Роль сходов граждан махалли в организации и проведении профилактических работ с лицами, находящимися под административным надзором

CC BY f
83-85
60
5
Поделиться
Ахмедов, Х. (2020). Роль сходов граждан махалли в организации и проведении профилактических работ с лицами, находящимися под административным надзором . Обзор законодательства Узбекистана, (3), 83–85. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1843
Х Ахмедов, Академия Министерства внутренних дел

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещены роль схода граждан махалли в организации и осуществлении профилактической работы с лицами, находящимися под административным надзором, направления их взаимодействия с органами внутренних дел, нормативно-правовые документы и полномочия схода граждан махалли, регулирующие деятельность в данном направлении.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

83

11.

Номусга тегиш жиноятини тергов қилиш

амалиёти: Ўқув-методик қўлланма / Ш.Т. Икрамов, Д.
М. Миразов, Б. Б. Муродов, Б.Ф. Алимов ва бошқ. – Т.,
2012.

– Б. 53-54.

12.

Базаров А.А. Процессуальные гарантии обеспе-

чения прав и законных интересов несовершеннолет-
них на стадии предварительного расследования: Ав-
тореф. дис. … канд. юрид. наук. – Т., 2012. – С. 14.

13.

Рамазонова Н.А. “Вояга етмаганлар томонидан

содир этилган жиноятларни тергов қилиш услубиёти”
Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори дисс. авто-
реферати. – Т. 2019. – Б 20.

14.

Рўзметов Б. О некоторых криминалистических

аспектах тактики подготовки к производству след-
ственных действий. // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ахборотномаси
2012. № 4 (12) Б. 48-51.

15.

Нургазинов Б.Г. ва Исмагулов К.Е. Некоторые

вопросы

совершенствования

института

дистанционного допроса в казахстанском уголовном
процессе // Вестник Института законодательства РК
№1 (50) 2018. С. 85-86

16.

Сапова А.Г. Тактические особенности допроса

несовершеннолетних подозреваемых (обвиняемых). //
https://cyberleninca.ru/article/n/takticheskie-osobennosti-
doprosa-nesovershennoletnih-podazrevaemyh-
obvinaemyh

/ (кириш вақти 18.09.2020 й.)

17.

Эсанов М.Г., Ходжаев М.Р. Тергов: амалий

қўлланма. – Т., 2009. – Б. 188.

18.

Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Алоҳида

тоифадаги жиноят ишлари бўйича иш юритиш. Ўқув
қўлланма. – Т., 2009. Б. 22.

19.

Дастлабки тергов фаолияти психологияси: Дар-

слик / Б.Н. Сирлиев, И. Соттиев ва бошқ. – Т., 2015. –
Б. 217-219.

20.

Варлова А.О., Гнетова Л.В. Особенности

допроса

несовершеннолетних

//

Инновационная

экономика:

перспективы

развития

и

совершенствования.2012. № 4(12). С. 48-51.

21.

Стельмах В.Ю. Обеспечение законных прав

несовершеннолетних

участников

следственных

действий // Вестник Воронежского института МВД
России. 2016. №3. С. 145.

Ҳ.Э.Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси

МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР

БИЛАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР

ЙИҒИНЛАРИНИНГ РОЛИ

Аннотация:

ушбу мақолада маъмурий назорат

остидаги шахслар билан профилактик ишларни
ташкил этиш ва амалга оширишда маҳалла фуқаролар
йиғинининг ўрни, уларнинг ички ишлар органлари
билан

ҳамкорлигининг

йўналишлари,

маҳалла

фуқаролар йиғининг ушбу йўналишдаги фаолиятини
тартибга

солувчи

норматив-ҳужжатлар

ҳамда

ваколатлари ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:

ҳуқуқбузарлик, маъмурий назорат,

профилактик ишлар, назорат остидаги шахс, маҳалла
фуқаролар йиғини.


Аннотация:

в данной статье освещены роль схода

граждан махалли в организации и осуществлении
профилактической работы с лицами, находящимися
под административным надзором, направления их
взаимодействия

с

органами

внутренних

дел,

нормативно-правовые документы и полномочия схода
граждан махалли, регулирующие деятельность в
данном направлении.

