Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Changes in providing the medical system of the Ferghana
region with qualified staff during independence: a
historical analysis
Guldona MAMASOLIEVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article analyzes the training of qualified medical personnel
in healthcare in the regions of the Ferghana Valley, the work
carried out in universities and secondary medical schools in this
area, and the activities of doctors and medical personnel.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp291-297
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Ferghana Valley,
medicine,
qualified doctors,
nurses,
medical schools.
Истиқлол йилларида Фарғона водийси вилоятлари
тиббиёт
тизимини
малакали
кадрлар
билан
таъминлашга қаратилган ўзгаришлар: тарихий таҳлил
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона водийси,
тиббиёт,
малакали шифокорлар,
ҳамширалар,
тиббиёт билим юртлари
.
Мақолада Фарғона водийси вилоятлари соғлиқни сақлаш
соҳасида малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, бу
йўналишдаги олийгоҳлар ва ўрта тиббиёт билим
юртларида амалга оширилган ишлар, шифокорлар ва ўрта
тиббиёт ходимлари фаолияти таҳлил қилинган.
1
Senior teacher, Department of General History, Andijan State University
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
292
Изменения в обеспечении медицинской системы
Ферганской области квалифицированными кадрами в
годы независимости: исторический анализ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская долина,
медицина,
квалифицированные
врачи,
медсестры,
медицинские вузы
.
В статье анализируется подготовка квалифицированных
медицинских кадров в сфере здравоохранения регионов
Ферганской долины, работа, проводимая в вузах и средних
медицинских учебных заведениях в этом направлении,
деятельность врачей и медицинского персонала.
Маълумки, халқ соғлигини сақлаш борасидаги малакали кадрларни
тайёрлашга талаб ва эҳтиёж каттадир. Тиббиёт тарихига бир назар соладиган
бўлсак, қадим тарих гувоҳлигида табибларнинг деярли барчаси беморларга кўп
қиррали ёрдам кўрсатганлар. Бунинг тасдиғи сифатида тиббиётнинг отаси
ҳисобланган Гиппократ, ҳамда табобатда ўчмас из қолдирган дунёга
машҳур Абу
Али Ибн Сино ва шарқнинг таниқли табиби Ал
-
Розийнинг соҳага қўшган
хиссаларини кўрсатиш мумкин.
XIX
асрдан бошлаб тиббиёт турли тор
мутахассисликларга бўлиниб кетди ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Албатта, тиббиётнинг турли мутахассисликларга бўлиниши ҳар бир йўналиш
бўйича беморлар учун юқори малакали тиббиёт ёрдамини кўрсатиш учун шароит
туғдиради. Бу эса пировард натижада аҳоли онгида тор мутахассисларни нафақат
малакали шифокор балки тиббиётда хал қилувчи кучга эга бўлган омил деган
нотўғри тушунча туғулишига олиб келди. Бунинг натижасида
XX
асрнинг
ўрталарига келиб умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаш учун мутахассислар
танлаш бўйича жиддий муаммолар келиб чиқди. Бу аҳволдан чиқиш учун турли
йўллар излана бошланди.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунёдаги ривожланган
мамлакатларда вужудга келган тиббий ва иқтисодий сабаблар ҳамда шарт
-
шароитлар умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашга ўтишни тақазо қилди
[3.25].
Туркистонда олий тиббиёт таълимини йўлга қўйишда 1918 йил апрелда
Туркистон Халқ университети очилиб, унинг таркибида тиббиёт факультетининг
ташкил этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Тиббиёт факультетини ташкил этиш
бўйича 12 кишидан иборат махсус комиссия тузилиб, тайёргарлик ишлари Москва
ва
Тошкентда
бошлаб
юборилди.
Москва
университети
профессор
-
ўқитувчиларидан П.П.Ситковский, К.Т.Хрушчев, А.Н.Крюков, М.Н.Заҳарченко,
А.В.Мартинов, А.И.Абрикосов, Л.А.Тарасевичлар тайёргарлик ишларида фаол
иштирок этдилар. Факультет учун кадрлар, зарур жиҳозлар, ўқув қўлланмалар
тўпланди. Бунда Петроград университети, Москва политехника институти катта
ёрдам берди[3.24].
