Авторы

  • Д Нурумов
    Ташкентский государственный юридический университет

Биография автора

  • Д Нурумов, Ташкентский государственный юридический университет

    старший преподаватель

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.uzbek_law_review.1880

Ключевые слова:

Адвокат юридическая помощь бизнес-адвокатура юридический консалтинг барристер солиситор адвокатская фирма

Аннотация

В данной статье автор исследует вопросы оказания юридической помощи субъектам предпринимательства адвокатскими структурами, существующими в некоторых развитых зарубежных странах. В частности, автором анализируется законодательство и практика применения права адво­ катскими формированиями этих стран, а также их особенности, положительные стороны и положения, которые могут быть в определенной степени полезны при их имплементации в адвокатуре Республики Узбекистан, разработаны соответствующие предложения.

background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

45

3 Закон Республики Казахстан от 7 января 2003 го-

да № 370-II «Об электронном документе и электронной
цифровой

подписи»

https://online.zakon.kz/document/?doc_id=1035484&doc_i
d2=1035484#pos=18;-98&pos2=193;-62

(дата обраще-

ния: 03.01.2021)

4

Трудового кодекса Республики Узбекистан от 21

декабря

1995

года

https://online.zakon.kz/document/?doc_id=30421236&doc
_id2=30421236#activate_doc=2&pos=26;-80&pos2=808;-
71

(дата обращения: 03.01.2021)

5

Электронные трудовые договора в ЕСУТД

https://egov.kz/cms/ru/articles/dogovora-v-ESUTD

(дата

обращения: 03.01.2021)

6

Казахстанцам не понадобятся трудовые книжки с

2021 года

https://profit.kz/news/58638/Kazahstancam-ne-

ponadobyatsya-trudovie-knizhki-s-2021-goda/

(дата об-

ращения: 03.01.2021)

7 Электронные трудовые договора в Узбекистане:

инструкция

от

экспертов

по

ссылке

https://www.bss.uz/news/189-elektronnye-trudovye-
dogovory-v-uzbekistane-instruktsiya-ot-ekspertov-po-

ssylke

(дата обращения: 03.01.2021)

8

С 1 января вводятся электронные трудовые

книжки.

Как

это

будет

https://www.spot.uz/ru/2019/12/12/mymehnat/

(дата об-

ращения: 03.01.2021)

Д.Нурумов

ТДЮУ катта ўқитувчиси

АЙРИМ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА

АДВОКАТНИНГ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪEКТЛАРИГА

ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-

ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМИ

Аннотация:

ушбу мақолада муаллиф томонидан

айрим ривожланган хорижий давлатларда мавжуд
адвокатлик тузилмалари томонидан тадбиркорлик
субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш масалалари
ўрганилган. Хусусан, мазкур давлатлар қонунчилиги ва
адвокатлик

тузилмаларининг

ҳуқуқни

қўллаш

амалиёти, ўзига хос хусусиятлари, ижобий жиҳатлари
ва Ўзбекистон Республикаси адвокатура тўғрисидаги
қонунчиликка татбиқ этишда фойдаланилиши мумкин
бўлган алоҳида қоидалари таҳлил қилинган ҳамда
улар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

адвокат, юридик ёрдам, бизнес –

адвокатура, юридик консалтинг, барристер, солиситор,
адвокатлик фирмаси.


Аннотация:

в данной статье автор исследует

вопросы оказания юридической помощи субъектам
предпринимательства

адвокатскими

структурами,

существующими в некоторых развитых зарубежных
странах.

В

частности,

автором

анализируется

законодательство и практика применения права адво-
катскими формированиями этих стран, а также их
особенности, положительные стороны и положения,
которые могут быть в определенной степени полезны
при их имплементации в адвокатуре Республики
Узбекистан,

разработаны

соответствующие

предложения.

Ключевые слова:

Адвокат, юридическая помощь,

бизнес-адвокатура,

юридический

консалтинг,

барристер, солиситор, адвокатская фирма.

Annotation:

in this article, the author reveals the is-

sues of providing legal assistance to business entities by
lawyer structures of some developed foreign countries. In
particular, the author analyzes the legislation and practice
of the application of law by lawyers' structures of these
countries, as well as their peculiarities, positive aspects
and provisions that can be to a certain extent useful in
their implementation for advocacy of the Republic of Uz-
bekistan, relevant proposals have been developed.

