Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The institution of amnesty: concept, essence and
distinctive features
Fayzullokhon DUMAEV
1
Andijan State Institute of Foreign Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article analyzes both theoretical and practical aspects of
the institution of amnesty, highlighting its essence and unique
characteristics. It examines in detail the distinctions between
amnesty and pardon, focusing on their legal nature and specific
applications. The study reviews the practice of amnesty across
various countries, assessing its social and legal significance as
well as the mechanisms for its implementation. The research
identifies key features that distinguish the institution of amnesty
from other institutions within criminal procedural law, drawing
conclusions regarding its purpose, scope, legal nature, and
impact. Recommendations are proposed to improve the
effectiveness of amnesty acts and to enhance their application in
practice. The article also provides a comparative analysis of
amnesty and reconciliation, emphasizing their unique features.
Additionally, it reviews amnesty acts adopted in the country
during the years of independence and analyzes their practical
outcomes. The study underscores the role of amnesty in criminal
policy and its importance in promoting the principle of
humanism.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp129-136
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
institution of amnesty,
pardon,
criminal procedural
legislation,
legal institution,
criminal law measures,
criminal record,
institution of reconciliation,
acts of amnesty,
criminal policy,
principle of humanism,
offense,
exemption from
punishment.
Амнистия институти: тушунчаси, моҳияти ва ўзига хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
амнистия институти,
афв этиш,
жиноят
-
процессуал
қонунчилик,
Мақолада амнистия институтининг назарий ва амалий
жиҳатлари, унинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинган. Амнистия ва афв этиш ўртасидаги фарқлар,
уларнинг ҳуқуқий табиати ва қўлланилиш хусусиятлари
батафсил ўрганилган. Амнистиянинг турли давлатлардаги
1
PhD, Vice-Rector, Andijan State Institute of Foreign Languages. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
130
ҳуқуқий
институт,
жиноят
-
ҳуқуқий таъсир
чоралари,
судланганлик,
ярашув институти,
амнистия актлари,
жиноят сиёсати,
инсонпарварлик
тамойили,
ҳуқуқбузарлик
,
жазодан озод қилиш.
амалиёти,
унинг
ижтимоий
-
ҳуқуқий
аҳамияти
ва
қўлланилиш механизмлари кўриб чиқилган. Тадқиқот
натижасида амнистия институтининг жиноят
-
процессуал
ҳуқуқининг бошқа институтларидан фарқли жиҳатлари
аниқланган, унинг мақсади, қўлланиш доираси, юридик
моҳияти ва таъсири бўйича хулосалар чиқарилган.
Шунингдек, амнистия актларининг самарадорлигини
ошириш ва уни қўллаш амалиётини такомиллаштириш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада амнистия
институтининг ярашув институти билан қиёсий таҳлили
ўтказилган, уларнинг фарқли жиҳатлари аниқланган.
Бундан ташқари, мамлакатимизда мустақиллик йилларида
қабул қилинган амнистия актларининг таҳлили ва
уларнинг амалиётдаги натижалари ўрганилган. Тадқиқотда
амнистия институтининг жиноят сиёсатидаги ўрни ва
аҳамияти,
унинг инсонпарварлик тамойилини амалга
оширишдаги роли алоҳида таъкидланган.
Институт
амнистии:
понятие,
сущность
и
отличительные особенности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
институт амнистии,
помилование,
уголовно
-
процессуальное
законодательство,
правовой институт,
меры уголовно
-
правового
воздействия,
судимость,
институт примирения,
акты амнистии,
уголовная политика,
принцип гуманизма,
правонарушение,
освобождение от
наказания.
В статье рассматриваются
теоретические и практические
аспекты института амнистии, раскрывается его сущность и
уникальные
особенности.
