Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Initiatives of Uzbekistan in ensuring security and stability
in the Central Asian region
Zоkhidjon KHAITMATOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article highlights the role of Uzbekistan in ensuring
security and stability in the Central Asian region. At the same
time, environmental threats threatening the countries of the
region are highlighted, namely the problem of the Aral Sea,
internal serious social problems in Afghanistan. The issue of
further strengthening mutual integration processes in
mitigating the consequences of conflicts and conflicts in the
region of Russia, Ukraine and the Middle East is also
highlighted.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Central Asian region,
countries,
Kazakhstan,
Turkmenistan,
Kyrgyzstan,
Tajikistan,
Afghanistan,
transport and trade routes,
integration,
security and stability,
concept,
European Union,
China,
South and Southeast Asia
and Middle East markets.
Ўзбекистоннинг
Марказий
Осиё
минтақасида
хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги
ташаббуслари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Марказий Осиё минтақаси,
давлатлар,
Қозоғистон
,
Туркманистон,
Қирғизистон,
Мақолада Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва
барқарорликни таъминлашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни
ёритилган. Бунда минтақа давлатларига хавф солаётган
экологик таҳдидлар, яъни Орол денгизи муаммоси,
Афғонистондаги ички оғир ижтимоий муаммолар
1
Senior lecturer, Doctor of Philosophy in Political Science (PhD), Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
309
Тожикистон,
Афғонистон,
транспорт ва савдо
йўллари,
интеграциялашув,
хавфсизлик ва
барқарорлик,
концепция,
Европа Иттифоқи,
Хитой,
Жанубий ва Жануби
-
Шарқий Осиё ҳамда Яқин
Шарқ бозорлари.
ёритилган. Шунингдек, Россия, Украина уруши ҳамда Яқин
Шарқ минтақасидаги уруш ва нифоқларни минтақага
таъсирини
юмшатишда
ўзаро
интеграциялашув
жараёнларини янада кучайтириш масаласи ёритиб
берилган.
Инициативы
Узбекистана
по
обеспечению
безопасности и стабильности в Центральноазиатском
регионе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Центральноазиатский
регион,
страны,
Казахстан,
Туркменистан,
Кыргызстан,
Таджикистан,
Афганистан,
транспортные и торговые
пути, интеграция,
безопасность и
стабильность,
концепция,
Европейский Союз,
Китай,
рынки Южной и
Юго
-
Восточной Азии и
Ближнего Востока.
В статье освещена роль Узбекистана в обеспечении
безопасности и стабильности в Центральноазиатском
регионе. При этом выделены экологические угрозы,
угрожающие странам региона, а именно проблема
Аральского моря, внутренние серьезные социальные
проблемы в Афганистане. Также освещен вопрос
дальнейшего
усиления
взаимных
интеграционных
процессов в смягчении последствий конфликтов и
конфликтов
в
регионе
России,
Украины
и
Ближневосточного региона.
2017 йилдан бошланган давлат бошқарувидаги демократик янгиланишлар
Ўзбекистон давлатининг ички сиёсатида, балки ташқи сиёсатида ҳам ўзининг
ижобий салдосини кўрсатди. Ўз ўрнида, ушбу ўзгаришлар натижасида,
Ўзбекистон
Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик давлатлардан бири сифатида,
минтақадаги давлатлар билан аҳил қўшничилик муносабатларини олиб бормоқда.
Географик жиҳатдан Марказий Осиё минтақасининг марказида жойлашган
Ўзбекистон давлати минтақанинг барча давлатлари билан ўзаро чегарага эгалиги
билан ҳам ажралиб туради. Бинобарин, шимолда Қозоғистон билан жанубда эса
Афғонистон билан, ғарбда Туркманистон ва шарқда Қирғизистон ҳамда
Тожикистон билан ўзаро чегарадош бўлган Ўзбекистон минтақадаги транспорт ва
савдо йўлларининг
марказида туриши билан ажралиб туради [1].
Жумладан, Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган, ўзининг бой табиий
ресурсларига эга бўлган, Марказий Осиё минтақаси давлатларининг Афғонистон
билан чегарадош эканлигини инобатга оладиган бўлсак, минтақада хавфсизлик ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
310
барқарорликни таъминлаш борасида Ўзбекистон давлатининг олиб бораётган
оқилона сиёсати муҳим аҳамият касб этади.
