Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of the crime of illegal preparation, acquisition,
or storage of narcotic drugs, their analogues, or
psychotropic substances without the intent to distribute
Shakhzod SUYUNOV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
This article analyzes certain concepts that may arise during
the investigation of crimes related to the illegal preparation,
possession, and storage of narcotic drugs, their analogues, or
psychotropic substances without the intent of distribution.
Additionally, the existing conflicting situations in the legislation
were examined, and the author's definitions for some concepts
were developed.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
narcotic herbs,
drug addiction,
preparation,
possession,
storage,
narcotic substances,
drug-related crimes,
encrypted messengers,
darknet,
psychoactive substances.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш
жиноятининг тушунчаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гиёҳ,
гиёҳвандлик,
тайёрлаш,
эгаллаш,
сақлаш,
Мазкур мақолада гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш,
сақлаш жиноятларини тергов қилиш давомида юзага
келиши мумкин бўлган айрим тушунчалар таҳлил
1
Independent Researcher, Faculty of Postgraduate Education, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the
Republic of Uzbekistan. E-mail: ssuyunov4402@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
268
наркотик моддалар,
наркожиноятлар,
шифрланган
мессенжерлар,
даркнет,
психоактив моддалар.
қилинган
.
Шу билан биргаликда, қонунчиликда мавжуд
бўлган коллизион ҳолатлар таҳлил қилиниб айрим
тушунчаларга муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
Понятие преступления по незаконному изготовлению,
приобретению, хранению наркотических средств, их
аналогов или психотропных веществ без цели сбыта
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
наркотик,
наркомания,
изготовление,
приобретение,
хранение,
наркотические вещества,
наркопреступления,
зашифрованные
мессенджеры,
даркнет,
психоактивные вещества.
В данной статье проанализированы некоторые понятия,
которые могут возникнуть в ходе расследования
преступлений, связанных с незаконным изготовлением,
приобретением, хранением наркотических средств, их
аналогов или психотропных веществ без цели сбыта.
Наряду с этим, проанализированы существующие в
законодательстве коллизионные ситуации и
разработаны
авторские определения некоторых понятий.
БМТнинг 2024 йилги гиёҳванд моддалар бўйича жаҳон ҳисоботида қайд
этилишича, дунёнинг 154 давлатида марихуанна, 57 мамлакатда эса кўкнори
етиштирилиши таъкидланган. Бу кўрсаткич АҚШда аҳолининг 6 фоизини ташкил
этса, Буюк Британия ва Мўғулистон каби давлатларда 5 фоиздан юқорилиги
аниқланган.
Кейинги йилларда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларнинг интернет
ижтимоий тармоғида махсус гуруҳлар, шифрланган мессенжерлар, реклама
кўринишидаги постлар, даркнет орқали криптовалюталардан фойдаланган ҳолда
махфий етказиб бериш тизими, автоматлаштирилган савдо ботлари ва махсус
мобил иловалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги, бу жиноятлар кўламининг
ортишига сабаб бўлмоқда.
Жиноятчилар томонидан замонавий технологияларнинг қўлланилиши, VPN
ва прокси
-
серверлардан фойдаланиш орқали ўз шахсини яшириш, шифрланган
мессенжерлар орқали мулоқот қилиш, тўловларни криптовалюталарда амалга
ошириш каби усуллардан фойдаланиши гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни содир этаётган шахсларни ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ходимлари томонидан фош этишда, тергов органи томонидан
исботлаш билан боғлиқ жараёнларда қатор қийинчиликларни келтириб
чиқармоқда.
Бундай мураккаб вазиятда қонунчилик базасини такомиллаштириш,
кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича халқаро ҳуқуқий нормаларни
миллий қонунчиликка татбиқ этиш, рақамли далилларни тўплаш ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
269
расмийлаштириш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек жиноятларни
тергов қилишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш, илғор хорижий
тажрибани ўрганиш орқали соҳа амалиётини ривожлантириш бўйича илмий
изланишлар олиб бориш зарурати юзага келмоқда.
Илмий тадқиқотларнинг дастлабки босқичида ўрганилаётган муаммонинг
тушунчаси ва моҳиятини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу қоида фан
методологиясининг асосий талабларидан бири сифатида эътироф этилади. Атама
ва тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш, назарий изланишлар билан бирга амалий
фаолиятда ҳам муҳим ўрин тутади.