Keywords:

advocate (Lawyer), legal aid, business ad-

vocacy, legal consulting, barrister, solicitor, law firm.


Адвокат томонидан тадбиркорлик субъектларига

юридик ёрдам кўрсатишга оид масалалар нафақат
мамлакатимизда балки бутун дунёда бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир
давлатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишда
адвокатларнинг роли тобора ортиб бормоқда ва бу
дунё мамлакатлари томонидан ҳам эътироф этиб
келинади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда адвокатларнинг

мустақиллигини таъминлаш ва улар фаолиятининг
самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликни
такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар
амалга

оширилмоқда.

Шунингдек,

адвокатура

институтини такомиллаштириш орқали тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

46

қилиш ҳамда уларга юридик ёрдам кўрсатишни янги
босқичга

кўтариш

зарурлиги,

бу

борада

адвокатларнинг ваколатларини кенгайтириш ҳамда
мазкур

соҳада

ҳали

ўз

ечимини

топмаган

муаммоларнинг борлиги мазкур соҳани чуқур ўрганиш
ва таҳлил қилишни тақозо этади.

Шу жиҳатдан айрим хорижий мамлакатларнинг бу

борадаги тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни миллий
қонунчиликка татбиқ этиш масалаларини муҳокама
қилиш ўринлидир.

Ҳуқуқ соҳасида ривожланган мамлакатлардан бири

бўлган Германия Федератив Республикасида адвокат
томонидан тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам
кўрсатиш фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак,
Германияда адвокатуранинг ташкил этилиши ва унинг
фаолияти

махсус

қонун

ҳужжатлари

орқали

белгиланган бўлиб, булар: 1959 йил 1 августдаги
“Адвокатура тўғрисида” ги ҳамда 1957 йил 26 июлдаги
“Федерация шароитида адвокатлар хизматига ҳақ
тўлаш тартиби тўғрисида”ги федерал Қонунлар
ҳисобланади, ҳозирги вақтда мазкур икки ҳужжат
Федерация таркибига кирувчи барча ҳудудда ўзаро
мувофиқлик асосида амал қилади [1, 433].

Қайд этиш лозимки, Германияда адвокатлар

юридик

ёрдам

кўрсатиш

юзасидан

қуйидаги

функцияларни амалга оширадилар:

1)

юридик масалалар бўйича маслаҳат ва

тушунтиришлар бериш;

2)

фуқаролик

процесси

юзасидан

судда

тарафларнинг вакили сифатида иштирок этиш;

3) жиноят ишлари бўйича судда ва дастлабки

тергов органларида айбланувчи ҳамда судланувчи
сифатида жалб этилган шахсларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш;

4)

қонунда

белгиланган

тартибда

ишонч

билдирувчи

шахсларнинг

мол-мулкни

ишончли

бошқариш;

5) махсус шартнома асосида фуқаролар ҳамда

тадбиркорлик

субъектлари

учун

юрисконсульт

вазифасини бажариш.

Айни

пайтда

адвокатлар

расмий

шаклда

юрисконсульт сифатида фаолият кўрсатиши мумкин
эмас [2, 90]. Мазкур чеклов федерал қонун
адвокатурани суддан мустақил орган сифатида
эътироф этгани ва унинг фунциялари ҳуқуқни
муҳофаза қилиш фаолияти ҳисобланиши билан
белгиланади.

Германияда юридик ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос

хусусиятларидан бири шуки, адвокатга кўрсатган
хизмати учун ҳақ тўлашнинг минимал миқдори
“Федерация шароитида адвокатлар хизматига ҳақ
тўлаш тартиби тўғрисида” Қонун билан белгиланган
бўлиб, унга бирор марта ўзгартириш ва қўшимча
киритилмаган. Бундан ташқари муайян мукофот
миқдори, одатда, баҳсли мол-мулк қийматидан ёки
тузилган

келишувлар

суммасидан

ҳисоблаб

чиқарилади. Ушбу қоида ҳам суд ишларига, ҳам бошқа
турдаги хизматлар (консультациялар, шартномаларни
расмийлаштириш ва ҳ.к.)га тегишлидир.

