condictiones sine causa

қарз

қопланишига қарамасдан

кредиторда қолган қарздорнинг тилхатини қайтариш учун ҳам берилган.

Таъкидлаш лозимки, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш мажбурияти

ўзининг моҳиятига кўра қадимги Рим фуқаролик ҳуқуқида шаклланган “тегишли
ҳуқуқий

асосга (causa) эга бўлмаган ҳолда ашёни қўлга киритган ҳар қандай шахс

уни қайтариши лозимлигидан” келиб чиқади. Бугунги ривожланган ҳуқуқий
тизимларда асоссиз орттирилган бойликни қайтариш мажбуриятига нисбатан бир
нечта ёндашувлар шаклланганлиги ва улар ҳам Рим ҳуқуқида шаклланган
қоидаларнинг

ўзгарган ёки классик шакли қабул қилинганлиги ёхуд турли

механизмларни ўзида жамлаган аралаш кўринишлари билан ифодаланади.

Асоссиз орттирилган бойликни қайтаришга нисбатан дастлабки ёндашувнинг

мазмунида ушбу контрукциянинг иккиламчи, қўшимча (субсидиар)лиги ётади.
Чунки асоссиз орттирилган бойликни қайтариш талаби фуқаролик ҳуқуқида мавжуд
бўлган кўплаб талаблар (виндикация, негатор даъво, мулкни тан олиш, зарарни
қоплаш, неустойка, йўқотишларни қоплаш ва шу кабилар)га қўшимча равишда, улар
қамраб олмаган ёки фуқаролик ҳуқуқидаги ҳақдор шахснинг талабларини
қаноатлантиришдаги

бўшлиқларни бартараф этишни назарда тутади. Жумладан,

қадимги инглиз ҳуқуқида қитъа ҳуқуқида қўлланилган тегишли ҳолатларда асоссиз
орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги талабларнинг муайян турига мос
бўлган даъво талаблари амал қилган.

Шунга қарамасдан, муайян вақт давомида бундай талабларнинг кўпчилиги

шартномавий мажбуриятлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда
(“қарз тўғрисидаги даъво”, “ҳисобдорлик тўғрисидаги даъво”) қўлланилган. Зеро,
узоқ вақт мобайнида инглизлар мустақил асоссиз бойлик орттиришдан келиб
чиқадиган мажбуриятлар институти ҳақида ёзувуи буни ифодалайдиган термин
(кондикцивий даъво) ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлишмаган. Кейинчалик инглиз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

31

фуқаролик ҳуқуқи доктринасида “квази шартномавий даъволар” номли талаблар
вужудга келади ва улар шартномавий ёки деликт талабларига алоқадор бўлмаган
алоҳида даъво тури сифатида эътироф этилди[4].

Инглиз ҳуқуқшунослиги учун асоссиз орттирилган бойликни қайтариш

талабларининг моҳиятини тушуниш ва аниқлашдаги ҳақиқий бурилиш R.Goff ва
G.Jonesларнинг фундаментал тадқиқотлари бўлди. Бу тадқиқотда мазкур олимлар
“квази шартномавий” мажбуриятларнинг барча ҳолатлари асоссиз бойлик
орттиришга йўл қўйилмаслиги принципига principle of unjust enrichment)
бўйсундирилганлигини асослашди ва ҳуқуқнинг мустақил бўлими сифатида
“реституция ҳуқуқи” (law of restitution) мавжудлигига назариётчилар ва
судьяларни ишонтира олишди [5].

Франциянинг 1804 йилдаги ФКнинг III

-

бўлими V

-

бобида “ҳар қандай мавжуд

бўлмаган қарз учун амалга оширилган тўлов қайтариб олиниши лозимлиги”га оид
умумий қоида назарда тутилган[6]. Франция ФКнинг кейинги қисмларида бу
қоида аниқлаштирилиб, нотўғри амалга оширилган тўловни қайтариш тўғрисида
даъво бериш асоси ва тартиби белгиланган. Лекин асоссиз орттирилган бойликни
қайтаришнинг бошқа жиҳатлари қонунчилик даражасида тартибга солинмаган.
Зеро, Франция қонунчилиги асоссиз бойлик орттириш тўғрисидаги умумий
даъвони белгилайди ва нотўғри тўланганни қайтариб олиш ҳақидаги даъвога
нисбатан субсидиар (қўшимча) талаб сифатида назарда тутади.

Германиялик олимлар К.Цвайгерт ва Х.Кетцларнинг фикрича, бу ҳолат

Р.

-

Ж.

Потьенинг асарлари таъсирида шаклланган. Чунки

Р.