Шу нуқтаи назардан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш жиноятларини тергов қилишни
тадқиқ этишда ҳам ушбу соҳага оид тушунчаларнинг ҳуқуқий мазмуни, уларнинг
ўзаро нисбати ва фарқли жиҳатларини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатадики, “гиёҳванд”
ва “гиёвандлик” атамаларининг параллел равишда қўлланилиши ҳуқуқ нормаларини
талқин қилиш ва амалиётда қўллашда муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.
Бу ҳолат, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни иловасидаги “Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот
-
таҳлилий материалларни юридик
-
техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона
услубиёти”нинг 3
-
параграф 39
-
бандига зид. Мазкур бандда “Қонун нормалари
бошқа қонун нормалари билан ўзаро боғлиқ бўлиши, қонун нормаларининг
таърифи бошқа қонунларда қўлланиладиган таърифлар билан бир хил баён
этилиши лозимлиги белгиланган”.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида мазкур икки
атамани баён этилишига қарайдиган бўлсак, 24 та ҳолатда “гиёҳванд”, 30 та
ҳолатда эса “гиёвандлик” атамаси ишлатилган.
Шу жумладан, ЖКнинг 276
-
моддасида ҳам “гиёвандлик
воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш”
жумласида “гиёвандлик” сўзи қўлланилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги 813
-I-
сон Қонунида эса 146 та
ҳолатда “гиёҳвандлик” тушунчасидан фойдаланилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12
-
сон қарорида 87 та ҳолатда “гиёҳвандлик”
ибораси қўлланилган
.
Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу атаманинг турлича ёзилиши ва
қўлланилиши
унинг ҳуқуқий аҳамиятини кўрсатиш билан бирга, бу тушунчанинг
аниқ ва ягона таърифига бўлган эҳтиёжни яққол намоён этади. Бу ҳолат
қонунчиликда терминологик бир хилликни таъминлаш зарурлигини тасдиқлайди.
Гиёҳвандлик атамаси этимологик жиҳатдан “гиё(ҳ)” сўзи билан бевосита
алоқадор. Изоҳли луғатларда бу атама икки маънода, яъни “...набобот, ўт, ўсимлик
ҳамда ўсимликлар ширасидан олинадиган наркотик моддалар (наша, қорадори,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
270
кўкнори ва бошқалар) билан боғлиқ” эканлиги қайд этилган. Қомусий луғатларда
бу тушунчага тўғридан
-
тўғри таъриф берилмаган бўлса
-
да, бироқ матнларда
“гиёҳвандлик” ибораси қўлланилган.
Ҳуқуқшунос
олимлар орасида “гиёҳ” тушунчасининг ҳуқуқий талқини
бўйича турли қарашлар мавжуд. Л.М.
Каримова “гиёҳ” тушунчаси ҳуқуқий
ҳужжатларда аниқ таърифланмаганини, бироқ у кўпинча муҳофаза қилиниши
лозим бўлган табиий объект сифатида қаралишини таъкидлайди. З.М.
Исломов
ҳам шунга ўхшаш фикр билдириб, “гиёҳ” атамаси ҳуқуқий маънода кўпинча табиий
ресурслар контекстида кўриб чиқилишини ва унинг муҳофазаси экология
ҳуқуқининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини қайд этади. Б.Т.
Мусаев,
Н.А.
Шермуҳамедова, О.К.
Худойбергенов каби олимлар ҳам шу йўналишдаги
фикрларни илгари суришган.
Бироқ юқорида келтирилган олимларнинг фикрлари асосан экология
соҳасига тегишли бўлиб, гиёҳвандлик атамасининг ҳуқуқий жиҳатларини тўлиқ
қамраб олмайди.
Бу борада Ф.Ҳ.
Отахонов ва Д.А.
Баҳриддиновларнинг “гиёҳ” атамаси ҳуқуқий
ҳужжатларда аниқ таърифга эга эмаслиги, бу эса уни турли соҳаларда турлича
талқин қилинишига олиб келиши ҳақидаги фикрлари ўринли деб ҳисобланади.
Мазкур масала юзасидан илмий доираларда турли фикрлар мавжуд
бўлиб, тилшунослик соҳаси вакилларидан А.П.
Ҳожиев, Ш.Р.
Раҳматуллаев ва
Н.М.
