Анализ проблем судебного контроля в Германии

CC BY f
37-41
69
5
Поделиться
Артиков, Д. (2020). Анализ проблем судебного контроля в Германии. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 37–41. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1417
Д. Артиков, Ташкентский государственный юридический университет

Старший преподаватель 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описываются особенности судебного контроля в Федеративной Республике Германия. Полномочия Конституционного суда Германии и Административного суда в этой области были сопоставлены с законодательством Узбекистана.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

37

33.

Конституция Княжества Лихтенштейн от 5

октября 1921 года. // www.legalns.com

34.

Конституция Республики Македония от 17

ноября 1991 года. // www.legalns.com

35.

Конституция Республики Польша от 2 апреля

1997 года. // www.legalns.com

36.

Конституция Португальской Республики от 2

апреля 1976 года. // www.legalns.com

37.

Конституция Румынии от 21 ноября 1991 года. //

www.legalns.com

38.

Конституция Республики Словения от 23

декабря 1993 года. // www.legalns.com

39.

Конституция Швейцарской Конфедерации от 18

апреля 1999 года. // www.legalns.com

40.

Антонова О.А. Законодательная инициатива

граждан как форма участия в управлении делами
общества и государства. // Вестник Прикамского
социального института. – 2018. – № 2 (80). – С. 9.

41.

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлиси

Қонунчилик

палатаси

Кенгаши

ва

Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
2018 йил 2 апрелдаги 1600-III/КҚ-322-III-сонли “Mening
fikrim” веб-портали орқали электрон жамоавий
мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қўшма
қарори.

42.

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлиси

Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
2019 йил 2 февралда қабул қилинган 2310-III/КҚ-503-
III-

сонли “Mening fikrim” веб-портали орқали электрон

жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш

ҳақида”ги

Қўшма

қарори.

//

www.lex.uz/docs/4249490?query=mening%20fikrim

43.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016

йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сон “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини
тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 5-модда.

44.

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг

фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд.–
Тошкент: Ўзбекистон, 2018. – Б. 73

45. www.pm.gov.uz
46.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил

14

майдаги

ПФ–5718-сон

“Тадбиркорлик

фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

Фармони.

//

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

15.05.2019

й.,

06/19/5718/3131-

сон

47. www.business.gov.uz.

Д.Артиков

ТДЮУ катта ўқитувчиси

ГЕРМАНИЯДА СУД НОРМАКОНТРОЛИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Аннотация:

мазкур мақолада Германия Федератив

Республикасида суд нормаконтролининг ўзига хос
хусусиятлари

баён

қилинган.

Германия

Конституциявий суди ва маъмурий судининг мазкур
соҳадаги ваколатлари Ўзбекистон қонунчилиги билан
қиёслаб таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

нормаконтрол, идоравий норматив-

ҳуқуқий ҳужжат, судловга тааллуқлилик, оммавий-
ҳуқуқий низо, маъмурий суд

Аннотация:

в данной статье описываются

особенности судебного контроля в Федеративной
Республике Германия. Полномочия Конституционного
суда Германии и Административного суда в этой
области были сопоставлены с законодательством
Узбекистана.

Ключевые слова

: нормаконроль, ведомственный

нормативно-правовой

документ,

подсудность,

публично-правовой спор, административный суд

Abstract:

the article analyzes the specifics of judicial

control over legal rules in the Federal Republic of Germa-
ny. The powers of the German Constitutional Court and
the Administrative Court in the relevant area have been
compared with the legislation of Uzbekistan.

Key words

: judicial control over legal rules, depart-

mental laws, jurisdiction, public legal dispute, administra-
tive court


Германияда

суд

нормаконтроли

ўзига

хос

хусусиятга

эга

ҳисобланади.

Яъни

норматив

ҳужжатлар бўйича низолашиш ишлари маъмурий суд
билан бир қаторда, Конституциявий суд судловига
тааллуқли ҳисобланади.