Афғонистондаги мураккаб сиёсий ва
ҳарбий вазиятлар Марказий Осиё минтақаси давлатлари учун доимий равишда
хавф туғдириб келганлигини инобатга оладиган бўлсак, Афғонистонда
барқарорлик ва тинчликни ўрнатилишидан минтақа давлатлари ҳам бирдек
манфаатдор бўлмоқда. Ўз навбатида, Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилишида
Марказий Осиё минтақаси давлатлари, жумладан Ўзбекистон
ҳам
ўзининг бир
қатор ташаббуслари билан чиқиб, халқаро ҳамжамиятни тинчлик жараёнларида
фаол иштирок этишга чақириб келмоқда.
Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш
Афғонистондаги тинчликни ўрнатилиши билан бевосита боғлиқ экан, ушбу
жараённи амалга оширишнинг ички ва ташқи омиллари мавжуд.
Бинобарин, Афғонистонда
сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазиятнинг
оғирлашиб бораётганлиги,
минтақа давлатлари учун хавф
туғдирмоқда
. 2021
йилнинг августидан
Афғонистонда ўзининг ҳокимиятини ўрнатган Толибон
ҳаракатининг ортидан, иқтисодий тўсиқлар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ
муаммолар янада кучайди.
Муаммоларнинг кучайиб бориши Афғонистоннинг қарийб 69 фоиз аҳолиси
озиқ
-
овқат хавфсизлигига эга эмаслиги, мамлакатда ишсизлик даражасининг икки
баробар ошганлиги,
иқтисодиётнинг эса 27
фоизга қисқарганлиги аҳолининг
турмуш даражасига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳозирги кунда, Афғонистонда 29 миллионга яқин одам ёрдамга муҳтож,
хусусан, 6 миллион афғон қочоқ бўлиб қолган, ва кўплаб оилалар
қийинчиликларга дуч келмоқда [2].
Афғонистондаги оғир ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий вазиятни бартараф
этишда аввало ушбу мамлакатга қўшни бўлган давлатлар, хусусан Марказий Осиё
минтақаси давлатлари асосий рол ўйнайди.
Афғонистон билан чегарага эга бўлган
Ўзбекистонда ҳам ушбу мамлакатда йиғилиб қолган ижтимоий
-
иқтисодий
вазиятни бартараф этиш борасида бир талай самарали ишлар амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё
минтақаси давлатлари билан ўзаро муносабатларга асосий эътиборини қаратиб,
минтақа давлатлари билан
очиқ,
конструктив, пухта ўйланган ва
прагматик
сиёсатни
олиб бораётганлиги, минтақада ўзаро бирдамлик ҳамда барқарорликни
таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жумладан,
2024 йилнинг 9 августида Қозоғистон пойтахти
Остона шаҳрида
бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат
учрашувида қатнашган президентимиз Шавкат Мирзиёев бугунги кундаги дунё
ҳамжамиятида
бўлаётган таҳликали воқеаларга тўхталиб, қуйидаги фикрларни
илгари сурди. “Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар
минтақанинг барқарор ривожланишига тўғридан
-
тўғри таъсир кўрсатмоқда.
Анъанавий савдо ва
транспорт занжирлари
бузилди. Биз санкциялар сиёсатининг
асирига айландик, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция
босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда,
протекционизм кучайиб, янги
-
янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда” [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
311
Дарҳақиқат, бугунги кунда
Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир
бўлаётган тўқнашувлар оқибатида келиб чиқаётган чуқур инқирозни юмшатиш
минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ишончга боғлиқ. Ўзаро ишонч ва
бирдамликни таъминлаш эса қарийб 80 миллионга яқин кўп миллатли аҳолига эга
бўлган
Марказий
Осиё
давлатларининг
умумий
хавфсизлиги
ҳамда
барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда, ўзаро интеграциялашув
жараёнларини тезлаштиради. Интеграциянинг кучайиши савдо
-
иқтисодий, товар
айирбошлаш муносабатларини ривожлантириш билан бир қаторда, аввало,
Марказий Осиёнинг қарийб уч минг йил давомида ривожланиб келаётган бой
тарихини, ҳамда маданияти
ни, унинг
ягона бўлган ўтмишини ва
умумий
келажагини барқарорлаштиришда ҳам асос бўлиб хизмат қилади.