Маҳмудовларнинг тадқиқотларида “гиё” ва “гиёҳ” сўзларининг этимологик
илдизи бир эканлигини кўрсатади. Бу икки сўз ўртасида ягона тафовут фақат
“ҳ” товушининг қўлланилишида намоён бўлади. Олимларнинг фикрига кўра,
“гиё” сўзи кўпроқ бадиий матнларда, шеърият, насрда қўлланилса, “гиёҳ” сўзи
расмий услубга хослиги билан ажралиб туради. Бу эса ҳуқуқий ҳужжатларда айнан
гиёҳ сўзидан фойдаланиш нафақат лингвистик, балки юридик
-
техник жиҳатдан
ҳам тўғри эканлигини тасдиқлайди.
Фикримизча, илмий манбаларда “гиёҳ” асосига “банд” (боғлиқ, қарам)
қўшимчаси
қўшилиб, “гиёҳванд” сўзи ҳосил қилинган. Бу эса ўсимликка қарамлик,
боғлиқлик маъносини англатади. Этимологик жиҳатдан “гиёҳвандлик”
тушунчасининг асл илдизи ва маъноси айнан шу тарзда шаклланган. Мазкур ҳолат
тилшунослик нуқтаи назаридан ҳам “гиёҳвандлик” терминининг қўлланилиши
тўғри эканлигини кўрсатади.
Бундай илмий ёндашув қонунчиликда “гиёҳвандлик” атамасининг
қўлланилиши
мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Чунки расмий
-
ҳуқуқий
ҳужжатларда сўзларнинг услубий жиҳатдан тўғри танланиши ҳуқуқий
нормаларнинг аниқ ва тўғри талқин этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу илмий қарашлар ва амалдаги қонунчилик таҳлили асосида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида
келтирилган моддаларда “гиё” сўзи ўрнига “гиёҳ” сўзини қўллаш орқали
“гиёҳвандлик воситалари” атамасини ягона шаклда ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Бу ўзгартириш қонунчиликда терминологик бир хилликни таъминлаш ва ҳуқуқий
тушунчалар изчиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар билан боғлиқ кибержиноятлар сони тобора ортиб бормоқда.
Шу сабабли илмий адабиётларда бундай жиноий ҳодисаларни тавсифлаш учун
гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний тарқатишга оид кўргазмали реклама
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
271
(наркограффити), даркнет орқали амалга ошириладиган ноқонуний савдо,
ижтимоий тармоқлардаги махфий гуруҳлар фаолияти ва криптовалюталар орқали
тўловларни амалга ошириш каби жиноий схемаларни таҳлил қилишда
“наркожиноятлар” тушунчаси кенг фойдаланилмоқда.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва
мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
73-
сон Фармонида “наркожиноят” тушунчаси 80 та
ўринда ишлатилган.
Табиийки, савол туғилади, қонунчиликда назарда тутилган “гиёҳвандлик
воситалари” атамасининг ўрнига “наркотик моддалар” тушунчасига ўзгартиришга
зарурат борми?
Бу борада айрим олимлар гиёҳвандлик воситалари тушунчасини кенгроқ
деб ҳисоблашса, бошқалари “наркотик моддалар” кенгроқ деб ҳисоблайдилар.
И.И.
Бернаско, А.Я.
Гришко, Е.В.
Фесенко
каби олимлар наркотик моддалар
кенгроқ тушунча эканлигини, наркотик моддалар тиббий назоратсиз
ишлатилганда инсон соғлиғига зарар етказувчи моддалар эканлигини таъкидлаб,
ҳуқуқий ҳужжатларда наркотик моддалар жумласини ишлатиш мақсадга мувофиқ
эканлигини маълум қилишади.
Бу борада ўзбек олимларидан М.
Усмонов, Б.
Ахроровлар халқаро
ҳамкорликни
кучайтириш ва илмий терминологияни бир хил бўлишини
таъминлаш мақсадида “гиёҳвандлик воситалари”нинг ўрнига “наркотик
моддалар” атамасини ишлатиш зарурлигини афзал деб ҳисоблашади.
Хорижий давлат олимларидан Robert
J.
MacCoun (АҚШ), Letizia Paoli (Италия),
Neil McKeganey (Буюк Британия) каби олимлар ҳам ҳуқуқий ҳужжатларларда “наркотик
моддалар” атамаси ишлатилиши кераклиги тўғрисида фикрлар билдиришган.
Яна бир қатор David Nutt (Буюк Британия), Thomas Babor (АҚШ)лар иккала
тушунчадан ҳам воз кечиб, унинг ўрнига “психоактив моддалар” атамасини
ишлатиш кераклигини айтишса, Michel Perron (Канада), Alex Stevens (Буюк
Британия)
кабилар “назорат остидаги дори воситалари” атамасини ишлатиш
ўринли эканлигини таъкидлашади.