Ҳозирда Германиянинг Асосий қонунига биноан,

Германияда суд ҳокимияти Конституциявий суд,
федерал судлар ва 16 та ерлар судлари томонидан
амалга оширилади. Германияда “бешта юрисдикция”
ҳақида гап кетганда: а) ҳудудлар ва ўлка судлари
томонидан амалга ошириладиган Умумий судлар
юрисдикцияси: фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноий
ишлар бўйича суд, ихтиёрий равишда судловга
тегишлилик; б) махсус судлов юрисдикцияси: меҳнат
низолари бўйича суд, маъмурий низолар бўйича суд,
ижтимоий таъминот масалалари бўйича суд ва
молиявий

судлар

(солиқ

низолари

бўйича)

тушунилади[1].

Германия Маъмурий процессуал кодекси(МПК)нинг

олтинчи бўлими 40-моддасига биноан конституциявий
аҳамиятга эга бўлмаган ва федерал қонунлар билан
ҳал этилиши бошқа судларнинг ваколатига берилган
низолардан ташқари барча оммавий-ҳуқуқий низолар
юзасидан маъмурий судларга мурожаат қилиш
мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам

шундай норма мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекс(МСИЮтК)нинг 26-моддасига кўра,
маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг
бузилган

ёки

низолашилаётган

ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

38

тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий
муносабатлардан

келиб

чиқадиган

ишлар

тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича
судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга
тааллуқли ишлар мустасно[2]. Айнан мазкур норма
орқали Германия қонунчилиги билан ўхшаш жиҳатлар
мавжудлигини кузатиш мумкин.

Оммавий –ҳуқуқий низолар конституциявий ҳуқуққа

тегишли эмас. Бу шуни англатадики, биринчидан,
низонинг

объекти

ҳар

иккала

томондан

ҳам

конституциявий органга тегишли эмас, иккинчидан эса
низонинг объекти тўғридан тўғри конституциядан келиб
чиқувчи

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларининг

объекти

саналмайди. Ушбу критерия Конституциявий суднинг
компетенсиясини аниқлашда ёрдам беради.

Германия

Асосий

Қонуннинг

93-моддасида

Федерал Конситуциявий суднинг ваколатлари бериб
ўтилган бўлиб, Асосий Қонунда баён этилган
нормаларни давлат органлари томонидан бажарилиши
ва фуқароларнинг шикоятларини кўриб чиқиш баён
этилган. Федерал Конституциявий суд Асосий
Қонуннинг 93-моддаси 1-қисми 4- “а” бандига мувофиқ,
муайян бир шахс томонидан Асосий Қонуннинг 20-
моддаси 4-қисми, 33, 38, 101, 104-моддаларида
кўрсатилган ҳуқуқлари давлат ҳокимияти органлари
томонидан бузилганлиги ҳолати бўйича берган
шикоятларига кўра иш олиб боради[3;117-119-б].
Шунингдек,

бундай

шикоятлар

умумий

суд

инстанциялари томонидан қабул қилинган қарорларга
нисбатан ҳам берилиши мумкин. Мазкур ҳолда
Федерал Конституциявий суд қабул қилинган суд
қарорини қайта кўриб чиқади. Суд музокарасидан сўнг
ҳар бир немис фуқаросининг асосий ҳуқуқлари
бузилган деб топилганда, Асосий Қонун фуқарога
Федерал Конституциявий судга мурожаат этиш
имкониятини тақдим этади.

Германия

қонунчилигидан

фарқли

равишда

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциявий

суд

томонидан

кўриладиган

ишлар

сони

камроқ.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, Конституци-
явий суд:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбе-

кистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари
қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти
фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳуку-
мат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорла-
рининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шарт-
номавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини
аниқлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Президенти томони-

дан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси
конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республи-
каси халқаро шартномаларини ратификация қилиш
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига муво-
фиқлигини аниқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясига,

Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбеки-
стон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги
тўғрисида хулоса беради;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва

қонунлари нормаларига шарҳ беради;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян

ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар
ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб
чиқади;

конституциявий

судлов

ишларини

юритиш

амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар
йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарига

ва

Ўзбекистон

Республикаси

Президентига

мамлакатдаги

конституциявий

қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим
этади;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва

қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа
ишларни кўриб чиқади.

