Авторы

  • Уктамбай Юсупов
    Самостоятельный соискатель, Правоохранительная академия Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp393-400

Ключевые слова:

социально-экономическое развитие благосостояние населения социальная защита частное предпринимательство экономическая политика

Аннотация

В социально-экономическом развитии Узбекистана особое значение имеет обеспечение благосостояния населения и реализация экономической политики, основанной на частном предпринимательстве и направленной на социальную защиту. При этом государство выступает ключевым реформатором, активно взаимодействуя с другими субъектами права во всех сферах общественной жизни для достижения поставленных целей. Реализация этой задачи требует разработки и эффективного правового регулирования оптимальных механизмов, способствующих удовлетворению потребностей государства и соответствию требованиям современных рыночных отношений. В настоящее время потребности государства регулируются законом, финансируются за счёт государственного бюджета и внебюджетных источников. Одним из наиболее эффективных инструментов для удовлетворения этих потребностей в Республике Узбекистан являются государственные закупки.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Prospects for the use of civil legal methods in the fight
against corruption offenses in the field of public
procurement

Uktambay YUSUPOV

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024
Accepted 25 September 2024

Available online

15 October 2024

In the socioeconomic development of Uzbekistan, ensuring

the well-being of the population and implementing an economic

policy based on private entrepreneurship aimed at social

protection are of great importance. In this context, the state acts

as the main reformer and, in fulfilling this task, should engage in
active economic interaction with other legal entities across all

spheres of public life. This, in turn, requires the development

and effective legal regulation of optimal mechanisms to address

the state's needs and meet the demands of modern market
relations. Currently, the state's needs are determined by law

and are financed through the state budget and extra-budgetary

sources. State procurement is the most efficient means of

addressing the needs of the Republic of Uzbekistan.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1

0

/S-pp

3

93-400

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

socio-economic
development,

well-being of the population,
social protection,

private entrepreneurship,
economic policy.

Давлат

харидлари

соҳасидаги

коррупциявий

ҳуқуқбузарликка

қарши курашда фуқаролик

-

ҳуқуқий

усуллардан фойдаланиш истиқболлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш,

аҳолининг турмуш

фаровонлиги,

ижтиомий ҳимоя,

хусусий тадбиркорлик,
иқтисодий сиёсат.

Ўзбекистоннинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишида

аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, ижтиомий

ҳимояга қаратилган хусусий тадбиркорликка асосланган
иқтисодий сиёсатни амалга ошириш муҳим аҳамият касб

этади. Бунда давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги ва ушбу

вазифани амалга оширишда давлат жамият ҳаётининг

барча соҳаларида ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан

1

Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

394

фаол иқтисодий муомалага киришиши лозим бўлади. Бу

эса ўз навбатида, давлат эҳтиёжларини таъминлашнинг
энг мақбул ва бугунги бозор муносабатлари талабларига

жавоб берадиган механизмларини ишлаб чиқиш ва

самарали ҳуқуқий тартибга солишни тақозо этади. Ҳозирда

давлат эҳтиёжлари –

қонун ҳужжатларида белгиланган

тартибда

аниқланадиган,

давлат

бюджети

ва

молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига

таъминланадиган,

Ўзбекистон

Республикасининг

эҳтиёжларини таъминлашнинг энг мақбул усули, бу –

давлат харидлари ҳисобланади.

Перспективы

использования

гражданско

-

правовых

методов в борьбе с коррупционными правонарушениями

в сфере государственных закупок

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

социально

-

экономическое

развитие,

благосостояние

населения,

социальная защита,
частное

предпринимательство,
экономическая политика.

В социально

-

экономическом развитии Узбекистана

особое значение имеет обеспечение благосостояния

населения и реализация экономической политики,
основанной

на

частном

предпринимательстве

и

направленной на социальную защиту. При этом

государство выступает ключевым реформатором, активно

взаимодействуя с другими субъектами права во всех

сферах

общественной

жизни

для

достижения

поставленных целей. Реализация этой задачи требует

разработки и эффективного правового регулирования

оптимальных

механизмов,

способствующих

удовлетворению

потребностей

государства

и

соответствию требованиям современных

рыночных

отношений. В настоящее время потребности государства

регулируются

законом,

финансируются

за

счёт

государственного бюджета и внебюджетных источников.
Одним из наиболее эффективных инструментов для

удовлетворения

этих

потребностей

в

Республике

Узбекистан являются государственные закупки.