Юқоридаги олимлар томонидан билдирилган фикрлар кўринишидан
тўғридек, бироқ биз ушбу фикрларга қўшила олмаймиз. Тарихга назар
ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида ҳам
Ўзбекистон совет иттифоқи таркибида бўлган даврда, яъни 1959 йилдаги Жиноят
кодексида, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1994 йилгача бўлган
даврда ҳам айнан наркотик атамаси қўлланилганлигини кўришимиз мумкин.
Бироқ мустақиллик йилларида қонунчилигикдаги ўзгаришлар ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодексида
наркотик моддалар атамаси ўрнига гиёҳвандлик воситалари атамаси ишлатилиши
бошланган. Бунинг сабаби эса албатта қонунчиликда ишлатилган атамаларни
ўзбек тилига мослаштириш бўлган.
Бу борада олимлар томонидан билдирилган фикрларни ҳам баён этиш
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Жумладан, тилшунос олимлардан
А.
Мадвалиев, Ш.
Сирожиддинов, Ҳ.
Дадабоев, У.
Лафасов, З.
Неъматов, М.
Қосимов
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
272
каби олимлар “гиёҳвандлик воситалари” атамаси ўзбек тилининг изоҳли луғат
таркибини бойитишга хизмат қилишини, ушбу атама ўзбек тилига
ўзлашганлигини, сўз ясалиш қонуниятларига тўлиқ мос келишини, аҳоли учун
тушунарли эканлигини таъкидлашади
.
Ҳуқуқшунос
олимлардан Ғ.
Абдумажидов, М.Х.
Рустамбоев, А.А.
Отажонов
каби олимлар гиёҳвандлик воситалари кенгроқ тушунча бўлиб, наркотик
моддаларни ҳам ўз ичига қамраб олишини маълум қилишиб, ўз асарларида айнан
гиёҳвандлик воситалари атамасидан фойдаланишган.
Олиб борилган социологик тадқиқотлар натижаларига кўра, сўровномада
иштирок этган респондентларнинг аксарияти (76%) миллий қонунчилигимизда
қўлланилаётган “гиёҳвандлик воситалари” атамасини ўзгартириш зарурати
мавжуд эмаслигини, бу тушунча қонунчилик тизимимизга тўлиқ мос келишини
қайд этишган. Қолган респондентлар (24%) эса “гиёҳвандлик воситалари”
терминини “наркотик моддалар” тушунчаси билан алмаштириш мақсадга
мувофиқ эканлигини таъкидлашган.
Марказий Осиё давлатларининг миллий жиноят
-
ҳуқуқий қонунчилигига
назар ташласак, Қирғиз Республикаси Жиноят кодексининг “Калктын
саламаттыгына жана коомдук адеп
-
ахлакка каршы кылмыштар” (Аҳоли соғлиғи ва
жамоат ахлоқига қарши жиноятлар) бобининг 267–
271-
моддаларида “Баңги
заттар”, Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ҷиноятҳо ба муқобили
саломатии
аҳолӣ”
(Аҳоли
соғлиғига
қарши
жиноятлар)
бобининг
200
–
205-
моддаларида
“Воситаҳои
нашъаовар”,
Туркманистон
Жиноят
кодексининг “Ilat saglygyna garşy jenaýatlar” (Аҳоли соғлиғига қарши жиноятлар)
бобининг 292–
298-
моддаларида “Neşe serişdeleri” атамалари миллий тилларда
ифодаланганлигини кўришимиз мумкин.
Эътибор берадиган бўлсак, хорижий олимлар кўпроқ “наркотик моддалар”,
“назорат остидаги моддалар”, “психоактив моддалар” атамасини ишлатишни
афзал кўришса, мамлакатимиз олимлар томонидан билдирилган фикрларда
“гиёҳвандлик воситалари” атамасини ишлатиш афзал кўрилади.
Фикримизча, биз ҳам юқоридаги “гиёҳвандлик воситаси” атамаси
ишлатилиши тарафдоримиз. Сабаби, ушбу атама ўзбек тилининг хусусиятиларига
мос келади, миллий тил бойлигимизни акс эттиради ва “наркотик моддалар”дан
кенгроқ тушунча деб ҳисоблаймиз, шунинг учун ҳам “гиёҳвандлик воситалари”
атамасинининг ўрнига бошқа атамани ишлатишга хожат йўқ деб, ушбу атамани
миллий қонунчилигимизда қолдириш керак деган фикрни илгари сурамиз.