Конституциявий

суд

конституциявий

судлов

ишларини юритаётганда бошқа судларнинг ёки ўзга
органларнинг

ваколатларига

кирадиган

барча

ҳолларда

ҳақиқий

ҳолатларни

аниқлаш

ва

текширишдан ўзини тияди[4].

Конституциявий нормаконтрол нуқтаи назардан

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциявий

суд

нормаконрол объектига Ўзбекистон Республикаси
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти

фармонлари,

қарорлари

ва

фармойишлари, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари қарорлари киради.

Ушбу ҳолатда вазирлик, давлат қўмиталари ва

идораларнинг

қабул

қилган

норматив

ҳуқуқий

ҳужжатлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар
Конституциявий

суднинг

ваколат

доирасига

киритилмаган. Аксинча, бундай низоларни кўриб чиқиш
Олий суднинг ваколат доирасига киритилганлиги
белгилаб

қўйилган.

Лекин,

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясига

биноан

“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг
Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни
кўради” деб белгилаб қўйилган. Бу эса, умумий олиб
қараганда бу турдаги низоларни кўриб чиқиш
Конституциявий суднинг ваколат доирасига киришини
англатади ва бундай турдаги низоли ишларни кўришда
бахсли ҳолатни юзага келтириши мумкин.

Ўз навбатида МСИЮтКнинг 179-моддасига кўра,

ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг
амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик
шахс

мазкур

ҳужжат

Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси ва

қонунлари

билан

кафолатланган

унинг

ҳуқуқлари

ва

қонуний

манфаатларини бузган деб ҳисобласа, ушбу идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга
мурожаат қилишга ҳақли[5].Бу эса фуқаронинг
Конституцияда белгиланган ҳуқуқларини идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжат бузадиган бўлса, Олий судга
шикоят қилиши мумкинлигини англатади. Ҳозирги
кунда бу масала муаммо эмасдек кўриниши мумкин.
Лекин, фуқаронинг тўғридан тўғри Конституциявий
судга шикоят қилиш ҳуқуқини юзага келиши баъзи
мураккабликларни юзага келтириши мумкин.

Маълумки,

“Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг 25-
моддасига кўра, Қуйидагилар Конституциявий судда
кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга:


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

39

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг пала-

талари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ин-

сон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчи-

лик палатаси депутатлари умумий сонининг камида
тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисми-
дан иборат сенаторлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раи-

си.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармони[6] билан
тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм,
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида
Конституциявий судда қонунларнинг Конституцияга
мувофиқлигини кўриб чиқиш учун масала киритиш
ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига фуқаролар ва
юридик шахсларни киритиш назарда тутилмоқда.
Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

бўйича

низолашишда бугунги кунда вужудга келаётган
муаммоли

ҳолатлар,

яъни

Конституциявий

ва

маъмурий суднинг ваколат доирасида аниқ чегаранинг
мавжуд

эмаслигини

Россия

Федерацияси

ва

Озарбайжон қонунчилигида ҳам кўришимиз мумкин. Бу
турдаги ишларни кўришнинг маъмурий суд ва
Конституциявий суд ўртасидаги қарама қаршиликнинг
мавжуд бўлиши ишни кўриб чиқиш учун судлар
томонидан

сансоларликка

йўл

қўйилишига

ва

фуқароларни сарсон қилинишига олиб келиши мумкин.

