Авторы

  • Содик Турсоатов
    Независимый соискатель, Института Государства и права Академии Наук Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.socinov.66304

Ключевые слова:

Государство Амира Темура стимулирующая политика в государстве Амира Темура государственное управление военное строительство стимулирование в сфере экономики развитие науки поддержка предпринимательства

Аннотация

В статье рассматривается реализация поощрительной политики в государстве Амира Темура, а также её применение в различных сферах общественной жизни. Анализируется содержание и сущность поощрений, реализуемых в областях государственного управления, военного строительства, науки, культуры и экономики.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Implementation of incentive policies in the state of
Amir Temur

Sodik TURSOATOV

1


Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2024

Received in revised form

15 August 2024

Accepted 25 August 2024

Available online

15 September 2024

The article analyzes the implementation of incentive policies

in the state of Amir Temur, focusing on their application in

various spheres of public life. It explores the content and
essence of incentives implemented in the areas of public
administration, military development, science, culture, and

economics.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss8/S-pp141-146

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

The state of Amir Temur,

incentive policy in the state

of Amir Temur,

public administration,

military construction,

incentives in the economic

sphere,

development of science,

support for

entrepreneurship.

Амир Темур давлатида рағбатлантириш сиёсатининг
амалга оширилиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Амир Темур давлати,

Амир Темур давлатида

рағбатлантириш сиёсати,

давлат бошқаруви,

ҳарбий

қурилиш,

иқтисодиёт соҳасида

рағбатлантириш,

илм

-

фанни

ривожлантириш,

тадбиркорликни қўллаб

қуватлаш.

Мақолада Амир Темур давлатида рағбатлантириш

сиёсатининг амалга оширилиши, жамият ҳаёти соҳаларида

рағбатлантиришнинг амалга оширилиши, давлат бошқаруви,
ҳарбий қурилиш, илм

-

фан, маданият, иқтисодиёт соҳасида

амалга оширилган рағбатлантиришнинг мазмун

-

моҳияти

масалалари таҳлил қилинган.

1

Independent applicant, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2024) / ISSN 2181-1415

142

Реализация поощрительной политики в государстве
Амира Темура

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Государство Амира

Темура,

стимулирующая политика

в государстве Амира

Темура,

государственное

управление,

военное строительство,

стимулирование в сфере

экономики,

развитие науки,

поддержка

предпринимательства.

В статье рассматривается реализация поощрительной

политики в государстве Амира Темура, а также её
применение в различных сферах общественной жизни.

Анализируется содержание и сущность поощрений,
реализуемых в областях государственного управления,
военного строительства, науки, культуры и экономики.

Амир Темур тарихан қисқа вақтда Мовароуннаҳрда мўғул хонларининг бир

ярим асрлик зулми ва истибдодига барҳам бериб, ниҳоятда катта ҳудуд ва кўп
халқларни ўзида бирлаштирган, кучли, марказлашган, иқтисодий ривожланган

давлат барпо этишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганидек, “айнан халқ армонини рўёбга чиқаришга бўлган

интилиш Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир даврида нафақат мамлакат
мустақиллигини таъминлаш, балки қудратли давлат барпо этиш, иқтисодиёт, илм

-

фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилди”[1. –

Б.

16

17].

Йирик, яхши қуролланган

ва ҳаракатчан қўшиннинг ташкилотчиси ҳамда

моҳир раҳбари, жаҳон миқёсидаги даҳо саркарда сифатида Амир Темурнинг
ажойиб ва кўп томонлардан беқиёс фазилатлари аллақачонлар кенг кўламда

эътироф этилган. Ҳарбий ҳаракатларининг ўзига хос стратегия ва тактикаси
давлат арбоби, моҳир сиёсатчи, доно ва серғайрат ҳукмдорнинг темир иродаси

ҳамда

табиий салоҳияти билан уйғунлашган ҳолда Амир Темурга шарқда Fарбий

Олтойдан тортиб ғарбда Ўрта ер денгизи соҳилларига қадар бўлган ҳудудда улкан

салтанатни барпо қилиш ва бошқариш имконини берди[2. –

Б.

5-6.; 3.

Б. 24].

Бундай улкан ютуқларининг сабаби “рағбатлантириш” ва “мажбурлаш”дан

иборат бўлган давлатчилик устунларидан самарали фойдаланишидир.