Юқоридаги фикрлардан миллий қонунчилигимизда гиёҳвандлик атамаси
ишлатилиши кераклиги бўйича хулосага келдик.
Шу ўринда гиёҳвандлик воситалари нима? деган саволга ҳам жавоб топиш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Сабаби,
биринчидан,
бу тушунча ҳуқуқий
тартибга солиш объекти сифатида аниқ ва тўғри таърифланиши лозим,
иккинчидан,
унинг моҳиятини тўғри англаш ҳуқуқни
қўллаш амалиёти учун муҳим,
учинчидан,
халқаро
ҳуқуқ
ҳужжатлари
билан
миллий
қонунчиликни
уйғунлаштириш заруратини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги 813
-I-
сон Қонунининг
3-
моддасида гиёҳвандлик (наркотик) воситалари деганда, гиёҳвандлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
273
воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга
олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида
гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва
ўсимликлар деган таъриф берилган.
Фикримизча, мазкур таърифда гиёҳвандлик воситаларига таъриф тўлиқ ва
аниқ шакллантирилмаган.
Биринчидан,
таърифда “рўйхатга киритилганлик” ва
“назоратга олинганлик” белгилари бир
-
бирини такрорлайди, чунки рўйхатга
киритилган моддалар албатта назоратга олинади.
Иккинчидан,
мазкур таърифда
гиёҳвандлик воситаларининг асосан ҳуқуқий ва физик
-
кимёвий хусусиятлари
эътиборга олинган бўлиб, тиббий ва ижтимоий хусусиятлари эътибордан четда
қолиб кетган.
Ҳуқуқшунос
олимлар томонидан ҳам мазкур тушунчанинг турли жиҳатлари
ўрганилган.
Хусусан,
Б.А.
Блиндер
ва
С.Г.
Закутскийлар
гиёҳвандлик
воситаларининг тиббий физиологик таъсирига урғу берадилар. Уларнинг
фикрича, бу моддалар марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, эйфория
ҳолатини юзага келтиради ва узоқ муддатли истеъмол натижасида соғлиққа
жиддий зарар етказади.
Е.Алауханов ва А.А.
Матчанов каби олимлар эса гиёҳвандлик воситаларининг
қарамлик
келтириб чиқариш ҳусусиятини алоҳида таъкидлайди. Уларнинг
таърифида, асаб тизимига таъсир
ва гиёҳванд қилиш хусусияти асосий белгилар
сифатида кўрсатилган.
А.
Норбоев ва бошқа бир қатор олимлар томонидан гиёҳвандлик
воситаларининг тиббий мақсадларда қўлланилиш имконияти ҳамда уларнинг
психоактив таъсирини таъкидлаб ўтганлар. Уларнинг ёндашувида моддаларнинг
келиб чиқиши (табиий ёки сунъий) ҳам муҳим белги сифатида қайд этилган.
М.М.
Хайдаров гиёҳвандлик воситасининг тушунчасини комплекс таҳлил
қилиб, унинг уч муҳим хусусиятини ажратиб кўрсатган. Олимнинг фикрича,
биринчи навбатда шахснинг психикасига салбий таъсир кўрсатиб, инсоннинг
руҳий ҳолатида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади. Шу билан бирга, у шахснинг
меҳнат қилиш қобилиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, нормал фаолият
юритишига тўсқинлик қилади. Энг муҳими, гиёҳвандлик шахсни жамиятга зид
хатти
-
ҳаракатларни содир этишга ундайди ва бу жиноятчиликка олиб келади.
М.М.
Хайдаров ўз тадқиқотларида гиёҳвандликнинг нафақат тиббий, балки
ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Олимнинг
таъкидлашича, гиёҳвандлик фақатгина алоҳида шахсга эмас, балки бутун жамият
учун жиддий хавф туғдиради ва унинг оқибатлари комплекс хусусият касб этади
.
