Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Development of children’s creativity in preschool education by
means of art pedagogy
Dilfuza MIRZAYEVA
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022
In this article, the development of children
’
s creative abilities
from an early age is noted as one of the modern approaches to
improving the quality of preschool education. The development
of children
’
s creativity in preschool education through art
pedagogy is described as a pedagogical problem, and the role of
modern pedagogical technologies in the development of
creative abilities is revealed. This, in addition to intellectual
tensions, has been identified as an urgent task to develop
children
’
s creative abilities in a socio-cultural environment, the
implementation of effective technologies to improve their
creative activity and initiative skills.
Art pedagogy includes artistic, aesthetic, humanistic,
cognitive, moral values and influences the moral and spiritual
development of the individual. It is also dedicated to the use of
art in the treatment and correction of children with
developmental disabilities.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
intellectual,
skill,
ability,
concept,
perspective,
art pedagogy,
innovation.
Арт
педагогикаси
воситасида
мактабгача
таълим
ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
интеллектуал,
кўникма,
қобилият
,
концепция,
истиқбол,
арт педагогика,
инновация
.
Ушбу мақолада болаларни илк ёшданоқ ижодий қоби
-
лиятларини ривожлантириш мактабгача таълим сифатини
оширишнинг замонавий ёндашувларидан бири сифатида
қайд этилган. Арт педагогикаси воситасида мактабгача
таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлан
-
тириш педагогик муаммо сифатида тавсифланиб, ижодий
қобилиятларни ривожлантиришда замонавий педагогик
технологияларнинг ўрни очиб берилган.
1
Senior lecturer, Bukhara State University. Bukhara, Uzbekistan. E-mail: d.sh.mirzaeva@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
142
Бунда интеллектуал зўриқишлардан холи равишда,
ижтимоий
-
маданий
муҳитда
болаларнинг
ижодий
қобилиятларини ривожлантириш, улардаги ижодий фаол
-
лик ва ташаббускорлик кўникмаларини такомиллаш
-
тиришнинг самарали технологияларини амалиётга жорий
этиш долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган. Арт
педагогика бадиий ва эстетик, инсонпарварлик, билим,
ахлоқий қадриятларни ўз ичига олади ва шахснинг
ахлоқий ва маънавий шаклланишига таъсир қилади.
Мақолада ривожланишида нуқсони бўлган болаларни
даволаш ва тузатишда санъатдан фойдаланиш масалалари
ҳам ёритилган.
Развитие творчества детей в дошкольном образовании
средствами артпедагогики
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
интеллектуал,
мастерство,
способность,
концепция,
перспектива,
артпедагогика,
новаторство.
В данной статье отмечается развитие творческих
способностей детей с раннего возраста как один из
современных
подходов
к
повышению
качества
дошкольного образования. Развитие творчества детей в
дошкольном образовании средствами артпедагогики
описывается как педагогическая проблема, раскрывается
роль современных педагогических технологий в развитии
творческих
способностей.
При
этом,
помимо
интеллектуальной напряженности, определена актуальная
задача развития эффективных творческих способностей
детей в социокультурной среде, внедрение эффективных
технологий повышения их творческой активности и
инициативных способностей. Артпедагогика включает в
себя
художественно
-
эстетические,
гуманистические,
познавательные, нравственные ценности и влияет на
нравственно
-
духовное становление личности. Он также
посвящен использованию искусства в лечении и коррекции
детей с отклонениями в развитии.
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,
илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда самарали таълим ва тарбия
шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг
инновацион тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030
-
йилгача
ривожлантириш Концепциясида “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама
интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун шарт
-
шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор
педагогик ва ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш” каби устувор
вазифалар белгиланган. Бу вазифаларни амалга ошириш мактабгача ёшдаги
болаларни давлат талабларига мувофиқ мусиқий тарбиялаш ва таълим бериш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
143
дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тарбияланувчиларнинг ижодий қобилият
-
ларини шакллантириш технологияларини компетенциявий
ёндашув асосида
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, халқимизнинг келажаги, мустақил давлатимизнинг истиқ
-
боли кўп жиҳатдан тарбиячига, унинг савияси, тайёргарлиги, фидойилиги, ёш
авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач,
таълимнинг барча соҳалари, шу
жумладан, мактабгача таълим тизимига эътибор кучайтирилди. Ўзбекистон
Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия” тўғрисидаги Қонуни ҳамда
мактабгача таълим тизимини узоқ ва қисқа муддатли истиқболини белгиловчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб,
ҳуқуқий асос яратилди.
