Авторы

  • Отабек Бозоров
    PhD, Администрация Президента Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp292-299

Ключевые слова:

высшее образование компетентность конвергенция духовно-нравственные компетенции образовательные компетенции современное обучение требования к обучению базовые компетенции

Аннотация

В данной статье освещаются социально-философские проблемы и перспективы развития ключевых духовно-нравственных компетенций в сфере высшего образования. Особое внимание уделяется профессиональным моральным качествам национальных кадров как основным морально-этическим компетенциям. Подчеркивается важность конвергентного подхода к развитию базовых компетенций (духовно-этических и профессиональных) в системе высшего образования, который будет соответствовать потребностям современного общества. В статье также проводится обобщение и сравнение мнений отечественных и зарубежных авторов по данной тематике.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Functional convergence of basic competencies of highly
qualified specialists: social philosophical approach

Otabek BOZOROV

1


Administration of the President of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received November 2023

Received in revised form

15 December 2023

Accepted 25 December 2023

Available online

15 February 2024

This article focuses on the socio-philosophical challenges

and opportunities in developing essential spiritual and moral

competencies in higher education. Special emphasis is placed on
the professional moral qualities of national personnel as

fundamental moral and ethical competencies. The article
underscores the importance of a convergent approach in
developing core competencies (spiritual, ethical, and

professional) in higher education to meet the needs of
contemporary society. Additionally, the article summarizes and

contrasts the perspectives of both domestic and international
authors on this subject.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp292-299

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

higher education,

competence,

convergence,

spiritual and moral

competences,

educational competences,

modern training,

training requirements,

basic competences.

Олий

малакали

мутахассисларнинг

таянч

компетенцияларининг функционал конвергенцияси:
ижтимоий фалсафий ёндашув

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

олий таълим,

компетенция,

конвергенция,

маънавий

-

ахлоқий

компетенциялар,

таълим компетенциялари,

замонавий тайёргарлик,

ўқитиш талаблари,

асосий компетенциялар.

Мақолада олий таълим тизимида таянч маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни

ривожлантиришнинг

ижтимоий фалсафий масалалари, истиқболлари масаласи
муҳокама қилинади. Шунингдек, таянч маънавий

-

ахлоқий

компетенциялар миллий кадрларнинг касбий маънавий

сифати эканлиги таъкидланади. Замонавий жамият
эҳтиёжларига жавоб берадиган олий таълим тизимидаги

кадрларнинг таянч (маънавий

-

ахлоқий ва касбий

компетенцияларига конвергент ёндашув

зарурлиги қайд

этилган. Маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг бу

1

PhD, Administration of the President of the Republic of Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

293

борадаги фикрлари умумлаштирилиб қиёсий таҳлил
қилинган. Янги Ўзбекистон олий таълим тизимида

мутахассис кадрлар тайёрлашда таянч маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларнинг беқиёс ўрни кўрсатиб ўтилган.

Функциональная конвергенция базовых компетенций

высококвалифицированных специалистов: социально

-

философский подход

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

высшее образование,

компетентность,

конвергенция,

духовно

-

нравственные

компетенции,

образовательные

компетенции,

современное обучение,

требования к обучению,

базовые компетенции.

В данной статье освещаются социально

-

философские

проблемы и перспективы развития ключевых духовно

-

нравственных компетенций в сфере высшего образования.
Особое

внимание

уделяется

профессиональным

моральным качествам национальных кадров как основным
морально

-

этическим

компетенциям.

Подчеркивается

важность конвергентного подхода к развитию базовых
компетенций (духовно

-

этических и профессиональных)

в системе высшего образования, который будет

соответствовать потребностям современного общества.

В статье также проводится обобщение и сравнение мнений

отечественных и зарубежных авторов по данной тематике.

