Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Comparative analysis of the norms of liability for extortion
in the criminal legislation of some foreign countries
Abdulaziz BABAEV
Prosecutor’s Office of Zangiota district
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article provides a comparative analysis of the norms
establishing responsibility for extortion in the Criminal Code of
the Republic of Uzbekistan and similar norms in the criminal
legislation of some foreign countries, in particular the Russian
Federation, the Kyrgyz Republic, Moldova, Belarus, Tajikistan,
Kazakhstan, Italy, France, Germany and England, attention is
drawn to the similarities and differences of the criminal
responsibility for extortion in these countries, as a result of the
analysis, the positive experience of some countries in criminal
legislation was approved, proposals and recommendations have
been developed to improve article 165 of the Criminal Code of
the Republic of Uzbekistan, which provides for extortion liability.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp251-260
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
extortion,
theft,
blackmail,
differentiation,
criminal law,
relatives of the victim.
Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида
товламачилик
учун
жавобгарлик
белгиланган
нормаларнинг қиёсий таҳлили
ANNOTATSIYA
Kalit so‘zlar
:
товламачилик,
талон
-
торож,
шантаж,
дифференциация,
жиноят қонунчилиги,
жабрланувчининг
яқинлари.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
товламачилик учун жавобгарлик белгиланган норма ва
айрим хорижий давлатлар хусусан, Россия Федерацияси,
Қирғиз, Молдова, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон,
Италия, Франция, Германия Республикалари, Англия
жиноят қонунчилигида товламачилик учун жавобгарлик
белгиланган нормалари қиёсий таҳлил қилинган, мазкур
давлатларда товламачилик учун белгиланган жиноий
жавобгарликнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига эътибор
1
Deputy Prosecutor of Zangiota district of Tashkent region, Prosecutor
’
s Office of Zangiota district.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
252
қаратилган, таҳлиллар натижасида айрим давлатларнинг
Жиноят қонунчилигидаги ижобий тажрибаси маъқулланиб,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида товламачилик
учун
жавобгарлик
белгиланган
165
-
моддани
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилган.
Сравнительный анализ норм ответственности за
вымогательство
в
уголовном
законодательстве
некоторых зарубежных стран
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
вымогательство,
хищение,
шантаж,
дифференциация,
уголовное
законодательство,
родственники жертвы.
В статье представлен сравнительный анализ норм,
регулирующих ответственность за вымогательство в
Уголовном кодексе Республики Узбекистан, и аналогичных
положений в уголовных кодексах ряда зарубежных стран,
таких как Российская Федерация, Кыргызская Республика,
Молдова, Беларусь, Таджикистан, Казахстан, Италия,
Франция, Германия и Англия. Особое внимание уделено
сходствам и различиям в подходах к уголовной
ответственности за вымогательство в этих странах. На
основе анализа был одобрен положительный опыт
некоторых стран в регулировании ответственности за
вымогательство, а также разработаны предложения и
рекомендации по совершенствованию статьи 165
Уголовного
кодекса
Республики
Узбекистан,
устанавливающей ответственность за это преступление.
КИРИШ
Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигини қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлили муайян
қилмишларнинг жиноятлиги ва жазога тортилиши масалаларини ҳал этишда
бошқаларнинг хато ва ютуқларини аниқлаш ҳамда инобатга олиш имконини
беради, шунингдек, ижтимоий тартибга солиш воситаси сифатида жиноят
ҳуқуқининг роли ва аҳамиятини тушунишга ёрдам кўрсатади.
