Авторы

  • Шерзод Расулов
    ЖизПИ, ўқитувчиси
  • Олег Пак
    ЖизПИ, талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.134585

Ключевые слова:

қарз операциялари иқтисодий моҳият туркумланиш молия бозори инвестиция молиявий хатарлар иқтисодий барқарорлик ҳуқуқий асослар.

Аннотация

Ушбу мақолада қарз операцияларининг иқтисодий моҳияти ва уларнинг туркумланиши масалалари ёритиб берилади. Қарз операциялари молия бозорида маблағларни самарали тақсимлаш, инвестиция жараёнларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Мақолада қарз операцияларининг турлари, уларнинг ҳуқуқий асослари, иқтисодий мақсадлари ҳамда миллий ва халқаро амалиётда қўлланиш хусусиятлари таҳлил қилинади. Шунингдек, қарз операцияларининг иқтисодий ўсишга таъсири ва молиявий хатарларини баҳолаш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

140

ҚАРЗ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА

ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИДАГИ РОЛИ

Расулов Шерзод Шароф ўғли

ЖизПИ, ўқитувчиси

Пак Олег Александрович

ЖизПИ, талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16891952

Аннотация:

Ушбу мақолада қарз операцияларининг иқтисодий

моҳияти ва уларнинг туркумланиши масалалари ёритиб берилади. Қарз
операциялари молия бозорида маблағларни самарали тақсимлаш,
инвестиция

жараёнларини

қўллаб-қувватлаш

ва

иқтисодий

барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Мақолада қарз
операцияларининг турлари, уларнинг ҳуқуқий асослари, иқтисодий
мақсадлари ҳамда миллий ва халқаро амалиётда қўлланиш хусусиятлари
таҳлил қилинади. Шунингдек, қарз операцияларининг иқтисодий ўсишга
таъсири ва молиявий хатарларини баҳолаш масалаларига ҳам эътибор
қаратилган.

Калит сўзлар:

қарз операциялари, иқтисодий моҳият, туркумланиш,

молия бозори, инвестиция, молиявий хатарлар, иқтисодий барқарорлик,
ҳуқуқий асослар.

Abstract:

This article discusses the economic essence of loan operations

and their classification. Loan operations play an important role in the effective
allocation of funds in the financial market, supporting investment processes, and
ensuring economic stability. The article analyzes the types of loan operations,
their legal framework, economic objectives, and features of their application in
both national and international practice. Special attention is also given to
assessing the impact of loan operations on economic growth and evaluating
their financial risks.

Keywords:

loan operations, economic essence, classification, financial

market, investment, financial risks, economic stability, legal framework.

Иқтисодий ўсиш - ҳар қандай мамлакатнинг стратегик мақсадларидан

бири бўлиб, уни амалга оширишда молиявий ресурсларнинг етарли
даражада жалб этилиши ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Қарз
операциялари эса иқтисодиётдаги бўш маблағларни инвестиция
лойиҳаларига йўналтириш орқали бу мақсадга эришишга хизмат қилади.

Мамлакат иқтисодий салоҳиятининг тараққий этиши кўп жиҳатдан

ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва бозор мунасабатларини
ривожлантиришга боғлиқдир. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

141

модернизациялашда

бизнес

субъектларининг

ташқи

молиявий

ресурсларга эҳтиёжи тобора ортиб бориши ва ундан самарали
фойдаланиши бозорда ўз ўрни ва мавқеини сақлаб қолишда асосий
омиллардан ҳисобланади. Кредит ва қарзларни олиш баробарида унинг
мақсадлилиги ва самараси, бизнес субъектларининг нақадар стратегик
қарорлар қабул қилишлари ва фаолиятни тўғри йўлга қўйишда бизнес
тили ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубларини жорий этиши
ва ундан самарали фойдаланиши ҳар қандай инқирозларнинг олдини
олишда асосий илмий ёндашув бўлиб хизмат қилади. Бу эса бизнес
субъектларининг

бутун

молия-кредит

механизмини

тубдан

ўзгартиришни ва доимий такомилаштиришни тақазо этади.

Мамлакатимизда сўнги уч йилда олиб борилаётган ижтимоий-

иқтисодий

ислоҳотлар

натижасида

барқарор

иқтисодий

ўсиш

суръатларига

эришилди

«2017-2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган Давлат дастурининг барча чора-
тадбирларини амалга оширишга 37,7 триллион сўм ва 8,3 миллиард АҚШ
доллари йўналтириш кўзда тутилган. 2017 - 2021 йилларда 649 та
инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга
чиқариш режалаштирилмоқда ки, мазкур лойиҳаларни амалга оширишда
ўз маблағлари ва ташқи манбалардан оладиган кредит ва қарз маблағлари
ҳисобидан

йўналтирилиши

белгилаб

берилган.

