Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
In criminal proceedings, no evidence has predetermined
force
Yodgor BOZOROV
1
General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
This article analyzes issues related to the fact that no
evidence in criminal proceedings has predetermined force.
Most importantly, we will try to justify the issues of free
assessment of evidence by evaluating subjects, emphasizing the
meaning,
interpretation,
and
understanding
of
the
requirements. This article analyzes national and foreign
legislation as well as the opinions of scientists.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
criminal process,
principles,
evidence,
internal trust,
relevance,
acceptability,
reliability,
interdependence,
criminal case,
consciousness,
legal knowledge,
truth.
Жиноят процессида ҳеч қандай далил олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят процесси,
тамойиллар,
далиллар,
ички ишонч,
алоқадорлиги,
мақбуллиги,
ишончлилиги,
ўзаро боҳлиқлиги,
жиноят иши,
онг,
ҳуқуқий
билим,
ҳақиқат
.
Мазкур мақолада жиноят процессида ҳеч қандай далил
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас билан боғлиқ
масалалар таҳлил қилинган. Энг муҳими баҳоловчи
субъектлар томонидан далилларни эркин баҳолаш
талабларнинг маъносини, талқин қилиши ва тушуниш
ҳақидаги масалаларига урғу бериб ўтилган асослашга
ҳаракат қиламиз. Ушбу мақолада миллий ва хорижий
қонунчилик билан бирга, олимларнинг фикрлари ҳам
таҳлил қилинган.
1
General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan senior prosecutor of the department.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
418
В уголовном процессе никакие доказательства не
имеют заранее установленной силы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
уголовный процесс,
принципы,
доказательства,
внутреннее убеждение,
относимость,
допустимость,
достоверность,
взаимосвязь,
уголовное дело,
сознание,
правовые знания,
истина.
В данной статье проанализированы вопросы, связанные
с тем, что в уголовном процессе никакие доказательства
не имеют заранее установленной силы. Основное
внимание уделяется обоснованию вопросов о значении,
интерпретации и понимании требований свободной
оценки
доказательств
оценивающими
субъектами.
В статье проанализированы как национальное и
зарубежное законодательство, так и мнения ученых.
Ҳеч қандай далил олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас деган қоида,
мамлакатимиз миллий қонунчилигида кўришимиз мумкин. Мисол учун,
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 80
-
моддасида,
“Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас” деб
мустаҳкамлаб қўйилган. Худди шундай меъёр, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 74
-
моддасида белгиланиб қўйилганини
кўришимиз мумкин.
Ҳеч қандай далиллар олдиндан белгиланган кучга эга эмас, бу шуни
англатади, жиноят процессининг турли босқичларида иш бўйича қабул қилинган
хулосалар ва чиқарилган қарорлар учун баҳо берувчи субъектлар учун ҳеч қандай
далил олдиндан белгиланган кучга эга эмас. Мисол учун, гувоҳнинг кўрсатмаси
олдиндан 100% ҳақиқат деб қабул қилинмаслиги керак, шунинг учун қонун, иш
бўйича тўпланган далиллар мажмуидан келиб чиқиб, бошқа мавжуд ҳолатлар
инобатга олган ҳолда (асослар) баҳо беришни назарда тутади. Ёхуд, иш кўришнинг
турли босқичларида судьялар далилларни турлича баҳолашлари мумкин. Демак,
судьялар турли босқичларда далилларни ишончли, мақбул ёки мақбул эмас деб
топишлари мумкин. Шунингдек, агар биз иш бўйича тўпланган далилни олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга деб топсак, унда барча жиноят процессуал
қонунчилик тизимига таъсир қилишига олиб келар эди, мисол учун,
а)
айбсизлик
презупцияси; б) далилларни тақдим этишда тенглик, тортишувчанлик;
в)
суд босқичида судья фақат айблов ҳукмини чиқаришга мажбур бўлар эди;
г)
процессуал босқичларни содалашига олиб келар эди;
д)
бир томонлама
суиистеъмолликларга олиб келар эди;
е)
мисол учун, агар айбланувчи ўз айбига
иқрор бўлса, унинг иқрорлиги жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар
мажмуи билан тасдиқланмасдан айблаш учун
асос бўлиши мумкин
.
Далилларни ички ишончига кўра баҳо берувчи субъектлар, далилларни
мазмуни ва қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳеч ким билан
фикрлашмайдилар, фақат қонунда назарда тутилган тартибда баҳолайдилар.
Яъни, алоқадорлиги, мақбуллиги, ишончлилиги ва аҳамиятлилиги масаласи
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мустақил равишда ҳал
қилинади ва иш бўйича якуний хулосани суд томонидан қабул қилинади. Фақат,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
419
юқори турувчи суд, қуйи турувчи суднинг чиқарган қарорларини бекор қилиши
мумкин яъни далилларнинг қонун талабларига мувофиқлиги ёки аксинча,
номувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни қайта кўриб чиқиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи ва прокурор эса,
ишнинг барча ҳолатларини қонун ва
ҳуқуқий онгга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб боришга
асосланади.
Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган принцип ҳам суд мустақиллиги, ҳам
терговчи, суриштирувчи ва прокурорнинг процессуал мустақиллигининг
кафолатидир.
Далилларни нотўғри баҳолаш орқали қабул қилинган қарор ва хулоса,
агар
қасд қилинмасдан амалга оширилган бўлса, одатда, жавобгарликка сабаб
бўлмайди. Албатта, бу ҳолатда, масалан, судьянинг малакаси
ёки кўникмаси
ҳақида гапириш мумкин бўлса
-
да, жиноят процессуал қонунчилигининг мунтазам
равишда бузилиши, жумладан, далилларни нотўғри баҳолаш билан боғлиқ бўлса,
судьялар олий кенгаши судьянинг
ўз лавозимига номувофиқ деб топиши мумкин.
Мисол учун, Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман
суди 1
-1908-2357/172-
сонли жиноят иши бўйича “Х” исмли шахсни ЖК
169-
моддаси 2
-
қисмининг “б, г” бандлари билан айблаган. Кейинчалик юқори
инстанция, ушбу иш бўйича “Х” исмли шахсни ЖК 167
-
моддасининг 1
-
қисмига
қайта квалификация қилишни лозим топган. Ҳукмни асослантириш қисмида судья
иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, дастлабки тергов органи
“Х”ни ўғирлик, яъни уй
-
жой омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда
кириб, ўзганинг мол
-
мулкини яширин равишда талон
-
торож қилган деб Жиноят
кодекси 169
-
моддаси 2
-
қисмининг “б,г” бандлари билан квалификация қилиб
барвақт хулосага келганлигини айтиб ўтган. Негаки, Ўзбекистон Республикаси
Олий судини Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик,
талончилик ва босқинчилик билан талон
-
торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 6
-
сонли қарорининг 1
-
бандида, жабрланувчининг ёки
бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг
мол
-
мулкини яширин талон
-
торож қилиш ўғрилик ҳисобланиши тушунтириш
берилган. “Х” исмли шахс жабрланувчига яқин қариндош эканлиги ва
жабрланувчини уйида шартномага мувофиқ туриши аниқланган. Судья Олий
судини Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий
ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги
11-
сонли қарорининг 3
-
бандида, мансаб вазифалари ёхуд
шартномавий
муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб
бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг
мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа
шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг
ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб
(ЖКнинг
167-
моддаси) тавсифланиши лозимлиги, деб тавсифланиши кераклиги
тушунтирган. Судланувчи “Х” жабрланувчининг мулкини талон
-
торож қилишда,
мулкларни унга ишониб топширганлигидан ҳамда мазкур хусусий корхонада
ишлаб турганлигидан фойдаланганлиги, бундай ҳолда уни ўзганинг мулкини
яширин (ўғрилик) талон
-
торож қилмаганлиги аниқлаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
420
Шундай қилиб юқоридагилардан келиб чиқиб, далилларни ички ишонч
орқали баҳолаш принципини қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб
ўтишимиз мумкин: 1)
далилларни эркин баҳолаш принципи жиноят процесси
турини белгилайди ва халқаро меъёрларга мослигини акс эттиради
; 2)
далилларни
баҳоловчи
субъектларни
мустақиллигини
таъкидлайди
(чиндан
ҳам,
ушбу субъектлар қонунчиликка мувофиқ мустақилдирлар ЖПК 14, 33, 36,
38
1
-
моддалар); 3)
жиноят иши бўйича далилларни баҳоловчи субъектлар,
далилларни баҳолашда етакчидир
; 4)
қонун чиқарувчи
далилларни баҳолашни барча
жиноят
процесси
иштирокчиларига
эмас,
балки
айнан
терговчига,
суриштирувчига, прокурорга ва судга тақдим этган
; 5)
жиноят процессуал
қонунчилик далилларни баҳолашнинг процессуал тартибини белгилайди
;
6)
далилларни эркин баҳолаш принципи ўрнатилиши, баҳоловчи субъектларни
салбий омиллар келтириб чиқаришдан ҳимоя қилишга қаратилган
; 7)
далилларни
баҳолаш принципини ўрнатилиши ҳар бир босқичда ўзига хос фильтр вазифасини
бажаришга хизмат қилади, яъни агар қуйи турувчи баҳоловчи субъект нотўғри
хулоса ёки қарор қабул
қилса, унда юқори турувчи субъект бекор қилади
;
8)
далилларни эркин баҳолаш принципи бошқа принциплар билан боғлиқдир
;
9)
қонун чиқарувчи далилларни эркин баҳолаш принципини ўрнатиши, ишни тўғри,
холис, қонуний ва асосли қарор қабул қилиш сари ҳаракат қилишга ундайди
;
10)
баҳолаш субъектлари далилларни қонун асосида ва виждон асосида
баҳолайдилар
; 11)
ҳар бир далилни ҳар томонлама, тўлиқ, синчковлик билан ва
ҳуқуқий онгга амал қилган ҳолда, далиллар мажмуи билан биргаликда
баҳолайдилар
; 12)
ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас
.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси
22
1
-
моддасини қиритиш мақсадга мувофиқ саналади:
“
Одил судловни амалга оширишда далилларга эркин баҳо бериш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд
қонун ва виждонга амал қилган
ҳолда, жиноят иши бўйича мавжуд бўлган далилларнинг мажмуидан келиб чиқиб,
далилларни ички ишончига кўра баҳолайдилар.
Ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас”.
Биз юқорида таҳлил қилган масалалар баҳоловчи субъектлар томонидан
далилларни эркин баҳолаш талабларнинг маъносини, талқин қилиши ва
тушуниши қийиндир. Чунки, ишни мураккаблиги, инсоний факторлар доимо ишда
далилларни баҳолашда хатоларга йўл қўйилишига олиб келади. Бу хатолар оқлов
ҳукмларда намоён бўлади.
Демак, бизнинг фикримизча, жиноят процессида далилларни баҳолаш
принципи мақомига даъво қилиш ҳуқуқига эга, яъни жиноят процессининг
исталган босқичида барча баҳолаш субъектлари учун мажбурий бўлганлиги
сабабли фундаментал хусусиятга эга. Шундай қилиб, далилларни ички ишончга
кўра баҳолаш принципи, жиноят процесси тамойиллари тизимига киритиш учун
зарур бўлган мезонларга жавоб беради, ва жиноят процессининг бошқа
тамойиллари билан мувофиқлиги, боғлиқлиги ва мазмуннинг мустақиллиги
талабларига жавоб беради.
А.В.
Гриненконинг таъкидлашича, жиноят процессида принцип сифатида
шаклланиши ва ўрнатилиши учун маълум бир талабларга жавоб бериши лозим.
Унинг айтишича, принцип жиноят процессуал барча қоидаларига таъсир қилиши
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
421
ва моддалар билан бир
-
бирига боғлиқ бўлиши лозим. Ҳақиқатдан ҳам,
билдирилган фикр, жиноят процессининг тамойилларини белгилашда асос
бўлиши мумкин.
Жиноят процессуал принципларнинг ҳар бири ўзига хос манмун
-
моҳиятга ва
ижтимоий мақсадларга эга бўлиши билан бир қаторда, ягона процессуал тизимга
бирлаштирилиши, бошқа принципларнинг маромига салбий таъсирини олдини
олишига, ва бутун бир яхлит тизим сифатида ишлашига хизмат қилади. Яъни
биргина принципнинг бузилиши бошқа принципларнинг бузилишига олиб
келади. Мисол учун, қонунийлик принципидан оғишиш, бутун бир исботлаш
тизимига таъсир қилади. Шундай қилиб, далилларни баҳо бериш принципи
исботлаш элементи билан боғлиқ бўлиб, бевосита жиноят процессуал ҳуқуқ
тизимини шаклланишига мазмунан хизмат қилади.
Умуман олганда, жиноят процессуал принциплар инсон ва фуқароларни
ҳамда юридик шахсларни ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга, ноқонуний
ва асоссиз айбловлардан ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларни чеклашлардан ҳимоя
қилишга, шахсларнинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилишга хизмат қилади.
Норматив
мустаҳкамланиш
манбасига
кўра,
жиноят
-
процессуал
принципларни халқаро, конституциявий, тармоқлараро ва институтлараро
таснифлаш мумкин, хусусан: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”.
Декларацияда, ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз муносабатда бўлиш ва
жазога дучор этмаслик, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни хўрловчи муомала
бўлмаслик, тенглик, ҳимояланиш ҳуқуқи, асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин
қилиниши, мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши кабилар
мустаҳкамлаб
қўйилган.
Мазкур
қоидалар
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг VII бобида ҳам ўз аксини топган.
Жиноят процессуал қонунчиликда далилларни баҳо бериш принципи
предметига
бевосита
алоқадор
тамойиллар
гуруҳига
қуйидагиларни
киритишимиз мумкин: қонунийлик принципи (ЖПК 11
-
модда); одил судловни
фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириши (ЖПК
16-
модда); шахснинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш (ЖПК 17
-
модда);
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
(ЖПК 18
-
модда)
;
айбсизлик презумпцияси (ЖПК 23
-
модда);
судда ишларни юритишда тортишув
(ЖПК 25
-
модда).
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси 18
-
моддасида
кўрсатилган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш принципи
ушбу тадқиқот предметига айланган “далилларни баҳолаш эркинлиги” тамойили
билан боғлиқдир, бу ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29
-
моддаси тўртинчи қисми мазмунида ўз ифодасини топган. Унга кўра, одил
судловни амалга ошириш чоғида қонунга ғилоф равишда олинган далиллардан
фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ўз навбатида, қонунийлик принципи эса,
суриштирувчи, терговчи, прокурор
ва суд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, ЖПК ва халқаро
умумеътироф этилган нормаларга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутган.
Ушбу принципнинг қонуний талаблари, исботлашнинг бутун жараёнига
тааллуқли, шу жумладан
далилларни баҳолаш билан бевосита боғлиқдир.
Далилларни тўплаш тартиби қонун билан қатъий тартибга солинади (ЖПК
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
422
87-
модда). Унинг бузилиши,
далилларнинг мақбул эмаслигига олиб келади (ЖПК
95
1
-
модда). Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қабул қилинган
ҳар бир қарор бевосита қонунларга риоя қилган ҳолда асослантирилган бўлиши
лозим. Иш бўйича қабул қилинган қарор далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини
топмаган бўлиши ҳамда ЖПК 22
-
моддасига биноан, исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатлар синчковлик
билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб
чиқилиши керак. Агарда ушбу талабларга риоя қилинмаса, иш бўйича тўпланган
барча далиллар номақбул деб топилади ва ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмайди.
Умум қабул қилинган принциплардан бири
–
шахснинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш ҳисобланади. Жиноят ишини юритиш жараёнида барча
исботлаш субъектлари қабул қилаётган қарорлари ва ҳаракатлари жиноят
процесси иштирокчиларни шаъни ва қадр
-
қимматини камситувчи муомалада
бўлмасликка, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний хатти
-
ҳаракатлар қилиш, соғлиғини хавф остига қўядиган, унга жисмоний ва маънавий
азоб
-
уқубат етказадиган ҳаракатлар қилишни таъқиқлайди (ЖПК 17
-
модда).
Демак, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни
камситувчи муомала натижасида олинган далиллар яъни жиноят процесси
иштирокчиларини қонун билан қўриқланадиган ва кафотланган ҳуқуқларини
маҳрум қилиш ёки чеклаш ёхуд ЖПК талабларни бузган ҳолда олинган далиллар,
келгусида номақбул далил деб топилишига сабаб бўлади
.
ЖПК 12
-
моддасида мустаҳкамланган, яъни одил судловни фақат суд
томонидан амалга оширилади деган принципи, бевосита конституциявий ва
халқаро принциплар қаторига киради. Конституцияга 130
-
моддасига мувофиқ,
одил судловни бевосита суд томонидан амалга оширилади дейилган. Мазкур
принцип “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 10
-
моддасида ҳам ўз
ифодасини топган. Одил судловни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
-
процессуал кодекси 2
-
моддасида белгиланган жиноят процессининг
мақсади сифатида белгиланган асосий вазифаларга эришишни назарда тутади.
Судьялар одил судловни амалга ошириш жараёнида иш бўйича тўпланган
далиллар асосида қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришлари лозим. Яъни
одил судлов, иш бўйича суд терговида текширилаётган далилларни баҳолаш
тартиби ва қоидаларига риоя қилинган тақдирдагина ҳамда ҳар қандай
аралашларсиз ёки таъсирларсиз истисно қиладиган шароитда амалга оширилиши
мумкин.
ЖПК 25
-
моддасида назарда тутилган яъни суд ишларини юритишда
тортишувчанлик принципи, жиноят процессининг исботлаш жараёнида ҳар бир
иштирокчи тортишувчанлик шароитида ўтказишни назарда тутади. Ишда
иштирок этаётган ҳар бир иштирокчи жиноят иши бўйича тўпланган ва
текширилган далилларни баҳолайдилар ва ўз хулосалари ва қарорларини
ифодалайдилар. Суд, ушбу принципни рўёбга чиқариш учун, тарафларнинг
процессуал мажбуриятларини бажариши ва уларга берилган ҳуқуқлардан
фойдаланиши учун зарур шарт
-
шароитлар яратади.
