Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The Role of Government Authorities in Combating Fakes
and Disinformation: Current Realities and Trends
Nurali ORIPOV
1
Agency for Information and Mass Communications under the Administration of the President of the
Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
The article analyzes the activities of government agencies in
combating fakes and disinformation in modern conditions,
scientific research conducted in this area, advanced foreign
experience in combating such phenomena, develops relevant
conclusions and makes proposals for further strengthening the
current system, using modern technologies and improving the
information literacy of the population.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
fake,
disinformation,
true information,
government agencies,
press secretaries,
information society,
national content,
information security.
Фейк ва дезинформацияларга қарши курашишда
давлат органларининг роли: бугунги кун ва замонавий
тенденциялар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
фейк,
дезинформация,
ҳаққоний
ахборот,
давлат органлари,
матбуот котиблари,
ахборотлашган жамият,
миллий контент,
ахборот хавфсизлиги.
Мақолада
замонавий
шароитларда
ёлғон
хабарлар
ва
дезинформацияларга
қарши
курашишда
давлат
органларининг
фаолияти
,
мазкур
йўналишда
олиб
борилаётган
тадқиқотлар
,
бундай
хабарларга
қарши
курашда
илғор
хорижий
тажриба
таҳлил
этилган
,
амалдаги
тизимни
янада
такомиллаштириш
,
замонавий
технологиялардан
фойдаланиш
ҳамда
аҳолининг
инфосаводхонлигини
ошириш
бўйича
тегишли
хулоса
ва
таклифлар
ишлаб
чиқилган
.
1
Head of Department, Agency for Information and Mass Communications under the Administration of the President
of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
555
Роль органов государственной власти в борьбе с
фейками и дезинформацией: современные реалии и
тенденции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
фейк,
дезинформация,
правдивая информация,
государственные органы,
пресс
-
секретари,
информационное
общество,
национальный контент,
информационная
безопасность.
В статье анализируется деятельность государственных
органов по борьбе с фейками и дезинформацией в
современных условиях. Рассматриваются проводимые
научные исследования, изучается передовой зарубежный
опыт противодействия этим явлениям. На основе
проведенного анализа разработаны соответствующие
выводы и предложены меры по дальнейшему укреплению
действующей системы, использованию современных
технологий и повышению информационной грамотности
населения.
Охирги пайтларда медиа маконда турли фейк ва ёлғон ахборотлар сони
кўпайиб, фойдаланувчилар орасида аниқ, холис ва ҳаққоний манбага бўлган талаб
тобора ошиб бормоқда. Ахборот тезлиги кучайган бир шароитда бугун деярли ҳар
биримиз кун давомида ўнлаб фейк ва дезинформацияларга дуч келамиз. Айниқса,
Интернет жаҳон ахборот тармоғида мулоқот ва ахборот тарқатишнинг
қулайлашгани, ижтимоий тармоқларнинг ривожлангани масаланинг кўламини
янада кенгайишига олиб келмоқда.
XXI асрда ахборот хуружлари энг катта таҳдидлардан бирига айланди.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш миллий хавфсизлик соҳасидаги муҳим вазифа
бўлиб қолмоқда.
Аниқ, холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган талабни қондиришда давлат
органлари ва ташкилотларининг матбуот котиблари муҳим ўрин тутади. Бироқ,
улар томонидан ҳаққоний, холис ва тезкор ахборотга бўлган талаб тўла
қондирилаётгани
йўқ десак, хато бўлмайди.
Фейк ва дезинформация
нима? Мазкур иборалар нимани англатади ва
улар
нимаси билан хавфли?
Тадқиқотчиларнинг фикрича, фейк –
инглизча “fake” сўзнинг анологи бўлиб,
замонавий тилшуносликда кўпинча икки хил: “trick” –
қув, айёр, алдов, ясама, сохта
деган маъноларда қўлланади, шу билан бирга баъзан “swindle” –
ҳазил, шўхлик,
хушчақчақлик деган маъноларни ҳам ифода этади. “Фейк” сўзининг йигирмадан
ортиқ истилоҳи бўлиб, сохта, ёлғон, қалбаки, ҳақиқий эмас, бўҳтон, алдоқчи,
уйдирма, нохолис, сунъий, уюштирилган, айёр, чалкаш, қутқу, найранг, иғво, ҳийла,
чалғитиш каби маъноларда қўлланилади[1.–Б.8.].
Дезинформация эса –
(французча des –
салбий ва information –
ахборот)
муайян гуруҳ ва доираларнинг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида сохта
маълумотлардан фойдаланиш асосида ижтимоий фикрни чалғитиш мақсадида
матбуот, радио, телевидение ва интернетда қўлланадиган усул, воситани
англатади
[2].
