Авторы

  • Н.Н. Абдурахимов
    доцент. ТерМАУ
  • А.А. Каримов
    стажёр-тадқиқотчи.ТерМАУ

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.134581

Ключевые слова:

кузги буғдой Ҳисорак саҳро тупроғи енгил қумоқ агротехника экиш меъёр муддат ҳайдаш чуқурлиги ўғитлаш.

Аннотация

Мазкур мақолада мамлакатимиз жанубий минтақаси саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди. Хусусан, ҳайдаш чуқурлиги, уруғ сепиш муддати ва меъёри, минерал ўғитлаш тизими ва намликни сақлаш чоралари таҳлил қилинди. Ушбу тадбирларнинг ҳосилдорликка таъсири аниқлаб берилди.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

149

САҲРО ТУПРОҚЛАРИДА КУЗГИ БУҒДОЙ АГРОТЕХНИКАСИ

Абдурахимов Н.Н.

доцент. ТерМАУ

Каримов А.А.

стажёр-тадқиқотчи.ТерМАУ

nabduraximov69@gmail.com

https://orcid.org/0009-0008-1961-7947

https://doi.org/10.5281/zenodo.16899419

Аннотация:

Мазкур мақолада мамлакатимиз жанубий минтақаси

саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник
тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди. Хусусан, ҳайдаш чуқурлиги,
уруғ сепиш муддати ва меъёри, минерал ўғитлаш тизими ва намликни
сақлаш чоралари таҳлил қилинди. Ушбу тадбирларнинг ҳосилдорликка
таъсири аниқлаб берилди.

Калит сўзлар:

кузги буғдой, Ҳисорак, саҳро тупроғи, енгил қумоқ,

агротехника, экиш, меъёр, муддат, ҳайдаш чуқурлиги, ўғитлаш.

Бугунги кунда дунё аҳолисининг буғдой дони ва ун маҳсулотларига

талаби қайриб 1млрд тоннага ёки 40% ошган. Шу билан бир вақтда ер
юзида буғдой экиладиган майдонлар ҳам 6,5% га ортиб, етиштириш
миқдори 773 млн тоннадан ортганлиги маълумотларда қайд қилинган.
Буғдой дони ва ун маҳсулотларига бўлган талаб мамлакатимизда ҳам
кундан кунга ортиб бормоқда. Эҳтиёжнинг бир қисми эса бугунги кунда
асосан қўшни мамлакатлардан импорт қилиш ҳисобига қондирилмоқда.
Кузги буғдой етиштиришда чўл саҳро тупроқларининг улуши
мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият
касб этади. Бироқ, саҳро ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштиришда тупроқ таркиби ва иқлим шароитлари бир қатор
муаммоларни келтириб чиқаради ва бундай тупроқларда ғаллачиликни
самарали ташкил этиш учун агротехник муаммоларни илмий асосда ҳал
қилишни талаб этади. Хусусан, саҳро ҳудудларида етиштириладиган
буғдой ҳосили тупроқ-иқлим шароитига, агротехник тадбирларнинг
илмий асосланган ҳолда тўғри олиб борилишига бевосита боғлиқ. Шу боис
экинлар агротехникасини тўғри юритиш саҳро тупроқларида юқори
аҳамиятга эгалигича қолмоқда.

Маълумки саҳро тупроқлари таркиби органик моддаларга камбағал

(гумус миқдори-0,5%гача) механик таркибига кўра сув ўтказувчанлиги
юқори, сувнинг сингиши юқори ва намни сақлаш қобилияти паст
тупроқлар ҳисобланади. Шунинг учун ушбу тупроқларда қурғоқчилик,


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

150

иссиқлик ва шўрга чидамли навларни экиш билан бирга экинларни
ўстиришда кўчат қалинлиги ва озиқлантириш меъёрлари ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Мазкур мақолада саҳро тупроқларида кузги буғдой
етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги илмий
адабиётларга асосланган ҳолда таҳлил қилинди. Хусусан ҳайдаш
чуқурлиги, уруғ сепиш муддати ва меъёри, минерал ўғитларни қўллаш
тизими, намликни сақлаш чоралари ва экинлар ривожланишига таъсир
этувчи омиллар ўрганилди.