1919 йил 4 декабрда Туркистон Давлат университети Илмий кенгаши Олий
тиббиёт мактаби вакиллари билан биргаликда ўтказилган йиғилишда
бу мактабни
университет таркибида тиббиёт факультетига айлантириш тўғрисида қарор қабул
қилди. 1920 йил 24 ноябрда Олий тиббиёт мактаби Туркистон давлат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
293
университетининг тиббиёт факультетига айлантирилди. Факультет декани
сифатида П.П.Ситковский, декан муовинлигига эса К.Г.Хрушчев тайинланди. 1921
йилда тиббиёт факультетини тамомлаган 12 нафар талабалардан 1 нафари аёл
киши эди. Кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар
натижасида аёл шифокорлар сони ҳам ортиб борди. Жумладан, 1922 йилда 27 нафар
битирувчилардан 11 нафари, 1923 йилда 25 нафар битирувчилардан 18 нафари,
1924 йилда 28 нафар битирувчилардан 13 нафарини аёллар ташкил этди [4.30].
Совет ҳукумати тиббий кадрлар тайёрлаш масаласига муайян даражада
эътибор қаратиб, Туркистоннинг Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қўқон каби
шаҳарларида ўрта ва кичик тиббий кадрларни тайёрловчи мактаблар очди. 1918
йилда П.Ф.Боровский раҳбарлигида А.М.Коллонтай номидаги тиббиёт ҳамширалар
мактаби ташкил этилди. 1920
-
1921 ўқув йилида жами 20 нафар ўқувчи тиббиёт
илмидан таълим олди.
Ҳар
бир соҳани ривожланишида малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир.
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун Туркистонда жадидларнинг
саъй
-
ҳаракатлари юқори бўлди. Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ
комиссарлигининг
санитария
-
оқартув
бўлими
томонидан
фельдшерлар,
доришунослар ассистенти, ҳамширалар, санитария инспекторларини тайёрловчи
тиббиёт мактаблари ва курслари ташкил этилди. 1922 йилда Ўзбекистон ҳудудида
шу турдаги мактаблар сони 13 та бўлиб, уларда 536 нафар талабалар таҳсил
олдилар. Улардан 50 нафари, яъни 10 фоизи маҳаллий миллат вакилларидан иборат
эди.
1925 йилда Фарғонада, 1927 йилда Самарқандда, 1930 йилда Бухорода
тиббиёт техникуми очилди. Тиббиёт мактаблари ва техникумларининг ташкил
этилиши ўлка аҳолиси соғлиғини
сақлаш ишини жонлантиришда катта аҳамиятга
эга бўлди. Бу ўқув муассасаларида А.З.Зоҳидов, Я.К.Мўминов, И.К.Комилов,
А.Юсупов, Х.Г.Гафуров каби тиббиёт соҳасининг машҳур олимлари таълим олдилар
[4.35]. Марказнинг ижтимоий соҳада ҳам бир томонлама сиёсати натижасида
маҳаллий аҳоли вакиллари учун малакали шифокорлар етишмовчилиги бу даврда
ҳам сақланиб қолди. Бу ўз навбатида инсонлар саломатлигига ўз таъсирини
кўрсатди.
СССР Министрлар Советининг 1955 йил 2 августдаги 241
-
сонли ҳамда собиқ
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1955 йил 21 сентябрдаги 639
-
сонли
қарорлари асосида Андижон давлат тиббиёт институти ташкил этилган. Мазкур
институтнинг ташкил этилиши водий вилоятлари аҳолиси ва соғлиқни сақлаш
тизими учун муҳим аҳамиятга эга эди.
Дастлаб таркибида 10 та каф
e
дра бўлган даволаш факульт
e
ти фаолият
бошлаган. Бу даврда 120 нафар талабалар таълим олган. К
e
йинчалик талабалар
кўпайиб, каф
e
дралар сони ҳам ортиб борган. 1957 йилга к
e
либ даволаш факульт
e
ти
талабалари сони 470 нафарга етган.
