ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2015
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
8
З
.
Амиров
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Давлат
бошқаруви
Академияси
катта
илмий
ходим
-
изланувчиси
ОММАВИЙ
АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ
ВА
ҲУҚУҚИЙ
ТАРБИЯ
Аннотация
:
мазкур
мақолада
муаллиф
ҳуқуқий
тарбия
тушунчасини
,
ОАВнинг
аҳолининг
ҳуқуқий
онги
ва
маданиятини
оширишда
тутган
ўрни
ҳамда
роли
билан
боғлиқ
масалаларни
илмий
-
назарий
ва
амалий
жиҳатдан
таҳлил
этади
.
Калит
сўзлар
:
ҳуқуқий
онг
,
ҳуқуқий
маданият
,
ҳуқуқий
тарбия
,
ҳуқуқий
хабардорлик
,
оммавий
ахборот
воситаси
.
Аннотация
:
в
данной
статье
автор
анализирует
научно
-
теоретические
и
практические
вопросы
о
роли
СМИ
в
повышении
правосознания
и
правовой
культу
-
ры
населения
,
а
также
даёт
определение
понятию
правовая
культура
.
Ключевые
слова
:
правовое
сознание
,
правовая
культура
,
правовое
воспитание
,
правовая
осведомлённостъ
,
средства
массовой
информации
.
Annotation
: the article discusses and analyzes the
scientific-theoretical and practical issues of the concept of
legal education (awareness), the place and role of the
media in improving legal literacy of population.
Key words:
legal consciousness,legal culture, legal
education, legal awareness, mass media.
Жамиятимизда
фуқароларни
қонунларга
ҳурмат
руҳида
тарбиялашда
,
ҳуқуқ
устуворлигини
таъминлашда
ҳуқуқий
тарбия
беқиёс
ўринга
эга
.
Чунки
,
ҳуқуқий
тарбия
тўғри
йўлга
қўйилса
,
жамиятда
ҳуқуқий
онг
ва
ҳуқуқий
маданият
юксалади
,
аҳолининг
онгида
қонунларнинг
ижтимоий
аҳамияти
ҳақида
тўғри
тасаввурлар
шаклланади
.
Ҳуқуқий
тарбия
мураккаб
ва
серқирра
фаолият
тизими
ҳамда
ҳуқуқий
маданият
даражасини
юксалтиришнинг
зарур
шарти
ҳисобланади
.
“
Ҳуқуқий
тарбия
”
тушунчасини
икки
хил
,
яъни
кенг
ва
тор
маъноларда
тушуниш
мумкин
.
Бу
борада
А
.
В
.
Малько
қуйидагича
фикр
билдирган
:
тор
маънодаги
ҳуқуқий
тарбия
ҳуқуқ
тарбиявий
функциясининг
амалга
ошиши
билан
боғлиқдир
.
Кенг
маънодаги
(
педагогик
-
ҳуқуқий
маънода
)
ҳуқуқий
тарбия
-
бу
ҳуқуқий
воситалар
билан
махсус
ўқув
-
тарбиявий
шаклларда
ва
муассасаларда
махсус
субъектлар
томонидан
амалга
ошириладиган
ташкилий
ва
бошқариладиган
жараёндир
.[1, 305-
б
]
Шу
ўринда
З
.
М
.
Исломов
томонидан
шакллантирилган
ҳуқуқий
тарбия
таърифи
ҳуқуқий
тарбияни
тор
маънода
тушунишга
мисол
бўлиши
мумкин
.
Унинг
фикрича
, “
Ҳуқуқий
тарбия
–
бу
ҳуқуқий
тажриба
алмашиш
бўйича
давлат
,
жамоат
ташкилотлари
,
алоҳида
фуқароларнинг
бир
мақсадга
йўналтирилган
фаолияти
:
ҳуқуқий
нормаларга
риоя
қилиш
,
уларни
бажариш
ва
бу
нормалардан
фойдаланишни
таъминловчи
муайян
ижобий
тасаввурлар
,
қарашлар
,
қадриятларни
тушуниш
,
йўл
-
йўриқларни
шакллантириш
мақсадида
одам
онги
ва
хулқ
-
атворига
доимий
таъсир
ўтказиб
боришдир
”. [2,
154-
бет
.]
Ҳуқуқий
тарбияга
берилган
аксарият
таърифларда
давлатнинг
“
ҳуқуқий
тарбиявий
фаолияти
”, “
ҳуқуқий
тарбия
институти
”
каби
тушунчалар
тилга
олинади
.