Адвокат томонидан тадбиркорлик субъектларига

юридик ёрдам кўрсатишда улар ўртасида тузилган
шартномага асосан, адвокат бизнес юритувчи фирма
ва ташкилотларга шартномавий муносабатларда
ҳамда уларнинг фаолиятидаги ҳуқуқий муаммоларни
бартараф этиш жараёнида зарур юридик маслаҳатлар
беради.

Бугунги кунда Германияда адвокатура томонидан

юридик ёрдам кўрсатишда соҳавий ихтисослик мавжуд
бўлиб, уларнинг муайян қисми айнан тадбиркорлик
субъектларига ҳуқуқий ёрдам беришга ихтисослашади.
Мазкур хизмат ўз ичига бизнес юритувчи корхоналар
ўртасидаги шартномавий низолар бўйича арбитраж
судларида манфаатдор тарафнинг вакили сифатидаги
иштирокни ҳам қамраб олади ҳамда корхона
фойдасига ҳал этилган иш юзасидан адвокат юқори
ҳажмдаги гонарарни қўлга киритади [3, 12].

Шу

ўринда

айтиш

жоизки,

бугунги

кунда

Германияда лицензияга эга адвокатларнинг сони
50000 дан ортиқ бўлса, уларнинг 6000 га яқини ўз
фаолиятини

бизнес

юритувчи

фирмалар

ва

корпорацияларга

юридик

ёрдам

беришга

асослантирган. Адвокатлик фирмалари тадбиркорлик
субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш юзасидан
профессионал салоҳият ва бой амалий тажрибага эга
бўлган адвокатларни жалб қилиш ва бунинг ортидан
юқори ҳажмдаги даромадга эга бўлишга интиладилар.

Айтиш

лозимки,

мазкур

мамлакатдаги

адвокатуранинг Ўзбекистон адвокатура институтидан
ўзига хос фарқли томони шундаки, биринчидан,
уларнинг иш жараёни тадбиркорлик фаолиятининг бир
кўриниши сифатида эътироф этилади, иккинчидан
гонарарнинг минимал таъриф миқдори қонунчиликда
қатъий белгиланади.

Францияда

адвокатларнинг

тадбикорлик

субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятининг
бошқа мамлакатлардан фарқ қилувчи ўзига хос томони
шундан иборатки, корхоналарга юридик масала
юзасидан маслаҳатчи, вакил ёки адвокатлик вазифаси
мустақил бажарилмайди. Адвокатлар ўз фаолиятини
якка ҳолда эмас, балки фирма ҳамда ассоциацияга
бирлашган ҳолда олиб боришади.

Таъкидлаш лозимки, Францияда юридик ҳужжатлар

ва процессуал ҳаракатларда қатнашиш учун гонорар
тарифлари фуқаролик-ҳуқуқий қонунчилик билан
белгиланади [4, 283; 5, 56].

Мазкур

фирмалар

ва

ассоциациялардаги

фаолиятнинг ўзига хослиги шундаки, улар адвокатнинг
жорий фаолиятига дахлдор бўлган барча ишларни
ташкиллаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олади,
мос равишда адвокат юридик ёрдам кўрсатиш
натижалари юзасидан қўлга киритган гонорарини ўз
ҳисобига

йўналтирмайди,

бу

адвокатлик

тузилмасининг фойдасини ташкил этади. Бошқа
томондан эса адвокат ташкилотнинг жорий ҳамда
ишлаб чиқариш харажатларини, шахсий солиқларни
тўламайди ва фирма (ассоциация) мулкий маъсулияти
бўйича жавобгар бўлмайди.

АҚШда адвокатлар хусусий амалиёт билан

шуғуллана оладилар ҳамда жамият, корпорациялар
шаклида фаолият юритишлари мумкин. Ҳозирда АҚШ
ҳудудида 500 дан ортиқ адвокатларни бирлаштирган
шундай ташкилотлар мавжуд ҳисобланади. Бунда
адвокатлик фаолиятини амалга оширувчи адвокатлар
соҳавий ихтисослик асосида турли фирмаларга
бирлашиб иш олиб борадилар. Бунда тадбиркорлик
субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш “бизнес
адвокатура” томонидан амалга оширилади.

