Авторы

  • Гайратжон Эрматов
    Кандидат юридических наук, и.о. профессора, кафедра уголовного права, криминологии и борьбы против коррупции, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp14-22

Ключевые слова:

принудительные меры медицинского характера состояния невменяемости хроническая психическая болезнь лицо совершившее преступление в состоянии алкогольного опьянения или под воздействием наркотических средств психотропных или других веществ осужденные

Аннотация

В данной статье освещаются вопросы правового упорядочения и совершенствования института принудительных мер медицинского характера. Автор анализирует действующие нормативно-правовые акты в этой сфере и рассматривает основания для применения судом принудительных мер медицинского характера к лицам, совершившим общественно опасные деяния. Особое внимание уделено целям и видам принудительных медицинских мер, общим основаниям их применения, а также порядку назначения, продления, изменения и прекращения их действия.

В статье также подчеркивается, что совершение общественно опасных действий лицами, страдающими психическими расстройствами, алкоголизмом, наркоманией или токсикоманией, представляет угрозу для прав и свобод других лиц, интересов общества и государства, а также может негативно влиять на окружающую среду, мир и безопасность.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The legal nature of medical coercive measures and its
objectives

Gayratjon ERMATOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024

This article highlights issues of legal regulation and

improvement of the institution of compulsory medical

measures. The author analyzes the current regulations in this
area and considers the grounds for the court to apply

compulsory medical measures to persons who have committed
socially dangerous acts. Particular attention is paid to the
purposes and types of compulsory medical measures, the

general grounds for their use, as well as the procedure for
assigning, extending, changing, and terminating their action.

The article also emphasizes that the commission of socially

dangerous actions by persons suffering from mental disorders,
alcoholism, drug addiction, or substance abuse poses a threat to

the rights and freedoms of others, the interests of society and
the state, and can also negatively affect the environment, peace
and security.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp14-22

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

insanity,

chronic alcoholism,

persons addicted to drugs or

poisons,

convicts,

compulsory medical

treatment.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг юридик
табиати ва унинг мақсадлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ақли расолик,

сурункали алкоголизм,

гиёҳвандлик ёки

заҳарвандликка мубтало

бўлган шахслар,

маҳкумлар,

мажбурий тиббий

чоралар.

Мазкур мақолада тиббий йўсиндаги мажбурлов

чоралари институтини такомиллаштириш ва унинг
ҳуқуқий асосларини тартибга солишга доир масалалар

баён этилган бўлиб, бу борада норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар таҳлил этилган. Шунингдек, хавфли қилмиш

содир этган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинлаш асослари,

1

Acting Associate Professor, PhD, Department of Criminal Law, Criminology and Anti-corruption, Tashkent State

University of Law. E-mail: germatov@tsul.uz


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

15

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсадлари,
турлари, ушбу чораларни қўллашнинг умумий асослари,

уни тaйинлaш, муддатини узайтириш, ўзгартириш ва
тугатиш, шунингдек жазо билан бирга тайинланадиган
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид

қоидалар белгиланган.

Мақолада тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари

институтининг қўлланилиши ўзига хос тиббий, ижтимоий

ва ҳуқуқий масалалар мажмуи сифатида эътиборга
олинишини тақозо этишга оид ҳуқуқий

-

таҳлилий

қарашлар илгари сурилади.

Цель и юридическая природа принудительных мер
медицинского характера

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

принудительные меры

медицинского характера,

состояния невменяемости,

хроническая психическая

болезнь,

лицо,

совершившее

преступление в состоянии

алкогольного опьянения

или под воздействием

наркотических средств,

психотропных или других

веществ,

осужденные.

В данной статье освещаются вопросы правового

упорядочения

и

совершенствования

института

принудительных мер медицинского характера. Автор
анализирует действующие нормативно

-

правовые акты в

этой сфере и рассматривает основания для применения

судом принудительных мер медицинского характера к
лицам, совершившим общественно опасные деяния. Особое

внимание уделено целям и видам принудительных
медицинских мер, общим основаниям их применения, а
также порядку назначения, продления, изменения и

прекращения их действия.

В статье также подчеркивается, что совершение

общественно опасных действий лицами, страдающими

психическими

расстройствами,

алкоголизмом,

наркоманией или токсикоманией, представляет угрозу для

прав и свобод других лиц, интересов общества и
государства, а также может негативно влиять на
окружающую среду, мир и безопасность.