Оксфорд университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб одамларнинг
40 фоизи
ҳақиқий
янгиликларни сохта янгиликлардан ажрата олмайди. Дунё
миқёсида одамларнинг
57 фоизи эса фейк маълумотларга мунтазам дуч келади
[3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
556
Энг аввало, ёлғон ахборотлар жамиятда норозилик кайфиятини, амалга
оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ишончсизликни пайдо қилишга
қаратилгани
билан хавфлидир. Бу билан қандай курашишимиз керак, олдимизда
қандай вазифалар турибди?
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2024 йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Кенгайтирилган йиғилишида
билдирган фикрлари, олдимизга қўйган вазифалари муҳим дастуриламал бўлади.
Мазкур йиғилишда ахборот хуружлари ва унга
қарши курашиш масаласига асосий
урғу берилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Биз Ўзбекистон ахборот
маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, бу ишларни
хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамларда
янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас
эканмиз уни бошқалар қилади” [4].
Мана шу фикрлар давлат органлари ва ташкилотларида фаолияти
юритаётган ҳар бир матбуот котибининг кундалик вазифасига айланиши зарур.
Бугун глобал тармоқ ғоявий қуролга айланган замонда яшаяпмиз. Бу даврда
урушлар жанг майдонларидан кўра кўпроқ рақамли дунёда юз беряпти.
Ахборотлашган жамиятда миллий контент яратиш, бу жараёнларда давлат
органлари ахборот хизматлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, яхши услуб ва
инфотехнологиялардан фойдаланиш масаласи биринчи ўринга кўтарилмоқда.
Яна бир мисол. Жаҳон иқтисодий форумининг 2025 йилдаги глобал рисклар
ҳисоботи
эълон қилинди. Ҳужжат
900 дан ортиқ глобал хавф
-
хатар бўйича
экспертлар, сиёсатчилар ва соҳалар раҳбарлари иштирок этган сўровларга
асосланган.
Бу йилги сўров натижаларига кўра, бошқа муҳим омиллар қатори
дезинформация ҳам глобал рисклар ҳисоботига киритилган
. Бу эса масала
жамият учун нафат ижтимоий
-
сиёсий балки, иқтисодий жиҳатдан ҳам
муаммоларни келтириб чиқаришини кўрсатиб турибди
[5].
Жаҳон тажрибаси нима дейди?
Хўш, фейк ва дезинформацияларга қарши курашишда дунёнинг ривожланган
давлатлари, Ўзбекистонга яқин бўлган мамлакатлар қандай йўл тутаяпти?
Мисол учун, Эстония ахборот хавфсизлиги ва рақамли жамиятни
ривожлантиришда илғор мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакатда
ахборот хавфсизлигига оид мукаммал тизимлар жорий қилинган ва интернет
-
ахборотлар тўғрисидаги қонунлар жуда қатъий ишлайди. Эстония 2000 йилларда
жаҳонда биринчи бўлиб рақамли ҳукумат тизимига ўтган. Давлат органлари
фойдаланувчиларни ахборотнинг ҳаққонийлигига ишонтириш мақсадида қатор
чора
-
тадбирларни ишлаб чиқди, шу жумладан, давлат органлари ва компаниялар
учун миллий стандартлар яратилган. Ахборот хавфсизлиги бўйича
махсус
агентликлар, интернет таҳдидларига қарши мониторинг ва профилактика ишлари
олиб борилади
[6.].
Қозоғистонда
ахборот хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади.
2019 йилда “Ахборот хавфсизлиги” бўйича махсус қонун қабул қилинган бўлиб, бу
қонун
давлат
органларини фейк ахборотларга қарши курашишга ва миллий
контентни қўллаб
-
қувватлашга мажбур қилади. Қозоғистон ҳукумати ахборот
хавфсизлиги ва интернет
-
сенсорликни таъминлаш учун ахборотлар тарқатишни
кузатувчи агентликлар ва мутахассисларнинг тажрибасига
таяниб, миллий
интернет платформаларини ривожлантиришга қизиқиш билдирган
[7].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
557
2014 йилда Россия ахборот хавфсизлигига оид қонун қабул қилди,
у мамлакат ахборот маконидаги фейк хабарларни тўхтатиш ва жиноятчиликни
камайтиришга қаратилган. Бу қонунлар давлат органларини фейк ахборотларни
мониторинг қилиш ва уларга қарши курашишга мажбур қилади. Россияда
“Роскомнадзор” агентлиги ахборот хавфсизлигига масъул бўлиб, интернетдаги
фейк ва ёлғон ахборотларга қарши қатъий чоралар кўриш учун манзилли
қонунлар
қабул қилиб бормоқда
[8].