Институт ташкил топган илк йилларда илмий
-
педагогик кадрлар
масаласида анчагина етишмовчиликлар мавжуд эди. Институтнинг бу соҳадаги
эхтиёжини қондириш учун Тошкент ва Самарқанд тиббиёт институтларидан ёш,
иқтидорли педагог
-
олимлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўлланмаси билан
институтга ишлаш учун юборилган. Секин
-
аста вақт ўтиши билан институтнинг
илмий ва педагогик салоҳияти юксалиб борди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
294
1965 йилда институт қошида клиник ординатура таълим йўналишлари
фаолият кўрсата бошлади. 1966 йилнинг ноябрь ойида Педиатрия факультети
ташкил этилган. 1972 йили факультет Тошкентда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия
институти (САМПИ) очилганлиги сабабли факультетда ўқиётган талабалар унга
(ҳозирги ТошПМИ) кўчирилган. 1976
-
йили институт моддий техника базасининг
юксалиши, Фарғона водийси муассасалари
учун юқори малакали педиатрлар
тайёрлашнинг зарурияти ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси
очилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
Вазирлигининг 01/701
-
сонли буйруғига асосан Андижон давлат тиббиёт
институтида педиатрия факультети қайта ташкил қилиниб, таркибида 12 та
кафедра очилган. Натижада факультетда бирламчи тиббиёт тизимида фаолият
кўрсатувчи умумий педиатр мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилган [5].
Албатта бу йиллар давомида Андижон давлат тиббиёт институтини 10
минглаб талабалар тамомлаб нафақат водий вилоятлари, республика қолаверса,
МДҲ ва хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасаларда фаолият юрита
бошладилар. Лекин Фарғона водийсида малакали тиббиёт кадрларига бўлган
эҳтиёж бу билан тўла ечилмаган. Буни аҳоли сонининг ортиб бориши билан боғлаш
мумкин.
Масалан, 1980 йилда Наманган областида 2 минг 600 нафар шифокор, 8 200
нафар ўрта тиббиёт ходимлари бўлиб, ҳар 10 минг аҳолига 21 нафар шифокор
хизмат қилган [6.74]. Республикада бу кўрсаткич 27 нафарни ташкил этиб,
Наманган ушбу соҳада 6
-
ўринда эди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг соғлиқни
сақлаш тизимида кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам жиддий этибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 1995
-
йил 21
-
декабрда
Олий Мажлисининг
IV
сессиясида сўзланган нутқида мамлакатда соғлиқни сақлаш
соҳаси олдида турган вазифаларга тўхталиб, бу борада амалга оширилиши керак
бўлган вазифаларни белгилаб берди[2.181].
1995 йилда мамлакат аҳолисига тиббиётининг барча ихтисосликлари
бўйича 75 минг 117 нафар шифокор, 246 минг 124 нафар ўрта маълумотли тиббиёт
ходимлари, 2 минг 571 нафар фармацевтлар хизмат кўрсатди. Республикада
шифокорлар сонининг ўзи 1995 йилда 1991 йилдагига қараганда 106 барабар
кўпайди. Бу даврда республикада 5 минг 608 нафар олий маълумотли мутахассис,
жумладан, даволаш ишлари бўйича 2 минг 517, педиатрия бўйича 2 минг 83,
гигиена, санитария ва эпидемиология бўйича 321, стоматология бўйича 328,
фармация бўйича 359 нафар мутахассис етиштириб чиқарилди[7.143].
Республикада соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича давлат дастурларида
ҳамширалар ва ўрта тиббий ходимларини тайёрлаш учун билим юртлар ва қабул
режалари сонини ошириш белгилаб олинди. 1998 йилда Ўзбекистон Соғлиқни
сақлаш вазирлигига қарашли 47 та ўрта тиббий билим юртлари фаолият кўрсатган.
Уларда 47 мингдан ортиқ талабаларга 8 та мутахассислик бўйича 3 мингга яқин
ўқитувчилар таълим берган.
Мамлакатда олий тиббиёт ўқув юртларида тиббий мутахассислар
тайёрлашнинг миллий тизими яратилди. Унга кўра, амалий машғулотлар учун ўқув
вақтини кўпайтириш, ўқув вақтини деярли 30 фоизини талабаларнинг мустақил
ишлашлари учун бериш бўйича таклиф киритилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
295
Мазкур даврда водий вилоятларида соҳа ходимлари малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Фарғона вилоятида
бу борада айниқса қишлоқ жойларида хизмат қилган тиббиёт ходимларининг 1,5
мингдан ортиғи ўз малакаларини оширганлиги боис 254 нафар шифокорларга, 220
нафар ўрта тиббиёт ходимларига тоифа берилган. Шунга қарамасдан тоифали
тиббиёт ходимларининг умумий сони Ёзёвон, Данғара ва Фурқат туманларида анча
кам бўлган [8.21].