Бу тўғрисида “Темур тузуклари”да шундай дейилади: “Сиёсат ва инсоф билан

сипоҳийларим ва раиятни умид ва қўрқинч орасида тутдим” [4. –

Б.

70].

Амир Темур адолат, эзгулик, яхшилик, раҳмдиллик, саҳоват, инъом,

сийловни бир қўлида, ўғри, жиноятчи, манфаатпарастларга нисбатан
қаттиққўллик, жазолашни иккинчи қўлида маҳкам тутади ва фарзандларига ҳам

шунга амал қилишни буюради. Кастилия элчиси Рюи Гонзалес де Клавихо

1403 йилнинг сентябр ойида Темурнинг 5 нафар набираси тўйида иштирок этиб,

«зўр таомлар, мусалласлар, савдо расталари, кўзбойловчилар ва шундай байрамда
кўнгил тусаган барча нарса муҳайё» эканлигини, шу билан бирга байрам бўлаётган

жойнинг четида қатор дорлар ўрнатилгани, катта байрам бўлган жойда байрам
тантанаси билан бир вақтда ўлим шарпаси ҳам мавжуд бўлиши ҳақида ёзади.

Бу ҳукмронлик ва куч тимсоли ҳамда гўзаллик, яхшилик ва раҳмдиллик тимсоли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2024) / ISSN 2181-1415

143

каби ўзида ҳаётнинг иккала жиҳатини ҳам бирлаштиришини англатади.

Унга кўра ёмонлик шу заҳотиёқ жазоланиши, яхшилик эса тақдирланиши мумкин
эди [5. –

Б. 120].

Амир Темур ўз салтанатини барпо этишда рағбатлантириш сиёсатидан

унумли фойдаланган. У ўзининг фарзандлари, иқтидорли набираларига

салтанатни бошқаришнинг ўн икки қоидасини баён қилади. Мазкур қоидаларнинг

ярмидан кўпи, яъни еттита қоидаси айнан рағбатлантириш билан боғлиқдир.

Шунинг ўзи Амир Темур давлатида рағбатлантиришга қанчалик эътибор

берилганлигини кўрсатади.

Темур давлатида машварат, кенгаш, мажлислар муҳим ўрин тутган. Амир

Темур ҳар қандай тадбирни пухта ўйлаб, маслаҳатлашгандан кейингина амалга

оширишни ўзига одат қилган. Шунинг учун илмли, уста ҳунарманд, пок ниятли,

эътиқодли, сўзамол шахсларни ўзига яқин тутган. Унинг салтанатни

бошқаришнинг шиорларидан бири қуйидагидан иборат бўлган: “Иккинчиси

шулким, ўн икки табақа ва тоифадаги кишилар билан мамлакатларни забт этдим,

уларни идора қилдим. Давлат, салтанат устунларини ўшалар билан қувватлаб,

мажлисларимни шулар билан зийнатладим” [4. –

Б. 69]. “Еттинчиси –

саййидлар,

уламо, машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, тарихчиларни сара, эътиборли

одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим. Шижоатли кишиларни

дўст тутардим, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди. Уламо билан

суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим, уларнинг

ҳимматларидан

улуш тилаб, муборак нафаслари билан дуо

-

фотиҳа беришларини

илтимос қилдим. Дарвиш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг

кўнгилларини оғритмадим ва бирон талабларини рад этмадим” [4. –

Б. 70].

Амир Темур кучли руҳиятшунос сифатида ўз атрофидаги кишиларнинг

лаёқати, сифати, қобилияти, иқтидорини аниқ равишда билган. “Соҳибқироннинг

яна бир муҳим ишбилармонлик томони шундаки, қайси одамда қандай ақлий

имкониятлари борлигини аниқлашни яхши биларди. Жанг олдидан уларни меҳнат

турларига тақсимлашда улардан ақлий қобилиятлар ва ишбилармонлик,

тадбиркорлик, ақлий камолот сифатларини, албатта инобатга олар эди. Шунинг

учун ҳам Амир Темур ўзи забт этган барча давлатлар, вилоятлар, ўлкалар

ҳокимларининг

тўнғич ўғиллари ва ўлка ноиблари билан бирга илм

-

фан, хусусан,

тарих, тиббиёт, астрология фанларининг энг кучли олимлари, уламолари ва яхши

оиладан чиққан зеҳни ўткир, журъатли ёшларни кўп эъзозлар, ўз тарбиясига олар

эди. Амир Темур улар билан турли йўналишлар бўйича савол

-

жавоб қилишни

яхши кўрар, уларга алоҳида ҳурмат

-

эҳтиром кўрсатар эди” [6. –

Б. 38].