Материаллар ва усуллар: Тадқиқот иши Сурхондарё вилоятнинг

Термиз тумани саҳро тупроқларида амалга оширилди. Тажриба даласи 25-
27 см чуқурликда ҳайдалиб, текисланди ва экиш муддатлари ва меъёрлари
тажриба тизими асосида амалга оширилди. NPK миқдорлари
вариантларда

кўрсатилган

меъёрларда

берилди.

Метеорологик

маълумотлар ва тупроқ таркиби лаборатория таҳлиллар асосида
баҳоланди. Тадқиқотни ўтказиш жараёнида кузги буғдой навларининг
ўсиши ва ривожланиши, экинларнинг маҳсулдорлиги, жумладан ўсимлик
бўйи, барги, бўғимлар ва маҳсулдор поялар сони, бошоқнинг йириклиги,
бир бошоқдаги дон сони, уларнинг оғирлиги ва ҳосилдорлик
кўрсаткичлари бўйича фенологик кузатувлар олиб борилди. Тадқиқот
ишида барча кузатув, ўлчов ва таҳлиллар “Методика государственного
сортоиспитания сельскохозяйственных культур” (1989й) ва ЎзПИТИнинг
(2007й.) услубий қўлланмалари асосида олиб борилди.

Тажриба тизими

1-жадвал

Вариант

Экиш меъри,

млн/дона

Суғориш режими %

ҳисобида

Минерал ўғитлар
меъёри кг/га

1

Назорат вариант

- 4,5

млн/дона

70 – 75 – 70 %

N

-250;

P

-175;

K

-125;

2

5,0

млн/дона

75 – 75 – 75 %

N

-275;

P

-175;

K

-125;

3

5,5

млн/дона

75 – 75 – 75 %

N

-250;

P

-200;

K

-135;

4

5,0

млн/дона

75 – 80 – 75 %

N

-250;

P

-175;

K

-125;


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

151

5

5,5

млн/дона

75 – 80 – 75 %

N

-275;

P

-200;

K

-135;

Натижалар ва муҳокама.Тажрибада кузги буғдойнинг Ҳисорак нави

режадаги экиш муддатлари бўйича экилиб, майсаларнинг униб чиқиш
муддатлари кузатиб борилди. Тажриба вариантлари кесимида таҳлил
қиладиган бўлсак, экиш меъёри 4,5 млн дона уруғ бўлган назорат
вариантда майсаларнинг сони гектарига 423 млн. донани ташкил этди.
Экиш меъёри 5,0 млн донани ташкил қилган вариантда ҳам ўртача бир
метр кв.майдонда майса сони 423 донани ташкил қилиб, бу экилган уруғ
меъёрига нисбатан униб чиққанлари 96-95% ни ташкил қилди. Экиш
меъёри 5,5 млн дона уруғни ташкил қилганда майса сони бир метр
квадрат майдонда 469 донани ташкил қилиб, экилган уруғ меъёрига
нисбатан униб чиқиш 93-92% ни ташкил қилган. Экиш муддат ва
меъёрлари бўйича майсаларнинг униб чиқиш натижаларини 1- жадвалдан
кўриш мумкин.

Майсаларнинг униб чиқиш динамикаси, 2023 йил.

2-жадвал.


Вариантлар

Экиш
меъёри
млн/га

Қайтариқлар
1

2

3

Ўртача

1-вариант

(Назорат)4.5 422

430

419

423

2-вариант

5.0

421

434

416

423

3-вариант

5.5

470

475

462

469

4-вариант

5.0

425

430

422

425

5-вариант

5.5

473

478

467

472

Албатта ўсимликнинг қишга чидамлилиги энг мураккаб физиологик

ҳусусият бўлиб, у ўсимликнинг табиатига, кузги ўсиш шароитига, унинг
агротехникасига боғлиқ. Агротехника даражаси юқори бўлганда
экинларнинг кузги-қишки ноқулай шароит таъсиридан зарарланиши кам
бўлади. Кузатувлар Ҳисорак навининг муҳим ҳусусиятларидан бири
уларнинг паст ҳароратга тез мослаша олишидир.

