Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept and purpose of coercive measures in the
medical field
Chingizbek BOYMIRZAEV
Bureau of Compulsory Execution under the Prosecutor General's Office of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
This article illustrates the concept of medical coercive
measures by analyzing the views of national and foreign
scholars. It also covers the similarities and differences between
medical coercive measures and criminal punishment and
provides an in-depth analysis of the purpose of their application.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp3
15
-3
24
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
сrime,
Coercive measure,
medical coercive measures,
criminal punishment,
application of medical
coercive measures,
appointment of medical
coercive measures,
mental disorder,
mental disorder that does
not exclude sanity,
socially dangerous act.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва
мақсади
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
жиноят,
мажбурлов чораси,
тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари,
жиноий жазо,
тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини
қўллаш,
Ушбу мақолада тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
тушунчаси миллий ва хорижий олимларнинг фикрларини
таҳлил қилган ҳолда тавсифланган. Шунингдек, тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари ва жиноий жазонинг ўхшаш
ва фарқли жиҳатлари ёритилиб, уларнинг қўллаш
мақсадлари чуқур таҳлил қилинган.
1
1st class lawyer, Senior Inspector, Department for Handling Appeals, Bureau of Compulsory Execution under the
Prosecutor General's Office of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
316
тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини
тайинлаш,
ақли расо шахс,
ақли норасо шахс,
ақли расоликни истисно
қилмайдиган руҳий
ҳолатнинг бузилиши,
ижтимоий хавфли
қилмиш.
Понятие и цель принудительных мер в медицинской
сфере
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
преступление,
принудительные меры,
меры медицинского
принуждения,
уголовное наказание,
применение мер
медицинского
принуждения,
назначение мер
медицинского
принуждения,
психическое расстройство,
психическое расстройство,
общественно опасное
деяние,
преступление,
не исключающее
вменяемого человека,
умственно отсталого
человека.
В статье раскрывается концепция медицинских
принудительных мер на основе анализа взглядов
отечественных
и
зарубежных
ученых.
Также
рассматриваются
сходства
и
различия
между
медицинскими мерами принуждения и уголовным
наказанием, а также проводится углубленный анализ целей
их применения.
Маълумки, жиноий жавобгарлик ва жазо фақатгина руҳий соғлом, ўз
қилмишининг хусусиятини англаб етган ва ўз ҳулқ
-
атворини бошқара олган ёки
бошқариши лозим бўлган шахсларгагина қўлланилади.
Шунга кўра, ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир
этилган бўлса, ушбу қилмишни содир этган шахс жиноий жавобгарликка
тортилмайди.
Бундан ташқари, ижтимоий хавфли қилмиш ақли расо шахс томонидан содир
этилиб, содир этганидан сўнг шахс руҳий касалликка чалиниб, ақли норасо деб
эътироф этилган бўлсада, шахс жиноят субъекти сифатида тан олинади.
Бироқ, ушбу шахслар жазонинг жазоловчи ва тарбияловчи таъсирларини
англаб етишга лоқайдсизлиги сабабли жиноий жазога тортилмайди. Шу сабабли,
унга нисбатан жиноий жазонинг қўлланилиши унга салбий таъсир қилиши
мумкинлигини инобатга олганимизда, жазонинг қўлланилиши мантиққа зид
ҳисобланади.
Ҳуқуқ
назариясида, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳам ҳуқуқий, ҳам
тиббий хусусият ва мазмунга эга бўлган мураккаб жиноят
-
ҳуқуқий чора сифатида
баҳоланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
317
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва унинг ўзига хос
кўринишлари пайдо бўлиши узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Тарихан руҳий касалларга нисбатан қўлланилган жазо ва мажбурий чораларнинг
турли кўринишлари мавжуд бўлган.
Жумладан, Қадимги Римда руҳий касалликка чалинган шахсларни зиндонга
ташлашган. Ўрта асрларда эса, руҳий касал бўлган шахсни иблис эгаллаб олиши
сифатида баҳолаб, ушбу шахсларга нисбатан ўта шафқатсиз жазо чоралари, ҳаттоки,
гулханда ёқиш каби жазолар қўлланилган.