Суд амалиётида ҳам Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суд томонидан идоравий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатнинг қонунийлигини текширган. Қуйида
ушбу суд амалиёти бўйича Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суд қарори кўриш мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ

СУДИНИНГ ҚАРОРИ [7]

1998 йил 26 февраль Тошкент шаҳри «Давлат

ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва
тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 17-банди
бешинчи қисмининг Конституцияга мувофиқлигини
текшириш ҳақидаги иш бўйича

Конституциявий суд раис Б.Эшонов, судьялар

О.Эрназаров, Ғ. Абдумажидов, Г. Пиржановдан иборат
таркибда,

тарафлар

сифатида

Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба
уюшмалари

федерацияси

кенгаши,

Ўзбекистон

Республикаси

Ижтимоий

таъминот

вазирлиги,

Ўзбекистон

Республикаси

Меҳнат

вазирлиги,

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси вакиллари,
шунингдек, эксперт доцент М. Гасанов иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси
биринчи

қисмининг

1-бандига

ва

«Ўзбекистон

Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасининг
иккинчи қисмига амал қилган ҳолда, Ўзбекистон
Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан

1993 йил 1 декабрда, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта
жамғармаси томонидан 1994 йил 10 февралда,
Ўзбекистон

Республикаси

Меҳнат

вазирлиги

томонидан 1994 йил 10 февралда, Ўзбекистон
Республикаси

Ижтимоий

таъминот

вазирлиги

томонидан 1994 йил 11 февралда, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1994 йил
14 февралда тасдиқланган «Давлат ижтимоий
суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 17-банди бешинчи
қисмининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш
ҳақидаги масалани очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги
институтининг

мурожати

муносабати

билан

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
тўғрисида»ги

Қонуннинг

19-моддасига

мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
судьялари

О.Эрназаров,

Ғ.Абдумажидов

ва

Г.Пиржановнинг

ташаббуси

билан

киритилди.

Маърузачи

судья

Г.Пиржановнинг

ахборотини,

юқорида

кўрсатиб

ўтилган

вазирликлар

ва

идораларнинг вакилларини, эксперт М.Гасановнинг 2
фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб,
Конституциявий суд қуйидагиларни

а н и қ л а д и:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-

моддасида

ёлланиб

ишлайдиганларнинг

ҳақ

тўланадиган дам олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-
моддасига мувофиқ, барча ходимларга дам олиш ва
иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва
ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат
таътиллари берилади. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 39-моддасига кўра, ҳар ким
қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек
боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда
тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш
ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 285-моддасининг биринчи
қисми вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси
оиланинг

бетоб

аъзосини

парвариш

қилганда

тўланишини назарда тутади. Бироқ, агар оила
аъзосининг касаллиги ходимнинг меҳнат таътили
даврида бошланган бўлиб, ходим дам олиш ўрнига
беморни парваришлашга мажбур бўлган бўлса, унда
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни
тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом» 17-
бандининг бешинчи қисмига кўра, вақтинча меҳнатга
қобилиятсизлик нафақаси берилмайди ва бундай
вазиятда таътил ходим оиланинг бетоб бўлиб қолган
аъзосини парвариш қилган кунлар сонига монанд
узайтирилмайди. Шу тарзда меҳнат таътили даврида
оиланинг бетоб аъзосини парвариш қиладиган
ходимларнинг дам олиш ва ижтимоий таъминотга
бўлган конституциявий ҳуқуқлари камситилади. Баён
қилинганларга

асосланиб

ва

«Ўзбекистон

Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги
Қонуннинг 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилиб,
Конституциявий суд

қ а р о р қ и л д и:

1.

«Давлат

ижтимоий

суғуртаси

бўйича

нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Низом» 17-бандининг навбатдаги ёки қўшимча меҳнат
таътилидаги ходимнинг бетоб бўлиб қолган оила
аъзосини парвариш қилганлик учун нафақа олиш
ҳуқуқини чекловчи бешинчи қисми Ўзбекистон


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

40

Республикасининг Конституциясига мос келмайди деб
топилсин.

2.

