Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept, types, and distinctive characteristics of
military official crimes
Sarvar MUKHUTDINOV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
The article is dedicated to a comprehensive analysis of the
concept, types, and distinctive features of military official
crimes. The author critically examines scientific approaches to
defining this concept and proposes his own definition. Based on
the study of objective and subjective characteristics, the specific
features of military official crimes have been identified.
Particular attention is paid to the issues of classifying these
offenses and the problems associated with their qualification.
The views of scholars on the content of objective and subjective
aspects of the crime composition have been analyzed. Current
issues in preventing military official crimes have been
considered. As a result of the research, the author concludes
that it is necessary to improve the legislative definition of the
concept "military official" and develops a corresponding
proposal. The article has theoretical and practical significance
for further research in this field.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
military official crimes,
military service,
military official,
abuse of power,
military administration.
Ҳарбий
мансабдорлик
жиноятлари
тушунчаси,
турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳарбий
мансабдорлик
жиноятлари,
ҳарбий
хизмат,
ҳарбий
мансабдор шахс,
ҳокимиятни суиистеъмол
қилиш,
ҳарбий
бошқарув.
Мақола
ҳарбий
мансабдорлик
жиноятларининг
тушунчаси, турлари ва ўзига хос хусусиятларини комплекс
таҳлил қилишга бағишланган. Муаллиф ушбу тушунчани
аниқлашга оид илмий ёндашувларни танқидий кўриб чиқади
ва ўзининг таърифини таклиф қилади. Объектив ва
субъектив
белгиларни
ўрганиш
асосида
ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг ўзига хос хусусиятлари
1
Master degree student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
110
ажратиб кўрсатилган. Ушбу қилмишларни тасниф қилиш
масалалари ва уларни квалификация қилиш муаммоларига
алоҳида эътибор қаратилган. Олимларнинг жиноят
таркибининг объектив ва субъектив томонлари мазмунига
оид қарашлари таҳлил қилинган. Ҳарбий мансабдорлик
жиноятларининг олдини олишнинг долзарб масалалари
кўриб
чиқилган.
Тадқиқот
натижасида
муаллиф
“ҳарбий мансабдор шахс” тушунчасининг қонунчиликдаги
таърифини такомиллаштириш зарурлигига келади ва
тегишли таклифни ишлаб чиқади. Мақола ушбу соҳадаги
кейинги тадқиқотлар учун назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Понятие, виды и характерные особенности воинских
должностных преступлений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
военные должностные
преступления,
военная служба,
военное должностное
лицо,
злоупотребление
властью,
военное управление.
Статья посвящена комплексному анализу понятия, видов
и характерных особенностей воинских должностных
преступлений.
Автор
критически
рассматривает
существующие в науке подходы к определению данного
понятия и предлагает собственную дефиницию. На основе
изучения объективных и субъективных признаков
выделяются специфические черты воинских должностных
преступлений. Особое внимание уделяется вопросам
классификации
данных
деяний
и
проблемам
их
квалификации. Анализируются взгляды ученых на
содержание объективной и субъективной стороны составов
преступлений.
Затрагиваются
актуальные
вопросы
предупреждения воинских должностных преступлений.
В результате исследования автор приходит к выводу о
необходимости
совершенствования
законодательного
определения понятия «воинское должностное лицо» и
формулирует соответствующее предложение. Статья имеет
теоретическую и практическую значимость для дальнейших
исследований в данной области.