Европа давлатларида ХIХ асрга қадар соғлом ва руҳий касал бўлган шахслар
ҳибсхоналарда биргаликда сақланган. Руҳий касалликка чалинган ва ижтимоий
хавфли қилмишни содир этган шахслар жойлаштириладиган махсус муассасалар
фақатгина ХIХ асрга келиб пайдо бўлишни бошлаган
.[1]
Франциянинг 1810 йилги Жиноят кодексида ақли норасолик ҳолатида
жиноят содир қилган шахслар ўз қилмиши учун жавобгар бўлмасликлари
тўғрисидаги
қоида мустаҳкамланган
.[2]
Юртимизда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўрисидаги
манбаалар дастлабки совет жиноят ҳуқуқига оид манбааларда учрайди.
Жумладан, 1924 йилдаги СССР ва Иттифоқ Республикалари жиноят
қонунчилигининг асослари ва РСФРС нинг 1926 йилдаги Жиноят кодексларида
“жазо” тушунчаси белгиланмай, унинг ўрнига “социал ҳимоя чоралари” киритилиб,
унинг таркибига тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳам киритилган. Ушбу
вақтда жиноят қонунчилигида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг
мазмуни ва уларнинг турлари белгиланмай, улар қонуности ҳужжатлари билан
тартибга солинган.
Шундан сўнг, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон
Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини
топган.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “тиббий
-
тибга, тиббиётга оид, алоқадор”,
-
деб, “мажбур –ўз ҳоҳиш
-
ихтиёридан ташқари ёки бирор нарсанинг тоқазоси
туфайли қандайдир бир ишни шарт ҳолати”,
-
деб, “чора
-
ёрдам бериш йўли, бирор
ишни мақсадни амалга ошириш учун пухта ўйлаб тузилган, тадбирлар мажмуи”,
-
сифатида таърифланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
тушунчасига ҳуқуқ назариясида турли тушунчалар ва қарашлар келтирилган.
Россия Федерацияси ҳуқуқшунослари тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига
турли доктринал таърифларни беришга ҳаракат қиладилар.
Муаллифлар ўз таърифларида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг
мазмун ва мақсадини очиб беришга интилганлар.
Шунингдек, Россия Федерацияси жиноят ҳуқуқи энциклопедиясида “тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари –
суд томонидан жиноят қонуни махсус қисмида
кўзда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш ёки жиноятни содир этган руҳий
касалликка чалинган шахсга нисбатан, ушбу касаллик мазкур шахслар томонидан
ўзига ёки бошқа шахсларга жиддий зарар етказиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлса,
суд томонидан қўлланиладиган жиноят қонуни билан кўзда тутилган мажбурий
даволаш турлари ҳисобланади”
[3], -
деб кўрсатилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
318
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари содир этган жинояти ёки ижтимоий
хавфли қилмиши учун жиноят субъекти бўла олмайдиган ва жиноий
жавобгарликка ёки жазолаш мумкин бўлмаган шахсларни мажбурий даволаш ёки
унинг хавфлигига қараб жамиятдан ажратишга қаратилган давлатнинг ҳуқуқий
таъсир чораси сифатида намоён бўлади.
Ҳуқуқшунос
А.И.Говрунованинг ёзишича, тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари суд томонидан жиноят қонуни билан тақиқланган қилмишни содир этган
ва мажбурий даволанишга муҳтож бўлган руҳий касал шахсларга нисбатан
тайинланадиган жиноят ҳуқуқий
чора сифатида тарифланган
. [4]
Фикримизча, унинг ушбу таърифи тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларининг умумий жиҳатларини ўзида ифодалаган бўлсада, унинг мазмун
-
моҳиятини тўлиқ очиб бериш имконини бермайди.