Вилоят аҳолисига 6 минг 271 нафар шифокор, шундан 8,4 фоизи олий
тоифали, 29,3 фоизи биринчи тоифали ва 8,2 фоизи иккинчи тоифали, 21 минг 445
нафар ўрта тиббиёт ходими, шулардан 2,3 фоизи олий тоифали, 23,5 фоизи биринчи
тоифали, 4,1 фоизи иккинчи тоифали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатган [9.68].
2000 йилда 1 минг 59 нафар шифокор, 2 минг 639 та ўрта тиббиёт ходимлари ўз
малакаларини оширган. Вилоят ва туман марказий касалхоналари ҳамда
эпидемиология марказлари бош шифокорлари эгаллаб турган лавозимига кўра
аттестация комиссиясидан ўтказилди[9.77].
Андижон вилоятида ҳам ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва касб
маҳоратларини ошириш масалалари маҳаллий ҳокимликнинг диққат эътиборида
бўлди. Натижада Андижон, Асака тиббиёт билим юртлари тиббиёт коллежларига
айлантирилди. Андижон давлат тиббиёт институтида олий тоифали ҳамширалар
тайёрлаш бўлими очилди.
Албатта мутахассис кадрлар муаммоси Наманган вилоятида ҳам кузатилган.
Масалан, Янгиқўрғон тумани марказий касалхонаси туғруқхона бўлимида
мутахассис врач (неонатолог) фаолият юритмаганлиги сабабли чақалоқлар
ўртасида ўлим ҳолларининг кўпайишига олиб келган. Бу ҳолат вилоят
мутахассислари ва Республика бош неонатологи томонидан ўрганилиб,
мутахассисларни жой
-
жойига қўйиш талаб қилинган[10.64].
2006 йилда Наманган вилоятида 223 та ҚВПларда жами 668 нафар врач,
шундан 106 нафар терапевт, 104 нафар педиатр, 66 нафар акушер
-
гинеколог, 75
нафар стоматолог ҳамда 317 нафар умумий амалиёт врачи фаолият кўрсатган
[10.18].
Бу даврда вилоятда янги қурилиб, ишга туширилган ҳамда қайта ташкил
қилинган ҚВПларда жами 121 нафар малакали врачлар фаолият кўрсатган бўлиб,
уларнинг 50,4 фоизи тоифага эга бўлган, 45,6 фоизи умумий амалиёт
шифокорларини қайта тайёрлаш йўналишида ўз малакасини оширган. ҚВПлардаги
468 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан 21,7 фоизи тоифали ҳисобланган. Лекин
Мингбулоқ ва Норин туманларидаги ҚВПлар фаолияти қониқарли бўлмаган[10.33].
ҚВПларда
ишлаган врачларнинг малака тоифаларини таҳлил
қилсак,
уларнинг 54,7 фоизида тоифа мавжуд бўлган. Ушбу ҳолат туманлар бўйича таҳлил
қилинганда Чуст туманида 44,5 фоиз, Мингбулоқ туманида 44 фоиз, Чортоқ
туманида 41,7 фоиз, Янгиқўрғон туманида 39,9 фоизни ташкил этиб, вилоят
кўрсаткичидан паст бўлган. Масалан, Чортоқ туманидаги 7 та ҚВПда мавжуд 11
нафар врачдан 7 нафари терапевт, 4 нафари педиатр мутахассиси бўлиб, бирорта
ҳам акушер
-
гинеколог ёки стоматолог бўлмаган. Мингбулоқ, Наманган, Норин,
Тўрақўрғон туманларида ҳам худди шундай аҳвол кузатилган [10.67].
Фарғона вилоятидаги ҚВПларда жами 169 нафар врач фаолият кўрсатган
бўлса, улардан 102 нафари (60,4 фоиз) ўз малакаларини оширган. 2015 йилда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
296
вилоят аҳолисига 6 минг 249 нафар шифокор ва 41 минг нафар ўрта тиббиёт ходими
тиббий
-
санитария ёрдами
кўрсатган[11.229].