Товламачилик учун жавобгарлик белгиланган хорижий давлатлар
қонунчилигини қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлилини икки гуруҳга, яъни биринчи гуруҳга
товламачилик учун алоҳида нормада жавобгарлик белгиланган давлатлар, иккинчи
гуруҳга товламачилик учун алоҳида нормада жиноий жавобгарлик белгиланмаган
бўлса
-
да унинг белгилари талон
-
торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар таркибига
киритилган давлатларга ажратиб амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
МДҲ давлатлари жиноят кодексларида товламачилик учуналоҳида нормада
жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур моддалар конструктив жиҳатдан ўхшаш
бўлиб, унинг сабаби, биринчидан, МДҲ давлатлари учун 1996 йилда Намунавий
ЖКнинг ишлаб чиқилгани ва қатор давлатларнинг ўз қонунчилигини ишлаб
чиқишда ушбу хужжатга асосланган бўлса, иккинчидан ушбу давлатлар жиноят
қонунчилигининг ривожланиши тарихи ва босқичлари ўзаро ўҳшашлигида.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
253
МДҲ давлатлари Намунавий ЖКнинг “Мулкка ва иқтисодий фаолиятни
тартибга солишга қарши жиноятлар” номли
XI
бўлимининг “Мулкка қарши
жиноятлар” номли 28
-
бобининг, 246
-
моддасида товламачилик учун жавобгарлик
белгиланган [1]. Ушбу кодексда товламачилик уч қисмга ажратилган, улардан
биринчи қисми ўртача оғир, иккинчи қисми оғир, учинчи қисми ўта оғир жиноят
сифатида таснифланган. Қуйидагилар: шахсга ёки унинг яқин кишисига зўрлик
ишлатиб содир этиш, жабрланувчига анча миқдорда зарар етказиб, бир гуруҳ
шахслар томонидан, кўп миқдордаги мулкни олиш мақсадида, уюшган гуруҳ
томонидан, соғлиққа оғир шикаст етказиб ёки эҳтиётсизлик оқибатида одам
ўлимига сабаб бўлса ёҳуд бошқа оғир оқибатларга олиб келиши товламачилик учун
жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида белгиланган.
МДҲ давлатларининг намунавий жиноят кодексидаги товламачилик учун
жавобгарлик белгиланган модда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси
товламачилик учун жавобгарлик белгиланган моддадан квалификациявий
белгиларига кўра фарқ қилади масалан, шахсга ёки унинг
яқин кишисига зўрлик
ишлатиб содир этиш, жабрланувчига анча миқдорда зарар етказиб, соғлиққа оғир
шикаст етказиб ёки эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлса ёҳуд бошқа
оғир оқибатларга олиб келиши каби белгилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 165
-
моддасида мавжуд эмас.
МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Айрим МДҲ давлатлар жиноят қонунчилигида товламачилик таркибининг
баъзи белгилари, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлари ва уларнинг
ижтимоий хавфлилик даражасида фарқлар мавжуд. Россия Федерацияси, Қирғиз,
Молдова, Эстония, Арманистон Республикаларининг ЖКда товламачилик
жиноятининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
Россия Федерацияси. Россия Федерацияси ЖКнинг 163
-
моддасида
товламачилик учун жавобгарлик белгиланган. Модда уч қисмдан иборат бўлиб,
биринчи қисми ўртача оғир жиноят яъни тўрт йилгача озодликдан маҳрум этиш,
иккинчи қисми оғир жиноят яъни етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш, учинчи
қисми ўта оғир жиноят яъни етти йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги белгиланган [2]. Ўхшашлик, аввало,
жиноятнинг объектив томони белгилари, хусусан, товламачиликни амалга ошириш
усулларида кўзга ташланади. Ўзбекистон Республикаси ЖКда фақатгина
жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни
шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш
белгиланган бўлиб, жабрланувчи ёки унинг яқинларининг ҳуқуқлари ёки қонуний
манфаатларига жиддий зиён етказувчи маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиб
товламачилик қилиш мумкинлиги белгиланмаган.