Подробно
анализируются
различия между амнистией и помилованием, их правовая
природа и особенности применения. Также изучена
практика применения амнистии в разных странах, её
социально
-
правовое значение и механизмы реализации. В
ходе исследования выявлены отличительные черты
института амнистии по сравнению с другими институтами
уголовно
-
процессуального права; сделаны выводы о его
цели, сфере применения, юридической сущности и
воздействии. На основе результатов исследования
разработаны
рекомендации
для
повышения
эффективности актов амнистии и совершенствования
практики их применения. В статье проведён сравнительный
анализ института амнистии и института
примирения,
выявлены их специфические особенности. Кроме того,
проанализированы акты амнистии, принятые в стране за
годы
независимости,
и
изучены
результаты
их
практического
применения.
Особое
внимание
в
исследовании уделено роли института амнистии в
уголовной политике и его значению для реализации
принципа гуманизма.
Амнистия ва афв этиш жиноят процессуал қонунчилигида баҳсларга сабаб
бўладиган институтлардан саналади. Амнистия ва афв турли категориялардир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
131
Баъзи олимлар амнистия ва афв категорияларининг ўртасидаги асосий фарқни
уларнинг норматив характери билан боғлашади.
Ҳуқуқшунос
олим Қ.Мирзажоновнинг фикрича, афв этиш ва амнистия
инсонлар келгусида жиноятни содир этишдан бош тортиши, пушаймон бўлиши,
иложи борича жиноий фаолиятнинг салбий оқибатларини йўқотишга, шунингдек
қонун ва жамиятни ҳурмат қилиш йўлига ўтишига олиб келадиган хулққа таъсир
этиш воситаси сифатида қаралади [1].
С.В. Авдеев амнистияни қўллаш бу ҳукуматнинг олий органи ваколати
ҳисобланиши, амнистия у қабул қилинганига қадар муайян шахслар содир этган
жиноятлари учун жиноят қонунчилиги муносабати, уни қўллаш орқали давлат
муайян жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жиноий таъқибни бекор қилиб,
жиноий жазодан озод қилиш деб ҳисоблайди [2, Б. 19].
Худди шунга ўхшаш фикрлар ҳуқуқшунос Ш.Гайберидиев томонидан ҳам
илгари сурилади. У амнистия ва афв ўртасидаги фарқни қуйидаги мезонлар
таснифлайди. Биринчидан, афв –
бу муайян шахслар учун, уларнинг шахсини
тавсифловчи маълумотларни (ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволи) инобатга
олиб жазодан озод қилиш ҳисобланади. Амнистия –
аниқ шахсларга эмас, умумий
тоифаларга эълон қилинади.
Иккинчидан, афв –
фақат суд ҳукми билан жазо тайинланган маҳкумларга
эълон қилинади. Амнистия –
жиноят процессининг исталган босқичида –
дастлабки
тергов, суриштирув, терговга қадар текширув ва ҳаттоки, жиноят ишини
қўзғатишгача бўлган босқичда ҳам қўлланилиши мумкин.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93
-
моддасига
биноан, афв фақат Президент томонидан эълон қилинади. Амнистия акти –
Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлисининг Сенати томонидан эълон
қилинади.
Тўртинчидан, амнистия актларини қўллаш масаласи –
ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ва судлар томонидан кўриб
чиқилади. 2008 йилдан бошлаб, амнистия актини қўллашга оид якуний қарорни
фақат судлар чиқариши белгилаб қўйилган. Афвни қўллаш масаласини –
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича
махсус комиссия ҳал қилади.
Бешинчидан, амнистия акти чиққандан кейин, уни кимларга қўллаш
масалани ҳал қилиш узоққа чўзилади ва кўплаб ташкилий жараённи ўз ичига олади.
Афвни қўллаш эса кўп вақт ва тартибни талаб қилмайди. У қабул қилиниши билан
дарҳол ижро этилади, бунинг учун яна алоҳида босқичлардан ўтиш шарт эмас [3
].
Амнистия тушунчасини изоҳлашда турли олимлар турли хил тушунчаларни
баён қилишган. Амнистия (юнонча αμνηστια
-
унутиш, кечириш деган маънони
англатади)
-
жиноят содир этган шахсларга нисбатан давлат органининг қарори
билан қўлланиладиган, моҳиятан жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш, жазони
енгилроқ билан алмаштириш ёки жиноий таъқибни тугатишни билдиради [4, Б.