Замонавий олий таълим тизими олдида турган вазифаларнинг мураккаблиги

ва хилма

-

хиллиги кадрлар тайёрлаш тайёрлаш муаммоларини бутунлай янги

босқичга олиб чиқишни талаб қилмоқда. Сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар

ҳозирги

воқеаларга муносабатнинг ўзгаришига олиб келди. Инсоният тафаккурида

постмодернизм деб номланган янги йўналиш пайдо бўлди. Асосий қарама

-

қаршилик

шундаки, замонавий ёшлар постмодерн даврда туғилган. Табиийки, улар

буни тушунишади ва қабул қилишади. Улар постмодерн даври тафаккури билан

ажралиб туради. Кекса авлод вакиллари учун тартибсизлик ва тартибсиз бўлиб
кўринган замонавийлик уларга турли имкониятлар сифатида кўринади [1]. Машҳур

америкалик олим Малколм Ноулз фундаментал тадқиқотларида “Андрагогикага
қарши

педагогика” тушунчасини илгари суриб, таълим натижаларига қўйиладиган

талабларни аниқ белгилаб беради. Унинг таъкидлашича, замонавий таълимнинг
асосий вазифаси олинган билимларни зарур шароитларда қўллай оладиган

баркамол инсонларни тайёрлаш билан бирга бу тизимда таянч компетенцияларни
ривожлантиришни назарда тутади [2].

Таянч компетенцияларни тушунишда ҳар

хил ёндашувлар мавжуд. Ғарб

тадқиқотчилари уларни касбий компетенциялар сифатида тушунса, постсовет

мамлакатлари олимларининг аксарияти улардан фарқли равишда мазкур таянч
компетенцияларни маънавий

-

ахлоқий компетенциялар сифатида тушунади ва

ғоявий

омилларга кўпроқ эътибор қаратадилар. Ва улар нафақат умумтаълимда,

балки олий таълим тизимида талаба

-

ёшларнинг таянч маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни ривожлантириш замонавий таълимнинг ажралмас сифати
бўлиши кераклигини таъкидлайдилар [3].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

294

Конвергенция

(

лот.

convergo

“яқинлаштираман”) –

яқинлаштириш, ўхшатиш,

компромис

маъноларини англатиб, дивергенциянинг зиддини англатади. Термин

турли табиий ва гуманитар фанларда қўлланилади.[4] Немис файласуфи Макс

Гартман конвергенциянинг фалсафий моҳиятини ҳақиқатни қидириб топишга
қаратилган индукция, дедукция, таҳлил ва синтездан иборат методлар тўртлигидан

иборатлигини асослаб берган эди [5].

Конвергенция назарияси ХХ асрнинг 50 йилларида Ғарб социологлари,

файласуфлари Вальтер Ойкен, Питрим Сорокин, Жон Гильбрейт, Ян Тинберген,
У.

Ростоу, Б.

Рассел, Пьер Тейяр де Шарден, Жозеф Стиглец, шунингдек, рус

олимлари Н.Ф.

Бердяев ва А.Д.

Сахаровлар томонидан ривожлантирилган. Биз олий

таълим муассасаларида юксак малакали мутахассислар компетенциялари масаласи

конвергенция назариясига асосланган ёндашувни, яъни касбий компетенциялар
билан параллел равишда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни функционал

жиҳатдан уйғун

ривожлантириш бугунги замонавий олий таълимнинг мақсади

бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Чунки

таянч маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни

ривожлантириш

мутахассисларнинг бўлажак фаолияти хусусиятларидан келиб

чиқиши керак. Шунингдек, мазкур компетенциялар “талаба

-

ёшларнинг бўлажак

касбий маънавияти” сифатида ҳам қаралиши лозим.

Бугунги

кунда

мамлакатимизда

таълимни

модернизация

қилиш

концепциясида замонавий жамият тараққиёти жараёнининг асосий йўналишлари
ҳисобланган

янги авлод мутахассис кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,

шунингдек, юқори малакага эга бўлган принципиал янги кадрларни шакллантириш
аниқ белгилаб берилди. Хусусан, таълимнинг асосий вазифаси кадрлар

тайёрлашнинг касбий даражасини ошириш билан бирга замонавий ҳаёт
талабларига жавоб берадиган маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ҳам ўзида

мужассам этган замонавий кадрларни шакллантиришни мақсад қилиб қўйди [6].