Мактабгача таълимда болалар қамровини ошириш, таълим ва тарбия
жараёнига замонавий инновацияларни, янги педагогик ва ахборот
-
коммуникация
технологияларини
ҳамда илғор усулларини жорий этиш ва
моддий техник
базасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълимнинг вазифаси болаларни халқнинг бой миллий,
маданий
-
тарихий мероси билан таништириб
,
маънавий
-
ахлоқий жиҳатдан
тарбиялаш: болаларда миллий ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш,
мактабгача ёшдаги болаларда билим олиш эҳтиёжини, ўқишга интилиш мойил
-
ликларини шакллантириб, уларни мунтазам равишда таълим жараёнига
тайёрлаш, болалар тафаккурини ривожлантириш, фикрини
мустақил ва эркин
ифодалаш малакаларини шакллантириш,
жисмоний ва руҳий соғлигини
таъминлашдан иборат.
Бунинг учун замонавий тасвирий санъат орқали болалардаги қобилият
ҳамда имкониятларни аниқлаб, уларни тўғри шакллантириш билан шуғулланувчи
тармоқларидан бири бу –
арт педагогика. Маълумки, унинг фаолият соҳаси турли
хил санъат турларини педагогик ва ахлоқ тузатиш ишларида қўллаш, баркамол
шахсни тарбиялаш, умумбашарий ва миллий маънавий қадриятларни таржима
қилиш ва бадиий фаолият орқали инсонни мослаштиришдир. У педагогика ва
санъат чорраҳасида пайдо бўлди ва ривожланмоқда.
Арт педагогиканинг моҳияти –
бу таълим ва тарбия жараёнида инсонда (шу
жумладан, ривожланиш нуқсонлари мавжуд бўлган тақдирда) бадиий маданиятни
ривожлантириш ва унга турли хил бадиий
фаолият турлари бўйича амалий
кўникмаларни муваффақиятли ўзлаштиришга ёндашувни топишда ёрдам бериш
-
дир. Айтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистонда “арт педагогика”
тушунчаси
замонавий педагогика фанида махсус йўналиш сифатида ҳали етарлича тўлиқ ва
аниқ таърифини олмаган. Аммо, шунга қарамай, қўшимча таълим ўқитувчилари,
ижодий фикрлайдиган ўқитувчи ва тарбиячилар, университет ўқитувчилари ва
бошқалар арт педагогиканинг муайян методлари, усуллари ва технологияларини
ўз амалиётида тобора кўпроқ қўллашни бошлаганлар.
Мактабгача ёшдаги болаларни мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида бир
йиллик
бепул мактабга тайёрлов тизими жорий этилди.
Мактабгача таълим ташкилотларининг мутахассислари учун “Илк қадам”
Давлат ўқув дастури асосида махсус эҳтиёжга эга бўлган болалар учун 5 та
мутахассислик йўналиши бўйича мослаштирилган ва уйғунлашган таълим
дастури яратилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
144
Мактабгача таълим ва тарбия жараёнини
анаънавий йўналишдан воз кечиб,
шахсга йуналтирилган таълим тамойиллари ва методикалари асосида режалаш
-
тириш ва ташкил
қилиш назарда тутилади. Бунда болани жисмоний ва ижтимоий
ҳиссий ривожлантириш, нутқ
,
мулоқот, ўқиш ва ёзиш ҳамда ижодий ривожланиши
шахсга йўналтирилган таълимга асосланиб амалга оширилади. Яъни болага
кўпроқ эркинлик берилади, ўз қобилиятини ва имкониятини рўёбга чиқариш учун
мустақиллик берилади. Ёш авлодни тарбиялаш ва ўқитиш мактабгача таълим
ташкилотидан бошланади
Ҳозирги даврда болаларни илк ёшданоқ ижодий қобилиятларини ривожлан
-
тириш мактабгача таълим сифатини оширишнинг замонавий ёндашувларидан
бири сифатида қайд этилмоқда. Бу эса
интеллектуал зўриқишлардан холи
равишда, ижтимоий
-
маданий муҳитда болаларнинг ижодий қобилиятларини
ривожлантириш, улардаги ижодий фаоллик ва ташаббускорлик кўникмаларини
такомиллаштиришнинг самарали технологияларини амалиётга жорий этишни
долзарб вазифа сифатида белгилайди.