РФ ЖКда товламачилик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар яъни
квалификациявий белгиларини таҳлили миллий қонунчилигимизда товламачилик
учун жавобгарлик белгиланган моддада учрамайдиган бир нечта ҳолатларни
кўрсатди, хусусан РФ ЖК 163
-
моддасининг 2
-
қисми “в” бандида зўрлик ишлатиб, 3
-
қисми “в”да эса жабрланувчини соғлиғига оғир шикаст етказиб товламачилик
содир этиш учун жавобгарлик алоҳида оғирлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик
билан талон
-
торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
254
қарорининг
4-
бандида агар қўрқитиш амалда ишлатилса, қилмиш ЖКнинг
товламачилик ҳақидаги моддаси билан ва асослар бўлганда қўрқитиш амалга
оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни назарда тутувчи
моддаси билан ҳам тавсифланиши лозим [3] лиги белгиланган. РФ ЖКда
товламачилик учун жавобгарлик белгиланган модданинг яна бир эътиборли
жиҳати унинг санкциясида бўлиб, жиноят учун озодликни чеклаш, мажбурий
жамоат ишлари, жарима, қамоқ каби муқобил жазолар тайинланиши мумкинлиги
белгиланган.
Тарихий, илмий, маданий қийматга эга бўлган предметлар товламачилик
предмети ҳисобланмайди ва жабрланувчи ёки унинг яқинларини кўрқитиб мазкур
тоифадаги предметларни талон
-
торож қилиш «Алоҳида қийматга эга
предметларни талон
-
торож қилиш» учун жавобгарлик белгиланган ЖК 164
-
моддаси билан квалификация қилинади ва мазкур қилмиш учун ўн йилгача
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Қирғиз
Республикаси. Қирғиз Республикасининг янги таҳрирда қабул қилган
Жиноят кодексининг «Мулкка қарши жиноятлар» номли 30
-
бобнинг 208
-
моддаси
1-
қисми диспозициясига кўра, жабрланувчи ёки унинг яқинларини ҳаёти ёки
соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш ёки шантаж қилиш билан
қўрқитиб, мулкни, мол
-
мулкка бўлган ҳуқуқини топширишни ёки мулкий тусдаги
ҳаракатларни содир этишни талаб қилиш [4] товламачилик ҳисобланади. Шантаж
қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиниши мумкинлиги белгиланган бўлиб,
Қирғиз Республикаси Жиноят кодексининг атамаларнинг маъноси бўлимида
шантажга жабрланувчининг (унинг яқинларининг) мол
-
мулкини ёки унинг
ихтиёрида бўлган ёхуд қўриқлаётган мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш билан
қўрқитиш; жабрланувчини (унинг яқинларини) ўғирлаб кетиш, уни (уларни)
озодликдан маҳрум этиш; жабрланувчи (унинг яқинлари) сир сақламоқчи бўлган
обрўсига путур етказувчи маълумотларни ёки бошқа маълумотларни ошкор қилиш
ёки бошқа йўл билан жабрланувчининг (унинг яқинларининг) ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини чеклаш деб таъриф берилган.
Диспозициядан тушунишимиз мумкинки ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли
бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб мулк ёки мулкий ҳуқуқни ёҳуд мулкий
ёсиндаги ҳаракатларни содир этишни талаб қилиш товламачилик сифатида
баҳоланади. Товламачилик учун жавобгарлик белгиланган модда тўрт қисмдан
иборат бўлиб, 2
-
4 қисмларида квалификациявий белгилар кўрсатилган. Эътиборли
жиҳати, модданинг 2
-
қисми 1
-
бандида ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган
зўрлик ишлатиб товламачилик қилиш учун жавобгарлик оғирлаштирилган. Бунда
ҳудди зўрлик босқинчилик ва талончилик сингари иккига яъни ҳаёт ёки соғлиқ
учун хавфли бўлган ва бўлмаган турларга ажратилган. 208
-
модданинг 3
-
қисми 1
-
бандида эҳтиётсизлик оқибатида оғир шикаст етказиш жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, айбдор товламачилик йўли билан жабрланувчидан талаб
қилган мулкнинг миқдори ҳам квалификацияга таъсир қилади, хусусан 208
-
модданинг 2
-
қисми 4
-
бандида кўп миқдордаги мулкни олиш мақсадида, 3
-
қисми 2
-
бандида жуда кўп миқдордаги мулкни эгаллаш мақсадида содир этиш учун
жавобгарлик оғирлаштирилган. Қилмишни мазкур бандлар билан квалификация
қилиш учун айбдор жабрланувчига нисбатан товламачилик йўли билан кўп ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
255
жуда кўп миқдордаги мулкни талаб қилиши етарли ҳисобланади. Товламачилик
учун тайинланиши мумкин бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кўп
муддати ўн йилни ташкил этиб, бу МДҲ мамлакатлари орасида товламачилик учун
энг енгил санкциялардан бири саналади.