Инглиз олими Лянглэ ўзининг “Қонунлар” асарида шундай ёзади: “Темур

олимларга серилтифотли эди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдиллигини

кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек,

илм

-

фан, идора ва бошқа ишларда билимдон бўлган барча кишилир билан

суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Негаки Темур

бу соҳаларга ғамхўрлик қилишга асосий эътиборни берар эди. Темур одамларни

ўзига бўйсундириш қобилиятига эга эди. У ўзининг бу қобилиятини одамларни

бахтли қила билиш таланти билан уйғунлаштирди. Темур, унинг тарихчиларидан

бири (Шарафуддин)нинг айтишича, бир вақтнинг ўзида душманларига офат,

аскарларига қаттиққўл раҳбар, ўз халқига эса ота бўла олар эди. У ўз фуқароси

аҳволи ҳақида яхши бошлиқлари берган маълумотларни ўзи шахсан кўздан

кечирарди; негаки у одам таний ва танлай биладиган шоҳ эди” [7. –

Б. 46].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2024) / ISSN 2181-1415

144

Ибн Арабшоҳ ўзининг машҳур “Ажоиб ал

-

мақдур фи тарихи Таймур” асарида

Амир Темур ўзига яқин олган инсонлар тўғрисида ёзиб қолдиради. Жумладан,
Амир Темурнинг вазирларидан Хожа Маҳдуд ибн Шаҳоб ал

-

Ҳаравин, Масъуд

ас

-

Симноний, Муҳаммад ас

-

Соғиржий, Тожуддин ас

-

Салмоний Алоуддавла, Аҳмад

ат

-

Тусий, девони мунший котиб ус

-

сир мавлоно Шамсуддин; Темур имоми

Абдулжаббор ибн Нуъмон, мамлакатнинг бош қозиларидан мавлоно Қутбиддин ва
Хожа Абдумалик; Темурга қисса ва тарихларни ўқувчи қори мавлоно Убайд; унинг

табиблари Фазлуллоҳ ва Шомда табобатнинг бошлиғи бўлган Жалолуддин;
Темурнинг муҳаққиқ олимларидан мавлоно Саъдуддин ат

-

Тафтазоний, Саййид

Шариф Муҳаммад; Муҳаддис (олим)ларидан Шайх Шамсуддин Муҳаммад ибн ал

-

Жазорий, Хожа Муҳаммад аз

-

Зоҳид ал

-

Бухорий; Қуръонни қироатда ҳам, савтда

ҳам

тажвид билан ёд олган кишилардан Абдуллатиф ад

-

Домғоний, мавлоно

Асадуддин, Шариф Ҳофиз Ҳусайний, Маҳмуд Муҳриқ ал

-

Хоразмий, Жамолуддин

Аҳмад ал

-

Хоразмий ва бошқалар. Худди шунингдек мусиқа илми устозлари,

ваъзхон ва хатиблар, моҳир котиблар, заргарлар, кўзга кўринган сангтарошлар,

шатранжчилар саройга йиғилган эди. “Темур ҳар бир (фойдали) жонни йиғиб,
нимаики нарса бўлса, сарасини Самарқандга келтирди. Натижада, Самарқандда ҳар

бир ажиб фан аҳли намояндасидан ва санъатлар ғаройиб услубидан фазилати
пешонасида нишона бўлиб, ўз тенгқурларидан устун турган, ўз соҳасида аллома

кишилар йиғилган эди” [8. –

Б. 59–

64.].

Темур қўшинлари томонидан босиб олинган Дамашққа келиб қолган машҳур

араб тарихчиси ва мутафаккири Ибн Халдун Амир Темур томонидан қабул
қилинади. Ибн Халдуннинг тиниқ фикрлиги, билимдонлиги, ўткир зеҳни, жаҳон

тарихидан хабардорлиги Амир Темурга ёқиб қолиб, ўз сарой аҳлига унга имом
сифатида иқтидо қилишни буюради [8. –

Б. 104].