КИРИШ

Жиноят кодексида белгиланган вазифаларни амалга оширишда тиббий

йўсиндаги мажбурлов чоралари муҳим аҳамият касб этади. Ақли норасолик

ҳолатида

ёки ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган,

шунингдек, алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахс

томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларининг бузилишига олиб келиб, жамият ва давлат манфаатлари,

табиий муҳит, тинчлик ҳамда инсоният хавфсизлигига таҳдид солади.

Шунга кўра, бундай шахсларга жиноий

-

ҳуқуқий таъсир чораларни қўллаш ва

уларни даволаш масалалари тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари институти
орқали амалга оширилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари институтининг

қўлланилиши

ўзига хос тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар мажмуини

эътиборга олишни тақозо этади. Мазкур институт жиноят, жиноят

-

процессуал,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

16

жиноят

-

ижроия қонун ҳужжатлари билан биргаликда, Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари
тўғрисида”ги

(Нельсон

Мандела

Қоидалари)

конвенцияси,

Ўзбекистон

Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини
сақлаш тўғрисида”ги, “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка

мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар

Маҳкамасининг 1993

йил 1

майдаги 195

-

сонли қарори билан тасдиқланган

“Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий

даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш

-

профилактика муассасалари

тўғрисида”ги Низоми ва Ички ишлар вазири томонидан 2014 йил 3 майда 65

-

сон

буйруғи билан тасдиқланган “Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган,
алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий

йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги”ги низоми билан
тартибга солинади.[1]

Бошқа ҳуқуқ тармоқларидан фарқли равишда моддий ҳуқуқ сифатида

жиноят ҳуқуқида ақли норасолик ва ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда

руҳий ҳолати бузилган ҳолда

ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга

нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинлаш

асослари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсадлари, турлари, ушбу
чораларни қўллашнинг

умумий асослари, уни тaйинлaш, муддатини узайтириш,

ўзгартириш ва тугатиш, шунингдек жазо билан бирга тайинланадиган тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга оид қоидалар белгиланган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош

Ассамблеясининг 1991 йил 17

декабрдаги 46/119

-

сонли резолюцияси билан

тасдиқланган “Руҳий касалликка чалинган беморларни ҳимоя қилиш ва
психиатрик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш принциплари”

тўғрисидаги

конвенциясига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия
ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ

-567-

сонли Қонуни

(2019 йил 12 сентябрь) билан тиббий

йўсиндаги мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилди.[2] Қонунга кўра,
ўн учта қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланди. Шунга

биноан, Жиноят кодексида ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий
ҳолати бузилган шахснинг жавобгарлигига оид қоидалар жорий этилди ва тиббий

йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари кенгайтирилди ҳамда бу турдаги
чораларни тайинлаш қоидалари мақбуллаштирилди.

МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР

Тадқиқотда жиноят ҳуқуқида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари институти

масаласи бўйича амалдаги қонунчилик нормалари ва ҳуқуқшунос олимларнинг
илмий

-

назарий қарашларидан фойдаланилди ҳамда қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил, синтез,

кузатиш, умумлаштириш, индукция ва дедукция методлари қўлланилди.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Жиноят қонунчилигида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига ҳуқуқий

таъриф берилмаган бўлса

-

да, ҳуқуқ назариясида ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари кенг қўлланиладиган институтлардан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

17

бири ҳисобланади. Жиноят кодекси

(бундан кейинги ўринларда ЖК)

да мазкур

институт мажбурлов чоралари сифатида баён этилганига қарамай, у жазо

ҳисобланмайди

ва шахсга нисбатан судланганликни келтириб чиқармайди.

ЖКнинг Махсус қисми саккизинчи бўлимида белгиланган атамаларнинг ҳуқуқий

маъносида эса тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари “бошқа ҳуқуқий таъсир

чораси”

дея белгиланган. Аммо кодекснинг 16

-

моддасида “жиноят учун

жавобгарлик –

жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд

томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки

бошқа ҳуқуқий таъсир чораси

қўлланилишида

ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир”

дейилган. Шунинг

учун ҳам тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига жиноий жавобгарликни амалга

ошириш шакли сифатида қараш мумкин.

[3]

Бироқ масалани жиноий

-

ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этсак, унинг нафақат

жавобгарликни амалга ошириш шакли сифатида, балки ижтимоий хавфли қилмиш

содир этган шахсларни жавобгарликка тортмасдан, уларни даволаш мақсадида

қўлланиладиган

мажбурий чора сифатида қарашни вужудга келтиради. Бу эса

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг иккита муҳим жиҳатини таҳлил

этишни талаб этади.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Биринчиси, жиноий жавобгарликни амалга ошириш шакли бўлмаган

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари.