Фикримизча, юқоридаги олимларнинг фикрларидан ҳамда қонунчиликда
кўрсатилган таърифлардан келиб чиқиб гиёҳвандлик воситаларининг мазмуни ва
моҳиятини аниқлашда қуйидаги учта асосий мезонни ажратиб кўрсатиш муҳим
ҳисобланади:
биринчидан
, тиббий мезон –
марказий асаб тизимига қўзғатувчи,
галлциноген, седатив ва бошқача таъсир кўрсатиш натижасида ўзига хос мастлик
ҳолатини келтириб чиқариш ва психофизиологик боғлиқлик туфайли уни
нотиббий равишда истеъмол қилиш;
иккинчидан,
ижтимоий мезон –
гиёҳвандлик воситаларининг нотиббий
равишда истехмол қилинишиаҳоли соғлиғини хавф остига қўйиши ва кенг
тарқалганлиги сабабли ижтимоий аҳамият касб
этиши;
учинчидан,
ҳуқуқий мезон –
восита, модда, препаратларнинг расман
гиёҳвандлик деб тан олиниши ва гиёҳвандлик воситалари рўйҳатига киритилиши.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
274
Шу билан биргаликда гиёҳвандлик воситалари учун назарий тушунчанинг
зарурлиги қонунчиликда аниқ белгиланиши
орқали ҳуқуқий тартибга солишни
такомиллаштириш, тушунчанинг илмий
-
назарий асосларини яратиш, халқаро
ҳуқуқий ҳужжатлар билан миллий қонунчиликни уйғунлаштириш, соҳага оид
илмий тадқиқотлар олиб бориш учун зарурий асос бўлиш ҳамда қонунчиликни
ривожлантириш учун концептуал асос яратиш билан изоҳланади.
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ходимлар учун ҳам амалий
тушунчанинг зарурлиги суд
-
тергов амалиётини бир хиллаштириш, жиноятларни
тўғри квалификatsiя қилиш, тергов ва суд амалиётини самарали ташкил этиш,
профилактик чора
-
тадбирларни тўғри белгилаш ҳамда идоралараро ҳамкорликни
самарали йўлга қўйиш билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 3
-
моддасида кўрсатилган
“гиёҳвандлик (наркотик) воситалари” жумласини қуйидаги таҳрирда баён этиш
мақсадга мувофиқ:
Гиёҳвандлик воситалари
–
инсон организмига психоактив таъсир
кўрсатувчи, суистеъмол қилиниши оқибатида психик ва (ёки) жисмоний
қарамликни юзага келтирувчи,
халқаро конвенциялар ҳамда миллий қонунчиликда
назарда тутилган рўйхатларга киритилган, давлат назорати остидаги табиий
ёки синтетик моддалар, шунингдек таркибида шундай хусусиятга эга моддалар
мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлардир.
Амалий фаолият учун эса қуйидаги муаллифлик таърифни таклиф этамиз:
Гиёҳвандлик воситалари
–
махсус рўйхатлар билан назоратга олинган
ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланган, инсон организмига
салбий таъсир кўрсатиб қарамлик ҳолатини юзага келтирувчи, шахс
ва жамият
учун ижтимоий хавф туғдирувчи моддалар, препаратлар ва ўсимликлардир.
Ушбу таърифларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши
соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш
ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан, хусусан гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш билан боғлиқ
жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://worldpopulationreview.com/country-rankings/drug-use-by-country
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги
Қонуни
ЎРҚ
-682-
сон
[Электрон
манба:
https://lex.uz/docs/5378966 мурожаат вақти 01.01.2022 йил]
3.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси. –
Г ҳарфи / Масъул муҳаррир А.Мадвалиев. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти, 2020. –
Б. 500.
4.
Юридик энциклопедия: 3,5 мингга яқин юридик атама ва иборалар. –
Г ҳарфи / Масъул муҳаррир У.Таджиханов. Т.: Шарқ нашриёти, 2001. –
Б. 65
-66.
5.
Каримова Л.М. Экология ҳуқуқни ва табиатни муҳофаза қилиш: дарслик –
Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2023. –
Б. 127
-128.
6.
Исломов З.М. Табиий ресурслар ҳуқуқи: ўқув қўлланма –
Тошкент: Адолат
нашриёти, 2022. –
Б. 156.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
275
7.
Мусаев Б.Т. Ҳуқуқий атамалар ва тушунчалар: илмий
-
амалий қўлланма –
Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2021. –
Б. 89.
8.
Шермуҳамедова Н.А Аграр ва қишлоқ хўжалиги: монография. –
Тошкент,
Ўзбекистон нашриёти, 2023 йил. –
Б. 234
-235.
9.
Худойберганов О.К. Экология ҳуқуқи ва табиатни муҳофаза қилиш: ўқув
қўлланма
/ Тақризчи ю.ф.д., проф. М.Усмонов. –
Тошкент: “Адолат” нашриёти, 2022.