Ключевые

слова:

правонарушение,

административный надзор, профилактическая работа,
контролируемое лицо, сходы граждан махалли.

Annotation

: In this article the role of the mahalla in the

organisation and implementation of preventive work with
persons under administrative supervision, direction, their
interaction with bodies of internal аffairs, legal documents
and powers of mahalla, regulating the activity in this
direction.

Keywords

:

offense,

administrative

supervision,

preventive work, controlled person, gatherings of mahalla
citizens.


Ўзбекистон

Республикаси

эркин

демократик

фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаб, бу
йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди.
Такидлаб ўтиш лозимки фуқаролик жамиятида
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
мавқеининг баландлиги ва мустахкамлиги билан
алоҳида ажралиб туради.

Фуқаролик жамияти юксак даражада уюшган,

батартиб муносабатлар тизимига таянган, ўзини ўзи
бошқариш

механизмларидан

иборатдир.

Бу

механизмларни эса, асосан жамоат бирлашмалари,
жамоат тузилмалари ташкил этади.

Шу боисдан, мамлакатимизда маъқул, истиқболли,

яхши самара берадиган жамият қуриш асосий
мақсадлардан бири этиб белгиланди ва давлат
органлари ўз ваколатларини босқичма-босқич жамоат
бирлашмаларига бериб бориши принципи асосида
амалий ишлар олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат,

маҳалла

фуқаролар

йиғинининг

фаолияти ўзини ўзи бошқаришга асосланган экан,
улар маҳалла ҳудудида тинчлик ва осойишталикни
ҳам таъминлашга маъсулдир.

Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 22 апрелдаги

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирда қабул


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

84

қилиниши бу борада муҳим қадам бўлди. Қонуннинг
3-

моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши

тушунчасига фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга
молик

масалаларни

ўз

манфаатларидан,

ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек
миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-
одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал
қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган
мустақил фаолиятидир деб кўрсатиб ўтилганлиги ҳам
бунинг исботидир.

Шу боисдан, маҳалла фуқаролар йиғинлари

маҳаллада

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг

барча йўналишларида ички ишлар органларининг яқин
ҳамкорлари ҳисобланади. Хусусан, улар ички ишлар
органлари

профилактик

ҳисобида

турувчи,

ҳуқуқбузарликларга мойил, шу жумладан маъмурий
назорат остидаги шахслар билан ҳам якка тартибдаги
профилактик ишларни амалга оширишда маҳалла
фуқаролар йиғинларининг роли беқиёсдир.

Ўзбекистон

Республикасининг

2019

йил

2

апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод
қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий
назорат тўғрисида”ги Қонунида ҳам шундай моддалар
мавжудки, уларда маҳалла фуқаролар йиғинларига
маълум бир маънода вазифалар белгилаб беради.
Жумладан, Қонуннинг

8-

моддасида

“Қўлланиладиган

маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар
органининг тақдимномасига ёки назорат остидаги
шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек
меҳнат жамоасининг,

жамоат бирлашмасининг ва

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг
илтимосномасига

биноан назорат остидаги шахснинг

турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар
инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилиниши
мумкин”,

13-

моддасида

Агар назорат остидаги шахс

ҳуқуқбузарлик содир этмаётганлиги, ўзига нисбатан
белгиланган

маъмурий

чекловларга

риоя

қилаётганлиги

ҳамда

зиммасига

юклатилган

мажбуриятларни

бажараётганлиги

аниқланса,

шунингдек яшаш, иш, ўқиш ёки хизмат жойидан
ижобий тавсифномалар мавжуд бўлса, маъмурий
назорат муддатининг камида ярми ўтгач ички ишлар
органининг тақдимномаси ёхуд назорат остидаги
шахснинг ёки унинг вакилининг аризаси асосида,
шунингдек

меҳнат

жамоасининг,

жамоат

бирлашмасининг

ва

фуқаролар

ўзини

ўзи

бошқариш

органининг

илтимосномасига

кўра

маъмурий назорат суд томонидан муддатидан илгари
тугатилиши мумкин

”-деб белгиланган норма маъмурий

назорат бўйича маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам
маълум бир ваколат ва вазифалар юклатилганлигини
кўрсатади.