Айтиш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига берилган тушунча
ва таърифларни назарий жиҳатдан шартли равишда ҳуқуқий
(П.А.Колмаков,
Н.В.Жарко), тиббий
-
ҳуқуқий (В.П.Котов, Б.А.Протченко, Б.А.Спасенников, С.Е.Вицин,
С.В.Бородин), тиббий (Е.В.Мищенко, Ю.К.Якимович, В.Горобцов), фуқаролик
-
ҳуқуқий (А.Ю.Коптяев) каби тўртта гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ олимлари, жумладан П.А.Колмаков тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари жиноят қонунида кўзда тутилган давлат мажбурлов
чораларининг алоҳида тури бўлиб, у ақли норасолик ҳолатида жиноят содир этган,
ақли расоликни истисно қилмайдиган ёки жазо тайинлаш ёхуд жазони ўташни
истисно қиладиган даражада руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан,
шунингдек, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож, соғлиғининг
руҳий ҳолати ва қилмишининг хусусиятидан келиб чиқиб ижтимоий хавфли
қилмишларни қайта содир этмаслиги учун жамиятдан ажратиш, бемор шахсини
ўзининг ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва ижтимоий
реабилитация чораларини
ўтказиш учун қўлланиладиган мажурлов чораси деб таърифлайди
. [5]
Фикримизча, мазкур таъриф нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари тушунчасини қамраб олган бўлсада, унинг мазмун
-
моҳиятини тшлиқ
қамраб олмаган.
Жумладан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари нафақат жиноят содир
этиш вақтида руҳий касал бўлган шахсларга, балки жиноят содир этганидан сўнг
руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Мазкур гуруҳ олимларидан яна бири А.Н.Батановнинг ёзишича, “тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари ижтимоий хавфли қилмиш ёки жиноят содир этган
руҳий касалликка чалинган шахсга нисбатан суд ҳукми ёки ажримига мувофиқ
тайинланадиган давлат мажбурлов чоралари бўлиб, ушбу шахсларни психиатрия
даволашда намоён бўлади. Ушбу чораларнинг мазмуни касални даволаш ёки унинг
руҳий ҳолатини яхшилашга йўналтирилган диагностик, даволовчи ва бошқа
тиббий чора
-
тадбирлар мажмуини ўтказишда ифодаланади”
. [6]
Бизнингча, ушбу таъриф юқоридаги таърифга нисбатан хусусийроқ аҳамият
касб этганлиги сабабли тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчасини тўлиқ
ёритиб бера олмайди.
Иккинчи гуруҳ олимларидан Б.А.Протченконинг фикрича, “тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари қонунда белгиланган, суд томонидан ўзининг руҳий ҳолати
бўйича ва содир этилган қилмишнинг ҳарактерига кўра хавфли ҳисобланган,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
319
шунингдек, жиноят содир этганидан кейин руҳий касалликка чалинган шахсларга
нисбатан тайинланадиган тиббий суд чоралари”,
-
деб ҳисоблайди. Тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо чораси ҳисобланмайди, улар кўрсатилган
шахсларнинг руҳий саломатлигини қайта тиклаш ва улар томонидан янги
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш мақсадини
назарда тутади
,[7] -
деб ҳисоблайди.
Бундан келиб чиқадики, муаллиф тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
тиббий суд чоралари деб ҳисоблайди, бу эса, фикримизча, ушбу чораларнинг
ҳуқуқий моҳиятини тўла очиб бера олмайди.
Ушбу гуруҳ олимларидан яна бири Б.А.Спасенников ўз қарашларида ушбу
турдаги мажбурлов чораларига “тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари –
жиноят
қонуни махсус қисмида кўзда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни ақли
норасолик ҳолатида содир этган шахсларга, шунингдек, жиноят содир этганидан
кейин жазони тайинлаш ёки ижро этишни истисно этадиган руҳий касаллик келиб
чиққан шахсларга ёҳуд жиноят содир этишда айбдор бўлган ва ақли расоликни
истисно қилмайдиган, бироқ жиноят содир этиш вақтидаги ҳулқи ва иродасига
таъсир кўрсатган руҳий касалликка чилинган шахсларга нисбатан суднинг ажрими
билан тайинланадиган, узайтириладиган, ўзгартириладиган ва бекор қилинадиган
ҳамда янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг, ўзи ёки бошқа шахслар
учун жиддий зарар етказиш хавфининг олдини олиш, ушбу шахсларнинг ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида руҳий соғлиғини мустаҳкамлаш,
қайта тиклаш, мустаҳкамлашга қаратилган чора
-
тадбирларда намоён бўладиган
давлат мажбурлов чоралари”
[8], -
деб таъриф беради.
Бундан кўриш мумкинки, ушбу берилган таъриф тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари тушунчасини тўлиқ тушуниш имконини беради.