Молдова Республикаси Жиноят кодексининг “Мулкка қарши жиноятлар”
номли
VI
бўлимининг 189
-
моддасида шантаж учун жавобгарлик белгиланган [5]
бўлиб, мазкур модда объектив белгиларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 165
-
моддаси билан деярли ўхшаш бўлиб, фарқли жиҳати шундаки Молдова ЖКда
мулкдорни, эгасини ёки фойдаланувчини ёки уларнинг қариндошлари ва
яқинларини ўғирлаш билан қўрқитиб мулкни ёки мулкий ҳуқуқни талаб қилиш
товламачилик деб баҳоланади.
Молдова Республикаси жиноят кодексининг шантаж учун жавобгарлик
белгиланган 189
-
моддаси беш қисмдан иборат бўлиб, МДҲ давлатларининг
товламачилик учун жавобгарлик белгиланган моддаларидан квалификациявий
белгилари кўплиги билан ажралиб туради. Масалан, модданинг иккинчи қисмида
ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўлдириш билан қўрқитиб,
мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда, сиёсий
партиялар аъзолари ёки сайловдаги рақобатчилар билан боғлиқ ҳолда содир
этилиш учун жавобгарлик оғирлаштирилган, мазкур квалификациявий
белгиларнинг модданинг ўзида келтирилишининг афзаллиги шундаки, шантаж
ўлдириш билан қўрқитиб содир этилганда, қилмишни қўшимча равишда ўлдириш
билан қўрқитиш учун жавобгарлик белгиланган модда билан квалификация
қилишга зарурат қолмайди. Шунингдек, модданинг учинчи қисмида қурол ёки
қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа ашёларни қўллаб, ҳаёт ёки соғлиқ учун
хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ўта шафқатсизлик билан содир этилиши
квалификациявий белги сифатида кўрсатилган бўлиб, оғирлаштирувчи ҳолатларда
содир этилган шантаж учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиши мумкинлиги белгиланган.
Беларусь Республикаси Жиноят кодексининг 208
-
моддасида товламачилик
учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, “товламачилик деганда,
жабрланувчига ёки унинг яқинларига нисбатан зўрлик ишлатиш, уларнинг мол
-
мулкини йўқ қилиш ёки унга шикаст етказиш, компьютер ахборотини йўқ қилиш,
эгаллаш, блокировка қилиш, модификациялаш, туҳмат маълумотларини тарқатиш
ёки улар сир сақлашни истаган бошқа маълумотларни ошкор қилиш билан
қўрқитиб мол
-
мулкни ёки мол
-
мулкка бўлган ҳуқуқни топширишни ёхуд мулкий
хусусиятга эга бўлган бирон
-
бир ҳаракатни содир этишни талаб қилиш” деб таъриф
берилган [6]. Товламачилик жиноятининг тушунчасидан кўришимиз мумкинки,
МДҲ давлатларининг товламачилик учун жавобгарлик белгиланган моддаларида
кўзга ташланмайдиган, компьютер ахборотини йўқ қилиш, эгаллаш, блокировка
қилиш, модификациялаш билан қўрқитиб товламачилик қилиш учун жиноий
жавобгарлик белгиланган. Ҳақиқатданҳам сўнг йилларда кибермаконда
жабрланувчиларнинг аккаунтлари, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини
блокировка қилиш, унга тегишли
маълумотларни йўқ қилиш билан қўрқитиб,
мулкий манфаат беришни талаб қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Модданинг
иккинчи қисмида товламачиликнинг такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб ёхуд жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
256
бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд ўлдириш ёки баданга оғир шикаст етказиш билан
қўрқитиб ёхуд мол
-
мулкни нобуд қилиш ёки шикастлантириш билан қўшиб ёхуд
кўп миқдорда мулкий манфаат олиш мақсадида содир этилган бўлса каби турлари
учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, модданинг
учинчи қисмида жавобгарликни алоҳида оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида
уюшган гуруҳ томонидан ёхуд жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли
бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳолда ёхуд жуда
кўп миқдорда мулкий манфаат олиш мақсадида содир этиш кўрсатилган бўлиб, беш
йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши
мумкинлиги белгиланган. Товламачилик учун жавобгарлик белгиланган
модданинг қисмларида товламачилик содир этиш усуллари ва мазкур жиноятни
содир этиш натижасида зарар етказилиши мумкин бўлган объектларнинг қамраб
олиниши, қилмишнинг бошқа моддалар билан жиноятлар мажмуи сифатида
квалификация қилинишини олдини олишга хизмат қилади.