ЖКнинг 18

-

моддасида ижтимоий

хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни руҳий

ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд руҳий ҳолати

бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)нинг

аҳамиятини англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка

тортилмаслиги, ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган

шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари

тайинланиши мумкинлиги белгиланган.Ушбу модданинг моҳиятидан келиб

чиққан ҳолда қайд этиш лозимки, шахс қуйидаги ҳолатларда ижтимоий хавфли

қилмиш содир этганига қарамай, у жиноий жавобгарликка тортилмайди.

[4]

Яъни

: 1)

ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо

ҳолатда бўлган бўлса; 2) шахснинг ақли норасо бўлганлиги, яъни шахснинг руҳий

ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд руҳий ҳолати

бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг)

аҳамиятини англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган бўлса.

Ақли норасо шахснинг жавобгарликка тортилмаслиги ЖКнинг 17

-

моддасида

белгиланган қоидалардан келиб чиқади. Хусусан, ушбу модданинг биринчи

қисмида жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган,

ақли расо

жисмоний

шахслар жавобгарликка тортилиши белгиланган. Ушбу қоида жиноят

субъектининг белгиларини ўз ичига олган бўлиб, шахснинг ақли расо бўлмаслиги

жиноят субъектининг йўқлигини, жиноят субъектининг йўқлиги эса жиноят

таркибининг йўқлигини англатади. Хусусан, ЖКнинг 16

-

моддаси 2

-

қисмидаги

жиноят таркибининг фактик ва норматив асосларини намоён қилувчи қоидасига

кўра, ЖКда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд

бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос саналади. Демак,

кодексда жиноят сифатида белгиланган қилмишлар шахснинг ақли норасолиги

вақтида содир этилган бўлса, уни жиноят сифатида баҳолаш нотўғри. Бундай

ҳолатда

фақатгина тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш керак

бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

18

Иккинчиси,

жиноий

жавобгарликни

амалга

ошириш

шакли

ҳисобланган

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари.

Жиноят содир этиш

вақтида

руҳий

ҳолати

бузилганлиги

туфайли

ўз

ҳаракатлари

(ҳаракатсизлиги)нинг аҳамиятини

тўлиқ даражада

англай олмаган ёки уларни

бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши белгиланган. Бундай

шахс қонунда “ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган
шахс”, деб таърифланган.

Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахс

томонидан ЖКда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши

жиноят субъектининг мавжуд эмаслигини истисно этади. Бундай ҳолатда
шахснинг руҳий ҳолати бузилган бўлса ҳам, у ақли норасо деб топилмайди ва

жиноий жавобгарликка тортилади. Яъни ЖКда белгиланган жавобгарликнинг
муқаррарлиги

(10-

модда) принципига кўра, қилмишида жиноят таркибининг

мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.

Бироқ бундай ҳолатда шахсга жиноий жавобгарлик белгиланиши билан

бирга, ЖК 18

1

-

моддасининг иккинчи қисмида белгиланган қоидага кўра, суд

томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин. Мазкур

жиҳатлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг жиноий жавобгарликни
амалга ошириш шакли бўлса

-

да, жиноий жазонинг тури сифатида

баҳоланмаслигини билдиради. Шунга кўра, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасига
қуйидагича таъриф бериш мумкин:

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси

бу

ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ҳукм

чиқарилгунига қадар ёхуд жазони ўташ вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини

англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг
бузилиши юзага келган шахсга, шунингдек алкоголизм, гиёҳвандлик ёки

заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий
ҳолати

бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, тиббий

хулосага кўра суд томонидан тайинланадиган Жиноят кодексида назарда
тутилган мажбурлов чораси.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ақли норасо ва ақли расоликни

истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган ёки алкоголизм, гиёҳвандлик

ёки заҳарвандликка йўлиққан

шахсга нисбатан ҳамда унинг руҳий ҳолатини

тиклашга қаратилган турли кўринишдаги тадбирлар ўтказиш учун қўлланилади.

Бу турдаги чоралар мажбурий хусусиятга эга бўлиб, Жиноят

-

процессуал кодекси

(бундан кейинги ўринларда ЖПК)

нормаси талаблари асосида жиноят қонуни билан

тақиқланган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ва ўзи ёки бошқалар учун
муайян хавфни келтириб чиқарадиган шахсларга нисбатан суд томонидан

тайинланади ҳамда бундай шахснинг эркинлигини чеклашни назарда тутади.
Бошқача айтганда, уни жиноий

-

ҳуқуқий нуқтаи назардан қўлланиладиган

даволаш

-

реабилитация ва ташкилий

-

профилактик хавфсизлик чоралари деб

айтиш мумкин.

[5]

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг ўзига хос белгилари

қуйидагилардан иборат:

1)

ақли норасо ва ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати

бузилган ёки алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан

шахсга

нисбатан тайинланади;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

19

2)

шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганда

тайинланади;

3)

фақат суд

-

психиатрия экспертизаси хулосасига биноан суд томонидан

қўлланилади;

4)

бундай чоралар шахсларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли

ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш учун тайинланади;

5)

улар ҳуқуқий мажбурлов тарзида амалга оширилади, яъни суднинг

қонуний ва асослантирилган қарори асосида, шахс ёки унинг қонуний
вакилларининг розилигисиз ҳам қўлланилади.

[6]

Бунда Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Псиxиaтрия ёрдами тўғрисида”ги

Қонунида кўрсатилган талабларга риоя қилинади. Хусусан, қонуннинг 27

-

моддасига кўра, руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида
текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса

оғир ва қуйидагилар билан боғлиқ бўлса, бу шахс ўзининг розилигисиз ёки
қонуний вакилининг розилигисиз суд қарори чиқарилмасиданоқ стационарга

ётқизилиши мумкин:

унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши;

унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда

қондиришга лаёқатсизлиги;

агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати

ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши;

6)

мазкур чораларнинг қўлланилиши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини

чеклашда намоён бўлади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ва

руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари,
беморларни сақлаш шароитлари, шунингдек бу турдаги мажбурлов чораларини

ижро этишга оид нормалар жиноят

-

ижроия қонунчилиги билан тартибга

солинади;

7)

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қўлланилиши натижасида

судланганлик келиб чиқмайди ва у шахсни тарбиялашни назарда тутмайди.

Жинoят

кoдeксининг

91

-

мoддaсида

тиббий

йўсиндаги

мажбурлов

чораларининг мақсадлари белгиланган бўлиб, улар ижтимоий хавфли қилмиш содир

этган

субъект белгиларининг тиббий мезонига кўра фарқланади. Биринчидан,

мазкур модданинг биринчи қисмига асосан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари

руҳий ҳолати бузилган

, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан

ушбу шахсларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир

этишининг олдини олиш мақсадида тайинланиши мумкин.

[7]

Бу шaxснинг руҳий ҳoлaти ижтимoий xaвфли қилмишнинг сoдир этилишигa

oлиб кeлгaн oмил билaн бoғлиқ. Яъни унинг жaмият учун xaвфли экaнлиги, унгa
нисбaтaн тиббий дaвoлaш чoрaсини қўллaш ҳaмдa дaвoлaш вaқтидa янги

ижтимoий xaвфли кўринишлaрининг oлдини oлиш учун уни маълум ҳуқуқ ва
эркинликлардан чеклашни назарда тутади. Иккинчидан, юқоридаги модданинг

иккинчи қисмида қайд этилганидек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни

истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан жазолаш
билан бир қаторда, даволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи

шароитлар яратиш учун суд томонидан тайинланиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

20

Шахсни даволаш деганда

, руҳий ҳолати бузилган ёки алкоголизм, гиёҳвандлик

ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсга нисбатан тиббий воситалар ва усулларни

қўллаш орқали унинг соғлиғини тиклашга қаратилган жараёнлар мажмуини

тушуниш лозим. Ўзбекистон Республикаси “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги

Қонунининг 12

-

моддасига кўра, руҳий ҳолатнинг бузилганлик ташхиси

умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда таснифларга мувофиқ қўйилади ва

фуқаронинг жамиятда қабул қилинган ахлоқий, маданий, сиёсий ва диний

қадриятларга қўшилмаслигига ёхуд унинг руҳий соғлиғи ҳолатига бевосита боғлиқ

бўлмаган бошқа сабабларга асосланиши мумкин эмас. Руҳий ҳолати бузилган шахсга

ташхис қўйиш ва уни даволаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

рухсат этилган тиббий воситалар ва усуллар қўлланилади.