Учинчи гуруҳ олимларидан бири ҳисобланган Ю.К.Якимович тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари, жиноят қонунида кўзда тутилган бўлсада, аммо
улар ўз табиатига кўра, жиноят
-
ҳуқуқий чоралар ҳисобланмайди дейди. Унинг
фикрича, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жиноят ҳуқуқининг
мақсадларига эришишга қаратилмаганлиги сабабли уни тиббий жиҳатдан
таърифлайди
. [9]
Тўртинчи гуруҳ муаллифлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
фуқаролик суд ишларини юритишга тааллуқли эканлигини таъкидлайдилар.
Жумладан, А.Ю.Коптяев тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари фуқаролик
суд иш юритуви тартибида психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликда
кўрсатилган асослар бўйича руҳий касал бўлган ҳамда ўзи ва атрофдагилар учун
хавф туғдирадиган шахсга даволаш ва
жамиятни руҳий касал шахсларнинг хавфли
тажовузларидан чегаралаш мақсадида суд қарори билан тайинланадиган давлат
мажбурлов чораси деб ҳисоблайди. Шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари ўз табиатига кўра, жиноят ва жиноят
-
процессуал институт
ҳисобланмайди, ушбу давлат мажбурлов чоралари тиббий табиатга эга бўлиб,
жиноят ҳуқуқий ва жиноят
-
процессуал вазифаларни ҳал қилишга қаратилмаган. Шу
боис уларни тартибга солиш жиноят ва жиноят
-
процессуал қонунчилик доирасидан
ташқарида бўлиши лозим дейди.
[10]
Фикримизча, ушбу фикр етарли ҳуқуқий ва мазмуний асосларига эга эмас.
Чунки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари комплекс ҳуқуқий восита сифатида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
320
бевосита жиноят ва жиноят
-
процессуал қонунчилигига тааллуқли ҳуқуқий
муносабат ҳисобланади.
Шу ўринда айтиш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноят
ҳуқуқи доирасидаги вазифа ва функцияларни амалга оширишда қўлланилишининг
ўзи ҳам ушбу иститутнинг жиноят ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли эканлигини
англатади.
Юқоридаги фикрлардан фарқли равишда Л.В.Багрий тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг шаклларидан
бири,
[11] -
деб ҳисоблайди. Олим тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг
мақсади руҳий касаллик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишни содир этган
шахсларга нисбатан уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишининг
олдини олиш, уларни тузатиш, эканлигини асослайди. Шунинг учун ҳам, жазо билан
бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини жиноий
жавобгарликни амалга ошириш шаклларидан бири, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, А.А.Беляев, М.Д.Шаргородскийлар тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари ўз юридик табиатига кўра жазо ҳисобланмасада, улар кўпинча жазо билан
бир хил тушунча эканлигини таърифлайдилар
. [12]
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Юридик энциклопедиясида
“тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари –
жиноят қонунчилиги бўйича жазо тури
ҳисобланади ва мажбурий даволаш суд орқали амалга оширилади ва бунда даволаш
муддати белгиланмайди”
[13]
мазмундаги таъриф берилган.
Фикримизча, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазодан ўз
асослари, мақсадлари, мазмуни ва юридик оқибатлари билан фарқ қилади.
Жиноят содир этган шахсга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораси шахсни жазолаш ёки ҳатти
-
ҳаракатлари қораланишини билдирмайди.
Жиноий жазо жавобгарликни амалга ошириш шакли бўлиб, судланувчининг ҳуқуқ
ва эркинликларини чеклайди
.[14]
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда ҳам шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликлари маълум даражада чекланади
. [15]
Бироқ,
бизнингча, ушбу чеклашлар жиноий жазодаги чеклашдан фарқ қилиб,
руҳий касални даволаш ва реабилитация қилиш билан боғлиқдир.
Шу ўринда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини жазо билан қиёсий
таҳлил қилиниши назарий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг жазо чоралари билан бир қатор
ўхшаш ва фарқли жиҳатларга эга.
Унга кўра, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ва жазонинг қуйидаги
ўхшаш жиҳатларини санаш мумкин:
-
жиноят қонуни билан назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишларни
содир этган шахслар учун қўлланади;
-
турли тоифадаги текловлар билан боғлиқ бўлади;
-
суд томонидан тайинланади;
-
давлат мажбурловини ўзида ифода этади;
-
жиноят
-
ҳуқуқий тақиқларни бузишнинг ҳуқуқий оқибати ҳисобланади;
-
келгусидаги жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилганлиги.