–
Б. 178.
10.
Отахонов Ф.Ҳ. Ҳуқуқий атамалар луғати / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф.
Р.Рўзиев. –
Тошкент: "Адолат" нашриёти, 2020. –
Б. 112
-113.
11.
Баҳриддинов Д.А. Ҳуқуқий атамашунослик муаммолари: монография /
Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. А.Саидов. –
Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2023. –
Б.
167-168.
12.
Ҳожиев
А.П. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати / Масъул
муҳаррир филол.ф.д., проф. Э.Бегматов. –
Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 2001. –
Б. 87.
13.
Раҳматуллаев Ш.Р. Ўзбек тилининг этимологик луғати (туркий сўзлар) /
Масъул муҳаррир филол.ф.д., проф. А.Рустамов. –
Тошкент: "Университет"
нашриёти, 2000. –
Б. 156
-157.
14.
Маҳмудов Н.М. Ўзбек тили услубияти: назария ва амалиёт / Тақризчилар:
филол.ф.д., проф. Т.Мирзаев, филол.ф.д., проф. Ҳ.Неъматов. –
Тошкент: "Фан"
нашриёти, 2017. –
Б. 234
-235.
15.
Бернаско И.И. Правовое регулирование оборота наркотических средств и
психотропных веществ: монография / Под ред. д.ю.н., проф. В.М.Смирнова. –
М.:
Юрист, 2021. –
С. 156
-157.
16.
Гришко А.Я. Наркопреступность: теоретические и практические аспекты
противодействия: учебное пособие / Рецензенты: д.ю.н., проф. Н.А.Лопашенко,
д.ю.н., проф. В.П.Малков. –
М.: Проспект, 2022. –
С. 234
-235.
17.
Фесенко Е.В. Правовые основы противодействия незаконному обороту
наркотических средств: монография / Отв. ред. д.ю.н., проф. А.И.Рарог. –
М.: Норма,
2023.
–
С. 178
-179.
18.
Усмонов М.Ҳ. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишнинг халқаро
-
ҳуқуқий жиҳатлари: монография. –
Тошкент: ТДЮУ
нашриёти, 2023. –
Б. 145
-146.
19.
Ахроров Б.Б. Ноқонуний наркотик моддалар айланмасига қарши
курашиш: назария ва амалиёт муаммолари: монография / Тақризчилар: ю.ф.д.,
проф. Ф.Тохиров, ю.ф.д., проф. М.Рустамбоев. –
Тошкент: “Адолат” нашриёти, 2022.
–
Б. 178
-179.
20.
MacCoun R.J. Drug Policy and Law: Contemporary Issues and Challenges / Drug
Policy Research Center, University of California-Berkeley // Journal of Drug Policy
Analysis.
–
USA: Berkeley, 2023.
–
P. 234-235.
21.
Paoli L. International Drug Trafficking and Legal Terminology in Modern Era /
University of Milan // European Journal of Criminal Law and Criminal Justice.
–
Italy:
Milan, 2022.
–
P. 156-157.
22.
McKeganey N. Understanding Modern Drug Policy: Theoretical and Practical
Aspects / University of Glasgow // British Journal of Criminology.
–
UK: London, 2023.
–
Vol. 45.
–
P. 176-177.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
276
23.
Nutt D., King L. Psychoactive Substances: A New Approach to Drug
Classification and Terminology / Imperial College London // The Lancet Psychiatry.
–
UK:
London, 2023.
–
Vol. 8.
–
P. 456-457.
24.
Babor T.F. The Need for New Drug Policy Terminology in Legal Framework /
University of Connecticut School of Medicine // American Journal of Public Health.
–
USA:
Connecticut, 2022.
–
P. 345-346.
25.
Perron M., Hamilton N. Controlled Substances: Legal Framework and
International Standards / Canadian Centre on Substance Use and Addiction // Canadian
Journal of Law and Society.
–
Canada: Ottawa, 2023.
–
Vol. 38.
–
P. 189-190.
26.
Stevens A., Hughes C.E. Rethinking Drug Policy Terminology: From Narcotics to
Controlled Substances / University of Kent // International Journal of Drug Policy.
–
UK:
Kent, 2022.
–
Vol. 56.
–
P. 267-268.
27.
Ўзбекистон
ССРнинг
Жиноят
кодекси
(1959
йил
21
майда
қабул
қилинган
) //
Ўзбекистон
ССР
Олий
Совети
Ведомостлари
, 1959.
