Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of improving state control in the construction sector
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article suggests that the lack of state registration for
construction projects contributes to the rise in illegal buildings.
Control within the construction sector is described as a check on
the activities of business entities, while the limited powers of
regulatory bodies are identified as a challenge. The article
concludes that legislative amendments are needed to clarify that
state oversight conducted by the competent inspectorate,
focusing on compliance with permitting documents and urban
planning standards for construction projects, should not be
regarded as a review of the business activities of economic
entities and should proceed without registration in the "Uniform
State Control" information system.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp229-237
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
construction,
state control,
inspection,
"Uniform State Control"
information system,
object under illegal
construction.
Қурилиш
соҳасида
давлат
назоратини
такомиллаштириш масалалари
ANNOTATSIYA
Kalit so‘zlar
:
қурилиш
,
давлат назорати,
текшириш,
“Ягона давлат назорати”
ахборот тизими,
ноқонуний қурилаётган
объект
.
Мазкур мақолада ноқонуний қурилишларнинг ортиб
боришига
объектларнинг
давлат
рўйхатидан
ўтказилмасдан қурилаётганлиги, қурилиш соҳасидаги
назоратни тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш
сифатида
баҳоланиб,
назорат
қилувчи
органлар
ваколатлари чекланганлиги муаммо сифатида таҳлил
қилинган. Қурилиш объектларининг рухсат берувчи
ҳужжатлари ва шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши
юзасидан ваколатли инспекция томонидан давлат
назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги ва “Ягона давлат
назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтмасдан амалга
оширилишини
белгиловчи
қўшимчалар
ва
1
Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
230
ўзгартиришларни қонунчиликка киритиш зарур деган
илмий хулосага келинган.
Вопросы
совершенствования
государственного
контроля в строительной сфере
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
строительство,
государственный
контроль,
проверка,
информационная система
«Единый государственный
контроль»,
объект незаконного
строительства.
В данной статье отмечено, что строительство объектов
без государственной регистрации ведёт к увеличению
числа незаконных построек. Контроль в строительной
сфере представлен как проверка деятельности субъектов
хозяйствования и как ограничение их полномочий. Органы
контроля рассматриваются как источник проблем в этой
сфере. Научный вывод статьи заключается в необходимости
внесения дополнений и изменений в законодательство,
которые бы уточнили, что государственный контроль,
осуществляемый компетентной инспекцией в отношении
соблюдения
разрешительной
документации
и
градостроительных требований к объектам строительства,
не считается проверкой деятельности хозяйствующих
субъектов
и
проводится
без
регистрации
в
информационной системе «Единый государственный
контроль».
Қурилиш
соҳасида прокурор назоратининг асосий мақсадларидан бири бўлган
қонунийликни таъминлашда соҳавий давлат назорат органлари фаолиятининг самарадорлиги,
улар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашда эришаладиган ижобий натижалар
муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Ижтимоий ва
иқтисодий қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги
166-
сон буйруғининг
11.6-
бандида ҳам ушбу масала алоҳида қайд этилиб, соҳадаги
назорат фаолиятини маҳаллий ижро ҳокмияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари
билан ҳамкорликда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш белгиланган
[1].
Бу ўз навбатида тегишли назорат органларининг назорат ваколатларидан тўлиқ
фойдаланилишига ва бу борада қонунчиликда белгиланган имкониятларни ишга солишга боғлиқ.
Объектларни қурилиш
-
таъмирлаш ишларини ўрганишлар натижасида аниқланаётган
қонун бузилиши ҳолатлари ва тизимли камчиликлар соҳада давлат назоратини ташкил этиш билан
боғлиқ
механизмларни соддалаштириш ҳамда масъул идораларнинг ваколатларини
кучайтиришни тақозо этмоқда.
Хусусан, 2022
-
2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даврида 11
924
та (2022
йилда 6
102
та, 2023
йилда 3
626
та ва 2024 йилда 2
196
та) объектда қурилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб
борилган.
Ҳаттоки, 2024 йилда 126
та ижтимоий соҳа объектлари
(мактаб, боғча, шифохона)нинг ер
майдонлари ноқонуний эгалланиб,
қурилиш
қилинганлиги аниқланган
[2].