Иккинчи гуруҳга
товламачилик мустақил жиноят таркиби сифатида назарда
тутилмаган, аммо мулкка қарши жиноятларнинг айримларига товламачиликнинг
белгилари сингдирилган давлатларни киритиш мумкин.
Узоқ хорижий давлатларда ўрганилаётган масалани ҳал этишга нисбатан
бироз бошқача ёндашув кўзга ташланмоқда. Бунда шуни таъкидлаш жоизки, бу
ҳолат роман
-
герман ҳуқуқ тизими мамлакатларига ҳам, англо
-
саксон ҳуқуқ тизими
мамлакатларига ҳам хос хусусиятдир.
Кўриб чиқилаётган жиноят таркибига Болгария жиноят қонунчилигида
алоҳидаэътибор қаратилган бўлиб, Болгария Республикаси Жиноят кодексининг
V
бўлими 213
-
а
-
моддасида “Товламачилик” учун жиноий жавобгарлик белгиланган
бўлиб, товламачилик деганда унга ёки унинг қариндошларига нисбатан
зўравонлик ишлатиш, шармандали ҳолатларни ошкор қилиш, мол
-
мулкка зарар
етказиш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар
орқали оғир оқибатлар келтириб
чиқариш билан қўрқиб, бирор кимсани ўз мулки ёки ҳуқуқини тасарруф этишга
ёхуд мулкий мажбуриятларни қабул қилишга мажбурлаш тушунилиши лозимлиги
назарда тутилган [7]. Ушбу жиноятни ўлдириш ёки баданга оғир шикаст етказиш
билан қўрқитиб, баданга енгил шикаст етказиш, мол
-
мулкни бошқа шахсга
ўтказиш, йўқ қилиб ташлаш ёки унга шикаст етказиш билан ёки икки ёки ундан
ортиқ шахс томонидан содир этилиши жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида белгиланган. Таъкидлаш жоизки, ушбу модданинг 4
-
қисмида нафақат
жабрланувчи ёки унинг яқинларига нисбатан зўрлик ишлатиш, балки одам ўлими
ҳам қамраб олинган бўлиб, бу Болгария Республикаси ЖКнинг товламачилик
таркибининг нафақат МДҲ давлатлари ЖК, балки бошқа хорижий Европа
давлатларининг деярли барча жиноят қонунчилигидан сезиларли фарқли
жиҳатидир.
Италия жиноят қонунчилигида ҳам зўрлик товламачилик жинояти
таркибининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Чунончи, Италия ЖКнинг
629-
моддасига кўра айбланувчига зўрлик ишлатиб ёки унинг фойдасига бирор
нарса қилиш билан қўрқитиб, бошқа шахсга зарар етказадиган ноҳақ фойда олиш
товламачилик (
estorsione
) деб таърифланган [8]. Бунда товламачилик
предметининг ўзи ушбу гуруҳ мамлакатларида аниқ белгиланмаган товламачилик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
257
эса, кенг маънода, ҳар қандай фойда (фақат мол
-
мулк ёки мол
-
мулкка бўлган ҳуқуқ)
олиш имкониятини назарда тутади.