–
№14. –
3-
модда
.
–
Ўзбекистон
ССР
Олий
Совети
томонидан
1959
йил
21
майда
тасдиқланган
.
28.
Мадвалиев
А
.
П
.
Ўзбек
терминологияси
ва
лексикографияси
масалалари
/
Масъул
муҳаррир
филол
.
ф
.
д
.,
проф
.
Н.Маҳкамов. –
Тошкент: “Фан” нашриёти, 2015.
–
Б. 156
-157.
29.
Сирожиддинов Ш.С. Ўзбек тили терминологияси: назария ва амалиёт /
Тақризчилар: филол.ф.д., проф. А.Нурмонов. –
Тошкент: “Тафаккур” нашриёти,
2022.
–
Б. 234
-235.
30.
Дадабоев Ҳ.А. Ҳуқуқий атамаларнинг лисоний таҳлили / Тақризчи
филол.ф.д., проф. Ё.Тожиев. –
Тошкент: ЎзМУ нашриёти, 2023. –
Б. 145
-146.
31.
Лафасов У.П. Ўзбек тили ҳуқуқий терминологияси // ЎзМУ хабарлари. –
Тошкент, 2022. –
№3. –
Б. 89
-90.
32.
Неъматов З.Н. Ўзбек тили юридик терминологияси // Тил ва адабиёт
таълими. –
Тошкент, 2023. №2. Б. 67
-68.
33.
Қосимов
М.К. Ҳуқуқий атамаларнинг тилшунослик асослари // ТДЮУ
Ахборотномаси. –
Тошкент, 2022. –
№4. –
Б. 123
-124.
34.
Абдумажидов Ғ.А. Жиноят ҳуқуқи: махсус қисм / Масъул муҳаррир ю.ф.д.,
проф. М.Усмоналиев. –
Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2012. –
Б. 345
-346.
35.
Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Махсус
қисм. II том / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. Б.Ахраров. –
Тошкент: “ILM ZIYO”
нашриёти, 2022. –
Б. 278
-279.
36.
Отажонов А.А. Жиноят ҳуқуқи: умумий қисм / Тақризчилар: ю.ф.д., проф.
И.Исмоилов, ю.ф.д., проф. Ф.Тохиров. –
Тошкент: “Адолат” нашриёти, 2023. –
Б. 198
-199.
37.
Қирғизистон
Республикаси Жиноят кодекси, 267
-
271 моддалар
[Электрон манба: мурожаат вақти 02.01.2022 йил] http://cbd.minjust.gov.kg/act/
view/ru-ru/111527
38.
Тожикистон Республикаси Жиноят кодекси, 200
-
205 моддалари
[Электрон манба: мурожаат вақти 02.01.2022 йил]
https://www.wipo.int/edocs/
lexdocs/laws/tg/tj/tj023tg.pdf
39.
Туркманистон Жиноят кодекси, 292
-
298 моддалар [Электрон манба:
мурожаат вақти 02.01.2022 йил] https://minjust.gov.tm/mcenter
-single-ru/5
40.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги “Гиёҳвандлик ва
психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуни 813
-I-
сон [Электрон манба:
https://lex.uz/ru/docs/86044 мурожаат вақти 02.01.2022 йил]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
277
41.
Блиндер Б.А., Закутский С.Г. Угловние право Узбекской ССР: Учебник. –
Т.,
1985.
–
С 369.
42.
Алауханов Е. Криминология: Учебник. –
СПб.: Юридический центр
-
Пресс,
2013.
–
С. 411.
43.
А.А. Матчанов. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланишига қарши курашишнинг назарий ва амалий жиҳатлари:
Илмий мақолалар тўплами 2008 йил. –
Б 57.
44.
Норбоев А. Гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятларни тергов
қилиш
усуллари // Гиёҳвандликка қарши кураш: назария ва амалиёт (ижтимоий
-
ҳуқуқий
жиҳатлар)
мавзусидаги
халқаро
илмий
-
амалий
конференция
материаллари. –
Т.: СилМЭГ, 2002. –
Б. 148.
45.
М.М. Хайдаров. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларга қарши
курашишнинг миллий ва хорижий тажрибаси: Бугунги ҳолати ва қонунчиликни
такомиллаштириш
истиқболлари
номли
Республика
илмий
-
амалий
конференцияси 2017 йил 18 апрель Б 80
-81.