448].
Амнистия
-
маълум бир тоифадаги шахсларни суд жазосидан қисман ёки
тўлиқ озод қилиш, олий ҳокимият томонидан ишлаб чиқарилган актдир [5, Б. 499
-
500].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
132
Амнистия
-
бу инсонпарварлик ва раҳм
-
шафқат тамойилини амалга ошириш
мақсадида қабул қилинган, шахсларнинг маълум доираси қўлланиладиган ва
жиноий жазодан озод қилишни назарда тутувчи актдир [6].
Амнистия тушунчаси: а) амнистия эълон қилинганидан олдин содир этилган
жиноятга нисбатан келгусида жиноий таъқиб қилишни тақиқлашга ва айрим
ҳолларда маълум бир шахслар ёки шахслар тоифаларига нисбатан фуқаролик
процессининг таъқибларига олиб келадиган қонуний чораларни назарда тутса; б)
олдин белгиланган жиноий жавобгарлик бекор бўлишини англатади [7, Б. 43].
Юқоридагиларга асосланиб фикримизча, амнистия акти
-
жиноят содир этган
муайян тоифадаги шахсларга нисбатан жиноят
-
ҳуқуқий таъсир чоралари
қўлламаган ҳолда уларнинг ахлоқан тузалиши учун имконият бериш ёхуд бундай
чоралар қўлланилган шахслар ҳолатини енгиллаштиришдир.
Амнистия актини қабул қилишдан кўзда тутилган мақсад –
бу энг аввало
давлат ва жамиятда инсонпарварлик тамойили ифодасини амалга оширишдан
иборатдир.
Амалдаги ЖКнинг 7
-
моддасида жазо
ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари
жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр–қимматини камситиш мақсадини
кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги
жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинлаш ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, белгилаб
қўйилган.
Юқорида зикр этилган ғоялар маълум бир турдаги ғайриқонуний қилмиш
содир этган шахсларнинг ўз қадр
-
қимматини билиш ва бундан кейин
ғайриқонуний ҳаракатлар содир этмаслиги учун ўзини
-
ўзи назорат қилиши каби
эзгу мақсадларга йўналтирилган.
Н.В.Осмоловскаянинг амнистия жиноий сиёсатни реализация қилиш деган
фикрига қўшилиш мумкин [8, Б. 9]. Амнистия ёрдамида давлат ҳар қандай ҳолатда
мамлакатда юз бераётган вазиятни тезда бошқара олиши мумкин. Ваниҳоят,
амнистия тўғрисидаги актларнинг қўлланилиши жиноий суд иш юритуви
мақсадларига мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят
-
процессуал қонунчилигида амнистия
институти тушунчаси тўлиқ очиб берилмаган. Бунда амнистия тўғрисидаги актни
қабул қилиш масаласи процессуал ҳаракатларини белгилашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКга мувофиқ айблов ҳукмини қабул қилиш ёки жиноят ишини
тугатишни қамраб олади.
Амнистиянинг нотўғри қўлланилиши шахс ва жамият учун оғир оқибатларни
юзага келтириши мумкин. Мазкур институтни етарли даражада ҳуқуқий тартибга
солинмаганлиги амнистия тўғрисидаги актнинг амалда қўлланилишида турли
қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Амнистия акти, аслида жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсга
нисбатан инсонпарварлик тамойилларини намоён бўлишининг энг юқори
шаклидир [9].
Афв этиш билан амнистия ўртасидаги фарқ шундаки, афв этиш ҳужжатлари
ҳар доим индивидуал тусга эга бўлади, яъни улар ҳар сафар бир шахс ёки бир неча
муайян шахсга нисбатан қўлланилади, амнистия тўғрисидаги ҳужжатлар эса
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
133
норматив тусга эга бўлади ва амнистия шартларига жавоб берадиган барча
шахсларга тегишли, бўлади.