Шунингдек, қонунда маъмурий назоратни

амалга оширувчи асосий субъектлардан
ҳисобланган ички ишлар органларининг
маҳалла фуқаролар йиғини билан маъмурий
назорат

остидаги

шахслар

билан

профилактик ишларни ташкил этиш бўйича
ҳамкорлигини белгиловчи нормалар мавжуд.

Хусусан, м

аъмурий назоратни амалга оширишда

ички ишлар органларининг ҳуқуқларидан фойдаланиш
жараёнида маҳулла фуқаролар йиғини билан қуйидаги
йўналишларда ҳамкорлик қилади:

назорат остидаги шахснинг хулқ-атвори тўғрисида

иш, ўқиш ёки хизмат жойи маъмуриятидан, жамоат
бирлашмасидан, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органидан, шунингдек фуқаролардан
маълумотларни сўраш ва олиш;

профилактик суҳбат ўтказиш учун назорат остидаги

шахсни унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига
чақириш, назорат остидаги шахснинг талаби билан
бундай суҳбатларни фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органи вакиллари ёки яқин қариндошлари иштирокида
ўтказиш;

ички ишлар органлари маъмурий назоратни амалга

ошириш бўйича алоҳида тадбирларни ўтказишда
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан
ҳамкорлик қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22

апрелдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари тўғрисида”ги Қонунда маҳалла фуқаролар
йиғини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича
қуйидаги ваколатларга эга:

1)

тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун

ҳужжатларининг ижро этилишиустидан жамоатчилик
назоратини амалга оширади;

2) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг

санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда
кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан қарорлар
қабул қилади;

3) ваколатли органларга атроф муҳитни муҳофаза

қилишга кўмаклашади;

4) ҳудуддаги аҳоли ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий

муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш
чораларини кўради;

5) маҳаллада профилактика инспекторлари билан

ҳамкорликда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

юзасидан тадбирлар ташкил этиш ва амалга
оширилишини таъминлаш;

6)

ҳуқуқбузарликлар

содир

этишга

мойил,

ҳуқуқбузарликлар содир этган ва бошқа тоифадаги
ички ишлар органларида профилактик ҳисобда
турувчи шахслар билан якка тартибдаги профилактик
ишларни

ташкил

этишда

профилактика

инспекторларига

яқиндан

ёрдам

кўрсатиш

ва

бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада
қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони
қабул қилинди. Ушбу фармонда маҳалла фуқаролар
йиғинларининг ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини
олиш борасидаги ролини ва мустақил фаолиятини
янада

такомиллаштириш

борасида

вазифалар

белгилаб берилди.

Бу борада давлатнинг маҳалла фаолиятини ташкил

этиш ва амалга оширишида давлат ёрдамини
кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Мазкур вазирликнинг ташкил этилиши биринчидан,

маҳалла фуқаролар йиғининг мустақил фаолият
юритишини

таъминлаш,

иккинчидан,

маҳалла

фуқаролар

йиғинлари

фаолиятини

мувофиқлаштирувчи ягона органнинг ташкил этилиши
илан

уларнинг

фаолиятига

бошқа

давлат

органларининг

аралашувига

барҳам

бериши,

учинчидан,

маҳалла

фуқаролар

йиғинларининг


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

85

моддий-техник базасини такомиллаштириш, яхшилаш,
тўртинчидан,

маҳалла

фуқаролар

йиғинлари

фаолиятига хос бўлмаган мажбуриятларини олиб
ташлаш ва натижада маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз
маҳалла” тамойили асосида жамият ҳаётидаги энг
муҳим

вазифаларини

самарали

бажаришга

имкониятларнинг яратилганлигидир.

Шу билан бирга, профилактика инспекторларининг

маҳалла фуқаролар йиғинлари раисининг ҳуқуқ-
тартибот масалалари бўйича ўринбосари этиб
белгиланиши маҳалла фуқаролар йиғинлари ва
профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини янада
кучайтириб, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини
олишда имконияларини янада кенгайтиради.

Хусусан, республикада ички ишлар органлари ва

маҳалла

фуқаролар

йиғинлари

ҳамкорлигининг

натижасида 2019 йилнинг 5 ойлик таҳлиллар
натижаларига кўра маъмурий назорат таъсири остига
тушувчи шахслар томонидан содир этиладиган
жиноятлар30% камайганлигини кўриш мумкин. Шу
давр мобайнида республикада 5 ой давомида 4633
нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига
тушадиганлар ИИВ томонидан ҳисобга олиниб, улар
билан тегишли тартибда, якка ва умумий тартибда
профилактик-огоҳлантирув

тадбирлари

маҳалла

фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда амалга
оширилиши таъминланган

[1]

.

Юқоридагиларга

асосланиб

шуни

алоҳида

таъкидлаб ўтиш жоизки, маҳалла фуқаролар йиғини
маъмурий назорат остидаги шахслар билан қуйидаги
профилактик ишларни ташкил этади ва амалга
оширади:

1) маъмурий назорат остидаги шахснинг оилавий

аҳволи, унинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини
ўрганади;

2) маъмурий назорат остидаги шахсни ишга

жойлаштиришда корхона, ташкилот, муассасаларга
тавсиялар киритади;

3) судга маъмурий назорат муддатини қисқартириш

ёки айрим чекловларни бекор қилиш юзасидан
тавсиялар киритади;

4) маъмурий назорат остидаги шахслар ва

уларнинг оила аъзоларига ижтимоий нафақалар
тайинланишида ёрдам беради;

5) маъмурий назорат остидаги шахслар билан якка

тартибдаги тарбиявий профилактик ишларни ташкил
этишда профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик
қилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, жамият ҳаётида кундан

кун роли ошиб бораётган, тичлик ва осойишталикни
таъминлашда

алоҳида

субъектлардан

бўлган,

жамоятчиликнинг асосий бўғини ҳисобланадиган
маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий назорат
остидаги шахслар билан профилактик ишларни
ташкил этиш ва амалга оширишдаги фаолиятининг
аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади,

биринчидан

,

маъмурий назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-
иқтисодий, шахсий муаммоларини жойида бартараф
этишда;

иккинчидан

,маъмурий назорат остидаги

шахснинг жиноят содир этишининг сабаблари ва
уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва
бартараф этишда;

учинчидан

, маъмурий назорат

остидаги

шахснинг

руҳиятига

салбий

таъсир

кўрсатмайдиган

профилактик

чора-тадбирларни

ташкил этиш ва амалга оширишда;

тўртинчидан

,

маъмурий назорат остидаги шахснинг

шахсий

эҳтиёжлари, хусусан, уй-жойга, яшаб турган жойида

доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда;

бешинчидан

, маъмурий назорат остидаги шахсни

ижтимоий

реабилитация

қилиш

ва

ижтимоий

мослаштириш чораларини кенг кўламда қўллашда;

олтинчидан

, маъмурий назорат остидаги шахсда

жамият аъзоларига бўлган ишончни уйғотишда.

Адабиётлар руйхати:

1. https://sputniknews-

uz.com/analytics/20190625/11862447/IIV-yangi-onun-
sobi-mabuslarga-atni-o-saifadan-boshlash-imkonini-
beradi.html

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22

апрелдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари тўғрисида”ги Қонуни. www.lex.uz

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги
“Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган
айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат
тўғрисида”ги Қонуни.

www.lex.uz

Библиографические ссылки

https://sputniknews-

uz.com/analytics/20190625/11862447/1 IV-yangi-onun-sobi-mabuslarga-atni-o-saifadan-boshlash-imkonini-beradi.html

Узбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги “Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари тугрисида”ги Конуни. www.lex.uz Узбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тугрисида”ги Конуни. www.lex.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов