Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Changes in higher education of Uzbekistan SSR during the
Second World War: achievements and problems
Komiljon MAVLYANOV
1
Tashkent State Pedagogical University named after Nizami
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article analyzes changes, achievements and problems in
the system of higher education of the Uzbek SSR during the
Second World War. It also explores the processes of education,
upbringing, and training in both full-time and part-time
educational formats.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
99-603
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Second World War,
system of higher education,
pedagogical universities,
newly opened institutes,
university,
faculties,
correspondence education,
plenum,
charter,
order,
students.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида ЎзССР олий
таълимидаги ўзгаришлар: ютуқ ҳамда муаммолар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Иккинчи жаҳон уруши,
олий таълим тизими,
педагогика олийгоҳлари,
янги очилган
институтлар,
университет,
факультетлар,
сиртқи таълим,
пленум,
низом,
фармойиш,
талабалар.
Мақолада Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон
ССР олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, ютуқ ҳамда
муаммолар, кундузги ва сиртқи таълимдаги ўқув, таълим –
тарбия жараёнлари мисолида таҳлил қилинган.
1
Independent Researcher, Tashkent State Pedagogical University named after Nizami.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
600
Изменения в высшем образовании УзССР в период
второй мировой войны: достижения и проблемы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Вторая мировая война,
система высшего
образования,
педагогические вузы,
вновь открывающиеся
институты,
университет,
факультеты,
заочное обучение,
пленум,
устав,
приказ,
студенты.
В статье анализируются изменения, достижения и
проблемы в системе высшего образования Узбекской ССР в
годы Второй мировой войны, а также процессы обучения,
воспитания и подготовки на очной и заочной форме
обучения.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон халқ таълими, жумладан, олий
ўқув юртлари ҳам оғир синовлардан ўтди. Кўпчилик профессор
-
ўқитувчилар,
талабалар фронтга сафарбар қилиндилар. Касб йўналишлари яқин бўлган
институтлар, факультетлар, кафедралар бирлаштирилди, айримлари ёпилди.
1941 йилда Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети ёпиб қўйилди [1.486].
С
амарқанд кооператив институти билан Тошкент молия
-
иқтисодиёт институти,
Тошкент ва Самарқанд тиббиёт институтлари, Ўзбек ва Ўрта Осиё давлат
университетлари бирлаштирилди [2.488
-
489]. Уларнинг бўшаган биноларига
ҳарбий муассасалар, шифохона ва госпиталлар жойлаштирилди.
Дарсликлар, кўргазмали қуроллар, ўқув жиҳозлари, ускуналар етишмас эди.
Бироқ шудай оғир шароитда ҳам таълим –
тарбия ишлари тўхтаб қолмади.
Аксинча профессор
-
ўқитувчилар ва талабаларнинг қунт билан изланишлари,
таълим
-
тарбия жараёнига сидқидилдан ёндашиб меҳнат қилишлари ва
изланишлари самараси ўлароқ таълим сифати янада ошди.
Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари
Советининг 1944 йил августдаги “Мактаблар ишини яхшилаш ҳамда партия ва
совет ташкилотларининг халқ маорифи ишига раҳбарлигини кучайтириш
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Урганчда ва Қорақалпоғистон АССРда янги
педагогика институтлари, Наманган ва Марғилонда ўқитувчилар институтлари,
саккизта педагогика билим юртлари очилди. Ўрта Осиё давлат университетида
филология ва шарқшунослик факультетлари ташкил қилинди
[3.388]
. Уларда
юқори малакали ўқитувчилар тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди.
Республика бюджети олий ва ўрта малакали мутахассислар тайёрлашга
катта маблағ сарф қилишни кўзда тутди. Бу соҳа учун ажратиладиган маблағнинг
миқдори 1944 йилга қараганда 1945 йилда 24 миллион 400 минг рубль ёки
29,1 фоиз ошди ва ўқувчилар сонини 9.091 кишига оширишни таъминлади [4.8
-9].