Таълим ва тарбия тамойиллари тарбиячиларнинг
педагогик тафаккури ва
хатти
-
ҳаракатларига раҳбарлик қилувчи фундаментал, аниқ ифодаланган талаб
-
лардир.Улар педагогик жараёнларнинг моҳиятини тушунишга, ҳақиқий педагогик
тажрибани умумлаштиришга асосланади.Таълим ва тарбия тамойиллари педаго
-
гик жараёндаги мунтазам алоқаларни аниқлаш ва улар асосида таълимни ташкил
этиш ва амалга оширишнинг мазмуни, методикаси ва технологиясини белгилаш,
педагогик фаолиятда керакли натижага эришиш имкониятини беради.
Арт педагогика тамойилларини ажратиб кўрсатсак, биз коррекцион ишлар
-
ни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий педагогик тамойилларига, алоҳида
таълимга муҳтож кишилар учун махсус таълимнинг концептуал қоидаларини акс
эттирувчи махсус педагогика тамойилларига, шунингдек, бадиий
-
эстетик ривож
-
ланиш тамойилларига таянамиз.
Шу билан бирга, биз учун А.Д.
Гонеев,
В.И.
Смирнов, И.А.
Зимная, Е.В.
Назарова, Н.А.
Ветлюгина каби муаллифларнинг
мавжуд бўлган таълим ва тарбия тамойилларини таснифлаш асос булади.
Дидактикадаги методлар
деганда, “тарбиячи ва тарбияланувчи” ўқув
материалини ўрганиш орқали маълум мақсадга эришишга қаратилган ўзаро
таъсир қилиш усулларининг кетма
-
кет алмашиши тушунилади (Ю.К.
Бабанский).
Усулни ташкил этувчи ҳаракатларга турли ҳаракатлар тизимида такрорланадиган
маълум операциялар киради.
Бу операциялар “техника” атамаси билан белги
-
ланади.
Маълумки универсал усул йўқ, барча усуллар маълум бир комбинацияда,
композицияда қўлланилади, бу аниқ
педагогик вазиятда энг катта самара бериши
мумкин ва бир қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи томонидан
белгиланади. Омиллар, жумладан, таълимнинг мақсад ва вазифалари, болаларнинг
ёши, уларнинг индивидуал хусусиятлари, таёргарлик даражаси, фаннинг мазмун
ва ўзига хос хусусиятлари, ўқитувчининг маҳорати
киради.
Арт педагогикада
улар куйидагича кўрсатилган.
–
турли хил санът турлари ёрдамида атроф
-
муҳитга эстетик муносабатни
ривожлантиришда муаммоли болани шакллантириш;
–
ривожланишида турли хил
нуқсонлари бўлган болаларнинг
бадиий
маданияти
,
ахлоқий ва эстетик фазилатларини шакллантириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
145
–
боланинг турли санът турларига хос бўлган муайян бадиий ифода восита
-
ларини эгаллаши ва улардан ўз ҳис
-
туйғуларини, дунёқарашини, ижодий ғоялари
-
ни намоён этишда фойдаланиш;
–
санъатнинг ҳар хил
турлари ёрдамида ногиронлиги бўлган шахсларни
ўқитиш ва ўқитишга алоҳида эҳтиёжларини таъминлаш ва қондириш;
–
болалар билан бадиий ва ижодий фаолиятнинг ҳар хил турлари ва шакл
-
ларида (бадиийлик ва нутқ, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳунармандчилик, театр)
мумкин бўлган
иштироки асосида тузатувчи, коррекцион ривожлантирувчи
ишларни ташкил этиш.