Япония
ахборот
хавфсизлигини
таъминлашда
технологиялардан
фойдаланишда алоҳида эътибор қаратилади. Япония давлат органлари
интернетдаги ахборот хавфсизлиги ва контентни назорат қилиш учун
автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланади. Японияда ахборот хавфсизлиги
ва рақамли маданиятни ривожлантириш учун давлатдан махсус курслар ва
тренинглар ўтказилади, бу эса оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий
тармоқларда ахборотни назорат қилишга ёрдам беради
[9].
АҚШда ахборот хавфсизлиги ва фейк ахборотларга қарши курашишда
давлат органлари ва хусусий секторнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. АҚШда
фейк ахборотларга қарши курашиш учун махсус “Фейк ахборотларга қарши
курашиш маркази” (Center for Countering Digital Hate) ва “Хавфсиз Интернет”
дастури ишламоқда. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг
мустақиллиги ва журналистик эркинликка оид қонунлар қабул қилинган. АҚШда
давлат органлари фейк ахборотларнинг тарқалишини мониторинг қилиш ва
уларни аниқлаш учун турли технологиялар ва алгоритмлардан фойдаланишмоқда.
Матбуот котиблари ва жамоатчилик билан муносабатларни яхшилаш учун давлат
органлари махсус таълим дастурларини ишлаб чиқмоқда
[10].
Давлат органларида ахборот сиёсатига жавобгар шахс –
матбуот котиби
ким? Унинг фейкка қарши курашдаги роли қандай?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги
“Оммавий
ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва
ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
4366-
сон
қарорида давлат
органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, яъни матбуот
котиблари –
бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг
матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг
маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва
транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти
раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб
унга, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот
воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий
веб
-
сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан
матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан
аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш вазифаси
юклатилган
[11].
Шулардан келиб чиқилса, республикамиздаги ахборот маконида матбуот
котиблари муҳим ўрин тутиши керак. Аслида қандай?
Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакат ахборот майдонида
айланаётган, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган
материалларнинг
ёки контентнинг 60–70 фоизи давлат органлари ахборот хизматларининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
558
ҳиссасига
тўғри келади
. Шу боис фейк ва дезинформацияга қарши курашиш,
аҳолини холис ва ҳаққоний ахборот билан таъминлашда бевосита давлат органлари
ва ташкилотларининг ахборот хизматлари муҳим ўрин тутади.
Мазкур муаммони ечимига хизмат қиладиган масалалардан яна бири оммавий
ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидий
материаллар, фейк хабарларга ўз вақтида расмий муносабат билдиришдир. Давлат
органи томонидан тезкор расмий муносабат берилиши турли ёлғон хабарнинг кенг
тарқалиши, аҳоли ўртасида саросима ва ваҳима кўтарилиши, одамларнинг чалғиши,
моддий ва маънавий зарар кўрмаслигини олдини олади.
Охирги йилларда бу бўйича аниқ чоралар кўрилиб, вазият бир мунча
яхшиланди. Мисол учун 2018
-
2019 йилдарда танқидий
-
таҳлилий материалларда
давлат органларининг муносабат билдириш статистикаси республика миқёсида
12 фоизни ташкил қилган бўлса,
2024-
2025 йилларда
бу кўрсаткич
90
–95 фоизга кўтарилди
. Бироқ, бу билан масала тўла ҳал қилингани йўқ.
Баъзида муҳим масалалар юзасидан тезкор муносабат билдиришни пайсалга
солиш, журналистларни сўровларига жавоб бермаслик, қайсидир идора ёки
раҳбарнинг “рухсат беришини” кутиш каби ҳолатлар бор. Натижада ўша масала
янада кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари,
жамоатчилик фаолларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, бирор
ҳолат юзасидан дастлабки муносабат билдирилгач, шу билан масала охиригача
ўрганилмаяпти. Шу боис давлат органларида танқидий материалларга жавоб
беришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаши зарур.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, амалдаги тизимни янада
такомиллаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда аҳолининг
инфосаводхонлигини ошириш бўйича қуйидаги хулоса ва таклифлар берилади.
1.
Янада очиқлик ва шаффофлик
Давлат органлари раҳбарлари, матбуот котиблари домий равишда очиқлик
ва шаффофликни таъминлаши, белгиланган вазифалар доирасида жамоатчилик
билан мулоқот қилиб бориши керак. Шу билан бирга, жамоатчилик сўровларига
қисқа
вақтда, малакали жавоб бериш талаб этилади.
2.
Ишга профессионал ёндашув
Давлат органлари матбуот котиблигига ҳақиқий профессионал кадрларни
қабул
қилиниши жуда муҳим. Айрим ҳолатларда ишни тўғри ташкил
қилинмаслиги, инқирозли вазиятларда аниқ механизмнинг йўқлиги сабаб,
матбуот котибларининг ўзи турли муҳокамаларнинг келиб чиқишига ёхуд янада
олов олишига сабаб бўлган вазиятлар кузатилди. Бундай жараёнда матбуот
котибларининг вазиятни назоратга олмагани, раҳбарларнинг ОАВ билан мулоқот
қилиш
кўникмасининг йўқлиги, содда қилиб айтганда “қайси гапни қаерда айтиш”
кераклигини билмаслиги шу тизимга, давлатга бўлган ишончни пасайишига олиб
келмоқда.
3.
Жамоатчилик билан доимий мулоқот
Давлат органининг жамоатчилик билан доимий мулоқоти ўша ташкилот
ҳақида
турди фейк ва дезинформацияларнинг тарқалиши, асоссиз танқидларнинг
кўпайиши, натижада жамоатчилик орасида обрўсизланишини олдини олади.
Чунки, нотўғри ахборот натижасида бутун давлатнинг обрўсига путур етиши,
халқнинг ишончи пасайиши, эътирозларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
559
4.
Мутахассислар малакасини ошириб бориш
Фейк ва дезинформацияга қарши курашувчи мутахассисларнинг малакасини
ошириб бориш, турли замонавий ёндашувларни иш жараёнига тадбиқ қилиш,
PR инструментлардан унумли фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини
пухта ўзлаштиришини ташкил қилиш жуда муҳим. Давлат органлари ва
ташкилотлари бундан манфаатор бўлиши, малака ошириш масаласига жиддий
қараши
керак.
5.
Ахборот манбаларини кўпайтириш
Бугун давлат органи томонидан тарқатилаётган ахборотлар барча оммавий
ахборот воситалари, шунингдек, ижтимоий тармоқ ва мобил мессенжерларни
қамраб олиши керак. Бугунги кунда давлат органларининг Интернет, ижтимоий
тармоқ ва мобил мессенжерлардаги ахборот манбалари сони 3800 дан ошиб кетди.
Бироқ, буни сонини янада ошириш, ахборот истеъмолчиларини ўзимизнинг
миллий контент билан таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, фейк ва дезинформациялар кўпайган, унга
қарши
холис ва ҳаққоний ахборот тақдим этиб борилмайдиган жамиятларда
саросима, ишончсизлик, фирибгарлик кучайиб турли ғараз ниятдаги шахсларнинг
фаолияти учун имконият кенгайиб кетади. Шунинг учун бу борадаги асосий
ташаббусни давлат органлари, унинг ахборот хизматлари қўлга олиши, ҳар қандай
ахборот хуружларига қарши кураша олиши, жамиятни аниқ ва сифатли
маълумотлар билан тўйинтириб бориши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Муратова Н. Fake news: медиада дезинформация [Матн]: қўлланма /
Н.Муратова, Н. Тошпулатова, Г. Алимова. –
Ташкент: “Innovatsion rivojlanish
nashriyot-
matbaa uyi”, 2020. –104 б.
2.
ЮНЕСКО "дезинформация"дан огоҳлантиради
//https://uza.uz/uz/posts/
yunesko-dezinformaciyadan-ogohlantiradi_670140
3.
Фейк ўзи нима? Уларни тарқатишдан мақсад нима? //http://nhrc.uz/uz/
news/feyk-ozi-nima-ularni-tarqatishdan-maqsad-nima
4.
Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган
йиғилишини ўтказди// https://president.uz/uz/lists/view/6967)
5.
Global-risks-report-2025//https://www.weforum.org/publications/
6.
Эстония Ахборот системалари ва хавфсизлиги агентлиги расмий сайти
маълумотлари // https://www.ria.ee/
7.
Қозоғистон
Республикасининг Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги
расмий сайти маълумотлари //http://www.mki.gov.kz/
8.
"Роскомнадзор" агентлиги расмий сайти маълумотлари //https://rkn.gov.ru/
9.
Япония Миллий ахборот хавфсизлиги маркази расмий сайти маълумотлари
//https://www.geminigr.com/blog/japans-national-information-security-center-nisc
10.
Американинг Кибермудофаа агентлиги расмий сайти маълумотлари //
https://www.cisa.gov/ https://www.counterhate.com/
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 27 июндаги
“Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат
органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш
бўйича
қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ
-4366-
сон
қарори
//https://lex.uz/docs/4390513