Давлат

харидлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобига ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан
аниқланадиган рўйхат бўйича бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобига
амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари

бўлиб,

уларни

ташкил

этиш,

амалга

ошириш

ва

шу

асосда

фуқаролик

-

ҳуқуқий

шартномаларни

тузиш,

ижро

этиш

ҳамда

ижро

этмаслик

учун

ҳуқуқий

жавобгарлик

чораларини

белгилаш

масалалари

ушбу

муносабатларини

ҳуқуқий

тартибга

солишда

муҳим

ўрин

тутади.

Бугунги

кунда

давлат

харидлари

соҳасидаги

муаммолардан

бири

коррупцион

ҳолатлар

билан

боғлиқдир,

ушбу

муносабат

иштирокчилари

буюртмачи,

етказиб

берувчи

ва

ташкилотчиларнинг

суиистеъмолчиликларга

йўл


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

395

қўяётганлиги,

белгиланган

сифатдан

паст

ёки

келишилган

баҳога

мос

келмайдиган

товарлар

етказиб

бериш,

давлат

харидлари

бўйича

зиммасига

олинган

мажбуриятни

ўз

вақтида

бажармаслик

ёки

умуман

бажармаслик

ҳолатлари

ҳисобланади.

Шу

билан

бирга,

давлат

харидлари

ҳуқуқий

тартибга

солишда

унинг

таомиллари:

тўғридан

-

тўғри

савдолар,

электрон

савдолар,

электрон

каталоглар,

тендер

савдолари,

қурилиш

соҳасидаги

давлат

харидлари,

яшил

харидларнинг

ўзаро

ўхшаш

ва

фарқли

жиҳатлари,

уларни

амалга

оширишнинг

ўзига

хос

жиҳатлари,

ҳуқуқий

тартибга

солишда

улар

ўртасидаги

ички

зиддиятларни

бартараф

этиш

ҳам

бугунги

кун

нуқтаи

назардан

долзарбдир.

Шу боис давлат

бюджети

ва

молиялашнинг

бюджетдан

ташқари

манбалари

ҳисобига

амалга

ошириладиган

харидлар

давлат

харидлари

бўлиб,

у

ўзига

хос

тартибда,

шаклда

ва

босқичларда

амалга

оширилади.

Давлат

харидлари

тушунчаси

Бюджет кодекси 3

-

моддасида назарда тутилган бўлиб, унга биноан, давлат

харидлари

бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга

ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари

демакдир.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ–

472-

сон

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 3

-

моддасига кўра,

давлат хариди

товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли
асосда олишдир.

Адабиётларда давлат харидлари борасида айрим мулоҳазалар билдирилган.

Жумладан, У.Бурхановнинг фикрича, давлат хариди –

бу давлат эҳтиёжлари учун

товарлар ва хизматларни қисман ёки тўлиқ давлат маблағлари эвазига сотиб
олишдир.

Давлат хариди давлат инфратузилмасини моддий

-

молиявий таъминлаш

учун амалга оширилади.

Ш.О.

Восеевнинг ёзишича, давлат харидлари предмети бўлиб, давлат

эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва
хизматлар ҳисобланади.

А.Н.

Карпуннинг

қайд

этишига

кўра,

давлат

харидлари

солиқ

тўловчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларида жамланган
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Айнан мазкур ҳолат фуқаролик
ҳуқуқининг у ёки бу субъекти харид фаолиятини давлат харидлари соҳасига
тааллуқлилигини аниқлашда ҳал қилувчи омил саналади (“маблағлар манбалари
тамойили”). Давлат харидлари махсус ишлаб чиқилган таомиллар ва
қонунчиликда белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

“Харид” атамаси ўзбек тилининг изоҳли луғатида форс тилидан олинган

бўлиб, сотиб олиш, сотиб олинган нарса маъноларини англатади. Ҳуқуқий нуқтаи
назардан харид бу сотиб олиш жараёнини англатса, харидор сотиб олувчи,
маъносини билдиради. Давлат харидлари эса муайян моддий неъматни
давлатнинг бюджети ёки бюджетдан ташқари бўлган, бироқ давлат (бу ўринда,
халқ, жамият) нинг манфаатлари

маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартиб,

шартлар ва асослар бўйича сотиб олиш жараёнларини англатади. Давлат
харидларининг вужудга келиш асоси бўлиб, эса давлат буюртмалари ҳисобланади.

Айрим мутахассислар “давлат харидлари” ва “давлат буюртмалари”

тушунчаларининг фарқли жиҳатларини таҳлил қилиб, “давлат буюртмаси”,
“маҳсулот етказиб бериш”, “иш бажариш” ва “хизмат кўрсатиш”ни битта тушунчага


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

396

бирлаштириш тўғри эмаслигини таъкидлашади. Ушбу мулоҳазани давом эттириб,
С.А.

Бордунова қуйидаги фикрларни билдиради: “харид” атамаси муайян нарсани

қўлга киритишни англатади ва фақат олди

-

сотди ёки маҳсулот етказиб бериш

шартномасига тааллуқли бўлиши мумкин.

Агар ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш контракти хусусида гап борса,

бу ҳолатда улар давлат буюртмаларига тегишлидир. Давлат харидларининг

давлат буюртмасидан фарқи ҳам айнан ушбу жиҳат билан боғлиқдир.

Фикримизча,

“харид”

ва

“буюртма”нинг

фарқланиши

“давлат

харидларининг” предмети билан боғлиқ. Амалдаги қонунчиликда харидлар

предмети тушунчаси мавжуд эмас.

Ушбу ҳолатда агар “товар” ҳеч шубҳасиз олди

-

сотди, маҳсулот етказиб

бериш, давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш каби ҳуқуқий

конструкцияларга хос. Бошқача айтганда, фақат “товар” давлат харидларнинг

предмети бўладигандай кўзга ташланади. Бу ҳолатда “иш, хизмат”нинг олди

-

сотди

конструкциясининг эмас, пудрат, хизмат кўрсатиш каби шартномаларнинг

предмети бўлиши мумкинлиги “давлат харидлари” атамаси билан мантиқий ва

ҳуқуқий нуқтаи назардан боғлиқ эмасдай кўринади. Бироқ “давлат

харидлари”нинг моҳиятига

чуқурроқ кириб борилса ҳамда унга ҳуқуқни қўллаш

амалиёти ва ҳуқуқий тартибга солиш нуқтаи назаридан ёндашилса, “иш, хизмат”

атамалари ҳам “давлат харидлари” билан бевосита боғлиқ ва унинг предмети

таркибига киришини англаш мумкиндир.

Гап шундаки, давлат харидининг моҳияти (ҳуқуқий нуқтаи назардан) давлат

бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ва бевосита

давлатнинг функциялари билан боғлиқ бўлган бошқа маблағларини

давлатнинг,

давлат юридик шахсларининг ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа

шахсларнинг товарлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини

қаноатлантиришга сарфланишини англатади. Мажозий маънода “товар, иш ёки

хизмат” эмас давлат органи ёки юридик шахси “буюртмаси” харид қилинади.

Чунки, буюртма асосида харид билан боғлиқ жараёнлар юзага келади ва амалга

оширилади. Масалан, муассасага компьютер жизоҳларига эҳтиёж юзага келди ва

уларни харид қилиш учун ўз буюртмасини жойлаштириш лозим бўлади. Агар

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг беш

минг

бараваридан кам бўлган суммада бўлса, савдолар бошланғич нархни пасайтириш

юзасидан аукцион шаклидаги, буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлар ва

шартлардан келиб чиққан ҳолда, товарларга (ишларга, хизматларга) энг кам

нархни таклиф этган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг мақбул етказиб

берувчисини танлаш усулидан иборат бўлган электрон харидлар шаклида амалга

оширилади. Бунда буюртма электрон аукцион савдолар ўзи учун зарур бўлган

товарнинг номини жойлаштиради ва етказиб берувчилар томонидан келиб

тушган таклифлардан энг кам нархни таклиф этгани билан товар етказиб бериш

шартномасини тузиш йўли билан давлат харидларини амалга оширилади.

Айнан шу тартибда иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича буюртмалар

асосида давлат харидлар амал қилади.

Европа мамлакатларида давлат харидини товарлар, ишлар ва

хизматларга

ажратиш бўйича ЮНСИТРАЛ томонидан таклиф этилган таснифлашга асосан:

Товарларга

хом

-

ашё, буюм, ускуналар, қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги

предметлар, электр энергияси, шунингдек, товарларни етказиб бериш бўйича

хизматлар қиймати (агар у товарнинг баҳосидан юқори бўлмаса) киритилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

397

Ишлар деганда –

қурилиш, таъмирлаш, бинони, иншоот ва объектларни

бузиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ фаолият турлари, шунингдек, гурунтларни
қазиш, янгидан қуриш, жиҳозлаш, монтаж учун қурилиш майдонларини тайёрлаш
ва бошқа қурилиш ишлари (масалан, геодезия ва бурғалаш бўйича ишлар, аэро

-

ва

сунъий йўлдош орқали суръатга олиш, сейсмик тадқиқотлар ўтказиш (агар ушбу
хизматлар баҳоси асосий иш баҳосидан юқори бўлмаса) тушунилади.

Хизматларга эса

товар ва ишларга тааллуқли бўлмаган барча харид

предмети тушунилади.

К.Жумамуротованинг ёзишича, давлат хариди дегани давлат эҳтиёжлари

учун товар, хизмат ва ишлар тўлиқ ёки қисман бюджет маблағлари эвазига сотиб
олинишидир. У ўз ичига мактабга оддий ручка, қоғоз сотиб олишдан бошлаб,
мактаблар, коллежлар, йўл қурилишигача қамраб олади. Давлат харидларининг
вазифалари давлат бошқаруви фаолияти учун зарур товар, хизмат ва ишлар билан
ўз вақтида, керакли миқдорда ва турда, сифатда ва нархда таъминлашдан ташқари
рақобатни ривожлантириш учун давлат харидларига кўпроқ хўжалик
субъектларини жалб қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш,
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро андозаларга мос сифатли маҳсулот
ишлаб чиқаришга ундашдан иборатдир.

Агар давлат харидлари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати

бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ
миқдорни ташкил

этса тендер савдолари ўтказилади.

Таъкидлаш

лозимки,

ҳозирда

давлат

харидлари

соҳасидаги

ҳуқуқбузарликлар

асосан давлат маблағларни номақсадли сарфлаш ҳамда бошқа

турдаги ғайриқонуний ҳаракатларда намоён бўлади. Шу боис кейинги пайтларда
юридик адабиётларда давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликни
бузганлик учун қўшимча жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисида фикрлар
билдирилмоқда.

Хусусан, А.Л.

Карабанов ва С.К

.

Мельникнинг фикрича, давлат манфаатларига

зид равишда контракт тузганлик ва давлат харидларини амалга оширганлик
қилмишини криминализация қилиш зарурати долзарблик касб этмоқда. Бироқ
мутахассислар эса Жиноят кодексига давлат харидлари соҳасида қонунчиликни
бир неча маротаба бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш мақсадга
мувофиқдир.

Шу нуқтаи назардан А.Л.

Карабанов ва С.К.

Мельниклар “бундай қилмишнинг

диспозицияси қуйидаги кўришида бўлишини таклиф этишади:

мансабдор шахс томонидан олдиндан билган ҳолда давлат учун фойда

бўлмаган контрактни тузиш, шунингдек кўп миқдордаги зарарга олиб келган
давлат харидини амалга оширганлик.

М.Я.

Евраев жиноят қонунчилигида белгиланган жиноятлар таркибига

“савдоларда рақобатни бартараф этиш бўйича олдиндан билган

ҳолда амалга

оширилган ҳаракатга оид қилмишни киритиш лозим. Масалан, мансабдор шахс
тендер қатнашчисини ноқонуний четлаштиради, монополияга қарши қонунчилик
талабларини бажармайди ва қонунни бузиш шартномани имзолайди”.

Жиноят қонунчилигига бундай кўринишдаги ўзгартириш киритишнинг

асоси сифатди М.Я.