Мамлакатда кейинги йилларда ҳам тиббиёт соҳасидаги малакали кадрлар
масаласи давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 25 февраль куни
соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ
қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишида эскича
услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил
этилишини таъкидлади[1].
Давлат раҳбари ташаббуси билан ташкиллаштирилган Ибн Сино
мактабларида дарс ва амалиётлар замон талаблари асосида ўтилади. Энг муҳими,
уларда улуғ аждодимизнинг тиббиёт илмига оид қарашлари, тавсияларидан чуқур
сабоқ берилади.
Ўрта бўғин тиббиёт ходимларининг мавқеини оширишга қаратилган
тадбирлар доирасида уларга “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш
имконияти яратилди. Ибн Сино номидаги техникумлар битирувчилари
тиббиётнинг бир нечта соҳаларида касб эгаси бўлиши мақсадлаштирилган.
Хулоса қилиб айтганда, тиббиёт тизимини малакали мутахассис кадрлар
билан таминлаш масаласи азал
-
азалдан соҳа олдида турган долзарб муаммолар
қаторида бўлган. Бундай ҳолат водий волоятларида ҳам кузатилган. Мутахассис
тиббиёт ходимларининг етишмаслиги сабабли бу даврда чекка ва олис ҳудудларга
келтирилган ультратовушли текширув, электрокардиограмма (ЭКГ) ва шунга
ўхшаш тиббий аппаратлар ишлатилмаган. Олий маълумотли шифокорлар ёки ўрта
махсус тиббиёт ходимларининг аксарияти малака ошириш ва қайта тайёрлов
курсларидан ўтмаган. Аҳоли орасида патронаж ва тарғибот ишлари суст олиб
борилган.
Давлат томонидан кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар
натижасида ҚВПлар қишлоқ оилавий поликлиникаларига айлантирилди. Умумий
амалиёт шифокоридан ташқари терапевт, гинеколог, стоматолог, ЛОР каби
мутахассисликлар иш бирлиги жорий этилди. Патронаж ҳамширалар фаолияти
йўлга қўйилди. Янги тиббиёт олий таълим муассасалари ташкил этилди. Улардаги
ўқиш муддати 7 йилдан 6 йилга камайтирилиши орқали кадрларга бўлган
эҳтиёжнинг бир қисмини бартараф этишга эришилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 25
февраль куни соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан ўтказилган
йиғилишидаги нутқи. / Халқ сўзи, 2020 йил 26 февраль.
2.
Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. –
Тошкент.: Ўзбекистон, 1996.
3.
Гадоев А. Умумий амалиёт врачларини ҳозирги замон талаблари
асосида тайёрлаш / Вилоят ва туман шифохоналарининг бош врачлари учун
семинар кенгаш материаллари. –
Тошкент, 1998.
4.
Мўминова Г. Ўзбекистонда Совет даврида соғлиқни сақлаш тизими
тарихи (1917–1991 йиллар): –
Тар. фан. док. (DSc). дисс. автореферат. –
Тошкент,
2017.
5.
Андижон давлат тиббиёт институти маълумотлари. Муаллиф
томонидан қайта ишланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
297
6.
Хайдаров З. Наманган вилоятининг совет даври ва мустақиллик
йилларидаги ижтимоий
-
иқтисодий ва маданий тарихи: қиёсий таҳлил. –
Дисс …
тарих фан. номз. –Наманган, 2017.
7.
Файзуллаев Т., Саримсоқов А. Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши. –
Наманган, 2012.
8.
Фарғона вилояти давлат архиви, 1220
-
фонд, 1
-
рўйхат, 60
-
йиғмажилд.
9.
Шокаримов С., Султонов А. Жаннатмакон Андижон. –
Тошкент: Тошкент
Ислом Университети, 2002.
10.
Наманган вилояти давлат архиви, 908
-
фонд, 1
-
рўйхат, 277, 280, 335,
743-
йиғмажилдлар.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Архиви
Фарғона вилояти бўлими, 2048
-
фонд, 29
-
рўйхат, 76
-
йиғмажилд.