Бу эса модернизацияни тақозо қилади. Зеро модернизация қилинган таълим тез

ўзгарувчан дунёда маънавий

-

ахлоқий фазилатларга эга, яъни бу борада муайян

компетенцияларни ўзлаштирган ижтимоийлашган шахсни тарбиялашга қодир

бўлган юқори малакали, ижтимоий фаол, ижодий меҳнат ва рақобатбардош
кадрларни талаб қилади.

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда давлат таълим сиёсатини тавсифловчи

энг муҳим қадамлар қўйилди. Замонавий таълим стандартлари ва ўқув

дастурларини жорий этиш асосида маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни талаба

-

ёшлар онгига сингдиришнинг ғоявий усулларини янгича асосда ташкил этиш

ёндашувлари сезиларли даражада ўзгарди. Бу борадаги ҳужжатлардаги ғоялар
унинг мазмуни, технологиялари, тамойиллари, ташкилий тузилмалари, касбий ва

умумий таълим механизмларига жиддий ўзгаришлар киритади, шунингдек,
малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади.

Олий таълим тизимида маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни талаба

-

ёшларга сингдириш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги

Қонунида,

Ўзбекистон

Республикаси

таълимни

ривожлантириш

Давлат

стратегиясида ва Давлат стандартлари ва дастурларида муайян даражада ўз аксини

топган. Ушбу мезон ва талаблардан келиб чиқиб талаба

-

ёшларнинг мутахассис кадр

ўлароқ унинг касбий маҳорати билан бирга маънавий

-

ахлоқий компетенциялар ҳам

бугунги кунда замонавийликка эришишнинг шарти сифатида таълим сифатига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

295

эътибор қаратилмоқда. Шу маънода, олий таълим тизимида таянч маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш ва уларни талаба

-

ёшлар онги ва

қалбига

сингдириш кадрлар тайёрлашда алоҳида ўрин тутади. Бундан хулоса қилиб

айтиш мумкинки, таянч маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш

бугунги кунда барча йўналишдаги олий ўқув юртлари битирувчиларини тайёрлаш

сифатининг мезони бўлиб хизмат қилиши керак.

Олий таълим тизимида таянч маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни

ривожлантиришнинг янги даражаси ва истиқболларини белгилашда қуйидаги
масалаларга эътибор қаратиш лозим: мазмунан (ёшларга маънавий

-

ахлоқий

компетенциялар, хусусан фазилатлар ҳақида махсус билимларни бериш),
технологик (бу борада ўқитишнинг замонавий усулларига эга бўлиш), шахсий

(шахснинг ўзига хос айрим хусусиятларига эга бўлиш). Шу ўринда таъкидлаб ўтиш
лозимки, талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни шакллантиришга

ёрдам берадиган асосий субъект бўлган ўқитувчининг малакаси бунда муҳим ўрин
тутади, қолаверса бу бўйича қўшимча тадқиқотлар талаб этилади. Бу эса албатта,

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни

кучайтириш

асосида

таълим

компетенциясини ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш ўқув жараёнига

касбий фаолият элементларини, касб этикасига доир тестларни киритиш, ўқитиш
шакллари ва усулларини ўзгартириш орқали мумкин

бўлади

.

Талаба

-

ёшларнинг

маънавий

-

ахлоқий компетенциялар стандарти бу

талабанинг ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган зарур

бўлган

малакасининг

асосидир.

Талаба

-

ёшларни

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларини

шакллантириш

стандартининг

тузилиши

иккита

умумлаштирилган меҳнат функцияси билан белгиланади: 1) Талаба

-

ёшларни

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини ривожлантиришнинг асосий турларини

ўқитиш, таълим ва шахсий ривожланишни ўз ичига олган асосий таълим
дастурлари;

2)

Талаба

-

ёшларни

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларини

ривожлантиришга қаратилган асосий таълим дастурларини амалга ошириш бўйича
педагогик фаолиятни назарда тутадиган қўшимча дастурларни ўз ичига олади.