Евраев давлат харидлари соҳасидаги коррупциявий

жиноятларни

исботлашнинг

мураккаблигини

келтириб

ўтади:

давлат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

398

харидларига алоқадор бўлган жиноятларнинг таркиби –

бу мансаб

ваколатларидан четга чиқиш, фирибгарлик, пора бериш сифатида баҳоланади.

Бу соҳада жиноят ишлари кам: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор

шахсларнинг ҳаракатларида қасд мавжудлигини асослашга ҳаракат қилишади,

бироқ бунда тендерни ютиб олган компанияда мансабдор шахснинг қариндоши

ишламаса, жиноят иши қўзғатилмасдан қолади.

Юқоридаги ҳолатлар мансабдор шахсларнинг қуйидаги хатти

-

ҳаракатини

криминализация қилиш заруратини кўрсатади:

1)

олдиндан била туриб давлат учун фойдали бўлмаган контракт тузиш;

2)

кўп миқдорда зарарга олиб келган давлат харидларини амалга оширганлик;

3)

ким ошди савдоларида олиндан била туриб рақобатни бартараф этиш.

Муайян бир қилмишни криминализациялашда ўзига хос тамойиллар

мавжудки, бу тамойилларнинг амал қилиши асосида криминализация амалга

оширилади. Криминализациянинг тизимли

-

ҳуқуқий тамойиллари деганда,

жиноят ҳуқуқи нормалари тизимининг ички мантиқийлигига қарама

-

қарши

бўлмаган талаблар ёки моддий

-

процессуал ҳуқуқ нормаларига ёхуд жиноят ва

бошқа соҳаларнинг (конституциявий, фуқаролик ва

шу кабилар) нормалари зид

бўлмаган талаблар билан белгиланадиган тамойиллари тушунилади. Муайян

қилмишга нисбатан криминализациялаш тамойилларининг бутун тизимини

босқичма

-

босқич татбиқ этишгина жиноий

-

ҳуқуқий нормани киритиш ёки рад

этиш имконини беради.

Бундай тамойиллар жумласига қонунларда бўшлиқ

бўлмаслиги ва тақиқларнинг юқори даражада бўлмаслиги (киритилиш назарда

тутилаётган новелла норматив бўшлиқни юзага келтирмаслиги ёки амалдаги

жиноят қонунчили тизимида ортиқча бўлмаслиги) киради.

Давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни криминализациялашнинг

таклиф этилаётган вариантлари ушбу тамойилларга зиддир. Хусусан, мансабдор

шахс томонидан олдиндан била туриб давлат учун фойдали бўлмаган контрак тузиш.

Шунга тенг равишда кўп миқдорда зарар вужудга

келишига сабаб бўлган давлат

харидларини амалга ошириш Жиноят кодексининг 207

-

моддаси нормаларида

назарда тутилган жиноят таркибининг белгиларига тушадиган ҳаракатларининг

алоҳида ҳолатини ифодалайди. ЖКнинг 207

-

моддасига кўра, мансабга

совуққонлик

билан

қараш,

яъни

давлат

органи,

давлат

иштирокидаги

ташкилот

ёки

фуқароларнинг

ўзини

ўзи

бошқариш

органи

мансабдор

шахсининг

ўз

вазифаларига

лоқайдлик

ёки

виждонсизларча

муносабатда

бўлиши

оқибатида

уларни

бажармаслиги

ёки

лозим

даражада

бажармаслиги

фуқароларнинг

ҳуқуқларига

ёки

қонун

билан

қўриқланадиган

манфаатларига

ёхуд

давлат

ёки

жамоат

манфаатларига

кўп

миқдорда

зарар

ёхуд

жиддий

зиён

етказилиши

ҳисобланади.

Шу жиҳатдан “ким ошди савдоларида рақобатни атайин бартараф этиш

бўйича ҳаракатни” криминализация қилиш

ЖКнинг (ст. 178 УК РФ) тегишли

моддасида назарда тутилган “рақобатни чеклаш ёки бартараф этишга йўл

қўйилмаслиги” қоидаларида назарда тутилган жиноят таркибига мос келади.

Бу жиноят 1) шартнома тузишни асоссиз равишда рад этиш ёки бош тортиш; ва

2)

бозорга киришни чеклаш шаклида намоён бўлади.