Бунда

албатта

иқтисодиётнинг асосий молиявий манбаси бўлган банклар томонидан
ажратилаётган инвестициявий ва тижорат кредитларининг аҳамияти
катта. 2018 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларига умумий ажратилган кредитлар 30,6 трлн сўмни ташкил
этган, 2017 йилга нисбатан 1,6 баробарга ўсганлигини кўриш мумкин.
Биноарин, банклар томонидан умумий ажратилган кредитлар 2018 йилда
167391,0 млрд сўмни, 2017 йилга нисбатан 51,39%га ошганлигини,
хусусан қишлоқ хўжалигига 2017 йилга нисбатан 2018 йиа 98,7% (қарийб
2 карра) кўпроқ кредит ажратилган. Умумий ажратилган кредитларни
ЯИМга нисбатини ўрганганимизда 2017 йилда 1 сўмлик кредит ресурсига
2,74 сўм ЯИМ, 2018 йил учун эса 2,45 сўм тўғри келмоқда. 2018 йилга
нисбатан 0,29 тийинлик камроқ маҳсулот тўғри келиши маълум бўлади.
Шу боисдан, ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва кўтариш, унинг
рақобатбардошлигини ва самарадорлигини ошириш эса кўп жиҳатдан
қарз

капиталининг,

айниқса

кредит

ресурсларидан

самарали


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

142

фойдаланишга боғлиқ бўлади.

Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий

субъекти ҳисобланади. Улар ўз фаолиятларини ташкил этишда кредит ва
қарз маблағларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини
яхшиламоқда. Кредит ва қарзлар турли молиявий манбалардан, банклар,
лизинг компаниялари ва бошқа учунчи шахслардан турли хил шартларда
ва муддатларда жалб қилинади. Ташқи молиявий ресусларнинг жалб
қилинишидан мақсад асосий воситалар сотиб олиш, лизинга асосида
техника олиш, ишлаб чиқариш захираларини тўлғазиш ва бошқа
мақсадларда ишлатадилар.

Кредитлар асосан капитал айланишининг ишлаб чиқариш босқичида

жалб қилинади. Кредит ресурслари зарур ишлаб чиқариш захираларини
яратиш учун ҳам, бевосита ишлаб чиқариш харажатларига сарфлаш учун
ҳам жалб қилинади. Кредитлар маблағларни ишлаб чиқариш жараёнига
оқилона

жойлаштиришга

ёрдам

бериб,

уларнинг

ҳаракатини

тезлаштиради.

Замонавий иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг жадаллашиши

ва корхоналарнинг молиявий ресурсларга эҳтиёжи тобора кучайиб
бориши

ва

корхоналар

хўжалик

фаолиятларини

тезкор

диверсификациялаш ва модернизациялаш қилиш жараёнларига дуч
келиши ички имкониятлар чегараланганлиги боис ташқи молиявий
манбаларга заруратини оширмоқда. Айниқса, банклар ва бошқа қарз
берувчи боғлиқ томонлар мазкур талабни қондириш мақсадида қулай
иқтисодий ва ҳуқуқий воситалардан истифода қилган ҳолда ҳар хил
кредит ва қарз манбаларини таклиф этишмоқда. Албатта бу жараёнда
иккала томон (учала томон) ўзаро манфаатли бўлган битим ва
келишувлар тузишади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кредит амалиётини катта икки унсури

бўйича яъни қайтариладиган ва қайтарилмайдиган турларга ажратиш
мумкин. Кайтариладиган деганда, қарз берган томонга вақти келиб
(шартнома) қайтиб тўлаб бериладиган шакли ҳисобланади. Фикримизча
уни яна тўртта асосий шаклга тақсимлаган маъқул. Қарз шакли иккала
томонда ҳам кўрсатилди. Чунки айрим субъектларининг иқтисодий
молиявий муносабатларида қайтармаслик шарти билан молиявий ёрдам
шаклида амалга оширилиши мумкин. Ижара ҳам иккала томонда акс
эттирилди, чунки молиявий ижара №6 БҲМСнинг 6 хат бошида
кўрсатилган маълум шартлар бажарилса асосий тўртта шарт бўйича мулк


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

143

ҳуқуқи олувчи томонга ўтиши белгиланган.

Шундай қилиб кредит операциялари ҳозирги пайтда туркум

шаклларда намаён бўлмоқда. Уларнинг айримлари ҳак эвазига (мулк
шаклидаги даромад олишга) ва айримлари ҳақисиз яъни фоизсиз
ҳисобланади.

Қарзларнинг ҳисобини олиб бориш қарзлар (кредитлар) ва

харажатларнинг акс эттириш аниқлаштириладиган активлар қийматига
олиб бориш шартларини корхоналар амалиётга тадбиқ қилиш активларни
қийматини ҳаққоний баҳолашга ижобий таъсир кўрсатади.

Демак, кредит операциялари қарз олиш (бериш), қарзланиш амалиёти

ҳисобланар экан. Шундан хулоса чиқариш керак ки, замонавий молиявий
маконда қарз олишнинг бир қанча турлари пайдо бўлганлигини ўргандик.
Меъёрий ва иқтисодий-молиявий ахборот манбаларидан ўрганишлар
шуни кўрсатади, кредит операцияларига кредит (тижорат, товар), қарз,
ссуда, ижара (лизинг, молиявий ва оператив) ва молиявий инструментлар
(қимматли қоғозлар) воситалари билан қарзланиш амалиётларини
киритиш мумкин экан.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.

Библиографические ссылки

Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.

Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY: PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(12), 38-42.