[8]

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Сурункали

алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни

мажбурий даволаш тўғрисида”ги Қонунига кўра шахсни сурункали алкоголизм,

гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган бемор деб топиш Ўзбекистон

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда тегишли даволаш

муассасалари томонидан амалга оширилади. Дaвoлaш мaҳкумлaрдa спиртли

ичимликлaр, гиёҳвандлик мoддaлaри вa улaрнинг xoмaшёлaри, псиxoтрoп ҳaмдa

aқл

-

идрoк фaoлиятигa тaъсир кўрсaтувчи бoшқa мoддaлaрдaн кeлиб чиққaн руҳий

ҳамда жисмoний тoбeликни бaртaрaф этиши кeрaк. Руҳий ҳолати бузилганлар,

aлкoгoллaр, гиёҳвaндлaр ёки зaҳaрвaндлaр ёxуд aқли нoрaсo дeб тoпилгaн

шaxслaрни дaвoлaш жaрaёнидa тeрaпиянинг синaлгaн усуллaрини қўллaш зaрур

бўлиб, бу улaрнинг руҳий ҳoлaтлaрини ўзгaртиришгa xизмaт қилaди.

[9]

Қолаверсa, шaxснинг ижтимoий xaвфлилиги йўқoлгaнлигини тaсдиқлaш

имкoнини бeрaди.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсга нисбатан

тиббий воситалар ва усуллардан ташқари даволаш муолажаларини ўтказишга

рухсат этилмайди.

Хулосалар.

Руҳий касалликка чалинган шахснинг

янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар

содир этишининг олдини олиш

мақсади тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси

қўлланилиши натижасида бундай шахсларнинг ўзи ва бошқалар учун ижтимоий

хавфлилигини, келгусида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишга бўлган

руҳий муносабатини йўқотишини ва жисмоний имконият қолдирилмаслигини

англатади.

[10]

Мазкур мақсадни амалга оширишнинг воситаси бундай шахсларга нисбатан

тайинланадиган тиббий восита ва усуллар асосида муайян тартиб ўрнатилиб,

жамиятдан ажратган ҳолда турли ташкилий

-

профилактик ва тиббий чораларни

амалга оширишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг

40-

моддасида сурункали алкоголизм,

гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахс томонидан жамоат тартиби,

бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги, соғлиғи ва

жамиятнинг ахлоқига таҳдид солган тақдирда, ички ишлар органлари “Сурункали

алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни

мажбурий даволаш тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ уни

мажбурий даволанишга юбориш бўйича чора

-

тадбирларни кўриши белгиланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

21

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг

жазолаш мақсадига эришишга

кўмаклашувчи шароитлар яратиши

шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги чоралар

суд томонидан тайинланган жазоларни ижро этиш билан биргаликда амалга

оширилишини англатади.

[11]

Ундай ҳолатда шахсга жиноят

-

ижроия қонунчилигида назарда тутилган

жазони ўташ тартиби ва шароитларига тўлиқ риоя этилган ҳолда тиббий

воситалар ва усуллар қўлланилади. Яъни тайинланган жазо тури ва тиббий

йўсиндаги мажбурлов чоралари биргаликда ижро этилади.

[12]

Хусусан, Жиноят

-

ижроия кодексининг 182

-

моддасига кўра, алкоголизм,

гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан ҳамда руҳий ҳолати ақли расоликни

истисно этмайдиган тарзда бузилган маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги

мажбурлов чоралари жамиятдан батамом ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган

жазоларга ҳукм қилинган шахсларга соғлиқни сақлаш органларининг тиббий

муассасалари томонидан, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм

қилинган

шахсларга жазони ўташ жойида қўлланилиши белгиланган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Маҳкумлар билан муомала

қилишнинг минимал стандартлари тўғрисида”ги (Нельсон Мандела Қоидалари

)

конвенцияси //

https://www.unodc.org/documents/justice-and-prison-reform/Nelson

_Mandela_Rules-R-ebook.pdf.

2.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1991 йил

17

декабрдаги 46/119

-

сонли резолюцияси билан тасдиқланган “Руҳий касалликка

чалинган беморларни ҳимоя қилиш ва психиатрик ёрдам кўрсатиш сифатини

ошириш принциплари”

тўғрисидаги конвенцияси //

https://www.un.org/ru/

ocuments/decl_conv/conventions/mental_helth_care.shtml.

3.

Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик (Тўлдирилган ва қайта ишланган

иккинчи нашри) / Р.Кабулов, А.А.Отажонов ва бошқ. –

Т.: Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси, 2012. –

482 б.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта ишланган ва

тўлдирилган иккинчи нашр. 2016 йил 1 ноябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар

билан) Умумий қисм / М. Рустамбоев. –

Т.: Адолат, 2016 . –

608 б.