-

Ж. Потьенинг асарлари

Франция ГКнинг махсус қисмига катта таъсир ўтказган. Бунда мазкур олим рим
ҳуқуқидаги сondictio indebiti (мавжуд бўлмаган қарз тўланганлик ҳолати)ни
“рецепциялаш” (лотинча

receptio

қабул қилиш, Рим ҳуқуқининг рецепцияси –

қадимги Рим ҳуқуқи қоидаларининг давлат қонунларида ифодаланиши)га катта
эътибор қаратган ва бунда Юстиниан кодификацияларида (“Corpus juris civilis” –

“Фуқаролик ҳуқуқи “танаси”, “устқурмаси”” 6 асрда Византия императорининг
фармойишига кўра тузилган қадимги Рим қонунлари ва юристлари мақолалари
тўплами) номлари келтирилган кондикциялар эътибордан четда қолган[7].

Асоссиз орттирилган бойликни қайтаришнинг иккинчи ёндашуви бўйича

ушбу турдаги мажбуриятнинг асосий белгиси шахс томонидан ҳуқуқни қонуний
асосларсиз қўлга киритиш (тежаб қолиш) эътироф этилади. Бунинг оқибати
ўлароқ асоссиз бойлик орттириш мажбуриятнинг мустақил тури ҳисобланади ва
ундан мустақил даъво талаби вужудга келади.

Ушбу ёндашув Германия фуқаролик қонунчилигида ўз ифодасини топган

бўлиб, бунда “квази шартнома конструкциясидан” воз кечилди ва асоссиз бойлик
орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар Фуқаролик тузукларининг алоҳида
бобига жойлаштирилди. Унинг ўрни эса деликт мажбуриятларидан олдинда
белгиланди. Бу орқали Германия қонун чиқарувчиси ва доктринаси асоссиз
бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятларга нисбатан субсидиар даъво
талабини инкор этди ва кондикциявий мажбуриятни мажбурият ҳуқуқининг
мустақил институтига айлантирди.

Ушбу жиҳатга эътибор қаратар экан, Д.

Новак кодикциявий даъвони

мажбуриятнинг мустақил турига айланишига атоқли олмон цивилисти Фридрих

Карл фон Савиньи асарлари ҳал қилувчи ўрин тутганини таъкидлайди[8]. Зеро


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

32

Савиньи томонидан Ррим ҳуқуқида маълум бўлган кондикциянинг барча

жиҳатлари тадқиқ қилиниб, уларнинг ҳаммасига хос жиҳат сифатида бойлик

орттирган шахс томонидан олинган даромадни ушлаб туриш учун ҳуқуқий асос

(causa)нинг мавжуд эмаслиги асослаб берилган.

Ўзбекистон қонунчилигида эса асоссиз орттирилган бойликни қайтаришга

нисбатан ёндашув бевосита миллий қонунчиликда белгиланган қоидалар ва шу асосда

шаклланган доктринага боғлиқ. Зеро, ФКда асоссиз орттирилган бойликка оид

қоидалар бир қадар умумий шакллантирилган ва фуқаролик ҳуқуқидаги бошқа

талаблар билан боғлиқ ҳолда улар билан бирга қўлланилиши ҳақидаги қоидаларни

назарда тутади. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон қонунчилигидаги асоссиз бойлик

орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг мустақиллиги ва алоҳидалигини

шубҳа остига қўяди. Чунки ФКда белгиланган қоидалар, хусусан унинг 1024

-

моддаси

кодикциявий даъвонинг субсидиар тусини кўрсатади. ФКнинг мазкур моддасини

шарҳлар экан, О.Оқюлов ҳақли равишда қуйидагиларни таъкидлайди: “агарда мулкий

ҳуқуқни ҳимоя қилишга бошқа асосларни –

қонунни, битимни, зарар етказиш бўйича

мажбуриятларни қўллаб даъво билдириш орқали эришилмаса, у асоссиз бойиш бўйича

мажбурият асосида қайта тиклаш мумкин. Шундай қилиб, асоссиз бойиш ҳақидаги

нормаларни қўллаш субсидар характерга эга” [9].

Ўзбекистон ФК ва Россия Федерацияси ФКларнинг асоссиз бойлик

орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар қўлланиладиган талабларга оид

қоидалари мазмунда бир хил эканлигидан келиб чиқадиган бўлсак, бу борада

россиялик мутахассисларнинг фикрларини билиш ҳам ўзига хос қизиқиш

уйғотади. Жумладан, РФ ГКда белгиланган “Асоссиз орттирилган бойликни

қайтариш тўғрисидаги талабларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги бошқа талаблар билан ўзаро боғланиши” номли 1103

-

моддасини

шарҳлар экан, А.Л.