Фронтга кетган ўқитувчилар ўрнини тўлдириш учун асосан ўзбек хотин
-
қизларидан
мактаблар учун ўқитувчилар ва болалар уйлари учун тарбиячилар
тайёрлаш мақсадида қисқа муддатли курслар ташкил қилинди. Шу билан бирга,
республика ҳукумати Олий ва ўрта педагогика ўқув юртларида соҳа учун етук
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
601
педагог кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор бердилар. 1944 йилда Урганч
ва Нукус шаҳарларида иккита янги педагогика институти, Марғилон ва Наманган
шаҳарларида иккита ўқитувчилар инститкути, шунингдек, 8 та педагогика билим
юрти ташкил қилинди. Республика университетлари, педагогика ва ўқитувчилар
институтларида талабалар сони 1944 йилда 6193 кишига (1943 йилдаги
4514 кишига нисбатан), педагогика билим юртларида ўқувчиилар сони
4779 кишига
(1943 йилдаги 2151 кишига нисбатан) ортди [5].
Республика педагогика ўқув юртларида ёш мутахассислар тайёрлаш
соҳасида тўхтовсиз давом этаётган ишларни янада жонлантиришда, СССРнинг
душман томонидан вақтинча босиб олинган районларидан кўчириб келтирилган
ўқитувчилар меҳнатидан фойдаланиш ҳисобига ҳам амалга оширилди. Бу билан
маълум даражада таълим даргоҳларини кадрларга бўлган эҳтиёжини қоплашда
қўл
келди. Кўрилган чора
-
тадбирлар самараси ўлароқ 1944 йил охирларига келиб
республика мактабларидаги ўқитувчилар сони 1940 йилдагига қараганда
2198 кишига ортди ва 38112 кишини ташкил қилди. Олий маълумотли ва
тамомланмаган олий маълумотли ўқитувчилар сони эса 1940–1941 ўқув йилида
8795 кишидан 1944–1945 ўқув йилида 10147 кишигача кўпайди [6.45].
Бундан ташқари, республикада сиртдан ўқиш системаси ва қисқа муддатли
курсларда ўқитувчилар тайёрлаш борасида катта ишлар олиб борилди. 1944 йилда
турли курсларда 5 мингдан зиёд ўқитувчилар сиртдан ёки қисқа муддатли
курсларда таҳсил олган эдилар, олий ўқув юртлари ва педагогика билим
юртларидаги сиртқи таълимга 15 минг киши жалб қилинган эди [1.487].
Ўзбекистон ССРда Иккинчи жаҳон урушининг СССР ҳудудларига кўчган
дастлабки йилларида 29 та олий ва 52 та ўрта махсус ўқув юртлари ишлаб турди
[7.316]. Москва, Ленинград (ҳозирги Питер), Киев, Харьков, Воронеж, Одесса ва
бошқа кўплаб СССРнинг ғарбий регионларидаги шаҳарлардан 1941
-
1943 йилларда
кўчириб келтирилган 35 та олий ўқув юрти ва 7 та ҳарбий академиялар ҳам
республиканинг турли областларига жойлаштирилди [8.159], кўчириб
келтирилган олий ўқув юртларининг баъзилари ўзаро, ёки Ўзбекистон олий ўқув
юртлари билан бирлаштирилди.
1941 йилнинг ноябридан то 1942 йилнинг март ойига қадар бўлган давр
оралиғида Бухоро областига қуйидаги илмий муассасалар кўчириб келтирилди.
Москвадан ҳарбий алоқа илмий текшириш институти (1941 йил ноябрь),
артиллерия билим юрти (1942 йил январь), Брянск қурилиш техникуми Бухоро
педагогика билим юрти биносига (1942 йил март), Ворошилоград драма театри
Когонга (1941 йил ноябрь), Брянск қурилиш техникуми 1943
-
1944 йиллар учун
120 кишини ўқишга қабул қилди. 1943 йилда 7 йиллик мактабларни тугатганлар
синовсиз ўқишга қабул қилинди [9].
Самарқанд областига Ленинграддан кўчириб келтирилган олий ўқув
юртлари –
Бутун Россия бадиий академияси, илмий текшириш институти,
киноплёнка институти, кино инженерлари, режалаштириш институтлари,
Тимирязов номидаги Москва қишлоқ хўжалик
академияси, тиббиёт,
режалаштириш, зоотехника, санъат институти, паразиталогия институти, Украина
санъат институти, Одессадаги сув транспорт институти ва бошқа институтлар
жойлаштирилганди [10.10]. Бундай кўчириб келтирилган олий таълим даргоҳлари
республиканинг деярли барча областларига жойлаштирилган эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
602
Ўзининг юқори малакали профессор
-
ўқитувчилари билан кўчириб
келтирилган олий ўқув юртларининг фаолияти, республикадаги олий таълим
тизимининг янада ривожланишига ижобий таъсир этди. Москва ва бошқа
шаҳарлардан кўчиб келган олимлар талабаларга янги курслар бўйича маърузалар
ўқидилар, маҳаллий миллат вакилларидан илмий
-
педагогик кадрлар тайёрлаш
ишига яқиндан кўмак бердилар. Улар халқ хўжалиги ҳамда ҳарбий аҳамиятга
молик мавзуларда илмий
-
тадқиқот ишларини олиб бордилар. Тошкент индустрия
илмий жамоаси, масалан, Бекабодда металлургия заводини қуриш, мис ва бошқа
маҳаллий рудаларни эритиш усулларини ишлаб чиқиш, металлар коррозиясига
қарши
курашнинг самарали йўлларини излаб топиш, янги заводлар лойиҳасини
ишлаб чиқиш ва қуриш борасида фаол қатнашдилар.
Ўзбекистон ССР ҳукумати ҳам уруш йиллари қийинчиликларига қарамай
олий ўқув юртлари таълим жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш, моддий
баъзасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар билан таъминлаш масалаларида кўплаб
самарали тадбирларни амалга оширди. Айниқса, кўчиб келган тажрибали
педагоглар, олимлар 1943–1944 йилларда ўз шаҳарларига қайта бошлагандан
сўнг, олий таълим даргоҳларини кадрлар билан таъминлаш масаласи яна бир бор
кун тартибига чиқди.
Шу билан бир қаторда урушнинг дастлабки даврларида вақтинча ёпилган
ёки бирлаштирилган институтлар қайта тикланган, янгидан Чинбой ва Урганч
педагогика институтлари, Наманган ва Марғилон ўқитувчилар институтлари,
Тошкент театр санъат институти очилди, 1941 йилда ёпилган Самарқанддаги
Ўзбекистон давлат университети 1943 йил яна ўз фаолиятини бошлади, Ўрта Осиё
давлат университети (ЎзМУ)да бир қанча янги факультетлар (филология,
шарқшунослик факультетлари), Тошкент далат хотин
-
қизлар педагогика
институтида табиий география факультети, Тошкент тўқимачилик институтида
пахтани дастлабки ишлаш факультети очилди [7.317]. Бундай янги факультетлар
Ўрта Осиё (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) политехника
институти, Тошкет қишлоқ хўжалигини ирригация ва механизациялаш
муҳандислари институти ва бошқа олий ўқув юртларида ҳам ташкилланди.
14 та олий ўқув юртида сиртқи бўлимлар иш бошлади [7.317
-
318]. Бу эса ўз
навбатида илмий
-
педагогик кадрларга муҳтожликнинг ошишига ҳам олиб келди,
шундай бир шароитда республика ҳукуматининг олий ўқув юртларида
докторантура ва аспирантурага қабул кенгайтирилди. Республика миқёсида
ишлаб турган раҳбар ходимлар олий ўқув юртларига ишга юборилди.
1943 йилдаги маълумотларга қараганда, республикада 41 та олий ўқув юрти,
шу жумладан, уруш кетаётган районлардан кўчириб келтирилган 12 та олий ўқув
юрти, 52 та ўрта махсус ўқув юртлари ишлаб турди. Олий ўқув юртларида
22 мингдан ортиқ ва техникумларда эса 5000 талабалар ўқир эди.
1941
–
19
43 йилларда олий ўқув юртлари 200 врач, 1800 инженер, 660 агроном ва
ветеринария врачлари, 4600 педагог тайёрлаб берди [1.486]. Бироқ, 1943–
1944 йиллардан бошлаб кўчириб келтирилган олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг
профессор
-
ўқитувчилари таркиби яна ўз жойларига қайтарила бошланди.
1945 йилда олий ўқув юртлари сони 1940 йтлга нисбатан 3 тага кўпайиб
33 тага етди. Талабалар сони эса 19,1 мингдан 21,2 минг кишига ортди [8.160].
Республика олий ўқув юртлари 1941–1945 йилларда, эвакуация қилинган олий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
603
таълим даргоҳлари билан бирга ҳисоблаганда, фуқаролик ва ҳарбий
мутахассисликлар бўйича жами 20 мингга яқин малакали кадрлар тайёрлаб
берди [7.317].
Олий ўқув юртларидаги кафедраларнинг илмий
-
тадқиқот фаолияти
кенгайиб борди. Тошкент политехника институтининг кўпгина профессор
-
ўқитувчилари заводларга янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш,
технология жараёнларини қайта қуриш ишларида ёрдамлашиб турдилар. Илмий
жамиятларнинг (Ўзбекистон илмий
-
техника жамияти ва қишлоқ хўжалик илмий
-
техника жамияти) аъзолари катта иш олиб бордилар. Улар оммавий касбга эга
бўлган ходимлар тайёрлаш курслари ташкил этдилар, маслаҳатлар бериб
бордилар, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарига бориб маърузалар ўқидилар.
Хуллас, Иккинчи жаҳон уруши йилларида
Ўзбекистон олий таълим тизими
уруш даври қийинчиликларига қарамай таълим –
тарбия жараёнида жиддий
олдинга силжишларга эришди. Уруш йилларида Ўзбекистон ССРнинг турли
шаҳарларида кўплаб янги олий таълим муассасалари, мавжуд олий таълим
даргохларида эса янги факультетлар очилди. Таълим тизимида талабаларнинг
кундузги таълими билан бирга, фуқароларга ишдан ажрамаган ҳолда таълим
олишлари учун сиртқи таълим тизими ҳам йўлга қўйилди. Республикадаги олий
таълим муассасалари республика халқ хўжалигининг турли тармоқларига етук
олий маълумотли кадрларни етказиб бериш борасида ҳам самарали фаолият олиб
бордилар. Душман устидан қозонилган ғалабага олий таълим соҳаси вакиллари
ҳам
ўзларининг салмоқли улушларини қўшдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон ССР тарихи. Қадимги даврлардан ҳозирги кунларгача. –
Тошкент: Фан, 1974.
2.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида. –Тошкент: Шарқ,
2000.
3.
Ўзбекистон Коммунистик партияси тарихининг очерклари. –Тошкент:
Ўзбекистон, 1964.
4.
Ўз МА, Р.94
-
фонд, 5
-
рўйхат, 4
789-
иш
.
5.
Правда Востока, №193 –
6548, 29 сентября 1944 года
.
6.
Ўз МА, Р.94
-
фонд,5
-
рўйҳат, 4993
-
иш
.
7.
Бобобеков Ҳ. ва б. Ўзбекистон тарихи. Қисқача маълумотнома. Қайта
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. –Тошкент: Фан, 2007.
8.
Усмонов Қ., Содиқов М. Ўзбекистон тарихи (1917
-
191 йиллар). –Тошкент:
Шарқ, 2002.
9.
Красная Бухара, 17 августа 1943 г.
10.
Шамуратова М. Творческое сотрудничество интеллигенции Узбекистана
о эвакуированными в республику представителями науки и культуры
(1941
–1945 гг.).: Автореф. дисс. канд. ист. наук. –Ташкент, 1991.