Бундай салбий амалиёт
қурилиш
объектида назорат ўрнатилмаслиги,
бино
-
иншоотларнинг
зилзилага бардошлилиги таъминланмаслиги,
сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилишиги
олиб келиб,
инсонлар
ҳаётига жиддий хавф
-
хатарларни
келтириб чиқармоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
231
М.Д.Карабаевнинг фикрича
, “қурилиш
ишларининг
боришини, маблағларнинг мақсадли
сарфланишини, ўз вақтида топширилишини ҳар доим ҳам самарали ва тезкор назорат қилиш
имкониятига эга эмаслигини”
баён қилган
[3,
Б.
832-839].
Шундай экан қурилиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан самарали прокурор
назоратни ўрнатишга ва уни ички идоравий назорат билан ўзаро ҳамкорлигини
такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд деб ҳисоблаймиз.
Ноқонуний қурилишларнинг ортиб боришига мулкдорлар, хусусий инвесторлар ва
корхоналар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қурилаётган объектларни ўрганиш
механизми мураккаблиги, ушбу жараён
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш
сифатида баҳоланиб
,
назорат қилувчи органлар ваколатлари чекланганлиги ҳам таъсир
кўрсатмоқда
.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-5490-
сон Фармони
[4]
га мувофиқ рухсат
берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя
қилинганлигини ўрганиш мақсадида
барча
қурилиш объектларида
, шу жумладан якка
тартибдаги уй
-
жой қуриш объектларида, молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, қисқа
муддатли инспекторлик текширувлар ўтказиш текширувларни электрон рўйхатга олиш –
“Ягона
давлат назорати”
тизимида рўйхатдан ўтказилиши шарт
.
Ушбу нормада ўрганиш предмети сифатида “барча қурилиш объектларида” деб
кўрсатилмоқда
.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги
“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-374-
сон Қарори
[5]
билан тасдиқланган
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги низомда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
текширувлар, улар томонидан қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича профилактика
тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади
.
Мазкур Низом талаби бўйича, Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекцияси томонидан
давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ноқонуний қурилаётган
объектга кириш
тадбиркорлик субъектининг фаолиятига
ноқонуний аралашиш
сифатида
баҳоланади.
Ҳуқуқшунос
С.И.Самадов
“капитал
-
қурилиш соҳасидаги жиноятлардан давлат иқтисодий,
сиёсий, ижтимоий ва эгологик жиҳатдан зарар кўради, прокуратура органлари томонидан капитал
-
қурилиш соҳасидаги қонунчилик ижросининг жойлардаги аҳволи, мавжуд муаммоларни аниқлаш
ва бартараф этиш мақсадида барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида 2023 йилда
қурилиши янгидан бошланган қурилиш объектлар учун тайёрланган лойиҳа –
смета
ҳужжатларидаги қиммат ва асоссиз ҳисобланган 2 трлн. 874 млрд. сўмлик қиймат
мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинган”лигини
таъкидлаган
[6
, Б.
54-61].
Шундай экан
ҳуқуқшунос
А.Х.Кораевнинг
фикрича “қурилиш соҳасидаги жиноятларни
аниқлаш ва уларни фош
қилишда
назорат
усулларидан
бўлган
инвентаризация
ва
назорат ўлчовини
ўтказиш
тез
-
тез
қўлланилади”
[7
, Б.
50-62].
Бизнинг фикримизча, қурилиш соҳасида жиноятларни аниқлашда прокурор назорати
йўналиши алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўрганишларда маълум бўлишича, Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
232
қилиш
инспекцияси томонидан ноқонуний қурилишларни текшириб, чора кўриш учун рухсат сўраб
киритилган сўровномаларнинг 264
таси рад этилган, рухсатсиз текшириш ўтказган 42
нафар
инспекторга маъмурий ва 8 нафарига жиноят иши
қўзғатилган
[2].
Мисол учун,
Тошкент вилояти инспекциясининг ходими қурилиш объектларида пудратчилар
фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейинги
фаолиятида ноқонуний қурилиш қилаётган 6 та корхонада рухсат олмасдан текшириш
ўтказганлиги учун Жиноят кодексининг 192
1
-
моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2024 йил 9 апрелдаги ҳукми билан мазкур
ходим Жиноят кодексининг 192
1
-
моддаси билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45
-
моддасини
қўлланилиб, 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган.
Ваҳоланки,
Шаҳарсозлик кодексининг
[8]
27-
моддасига мувофиқ
Қурилиш
ва уй
-
жой
коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қурилаётган
объектларга монеликсиз
кириши ва давлат назорати вазифаларини амалга ошириши ваколатига эга.