Маковский қуйидаги фикрни билдиради: “кондикциявий

мажбуриятнинг моҳияти “ўзгага тегишли нарсани қайтариш” зарурлигида

ҳисобланар экан, бу жиҳат мажбуриятларнинг бошқа турлари билан айний

бўлмасдан, кондикциявий мажбуриятларнинг универсаллигини кўрсатади ва

ўзгага тегишли бўлган нарса қонуний асосларсиз олинган ҳар қандай ҳолатга

нисбатан татбиқ этилади” [10].

Миллий фуқаролик қонунчилигида асоссиз орттирилган бойликни

қайтаришга

нисбатан

кондикциявий

даъво

умумий

ҳимоя

чораси

ҳисобланганлиги ва бошқа талабларга билан биргаликда қўлланилиши сабабли

уни “субсидиар кондикциявий” даъво деб ҳисоблаш ва асоссиз бойлик орттиришга

нисбатан умумий (бош) даъвонинг роман (француз) конструкцияси каби аралаш

ёндашувга асосланишини таъкидлаш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Новицкий И.Б. Основы римского гражданского права. Учебник для вузов.

Лекции.

М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. –

С.

215-216.

2.

Шартномадан олдинги келишув. Бунда тарафларнинг муайян ҳаракатни

амалга ошириш юзасидан аҳдлашувлари мавжуд, бу аҳдлашув бўйича улардан

бири қандайдир ҳаракатни амалга ошириши керак, бироқ ҳали шартномавий

келишув мавжуд эмас.

3.

Новицкий И.Б. Основы римского гражданского права. Учебник для вузов.

Лекции.

М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000.

216 с.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

33

4.

Ансон В. Договорное право / Под общ. ред. О.Н. Садикова. –

Москва: Юрид.

лит.

2014.

405

с.

5. Goff R., Jones G. The Law of Restitution. London: Sweet & Maxwell. 1966. - 10 p.
6.

Французский гражданский кодекс / Науч. ред. и предисл. канд. юрид. наук

Д.Г. Лаврова; Пер. с фр. А.А. Жуковой, Г.А. Пашковской. Санкт

-

Петербург:

Юридический центр Пресс. 2004.

-

741 с

7.

Цвайгерт К., Кетц Х. Введение в сравнительное правоведение в сфере

частного права: в 2 т. Т. 2 / Пер. с нем. –

Москва: Международные отношения.

2000.

С. 294

-295.

8.

Новак Д.В. Неосновательное обогащение в гражданском праве. –

Москва:

Статут

, 2010.

100 с.

9.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ

- 2-

жилд

//

https://www.osce.org/uz/uzbekistan/106230

10.

Маковский А.Л. Обязательства в следствии неосновательного

обогащения (глава 60) // Гражданский кодекс Российской Федерации. Часть
вторая: Текст, комментарии, алфавитно

-

предметный указатель. / Под ред. О.М.

Козырь, А.Л. Маковского, С.А. Хохлова. –

Москва: Международный центр

финансово

-

экономического развития. 1996. –

594 с.

Библиографические ссылки

Новицкий И.Б. Основы римского гражданского права. Учебник для вузов. Лекции. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – С. 215-216.

Шартномадан олдинги келишув. Бунда тарафларнинг муайян ҳаракатни амалга ошириш юзасидан аҳдлашувлари мавжуд, бу аҳдлашув бўйича улардан бири қандайдир ҳаракатни амалга ошириши керак, бироқ ҳали шартномавий келишув мавжуд эмас.

Новицкий И.Б. Основы римского гражданского права. Учебник для вузов. Лекции. – М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 2000. – 216 с.

Ансон В. Договорное право / Под общ. ред. О.Н. Садикова. – Москва: Юрид. лит. 2014. – 405 с.

Goff R., Jones G. The Law of Restitution. London: Sweet & Maxwell. 1966. - 10 p.

Французский гражданский кодекс / Науч. ред. и предисл. канд. юрид. наук Д.Г. Лаврова; Пер. с фр. А.А. Жуковой, Г.А. Пашковской. Санкт- Петербург: Юридический центр Пресс. 2004. - 741 с

Цвайгерт К., Кетц Х. Введение в сравнительное правоведение в сфере частного права: в 2 т. Т. 2 / Пер. с нем. – Москва: Международные отношения. 2000. – С. 294-295.

Новак Д.В. Неосновательное обогащение в гражданском праве. – Москва: Статут, 2010. – 100 с.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ - 2-жилд // https://www.osce.org/uz/uzbekistan/106230

Маковский А.Л. Обязательства в следствии неосновательного обогащения (глава 60) // Гражданский кодекс Российской Федерации. Часть вторая: Текст, комментарии, алфавитно-предметный указатель. / Под ред. О.М. Козырь, А.Л. Маковского, С.А. Хохлова. – Москва: Международный центр финансово-экономического развития. 1996. – 594 с.