Бироқ, жазо ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўртасида жиддий
фарқлар ҳам мавжуд.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
321
Жумладан, қуйидагилар асосий фарқлари ҳисобланади:
-
қўлланиладиган шахслар доираси (тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
умумий жиноий жавобгарликка тортилмайдиган ақли норасо шахсларга нисбатан
қўлланилади);
-
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳукм чиқарилгунга қадар ўз
ҳаракатларини англай олмайдиган даражада касал бўлиб қолганлиги туфайли
жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахсларга нисбатан
қўлланилади;
-
жазони ўташ давомида ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражада касал
бўлиб қолган шахсларга нисбатан қўлланилади;
-
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий
-
ҳуқуқий оқибат келтириб
чиқармайди.
Худди шу каби, С.Я.Улицкий, С.Е.Вицинлар ўз илмий тадқиқот ишларида
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазодан қўллаш асослари (руҳий
касалликнинг мавжудлиги ва даволаш зарурияти), мазмуни (қилмишни салбий
жиноят
-
ҳуқуқий баҳолашнинг йўқлиги), мақсади (даволаш, ҳулқини тузатиш эмас),
юридик оқибатлари (мажбурлов чоралари судланганликни келтириб чиқармайди)
бўйича фарқланишини кўрсатиб ўтади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жазо билан бирга тайинланадиган тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан тайинланади, уларнинг ижроси эса
давлатнинг мажбурлови орқали таъминланади.
Бироқ, юқоридаги олимларнинг фикридан келиб чиқиб айтиш мумкинки,
жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
жиноий жазо сифатида баҳолаб бўлмайди.
Профессор М.Ҳ.Рустамбаев тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари давлат
номидан суд ажрими билан, ижтимоий хавфли қилмиш ёки жиноят содир этган
руҳий касалларга, шунингдек, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка
йўлиққан шахсларга нисбатан қўлланилиб, бу шахсларга
руҳий ва бошқа тиббий
ёрдамни шахс бутунлай тузалиб кетгунига ёки турғун яхшилангунга ва жамият
учун хавфлилигини йўқотгунга қадар мажбурлов тартибида кўрсатилишидан
иборатдир
.[16]
Бизнингча, ушбу таъриф бошқа таърифларга нисбатан анча мукаммал, лекин,
унда алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига чалинган шахсларга
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазо билан бирга
қўлланилиши аниқ кўрсатилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари –
бу жиноят қонуни билан кўзда тутилган, суд томонидан суд
-
психиатрия экспертизаси хулосаси асосида руҳий касал шахсларга нисбатан
тайинланадиган ва манфаатдор шахс иродасидан қатъий назар амалга
ошириладиган руҳий даволашни ифодалайди.
Ушбу чораларнинг моҳияти беморнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ёки
даволаш мақсадида тиббий ёрдам кўрсатишда, шунингдек, унинг янги ижтимоий
хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олишда намоён бўлади
.[17]
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб айтиш лозимки, тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари юридик табиатига кўра, хавфсизликнинг жиноят
-
ҳуқуқий
чоралари бўлиб, моҳияти жиноий ҳуқуққа ҳилоф қилмишни содир этган ва ўз руҳий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
322
ҳолатига
кўра жамият учун хавф туғдирадиган шахсларни мажбурий даволашда
намоён бўлади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўз табиатига кўра, давлатнинг
мажбурлов чораси ҳисобланади. Бундай мажбурлов чоралари фақат суд томонидан
тайинланади ва қўлланади. Бунда ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган
шахснинг хоҳиш
-
иродаси эътиборга олинмайди ва унга нисбатан бир қатор
ҳуқуқий чеклашлар жорий қилинади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган,
ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва ҳаракатлари туфайли келиб чиқадиган
оқибатнинг ижтимоий аҳамиятини англай олмайдиган шахсларга қўллаш мумкин
ҳисобланади.
Амалдаги жиноят қонунчилигимизда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
тушунчасига таъриф берилмаган бўлсада, унинг мақсади норматив жиҳатдан
мустаҳкамланган.
Тиббий йўсиндаги мажурлов чораларининг мақсадларини ўрганиш, ушбу
ҳуқуқий институтнинг мазмун
-
моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш имконини
беради.