Қурилиш
объектларида давлат назоратини ташкил этишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 20 августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий
регламент ҳамда объектларнинг хавф
-
хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги
496-
сон қарори
[9]
билан
Қурилиш
ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясига
берилган ваколатлардан
тўлиқ
фойдаланиш имконияти йўқ
бўлиб, бунга
Инспекция ташкил этадиган назорат тадбирларини тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлардаги тафовутлар асосий сабаб бўлмоқда.
Шунингдек ушбу қарорда инспекторлик текширувлари сифатида шаҳарсозлик
субъектларининг
молиявий
-
хўжалик фаолиятига аралашмасдан,
давлат қурилиш назоратини
амалга ошириш белгиланган.
Бундан ташқари, давлат қурилиш назорати субъектнинг молиявий
-
хўжалик фаолиятига
аралашмаган ҳолда қуйидаги турларда, яъни ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган
объектларда қисқа муддатли инспекторлик назорати Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ҳамда ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган
объектларда давлат қурилиш назорати ушбу ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда
тўсқинликларсиз объектларнинг мураккаблик тоифалари таснифига асосан танлаб амалга
оширилади.
Яна бир тури сифатида архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя этилиши юзасидан
амалга ошириладиган давлат қурилиш назорати белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214
-
сон
қарори 5
-
иловасига асосан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш
инспекциялари тўғрисидаги Намунавий низомнинг
[10] 3-
боби 10
-
бандида ҳудудий инспекцияда
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган объектларда олиб бориладиган назорат текшириш
ҳисобланмаслиги қайд этилган.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва қурилиш объектларида давлат
назоратини амалга ошириш талаблари бир
-
бирига тўғри келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги
ПҚ
-374-
сон
Қарорига
мувофиқ тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
233
объекти бўйича қайта
текширув ўтказиш
ҳамда тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим
этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас
[5].
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги
496-
сон қарорида
қурилиш
объектида
аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф қилиш бўйича Инспекциянинг иккита кўрсатмаси
бажарилмаган тақдирда уларни мажбурий бартараф этиш юзасидан судга даъво ариза киритиш
мумкинлиги белгиланган
[9].
Шундай бўлсада, Инспекция томонидан муқаддам бир маротаба текширилган тадбиркорлик
субъектида аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш юзасидан берилган кўрсатма ижроси
бажарилмаган тақдирда, қайта кўрсатма бериш учун мазкур объектда такроран текшириш
ўтказишга Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
томонидан ПҚ
-374-
сон қарорга асосан рухсат берилмайди
.
Бу эса, Инспекция томонидан қурилишга оид қоидбузарлик аниқланган объектда ушбу
қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда ноқонуний қурилишни тўхтатиб қўйиш ва демонтаж
ишларини амалга ошириш тўғрисидаги
даъво билан
судга мурожаат қилиш ваколатини амалга
ошириш имкониятини чеклайди
.
Тошкент ва Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, сўнгги 2 йилда бу
каби ҳолатлар юзасидан Инспекция томонидан текшириш ўтказиш учун юборилган 61 та сўров
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
томонидан
рад қилинган.
Мисол
учун,
Гулистон
шаҳридаги
“Намуна”
маҳалласида
буюртмачи
“Guliston road building” МЧЖ томонидан ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилган бўлсада,
Инспекциянинг текшириш ўтказиш ҳақидаги сўрови вакил томонидан рад қилинганлиги сабабли
объектни демонтаж қилиш бўйича кўрсатма ижроси бажарилмаган ва судга даъво ариза ҳам
киритилмаган
[2].
Қонунчиликда, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги
“Республикада озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ
-36-
сон Фармонига
[11]
асосан
қишлоқ
хўжалиги, мелиорация ва йўл
-
қурилиш техникаларидан
фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ҳамда қишлоқ хўжалиги
ерларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини ўрганиш тадбирларига
нисбатан жорий этилган бўлиб, унга мувофиқ ушбу соҳадаги назорат тадбирлари Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан, истисно тариқасида, “Ягона давлат
назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилиши тартиби белгиланган.
Хориж давлатларида қурилиш соҳасида назорат фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан,
тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз қуриб олинган иморатларни қонунийлаштириш ёки
бартараф этишда содда механизмлар қўлланилади.