Юқорида қайд этилган фикрлар билан бир қаторда ҳозирги кунда юридик
адабиётларда
амнистия
актини
инсонпарварлик,
жиноий
жазоларни
енгиллаштириш мақсадига қаратилган ижобий чоралардан бири, сифатида
эътироф қилувчи олимларнинг фикрига [10, Б. 55
-
58] қўшиламиз. Давлат жиноят
содир қилган шахсларга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш билан бир
вақтда уларни кечириш орқали тарбиялаш зарурлигини ҳам эътибордан четда
қолдирмайди.
Турли давлатларда амнистиянинг турли хил турлари мавжуд бўлиб, уларга
қуйидагилар киради: улар сиёсий, жиноий, солиқ, молиявий амнистия, мигрантлар
амнистияси [11].
П.И.Люблинский амнистияни характерли жиҳатига қараб қатъий ва шартли
амнистия турларига бўлинади. Бунда биринчи амнистия акти ҳеч қандай шартсиз,
иккинчиси эса у ёки бу шарт билан қўлланилади. У амнистиянинг шартини сазовор
бўлиш, тиклаш ва чеклаш каби турларига ажратган [12].
Юридик адабиётларда амнистия акти унинг субъектлари бўйича ҳам, содир
қилинган жиноятнинг таркиби бўйича ҳам ҳажми чекланмаганлиги қайд этилган
[13, Б. 677].
Амнистиянинг бундан ташқари қуйидаги турлари мавжуд.
“Ўзига амнистия эълон қилиш”
-
жавобгарликдан қочиш мақсадида, инсон
ҳуқуқларини бузган шахслар томонидан ўзига амнистия эълон қилишни назарда
тутади. Умумий амнистия
-
ҳуқуқбузарларнинг кенг тоифаларини жавобгарликдан
маълум бир шартларсиз озод қилишни назарда тутади. Умумий амнистиялар
кўпгина давлатларда қораланади. Шартли амнистия –
амнистия актини қўллаш
тўғрисида илтимоснома бўлган тақдирда, маълум бир кишини айбловдан озод
қилишни аммо эвазига у томонидан бир қанча шартларни бажарилишини назарда
тутади [14, Б. 42].
Бизнинг фикримизча эса, амнистиянинг тўлиқ ва қисман турларга бўлиш
мумкин.
Тўлиқ амнистия –
шахснинг жиноий жавобгарликдан, маҳкумнинг асосий ва
ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши ёки маҳкум жазодан муддатидан
илгари шартли равишда озод этилиши ёхуд жиноят содир этган шахсдан
судланганлик муддатидан илгари олиб ташланишини назарда тутади.
Қисман
амнистия –
маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган
қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши) ёки маҳкумга тайинланган
жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилишини назарда тутади.
Хорижлик баъзи бир ҳуқуқшунослар амнистия тўғрисидаги актларнинг
эълон қилиниши ҳақиқатда адолатлилик принципининг бузилишига олиб келади
деб ҳисоблайдилар ва шу сабабли амнистия на давлат ҳокимиятининг юқори
турувчи органлари амалиётида ва на жиноий қонунчилик амалиётида ўз ўрнига эга
бўлмаслиги лозим, деган фикрни илгари сурадилар [15, Б. 81]. Амнистия
институтини бекор қилишни таъкидлаётган бошқа муаллифлар ўз фикрларини
жиноятчилик авж олиши, яъни амнистия актига асосан жавобгарликдан озод
этилган шахслар орасида рецидивликнинг ортиб кетиши билан асослаганлар [16, Б.
12-13].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
134
Ҳуқуқшунос
олима О.С.Зельдова амнистия таркибини қуйидагича
классификация қилиш зарурлигини таклиф этган, унинг фикрига кўра,
амнистиянинг таркиби: амнистия қўлланиладиган жиноят ва шахсларни ўз ичига
олади [17, Б. 11].