Ўзбеиктсон Республикаси Жиноят кодексининг 91
-
моддасида тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий ҳолати бузилган, ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахсларга нисбатан ушбу шахсларни даволаш ва уларнинг янги
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш мақсадида
тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари алкоголизмга,
гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно
этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан жазолаш билан бир
қаторда, даволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароитлар
яратиш учун суд томонидан тайинланиши мумкинлиги ҳам белгиланган.
Қонунда
бу мақсадларнинг белгиланганлиги шахснинг руҳий ҳолати
ижтимоий хавфли қилмиш содир этишга олиб келганлиги ва унинг ижтимоий
хавфлилигини, унга нисбатан тиббий йўсиндаги даволаш чорасини қўллашнинг
зарурияти ва даволаш вақтида ҳамда ундан сўнг беморнинг яна ижтимоий хавфли
қилмиш содир этишининг олдини олишга қаратилган ҳисобланади.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка чалинган шахсларга нисбатан
қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсади сифатида
қонунда мазкур беморни даволаш эканлиги кўрсатилган.
Даволаш шахснинг ақлий, иродавий фаолиятига таъсир этувчи спиртли
ичимликлар, психотроп моддалар ёки гиёҳвандлик воситаларига қарамликни
бартараф этишдан иборат ҳисобланади.
Шунингдек, даволаш касалликнинг тўлиқ тузалиши, яъни руҳий касаллик
белгиларининг йўқолиши назарда тутилади ва мажбурий даволашни амалга
оширишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Аммо барча касалларнинг тўлиқ тузалиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам
қонунда руҳий руҳий касалларни даволаш билан бир қаторда улар руҳий ҳолатини
яхшилаш деганда, руҳий касаллик белгиларининг қисман йўқолиши ва касалнинг
ижтимоий хавфлилик даражасининг камайиши тушунилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
323
Бундай усулда даволаш, шахснинг тўлиқ тузалишинимақсад қилиб
қўймасада, шахснинг руҳий ҳолатини жамият учун хавф туғдирмайдиган даражада
тузатишга қаратилади.
Ҳуқуқшунос
Р.И.Михеев руҳий ҳолатни яхшилаш деганда, руҳий касаллик
белгиларининг йўқолиши ва ремиссиянинг юз беришини тушунади
.[18]
Бу албатта, шахснинг даволанганлигини англатмайди, лекин ўахснинг ўз
ҳаракатининг аҳамиятини англаши ва бошқара олишини ифодалайди.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилганидан кейин суд даволаш
билан бирга, янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг олдини олишни
ҳам мақсад қилиб қўяди.
Ҳуқуқшунос
А.Т.Исмагулова тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўзида
давлат мажбурлов чораларининг турларидан бири бўлиб, суд томонидан руҳий
касаллик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки алкоголизм ёки
гиёҳвандликка чалинган шахсларга, улар ўзлари ва бошқа шахслар учун хавф
солиши мумкин бўлган холларда тайинланади деб тариф берган
.[19]
Бундан кўриниб турибдики, ушбу таърифда тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларини қўлланилишидан кўзланган мақсад нафақат ўзга шахслар ҳуқуқларини
ҳисоя қилиш балки, руҳий касалликка чалинган шахсни ўзини ҳам ҳимоя қилишдан
иборат.
Р.М.Шагеева эса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари деганда суд
томонидан жиноят қонунида кўзда тутилган шахсларга улар руҳий касаллиги,
содир этган қилмиши хусусияти ва бошқа ҳолатлар туфайли ўзи, бошқа шахслар
учун хавф туғдирган, бошқа зарар етказиш эҳтимоли бўлган ҳолларда уларни
даъволаш, руҳий ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза
қилиш, шунингдек, улар томонидан янги ҳуқуққа хилоф жиноий ҳаракатлар содир
этилишининг олдини олиш мақсадида тайинланадиган жиноят
-
ҳуқуқий чораларни
тушуниш лозим эканлигини кўрсатади.
Юқоридаги таърифларда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
мақсадлари нисбатан кенгроқ ёритилганлигини тушуниш мумкин.