Ҳарбий
мансабдорлик жиноятлари институти жиноят ҳуқуқининг муҳим ва
мураккаб институтларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ҳарбий хизматни
ўташ тартибига қарши жиноятлар орасида ҳарбий мансабдорлик жиноятлари
алоҳида ўрин тутади. Чунки бу турдаги жиноятлар нафақат ҳарбий хизмат
манфаатларига, балки давлат бошқаруви тизимига ҳам жиддий зарар етказади. Шу
боис ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг назарий
-
ҳуқуқий жиҳатларини чуқур
ўрганиш, уларнинг тушунчаси ва турларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бунда айниқса ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг давлат хавфсизлигига
таъсири масаласи муҳим. Фикримизча, бу турдаги жиноятлар давлатнинг мудофаа
қобилиятини сусайтиради, Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлик
даражасини пасайтиради ва умуман ҳарбий хизматчилар орасида интизомсизлик
муҳитини шакллантиради. Шу билан бирга, ҳарбий мансабдорлик жиноятлари
коррупцияга йўл очиб, давлат маблағларининг ноқонуний сарфланишига сабаб
бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
111
Тадқиқотнинг методологик асосини тизимли
-
структуравий таҳлил ташкил
этиб, унда ҳуқуқий позитивизм ва социологик ёндашувлар уйғунлаштирилди.
Тадқиқот жараёнида қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил (турли олимларнинг ёндашувларини
солиштириш), ҳужжатларни таҳлил қилиш (қонунчилик нормалари, илмий
адабиётлар ва суд амалиёти материалларини ўрганиш), назарий моделлаштириш
(янги таснифлар ва таърифлар ишлаб чиқиш) ҳамда тизимли ёндашув
(жиноятларнинг объектив ва субъектив белгилари ўртасидаги боғлиқликни
аниқлаш) методларидан фойдаланилди. Тадқиқот манбалари сифатида
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги, махсус юридик адабиётлар, илмий
мақолалар ва монографиялар, суд амалиёти материаллари ҳамда
ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг статистик маълумотларидан фойдаланилди.
Ҳуқуқшунос
олим Б.В.
Волженкин мансабдорлик жиноятларига қуйидагича
таъриф беради: “Мансабдорлик жиноятлари –
бу мансабдор шахслар томонидан ўз
хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда содир этиладиган ва давлат ҳокимияти
органларининг қонуний фаолиятига тажовуз қиладиган ижтимоий хавфли
қилмишлардир”
[1].
Фикримизча, мазкур таърифда мансабдорлик жиноятларининг объекти
торроқ талқин қилинган. Бундай жиноятлар нафақат давлат ҳокимияти
органларининг фаолиятига, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига ҳам
тажовуз қилади. Шу боис уларнинг объектини кенгроқ тушуниш мақсадга
мувофиқ.
А.Я.
Аснис эса янада кенгроқ ёндашувни таклиф қилади. Унинг фикрича,
мансабдорлик жиноятлари давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларидаги хизмат манфаатларига, шунингдек фуқаролик жамияти
институтларининг қонуний фаолиятига тажовуз қилувчи қилмишлардир
[2].
Бизнингча, А.Я.
Асниснинг ёндашуви мансабдорлик жиноятларининг
ижтимоий хавфлилигини тўлиқроқ акс эттиради. Чунки бундай жиноятлар
нафақат давлат органлари фаолиятига, балки бутун жамият манфаатларига
тажовуз қилади.
В.Н.
Борков эса мансабдорлик жиноятларининг объектини янада
бошқачароқ талқин қилади. У давлат функцияларини амалга ошириш
жараёнидаги ижтимоий муносабатларни бундай жиноятларнинг асосий объекти
сифатида кўрсатади
[3].
Бизнингча, ушбу фикр баҳсли ҳисобланади. Сабаби, давлат функцияларини
амалга ошириш жараёни жуда кенг тушунча бўлиб, у мансабдорлик
жиноятларининг ўзига хос хусусиятларини тўлиқ қамраб ололмайди. Бундан
ташқари, бу ёндашув мансабдорлик жиноятларини бошқа турдаги жиноятлардан
фарқлаш имконини бермайди.
К.А.
Кузнецова мансабдорлик жиноятларини таснифлашнинг ўзига хос
тизимини таклиф қилади. Унинг фикрича, барча мансабдорлик жиноятлари икки
гуруҳга бўлинади:
–
давлат бошқаруви соҳасидаги жиноятлар;
–
махсус хизмат соҳасидаги жиноятлар
[4].