“Тангри таолонинг дини ва Муҳаммад мустафонинг шариатига дунёда

ривож” бериш, “ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини” қувватлаш, ўз салтанатини

мустаҳкамлаш мақсадида Амир Темур тинимсиз ва узоқ муддат давом этган
ҳарбий

юришлар олиб борган. Ушбу урушларда улкан зафарларга эришган. Темур

буюк саркарда, жангу

-

жадалда суяги қотган моҳир сиёсатчи сифатида ўз сипоҳини

моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб бориш лозимлигини чуқур англаб

етган. Салтанатни бошқаришнинг бешинчи қоидасида шундай дейилади:
“амирларим ва сипоҳийларимнинг мартаба ва унвонлар, олтин

-

кумуш билан

хушнуд этдим. Базмларда уларга [ўз ёнимдан] ўрин бердим, шунинг учун
жангларда жонларини фидо қилдилар. Дирҳам ва динорларни улардан дариғ

тутмадим. Уларнинг юмушларини енгиллаштириш учун меҳнату машаққатларини
ўзимга олдим ва уларни тарбият қилдим” [4. –

Б. 70].

Акад. Б.Ахмедовнинг таъкидлашича, жанг ва хизматда ўзини кўрсатган,

бошқаларга ўрнак бўлурлик иш қилган амирлар рағбатлантирилган. Масалан,

жанг майдонида шижоат ва баҳодирлик намуналарини кўрсатган амирларга уч
имтиёз:

биринчиси

, туғ, ноғора ва баҳодирлик рутбаси;

иккинчиси,

давлат

кенгашларига бемалол кириш ҳуқуқи ва

учинчиси,

бирон сарҳаднинг ноиблиги

инъом этилган[9.

Б.

17].

“Темур тузуклари”да сипоҳийларни рағбатлантириш тизими мукаммал

даражада белгилаб берилган. “Қилич

чопишда ўзини кўрсатган баҳодирларни,

биринчи мартаба бўлса –

ўнбоши, иккинчи мартаба ботирлик қилса –

юзбоши,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2024) / ISSN 2181-1415

145

учинчи мартабасида эса мингбоши қилиб тайинласинлар. Ўнбоши қўли

остидагилардан бири ботирлик кўрсатса, биринчи галда уни ўнбоши қилсинлар”

[4.

Б. 99]. “Агар мингбоши қилич зарби билан ғанимнинг бир қисм лашкарини

синдирса, уни биринчи амир этиб тайинласинлар. Биринчи амир ёв лашкари
сафини бузиб, уларни тарқатиб, баҳодирлик кўрсатса, уни иккинчи амирлик

даражасига кўтарсинлар. Шунга ўхшаш, қайси амир ёв лашкари тўпини тўздириб,
иш кўрсатар экан, уни ўз мартабасидан юқори кўтарсинлар. Сипоҳийлардан кимки

астойдил қилич чопса, ойлигини оширсинлар” [4. –

Б.100]. “Яна ҳукм чиқардимки,

амирлардан қайси бири ғаним қўлидаги бирор мамлакатни фатҳ этиб, душман

тасарруфидан озод қилса, шу мамлакатни уч йилга унга инъом тариқасида
берсинлар” [4. –

Б.104].

Амир Темур ўзига қарши уруш олиб борган душманларининг ҳурмат

-

иззатини жойига қўйишни билган. Бу унга душманларини дўстларга айлантириш

имконини берган. “Ғаним сипоҳийларидан қайси бири ўз давлатининг тузини
оқлаб, бизга қарши қилич чопган, сўнгра ихтиёрий равишда, ёки мажбур бўлиб,

паноҳимизга келса, бундай аскарга ишониб, уни азиз тутсинлар. Чунки у ўз
соҳибига вафодорлик қилиб, еган туз ҳақини оқлаган. Шунга ўхшаш, мен ҳам

Шер Баҳромга нисбатан шундай қилдим. Амир Ҳусайн билан бўлган урушда у мен
билан юзма

-

юз тўқнашиб, қилич чопишди; кейинроқ эса, ўзи иложсизликдан

менинг паноҳимга келганда, уни ҳурматладим” [4. –

Б. 101].