Уларнинг асосий вазифаси корхоналарга бизнес

юритиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва АҚШ
арбитраж судларида томонларнинг манфаатини ҳимоя
қилиш ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, АҚШда
бизнесга юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг
нуфузи юқори, мос равишда улар оладиган даромад


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

47

ҳам анча юқоридир. Хусусан буни биргина “ГЛОБАЛ
БИЗНЕС КОНСАЛТИНГ” фирмаси мисолида кўрадиган
бўлсак,

унда

фаолият

юритувчи

адвокатлар

компанияларга юридик хизмат кўрсатиш натижаси
бўйича соатига 500-1200 АҚШ доллари ҳисобидаги
маблағни қўлга киритадилар [6, 230].

Таъкидлаш лозимки, АҚШ ҳудудида адвокатлик

фирмалари аллақачон алоҳида бизнес-лойиҳага
айланишга улгурган, бу уларни Ўзбекистондаги
нотижорат тусга эга адвокатлик тузилмаларидан
кескин ажратиб туради. Бугунги кунда адвокатлик
корпорациялари

тадбиркорлик

субъектларига

бизнесни ҳуқуқий жиҳатдан йўлга қўйиш, юқори
сифатли бизнес ва маркетинг хизматларини амалга
ошириш, франшизинг шартномалари юзасидан бизнес
ҳамкорларни топиш, корпоратив ишонч билдирувчи
шахсларга солиқ маслаҳатларини бериш ҳамда солиқ
имтиёзларига

эришишда

кўмаклашиш,

хорижий

мамлакатларда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда комплекс шаклда юридик хизмат кўрсатади.

Адвокатнинг юридик хизмати учун тўлов, адвокат

аъзо бўлган ташкилот тавсияларини ҳисобга олинган
ҳолда, тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Умуман олганда,

бу борада амалиёт ҳамма

элементларигача тартибга солинган, жумладан юридик
хизмат турлари учун гонорарларнинг фақат минимал
миқдорини ҳисоблаш учун тахминан 700 га яқин
махсус жадваллар мавжуд. Бундан ташқари, бизнес
соҳасида адвокатлар учун турли бонуслар кўзда
тутилган. Мисол учун, агар адвокат тадбиркорлик
субъектининг манфаатини кўзлаб иштирок этган суд
ишида ижобий натижага эришмаса, у мукофот пулидан
маҳрум бўлади, лекин ишда ютиб чиққан ҳолатда эса
адвокат қўлга киритилган фойданинг 1/3 қисмини ўзига
олиши мумкин [7, 45].

АҚШда кўнгилли равишда фаолият юритиб,

“жамоат манфаатлари”ни ҳимоя қилувчи адвокатлик
фирмалари ҳам мавжуд, улар хусусий ишонч
билдирувчи шахс эмас, балки жамоатчилик вакиллари
саналади. Масалан, қоғозбозликка қарши, атроф-
муҳитни сақлаш учун, ирқий камситишга ва ҳ.к.га
қарши чиқадилар [8, 182].

Барча штатларда, шаҳарларда ва йирик аҳоли

яшаш пунктларида судларда иш юритишга қўйилган ва
тўлов эвазига юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар
кўнгилли

асосда

ўз

касбий

бирлашмаларини,

ассоциацияларини тузадилар. Баъзи штатларда улар
низомлар

(конституциялар)

асосида

фаолият

юритадилар, улар ассоциациялар аъзолари томонидан
умумий йиғилишда тасдиқланади, бошқа штатларда -
штатнинг махсус қонунлари ёки суд қоидалари асосида
иш юритадилар.

Жанубий Корея.

Давлат қурилиши, иқтисодиёт,

маданият соҳаларидаги муҳим ўзгаришлар, аграр
мамлакатнинг юксак ривожланган саноатлашган
давлатга айланиши катта миқёсдаги ижтимоий
ўзгаришларга, юксак технологик ахборот жамияти
шаклланишига олиб келди, бу эса Кореянинг
консерватив, анъанавий ёпиқ адвокатурасига таъсир
кўрсатмай қолмади.