Айрим олимларининг фикрича, амнистия ўзининг ҳуқуқий мазмунига кўра,
комплекс ҳуқуқий институт ҳисобланади [18]. Мазкур гуруҳга кирувчи олимлардан
И.Л. Марогулованинг фикрича, амнистия нафақат комплекс соҳалараро институт
ҳисобланади балки, афв этиш институти билан биргаликда давлатнинг
жиноятчиликка қарши кураш сиёсатининг муҳим таркибий қисмини ташкил
қилади [19].
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимиз мустақиллиги эълон
қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги
муносабати билан ҳамда мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий ҳаётида
муҳим ўрин тутган саналар арафасида қарийб қирққа яқин амнистия акти эълон
қилинган.
Биргина озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан юз мингдан
ортиқ
маҳкум озод қилинди, бир неча юз минг маҳкумнинг ўталмай қолган жазо
муддатлари қисқартирилди [20, Б. 49].
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
маърузасида амнистия жиноят содир этган одамларни кечириш бўйича муҳим
механизмлардан бири эканлигини, бироқ таҳлиллар олдиндан чуқур ўрганмасдан
туриб жавобгарликдан озод қилишни белгилаш қилмишига пушаймон бўлмаган,
етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахслар ҳам амнистия доирасига кириб
қолишига сабаб бўлганлигини, шунинг учун, афсуски, амнистия бўйича озод
қилинган шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари ҳам учрамоқда,
дейди Президентимиз ўз маърузаларида [21].
Афв этиш масаласи эса кўрилаётганида
содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси, маҳкумнинг шахси, унинг хулқи, меҳнатга муносабати,
жазони ўташ жойларидаги ташаббускор ташкилотлар фаолиятида иштироки,
қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, етказилган зарарни ўз ихтиёри
билан қоплаганлиги ва ҳ.к. эътиборга олинади [22, Б. 34
-35].
Амнистия актини ярашув институти билан қиёслаганда уларнинг қуйидаги
фарқли жиҳатлари намоён бўлади: биринчидан, амнистия актида жабрланувчининг
ушбу институтнинг қўлланилиши бўйича розилиги талаб қилинмайди, ярашув
институтида эса талаб қилинади; иккинчидан, ярашувда етказилган зиён бартараф
этилган бўлиши талаб қилинади, амнистияда эса ушбу талаб мажбурий эмас;
учинчидан, агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча
жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни
юритиш мумкин бўлади, амнистия актида эса ушбу тартиб мавжуд эмас.
Юқоридаги қонунчилик ва адабиётлар, хорижий мамлакатлар тажрибасини
умумлаштирган ҳолда амнистиянинг жиноят процессуал ҳуқуқининг бошқа
институтларидан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади: мақсадига
кўра
-
шахсларга нисбатан жиноят
-
ҳуқуқий таъсир чоралари қўлламаган ҳолда
уларнинг ахлоқан тузалиши учун имконият бериш ёки бундай чоралар
қўлланилган шахслар ҳолатини енгиллаштиришга қаратилган бўлади; қўлланиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
135
доирасига кўра
-
амал қилиш даврида содир этилган қилмишга нисбатан эмас,
балки кучга киргунга қадар содир этилган қилмишга нисбатан қўлланилиши; амал
қилувчи шахслар доирасига кўра
-
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ
жиноий жавобгарликка ҳам тортилаётган ҳам тортилган шахсларга нисбатан
қўлланилиши мумкинлиги; юридик моҳиятига кўра
-
номуайян шахслар доирасига
қаратилган ҳужжат бўлса
-
да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга
нисбатан алоҳида қабул қилиниши; юридик
таъсири жиҳатдан
-
тўлиқ амнистия
акти судланганликни келтириб чиқармаслиги; такроран қўлланилишига кўра
-
амнистия акти муқаддам амнистия актига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиши рад
этилган ёки амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёхуд жазодан озод
этилган ва амнистия акти қўлланилгандан сўнг қасддан янги жиноят содир этган
шахсга нисбатан қўлланилмайди; қўлланилишидаги талабларга кўра
-
жабрланувчининг розилиги талаб қилинмайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзажонов
К. Амнистия, помилование и уголовно
-
правовая политика
Республики Узбекистан. –Т.: Изд. “Адолат”. 2015.