Ўз давлати таркибига кирган халқлар ва уларнинг улуғларига ҳурмат билан

муносабатда бўлиш, уларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш Амир Темурнинг

бош қоидаларидан ҳисобланган. Бу тўғрисида “Тузуклар”да шундай дейилади:

“турку тожик, арабу ажамнинг турли тоифа ва қабилаларидан бўлган ва
хизматимга кирган кишиларнинг улуғларига иззат

-

ҳурмат кўрсатдим,

қолганларини

ҳам ўз ҳолига яраша сийладим. Яхшиларига яхшилик қилдим,

ёмонларини эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилса

қадрладим, унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим, Кимки
менинг хизматимни қилса, хизмати ҳақини адо этдим. Кимки менга душманлик

қилса

-

ю, кейин пушаймон бўлиб, илтижо билан ҳимоя истаб, тиз чўкиб ҳузуримга

келса, душманлигини унутиб, мурувват ва дўстлик кўрсатдим” [4. –

Б. 71].

Амир Темур салтанатда барқарорлик, тинчлик, элу

-

юртнинг осойишталиги

фарзандлар, қариндош

-

уруғлар, ҳокимиятни эгаллашга кўмак берган шахсларни

рағбатлантириш, уларни сийлаб, ҳақини адо этиш билан боғлиқ эканлигини

чуқур ангалб етган. “Фарзандлар, қариндошлар, ёру биродар, қўшнилар ва мен

билан бир вақтлар дўстлик қилган барча одамларни давлату неъмат мартабасига
эришганимда унутмадим, [молу мулк ва нақд пул билан] ҳақларини адо этдим.

Ўз фарзандларим, қавму қариндошларимдан қариндошлик меҳрини узмадим.
Улардан нораво иш ўтган бўлса, дарҳол [қўл

-

оёғини] боғлаб, ўлдиришга

буюрмадим. Ҳар кимни [туриш

-

турмушнинг пасту баландларида] турли йўллар

билан синаб билиб олдим ва уларга шунга яраша муомала қилдим. Ҳаётнинг кўп

иссиқ

-

совуғини кўриб, улардан сабоқ олиб, тажрибамни оширдим. Шунинг учун

дўсту душман билан келишиб яшадим”

[4.

Б.

72].

Мамлакатни иқтисодий юксалтириш, аҳолининг фаровонлигини ошириш,

турли соҳа касб эгаларини қўллаб

-

қувватлаш масаласи Амир Темур сиёсатида

муҳим аҳамият касб этган. Иқтисодий фаолият эркинлиги, солиқ

-

йиғимлар юкини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2024) / ISSN 2181-1415

146

енгиллатиш, солиқ йиғишда суистеъмолликларга йўл қўймаслик давлатнинг

бош қоидалари ҳисобланган. Акад. Б.

Ахмедовнинг таъкидлашича, Амир Темур

ҳукумати

янги ер очган ва ташландиқ ерларни обод қилган зироатчиларга

(деҳқонларга) алоҳида имтиёзлар берган [9. –

Б. 20

-

21]. “Кимки бирон саҳрони

обод қилса, ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган

ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият

ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили қонун

-

қоидага мувофиқ

хирож йиғилсин” [4. –

Б. 124].

Темур давлатида фуқароларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб

-

қувватлаш яхши

йўлга қўйилган. Ҳукмдорнинг буйруғи билан сармояси қўлдан кетган

савдогарларга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан етарли

миқдорда олтин берилган. Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик

қилишга

қурби етмай қолган бўлса, унга экин

-

тикин учун зарур уруғ ва асбоб

ажратилган. Агар фуқародан бирининг уй

-

иморати бузилиб, тузатишга қурби

етмаса, керакли ускуналар ва ёрдам кўрсатилган [4. –

Б. 85].

Cавдо

-

сотиқ давлат учун жуда катта даромад манбаи ҳисобланган ва унга

кенг йўл очиб берилган. Самарқанд шаҳри халқаро савдо

-

сотиқ маркази бўлиб, уни

«дунёнинг энг мукаммал шаҳрига айлантириш учун ҳар доим савдо

-

сотиқни

кучайтириш»га интилган. Темур 1402 йилда Франция қиролига ёзган мактубида

ҳам

ўзаро савдогарларнинг келиб кетишини таъминлашни, уларни муҳофаза этиш

ва тўсиқларни олиб ташлашни таклиф қилади [10. –

Б. 132

-133.].