Фикримизча, ушбу таснифлаш мансабдорлик жиноятларининг ҳуқуқий
табиатига тўлиқ мос келмайди. Зеро, бундай ёндашув ҳарбий мансабдорлик
жиноятларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
112
Н.А.
Егорова эса мансабдорлик жиноятларининг объектив томонини таҳлил
қилиб, уларнинг уч асосий шаклини ажратиб кўрсатади:
1) ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш;
2) ваколат доирасидан четга чиқиш;
3) ҳаракатсизлик
[5].
Бизнингча, бу таснифлаш анча асосли бўлиб, мансабдорлик жиноятларининг
моҳиятини тўғри акс эттиради. Айниқса, ҳарбий мансабдорлик жиноятларини
таҳлил қилишда бу ёндашув муҳим аҳамият касб этади.
О.К.
Зателепин ҳарбий мансабдорлик жиноятларини алоҳида тоифа
сифатида ажратиб, уларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатади. Унинг
фикрича, “Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари ҳарбий бошқарув органларининг
Қуролли Кучлар салоҳиятини мустаҳкамлаш манфаатларига тажовуз қилади”
[6].
Фикримизча,
О.К.
Зателепиннинг
позицияси
ҳарбий
мансабдорлик
жиноятларининг хусусиятларини тўғри акс эттиради. Бироқ, бу ерда бир қатор
қўшимча белгиларни ҳам кўрсатиш лозим. Хусусан, бундай жиноятлар ҳарбий
хизматчиларнинг ҳуқуқларига ҳам тажовуз қилади, ҳарбий интизомни бузади.
Бизнинг тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатадики, ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг салбий оқибатлари нафақат Қуролли Кучлар
доирасида, балки бутун жамият миқёсида намоён бўлади. Масалан, бундай
жиноятлар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ҳам моддий ва
маънавий зарар кўради, ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган муносабати салбий
томонга ўзгаради.
Х.М.
Ахметшин ҳарбий мансабдорлик жиноятларини уч гуруҳга ажратади:
1) ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятлар;
2) хизмат ваколатидан ташқарига чиқиш билан боғлиқ жиноятлар;
3) хизматга совуққонлик билан қараш
[7].
Бизнингча, бундай таснифлаш бирёқлама ҳисобланади. Чунки, у фақат
қилмишнинг
объектив томонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган. Ҳарбий
мансабдорлик жиноятларини таснифлашда қўшимча мезонларни ҳам инобатга
олиш лозим.
Методологик жиҳатдан, ҳарбий мансабдорлик жиноятларини таснифлашда
тизимли
-
структуравий ёндашувни қўллаш мақсадга мувофиқ. Бу ёндашув
жиноятнинг нафақат объектив томонини, балки субъектив томони, объекти ва
субъектининг ўзаро боғлиқлигини ҳам инобатга олиш имконини беради. Бундай
комплекс ёндашув жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тўғри баҳолаш
учун назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Миллий олимларимиздан М.Х.
Рустамбаев таъкидлаганидек, ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг биринчи тури –
ҳокимиятни суиистеъмол қилиш –
бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини
суиистеъмол қилишида ифодаланади. Бунда Қуролли Кучларнинг манфаатларига,
ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларига зарар етказилади
[8].
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан
боғлиқ жиноятларда қуйидаги учта белги мавжуд бўлади:
а) ҳарбий мансабдор шахс ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилади;
б) бу ҳаракатлар хизмат манфаатларига зид;
в) оқибатда жиддий зарар етказилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
113
А.В.
Бриллиантов
эса
ҳокимият
ваколатидан
ташқарига
чиқиш
жиноятларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиб, уларнинг икки шаклини
ажратади:
а) ваколат доирасига умуман кирмайдиган
ҳаракатларни содир этиш;
б)
муайян шароитда амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳаракатларни содир
этиш
[9].