Бинобарин, бир дарёдан сув ичаётган маданияти
-
маънавияти, урф
-
одат ва
аньанаси бир бўлган Марказий Осиё минтақасидаги давлатларни ягона тарих,
ягона ўтмиш ҳамда умумий келажакни бирлаштириб турганлиги, минтақа
халқларини ўзаро бирдамликда яшашлари учун асос бўлади. Минтақа
мамлакатлари
ва халқларининг ўзаро фаровонлигини таъминлаш кўп жиҳатдан умумий саъй
-
ҳаракатларга, яқиндан ҳамкорлик қилишга, қатъий чоралар кўриш ва
минтақа
манфаатларини биргаликда илгари суришга тайёр эканлигига боғлиқ.
Зеро, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида
–
Минтақавий хавфсизлик ва
барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ
эканлигига алоҳида аҳамият қаратган президентимиз Шавкат Мирзиёев
учрашувда сўзлаган нутқида қуйидаги олтита устувор масала бўйича ўзининг
таклифларни илгари сурди.
Ушбу таклифлар қуйидагилардан иборат:
Биринчидан,
янги драйверлар, узоқ муддатли истиқболда иқтисодий
шерикликни ривожлантиришнинг янги моделини ишлаб чиқиш.
Ушбу моделга биноан,
Марказий Осиё минтақасида тўлақонли эркин савдо
ҳудудини шакллантириш орқали сақланиб қолаётган сунъий тўсиқларга барҳам
бериш. Сунъий тўсиқларга барҳам беришда эса, аввало минтақага халқаро
экспертларни жалб қилган ҳолда,
келгуси 5 йилда ўзаро савдо ҳажмини икки
баробар оширишни таъминлайдиган биринчи навбатдаги чора
-
тадбирларни
белгилаб олиш.
Чора
-
тадбирларнинг белгиланиши
500 дан ортиқ қўшимча
товарларни ишлаб чиқиш имкониятини яратади.
Иккинчидан эса, саноат кооперациясини ўзаро қўллаб
-
қувватлаш ва
рағбатлантириш орқали
чегараолди ҳамкорликка доир махсус ҳудудлар,
замонавий автомобиллар, маиший электроника, фармацевтика препаратлари
ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик кластерлари, логистика
марказлари ва
инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш.
Чегаралар олди савдо
-
сотиқ муносабатларини ривожлантиришда эса,
Марказий Осиё инвестиция кенгашини таъсис этиш, минтақа мамлакатлари
Инновацион ривожланиш банкини ташкил этиш, қўшма инвестиция форумларини
мунтазам ўтказиб бориш ҳам минтақа истиқболини белгилаб беради.
Учинчидан, Жаҳон банки хулосасига кўра, мамлакатларимиз ҳали ҳам
дунёдаги иқтисодиёти энг кам бирлашган мамлакатлар қаторида қолмоқда.
Бунда, минтақа географиясининг ўзига хослиги туфайли ташқи савдо
юкларини ташиш харажатлари улуши товар якуний қийматининг 50 фоизини
ташкил этаётганлиги, жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан
4−5 баробар юқори
эканлигини билдиради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
312
Товарларни ташиш ва етказиб беришдаги харажатларнинг сунъий равишда
ортиб боришини олдини олишда аввало минтақада самарали транспорт йўлагини
ривожлантириш даркор бўлади. Бу борада эса, комплекс чора
-
тадбирларни ишлаб
чиқилганлиги Европа Иттифоқи, Хитой, Жанубий ва
Жануби
-
Шарқий Осиё ҳамда
Яқин Шарқ бозорларига чиқишни таъминловчи кўплаб лойиҳаларни амалга
оширишга имкон берди.
Тўртинчидан эса, минтақада озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида
ишларни мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириш лозим
эканлиги назарда тутилган.
