Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Religious tolerance is a crucial factor in spiritual elevation
Mashkhura RASHIDOVA
1
, Nigora BURANOVA
2
Renaissance University of Education
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2025
Received in revised form
15 January 2025
Accepted 25 February 2025
Available online
25 March 2025
Reforms implemented in the religious and educational
sphere in Uzbekistan play an important role in the spiritual
development of society. Activities in this direction serve the
goals of preserving national traditions and values,
strengthening religious tolerance, and promoting a healthy
lifestyle among young people.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
religious and educational,
youth,
growth,
healthy lifestyle,
family,
friendship,
legality,
tolerance.
Диний бағрикенглик маънавий юксалишнинг муҳим
омили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
диний
-
маърифий,
ёшлар,
юксалиш,
соғлом турмуш,
оила,
дўстлик,
ҳуқуқий
давлат,
бағрикенглик.
Ўзбекистонда
диний
-
маърифий
соҳада
амалга
оширилаётган
ислоҳотлар
жамиятнинг
маънавий
юксалишида муҳим ўрин тутади. Мазкур йўналишдаги
тадбирлар миллий анъаналар ва қадриятларни
асраш,
диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадларига
хизмат қилади.
1
Candidate of Philosophical Sciences, Associate Professor, Department of Social and Political Sciences, Renaissance
University of Education.
2
Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Department of Social and Political Sciences? Renaissance
University of Education.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
235
Религиозная терпимость –
важный фактор духовного
роста
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
религиозно
-
просветительская,
молодежь,
рост,
здоровый образ жизни,
семья,
дружба,
законность,
толерантность.
Реформы, реализуемые в религиозно
-
образовательной
сфере в Узбекистане, играют важную роль в духовном
развитии общества. Деятельность в этом направлении
служит целям сохранения национальных традиций и
ценностей, укрепления религиозной толерантности,
пропаганды здорового образа жизни среди молодежи.
Миллатлараро диний бағрикенглик –
бу турли миллатлар ва дин вакиллари
ўртасида ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни таъминлашга қаратилган
ижтимоий муносабатлар тизимидир. У жамиятдаги барқарорлик ва тинчликни
сақлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб, ҳар бир инсоннинг диний эътиқод ва
миллий мансублик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутади.
Жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкам қарор топтиришнинг энг
муҳим тамойилларидан бири ижтимоий ва диний бағрикенгликдир [1].
2024
йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда “Бағрикенглик ҳафталиги”
доирасида Дин ишлари қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий
мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом
академияси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида
халқаро конференция бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад Ўзбекистонда тинчлик,
осойишталик омилларидан бири бўлган диний бағрикенглик, динлараро тотувлик
ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни
ўрганиш, истиқболдаги вазифаларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни
аниқлаш ва шу йўналишда ўз ечимини кутаётган
масалаларни ҳал этиш бўйича
таклифлар ишлаб чиқилди.
Ушбу нуфузли
халқаро анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Корея, Туркия,
Малайзия, Португалия, Арманистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон каби
давлатлардан мутахассислар, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
вакиллари, диншунос экспертлар, исломшунослар, миллий маданий марказлар,
турли диний конфессия вакиллари, шунингдек, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон
халқаро ислом академияси профессор
-
ўқитувчилари қатнашди. Анжуманнинг
хорижий иштирокчилари бугунги таҳликали замонда Ўзбекистондаги динлараро
ва миллатлараро
тотувлик ҳамда диний
-
маърифий соҳадаги ислоҳотлар хорижий
давлатлар учун ўрнак бўлаётгани, бу ислоҳотлар ва ташаббуслар бошида
Ўзбекистон Президенти турганини юқори баҳоладилар.
Ибн Сино жамият ва инсон
камолотга эришишининг биринчи асосини
билимларга эришишда деб кўрсатади. Зеро, илм
-
фан борлиқ ва инсоният олдидаги
ҳаётий
қонуниятларни очиб, аниқлик ва юксалишга йўналтирувчи йўл, деб
билади. Билим ва маърифат йўлига чиққан инсон, ушбу йўлдаги тўсиқ ва
қийинчиликларни енгиб ўтиши лозимлигини таъкидлайди. Ибн Сино ўз илмий
мероси билан инсонларнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун доим илм
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
236
маърифатни эгаллаш йўлидан боришларини маслаҳат беради: “Эй биродарлар!
Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан бош
тортган киши одамларнинг энг қўрқоғидир”
[2].
Бу эса дунё тамаддунига тамал тошларини қўйган Имом Бухорий,
Ал
-
Хоразмий, Имом Насафий, Ал
-
Фарғоний каби не
-
не довруғи дунёга достон улуғ
қомусий
алломалар бебаҳо меросида ҳам намоён.