Шундай қилиб, Амир Темур давлатида рағбатлантириш сиёсати мамлакатни

мустаҳкамлаш, иқтисодий, ҳарбий салоҳиятини юксалтириш, халқ фаровонлигини

таъминлаш, қўшиннинг чексиз садоқатига эришиш, юртда барқарорлик ва

тинчликни таъминлашга хизмат қилган. Бундай рағбатлантиришлар Амир Темур

салтанатида ниҳоятда улкан самара берганлигини тарих исботлаб берди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган

иккинчи нашри. –

Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2022. –

416 бет.

2.

Асқаров А.,

Одилхон О.,

Хўжаева Г.

Темур ва Улуғбек даври тарихи. –Т.,

Қомуслар

бош таҳририяти

, 1996.

–264 б.

3.

Бўриев О. Темурийлар ёзма манбаларида Марказий Осиё (тарихий

-

географик лавҳалар). –Т.: “Ўзбекистон”, 1997. –186 б.

4.

Темур тузуклари / Форсчадан А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж.; Б.Ахмедов

таҳр. остида; / Сўзбоши ва изоҳлар Б.Ахмедовники/. –Т. Ғ.Ғулом номидаги

Адабаиёт ва санъат нашр., 1996. –144 б.

5.

Амир Темур: шахсининг замондошлари томонидан баҳоланиши ва

фаолиятининг мустақил Ўзбекистон учун аҳамияти. Конференция ҳақида ҳисобот.

Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум материаллари

(Самарқанд, 1996 йил, 27

-

29 сентябрь). Т., 1997. –560 б

.

6.

Боймуродов Н. Соҳибқирон Амир Темурнинг руҳий олами. –Т.: «Янги аср

авлоди», 2006. –152 б

.

7.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиёда тутган ўрни ва роли. Ёзма

манбалар маълумоти асосида. –Т.: «Фан», 1993. –

56

б

.

8.

Уватов У. Соҳибқирон араб муаррихлари нигоҳида. –

Т.: «Шарқ», 1997. –160 б

.

9.

Ахмедов Б. Амир Темурни ёд этиб. –Т.: «Ўзбекистон», 1996. –393 б

.

10.

Исмоил Ака Буюк Темур давлати (Т. Қаҳҳор тарж.). –Т.: Чўлпон, 1996. –159 б

.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. - Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2022. – 416 бет.

Асқаров А., Одилхон О., Хўжаева Г. Темур ва Улуғбек даври тарихи. –Т., Қомуслар бош таҳририяти, 1996. –264 б.

Бўриев О. Темурийлар ёзма манбаларида Марказий Осиё (тарихий-географик лавҳалар). –Т.: “Ўзбекистон”, 1997. –186 б.

Темур тузуклари / Форсчадан А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж.; Б.Ахмедов таҳр. остида; / Сўзбоши ва изоҳлар Б.Ахмедовники/. –Т. Ғ.Ғулом номидаги Адабаиёт ва санъат нашр., 1996. –144 б.

Амир Темур: шахсининг замондошлари томонидан баҳоланиши ва фаолиятининг мустақил Ўзбекистон учун аҳамияти. Конференция ҳақида ҳисобот. Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум материаллари (Самарқанд, 1996 йил, 27-29 сентябрь). Т., 1997. –560 б.

Боймуродов Н. Соҳибқирон Амир Темурнинг руҳий олами. –Т.: «Янги аср авлоди», 2006. –152 б.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиёда тутган ўрни ва роли. Ёзма манбалар маълумоти асосида. –Т.: «Фан», 1993. –56 б.

Уватов У. Соҳибқирон араб муаррихлари нигоҳида. – Т.: «Шарқ», 1997. –160 б.

Ахмедов Б. Амир Темурни ёд этиб. –Т.: «Ўзбекистон», 1996. –393 б.

Исмоил Ака Буюк Темур давлати (Т. Қаҳҳор тарж.). –Т.: Чўлпон, 1996. –159 б.