Ушбу таклифга биноан минтақада асосий турдаги озиқ
-
овқат маҳсулотлари
бўйича ички эҳтиёжларни қондириш, балки халқаро бозорда мустаҳкам ўринларни
эгаллашга эътибор қаратилди.
Қишлоқ
хўжалигида озиқ
-
овқат маҳсулотларини
етиштиришда аввало минтақада аграр соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнига
инновацион усулларини жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш, чуқур қайта
ишлашни ривожлантиришда селекция соҳасидаги илмий тадқиқот ишларини
амалга ошириш эса, озиқ
-
овқат маҳсулотларини кўпайиши билан бир қаторда
демографик жиҳатдан ўсиб бораётган минтақа эҳтиёжларини қондириш билан
бир қаторда озиқ
-
овқат маҳсулотларини экспорт қилишга ҳам ёрдам беради.
Бироқ Марказий Осиё минтақаси давлатларининг тўғридан
-
тўғри денгизга
чиқиш имкониятларини чекланганлиги, минтақадаги мамлакатлар ўртасида озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида халқаро форумни ташкил этиш ва
ўтказишни тақозо этади.
Бешинчидан глобал иқлим ўзгаришларининг оғир
оқибатларини
минтақа
давлатларида
сезилаётганлиги,
йилдан
-
йилга
ҳароратнинг
кўтарилиб боришига, бу эса, йиллик ёғин миқдорини камайиб бориши билан
бир қаторда, тоғлардаги музликларнинг эришига олиб келмоқда. Бундай
иқлим ўзгаришлари
Марказий Осиё минтақасида табиий иқлим бузилишининг
олдини олишда, экологик барқарорликни таъминлашда, аввало халқаро
жамоатчилик, фондлари ва
донорлик ташкилотларини эътиборини ушбу ўткир
муаммога, яъни Орол фожиасига ечим топишга қаратиш орқали минтақадаги
экологик вазият ҳақида қўшма тақдимотларни ўтказиш даркор.
Орол фожеасини бартараф этишда эса, Марказий Осиё минтақасидаги
трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг
стратегиясини ишлаб чиқиш, муаммони юмшатиш билан бир қаторда экологик
мувозанатни тиклашга ёрдам беради.
Олтинчидан, минтақанинг энергетика секторидаги ўзаро ҳамкорликни
ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади.
Бу борада аввало
минтақавий кўламда электр энергияси генерациясини
ошириш ва
уни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш бўйича қатор стратегик
лойиҳаларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Бундан ташқари, Марказий Осиё
минтақасида атом энергетикасини ривожлантириш, углеводородларни етказишни
ошириш бўйича режаларнинг мавжудлиги минтақада энергетика барқарорлигини
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасида парламентлараро
алмашувларни
ривожлантириш,
минтақада
маданий
-
тарихий
меросни
умумийлигини ҳисобга олган ҳолда, халқларимизнинг минтақа келажаги учун
дахлдорлиги, бирдамлиги, умумий масъулиятни англаши минтақада барқарорлик
ва тинчликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
313
Шунингдек, аҳолисини асосий қисмини ёшлар ташкил этаётган Марказий
Осиё минтақаси давлатлари ўртасида, таълим ва
академик алмашув дастурининг
қабул қилиниши минтақадаги етакчи олий ўқув юртларининг дипломларини
ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни тақозо этади.
Шунингдек, президент минтақа давлатларининг иқтидорли талабалари
ўқиши учун ўзаро келишувлар асосида стипендиялар ажратишни таклиф қилди.
Ушбу лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш учун эса, Тошкент шаҳрида
Марказий Осиё минтақаси давлатларининг
таълим вазирлари, етакчи
университетларни ректорлари, олимлар ва
экспертларни қўшиш иқтидорли
талабаларни аниқлашда, шаффофликни таҳминлашга ёрдам беришини
таъкидлади.
Шунингдек, Марказий Осиё минтақаси давлатларидаги бой маданий ва
экологик хилма
-
хилликни инобатга оладиган бўлсак, минтақада туризм секторини
ривожлантириш орқали, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги
драйверини
яратилиши ички
туристик оқим улушининг
сезиларли даражада
ортишига олиб келди.