Шу
сабабли
,
ҳуқуқий
тарбияни
давлат
фаолиятининг
бир
тури
сифатида
талқин
қилиш
мумкин
.
Маълумки
,
ҳуқуқий
тарбия
муайян
мақсадларга
эришишга
қаратилган
бўлади
.
Тарбиявий
жараённинг
таъсирчанлиги
ва
самарадорлиги
кўп
жиҳатдан
қўйилган
мақсад
ва
вазифаларнинг
аниқлиги
ва
ҳақиқийлигига
боғлиқ
.
Биринчидан
,
ҳуқуқий
тарбия
,
ҳуқуқий
билимларни
тарқатишга
,
ҳуқуқий
эътиқодларни
шакллантиришга
,
ҳуқуқий
нормаларни
ҳурмат
қилиш
ва
уларни
бажариш
зарурлигига
ишониш
руҳида
тарбиялашга
хизмат
қилиши
керак
.
Иккинчидан
,
ҳуқуқий
тарбия
мақсадларига
яна
хулқ
-
атвор
кўникмаларини
сингдириш
ҳамда
қонунларга
риоя
этиш
ва
уларни
бажариш
одатларини
ишлаб
чиқиш
ҳам
киради
.
Учинчидан
,
ҳуқуқий
тарбия
мақсади
–
бу
сиёсий
-
ҳуқуқий
ғоялар
ва
ҳуқуқ
талабларини
фуқароларнинг
шахсий
эътиқодига
айлантирадиган
ҳуқуқий
институтлар
ва
бошқа
ижтимоий
гуруҳлар
,
индивидларнинг
таъсиридир
.
Бизнингча
,
ҳуқуқий
тарбиянинг
асосий
мақсадларидан
бири
ҳуқуқий
маданиятни
юксалтиришдан
иборат
.
Шу
билан
бирга
,
бугунги
кунда
ҳуқуқий
тарбия
мақсади
сифатида
ижтимоий
фаол
шахсни
шакллантиришга
борган
сари
эътибор
қаратилмоқда
.
У
.
Таджиханов
ва
А
.
Саидовлар
таъбирича
,
ҳуқуқий
тарбия
нафақат
қонунга
итоаткор
хулқ
-
атворни
таъминлаш
,
балки
фуқароларнинг
ҳуқуқий
фаоллигини
оширишга
кўмаклашиши
ҳам
керак
. [3, - 206-
бет
.]
Ҳуқуқий
тарбиянинг
бошланғич
мақсади
бўлиб
фуқароларнинг
ҳуқуқий
хабардорлик
даражасини
кўтариш
ҳисобланади
.
Ҳуқуқий
хабардорлик
деганда
шахс
манфаати
билан
белгиланувчи
ҳуқуқ
,
унинг
институтлари
ва
муассасалари
тўғрисидаги
қарашлар
,
тасаввурлар
,
хулосалар
,
тушунчаларда
ифодаланган
ҳуқуқий
ахборотни
қабул
қилиш
ва
англаш
даражаси
тушунилади
.[4, 33-
бет
.]
Ҳуқуқий
хабардорлик
ҳуқуқий
соҳада
инсоннинг
ижтимоий
фаол
хулқ
-
атворини
таъминловчи
муҳим
шартлардан
бири
ҳисобланади
ва
гарчи
ўз
-
ўзича
ҳуқуқий
қоидаларни
бажариш
учун
етарлича
барқарор
омилни
таъминламаслиги
мумкин
бўлса
ҳам
,
қонунга
чуқур
ҳурматда
бўлишни
тарбиялаш
,
ривожланган
ҳуқуқий
тафаккурни
шакллантириш
асоси
бўлиб
хизмат
қилади
.
Тарбия
жараёни
,
у
қандай
кўринишда
бўлмасин
,
ҳар
қандай
даврларда
аниқ
мақсад
билан
олиб
борилиши
ҳамда
бевосита
ва
истиқболли
,
яқиндаги
ва
якуний
,
тактик
ва
стратегик
бўлиши
лозим
.
Аҳолининг
ҳуқуқий
онги
ва
ҳуқуқий
маданиятни
ошириш
ҳамда
уларни
ҳуқуқий
тарбия
объектидан
ҳуқуқий
тарбия
субъектига
айлантириш
доимий
ва
узлуксиз
таълим
ва
тарбияни
талаб
этади
.