2.
Авдеев С.В. Правовая природа акта об амнистии. Вестник Самарской
гуманитарной академии. Серия “Право” 2017 № 1
-2 (19).
3.
Гайбердиев Ш. Мустақиллик ва афв. Афвнинг амнистиядан фарқли
жиҳатлари. 2018. http://sud.uz/mustaqillik.
4.
Додонов В. Н. Сравнительное уголовное право. Общая часть / под общ. ред.
С. П. Щербы. —
М.: Юрлитинформ, 2009. —
С. 401. —
448 с.
5.
Мокина М.Н. Амнистия. «Молодой учёный». № 6 (86). Март, 2015 г. С. 499
-
500
6.
Закон Кыргызской Республики. Об основах амнистии и порядке ее
применения. от 20 января 2017 года № 7. http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru
-
ru/111514.
7.
Механизмы обеспечения верховенства права для постконфликтных
государств Амнистии. Организация Объединенных Наций. Нью
-
Йорк и Женева,
2009 год. С.43.
8.
Осмоловская Н.В. Амнистия и помилование как средства корректирования
карательной политики государства. Автореф. дисс. канд. юрид. наук. Тюмень, 2006.
С. 9.
9.
Е.Авдеева. Правовая природа помилования: как ее правильно толковать?
Статья. 2016. https://www.advgazeta.ru/mneniya/pravovaya
-priroda-pomilovaniya-
kak-ee-pravilno-tolkovat/
10.
Марогулова И. Амнистия и помилование: актуальные проблемы //
Уголовное право. 1997. №4. С. 55
-58.
11.
https://ote4estvo.ru/eto-interesno/1836-amnistiya.html.
12.
Люблинский П.И. "Право амнистии. Историко
-
догматическое и
политическое
исследование".
издательство:
URSS,
серия:
Академия
фундаментальных исследований: история права, год издания
: 2016.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
136
13.
Энциклопедия уголовного права.Т.1. Освобождение от уголовной
ответственности и наказания. Издание профессора Малинина –
СПб ГКА, Санкт –
Петербург 2008. С. 677
14.
Механизмы обеспечения верховенства права для постконфликтных
государств Амнистии. Организация Объединенных Наций. Нью
-
Йорк и Женева,
2009 год. С.42.
15.
Сабанин С.Н. Амнистия и помилование в уголовном законодательстве
России // Государство и право. 1995. № 11. С. 81
16.
Амнистия: благо или зло? // Юридический вестник. 1992. № 5. С. 12
-13.
17.
Зельдова О.С. Роль амнистии в осуществление советской уголовно
-
правовой политики: Автореф. Дисс… канд. юрид. наук. Одесса, 1987. С. 11
18.
Нестеренко И.В. Амнистия как институт досрочного освобождения:
понятие и последствия исполнения. Дисс. Канд.юрид. наук.М.2006.
19.
Марогулова И.Л. Законодательные проблемы амнистии и помилования
// Журн. рос. права.1998. № 1
20.
Сулаймонов Қ.А. Амнистия актини қўллашга доир ҳуқуқий ислоҳотлар
ва долзарб вазифалар// “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тергов органларининг
вазифалари” мавзусидаги илмий
-
амалий анжуман материаллари тўплами.
-
Т.:
“Yurist
-
media markazi” нашриёти, 2010. Б. 49.
21.
Конституция –
эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада
тараққий
эттиришнинг
мустаҳкам
пойдеворидир.
Президент
Шавкат
Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан // Халқ сўзи газ.
2017 й. 8 декабрь сони.
22.
Ўзбекистон Юридик энциклопедияси // Муаллифлар жамоаси
(Ғ.Абдумажидов). –Тошкент, “Адолат”. 2010. –
Б. 34
-35.