Шунингдек, атайин ким ошди савдоларида рақобатни бартараф этиш бўйича

ҳаракат

алдаш йўли билан пул маблағларини қўлга киритиш, яъни фирибгарлик

(ЖКнинг 168

-

модда) ҳисобланиши мумкин. Бу ҳолатда танлов савдоларига

қонуний тус бериш учун савдо ташкилотчиси томонидан аффиланган юридик

шахсларгина қатнашишларига йўл қўйилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

399

Рақобатни бартараф этиш мансаб

ваколатини

суиистеъмол

қилиш

(ЖКнинг

205-

моддаси)

жинояти

сифатида

квалификация

қилиниши

ҳам

мумкин.

Бунда

мансабдор

шахс

томонидан

қонунни

бузиб

танлов

ҳужжатларига

олдиндан

ишлаб

чиқилган,

бошқа

етказиб

берувчиларни

қатнашишларига

тўсқинлик

қиладиган

техник

шартлар

киритиладики,

бунинг

натижасида

олдиндан

тил

бириктирилган

етказиб

берувчи

танлов

савдоларида

ғолиб

бўлади.

Юқорида

таъкидланганидек,

давлат

харидлари

соҳасидаги

ҳуқуқбузарликларни

криминализациялашнинг

таклиф

этилган

усуллари

криминализациянинг

тизимли

-

ҳуқуқий

тамойили

бўлган

таъқибнинг

процессуал

амалга

оширилиши

тамойилига

ҳам

мос

келмайди

.

Ушбу

тамойилнинг

моҳиятига

кўра

муайян

қилмиш

учун

жавобгарликни

белгиловчи

жиноят

қонуни

агар

қонун

нормасида

назарда

тутилган

жиноят

таркибининг

барча

белгилари

қоидага

кўра

нормал

исботланадиган

бўлса

амалда

қўлланилиши

ва

етарли

даражада

самарали

бўлиши

мумкин.

Давлат

эҳтиёжлари

учун

харидларни

амалга

оширишда

ҳар

бир

босқич

учун

жавобгарлик

турли

мансабдор

шахслар

зиммасига

юкланган.

Хусусан,

харидлар

тўғрисидаги

эълонни

босма

нашрлар

ва

Интернет

тармоғига

жойлаштиришга

бир

мансабдор

масъул

ҳисобланса,

бошқаси

танлов

ҳужжатларини

тайёрлаш

ва

харид

қилинаётган

маҳсулотга

нисбатан

талабларни

шакллантириш

билан

шуғулланади.

Давлат

харидлари

юзасидан

шартномалар

тузиш

эса

танлов

комиссиясининг

қарорига

кўра

мансабдор

шахс

томонидан

амалга

оширилади.

Шу боис айнан қайси шахснинг ҳаракатлари натижасида “давлат учун

олдиндан била туриб фойдаси бўлмаган контракт тузилган”, “савдоларда рақобат
бартараф этилган” ёки “зарар етказилишига олиб келган давлат хариди амалга
оширилган”лигини исботлаш мушкулдир. Шу билан бирга, криминализациянинг
юқорида кўрсатиб ўтилган вариантларини кенг талқин этишда зарар етказилган
ёки рақобат чекланган ҳар қандай давлат харидларини ўтказишда иштирок этган
мансабдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш имконияти яратилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Бурханов У. Давлат хариди. –

Т.: infoCOM.UZ МЧЖ нашриёти, 2010. –

10 б.

2.

Восеев Ш.О. Давлат харидлари тизимида кичик бизнес иштирокчилари

улушини ошириш муаммолари: 5А240301 –

Давлат бошқаруви мутахассислиги

бўйича магистр академик даражасини олиш учун ёзилган дис. –

Т.: 2016. –

11 с.

3.

Карпун А.Н. Административно

-

правовой механизм формирования

государственного и муниципального заказа // Электронный вестник Ростовского
социально

-

экономического института. 2015. Выпуск№ 3

-

4 (июль

-

декабрь)

.

153 с.

4.

Бордунова

С.А.

Правовое

регулирование

государственных

и

муниципальных заказов по законодательству Российской Федерации: автореф.

дис. ... канд. юрид. наук.

-

М., 2011.

-

24 с.

5.