Тарихимиздан маълумки, Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида
жойлашгани сабабли турли халқ, миллат ва элат вакиллари маданиятларини
уйғунлаштиришга муваффақ бўлган. Шу боис, халқимизда азалдан диний
бағрикенглик, меҳмондўстлик, кечиримлилик, бошқаларнинг урф
-
одат ва
қадриятларига ҳурмат билан қараш каби умуминсоний фазилатлар шаклланган.
Аҳамиятлиси, асрлар давомида мамлакатимиз ҳудудида турли халқларнинг
биргаликда яшаши дунё цивилизациясининг бойишига ҳам хизмат қилган.
Маълумки, ЮНЕСКО томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро
мулоқотни таъминлаш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни
ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозирда
бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан,
1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28
-
сессиясида
эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” ана шундай
ҳужжатлар
сирасидан. БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1996 йилдан буён
мазкур сана бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланади.
2017 йили 19 сентябрда Нью
-
Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош
Ассамблеясининг 72
-
сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган
ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида 2018 йили БМТ Бош Ассамблеясининг
навбатдаги ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган
махсус резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат
лойиҳаси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
“Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда экстремизм,
терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан
тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга
қарши
курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим
-
тарбия
масаласини илгари сургани билан, айниқса, аҳамиятлидир. Бугунги кунда мазкур
таълим муассасаларида ислом маърифатини тарқатиш, ўтмиш аждодларнинг бой
маънавий меросини янада чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли илмий
-
тадқиқотчилик фаолияти йўлга қўйилди. Хусусан, 2017–2024 йиллар давомида
диний
-
маърифий меросимизни ўрганишга оид 220 та фалсафа фан номзодлиги ва
Фан докторлиги илмий диссертациялари ҳимояси амалга оширилди.
Юртимиздан етишиб чиққан буюк мутафаккир алломаларнинг ҳаёти ва
илмий меросини ўрганиш юзасидан жами 600 дан ортиқ китоб, монография,
халқчил рисола, роман нашр қилинди.
Замонавий исломшунослик масалаларига оид жами 250 та, жумладан,
173 та китоб, 52 та қўлланма, 25 та монография чоп этилди. Дунё халқларининг
бирдамлиги ва муштарак тараққиётини таъминлашда ислом таълимотининг,
буюк аждодлар меросининг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш билан бирга,
муқаддас динимиз шаънига доғ тушираётган, уни ниқоб қилиб, манфур
мақсадларини амалга оширишга интилаётган бузғунчи тоифаларга қарши
курашда ислом уламоларининг якдил фикрини қўллаб
-
қувватлаши билан ҳам ғоят
муҳим ҳисобланади [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
237
Маълумки, ислом дини таълимотига кўра, Аллоҳ таоло инсонларни турли
халқ ва миллатларга бўлиб яратган ва уларнинг асосий мақсади ер юзида
ҳамжиҳатликда
ва ҳамкорликда яшашдан иборат.
Бироқ бугун
ер юзининг айрим
ҳудудларида содир бўлаётган низолар, тўқнашувлар тинчлик
-
тотувликнинг
қадрини
янада оширмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда маънавий
юксалишга эътиборни кучайтириш янада долзарб аҳамиятга эга.
Бугунги кунда юртимизда турли динларга эътиқод қилувчи кишиларнинг
бир маконда эзгу ниятлар йўлида ўзаро ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, меҳнат
қилиши
бағрикенгликнинг энг ёрқин намунасидир. Дунёда юз бераётган
нотинчлик, вазиятнинг
кескин ва мураккаб бўлиб бораётганлиги, халқлар
ўртасида ўзаро келишмовчиликлардан хулоса қилиб
юртимизнинг тинчлиги ва
равнақини таъминлаш, диний бағрикенгликни қарор топтириш ҳар қачонгидан
ҳам
муҳим омиллардан биридир.
Хусусан, ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги
Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттиришда “Инсон қадри ва
манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини
мустаҳкамлаш бўйича туб ижобий ўзгаришлар дадил илгарилаб бормоқда.
Янгиланган Конституцияда миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча
фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги
принципларига садоқат яна бир бор тасдиқланди. Шу ҳуқуқий асосда қабул
қилинган
“Ўзбекистон –
2030” стратегияси [4] Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун эканини ҳам
таъкидлаш зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://parliament.gov.uz/oz/articles/506#!
2.
Ибн Сино. Фалсафий қиссалар. (Ирисов А.). –
Тoшкент: Бадиий адабиёт,
1963.
–
Б. 15.
3.
https://uza.uz/uz/posts/diniy-bagrikenglik-tinchlik-va-taraqqiyot-asosi_657337
4.
https://lex.uz/ru/docs/6600413