Бугун
жамиятимизда
аҳолининг
ҳуқуқий
онги
ва
маданиятини
оширишда
барча
давлат
органлари
,
корхона
,
муассаса
ва
ташкилотларнинг
бирдек
масъуллигини
эътиборга
оладиган
бўлсак
,
буларнинг
орасида
ОАВларининг
роли
алоҳида
эътиборга
молик
масала
сифатида
намоён
бўлади
.
Чунки
,
бугунги
кунда
кўпгина
соҳадаги
маълумотлар
оммавий
ахборот
воситалари
орқали
олинади
.
Қолаверса
, XXI
аср
ахборот
асри
.
Ахборот
бу
жой
,
муҳит
,
макон
,
вақт
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2015
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
9
танламайди
.
Бугунги
кунда
аҳолини
жамиятда
кечаётган
сиёсий
ва
ижтимоий
воқеликдан
хабардор
бўлишини
таъминлаш
ҳамда
уларнинг
ҳуқуқий
онги
ва
маданиятини
оширишда
энг
қулай
восита
босма
ва
электрон
ОАВлари
эканлигини
ҳеч
ким
инкор
этмайди
.
1997
йил
29
августда
қабул
қилинган
Жамиятда
ҳуқуқий
маданиятни
юксалтириш
Миллий
дастурида
[5]
-
оммавий
ахборот
воситалари
ҳуқуқий
билимлар
ва
ҳуқуқий
маданиятни
оммага
изчил
тарқатишлари
лозимлиги
,
Оммавий
ахборот
воситалари
ижтимоий
фикр
ва
ҳуқуқий
маданиятни
шакллантирувчи
демократик
институтлар
бўлгани
учун
ҳам
уларнинг
бу
борадаги
фаолиятини
кучайтириш
зарурияти
сезилаётганлиги
тўғрисида
фикр
илгари
сурилган
.
Шундан
ҳам
англаш
мумкинки
,
ҳуқуқий
онг
ва
умуман
ҳуқуқий
билимларнинг
жамоатчилигимизга
ўз
вақтида
етказилиши
ва
уларнинг
бундан
хабардорлигини
таъминлашда
оммавий
ахборот
воситалари
ҳал
қилувчи
ўрин
эгаллайди
.
Истиқлол
йилларида
мамлакатимизда
аҳолининг
ҳуқуқий
саводхонлигини
оширишга
қаратилган
бир
қатор
янги
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
қабул
қилиниб
,
амалга
киритилди
.
Бироқ
,
шунга
алоҳида
эътибор
қаратиш
лозим
бўладики
,
ҳар
қандай
қонун
ёки
бошқа
норматив
ҳуқуқий
ҳужжат
амалда
татбиқ
қилиниши
ва
ундан
оддий
фуқаронинг
воқиф
бўлиши
ушбу
ҳужжатларнинг
аҳолига
,
жамоатчиликка
ўз
вақтида
ва
белгиланган
тартибда
етказилиши
билан
бевосита
боғлиқдир
.
Бу
борада
эса
мамлакатимизда
аниқ
ҳуқуқий
асос
ҳамда
механизмлар
яратилганлигини
мамлакатимиз
Конституциясининг
қуйидаги
нормаси
мазмунидан
англаш
мумкин
.
Хусусан
,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
84-
моддасининг
10-
бандида
“
Қонунларнинг
ва
бошқа
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
матбуотда
эълон
қилиниши
улар
қўлланилишининг
мажбурий
шартидир
”-
деган
қоиданинг
мустаҳкамланганлиги
юқоридаги
фикримизнинг
ёрқин
далилидир
.
Демак
,
қонун
ёки
бошқа
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатлар
матбуотда
эълон
қилинар
экан
,
агар
унинг
ўзида
бошқача
ҳолат
назарда
тутилмаган
бўлса
,
матбуотда
эълон
қилиниши
билан
кучга
киради
.
Қонун
ҳужжатларининг
матбуотда
эълон
қилиниши
билан
боғлиқ
масалада
2012
йил
24
декабрда
янги
таҳрирда
қабул
қилинган
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида
”
ги
Қонунига
[6]
эътибор
қаратиш
лозим
бўлади
.