Фикримизча,
роман
-
герман
ҳуқуқ
оиласига
мансуб
мамлакатлар
қонунчилигида товламачилик ҳодисасини аниқлашга нисбатан шаклланган
ёндашув, аввало, ушбу ижтимоий хавфли қилмиш Германия Федератив
Республикаси Жиноят кодексида берилган меъёрий таърифи билан белгиланади.
Бугунги кунда товламачилик (
R
ä
uberische Erpressung
) Германия қонун
чиқарувчиси
томонидан
ГФР
Жиноят
кодексининг
254
-255-
§ларида
талончиликнинг ҳар хил турлари билан бир қаторда “босқинчилик йўли билан
содир этилган товламачилик” учун жавобгарлик белгиланган. Мазкур тушунча
асосан шантаж билан боғлиқ бўлиб, шантаж 255
-
параграфда кўрсатилган
тажовузнинг асосий таркиби доирасида амалга оширилиб, жабрланувчининг ўзи
ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига қасд қилишга қаратилган зўравонлик ишлатиш
ёхуд кўрсатилган шахсларнинг соғлиғига зарар етказиш орқали содир этилади [9].
Умумий норма ҳақида гап кетганда ГФР ЖКнинг 254
-
§ да белгиланган
товламачиликда кўпроқ зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб
мажбурлаш ҳақида гап борса, бу ҳам шантажни мажбурлаш усули билан содир
этилган товламачилик воситасида содир этиладиган қилмишлар қаторига
киритишга имкон беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам товламачилик ва шантаж немис
жиноят ҳуқуқи ва қонунчилигида синоним сўзлар ҳисобланади. Бу тажовузни немис
мутахассислари дастлаб фақат зўрлик ишлатиб содир этиш мумкин бўлган қилмиш
сифатида кўрадилар, бу эса уни мулкка қарши бошқа зўрлик ишлатиб содир
этиладиган жиноятлар, хусусан, босқинчилик билан тенглаштиради. Ушбу норма,
моҳиятан, бошқа мамлакатлар қонунчилигидаги аналоглари учун асос бўлиб,
уларнинг ҳуқуқий тизимлари кўпинча тарихан немис жиноят ҳуқуқи мактабининг
маълум таъсири остида шаклланган.
Франция Жиноят кодекси кўп жиҳатдан мустақил келиб чиқиш тарихига эга
бўлишига қарамай, товламачилик каби тажовузкорлик ҳам юқорида таҳлил
этилган давлатлардаги каби тушунчага яқиндир. Чунончи,
XX
аср бошидан то
ҳозирги кунгача Франция қонун чиқарувчиси товламачиликнинг уч мустақил тури
учун жиноий жавобгарлик белгилаган:
–
extorsion
, яъни жисмоний ёки руҳий таҳдид ишлатиш билан мулкий
мажбуриятни имзолашга мажбурлаш;
–
chantage
, шарманда қилувчи ёки шахснинг айбини фош этиш билан ёзма
ёки оғзаки қўрқитиш орқали мол
-
мулкни талаб қилиш ёки мол
-
мулк мажбуриятига
имзо қўйиш;
–
concussion
, мансабдорлик товламачилиги;
–
menaces -
бу одам ўлдириш ёки шахсга бошқача тарзда тажовуз қилиш
таҳдиди остида пул суммасини бериш ёки бошқа моддий хусусиятга эга шартларни
бажариш талабидир. Бугунги кунда ушбу ёндашув Франция ЖКнинг 312
-1-
моддасида ўз ифодасини топган бўлиб, унда товламачиликка зўрлик ишлатиш,
зўрлик ишлатиш билан имзо, мажбурият ёки мажбуриятдан воз кечиш ёхуд махфий
маълумот, моддий қимматликлар ёки бошқа ҳар қандай мулкни қўлга киритиш деб
таъриф берилган [10]. Ушбу жиноят
-
ҳуқуқий норма диспозицияси мазмунидан
кўриниб турибдики, қонун чиқарувчи товламачилик таркибини тавсифловчи бир
нечта асосий белгиларни ифодалайди. Биринчидан, у жиноий тажовузнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
258
предметларини батафсил тавсифлайди, иккинчидан, жиноят таркибининг
объектив томони белгиларини батафсил тавсифлайди, жабрланувчининг
иродасини ифодалашнинг учта усулини ажратиб кўрсатади: а) зўрлик ишлатиш; б)
зўрлик ёки руҳий зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш; в) мажбурлаш. “Товламачилик”
атамаси мавжуд бўлмаса
-
да, Франция ЖКдаги шантаж аслида товламачилик
ҳисобланади. Умуман олганда, товламачилик таркиби ўз хусусиятларига кўра
Ғарбий ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари қонунчилигидаги
аналогларига тўлиқ мос келади.
Англо
-
саксон ҳуқуқий оиласи мамлакатлари жиноят қонунчилигида ҳам
худди шундай ҳолат мавжуд. Англияда ҳам, АҚШда ҳам товламачилик жабрланувчи
ёки унинг яқинларига нисбатан деярли ҳар қандай ҳаракатларни содир этиш
таҳдиди остида шантаж сифатида таърифланади. Англияда, АҚШдан фарқли
ўлароқ, 1968 йилдан бошлаб ушбу турдаги тажовуз учун жазо тайинлашнинг бир
хил бўлишига ёрдам берувчи ягона тушунча яъни товламачилик қўлланила
бошланди. Амалдаги таърифга кўра, товламачилик деганда, айбдорнинг ўзи ёки
бошқа шахс учун фойда олиш мақсадида ёхуд жабрланувчига зарар етказиш
мақсадида таҳдид (шантаж) билан бирга содир этилган асоссиз талабларини
тушуниш лозим. АҚШ жиноят қонунчилигида таҳдид янада аниқлаштирилган.
Шуни таъкидлаш керакки, турли штатлар қонунчилиги бўйича товламачилик
тушунчаси, яъни ушбу жиноятнинг зарурий белгилари ўзаро фарқланади. Кўпинча
таҳдид ҳар қандай шаклда ифодаланиши мумкин, аммо айрим штатларда у албатта
ўзининг ёзма ифодасини топиши лозим, акс ҳолда жиноятнинг предмети янада
ноаниқ кўриниш
олади. Баъзи ҳолларда уларга мол
-
мулк, бошқа ҳолларда –
“қимматли нарса,” учинчи ҳолларда
-
мулкий тусдаги фойда, тўртинчи ҳолларда
-
бу
умуман ўз иродасига қарши бирон
-
бир ҳаракатни амалга оширишдир. Америка
қонун чиқарувчисининг товламачилик мақомини аниқлашга бўлган ёндашуви ҳам
ўзига ҳосдир, масалан, аксарият штатларда бу мустақил тажовуз бўлса, (Ню
-
Йорк,
Техас) штатлари кодексларида товламачилик учун жавобгарлик умумий талон
-
торож учун жаобгарлик белгиланган қонунлар билан тартибга солинади [11].
Юқорида келтирилган хорижий давлатлар жиноят қонунчилигини қиёсий
таҳлили аксарият МДҲ давлатлари хусусан, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон,
Тожикистон, Арманистон, Беларусь Республикалари, Россия Федерацияси жиноят
кодексларида товламачилик учун белгиланган жиноий жавобгарлик Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексида товламачилик учун жавобгарлик белгиланган
норма билан жиноят таркибига, диспозицияни тузилишига кўра деярли ўхшаш
деган хулосага келишга имкон беради. Фақатгина Молдова Республикаси жиноят
кодексида товламачилик учун эмас шантаж учун жиноий жавобгарлик белгиланган
бўлиб, товламачилик алоҳида жиноят сифатида кодексдан ўрин олмаган.
Шу билан бирга, Германия, Италия, Франция, Англия давлатлари жиноят
қонунларида товламачилик таркиби белгиларини таърифлашда ўта кенг ёндашув,
хусусан, таҳдидни қонунчиликда мустаҳкамлашда таърифларнинг ноаниқлиги
кўзга ташланади. Голландия, Швеция, Швейцария каби давлатларда товламачилик
учун жавобгарлик дифференциация қилинмаган бўлиб, фақатгина ушбу жиноят
таркибининг асосий белгилари кодекснинг бошқа нормаларида акс эттирилган.
Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигини қиёсий таҳлили натижасида,
миллий жиноят қонунчилигимизни товламачилик учун жавобгарлик белгиланган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
259
нормасини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди:
НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ
Аксарият ҳолатларда товламачилик ўлдириш билан қўрқитиб, зўрлик
ишлатиб, мулкни нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолларда содир этилишини бироқ,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик,
талончилик ва босқинчилик билан талон
-
торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 4
-
бандида агар қўрқитиш амалда ишлатилса,
қилмиш ЖКнинг товламачилик ҳақидаги моддаси билан ва асослар бўлганда
қўрқитиш амалга оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни
назарда тутувчи моддаси билан ҳам тавсифланиши лозим [3] лиги белгиланган.
Товламачилик учун белгиланган модданинг санкцияси жиноятлар мажмуи
тариқасида квалификация қилиниши мўлжалланган нормаларнинг санкциясидан
оғир эканлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида товламачиликни бир хилда
квалификация қилиниши, ортиқча тушунтиришлардан ҳоли бўлишини таъминлаш
мақсадида, шунингдек Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон,
Тожикистон,
Озарбайжон
Республикаларининг
жиноят
кодексларидаги
ҳолатларни ижобий тажриба сифатида баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 165
-
моддасини қуйидаги мазмунда баён этишни таклиф этамиз:
“165
-
модда. Товламачилик
Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик
ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи ёки
унинг яқинларининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки
тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи
ёки унинг яқинлари
учун сир сақланиши лозим бўлган
маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш
билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий
манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб
қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга
мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш —
уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Товламачилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б)
кўп миқдордаги мулкни эгаллаш мақсадида;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
г) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот
тармоғидан фойдаланиб;
д) зўрлик ишлатиб;
е) ўлдириш билан қўрқитиб;
ж) мулкка шикаст етказиш ёки мулкни нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир
этилган бўлса, –
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Товламачилик:
а)
жуда кўп миқдордаги мулкни эгаллаш мақсадида;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г)
жабрланувчига оғир шикаст етказиб содир этилган бўлса, —
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
260
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.”
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. МДХ давлатларининг Намунавий жиноят кодекси [Электрон манба].
https://docs.cntd.ru/document.
2.
Россия
Федерацияси
Жиноят
кодекси:
[Электрон
манба].
//www.consultant.ru /document/cons_doc_LAW
_10699(мурожаат вақти: 05.05.2022)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини
ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон
-
торож қилиш жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6
-
сон қарори
https://lex.uz/docs/1448644
4.
Қирғиз
Республикаси
Жиноят
кодекси
[Электрон
манба].
https://online.zakon.kz/document.
5. Молдова Республикаси Жиноят кодекси [Электрон манба].
http://continent-
online.com/Document/doc
6.
Беларусь
Республикаси
Жиноят
кодекси[Электрон
манба]:
https://pravo.by/document/ ?guid=3871&p0=hk9900275
7.
Болгария
Республикаси
Жиноят
кодекси:
https://www.wipo.int/wipolex/ru/legislation/details/17208
8. Италия жиноят кодекси: Delpino L. Diritto penale. Parte speciale e principali
reati previsti dale leggi speciali.
–
Napoli, 2023. - P. 509-510
9. Criminal code of Germany: [Электрон манба]. https://www.gesetze
-im-
internet.de/englisch_stgb/
10.
Франция
жиноят
кодекси:
https://www.equalrightstrust.org/
ertdocumentbank/french_penal_code_33.pdf
11.Title
18
—
Crimes
and
Criminal
Procedure
[Электрон
манба].
https://www.legislationline.org
/download/id/8301/file
/USA
_title_18
_us_code_crimes_2017_en.pdf.