Ҳисорак

навининг қишки

ноқулай шароитга ва совуққа

бардошлилигини ошириш учун экиш билан бир вақтда минерал ва
органик ўғитларни бериш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек экиш


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

152

меъёрлари ҳам навнинг қишлаш даражасига сезиларли таъсир этади.
Саҳро чўл минтақаси тупроқларида чиринди миқдорининг пастлиги ва
куз-қиш ойларида мавсумий ёғингарчиликнинг камлиги тупроқдаги
намлик даражасининг критик ҳолатга тушиб қолишига сабаб бўлади.
Шунингдек бу минтақаларда қишки қурғоқчиликнинг рўй бериш
ҳолатлари ҳам кузатилади. Бундай ҳолатда ўсимликда ҳаётий жараёнлар
тўхтаб, баъзан эса экиннинг тамоман нобуд бўлишигача олиб келади.
Шунинг учун бу шароитларда майсаларга униб чиққандан сўнг яхши
тубланиши учун минерал озиқ моддалар билан қўшимча ўғитлар бериш ва
қишга киришдан олдин майсаларни баргидан озиқлантириш муҳим
ҳисобланади. Тадқиқот ишида майсаларнинг қишлаб чиқиш даражасига
экиш меъёрларининг таъсири ҳам ўрганилди. Кузатув натижалари бўйича
маълумотлар 3-жадвалда берилган.

Майсаларнинг қишлаб чиқиши
3-жадвал

Вариантлар

Қишлашдан
олдин кўчатлар
сони, дона

Қишлаб чиққан
кўчатлар сони,
дона

Ўртача фарқ,
+
-

1-вариант

264

228

-36

2-вариант

325

301

-24

3-вариант

377

343

-34

4-вариант

421

397

-24

5-вариант

467

431

-36

Ҳисорак навининг тупланишига экиш меъёрининг таъсири
3-jadval.

Вариантлар Тупланиш

сони, дона

Тупланиш
даражаси
балл

Тупланиш
сони, дона

Тупланиш
даражаси,
балл

2023-йил

2024-йил

Ҳисорак нави

1

4.3

4

4.1

4

2

3.7

4-

3.6

4-

3

3.5

3

3.3

3

4

3.5

3

3.1

3

5

3.0

3

3.0

3


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

153

Хулоса:

Ҳайдаш чуқурлиги 25-30 смгача чуқурликда ҳайдалган ерларда

тупроқ намлиги яхши сақланди. Экиш муддати 15октябрдан 15ноябргача
бўлган муддатда экилган уруғлардан энг яхши натижалар олинди. Бу
муддатларда 235-250кг/га миқдорида унувчан уруғларни экиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Ўғитлашнинг энг мақбул йиллик меъёри N90; P60;
K40 кг/га миқдорда бўлиб, ўғитларни саҳро тупроқларида экиннинг
ўсиши ривожланиш фазаларига мос табақалаштириб бериш ҳосил
миқдори ва унинг сифатига ижобий таъсир кўрсатди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агротехника элементларини тўғри

танлаш ва қўллаш буғдойнинг ҳосилдорлиги ва сифатига сезиларли
таъсир кўрсатади [1;2].

Саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштиришда агротехника

элементларини тўғри танлаш ҳосилдорликни ошириш ва ресурслардан
оқилона фойдаланишда ҳал қилувчи омилдир. Айниқса, ҳайдаш
чуқурлиги, экишни оптимал муддатларда амалга ошириш ва тўғри
ўғитлаш тизими экиннинг барвақт ўсиши ва юқори ҳосил беришига
хизмат қилади. Тадқиқот натижалари қуйидаги асосий хулосаларни бериш
имконини берди.

Ҳайдаш чуқурлиги: 30 см ва ундан чуқур ҳайдалган далаларда намлик

заҳираси юқори бўлиб, илдиз тизими яхши ривожланиб чуқур
ривожланди. Бу эса ўз навбатида ҳосилдорликнинг12–15% га ошишини
таъминлади.

Тадқиқот ишида 15 октябрдан 15 ноябргача бўлган муддат энг

самарали деб топилди. Эрта ёки кеч экиш ўсиш динамикаси ва ҳосил
сифатини пасайтиради [5]

Унумдорлиги юқори бўлган тупроқларда меъёрдан кўп уруғ

сепилиши зичликнинг ортиши ва касалланиш хавфини оширади [6].

Саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштиришда агротехника

элементларини тўғри қўллаган ҳолда уруғларни экиш меъёри 235-250
кг/га миқдорларда сепилганда энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Ўғитлашда N90; P60; K40кг/га миқдорда озиқланитирилган вариантларда
энг яхши натижаларга эришилди. Шунингдек фосфорли ва калийли
ўғитлар ўсимликнинг илдиз тизимининг яхши ривожланиб, биотик ва
абиотик таъсирларга чидамлилигига ижобий таъсир кўрсатди [7].


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

154

Саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштиришда ҳар бир агротехника

элементи, жумладан ерни шудгорлаш, уруғ сепиш, ўғитлаш ва суғориш
тадбирларининг барчаси комплекс ёндашув асосида танланиши лозим.

Тадқиқотлар натижаси тўғри бажарилган агротехника тадбирлари

буғдойнинг ҳосилдорлиги ва сифатида 20–25% гача ўсишга олиб
келишини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Абдукаримов Д., Сафаров Т,, Остонақулов Т. Дала экинлари

селекцияси, уруғчилиги ва генетика асослари. “Меҳнат” нашриёти.
Тошкент 1989.
2.

Абдурахимов Н.Н. Сурхондарё вилоятида кузги буғдой навларининг

экологик синови. “Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигини интенсив
технология асосида ривожлантириш муаммолари” республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. 2001 йил. 9-10-б.
3.

N.Abduraximov, M.Avazova. Kuzgi bug'doy yetishtirishda resurs suv

tejovchitexnologiyalardan foydalashning afzaqlliklari. AGRO ILM . 2022/3. 78-
79-b
4.

Абдурахимов Н. Н. Влияние активности ферментов на устойчивость к

болезням

и

стрессовым

факторам

среды

у

пщеницы.

IJDIIE:INTERNATIONAL JOURNAL OF DISCOURSE ON INNOVATION
INTEGRATION AND EDUCATION. 2020/11.
5.

Абдурахимов Н. Н. Кузги буғдой навларида касаллик ва

зараркунандаларнинг таъсирини ўрганиш. «Қишлоқ хўжалик экинлари
агробиологияси ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари». Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами..136-137б. 2015й.
6.

Абдурахимов Н.Н., Қўзимуродов А. Ўзбекистон жанубида Краснодар

навлари. “Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги
экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни
амалиётга жорий этишнинг аҳамияти”. Халқаро илмий-амалий анжуман
маърузалари тўплами. 419-420 б. Тошкент-2012 йил.
7.

Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных

культур. Выпуск второй. Москва-1989.
8. Shodiyev N. “Mineral fertilizers and winter wheat yield”, Uzbekistan
Agricultural Studies, 2023.
9. World Bank Report: Irrigation Efficiency in Central Asia, 2020.

Библиографические ссылки

Абдукаримов Д., Сафаров Т,, Остонақулов Т. Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва генетика асослари. “Меҳнат” нашриёти. Тошкент 1989.

Абдурахимов Н.Н. Сурхондарё вилоятида кузги буғдой навларининг экологик синови. “Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигини интенсив технология асосида ривожлантириш муаммолари” республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2001 йил. 9-10-б.

N.Abduraximov, M.Avazova. Kuzgi bug'doy yetishtirishda resurs suv tejovchitexnologiyalardan foydalashning afzaqlliklari. AGRO ILM . 2022/3. 78-79-b

Абдурахимов Н. Н. Влияние активности ферментов на устойчивость к болезням и стрессовым факторам среды у пщеницы. IJDIIE:INTERNATIONAL JOURNAL OF DISCOURSE ON INNOVATION INTEGRATION AND EDUCATION. 2020/11.

Абдурахимов Н. Н. Кузги буғдой навларида касаллик ва зараркунандаларнинг таъсирини ўрганиш. «Қишлоқ хўжалик экинлари агробиологияси ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари». Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами..136-137б. 2015й.

Абдурахимов Н.Н., Қўзимуродов А. Ўзбекистон жанубида Краснодар навлари. “Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти”. Халқаро илмий-амалий анжуман маърузалари тўплами. 419-420 б. Тошкент-2012 йил.

Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур. Выпуск второй. Москва-1989.

Shodiyev N. “Mineral fertilizers and winter wheat yield”, Uzbekistan Agricultural Studies, 2023.

World Bank Report: Irrigation Efficiency in Central Asia, 2020.