Бу борада Э.А.

Ямбургнинг

концептуал қарашлари муҳим ўрин тутади. Унинг

фикрича, талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш

бугунги замонавий ўқитувчи касбий стандартининг мезони бўлиши ва

қолаверса

,

бу

таълим стратегияси ва таълим сифатини ошириш воситаси ҳам бўлиши керак [6].

Бундан ташқари, бу стандартлар ўқитувчининг бу борадаги малакасининг энг
объектив ўлчовидир, у таълим муассасалари учун педагогик кадрларни танлаш

воситаси сифатида қаралиши керак.

А.В.

Хуторской

тўғри таъкидлаганидек, “ўз

фаолиятини ҳали ҳам тартибга солувчи маънавий эскирган ҳужжатлар ўрнини

босиши керак бўлган ўқитувчининг касбий стандарти, биринчи навбатда,
ўқитувчини ҳам талабага ўрнак бўладиган маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини

ривожлантириш, унинг шахсий

-

ахлоқий ривожланишига янги туртки бериш учун

мўлжалланган” [7]. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўқитувчи талаба

-

ёшларни

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришда ўзининг фазилатлари

билан асосий ўрнак

-

локомотив вазифани бажариши керак. Хусусан, ташкилотчилик,

идрок этиш (талаба

-

ёшларнинг ички сифатларини ҳис қилиш қобилияти),

коммуникатив, таклиф (талаба

-

ёшларга ҳиссий таъсир кўрсатиш қобилияти),

тадқиқотчилик ва илмий

-

когнитив қобилиятларга эга бўлиши керак [8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

296

Талаба

-

ёшларнинг

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини ривожлантиришда

асосий етакчи ўқитувчи

-

педагоглар бўлиши керак дегани нимани англатади?

Бу масала тез

-

тез кун тартибига қўйилиб, концептуал талабларнинг ўзгаришига

олиб келмоқда. Бу мезонларни баъзан талаба

-

ёшлар ва ҳатто кадрлар тайёрлашга

масъул муассасаларнинг фаолиятини ҳам чуқур таҳлил қилиш орқали аниқлаш

мумкин. Агар илгари талаба

-

ёшлар ва ўқитувчи

-

педагогларни умумий билим, фан

ва сиёсий билимлари қадрланган бўлса, кейинчалик ХХ аср охирларида юз бера

бошлаган ахлоқий таназзул оқибатида ўқитувчи ва талаба

-

ёшларни маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини ривожлантириш муҳим санала бошланди.

ХХI аср таълими янги, замонавий қиёфа касб этмоқда, унинг иштирокчилари –

кадрлар тайёрлаш ва талабалар ҳам ўзгармоқда. Замонавий ёшлар замон билан

ҳамқадам: улар осонгина мобил телефонлар, интернет, турли хил компютер

дастурлари, электрон китоблар ва бошқаларга эга бўлиб бормоқдалар. Бу жараён

шубҳасиз, талаба

-

ёшларни маънавий

-

ахлоқий қиёфасини ўзгаришига ҳам олиб

келмоқда. Бундан келиб чиқиб замонавий Ўзбекистон талаба

-

ёшлари маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини ривожлантиришнинг муҳим хусусиятларини

қуйидагилар

билан белгилаш мумкин: доимий равишда маънавий

-

ахлоқий

фазилатларни касб этиб бориш орқали ўз

-

ўзини такомиллаштириш, ўз

-

ўзини

тарбиялаш, билимдонлик, ўз

-

ўзини танқид қилиш, қатъиятлилик ва янги

технологияларни ўзлаштириш. Замонавий ўқитувчи

-

педагог бу компетенцияларни

шакллантиришда талабага кўмакчи бўлишда давр руҳини ҳис қилган ҳолда замон

билан ҳамнафас бўлиши керак. Ўқитувчи нафақат ўз фанини яхши биладиган ва

доимий равишда ўз

-

ўзини тарбиялаш билан шуғулланадиган шахс, балки маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ҳа ўзида шакллантира олган, унинг ёрдамида талаба