Туристик алмашувни янада кенгайтириш учун эса, “Битта тур
–
бутун
минтақа” [4] тамойили бўйича миллий
ID карталарни ўзаро тан олиш ва
оммавий
туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқиш
таклиф
қилинди.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги таҳликали бир даврда Марказий Осиё
минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, аввало минтақа
давлатлари ўртасидаги ўзаро интеграция жараёнларини кучайтириш зарур. Бунда
аввало қуйидаги ишларни амалга ошириш даркор бўлади:
Биринчидан,
Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасида халқ
дипломатиясини йўлга қўйиш даркор. Халқ дипломатиясини йўлга қўйилиши тили
ва дини бир бўлган, асрлар давомида шаклланиб келган ягона тарих, урф одат,
қадрият, ҳамда маданиятнинг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Шунингдек,
халқ дипломатиясини ривожлантириш Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи чорраҳада
жойлашган Марказий Осиё минтақасида асрлар давомида яшаб келаётган кўп
миллатли халқлар ўртасида ташқи таъсирлар натижасида келиб чиқиши мумкин
бўлган, миллий, этник ва диний зиддиятларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Иккинчидан,
минтақада савдо
-
иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
гуманитар йўналишларда ўзаро алоқани ривожлантириб боришда минтақа
давлатлари чегаралари ўртасидаги сунъий тўсиқларни
олиб ташлаш даркор
бўлади. Сунъий тўсиқларни олиб ташлаш эса товар айрибошлашни яхшиланиши
билан бир қаторда, минтақа давлатларининг ташқи савдосини ўсишига олиб
келади. Ташқи савдонинг ўсиб бориши мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигига
олиб келади.
Учинчидан,
минтақанинг табиий географик жойлашувига эътибор
берадиган бўлсак, минтақа давлатларининг денгиз савдо йўлига узоқ
жойлашганлигини кўришимиз мумкин. Денгиз савдо йўлидан узоқда жойлашган,
ўзининг хилма
-
хил табиий ресурсларига эга бўлган минтақа давлатларида ўзаро
интеграцияни ривожлантириш, аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил
қилаётган минтақада барқарорликни таъминлашга асос бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
314
Тўртинчидан,
Марказий Осиё минтақасидаги Орол фожиаси экологик
муаммоларни келтириб чиқараётган бўлса, минтақа давлатлари учун хавф
туғдирувчи Афғонистондаги ички ижтимоий
-
иқтисодий инқирозларни бартараф
этишда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш даркор бўлади. Зеро, минтақада
барқарорликни таъминлаш икки омилга боғлиқ бўлиб, биринчиси минтақада
мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали ўсиб бораётган аҳолининг
озиқ
-
овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириб бориш даркор бўлади. Сув
ресурсларидан оқилона фойдаланиш эса транс дарёларнинг сувларини тежаш
орқали Орол денгизига етиб боришини таъминлаш имкониятини беради.
Афғонистондаги муаммоларни бартараф этиш минтақада тинчлик ва
барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда, минтақа давлатларини Карочи
фортига чиқиш имкониятини беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Дарё, денгиз, чўл ва тоғлардан ўтган сарҳад –
Ўзбекистоннинг давлат
чегараси ҳақида қизиқарли маълумотлар
// https://kun.uz/kr/84030464
2.
2021 йилдан бери Афғонистонда БМТнинг 38 нафар ходими ҳалок бўлди
//https://daryo.uz/k/2023/08/21/2021-yildan-beri-afgonistonda-bmtning-38-xodimi-
halok-boldi
3.
Мирзиёев Ш.М., «Марказий Осиёнинг бугуни ва
келажаги умумий саъй
-
ҳаракатларимизга боғлиқ».//
https://www.gazeta.uz/uz/2024/08/09/speech/
4.
Туляков Э., Хакимов Ф.
Марказий Осиё давлатлари билан дўстона
ҳамкорлик –
Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши.//
https://strategy.uz/index.php?news=1278
5.
Zokhidjon Khayitmatov.
Марказий Осиё минтақасида гиёҳвандликнинг
салбий оқибатларидан ёшларни сақлаш муаммолари // Жамият ва инновациялар
–
Society and innovations. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vo14-iss5/S-
pp360-364. Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