“Консерватив”, “ёпиқ”, “анъанавий” – булар

тасодифий тамғалар эмас, улар Кореядаги адвокат
тушунчаси моҳиятини аниқ намоён этади. Адвокат – бу
сайланган, юқори ҳурматга эга, касбий элитага мансуб
жамият аъзоси. Кореяда адвокатлик мақомига эришиш
ниҳоятда мураккаб. Бироқ ҳар кимда бунинг учун
иконият бор. Малака имтихонига ҳар қандай шахс

киритилиши мумкин, юридик таълим зарурий шарт
саналмайди, қолаверса, олий маълумотнинг бўлиши
ҳам амалда талаб қилинмайди [9, 248].

1980 йиллардан Кореяда йирик адвокатура

идоралари пайдо бўла бошлади, кейин юридик
фирмалар юзага келди, корпоратив ҳуқуқ, қимматли
қоғозлар, солиқ ҳуқуқи, экологик ҳуқуқ ва монополияга
қарши қонунчилик борасидаги мутахассисларга эҳтиёж
сезилди, 1990 йиллар охирларидан юридик хизматлар
бозори сезиларли даражада ривожланди.

Кореяда янги юридик мактаблар ва институтлар

ташкил этилди, йирик адвокатлик идоралари шакллана
бошлади, юридик гигант фирмалар ташкил топди ва
адвокатурага қабул квотаси ошди, 1999 йилдан
адвокатурадаги хотин-қизлар вакиллари сони 10
баробарга ошди (ҳозир Жанубий Кореяда 1000 нафар
атрофида

адвокатессалар

ишлайди),

ҳуқуқий

консултантлар

сифатида

кореялик

юридик

фирмаларда хорижий адвокатлар ва юристлар
ишлашига рухсат берилди.

Олтита энг йирик фирма – “Ким & Чанг”,

“Квангжанг”, “Бае”, “Ким & Лее”, “Ҳвавоо”, “Шин & Ким”
ва “Юлчон” – Корея юридик хизматлар бозоридаги
даромаднинг ярмини ўзаро бўлашадилар, уларда
фақат амалдаги адвокатларнинг 10 фоизигина
ишлайди.

Индивидуал

амалиёт

юритувчи

адвокатларга қараганда юридик фирмалар кўпроқ
ишонч

уйғотади.

Индивидуал

адвокатлар

даъволарнинг кескин тушиб кетиши туфайли (10 йил
ичида – деярли икки баробарга) кўп ҳолларда ишонч
билдирувчи шахсларни қидириш учун “брокер”лар
ёллашга мажбур бўладилар (“брокер”лар меҳнат ҳақи
ойига 10 000 АҚШ долларгача етади) [9, 249].

Мамлакатимиз

қонунчилигида

тадбиркорлик

субъектларига юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлик
тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва
улар учун қулай ҳамда сифатли хизмат кўрсатишда
ўрганилган хорижий тажриба муҳим аҳамиятга эга.
Мисол

учун,

ҳозирги

кунда,

юқорида

айтиб

ўтилганидек, хорижий мамлакатларда (АҚШ, Буюк
Британия, Германия) адвокатлар нафақат ўз ишонч
билдирувчи шахсларнинг ҳуқуқий ишларини юритиш
билан шуғулланади, балки уларнинг номидан бевосита
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ҳам амалга
оширади. Жумладан, аноним инвестор номидан
корхона, акциялар, пайлар сотиб олиши, улар номидан
инвестициялар киритиши мумкин.

Айрим хорижий мамлакатларда, шу жумладан

АҚШ,

Англия

ва

Австралияда

адвокатлик

компаниялари IPO орқали ташқи инвестицияларни
жалб

қилиши

мумкин,

масалан,

2007

йилда

Австралиянинг Slater&Gordon Ltd йирик юридик
фирмаси акциялари Австралия фонд биржасида
муваффақиятли рўйхатга олинди. Буюк Британияда
2009 йилда юридик фирмаларнинг Лондон фонд
биржасига киришига ва юридик бўлмаган бошқарувчи
шерикларини юридик фирмаларга жалб қилишга
рухсат берувчи юридик хизмат тўғрисидаги қонун кучга
кирди [10, 459].