-

ёшларни маънавий

-

ахлоқий фазилатларини ривожлантиришда намуна ўлароқ

бўлган мутахассисдир, дейиш мумкин. Кўплаб тадқиқотчилар олий таълим

тизимида бўлажак кадрларни тайёрлашда таълим

-

тарбиявий компетенцияларнинг

аҳамиятини қайд этади. Талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни

шакллантиришнинг

пойдевори бакалавриатда ўқиш даврида қўйилишини ҳам

алоҳида таъкидлайдилар. Агар талаба ўзи танлаган касбини севса, касбига оид

ахлоқий компетенцияларни ўзида ривожлантирса, бу уни энг малакали кадр

бўлишга ва ўз соҳасининг энг зўри бўлишга ундайди.

Таълимни модернизация қилишнинг ҳозирги босқичида жамият янги

форматдаги кадрлар тайёрлашга муҳтож. Янги Ўзбекистон таълимида талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган

таълим стандарти концепциясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Касбий стандартларнинг пайдо бўлиши янгилик

эмас, балки ўрнатилган

жаҳон амалиётидир. Масалан, Буюк Британиядаги профессионал стандартлар бу

борада бугунги кунга қадар энг илғор амалиёт ҳисобланади. Лекин биз таклиф

этаётган концепция талаба

-

ёшларда касбий компетенция билан ҳамоҳанг равишда

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ҳам ривожлантиришни назарда тутади.

Бунда талаба

-

ёшларни маънавий

-

ахлоқий компетенцияларини шакллантириш

даражасини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши

керак бўлади:

1)

ўз

-

ўзини тарбиялашда (аждодлар меросини чуқур ўрганиш, ахлоқий

фазилатларни шакллантиришга хизмат қилувчи адабиётларни мустақил ўрганиш;

оила

-

маҳалла

-

таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

297

2)

таълимда

(талаба

-

ёшларда

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни

ривожлантиришда янги педагогик технологиялар, усул ва услубларни, инновацион

фаолиятни ўзлаштириш);

3)

тажрибани умумлаштириш ва тарқатишда (танловлар/лойиҳалар (юзма

-

юз, масофавий), педагогик танловларда, маҳорат дарсларида ва ҳоказоларда фаол

иштирок этиш орқали ўз тажрибасини умумлаштириш).

Талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришда

тьютор

-

мураббийларга услубий ёрдамни ташкил этиш алоҳида ўрин тутади.

Ўқитувчи

-

педагог ҳар қандай билим соҳасидаги мутахассис ҳисобланади, аммо

тьютор

-

мураббий намуна ўлароқ кўрсатадиган таъсир доирасига эга бўлмаслиги

бугунги тажрибадан маълум бўлиб бормоқда. Шунинг учун бу жараённи назардан

қочирмаслик

талаб этилади. Нега деганда дарсдан ташқарида энг кўп таъсир кучига

эга шахслар ҳам айнан шу тьютор

-

мураббийлар ҳисобланади. Ҳамма нарса тез

ўзгариб бораётган очиқ дунёда тьютор

-

мураббий доимий равишда талабаларга

кўрсатиши керак бўлган асосий касбий сифат бу

талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш ёки намуна

-

ўрнак

кўрсатиш

вазифасидир. Ўзгаришларга тайёрлик, қарор қабул қилишда қобилият ва

мустақиллик

бу фаолиятнинг барча хусусиятлари ўқитувчига тегишли. Тьютор

-

мураббийнинг фаолияти эса талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни

ривожлантиришни тўлиқ назорат остига олувчи педагог бўлиши керак.

Замонавий жамият талаба

-

ёшларга янги талабларни қўяди. Билимнинг

ўзигина жамият талабларини қондириш учун етарли, деган қараш ўзини

оқламаётганини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда талаб юқори. Айни пайтда

“малакали, ижодий қобилиятга эга битирувчи” деган талабдан кўра, маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ўзида шакллантирган

кадрларга талаб ортиб бормоқда.

Бу муаммони ҳал этиш учун ўз соҳасининг профессионали бўлиши билан бирга

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ҳам ўзида шакллантира олган мутахассис

кадрларни тайёрлар учун махсус таълим дастурларини яратиш олдимизда турган

энг долзарб вазифа ҳисобланади. Аммо кадрлар тайёрлашининг касбий

компетенциялари замонавий талабларга жавоб берсаю, лекин талаба

-

ёшларда

маънавий

-

ахлоқий компетенциялар ривожлантирилмаса, жамият ва давлат

эҳтиёжларига жавоб берадиган юқори таълим натижасига умид қилиш қийин.

Талаба

-

ёшлар учун маънавий

-

ахлоқий компетенциялар унинг келажаги

қиёфаси, жамиятни маънавий юксалтириш учун йўл

-

йўриқдир. Аммо мамлакатимиз

олий таълим тизимида бўлажак кадрларни тайёрлаш ўқиш даврида талаба

-

ёшларда

маънавий

-

ахлоқий компетенцияларнинг таркибий қисмларини дарс жараёнида

шакллантиришни ўргатишлари ва уларни нафақат келажакка тайёрлаш, балки

ҳаётда

яшашга ўргатишлари керак. Ҳозирги вақтда ўқитувчи талабаларга ушбу

компетенцияларни тарбиявий нуқтаи назардан ўзлаштиришга ўргатиши керак.

Масалан, таълим компетенциялари фақат таълим фанларига киритилган фаолият

турларига тегишли бўлса, маънавий

-

ахлоқий компетенциялар эса ижтимоий

-

гуманитар фанлар предмет

-

фаолият компонентини ташкил этади. У унинг

мақсадларига

ҳар

томонлама

эришишни

таъминлаши

керак.

Таълим

компетенциялари талабанинг келажакдаги тўлиқ ҳаёти учун фаолиятини

моделлаштиради. Масалан, вояга этган бўлса ҳам, фуқаро ҳали бирон бир

компетенцияни англамаслиги мумкин, аммо бу уни таълим муассасасида

ривожлантириш керак эмас дегани эмас.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

298

XXI аср бошидан бери таълим табиатидаги ўзгаришлар унинг янги йўналиши,

мақсадлари ва мазмунида ётади, бу эса уни ўқувчиларнинг мустақиллиги, ижодий
ташаббуси ва бўлажак мутахассисларнинг рақобатбардошлигига тобора кўпроқ

эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан олий таълимда бошқа компетенциялар
билан бирга маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш шарт ёки керак

деган илмий асосланган ёндашув тобора долзарб бўлиб бормоқда. Талаба

-

ёшларда

асосий маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни шакллантириш умуминсоний

қадриятлар

таназзулга юз тутаётган ҳозирги глобаллашув шароитида истиқболли

йўналиш ҳисобланади. Бу муаммо, айниқса, олий таълимини модернизация қилиш

муносабати билан жуда

долзарбдир.

Олий таълим тизимида мутахассис кадрлар тайёрлашда таянч маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш истиқболлари тажрибаси шуни
кўрсатадики, бунда замонавий тарбия усуллари ёрдамида анъанавий ўқитишда

эришиш қийин бўлган бир қатор вазифаларни жуда самарали ҳал қилиш мумкин:

талаба

-

ёшларда

асосий

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни

ривожлантиришга хизмат қиладиган касбий фазилатларни ривожлантириш;

когнитив,

касбий

ва

ахлоқий

мотивлар

ҳамда

қизиқишларни

шакллантириш;