Ушбу қарор қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин

йўқ ва у «Халқ сўзи» ва «Народное слово»
газеталарида эълон қилинган пайтдан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

Суд

амалиёти

ва

фуқаролар

ва

юридик

шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш
ҳуқуқини юзага келишидан келиб чиқиб шуни
таъкидлаш лозимки, суд нормаконтроли доирасида
маъмурий суд ва конституциявий суднинг судга
тааллуқлилик бўйича муаммо юзага келиши мумкин.
Айнан

мазкур

масала

доирасида

Германия

тажрибасига назар солсак, мазкур муаммога ечим
борлигини кузатиш мумкин.

Германиялик олим Э. Фризенхан конституциявий

нормаконтролни қуйидагича таснифлайди:

1) давлат органлари ўртасидаги низоларни кўриб

чиқиш;

2) ҳуқуқий нормаларни Конституцияга мослигини

назорат қилиш;

3) конституциявий шикоятларни кўриб чиқиш[8;130

– 131-б].

Мазкур

турдаги

ишларнинг

барчасида

суд

нормаконтролининг барча хусусиятларини кўриш
мумкин. Бу ҳолатдаги энг асосий масала тадқиқот иши
нуқтаи назардан нормаконтрол объектини аниқлаб
олишдан иборат. Германияда конституциявий назорат
объектларига қонунлар, Конституцияга тузатишлар,
халқаро шартномалар, ижро этувчи органларнинг
норматив ҳужжатлари, шунингдек, иттифоқ ва
федерация субъектлари ўртасида ваколатларни
ажратиш масалалари киради.

Демак, Германия Федерал Конститутициявий суди

ижро этувчи органларнинг хужжатлари устидан
конституциявий назорат ўрната олади. Бу назорат
одатда низо юзага келганда амалга оширилади.

Асосий

Қонуннинг

93-моддасига

кўра,

Конституциявий суд суд нормаконтроли доирасида
конституциянинг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. Ижро
этувчи

органларининг

ҳар

қандай

ҳужжати

Конституцияга эҳтимолий қарама-қаршилиги мавжуд
деб ҳисобласа, ҳар бир шахс Конституциявий судга
шикоят қилиши мумкин.

Мисол учун, 1951 йил 27 сентябрда аризачи Г.Г.

Шимолий Рейн-Вестфалия Ички ишлар вазирининг
буйруғидан норози бўлиб, Билефельде ер судига
шикоят қилади, суд иш Асосий Қонуннинг 100-
моддасига биноан Конституциявий судга таалуқли
бўлганлиги учун ишни тўхтатади. Бунга сабаб қилиб,
ички ишлар вазирининг 1951 йил 28 апрелдаги буйруғи
Асосий Қонуннинг 4, 5, 8, 9, 17 ва 19- моддаларига зид
бўлади. Жумладан, мазкур буйруқ Асосий Қонунда
белгиланган виждон эркинлиги(4-модда),оила (5-
модда), йиғилиш ўтказиш эркинлиги(8-модда), жамоат
бирлашмаларига аъзо бўлиш эркинлиги(9-модда),
петиция(17-модда) ва ҳуқуқий ҳимояда бўлиш каби
асосий ҳуқуқларни чеклаган. Асосий Қонуннинг 100-
моддасига кўра, Конституциявий суд томонидан
умумий суд назоратини амалга ошириш белгиланган.
Асосий Қонунинг 93-моддасига кўра, Конституциявий
суд Асосий Қонуннинг ҳимоячисидир. Ҳар қандай ижро
органининг ҳуқуқий ҳужжати Конституцияга қарама-
қаршилиги текширишда ижро органидан мустақил
бўлган

Конситуциявий

судга

мурожаат

қилиш

мумкин[9; 946-б].

Ижро

этувчи

органлар

ҳужжатларининг

Конституцивий судга таалуқлилигини муҳим жиҳати
мазкур хужжатлар тўғридан тўғри Асосий қонунда
белгиланган нормаларни бузиш билан ифодаланади.