5.

М.Х.Рустамбаев ва бошқ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. II

том. Умумий қисм. Жазо тўғрисида таълимот. Олий таълим муассасалари учун

дарслик // Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашр. –

Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2018. –

281 б.

6.

Жиноят

-

ижроия ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир

-

ю.ф.н., доц. Б.Ж.Ахроров. –Т.: Ўқитувчи, 2002. –

208 б.

7.

О.Махкамов., Н.Салаев. Жиноят

-

ижроия ҳуқуқи. Маъруза ва амалий

машғулот ўтказиш бўйича ўқув

-

услубий қўлланма. Масъул муҳаррир:ю.ф.д.,

профессор, Р.А.Зуфаров. –Т.: ТДЮУ, 2016.

-

305 б.

8.

М.А.Абдухалиқов, Қ.Пайзуллаев, Ш.Ё.Абдуқодиров Жиноят –ижроия ҳуқуқи

(альбом схемалар). –Т.: ТДЮИ, 2005. –

142 б.

9.

М.Қ.Ўразалиев, Алкоголизм, фоҳишалик ва гиёҳвандликнинг жиноятчилик

билан алоқадорлиги, уларнинг криминологик хусусиятлари ва олдини олишни

такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. –Т.: Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2016. –

11 б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

1 (2024) / ISSN 2181-1415

22

10.

Н.С.Салаев, А.К.Расулев

-

Маъруза ва амалий машғулот ўтказиш бўйича

ўқув

-

услубий қўлланма. Масъул муҳаррир:ю.ф.н., доцент, Қ.П,Пайзуллаев. –Т.:

ТДЮУ, 2013. –

237 б.

11.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

-

ижроия

кодексига

шархлар.Муаллифлар

жамоаси.Маъсул

мухаррир

ю.ф.д.,

профессор.

Қ.Р.Абдурасулова –Т.ИИВ Академияси, 2016. –

237 б

.

Библиографические ссылки

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари тўғрисида”ги (Нельсон Мандела Қоидалари) конвенцияси // https://www.unodc.org/documents/justice-and-prison-reform/Nelson _Mandela_Rules-R-ebook.pdf.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1991 йил 17 декабрдаги 46/119-сонли резолюцияси билан тасдиқланган “Руҳий касал-ликка чалинган беморларни ҳимоя қилиш ва психиатрик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш принциплари” тўғрисидаги конвенцияси // https://www.un.org/ru/ ocuments/decl_conv/conventions/mental_helth_care.shtml.

Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик (Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашри) / Р.Кабулов, А.А.Отажонов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – 482 б.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр. 2016 йил 1 ноябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Умумий қисм / М. Рустамбоев. – Т.: Адолат, 2016 . – 608 б.

М.Х.Рустамбаев ва бошқ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. II том. Умумий қисм. Жазо тўғрисида таълимот. Олий таълим муассасалари учун дарслик // Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашр. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – 281 б.

Жиноят-ижроия ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир-ю.ф.н., доц. Б.Ж.Ахроров. –Т.: Ўқитувчи, 2002. – 208 б.

О.Махкамов., Н.Салаев. Жиноят-ижроия ҳуқуқи. Маъруза ва амалий машғулот ўтказиш бўйича ўқув-услубий қўлланма. Масъул муҳаррир:ю.ф.д., профессор, Р.А.Зуфаров. –Т.: ТДЮУ, 2016. -305 б.

М.А.Абдухалиқов, Қ.Пайзуллаев, Ш.Ё.Абдуқодиров Жиноят –ижроия ҳуқуқи (альбом схемалар). –Т.: ТДЮИ, 2005. – 142 б.

М.Қ.Ўразалиев, Алкоголизм, фоҳишалик ва гиёҳвандликнинг жиноятчилик билан алоқадорлиги, уларнинг криминологик хусусиятлари ва олдини олишни такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2016. – 11 б.

Н.С.Салаев, А.К.Расулев -Маъруза ва амалий машғулот ўтказиш бўйича ўқув-услубий қўлланма. Масъул муҳаррир:ю.ф.н., доцент, Қ.П,Пайзуллаев. –Т.: ТДЮУ, 2013. – 237 б.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига шархлар.Муаллифлар жамоаси.Маъсул мухаррир ю.ф.д., профессор. Қ.Р.Абдурасулова –Т.ИИВ Академияси, 2016. – 237 б