Хулоса сифатида айтиш лозимки, тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларининг мақсадларини ўрганиш асосида шахсни руҳий соғлом ёки соғайган
дейиш учун унда жиноий қилмишни содир этиш хавфи йўқолиши ёхуд ижтимоий
ҳаётга
мослашганлиги
сабабли
ҳулқ
-
атвори
хавфлилигининг
жиддий
камайганлигини тушуниш лозим.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЕТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Иванюшкин А.Я., Игнатьев В.Н., Коротких Р.В., Силуянова И.В. Глава ХII.
Этические проблемы оказания психиатрической помощи//Введение в биоэтику:
Учебное пособие/ Под общ. Ред. Б.Г.Юдина, П.Д. Тищенко.
-
Москва: Прогресс
-
Традиция, 1998. –С.381.
2.
Додонов В.Н. Сравнительное уголовное право. Общая часть/под общ.ред.
С.П.Щербы. –М.:
Юрлитинформ, 2009.
-
С.345.
3.
Энциклопедия уголовного права России // www/pravozor/ru/criminal
law/chapter-prinuditelnye-mery-medicinskogo-haraktera/html/
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
324
4.
Говрунова А.И. Уголовно
-
процессуальные проблемы применения
принудительных мер медицинского характера: Автореф.дисс. …канд.
юрид.
наук. –
Краснодар, 2009.
-
С.6.
5.
Колмаков П.А. Сущность, цели и виды принудительных мер медицинского
характера //
-
Сыктывкар: Сыктывкар ун
-
т, 1999.
-
С 12.
6.
Батанов А.Н. принудительные меры медициского характера: история,
теория, законодательное регулирование и практика применения: Автореф.дисс.
…канд. юрид.
наук. –Ульяновск, 2004.
-
С.7.
7.
Протченко Б.А. Принудительные меры медицинского характера по
советскому уголовному праву: Автореф.дис…канд. юрид.
наук. –М.,1979.
-
С20.
8.
Спасенников Б.А. Принудительные меры медицинского характера (теория,
уголовно
-
правовое регулирование, практика). Автореф.дис. …д
-
ра юрид. наук.
-
М.,2004.
-
С.10.
9.
Ленский
А.В.,
Яминович
Ю.К.
Производство
по
применению
принудительных мер медицинского характера. –
М.: Юрист, 1999.
-
С.11
10.
Коптяеев А.Ю. Производство о применении принудительных мер
медицинсеого характера: Автореф.дисс. …канд. юрид. наук. –Тюмень, 2010.
-
С.7.
11.
Курс уголовного права., Том 2. Общая часть. Учение о наказании. Под ред.
Н.Ф.Кузнецовой., И.М.Тяжковой. –М.: Зерцало.2002.
-
С.347.
12.
Уголовного право Российской Федерации. Общая часть: Учебник / Отв.ред.
Б.В.Здравомыслов. М.: Норма,1996.
-
С.495.
13.
Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор
У.Таджихановнинг умумий таҳририда. –
Т.: “Шарқ”, 2001.
-357-
б.
14.
Байсеитова А.Т. Наказание как основная форма реализации уголовной
ответственности// материалы международный научно
-
практическийконференции
«Актуальные проблемы борьбы с преступностью на современном этапе» Алматы,
2008.-
С.100
-103.
15.
Колмаков П.. Допустимо ли оставлять участника уголовного
судопроизводства без субъективных прав// Уголовный процесс, 2005,
-
№4. –С.72
-
74.
16.
М.Х.Рустамбоев Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. II
-
том.
Умумий қисм. Дарслик. –Тошкент: Илм
-
зиё.2011.
-266-
б.
17.
Постатейный комментарий к Уголовному кодексу Российской
Федерации/ Под ред. Н.А.Громова. –М.: ГроссМедиа, 2007. С.234.
18.
Михеев Р.И., Беловодский А.В., Воробей В.А., Михеев О.Р. Принудительные
меры медицинского характера в уголовном праве –
социально
-
правовые и медико
-
реабилитационные меры безопасности.
-2000. -
С.
19.
Исмагулова А.Т. Регламентация принудительных мер медицинсково
характера по законодательству Российской Федерации и Республики Казахстан:
Автореф.дисс. …канд.
юрид.
наук. –Челябинск, 2010. –С.8Шагеева Р.М. Проблемы
применения принудительных мер медицинского характера в уголовном процессе:
Автореф.дис…канд. юрид.
наук. –Уфа, 2005. –С.6.