талаба

-

ёшларни нафақат мамлакатимиз тарихи, балки цивилизациялар ва

жамият, ўзини, дунёда тутган ўрнини яхлит тушунишни ўз ичига олган тизимли
тафаккурини тарбиялаш;

касбий фаолиятнинг ахлоқий жиҳатлари ва унинг муҳим қисмлари ҳақида

тўлиқ тасаввур бериш;

талаба

-

ёшларда

асосий

маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларни

шакллантириш методикасининг асосий тамойиллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;

олий таълимнинг барча босқичларида талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий

компетенцияларнинг асосий хусусиятларини ва касбий аҳамиятга эга бўлган

ахлоқий фазилатларнинг моҳиятини англаш имконини берувчи самарали тарғибот
усулларидан фойдаланиш.

Хулоса қилиб айтганда, олий таълим тизимида талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантириш нафақат муайян талабанинг шахсий

ривожланишининг устувор вазифаси, балки ўқув ва тарбия жараёнини
шакллантиришнинг энг муҳим шартидир. Бу жараён талаба

-

ёшларда маънавий

-

ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган самарали усул ва
воситаларни доимий такомиллаштиришни, янги билим ва кўникмаларни

эгаллашни, ахлоқий фазилатларни бойитишни, касбий ривожланишга интилишни
талаб қиладиган жараёндир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Bayramova L. Kurikulum v

ə

pedaqogika. Bakı, 2020. С

. 8, 9.

2.

Knowles M.S. Andragogy in action: Applying modern principles of adult education.

San Francisco. 1984. P. 64

3.

Совет Европы: Симпозиум по теме «Ключевые компетенции для Европы»:

Док. DECS / SC / Sec (96) 43. Берн, 1996.

4.

https://ru.wikipedia.org/wiki/Конвергенция. Кўрилган сана 05.11.2023.

Қуронов

М. ва бошқалар. Миллий тарбия ва ёшлар. –

Тошкент: Kamalak. 2016. –

106 б


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

299

5.

Гартман Н.

Этика = Ethik/Пер. с нем. А.

Б.

Глаголева под ред. Ю.

С.

Медведева,

Д.

В.

Скляднева.

СПб.: Владимир Даль, 2002.

С. 231.

6.

Ямбург

Е.А. Что принесет учителю новый профессиональный стандарт? М.:

Просвещение,

2014. С. 89. –

175 с.

7.

Хуторской А. В. Ключевые компетенции как компонент личностно

-

ориентированной парадигмы образования. // Народное образование. 2003. № 1. С. 58–

64.

8.

С.М.Норбоева

Талабаларда

маънавий

компетентликни

ривожлантиришнинг педагогик

-

психологик хусусиятлари.

\\

Замонавий таълим

журнали 8(105). 2021 йил.

Библиографические ссылки

Bayramova L. Kurikulum və pedaqogika. Bakı, 2020. С. 8, 9.

Knowles M.S. Andragogy in action: Applying modern principles of adult education. San Francisco. 1984. P. 64

Совет Европы: Симпозиум по теме «Ключевые компетенции для Европы»: Док. DECS / SC / Sec (96) 43. Берн, 1996.

https://ru.wikipedia.org/wiki/Конвергенция. Кўрилган сана 05.11.2023.Қуронов М. ва бошқалар. Миллий тарбия ва ёшлар. – Тошкент: Kamalak. 2016. – 106 б

Гартман Н. Этика = Ethik/Пер. с нем. А. Б. Глаголева под ред. Ю. С. Медведева, Д. В. Скляднева. — СПб.: Владимир Даль, 2002. С. 231.

Ямбург Е.А. Что принесет учителю новый профессиональный стандарт? М.: Просвещение, 2014. С. 89. – 175 с.

Хуторской А. В. Ключевые компетенции как компонент личностно-ориентированной парадигмы образования. // Народное образование. 2003. № 1. С. 58–64.

С.М.Норбоева - Талабаларда маънавий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари. Замонавий таълим журнали 8(105). 2021 йил.