Ушбу ёндашув асосли бўлиб, ҳарбий мансабдорлик жиноятларини
квалификация қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, фикримизча,
бу рўйхатни яна бир шакл
билан тўлдириш лозим –
бу юқори турувчи мансабдор
шахснинг ваколатларини ўзбошимчалик билан амалга ошириш.
С.Н.
Шатилович хизматга совуққонлик билан қараш жиноятининг икки
шаклини ажратади:
1) хизмат вазифаларини умуман бажармаслик;
2) лозим даражада бажармаслик.
Мазкур олимнинг таъкидлашича, бу жиноят эҳтиётсизлик орқасида содир
этилади
[10].
Бизнингча, бундай ёндашув жиноятнинг субъектив томонини тўлиқ очиб
бермайди. Амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда хизматга
совуққонлик билан қараш қасддан ҳам содир этилиши мумкин.
И.М.
Тяжкова эса бу жиноятнинг қуйидаги зарурий белгиларини кўрсатади:
а)
мансабдор шахс ўз вазифаларини бажариш имкониятига эга бўлиши;
б)
бажарилмаган вазифалар унинг хизмат мажбуриятлари доирасига кириши;
в)
оғир оқибатлар келиб чиқиши
[11].
Фикримизча, бу позиция жиноятнинг моҳиятини тўғри акс эттиради.
Айниқса ҳарбий соҳада хизмат вазифаларини бажариш имконияти масаласи муҳим
аҳамият касб этади.
Ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг ҳуқуқий табиатини чуқурроқ
англаш учун уларнинг объектив ва субъектив белгилари ўртасидаги диалектик
боғлиқликни таҳлил қилиш лозим. Бу турдаги жиноятларнинг ўзига хос хусусияти
шундаки, объектив томондан қилмиш расман қонуний кўринишга эга бўлиши
мумкин (масалан, буйруқ бериш, хизмат ваколатларини амалга ошириш), аммо
субъектив томондан у ҳарбий хизмат манфаатларига зид мақсадларга қаратилган
бўлади. Бу эса ўз навбатида ушбу турдаги жиноятларнинг юридик таркибини
аниқлашда алоҳида ёндашувни талаб этади.
О.К. Зателепин ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг квалификация қилиш
масалаларини таҳлил қилиб, бир қатор муаммоларни кўрсатади. Хусусан, бундай
жиноятларни умумий мансабдорлик жиноятларидан фарқлаш мезонлари
етарлича ишлаб чиқилмаган
[12].
Фикримизча, бу масалада қуйидаги мезонларга таяниш лозим:
а) жиноят субъектининг махсус мақоми;
б) ҳарбий хизмат манфаатларига тажовуз қилиш;
в) ҳарбий бошқарув соҳасидаги муносабатларга зарар етказиш.
Бу мезонларда ҳуқуқий позитивизм ва социологик ёндашувларни
уйғунлаштиришга ҳаракат қилинган. Чунки фақат норматив
-
ҳуқуқий базага таяниш
етарли эмас, балки жиноятнинг ижтимоий табиатини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Бу эса ўз навбатида криминологик омилларни ҳам таҳлил қилишни талаб этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
114
С.С.
Аветисян ҳарбий мансабдорлик жиноятларини тергов қилиш
амалиётини ўрганиб, қуйидаги муаммоларни аниқлаган:
1)
ҳарбий
мансабдор шахсларнинг ваколатлари доирасини аниқлашда
қийинчиликлар;
2)
етказилган зарарнинг миқдорини баҳолаш муаммолари;
3)
айбнинг шаклини тўғри аниқлаш масалалари
[13].
Бу фикрлар асосли бўлиб, амалиётда кўп учрайдиган муаммоларни акс
эттиради.
Миллий олимларимиздан Т.К.