Мазкур
Қонуннинг
29-
моддасида
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
эълон
қилинадиган
расмий
манбалар
белгиланган
бўлиб
,
унга
кўра
улар
қуйидагиларни
ташкил
қилади
:
“
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
палаталарининг
Ахборотномаси
”,
“
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларининг
тўплами
”, “
Халқ
сўзи
”
ва
“
Народное
слово
”
газеталари
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси
ва
қонунлари
,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
палаталарининг
қарорлари
,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
фармонлари
,
қарорлари
ва
фармойишлари
эълон
қилинадиган
расмий
манбалардир
.
“
Ўзбекистон
Республикаси
Ҳукумати
қарорларининг
тўплами
”,
“
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларининг
тўплами
”, “
Халқ
сўзи
”
ва
“
Народное
слово
”
газеталари
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарорлари
эълон
қилинадиган
расмий
манбалардир
.
“
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатларининг
тўплами
”,
шунингдек
вазирликлар
,
давлат
қўмиталари
ва
идораларнинг
расмий
нашрлари
вазирликлар
,
давлат
қўмиталари
ва
идораларнинг
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлари
эълон
қилинадиган
расмий
манбалардир
.
Маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг
расмий
нашрлари
мазкур
органларнинг
қарорлари
эълон
қилинадиган
расмий
манбалардир
.
Аҳолининг
қабул
қилинаётган
қонун
ҳужжатлардан
хабардорлиги
ва
бундай
хабардорлик
асосидаги
ҳуқуқий
саводхонликнинг
юксалишида
айнан
оммавий
ахборот
воситалари
,
тўғрироғи
матбуотнинг
алоҳида
ўрин
эгаллаши
шубҳасиздир
.
Шу
боисдан
ҳам
республикамизда
ушбу
масалага
давлат
даражасидаги
эътиборнинг
далили
ўлароқ
, 2015
йил
4
февраль
куни
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“
Ўзбекистон
Республикаси
ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини
ривожлантириш
вазирлигини
ташкил
этиш
тўғрисида
”
ги
ПФ
-4702-
сон
Фармони
[7]
қабул
қилинди
.
Мазкур
Фармон
асосида
амалда
фаолият
юритаётган
Ўзбекистон
Республикаси
алоқа
,
ахборотлаштириш
ва
телекоммуникация
технологиялари
давлат
қўмитаси
Ўзбекистон
Республикаси
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини
ривожлантириш
вазирлигига
айлантирилиб
,
унинг
вазифалари
ҳамда
фаолиятининг
асосий
йўналишлари
аниқ
белгилаб
берилди
.
Ушбу
Фармон
билан
мамлакатимизда
электрон
ҳукумат
тизимини
жорий
этишни
янада
жадаллаштириш
асносида
аҳолининг
давлат
органлари
ва
мансабдор
шахслар
фаолиятидан
хабардорлигини
,
шунингдек
қабул
қилинаётган
қонун
ва
бошқа
меъёрий
ҳужжатлардан
воқифлигини
таъминлашга
алоҳида
эътибор
берилди
ва
бунинг
учун
давлат
органлари
ва
мансабдор
шахсларнинг
тўғридан
-
тўғри
масъуллиги
аниқ
белгилаб
қўйилди
.[8]
Шу
ўринда
мазкур
соҳага
алоқадор
бўлган
ва
бевосита
мамлакатимиз
Президентининг
ташаббуслари
[9]
асосида
2014
йилнинг
5
май
куни
қабул
қилиниб
,
амалга
жорий
этилган
“
Давлат
ҳокимияти
ва
бошқаруви
органлари
фаолиятининг
очиқлиги
тўғрисида
”
ги
Ўзбекистон
Республикасининг
қонунини
[10]
алоҳида
таъкидлаш
лозим
бўлади
.
Бироқ
,
шундай
бўлса
-
да
,
бизнинг
назаримизда
мамлакатимизда
аҳолининг
давлат
ҳокимияти
ва
бошқаруви
органлари
фаолиятидан
хабардорлиги
,
улар
томонидан
қабул
қилинаётган
ҳужжатлар
билан
танишиб
чиқиш
имкониятлари
,
шунингдек
жисмоний
ва
юридик
шахсларнинг
давлат
органларига
мурожаатлари
ҳамда
уларга
жавобан
мансабдор
шахсларнинг
муносабати
билан
боғлиқ
ҳолатларда
ҳали
ечимини
кутаётган
масалалар
мавжуд
.