Бадиий педагогикада таълим ва тарбия усулларини танлаш қуйидагилар
билан белгиланади:
–
болаларнинг ёши, индивидуал хусусиятлари ва имкониятлари;
–
уларнинг қизиқишлари ва мойилликлари;
–
тайёргарлик даражаси;
–
уларнинг ривожланишидаги ўқишларнинг хусусиятлари ва даражаси;
–
болаларнинг бадиий ривожланишининг мақсад ва вазифалари;
–
санъат турларининг ҳар бирига таъсир қилишнинг ўзига хос хусусиятлари;
–
бадиий фаолиятни ташкил этиш шакллари;
–
бадиий маълумотларнинг ҳажми ва сифати;
–
ўқитувчининг маҳорати, махсус педагогик технологияларини ўзлаштириш
даражаси;
Бадиий педагогиканинг методлари дидактикада, бадиий педагогикада
уларни таснифлашда эътироф этилган ёндашувларга асосланади, бунда алоҳида
таълимга муҳтож тарбияланувчиларнинг ҳар бир тоифаси учун шундай усуллар
таркибини танлаш зарурияти ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, бадиий педагогика, арт педагогика усул ва услублари
бир
-
бири билан узвий равишда уйғунланиши керак. Бу тарбиячилардан муайян
вазиятни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг оптимал комбинациясида усулларни жуда
эҳтиёткорлик билан танлашни талаб қилади.
Бадиий педагогикада ўқитиш ва тарбиялаш методлари ва услубларини
танлаш ва тузиш, бир томондан, бадиий
-
эстетик ривожланишга максимал дара
-
жада ёрдам бериши керак. Бошқа томондан, болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёж
-
ларини қондириш ва тузатиш педагогик ишларининг ўзига хос хусусиятларига
киради.
Бу бадиий ва коррекцион ривожланиш технологиясини пухта эгаллаши
лозим бўлган тарбиячи ишини анча мураккаблаштиради ва ундан етарли
даражада юқори малакали,бадиий педагогика ва махсус педагогика асосларини
яхши билишни талаб қилади. Доимий ижодий изланиш, тарбияланувчиларнинг
индивидуал хусусиятларини билиш, уларнинг қизиқишлари, мойилликлари,
мавжуд ривожланиш бузилишларининг тузилишини тушуниш ва ҳар хил санъат
турлари
ёрдамида тузатиш усулларини ўзлаштиришни талаб қилади.
Артпедагогиканинг асосий функциялари:
–
маданиятлилик (шахснинг қадриятлар тизими сифатида маданият билан
объектив алокаси туфайли, бадиий маданият ривожига асосланган инсон ривож
-
ланиши, унинг ижодкорлигига айланиши);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
146
–
таълимий (шахсни ривожлантириш ва санъат орқали воқеликни ўзлаш
-
тиришга қаратилган, санъат соҳасидаги билимларни ва бадиий
-
ижодий фаолиятда
амалий кўникмалар эгаллашини таъминлайди);
–
тарбиявий (шахснинг ахлоқий
-
эстетик коммуникатив ва рефлексив
асослари)
.
Артпедагогиканинг асосий вазифалари:
–
ўзини шахс сифатида қабул қилиш ва ўз қадр
-
қимматини тушуниш;
–
инсоннинг дунё билан муносабати унинг ижтимоий
-
маданий жамиятдаги
ўрнини билиш;
–
шахснинг ўз
-
ўзини ижодий англаши;
Арт педагогиканинг асосий технологияси бу ўйин ва импровизация (ижод
-
корлик, креативлик), ана шу нарса ижтимоий
-
маданий педагогика соҳасида
бадиий педагогика технологиялардан фойдаланишга асос бўлади.
Педагогик импровизация
-
бу ички ёки ташқи омиллар таъсирида
юзага
келадиган режалаштирилмаган вазиятлар туфайли тарбиячининг дастлабки
кутилмаган ҳаракатлари. Импровизация мувафаққияти шаклларни лойихалаш ва
тахминлаш натижаларининг истиқболлари билан белгиланади.
Ўйин (бадиий фаолиятни рағбатлантириш усули бўлиб,
у болаларда
беихтиёр ёдлаш жараёнларини фаоллаштириш, уларнинг атроф
-
муҳитга, турли
хил бадиий фаолиятга қизиқишини оширишнинг ажойиб воситаси бўлиб хизмат
қилиши мумкин)
Арт педагогикада фаолият турлари:
Тасвирий фаолият:
1.
Лой иши.
Арт педагогикада ишлатиладиган пластик материаллар: лой. Болалар билан
машғулот ўтишда лой пластик материал сифатида тавсия этилади.
Биринчидан,
гил табиий маҳсулотдир, яъни у ўз
-
ўзидан терапевтик таъсирга эга.
Иккинчидан,
лой пластик ва эгилувчан бўлиб, бу мактабгача ёшдаги болалар
билан ишлашда жуда муҳимдир.
Учинчидан,
маҳсулотни қуритишдан кейин бўяш.
Кўпинча, лой билан ишлашда эхтиёткор бўлиш керак, ҳар бир бола ҳам лой
билан ишлашни хоҳламайди.
Лой ишининг турлари (шакллар ва нарсаларни яратиш)
Пластилин. Ранглари ёрқин, ижобий хусусиятга эга бўлган, рангларни
аралаштириш имкониятига эга бўлган, пластик чизиш техникасида фойдаланиш
(картонга пластилинни йойиш,расм яратиш).Уч ўлчовли композицияларни
яратишда фойдаланиш, шунингдек, мактабгача ёшдаги бола учун ушбу материал
-
нинг “машҳурлиги” омили. Салбий хусусиятларига қуйидагилар киради: материал
-
нинг “сунъийлиги”
,
унинг зарарли таркиби (лойдай пластик эмас)
Пластилин билан ишлаш турлари:
–
шакллар ва объектларни яратиш;
–
табиий материаллардан
фойдаланиб объектлар яратиш;
–
пластилин билан чизиш.
Хамир.Бизнинг фикримизча, хамир каби пластик материалга етарлича
эътибор берилмайди.Одатда, шўр ва оддий хамир билан ишлаш мумкин.Бу
материалнинг хусусияти
пластик, юмшоқ ва экологик тоза.
Болалар ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
147
материал билан катта завқ билан ишлайдилар.
Хамир шунчалик эгилувчанки,
боланинг майда моторикаси, мушаклари яхши
ривожланмаган бўлса ҳам, хамир
билан ишлашда бемалол ўйнайдилар, янги шакллар яратадилар.
Хамирни ҳар хил
ранглар билан ҳам бўяб ва уни пишириш мумкин.
Хамир билан ишлаш турлари:
–
хамирга ишлов бериш;
–
шакллар ва объектларни яратиш (қолиплардан фойдаланиш);
–
табиий материаллардан фойдаланган ҳолда предметлар яратиш (компо
-
зитиялар яратиш);
–
хамирни бўяш;
–
хамирдан турли хил расмлар яратиш.
Расм чизиш
Чизиш болаларнинг ҳиссий ривожланишига катта ҳисса қўшади, уларнинг
самарали фаолиятининг мотивацион
-
эҳтиёж томонини шакллантиради.Расм
чизиш худди ўйин каби “катталар орасида боланинг ҳуқуқларини” қоплайди.
Бола
ўзини ва нарсаларини бошқаришни хоҳлайди, расм ўйин каби ҳеч бўлмаганда
хаёлий равишда амалга оширишга имкон беради.У қоғозда фақат ўзига тегишли ва
ўзининг ҳаётини тасвирлайди.
Арт педагогикада биз чизиш жараёни ва натижа
-
нинг қувончини уйғунлаштиришга ҳаракат қилишимиз керак.
Артпедагогикада расм чизиш техникаси:
Ҳўл қоғозда расм чизиш.Қоидага кўра, акварелни мактабгача ёш ёки мактаб
ёшида киритиш тавсия қилинади. Бошқа томондан,болалар бўёқларини аралаш
-
тиришни ва ўзларининг тажрибаларини ўтказишни жуда яхши кўрадилар.
Бунинг
учун ҳўл қоғозда чизиш техникаси мос келади.
Шишада чизиш. Гуаш билан ишлаш тўғри келади.Ушбу техника болани
ҳаяжон, ўзига ишончсизлик,ижтимоий қўрқувни тузатиш учун ишлатилади.
Бола
-
ларни фаоллаштиради, тажрибамиздан келиб шуни айтишимиз мумкинки, барча
мактабгача
ёшдаги болалар шиша устида расм чизишга қизиқади.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача ёшдаги болаларни санъат билан
таништириш усуллари ва шаклларини қайта кўриб чиқиш ва мактабгача таълим
ташкилотларида ушбу ишни ташкил этишнинг анъанавий амалиётини ўзгар
-
тириш вақти келди. Боланинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, бадиий
фаолият орқали ўзини намоён этишини рағбатлантириш, уни баркамол шахс
сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Е.А.
Медведевой «Артпедагогика и арттерапия»
в специальном и
инклюзивном образовании.
Учебник 2018 г.
2.
И.Ю.
Левченко «Артпедагогика и арттерапия вспециальном образовании»
Артпедагогика и арттерапия в специальном образовании: Учебник для вузов /
Е.А.
Медведева, И.Ю.
Левченко, Л.Н.
Комиссарова, Т.А.
Добровольская. –
М.:
Академия, 2001. –
С.
248.
3.
Мирзаева, Дилфуза Шавкатовна, and Зилола Исмоиловна Курбанова. «Арт
-
педагогические технологии коррекции страхов у детей дошкольного возраста»
.
Scientific progress 2.7 (2021): 1206
–
1212.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
148
4.
Hakimova N. (2021).
Обучение дошкольников на основе инновационных
педагогических технологий. центр научных публикаций
(buxdu.uz), 22(22).
5.
Гулноз Касымовна Хасанова, Дилфуза Шавкатовна Мирзаева
.
Подвижная
творческая игра как один из методов арт
-
педагогики
// Scientific progress.
2021. №7.
6.
Nigmatova M.M., ShM.D. Art pedagogy in modern education //
Проблемы
науки
.
–
2021.
–
С
. 54.
7.
Нигматова Мавджуда Махмудовна, Мирзаева Дильфуза Шавкатовна
Развитие творчества детей дошкольного возраста с помощью art педагогики
//
Вестник науки и образования. 2021. –
№14
-3 (117).
8.
Нигматова, Мавжуда Махмудовна, Мирзаева, Дилфуза Шавкатовна Арт
-
терапия, как средство адаптации детей раннего возраста к доо
// Orienss. 2022.
№1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/art
-terapiya-kak-sredstvo-adaptatsii-detey-
rannego-vozrasta-k-
doo (дата обращения:
16.02.22.
9.
Нигматова
М.М. Пути формирования компетентной личности
//
ББК 71.0
И74 Редакционная коллегия Ответственный редактор. –
2019.
–
С. 191.
10.
Нигматова Мавджуда Махмудовна, Мирзаева Дильфуза Шавкатовна
Развитие творчества детей дошкольного возраста с помощью art педагогики
//
Вестник науки и образования. 2021. №14
-3(117). URL: https://cyberleninka.ru/
article/n/razvitie-tvorchestva-detey-doshkolnogo-vozrasta-s-pomoschyu-art-pedagogiki
(дата обращения: 16.02.2022).
11.
Гулноз Касымовна Хасанова, Дилфуза Шавкатовна Мирзаева подвижная
Творческая игра как один из методов арт
-
педагогики
// Scientific progress. 2021.
№7. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/podvizhnaya
-tvorcheskaya-igra-kak-odin-
iz-metodov-art-
pedagogiki (дата обращения: 16.02.2022).
12.
Hakimova N.
Обучение дошкольников на основе инновационных
педагогических технологий
//
Центр научных публикаций
(buxdu. uz).
–
2021.
–
Т.
: 22.
–
№ 22.