Мирзаев ва Р.
Кабулов ҳарбий мансабдорлик
жиноятларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.
Уларнинг
фикрича,
бундай
жиноятларнинг
профилактикаси
қуйидаги
йўналишларда олиб борилиши керак:
а)
ҳарбий
мансабдор шахсларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш тизимини
такомиллаштириш;
б)
назорат механизмларини кучайтириш;
в)
ҳарбий
хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш
[14].
Бизнингча, бу таклифлар муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, уларни амалга
ошириш механизмларини янада аниқроқ белгилаш лозим. Хусусан, ҳарбий
мансабдор шахсларни танлаш мезонларини, назорат шаклларини ва ҳуқуқий
тарбия усулларини аниқ кўрсатиш керак.
Уруш ҳолатларида содир этиладиган ҳарбий мансабдорлик жиноятлари
алоҳида эътиборни талаб қилади. Д.Н.
Бакраев таъкидлаганидек, бундай шароитда
содир этилган жиноятлар алоҳида ижтимоий хавф туғдиради ва оғир оқибатларга
олиб келиши мумкин
[15].
И.А.
Петрухин ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг субъектив томонини
таҳлил қилиб, бу борада муҳим хулосага келади. Олимнинг фикрича, бундай
жиноятларда айбнинг шакли мураккаб характерга эга бўлиб, қилмишга нисбатан
қасд, оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик кўринишида намоён бўлади
[16].
Ушбу позиция ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг психологик
механизмини тўғри очиб беради. Бироқ, фикримизча, айрим ҳолларда жиноят
тўғри қасд билан ҳам содир этилиши мумкин.
Б.Т.
Ахмедов ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг махсус превенцияси
масаласини кўтаради. У ҳарбий
қисмларда профилактика ишларини кучайтириш,
ҳарбий мансабдор шахсларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиш
тизимини жорий этиш лозимлигини таъкидлайди
[17].
Бизнингча, бу таклифлар амалий аҳамиятга эга. Айниқса, ҳарбий мансабдор
шахслар фаолиятини мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқиш долзарб
масала ҳисобланади.
Бу масалага илмий
-
назарий жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг превентив назорати икки даражада –
институционал ва функционал даражаларда амалга оширилиши лозим
.
Институционал даража ташкилий
-
ҳуқуқий механизмларни, функционал даража
эса амалий чора
-
тадбирлар тизимини қамраб олади. Бундай икки босқичли
ёндашув профилактика самарадорлигини оширишнинг назарий асоси бўлиб
хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
115
Г.Н.
Исаев ҳарбий мансабдорлик
жиноятларининг таснифини янада
такомиллаштириш зарурлигини таъкидлайди. У бу жиноятларни объектига кўра
қуйидаги гуруҳларга ажратади:
а) ҳарбий бошқарув тартибига қарши жиноятлар;
б) ҳарбий мулкни бошқариш тартибига қарши жиноятлар;
в) ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқларига қарши жиноятлар
[18].
Бизнингча, бу таснифлаш амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Чунки у
ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг объектини янада аниқроқ белгилаш
имконини беради.
В.В.
Сверчков ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг субъектив томонини
янгича талқин қилади. Унинг фикрича, бу жиноятларнинг мотиви ва мақсади
квалификация учун аҳамиятли эмас, бироқ жазо тайинлашда ҳисобга олиниши
лозим
[19].
Фикримизча, бу ёндашув баҳсли ҳисобланади. Сабаби, айрим ҳолларда мотив
ва мақсад қилмишни тўғри
квалификация қилиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Масалан, ғаразли мақсадда содир этилган ҳарбий мансабдорлик жиноятлари
алоҳида квалификацияни талаб қилади.
Ҳарбий
мансабдорлик жиноятларининг назарий
-
ҳуқуқий таҳлили қуйидаги
хулосаларга келиш имконини
беради.
Биринчидан, “ҳарбий мансабдорлик жиноятлари” тушунчасига нисбатан
қуйидагича
муаллифлик таърифини илгари сурамиз: “Ҳарбий мансабдорлик
жиноятлари –
бу ҳарбий хизматчи мансабдор шахслар томонидан ўз хизмат
мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ваколат доирасидан четга чиқиб, ҳарбий
бошқарув органларининг қонуний фаолиятига, ҳарбий хизмат манфаатларига
ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига жиддий зарар
етказадиган қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган ижтимоий
хавфли қилмишлардир”.
Иккинчидан, ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг қуйидаги ўзига хос
хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
–
махсус субъект (бошлиқ ёки бошқа ҳарбий мансабдор шахс) томонидан
содир этилади;
–
ҳарбий
бошқарув соҳасидаги муносабатларга тажовуз қилишга қаратилагн
бўлади;
–
ҳарбий
хизмат манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг
ҳуқуқларига зарар етказади;
–
қўшинларнинг
жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатади;
–
ҳарбий
интизомни бузишга олиб келади.
Учинчидан, амалдаги қонунчиликда хусусан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” дея номланган саккизинчи
бўлимига “ҳарбий мансабдор шахс” тушунчасига нисбатан қуйидагича таърифни
киритиш лозим:
“Ҳарбий мансабдор шахс –
бу Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида,
чегара қўшинларида, ички қўшинларда ва қонун билан назарда тутилган бошқа
ҳарбий тузилмаларда доимий, муддатли ёки сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматни
ўтаётган, бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларга нисбатан буйруқ бериш ваколатига
эга бўлган ёки ҳарбий мулкни тасарруф этиш ваколати берилган ҳарбий
хизматчи”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
116
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Волженкин Б.В. Служебные преступления. М.: Юристъ, 2000. С. 98
.
2.
Аснис
А.Я. Служебное преступление: понятие и субъект. М.: ЮрИнфоР,
2003. С. 45
.
3.
Борков В.Н. Преступления против осуществления государственных
функций, совершаемые должностными лицами. Автореф. дис. ... д
-
ра юрид. наук.
Омск, 2015. С. 18
.
4.
Кузнецова К.А. Классификация должностных преступлений // Уголовное
право. 2018. №4. С. 45
-46.
5.
Егорова Н.А. Теоретические проблемы уголовной ответственности за
преступления лиц, выполняющих управленческие функции. Волгоград, 2016. С. 156
.
6.
Зателепин
О.К.
Квалификация
преступлений
против
военной
безопасности государства. М., 2009. С. 288
.
7.
Ахметшин Х.М. Военно
-
уголовное право. М., 2008. С. 384
.
8.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Т.5. 2018. С. 359
.
9.
Бриллиантов А.В. Должностное лицо в уголовном законодательстве
России. М., 2017. С. 123
.
10.
Шатилович С.Н. Научные основы квалификации преступлений. 2015. С. 285
.
11.
Тяжкова И.М. Неосторожные преступления с использованием источников
повышенной опасности. СПб., 2019. С. 167
.
12.
Зателепин О.К. Уголовно
-
правовая охрана военной безопасности
Российской Федерации. 2013. С. 57
.
13.
Аветисян С.С. Воинские преступления: теория и практика. 2021. С. 234
.
14.
Мирзаев Т.К., Кабулов Р. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши
жиноятлар. 2005. С. 125
.
15.
Бакраев Д.Н. Военно
-
уголовное законодательство в боевой обстановке.
2019. С. 178
.
16.
Петрухин И.А. Субъективная сторона воинских преступлений. 2020. С. 145
.
17.
Ахмедов Б.Т. Профилактика преступлений против военной службы. 2021. С. 198
.
18.
Исаев Г.Н. Современные проблемы квалификации воинских должностных
преступлений. 2022. С. 167
.
19.
Сверчков В.В. Военно
-
уголовное право: теория и практика. 2023. С. 234
.