(United Nations Commission on International Trade Law)

–Халқаро савдо

ҳуқуқи бўйича БМТнинг Комиссияси. 1966 йилда БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқини
ягоналаштириш бўйича қарори асосида ташкил этилган. 36 та давлат
вакилларидан иборат (14 Европа ва бошқа давлатлар, 16 Афро

-

Осиё ва 6

Лотиноамерикаси давлатлари). Штаб

-

квартираси Вена шаҳрида жойлашган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

400

6.

Жумамуротова К. Давлат хариди ҳуқуқий асос такомилини талаб этмоқда

// Биржа, 2012 йил 21 июнь.

7.

Карабанов А.Л., Мелькин С.К. Современные проблемы противодействия

коррупции: уголовно

-

правовой и криминологический аспекты. М., 2010. С. 156.

8.

Ведомости. 2010. № 125(2643). 9 июля.

9.

Карабанов А.Л., Мелькин С.К. Современные проблемы противодействия

коррупции: уголовно

-

правовой и криминологический аспекты. М., 2010. С.156.

10.

Основания

уголовно

-

правового

запрета.

Криминализация

и

декриминализация / В.Н. Кудрявцев [и др.]. М., 1982. С. 210.

11.

Гук Д.В. Вопросы уголовно

-

правовой квалификации использования

«фирм

-

однодневок» для хищений денежных средств // Бизнес в законе. 2013.

№1. –

С. 52.

12.

Гук Д.В. К вопросу о дополнительной криминализации в УК РФ

нарушений законодательства при осуществлении госзакупок // Юридическая
наука. 2013. № 2. –

С. 43.

13.

Сизов В.А. Проблемы выявления и пресечения преступлений, связанных с

незаконным обналичиванием денежных средств и созданием «фирм

-

однодневок»

// Общественные науки. Право. 2016. № 2 (38). –

С. 102.

Библиографические ссылки

Бурханов У. Давлат хариди. – Т.: infoCOM.UZ МЧЖ нашриёти, 2010. – 10 б.

Восеев Ш.О. Давлат харидлари тизимида кичик бизнес иштирокчилари улушини ошириш муаммолари: 5А240301 – Давлат бошқаруви мутахассислиги бўйича магистр академик даражасини олиш учун ёзилган дис. – Т.: 2016. – 11 с.

Карпун А.Н. Административно-правовой механизм формирования государственного и муниципального заказа // Электронный вестник Ростовского социально-экономического института. 2015. Выпуск№ 3-4 (июль-декабрь). – 153 с.

Бордунова С.А. Правовое регулирование государственных и муниципальных заказов по законодательству Российской Федерации: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. -М., 2011. -24 с.

(United Nations Commission on International Trade Law) –Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича БМТнинг Комиссияси. 1966 йилда БМТнинг халқаро савдо ҳуқуқини ягоналаштириш бўйича қарори асосида ташкил этилган. 36 та давлат вакилларидан иборат (14 Европа ва бошқа давлатлар, 16 Афро-Осиё ва 6 Лотиноамерикаси давлатлари). Штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган.

Жумамуротова К. Давлат хариди ҳуқуқий асос такомилини талаб этмоқда // Биржа, 2012 йил 21 июнь.

Карабанов А.Л., Мелькин С.К. Современные проблемы противодействия коррупции: уголовно-правовой и криминологический аспекты. М., 2010. С. 156.

Ведомости. 2010. № 125(2643). 9 июля.

Карабанов А.Л., Мелькин С.К. Современные проблемы противодействия коррупции: уголовно-правовой и криминологический аспекты. М., 2010. С.156.

Основания уголовно-правового запрета. Криминализация и декриминализация / В.Н. Кудрявцев [и др.]. М., 1982. С. 210.

Гук Д.В. Вопросы уголовно-правовой квалификации использования «фирм-однодневок» для хищений денежных средств // Бизнес в законе. 2013. - №1. – С. 52.

Гук Д.В. К вопросу о дополнительной криминализации в УК РФ нарушений законодательства при осуществлении госзакупок // Юридическая наука. 2013. № 2. – С. 43.

Сизов В.А. Проблемы выявления и пресечения преступлений, связанных с незаконным обналичиванием денежных средств и созданием «фирм-однодневок» // Общественные науки. Право. 2016. № 2 (38). – С. 102.