Бунда,

улар

ишонч

билдирувчи

шахснинг

манфаатларини нафақат ўз мамлакатида, балки бутун
дунё бўйича ҳимоя қилишга ҳақли. Ваҳоланки,
Ўзбекистон

Республикасининг

“Адвокатура

тўғрисида”ги Қонунда бунга бироз ўхшаш норма 4

2

-

моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра “...адвокатлик
фирмаси

ва

адвокатлар

ҳайъати

Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида ҳамда чет давлатларда ушбу


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

48

давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг
алоҳида

бўлинмаларини

(ваколатхоналари

ва

филиалларини) ташкил этишга ҳақли”. Бироқ, ушбу
норма бирмунча ўзгача мазмун касб этади, боиси
ишонч билдирувчи шахснинг манфаатини ҳимоя қилиш
билан чет элда алоҳида бўлинмалар очиш ўртасида
тафовут бор, албатта.

Шунинг учун, хорижий тажрибани инобатга олган

ҳолда,

Ўзбекистон

фуқаролари,

жумладан

тадбиркорларнинг халқаро миқёсда фаолияти тобора
кенгайиб бораётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон
Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 5-
моддасини қуйидаги таҳрирдаги еттинчи банд билан
тўлдириш таклиф этилади:

адвокат ишонч билдирувчининг манфаатларини

ҳимоя қилишда хорижий давлатларнинг давлат ва
бошқа органларида, халқаро суд ташкилотларида
унинг вакили сифатида иштирок этади, Ўзбекистон
Республикаси

ҳалқаро

шартномасида

бошқача

тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Фикримизча,

мазкур

таклиф

Ўзбекистонда

адвокатура соҳасини янада либераллаштириш ва
такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, хорижий мамлакатлар тажрибаси

таҳлили асосида миллий қонунчиликка адвокатлар
томонидан тадбиркорлик субъектларига корпоратив
юридик маслаҳатлар беришнинг ҳуқуқий асосини, шу
билан бир қаторда хорижий адвокатлик фирмалари
томонидан

мамлакатимизда

фаолият

юритувчи

тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам кўрсатиш
ҳуқуқини белгиловчи нормаларни киритиш лозим деб
ҳисоблаймиз. Мазкур амалиётнинг жорий этилиши
адвокатлар ўртасида рақобат юзага келишига ва бу
орқали соҳанинг янада ривожланишига ҳамда
исвесторларга

профессионал

юридик

ёрдам

кўрсатишда муҳим қадамлардан бири бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Мария Дерра. Получение юридического образо-

вания в Германии. // Сборник статей о праве Герма-
нии на русском языке. Т.1. 2008.

2.

Барщевский М Ю. Бизнес-адвокатура США и

Германии. Учебное пособие. – М.: “Белые алвы”, 1995.

3. Святоцкий А.Д. Адвокатура в зарубежных стра-

нах. М.: 2013.

4. Клишин А.А. Адвокат и адвокатская деятель-

ность. М.- 2019.

5.

Бородин С.В. Адвокатская тайна и борьба с «от-

мыванием денег»: опыт Франции // Адвокат. 2004.

6. Прошляков А. Судебная адвокатура в США.

Екатеринбург, 1995 г.

7. Carol Johnson. International & U. S. Business Law.

New Jersey Law Journal. 06.10.2012.

8. Клишин А.А., Шугаев А.А. Адвокатская практика.

2016.

9. Уголовно-процессуальное право. Учебник. Под

общей ред. проф. П.А. Лупинской.- 3-е изд-во перераб.
и доп. - М.: Юристъ, 2003.

10. Адвокатура и адвокатская деятельность:

учебник для бакалавриати и специалитета / под. ред.
А.А.Клишина, А.А.Шугаева. – 2-е изд., испр. и доп. –
М.: издательство Юрайт, 2018.

Х.Абдуллаев

ТДЮУ мустақил изланувчиси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИНГ ТУРЛАРИ

Аннотация:

ушбу

мақолада

Ўзбекистон

Республикасида аудиторлик фаолиятининг турлари
(шакллари)нинг назарий-амалий жиҳатлари тадқиқ
этилган ва ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, хорижий олимларнинг бу борадаги
фикрлари ўрганилиб,тадқиқ қилинган.

Калит сўзлари:

аудитор, аудиторлик ташкилоти,

аудиторлик

фаолияти,

аудиторлик

хизматлари,

аудиторлик текшируви, профессионал хизматлар.


Аннотация:

в данной статье изучены теоретиче-

ские и практические аспекты видов (форм)аудиторской
деятельности в Республике Узбекистан и рассмотрены
их специфические аспекты. Также были изучены мне-
ния зарубежных ученых по этому вопросу.

Ключевые слова:

аудитор, аудиторская организа-

ция, аудиторская деятельность, аудиторские услуги,
аудиторские услуги, профессиональные услуги.


Annotation:

this article examines the theoretical and

practical aspects of types (forms)audit activities in the Re-
public of Uzbekistan and their specific aspects are consid-
ered. The opinions of foreign scientists on this issue were
also studied.

Keywords:

auditor, auditing organization, auditing ac-

tivity, audit services, auditing services, professional ser-
vices.

Жаҳон иқтисодиётига жадал суръатлар билан

интеграциялашаётган Ўзбекистонда ҳозирги кунда
халқаро

молиявий

ҳисоботлар

ва

аудит

стандартларига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор
берилмоқда. Ҳозирги кунда соҳага оид норматив-
ҳуқуқий база замон талабларига мос равишда тако-
миллаштирилиб борилмоқда.

Тараққиётнинг кўп асрлик тарихи давомида аудит

пассив “ҳисобот тинглаш”дан профессионал фаолият
турига ўтди. Аудитни ташкил этишнинг ҳар бир босқичи
иқтисодий муносабатларнинг муайян даражасига тўғри
келди, чунки аудит ҳар доим муайян иқтисодий муҳит
талаб қиладиган вазифаларни амалга оширди.

Хўш шундай экан барчамизда корхонага аудит

нима учун керак, деган савол туғилади. Корхона
аудити, нафақат молиявий кўрсаткичлар тўғрилигини
таъминлайди, балки уларни текшириш жараёнида
кўпгина хатоларга йўл қўймасликка ёрдам беради.
Aудитор мақсади – хатолар мавжуд бўлганда,
корхонани айблаш емас, балки уларни аниқлашга
ёрдам бериш, мижоз муаммоларини тушунишга ва
уларни бартараф қилишга ёрдам бериш, солиқ
рискларини камайтириш ва солиқ текширувига
тайёрлашни ўз ичига олади.

Корхона

фаолиятининг

ташқи

текшируви

корхонанинг

молиявий-иқтисодий

фаолиятининг

ҳолатига объектив баҳо беришга ёрдам беради. Aудит
корхона раҳбарига, ички назорат тизими қанчалик
самарали эканлигини тушунишни, ҳамда корхона
фаолиятини яхшилаш учун аниқ бир маслахатлар
олишга ёрдам беради.

Ҳатто, тажрибали бош бухгалтер ҳам, қийин

масалалар бўйича, тўғри ва аниқ қарор қабул қилиш

Библиографические ссылки

Мария Дерра. Получение юридического образо­ вания в Германии. // Сборник статей о праве Герма­ нии на русском языке. Т.1. 2008.

Барщевский М Ю. Бизнес-адвокатура США и Германии. Учебное пособие. - М.: “Белые алвы”, 1995.

Святоцкий А.Д. Адвокатура в зарубежных стра­ нах. М.:2013.

Клишин А.А. Адвокат и адвокатская деятель­ ность. М,- 2019.

Бородин С.В. Адвокатская тайна и борьба с «от­ мыванием денег»: опыт Франции //Адвокат. 2004.

Прошляков А. Судебная адвокатура в США. Екатеринбург, 1995 г.

Carol Johnson. International & U. S. Business Law. New Jersey Law Journal. 06.10.2012.

Клишин A.A., Шугаев А.А. Адвокатская практика.

Уголовно-процессуальное право. Учебник. Под общей ред. проф. П.А. Лупинской,- 3-е изд-во перераб. и доп. - М.: Юристы, 2003.

Адвокатура и адвокатская деятельность: учебник для бакалавриата и специалитета / под. ред. А.А.Клишина, А.А.Шугаева. - 2-е изд., испр. и доп. - М.: издательство Юрайт, 2018.