Хусусан,
Россия Федерациясининг
Шаҳарсозлик кодексининг
[12] 55-
моддаси 32
-
бандига
асосан рухсатсиз қурилган бинони бузиш ёки уни белгиланган талабларга мувофиқлаштириш
тўғрисида қарор қабул қилиш бевосита тўғридан
-
тўғри қурилиш соҳасидаги ваколатли давлат
органи ёки маҳаллий ҳокимлик томонидан, шунингдек судга даво
аризаси киритиш йўли билан
бажарилиши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу кодекснинг 6
-
моддаси 5.1
-
бандига асосан Россия Федерациясида барча турдаги
объектларнинг қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича назорат фаолиятини
Давлат қурилиш
назорати
федерал ижро органи
амалга ошириши кўрсатилган.
Германия Федерациясининг Қурилиш
кодекси (BauGB)нинг
[13] 36-
моддасига мувофиқ
ҳар қандай қурилишлар бўйича қарорлар қабул қилиш тўғридан
-
тўғри муниципалитет ва юқори
турувчи маъмурий орган томонидан бажарилиши мумкинлиги белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
234
Шу каби,
Қозоғистон Республикаси
Шаҳарсозлик кодексининг
162-
моддасига мувофиқ
ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ёки уни белгиланган талабларга
мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш тўғридан
-
тўғри қурилиш соҳасидаги ваколатли
давлат органи ёки маҳаллий ҳокимлик томонидан, шунингдек судга даъво аризаси киритиш йўли
билан бажарилиши мумкинлиги белгиланган
[14].
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб,
қонунчилик ҳужжатларига (ПФ
-5490-
сон
Фармон ва ПҚ
-374-
сон Қарор) қурилиш объектларининг рухсат берувчи ҳужжатлари ва
шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши юзасидан ваколатли инспекция томонидан давлат
назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш
ҳисобланмаслиги ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтмасдан амалга
оширилишини белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар
киритиш таклиф этилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик
субъектлари
фаолиятида
текширувлар
ўтказишни
мувофиқлаштириш
тартибини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ
-374-
сон
қарорининг
2-
банди тўртинчи
хатбошисида
“томонидан,”
сўзидан кейин қуйидаги жумла қўшиш лозим:
“шунингдек қурилиш объектларининг рухсат берувчи ҳужжатлари, шаҳарсозлик ва
қурилиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини
ўрганиш ишлари Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекция томонидан,”.
Бундан ташқари, ноқонуний қурилиш объектларининг сонини ошишига аҳоли
пунктларининг бош режалари ва мастер режаларига риоя этилишини таъминлашдаги
камчиликлар ҳам сабаб бўлмоқда.
Шаҳарсозлик кодексининг 11
-
моддасига
мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар
шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларни қуриш қоидаларига риоя
этилишини таъминлашга мажбур ҳисобланади
[8].
Шунингдек,
ушбу кодекснинг 54
-
моддасига
кўра аҳоли пунктлари ҳудудида объектларни
бош режасиз ва бошқа зарур шаҳарсозлик ҳужжатларисиз лойиҳалаштириш ҳамда қуриш
тақиқланади.
Ушбу қоидалардан ҳам кўриниб турибдики, қурилишларни бош режаларга ва унга
тенглаштирилган шаҳарсозлик ҳужжатларига мос ҳолда амалга оширишнинг аҳамияти катта.
Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя этилиши юзасидан амалга ошириладиган
назорат давлат қурилиш назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20
августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент
ҳамда объектларнинг хавф
-
хатар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496
-
сон қарори
билан тасдиқланган Регламентнинг 11
-
бандида давлат қурилиш назоратининг турларидан бири
сифатида кўрсатилган
[9].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига
оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 343
-
сон қарори
[15]
билан
тасдиқланган 10
-
бандида аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига асосан қурилиш
объектларини жойлаштирилишига қатъий амал қилинишини назоратга қилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 6 июль куни
архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган
видеоселектор йиғилишида ушбу ваколат Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда
унинг ҳудудий тузилмаларига ўтказилиши белгиланди
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
235
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги “Маъмурий
ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини
самарали ташкил қилиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-151-
сон фармонининг 3
-
банди 6
-
хатбошида Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти субъектлари
томонидан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат
архитектура назоратини амалга оширишга масъул этиб белгиланиши кўрсатилди
[16].
Бироқ, назорат ваколатини вазирликка ўтказилиши ижобий натижа бермади ва ноқонуний
қурилишлар кўпайишини қарши етарлича назорат олиб борилмади.
Чунки, вазирлик томонидан ушбу соҳадаги қонун бузилиши ҳолатларини расмийлаштириш
ва ҳуқуқий чора кўриш
тартиботлари аниқ белгиланмаган
.
Бунинг оқибатида, 2023 йилда қурилиш идоралари томонидан бош режага зид бўлган 150 та
қурилиш аниқланган, холос.
Шундай бўлсада, ушбу
қонун
бузилиши ҳолатларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқий чора
кўрилмасдан қолган
.
Ваҳоланки, ушбу соҳадаги назорат ваколати
Инспекцияда бўлган даврда 2022 йилнинг ўзида
бош режага зид 413 та қурилиш аниқланиб, шундан
344 таси ҳолат бўйича ҳуқуқий чора кўрилган
[2].
Шу боис, аҳоли пунктларининг бош режаларига риоя этилишини назорат қилиш
функциясини Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлигидан ваколатни назорат органи
ҳисобланган
Қурилиш
ва уй
-
жой соҳасида назорат қилиш инспекциясига ўтказиш таклиф
этилади.
Амалиётчи Н.Рўзметов
“Қурилишни назорат қилиш инспекцияси ташкилоти ҳам
ташкилий
-
ҳуқуқий жиҳатдан қурилиш вазирлиги таркибига кириб, буюртмачи ташкилотларининг
ягона маркази бўлган Қурилиш вазирлиги таркибига киради ва қурилиш устидан назоратни олиб
боришини, мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва соҳада чинакам шаффофликни таминлаш
учун
мазкур
қурилиш
вазирлигининг таркибий тузилмасини қайтадан кўриб чиқиш, айрим бўйсунувдаги
ташкилотларни агентлик қилиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қайтадан ташкил қилиш лозим
бўлади” деган фикрни билдиради
[17
, Б.17
-24].
Бизнинг фикримизча ҳам
ушбу таклиф ўринли ҳамда инспекцияни вазирлик
бўйсунувидан чиқариш мақсадга мувофиқ.
Бунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ
-151-
сон
фармонининг 3
-
банди 5
-
хатбошида “учун сўзидан кейин” қуйидаги жумлани қўшиш:
“шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан аҳоли пунктларининг
шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини
амалга оширишга”
.
Шунингдек, ушбу фармоннинг 1
-
иловаси билан белгиланган Қурилиш ва уй
-
жой коммунал
хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларининг “б” бандидаги қуйидаги жумлани
чиқариб ташлаш:
“аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш
ҳамда уларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш, шунингдек,”.
Бундан ташқари, Инспекция фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй
-
жой
коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни
тасдиқлаш ҳақида”ги 214
-
сон қарорининг 5
-
иловаси билан тасдиқланган
“Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги
намунавий низом”да
юридик
-
техник жиҳатдан хатоликка йўл қўйилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
236
Хусусан, мазкур намунавий низомнинг
2-
бобида
ҳудудий инспекциянинг вазифалари ва
функциялари белгиланган бўлиб, мазкур боб Низомнинг
10
(ҳудудий инспекциянинг асосий
вазифалари) ва
11-
бандларини
(ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун
амалга оширадиган функциялар)
кўрсатилган.
Бироқ,
намунавий низомдаги ҳудудий
инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
кўрсатилган 3
-
бобида ҳам такроран 10 (
ҳудудий
инспекция ўзига юкланган вазифалар ва
функцияларни амалга оширишдаги ҳуқуқлар) ва
11-
бандлар
(ҳудудий инспекциянинг қонунчилик
ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
ваколати) келтирилган.
Ушбу ҳолат намунавий низомни амалиётда қўллашда хато ва тушунмовчиликларга,
амалиётчиларни чалғитишга сабаб бўлади.
Шу боис, мазкур намунавий низомнинг 3
-
бобидаги 10 ва 11
-
бандларини рақамлашдаги
хатоликни тўғрилаш мақсадга мувофиқ бўлади
Қайд
этилган таклифларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ноқонуний ва бош
режаларга зид равишда амалга ошириладиган қурилишларни кескин камайтириш орқали қурилиш
соҳасида қонунийлик аҳволини яхшилаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келадиган
тушунмовчиликларни бартараф этиш ва ягона амалиётни шакллантиришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Ижтимоий ва иқтисодий
қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 166
-
сон
буйруғи. (Order No. 166 of the Prosecutor General of the Republic of Uzbekistan dated November 24, 2017 “On
further improvement of the prosecutor's control over the implementation of social and economic legislation”)
2.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан
назорат бошқармаси томонидан ташкил этилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар
бўйича умумлашма. 2024. –
Т. ХДФУ. (Summary of cases identified in the control acti
vities organized by the
Department of Supervision over the implementation of legislation in the field of construction of the General
Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan)
3.
Карабаев М. Д. Қурилиш соҳасини рақамлиштиришнинг ҳуқуқий омиллари //Educational
Research in Universal Sciences.
–
2023.
–
Т. 2. –
№. 17 SPECIAL. (Karabaev M.D. Legal factors of digitization of the
construction industry)
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-5490-
сон Фармони. ҚММБ. Расмий манба
нашри № 06/18/549
0/1584. https://lex.uz/docs/3839746. (Decree President of the Republic of Uzbekistan
On measures to further improve the system of protection of rights and legitimate interests of business entities,
27.07.2018. No. PF-5490)
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик
субъектлари
фаолиятида
текширувлар
ўтказишни
мувофиқлаштириш
тартибини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-374-
сон Қарори. ҚММБ. Расмий манба нашри
№ 07/22/374/0821
. https://lex.uz/docs/6195004. (Decision President of the Republic of Uzbekistan On
measures to improve the procedure for coordinating inspections in the activities of business entities, 13.09.2022
No. PQ-374)
6.
Самадов С.И. Прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг
ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш //Журнал академических исследований нового
Узбекистана. –
2024.
–
Т. 1. –
№. 1. (Samadov S.I. Improving the organizational and lega
l basis of anti-corruption
activities of prosecutor's offices)
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
237
7.
Кораев А.Х. Қурилиш соҳасида содир этиладиган иқтисодий жиноятларни тергов қилишнинг
айрим усуллари. Results of national scientific research international journal, 2(12). (Koraev A.X. Some methods
of investigating economic crimes committed in the construction industry)
8.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси. ҚММБ. Расмий манба нашри №
03/21/676/0142. https://lex.uz/docs/5307951.(Urban Planning Code of the Republic of Uzbekistan)
9.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда
давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг
хавф
-
хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496
-
сон қарори. ҚММБ. Расмий манба
нашри № 09/20/496/1193. https://lex.uz/uz/docs/4959990. (Resolution of the Cabinet of Ministers of the
Republic of Uzbekistan, On the approval of the administrative regulation on the implementation of state
construction control at the facilities and the classification of the risk categories of the facilities. No. 496 dated
20.08.2020)
10.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги
ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 214
-
сон қарори ҚММБ. Расмий манба
нашри № 09/24/214/0285. https://lex.uz/uz/docs/6887886. (Resolution of the Cabinet of Ministers of the
Republic of Uzbekistan About the approval of regulations on the Ministry of Construction and Housing and
Communal Economy of the Republic of Uzbekistan and organizations within its system, No. 214 dated
04.17.2024)
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги “Республикада озиқ
-
овқат
хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-36-
сон Фармони.
ҚММБ. Расмий манба нашри № 06/18/5490/1584. https://www.lex.uz/docs/6802687. (Dec
ree President
of the Republic of Uzbekistan On additional measures to ensure food safety in the republic, 16.02.2024 No. PF-
36)
12. https://legalacts.ru/kodeks/Gradostroitelnyi-Kodeks-RF/glava-2/statja-6/.
13. https://www.irz.de/images/downloads/russisch/2012_12_baugesetzbuch_ru.pdf.
14. http://www.svost.gosnadzor.ru/activity/control/statecontrol/.
15.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига
оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 343
-
сон қарори. ҚММБ. Расмий манба
нашри № 09/20/343/0687. https://www.lex.uz/docs/4831831. (Resolution of the Cabinet of Ministers of the
Republic of Uzbekistan On the approval of regulatory legal documents related to the activity of the control
inspection in the field of construction under the Ministry of Construction of the Republic of Uzbekistan, No. 343
dated 05.28.2020)
16.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги “Маъмурий ислоҳотлар
доирасида қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил
қилиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-151-
сон фармони. ҚММБ. Расмий манба нашри
№
06/23/151/0661. https://www.lex.uz/docs/6587221. (Decree President of the Republic of Uzbekistan On the
measures of effective organization of state management in the field of construction and housing and communal
economy within the framework of administrative reforms, 28.08.2023 No. PF-151)
17.
Рўзметов Н.И. Кўп қаватли уйлар қурилишини тартибга солувчи қонунчилик ижроси устидан
прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари //Proceedings of International Conference on
Scientific Research in Natural and Social Sciences.
–
2023.
–
Т. 2. –
№. 9
. (Rozmetov N.I. Issues of improving the
prosecutor's control over the implementation of legislation regulating the construction of multi-storey buildings)