Жиноят процессида тармоқлараро принциплар қаторига айбсизлик
презупциясини мисол сифатида кўрсатишимиз мумкин. Суд, судланувчини
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексида назарда тутилган
тартибда жиноят содир этишда айбланаётган шахсни айби исботлангунга ва
қонуний кучга кирган қадар айбсиз ҳисобланишини қонунда белгилаб қўйган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
423
Жиноят фактини ва уни содир этишда айбланаётган шахсни айбини
аниқлаш учун исботлаш иштирокчилари ишга алоқадор далилларни тўплайдилар,
текширадилар ва баҳолашлари лозим саналади.
Қонун
чиқарувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини
ҳимояланиш ҳуқуқи
билан кафолатлаб қўйган. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва
судланувчи жиноят процесси иштирокчи сифатида кенг ҳуқуқлар берилган
(ЖПК 45–
47-
моддалар). Унга биноан, жиноят процесси исботлашда фаол иштирок
этишлари мумкин. Хусусан, далилларни тақдим этиши, ўзига қўйилган айблов
юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув бериш,
далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланиши мумкинлиги ҳақида
хабардор бўлиш, мулоҳаза, шикоят, эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
Исботлашда бевосита ўзи ёки ҳимоячи ёрдами орқали иштирок этиши мумкин.
Демак, қонунчилик исботлашда ҳимоячига гумон қилинувчини, айбланувчини ва
судланувчини ҳимоя қилиш мақсадида далилларни тўплаш ва тақдим этишга
рухсат беради. Албатта, айбланувчи, ҳимоячи далилларни ўз ички ишончи
таҳлилларига асосан тўпланган далиллар асосида баҳолайдилар. Ҳаммамизга
маълумки, ҳимоячилар, олий юридик маълумотга эга бўлган ва шу билан ҳақиқат
ва адолат йўлини танлаган, матнида қасамёд қилган шахслар сифатида қаралади.
Шундай қилиб қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин:
1)
қонун чиқарувчи томондан далилларга баҳо бериш субъектларига
далилларни баҳо бериш ваколати эркинлигини берилиши, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва судни қарор қабул қилишда мустақиллигини кафолатлаш
мақсадида белгилайди. Мустақиллик даражаси ички ишнчни шакллантириш
фаолиятини бошланғич нуқтаси ҳисобланади;
2)
далилларни ички ишонч асосида баҳолаш принципи –
халқаро,
конституциявий, тармоқлараро ва институциявий ҳуқуқлар билан узвий
боғлиқдир. Ушбу принципнинг асосий мафкураси жиноят процессуал мақсад ва
вазифаларни, энг асосийси ҳақиқатни рўёбга чиқаришга учун қаратилган;
Далилларга баҳо бериш суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судьяга
юклатилган;
3)
далилларни баҳолаш принципи –
жиноят ишини юритишнинг барча
босқичларида ҳаракат қилиб, исботлаш субъектларининг ички ишонч асосида
шаклланган билимлар натижасига кўра иш бўйича далиллар мажмуи билан
баҳолайдилар;
4)
исботлаш субъектларга далилларга баҳо бериш ҳуқуқи қуйидаги
хусусиятларда номон бўлади: биринчидан; бундай фаолиятни амалга ошираётган
шахс ёки орган давлат номидан ва манфаатларига хизмат қилади; иккинчидан,
жиноят процессида иштирок этаётган шахслар хох у жабрланувчи, гумон қилинувчи
ёки гувоҳ бўладими уларни ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади; учинчидан,
қонун чиқарувчи жиноят иши юритиш жараёнида ташқи аралашувдан ҳимоя қилиш
мақсадида исботлаш субъектлар доирасини белгилаб қўймоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси.
-
Т.:
Ўзбекистон, 2023.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси.
-
Т.:
Ўзбекистон, 2023.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
424
3.
Гриненко А.В. Конституционные основы досудебного уголовного процесса
в Российской Федерации.
-
М.,2000.
-
27 с.
4.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция
217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган.
5.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –
Т.: Ўзбекистон, 2023.
6.
“Далиллар мақбуллигига оид жиноят
-
процессуал қонуни нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ЎзР Олий суди Пленумининг қарори,
24.08.2018 йилдаги 24
-
сон.
7.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция
217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган.