Чунки
,
айнан
мамлакатда
демократиянинг
қай
даражада
эканлигини
белгиловчи
омиллар
хусусида
тўхталиб
,
мамлакатимиз
Президенти
ўзларининг
“
Ўзбекистон
:
XXI
аср
бўсағасида
:
хавфсизликка
таҳдид
,
барқарорлик
шартлари
ва
тараққиёт
кафолатлари
”
номли
асарларида
қуйидаги
учта
асосий
мезонни
кўрсатиб
берган
эдилар
:
–
халқ
қарорлар
қабул
қилиш
жараёнларидан
қанчалик
хабардорлиги
;
–
ҳукумат
қарорлари
халқ
томонидан
қанчалик
назорат
қилиниши
;
–
оддий
фуқаролар
давлатни
бошқаришда
қанчалик
иштирок
этиши
.[11, 156-157-
бет
.]
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2015
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
10
Аҳолининг
бундай
жараёнлардаги
фаол
иштироки
эса
ўз
ўзидан
электрон
оммавий
ахборот
воситалари
,
айниқса
бугунги
кунда
ҳаётимизнинг
мазмунига
айланиб
бораётган
интернет
тармоғи
орқали
амалга
оширилишини
ҳеч
биримиз
инкор
эта
олмаймиз
.
Шу
орқали
фуқароларнинг
давлат
органлари
ва
мансабдор
шахслар
билан
бевосита
мулоқотга
киришиши
эса
бугунги
кунда
босқичма
босқич
тарзда
жорий
этиб
келинаётган
электрон
ҳукумат
асосида
рўёбга
чиқади
.
Мухтасар
айтганда
,
давлат
ҳокимияти
ва
бошқарув
органлари
ва
умуман
мансабдор
шахслар
фаолиятидан
жамоатчилигимиз
хабардорлигининг
таъминланиши
ҳамда
оммавий
ахборот
воситалари
томонидан
мамлакатимиз
қонунчилигида
рўй
бераётган
ўзгаришларни
ҳисобга
олган
ҳолда
ҳуқуқий
тарғибот
ишларининг
сифатини
ошириш
ўз
ўзидан
аҳолининг
ҳуқуқий
онги
ошиши
ҳамда
ҳуқуқий
маданиятнинг
янада
юксалишига
олиб
келади
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Малько
А
.
В
.
Теория
государства
и
права
. –
М
.:
Кнорус
, 2009. –
С
.305.
2.
Исломов
З
.
М
.
Давлат
ва
ҳуқуқнинг
умумназарий
муаммолари
:
ҳуқуқни
тушуниш
,
ҳуқуқий
онг
ва
ҳуқуқ
ижодкорлиги
. –
Т
.:
ТДЮИ
, 2005. –
Б
. 154.
3.
Таджиханов
У
.,
Саидов
А
.
Ҳуқуқий
маданият
назарияси
.
2-
томли
.
2-
том
.–
Т
.:
Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
Академияси
, 1998. –
Б
. 206.
4.
Гойман
В
.
И
.
Правовая
информированность
граждан
:
состояние
,
пути
улучшения
//
Советское
госу
-
дарство
и
право
. –
Москва
, 1988. -
№
9. -
С
. 33.
5.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси
, 1997
й
., 9-
сон
, 227-
модда
.
6.
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўп
-
лами
, 2012
й
., 52-
сон
, 583-
модда
; 2014
й
., 50-
сон
, 588-
модда
.
7.
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўплами
, 2015
й
., 5-
сон
, 52-
модда
.
8.
Изоҳ
:
Фармоннинг
3-
банди
3-
хатбошисида
–
“
иқтисодиёт
тармоқлари
ва
соҳаларига
ахборот
-
коммуникация
технологиялари
ҳамда
интерактив
давлат
хизматлари
татбиқ
этилиши
даражаси
,
самарадорлиги
ва
сифатига
баҳо
бериш
натижалари
вазирликлар
,
идоралар
,
компаниялар
,
уюшмалар
,
йирик
корхоналар
ва
бирлашмалар
,
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органлари
раҳбарларининг
эгаллаб
турган
лавозимларига
муносиб
эканликларини
кўриб
чиқиш
учун
асос
бўлиб
ҳисобланиши
белгиланган
.
9.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2010
йил
12
ноябрдаги
“
Мамлакатимизда
демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш
концепцияси
”
номли
маърузаси
.
10.
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўплами
, 2014
й
., 19-
сон
, 209-
модда
.
11.
Каримов
И
.
А
.
Хавфсизлик
ва
барқарор
тараққиёт
йўлида
. –
Т
. 6. –
Т
.:
Ўзбекистон
, 1998. –
Б
.156-157.
Н
.
И
.
Хайриев
ТДЮУ
катта
илмий
-
ходим
изланувчиси
,
юридик
фанлар
номзоди
ҚАДИМГИ
ЮНОН
ДАВЛАТИДА
СУДДА
ИШЛАРНИ
ЮРИТИШНИ
ТАШКИЛ
ЭТИШНИНГ
ТАРИХИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИ
:
ИЛМИЙ
-
НАЗАРИЙ
ТАҲЛИЛ
Аннотация
:
ушбу
мақолада
Қадимги
Юнон
давлатида
жиноят
-
судлов
юритувини
ташкил
этилиши
ва
ривожланиши
,
ушбу
давлатда
жиноят
ишлари
юритуви
турлари
ва
уларнинг
ўзаро
фарқли
жиҳатлари
,
уларнинг
жиноят
-
судлов
юритувини
интенсификациялашдаги
ўрни
ва
аҳамияти
тарихий
-
ҳуқуқий
жиҳатдан
таҳлил
қилинган
.
Калит
сўзлар
:
Қадимги
Юнон
,
жиноят
-
судлов
юритуви
,
Ареопаг
суди
,
Гортин
суд
қонунлари
,
эфетлар
суди
,
Гелиэн
судлов
юритуви
, “
графе
”
(
давлатга
алоқадор
)
ишлар
, “
дикэ
” (
хусусий
айблов
)
ишлари
,
суд
жараёнини
жадаллаштириш
.
Аннотация
:
в
данной
статье
с
историко
-
правовых
позиций
проведен
анализ
организации
и
развития
уголовного
судопроизводства
в
государстве
Древней
Греции
,
видов
производства
по
уголовным
делам
и
их
взаиморазличающих
признаков
,
их
места
и
значения
в
интенсификации
уголовного
судопроизводства
.
Ключевые
слова
:
Древняя
Греция
,
уголовное
судопроизводство
,
суд
Ареопага
,
судебные
законы
Гортина
,
суды
эфетов
,
судопроизводство
Гелиэна
,
дела
“
графе
” (
государственного
значения
),
дела
“
дикэ
”
(
частного
обвинения
),
интенсификация
судебного
процесса
.
Annotation
: In this article author had analyzed by the
historical-legal aspects the organization and evolution of
the criminal proceeding in the Ancient Greece states, the
types of criminal proceedings and had comparative ana-
lyzed of their elements, the role and meaning on the inten-
sification of the criminal proceeding.
Key words
. Ancient Greece, the criminal proceeding,
the court of Areopag, the laws of the Gorteen, the efets
courts, the “grafe”
cases (the state crimes), the “dicke”
cases (the private crimes).
Европанинг
қадимги
давлатлари
ижтимоий
-
сиёсий
тузумларида
мавжуд
бўлган
судлов
юритувлари
анча
оқилона
асосга
эга
ҳолда
,
уларнинг
самарадорлиги
кўпинча
процесс
иштирокчиларининг
иқтидори
ва
ақлий
салоҳиятига
боғлиқ
бўлган
.
Бу
борада
қадимги
Шарқ
мамлакатларининг
ижтимоий
-
маданий
тафаккури
таъсирида
шаклланган
ҳамда
дунё
тамаддунига
демократик
қадриятлар
тушунчасини
олиб
кирган
Юнон
жамияти
Болқон
ўлкасида
вужудга
келган
шаҳарларнинг
-
полисларнинг
бирлашиши
натижасида
эрамиздан
аввалги
XII
асрдан
VI
асрларгача
Тессей
,
Солон
ва
Клисфенларнинг
ижтимоий
-
сиёсий
ислоҳотлари
асосида
ташкил
топди
[1, 46-
бет
.].
Хусусан
,
фақат
Тесей
амалга
оширган
ислоҳотлар
туфайли
тўрт
шаҳар
бир
давлатга
бирлашганди
.
Энг
қадимги
Юнон
давлатида
ҳуқуқнинг
асоси
манбасини
жамият
муносабатларида
шаклланган
одатлар
ташкил
қилганди
.
Аммо
полисларнинг
бирлашишидан
кейинги
даврда
одатлар
ўрнини
ёзма
ҳуқуқ
эгаллади
[2, 62-
бет
.].
