Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Practical-legal analysis of the activity of proceedings of the
cases regarding administrative offenses and enforcing
administrative penalties by Internal Affairs bodies
Sobirjon TEMIROV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
The main factor in ensuring the rule of law is not to deal with
the causes of the violation but to identify the conditions that
lead to it in time and eliminate them. Therefore, an in-depth
study of the activities of the internal affairs bodies, which is
considered the main subject of crime prevention, and its further
improvement is one of the urgent tasks of today. In this article,
the significance of the administrative offense, the conduct of
proceedings on administrative offenses, and the application of
administrative punishment are covered by the legislative
analysis.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
administrative penalty,
analysis,
supervision,
control,
action,
inspection,
enforcement.
Ички
ишлар
органлари
томонидан
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ва
маъмурий жазони қўллаш фаолиятининг амалий
-
ҳуқуқий таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Маъмурий жазо,
таҳлил,
назорат,
контрол,
қилмиш
,
текшириш,
қўллаш
.
Қонун
устуворлигини таъминлашнинг асосий омили
ҳуқуқбузарликнинг сабаблари билан курашиш эмас, балки
унга олиб келувчи шарт
-
шароитларни ўз вақтида аниқлаш
ва уларни бартараф этишдан иборатдир. Шу боисдан,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий субъекти
ҳисобланган ички ишлар органлари фаолиятини чуқур
ўрганиш ва уни янада такомиллаштириш бугунги куннинг
долзарб
вазифаларидан
биридир.
Ушбу
мақолада
1
Master degree student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: temirovsobir555@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
38
маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг
аҳамияти,
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритиш, маъмурий
жазони қўллаш билан боғлиқ муносабатлар юзасидан
қонунчилик таҳлили ёритиб берилган.
Практико
-
правовой
анализ
деятельности
по
производству
дел
об
административных
правонарушениях и применения административных
взысканий Органами внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
административное
взыскание,
анализ,
надзор,
контроль,
действие,
проверка,
применение.
Главным фактором обеспечения верховенства права
является не борьба с причинами правонарушения, а
своевременное выявление условий, которые к нему
приводят, и их устранение. Поэтому углубленное изучение
деятельности органов внутренних дел, которая считается
основным субъектом профилактики правонарушений и ее
дальнейшее совершенствование является одной из
актуальных задач современности. В данной статье проведен
законодательный анализ значения административного
правонарушения,
ведения
производства
по
административным
правонарушениям
и
применения
административных взысканий.
КИРИШ
Ҳозирги
пайтда ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби суд
-
ҳуқуқ
тизимида ҳам шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда тизимга халқаро
стандартларни жорий қилиш орқали маъмурий ҳамда маъмурий иш юритиш
қонун
ҳужжатларига ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини
таъминлаш, маъмурий ишларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқиш, жазонинг
адолатли ва инсонийлиги кафотларини кучайтиришни назарда тутадиган бир
қатор
ўзгартиш киритилди.
Айни пайтда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси(МЖтК)га
киритилган ўзгартиришларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома
расмийлаштириш, ишларни юритиш ва кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар
(мансабдор шахслар) 2016 йилда 33 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг
охирига келиб 48 тани ташкил этиб, бундай органлар (мансабдор шахслар) сони
15 тага кўпайиб, назорат объектлар кўлами кенгайди. Уларнинг 45 таси назорат ва
жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи органлар, комиссиялар ҳамда
бошқа давлат идораларидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишдан асосий мақсад
ҳар
бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда
аниқлаш, ишни қонунчиликка мувофиқ ҳал этиш, чиқарилган қарорнинг
ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган
шарт
-
шароитларни аниқлаш, олдини олиш, фуқароларни қонунларга риоя этиш
руҳида тарбиялаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир. МЖтКнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
39
275-
моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда
ҳамда
жазо чораларини қўллашда қонунларга аниқ ва бир хилда риоя қилиниши
устидан назоратни амалга ошириш прокурорлар зиммасига юклатилган.
Бу жараёни амалга оширишда прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунчиликда назарда тутилган
ваколатларни амалга оширишга ҳақлидир.
Ваҳоланки,
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонун
талабларига
кўра
жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар ва бошқа мансабдор
шахслар
томонидан
қабул
қилинаётган
қарорларнинг
қонунийлиги
жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни
ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади.
Шу нуқтайи назардан, прокуратура органларига ушбу соҳадаги вазифаларни
амалга ошириш мақсадида Бош прокурор ўринбосарининг 30.01.2024 йилдаги
№10.2/4–
24
–
07/12-
сонли топшириғида назорат органлари фаолияти ҳар ярим
йилда камида бир маротаба атрофлича текширилиши, текширувларда маъмурий
ва бошқа таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги қарорларнинг қонунийлигини
ўрганиш каби вазифалар юклатилган.
Бундан ташқари, Бош прокурорнинг 12.07.2021 йилдаги 244
-
сонли буйруғи
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ички
ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
тўғрисида”ги Низомда бошқарманинг асосий вазифа сифатида ички ишлар
органларида маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни юритиш жараёнида
қонунчиликка
риоя этилиши устидан назорат олиб бориш белгиланган.
Шу каби, Бош прокурорнинг 13.12.2017 йилдаги “Халқаро
-
ҳуқуқий соҳада
қонунчилик
ижроси устидан прокурор назорати самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги 174
-
сонли буйруғида ҳамда 28.10.2017 йилдаги 147
-
сонли буйруғи
билан тасдиқланган “Халқаро
-
ҳуқуқий бошқармаси тўғрисида”ги Низомда чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган маъмурий
ҳуқуқбузарликларга
оид ишларни юритишда қонунларга риоя этилиши устидан
назоратни амалга ошириш (судлар томонидан кўриб
чиқилган ишлар бундан
мустасно) вазифаси юклатилган.
Бироқ, Бош прокуратуранинг мазкур норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлари билан
МЖтКга
киритилган
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисида
баённома
расмийлаштириш, ишларни юритиш, кўриб чиқиш ва жазо қўллашга ваколати
бўлган органларнинг (мансабдор шахслар) фаолияти устидан прокурор назорати
йўналиши тўлиқ қамраб олинмаган ҳамда назоратни амалга ошириш аниқ
механизм яратилмаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ваколатли органларнинг маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисида ишларни юритиш, кўриб чиқиш ва жазо қўллаш
фаолиятидаги қонун бузилишлар кўлами кенглигини инобатга оладиган бўлсак,
бу борада прокурор назоратини самарали амалга оширишни таъминлайдиган
аниқ механизм яратиш лозим бўлади.
Шу боисдан прокурор назоратини кенг қўлланишини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг алоҳида соҳавий “Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси
устидан прокурор назоратини самарали таъминлаш тўғрисида”ги буйруғини
қабул
қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
40
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 28
-
моддасига кўра қонунларнинг
жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи органлар томонидан ижро
этилиши устидан назорат қилиш жараёнида прокурор ўз ваколатлари доирасида
терговчилар ва суриштирувчиларнинг, шунингдек терговга қадар текширувни
амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз
қарорларини
бекор қилишга ҳақли.
Бироқ, ушбу органларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги
қарорларни
бекор қилиш ваколатига эга эмас. МЖтКнинг 275
-
моддасига кўра,
прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган
қарорга
протест келтиришга ҳақли.
Шу кодекснинг 317
-
моддасига кўра прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги иш юзасидан:
1)
жиноят ишлари бўйича суд судьясининг қарори устидан –
ушбу
Кодекснинг XXIV 1 бобида белгиланган тартибда апелляция, кассация ва тафтиш
инстанциялари судига;
2)
бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан –
қарор чиқарган органга
(мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест
билдириши мумкин.
Ушбу қонун нормасидан келиб чиқиб, амалиётда ички ишлар органлари
мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз маъмурий жавобгарликка
тортиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш учун протест келтирилади. Қонунга
кўра
протест мансабдор шахс томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади. Бу эса
ноқонуний қарорни бекор қилиш жараёнини қийинлаштиради.
Қонунда
прокурорга терговчилар ва суриштирувчиларнинг, шунингдек
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга
хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилиш ваколати берилган бир вақтда,
ўзининг ижтимоий хавфлилиги жиҳатидан жиноятдан қуйида турувчи маъмурий
ҳуқуқбузарлик
содир этган шахсга нисбатан чиқарилган ноқонуний қарорини
бекор қилиш ваколати берилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Агарда Қонунда жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи орган
мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз маъмурий жавобгарликка
тортиш ҳақидаги қарорини прокурор қарори билан бекор қилиш ваколати
берилса, фуқароларнинг
бузилган ҳуқуқларини тиклашда ортиқча оворагарчилик
ва вақт йўқотилишини олди олинади.
Хорижий давлатларнинг амалиётига назар соладиган бўлсак, Қозоғистон
Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунинг 10
-
моддасида маъмурий
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишларни қўзғатиш ва тугатишга прокурор
ваколатли эканлиги белгиланган.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ва МЖтКнинг 317
-
моддаси биринчи
қисмини
учинчи хатбоши билан тўлдириш лозим.
МЖтКнинг 317
-
моддаси. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш
юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш:
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан: ноқонуний
маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги бошқа орган (мансабдор шахс)
қарорини
тугатиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
41
МЖтКнинг 278
-
моддасида материалларни прокурорга топшириш тартиби
белгиланган. Унга кўра, башарти ишни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор
шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса,
материалларни прокурорга топширади. МЖтКнинг 248
-
моддасида ички ишлар
органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилиб,
судга юборилиши назарда тутилган моддалар бўйича прокурор хулосасини бериш
тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунда, МЖтКнинг 275
-
моддасига ўзгартириш киритиш лозим бўлади.
Шу моддада маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида
қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати белгиланган.
Ушбу моддага “ИИО томонидан судга юбориладиган маъмурий ишлар
бўйича қарорларнинг қонунийлиги юзасидан хулосалар беришга” каби қўшимча
киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисблаймиз.
Бу эса ноқонуний қарор қабул қилиниши фуқароларнинг тергов ва суд
органларида сарсон бўлиб юришига чек қўйилади.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Қашқдарё вилояти туман
-
шаҳар судлари
томонидан 2022 йилда жами 29717 та (2023 йилда 42925 та, 2024 йил 11 ойида
39170 та) ишлар кўрилиб, 11647 таси (2023 йилда 17495 та, 2024 йил 11 ойида
14623 та) турли асослар билан тугатилган.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 35
-
моддасига
кўра ўзига нисбатан профилактик ҳисобга олиш юритиладиган шахслар тоифасига
МЖтКнинг 28 та моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни
содир этган шахслар киритилган.
Бундан мақсад ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга
имкон бераётган шарт
-
шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора
-
тадбирларини кўришдан иборат.
Статистик маълумотларга кўра, айрим турдаги ҳуқуқбузарлик учун МЖтКнинг
моддасида назарда тутилган жазо таъсир чоралари кўрилишига қарамасдан йилдан
йилга кескин ошиб бормоқда. Бу эса кўрилган жазо чораси етарлича самара
бермаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, МЖтКнинг 59
2
-
моддасида (Оилавий
(маиший) зўравонлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга
нисбатан кўрилган жазо чоралари етарлича бўлмаганлиги оқибатида бу турдаги
ҳуқуқбузарликлар кескин ошиб бормоқда. Биргина, Қашқадарё вилояти бўйича
МЖтКнинг 59
2
-
моддасида назарда тутуилган ҳуқуқбузарликлар 2023 йилда 1089 та
ва 2024 йил 11 ойида 2681 тани ташкил этган.
Шунингдек, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг оилавий
низоси маъмурий жазо қўллаш билан ўз ечимини топмайди, натижада бу шахслар
томонидан қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби
жиноятларни содир этиш эҳтимоли юқори бўлади.
Бундан ташқари, МЖтКнинг 112, 133, 134, 136, 137
-
моддаларида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан муайян муддатга маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
МЖтКнинг 341
-
моддасига кўра транспорт воситаларини бошқариш
ҳуқуқидан
маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ички ишлар органлари
зиммасига юклатилган. Мазкур турдаги ҳуқуқбузарликни содир этиб, ҳайдовчилик
ҳуқуқидан
маҳрум қилинган шахслар томонидан транспорт воситасини
бошқаришлари оқибатида йўл
-
транспорти ҳодисаларни содир этилиши, айрим
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
42
ҳолатларда
одам ўлимига сабабчи бўлаётганлиги кузатилмоқда. Чунки, ушбу
турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар билан кейинчалик улар устидан
назорат ва профилактика ишлар олиб бориш қонунчиликда назарда тутилмаган.
Келгусида ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун суд қарорига асосан транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқидан муайян муддатга маҳрум қилиш жазоси
тайинланган шахсларга нисбатан шу муддатга профилактик ҳисобга олинса, келгусида
техника воситаларни бошқармаслигини назорат қилиш орқали йўл
-
транспорти билан
боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олди олинади деб ҳисоблаймиз.
Шу боисдан, МЖтКнинг 59
2
, 112, 133, 134, 136, 137-
моддаларида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 35
-
моддасида ўзига нисбатан
профилактик ҳисобга олиш юритиладиган шахслар тоифасига киритишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ш. Мирзиёев “Қонун устуворлиги –
инсон манфаатларини таъминлашнинг
муҳим омилидир”. –
2017-
йил 7
-
январ. Прокуратура органлари ходимлари куни
олдидан сўзлаган нутқи. Халқ сўзи газетаси, 2017
йил 8
январ
2.
Ш. Мирзиёев “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –
юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови”.
Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маъруза. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017
-
йил. –
48 бет.
3.
Ш. Мирзиёев “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият
билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017
-
йил. –
592 бет.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 01.05.2023
-y., 03/23/837/0241- son. https://lex.uz/docs/-6445145#-6446164
4.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
https://lex.uz/docs/97664
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғриси да”ги Қонуни.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023
-y., 03/23/873/0808-son.
https://lex.uz/docs/- 106197?ONDATE=31.10.2023%2000#-106617
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 –
2026-
йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
Фармони.
https://lex.uz/docs/5841063
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
прокуратураси органлари тўғрисида”ги Фармони.
https://lex.uz/docs/147159
8.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Олий ўқув юртлари учун дарслик.
(Умумий қисм.) Т.: ИЛМ ЗИЁ, 2012. –
304 бет.
9.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. (Махсус қисм.) Олий ўқув юртлари учун
дарслик. Т.: ИЛМ З1Ё, 2012.
-
488 бет.
10.
М. Баҳодиров. “Прокуратура органларининг келиб чиқиши тарихи ва
ҳуқуқий
асосларнинг ўзига хос хусусиятлари”.
https://newjournal.org/index.php/
01/article/ view/8067/7784
11.
Ш. Бободустов. “Актуальные вопросы совершенствования конституционно
-
правовых основ деятельности органов прокуратуры: национальный и зарубежный
опыт”.
https://tadqiqot.uz/index.php/law/article/view/4068