Германияда маъмурий судларга давлат органлари

томонидан

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

ҳуқуқларининг қандай ҳуқуқий шаклда бузилишдан
қатъи назар шикоят қилиниши мумкин. Маъмурий
судларнинг юрисдикциясига индивидуал маъмурий
қарорлар

(Verwaltungsakte),

оммавий-ҳуқуқий

шартномалар (öffentlich-rechtliche Verträge), қонуности
ҳужжатлар

(Satzungen)

ва

делегацияланган

қонунчилик (мисол учун, парламент томонидан
тасдиқланган

маъмурий

регламент)

бўйича

низолашиш тўғрисидаги ишлар киради. Агар шахсий
ҳуқуқларни бузса, расмий баённомалар ҳам суд
назорати объекти бўлиши мумкин.

Маъмурий процессуал кодекси 45-моддасига кўра,

оммавий-ҳуқуқий низолар асосан биринчи инстанция
маъмурий судларида хеч қандай истисносиз кўриб
чиқилади.

Қонуности ҳужжатларини бекор қилиш бўйича

ҳаракатлар иккинчи даражали Олий маъмурий
судларнинг ваколатига киради (Маъмурий процессуал
кодекси 47-модда) ва бошқа муҳим аҳамиятга эга
бўлган

баъзи

тортишувлар,

масалан,

электр

станцияларини қуриш ёки улардан фойдаланиш билан
боғлиқ

бўлганлар

Федерал

Маъмурий

судлар

томонидан кўриб чиқилади. Умумий ҳолда, маъмурий
суд ўз ҳудудида жойлашган ҳар қандай жавобгарга
қарши ҳаракатларини ўз юрисдикциясига олади.
Мурожаат қилиш масалаларида, агар нотўғри судга
мурожаат қилинган бўлса, даъво рад этилмасдан
тегишли судга юборилиши керак[10].

Агар

даъвогар

қонуности

ҳужжатларнинг

ҳақиқийлигига шубҳа қилмоқчи бўлса, Олий Маъмурий
судга уларни бекор қилиш бўйича шикоят қилиш
мумкин (МПК 47-модда). Ушбу меъёрий хужжатлар Ер
қонунидан юридик жиҳатдан қуйи кучга эга бўлиши
лозим (МПК 47-модда, 1-қисм, 2-банд). Фақат Федерал
қурилиш кодексига бўйича чиқарилган меъёрий
ҳужжатлар устидан қонунга мувофиқ тегишли ер
қонунчилигида қўшимча қоидаларсиз шикоят қилиниши
мумкин (МПК 47-модда, 1-қисм, 1 банд). Хусусий
даъвогарлар

билан

бир

қаторда,

норматив

ҳужжатларни бекор қилиш чоралари ҳар қандай орган
томонидан ҳам берилиши мумкин. Даъвогар қонуности
ҳужжатлар унинг ҳуқуқлари бузган ёки бузилиши
таҳмин қилган бўлса, судга мурожаат қилиши мумкин.
Қонуности ҳужжат устидан шикоят қилиш учун у бир
йил давомида амал қилган бўлиши лозим. Фақат
Қурилиш кодекси асосида чиққан ҳолларда бу
муддатга амал қилинмайди[11].

Қонуности ҳужжатни бекор қилиш бўйича иш кўриш

жараёнида вақтинчалик буйруқ билан ушбу актнинг
бошланишини ёки ундан кейинги қўлланилишини
тўхтатиб қўйиши мумкин (МПК 47-модда, 6-қисм).
Мазкур масала доирасида илтимоснома берилиб, суд
иккита ҳолатнинг оқибатларини таққослайди: а. хужжат
қонуний эканлиги исботланган, аммо вақтинчалик
буйруқ берилган; б. ҳужжат ноқонуний эканлиги
исботланган, аммо вақтинчалик буйруқ берилмаган.
Агар оҳирги фаразнинг оқибатларининг жиддийлиги
устунлик қилса, суд буйруқ бериши керак.

Маъмурий процессуал кодекси 47-моддасининг

муҳим жиҳатларидан бири маъмурий суд ва


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

41

конституциявий суд судловига таалуқли масаласида
икки жиҳатни баён қилинганидир:

Биринчидан, агар Ер қонунчилигида меъёрий

ҳужжат

Конституциявий

суд

томонидан

кўриб

чиқилиши

белгиланган

бўлса,

маъмурий

суд

томонидан кўриб чиқилмайди.

Иккинчидан,

агар

меъёрий

ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

текшириш

бўйича

суд

жараёни

Конституциявий судда кўриб чиқилаётган бўлса, Олий
Маъмурий суд суд ишини Конституцивий суд
томонидан тугатилгунга қадар тўхтатиб туришни
буюриши мумкин.

Қуйидаги

мисолда

Конституциявий

суд

ва

маъмурий суд ўртасида суд нормаконтроли доирасида
судга тааллуқлилик масаласини таҳлил қилиш мумкин.

1967 йилда бир гуруҳ ҳарбийлар Харбий интизом

уставида ҳарбий бошлиқлар томонидан қўлланадиган
жазо чораларидан бири бўлган қамоқ жазоси қонунга
зидлиги бўйича Олий Маъмурий судга шикоят қилган.
Олий маъмурий суд мазкур иш Асосий Қонуннинг 104-
моддасига

боғлиқ

масала

бўлгани

учун,

Конституциявий судга тааллуқли деб ҳисоблаган.
Харбий интизом уставининг 10-бандига кўра, бошлиқ
томонидан қўлланадиган қуйидаги жазо чоралари
мавжуд:

1. ҳайфсан;
2. қаттиқ ҳайфсан;
3. иш ҳақини тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш;
4. жарима;
5. ҳарбий қисм ҳудудидан чиқишга рухсатни

чеклаш;

6. ҳибсга олиш.
Асосий Қонуннинг 104-моддасига кўра, шахснинг

эркинлиги қонунларга мувофиқ ва фақат уларда
белгиланган тартибда чекланиши мумкин. Қамоқда
сақланаётган шахсларга руҳий ва жисмоний тазйиқ
ўтказиш мумкин эмас. Фақат судя озодликдан маҳрум
қилиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Агар маҳрум
қилиш суд қарорига асосланмаган бўлса, у ноқонуний
ҳисобланади. Полиция ҳеч кимни ўз ваколати билан
ҳибсга олиш кунидан кейинги кун давомида ушлаб
туриши мумкин эмас. Конституциявий суд қарорига
кўра, Харбий интизом уставида белгиланган ҳибсга
олиш жазоси ҳарбий бошлиқ томонидан кўлланиши
Асосий қонунга зид ҳисобланди. Бундай жазо чораси
фақат Ҳарбий суд томонидан қўлланиши лозимлиги
таъкидлаб ўтилди[12; 1020-1022-б.].

Юқорида

таҳлил

қилганимиздек,

Германия

маъмурий юстицияси ўзига хос хусусиятларга эга.
Германияда маъмурий судловни амалга ошириш
қуйидаги

натижаларга

эришишнинг

гарови

ҳисобланади:

биринчидан,

ҳуқуқий

демократик

давлатнинг

талабларини мамлакатда ўрнатиш;

иккинчидан, давлат аппарати фаолияти устидан

объектив суд назоратини амалга ошириш;

учинчидан, фуқароларнинг оммавий субъектив

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

тўртинчидан, қонунчиликни техника, иқтисодиёт ва

ижтимоий соҳалардаги ўзгаришларни ҳисобга олган
ҳолда такомиллаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш;

бешинчидан, Германияда ҳуқуқий барқарорликни

таъминлаш[13].

Хулоса

ўрнида

шуни

таъкидлаш

лозимки,

Германияда суд нормаконтроли қуйида ўзига хос
жиҳатларга эга:

Биринчидан, суд нормаконтроли Конституциявий

суд ва Олий маъмурий суд томонидан амалга
оширилади;

Иккинчидан, Конституциявий суд нормаконтроли

амалга оширишда асосан Асосий қонун нормаларини
бузилиши ёки бузилмаслигига эътибор қаратилади;

Учинчидан, суд нормаконтролида Конституциявий

суд ва Олий маъмурий суд ўртасида судловлилик
муаммоси бўлмаслиги учун алоҳида нормада мазкур
чегара белгилаб қўйилган(МПК 47-модда);

Тўртинчидан,

Олий

маъмурий

суд

нормаконтролида

дастлабки

химоя

чораларини

қўллаш тартиби белгиланган;

Бешинчидан, Олий маъмурий суд нормаконтролига

оид тегишли нормада тўғридан тўғри қонунда белгилаб
қўйилган(Қурилиш кодекси).

Адабиётлар рўйхати:

1. Georg Herbert,

Аdministrative justice in Еurope.

Leipzig. (http://www.aca-europe.eu/ en/eurtour/i/countries/
germany/germany_en.pdf)

2.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база-

си, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 12.10.2018 й

3. Grundgesetz G

ünter Frankenberg Fischer Verlag

GmbH, Frankfurt am Main, 2004. S 117-119.

4.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон

5.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 12.10.2018
й., 03/18/496/2043-сон

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 03.03.2020 й., 06/20/5953/0246-сон; 27.03.2020
й., 06/20/5975/0377-сон

7. http://www.ksu.uz/decisions/199802261uz.pdf
8. Friesenhahn E. Wesen und Grenzen der Verfas-

sungsgerichtsbarkeit // ZSR. 1954. 129.73. S. 130 - 131.

9.

Избранные

решения

Федерального

Конституционного

суда

Германии.

Москва.

“Инфотропик Медиа”. 2018. С.946

10. German Law of Administrative Court Procedure: an

Overview Urs Kramer and Tim Hinrichsen

Institut für

Rechtsdidaktik Universität Passau 14b Dr.-Hans-
Kapfinger-Str., 94032, Passau, Germany Journal of Sibe-
rian Federal University. Humanities & Social Sciences 10
(2015 8) 2050-2061

11. Code of Administrative Court Procedure (Verwal-

tungsgerichtsordnung, VwGO). Federal Law Gazette I
page

686

//

https://germanlawarchive.iuscomp.org/?p=292#4

12.

Избранные

решения

Федерального

Конституционного

суда

Германии.

Москва.

“Инфотропик Медиа”. 2018. С.1020-1022

13.

Д-р. Йенс Деппе. Административное право в

Германии и во Франции. http: // www. bizneslaw.uz.
/5_6/sravntab.htm.

Библиографические ссылки

Georg Herbert, Аdministrative justice in Еurope. Leipzig. (http://www.aca-europe.eu/ en/eurtour/i/countries/ germany/germany_en.pdf)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база- си, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 12.10.2018 й

Grundgesetz Günter Frankenberg Fischer Verlag GmbH, Frankfurt am Main, 2004. S 117-119.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон, 12.10.2018 й.,03/18/496/2043-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2020 й., 06/20/5953/0246-сон; 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон

http://www.ksu.uz/decisions/199802261uz.pdf

Friesenhahn E. Wesen and Grenzen der Verfassungsgerichtsbarkeit // ZSR. 1954. 129.73. S. 130 - 131.

Избранные решения Федерального Конституционного суда Германии. Москва. “Инфотропик Медиа”. 2018. С.946

German Law of Administrative Court Procedure: an Overview Urs Kramer and Tim Hinrichsen Institut für Rechtsdidaktik Universität Passau 14b Dr.-Hans- Kapfinger-Str., 94032, Passau, Germany Journal of Sibe- rian Federal University. Humanities & Social Sciences 10 (2015 8) 2050-2061

Code of Administrative Court Procedure (Verwal- tungsgerichtsordnung, VwGO). Federal Law Gazette I page 686 // https://germanlawarchive.iuscomp.org/?p=292#4

Избранные решения Федерального Конституционного суда Германии. Москва. “Инфотропик Медиа”. 2018. С.1020-1022

Д-р. Йенс Деппе. Административное право в Германии и во Франции. http: // www. bizneslaw.uz. /5_6/sravntab.htm.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов