ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
87
У
.
М
.
Сайдахмедов
,
Судьялар
олий
мактаби
“
Иқтисодий
ҳуқуқ
”
кафедраси
доценти
МАРКАЗИЙ
ОСИЁДА
ТРАНСЧЕГАРАВИЙ
СУВЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ
ХАЛҚАРО
-
ҲУҚУҚИЙ
ЖИҲАТЛАРИ
:
МУАММО
,
ТАКЛИФ
ВА
ТАВСИЯЛАР
Аннотация
:
мазкур
мақолада
бугунги
кунда
Марказий
Осиёда
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланишнинг
халқаро
-
ҳуқуқий
жиҳатлари
,
мазкур
сувлардан
фойдаланишдаги
муаммолар
халқаро
ҳуқуқий
ҳужжатлар
асосида
ўрганилган
.
Шунингдек
,
мақолада
минтақадаги
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланишга
оид
баъзи
муоммоларни
бартараф
этиш
юзасидан
таклифлар
ҳамда
тавсиялар
ишлаб
чиқилган
.
Калит
сўзлар
:
трансчегаравий
сувлар
,
фойдаланиш
,
халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
,
муаммо
,
адолатли
,
оқилона
,
ечим
Аннотация
:
в
данной
статье
освещены
международно
-
правовые
аспекты
использования
трансграничных
вод
в
Центральной
Азии
и
проблемы
использования
этих
вод
на
основе
международно
-
правовых
документов
.
В
статье
также
разработаны
предложения
и
рекомендации
по
решению
некоторых
проблем
,
связанных
с
использованием
трансграничных
вод
в
регионе
,
а
также
разработаны
предложения
по
улучшению
развития
данной
сфере
.
Ключевые
слова
:
трансграничные
воды
,
использование
,
международно
-
правовые
документы
,
проблема
,
справедливое
,
разумное
,
решение
А
nnotation:
this article highlights the international
legal aspects of the use of transboundary waters in
Central Asia and the problems of using these waters on
the basis of international legal documents. The article also
developed proposals and recommendations for solving
some problems related to the use of transboundary waters
in the region, as well as proposals for improving the
development of this sphere.
Keywords
:
transboundary waters, use, international
legal documents, problem, fair, reasonable, solution
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланишни
тартибга
солиш
масаласи
муҳим
аҳамият
касб
этмоқда
. 2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
доирасида
атроф
-
табиий
муҳит
,
аҳоли
саломатлиги
ва
генофондига
зиён
етказадиган
экологик
муаммоларни
олдини
олиш
,
Ўзбекистоннинг
ён
-
атрофида
хавфсизлик
,
барқарорлик
ва
аҳил
қўшничилик
муҳитини
шакллантириш
,
Ўзбекистон
Республикасининг
ташқи
сиёсий
ва
ташқи
иқтисодий
фаолиятининг
норматив
-
ҳуқуқий
базасини
ҳамда
халқаро
ҳамкорликнинг
шартномавий
-
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш
борасида
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланиш
бўйича
халқаро
нормаларни
миллий
қонун
ҳужжатларига
имплементация
қилиш
,
бу
борада
халқаро
ва
минтақавий
халқаро
-
ҳуқуқий
ҳамкорлик
масалаларини
комплекс
таҳлил
қилиш
илмий
-
назарий
ва
илмий
-
амалий
аҳамият
касб
этаётганлигини
қайд
этиш
лозим
.
Собиқ
Иттифоқ
даврида
ўтган
асрнинг
иккинчи
ярмидан
йирик
трансчегаравий
дарёлар
–
Амударё
ва
Сирдарёдан
нооқилона
фойдаланиш
оқибатида
жаҳон
ҳамжамиятини
ташвишга
солаётган
глобал
аҳамиятга
эга
бўлган
Орол
муаммоси
вужудга
келганини
эслашнинг
ўзи
кифоя
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш
.
Мирзиёев
БМТ
Бош
Ассамблеясининг
72
сессиясида
қилган
нутқида
Ўзбекистон
БМТнинг
превентив
дипломатия
бўйича
минтақавий
маркази
томонидан
ишлаб
чиқилган
Амударё
ва
Сирдарё
ҳавзалари
сув
ресурсларидан
фойдаланиш
тўғрисидаги
конвенциялар
лойиҳаларини
қўллаб
-
қувватлашини
[1]
таъкидлаган
эди
.
Мазкур
ҳужжатларни
қабул
қилиниши
,
минтақа
давлатларини
трансчегравий
сув
хавзаларидан
фойдаланиш
ва
уларни
бошқаришда
муҳим
халқаро
-
ҳуқуқий
кафолатлардан
бири
бўлади
.
ХХ
асрнинг
сўнгги
ўн
йилликлари
ва
ХХ
I
аср
глобал
сув
муаммоси
билан
узвий
равишда
трансчегаравий
сувлардан
оқилона
ва
адолатли
фойдаланиш
,
атроф
-
муҳитнинг
экологик
хавфсизлигини
таъминлаш
,
йирик
тўғонлар
ва
сув
омборлари
қурилиши
соҳасида
кенг
кўламли
тадқиқотлар
олиб
борилмоқда
.
Жумладан
,
Марказий
Осиёда
трансчегаравий
дарёлар
сувидан
гидроэнергетик
,
ирригация
ва
саноат
мақсадларида
фойдаланишнинг
минтақа
мамлакатлари
ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиётига
ва
атроф
-
муҳитга
таъсирини
ўрганиш
мутахассисларнинг
диққат
-
эътиборидаги
асосий
масалага
айланди
.
Бу
соҳадаги
илмий
изланишларда
нафақат
минтақа
ва
маҳаллий
мазкур
соҳа
мутахассислари
,
балки
хориждаги
йирик
илмий
-
тадқиқот
марказлари
,
институтларининг
олимлари
,
тадқиқотчилари
ҳамда
изланувчилари
ҳам
фаол
иштирок
этишмоқда
.
Сув
захираларини
бошқариш
бўйича
минтақалараро
институт
,
Жаҳон
ресурслари
институти
,
Ер
тадқиқотлари
бўйича
Марказий
Осиё
институти
ва
бошқалар
шулар
жумласидандир
.
Тадқиқотлар
кўлами
ичимлик
суви
санитариясидан
тортиб
–
тоғ
дарёлари
гидрологиясигача
,
тупроқшунослик
,
ўрмоншунослик
,
минерология
,
ирригация
,
сейсмология
,
биология
,
кимё
,
жамиятшунослик
,
психология
,
ҳуқуқ
,
сиёсатшунослик
каби
кўплаб
аниқ
фанлар
ва
ижтимоий
-
гуманитар
фан
соҳаларини
қамраб
олмоқда
.
Буларнинг
барчаси
трансчегаравий
дарёлар
ва
йирик
тўғонларнинг
ҳаётимиз
ва
тафаккуримизга
қанчалик
яқин
ва
боғлиқ
эканлигини
кўрсатади
.
Ичимлик
суви
,
трансчегаравий
дарёлар
ва
тўғонлар
масаласига
БМТ
ва
унинг
ихтисослашган
муассасалари
,
Жаҳон
банки
,
Осиё
тараққиёт
банки
,
МДҲ
,
ШҲТ
,
Африка
тараққиёт
банки
,
Европа
Иттифоқи
,
ЕХҲТ
ва
бошқа
нуфузли
халқаро
ташкилотлар
ҳам
ўз
эътиборини
мунтазам
қаратиб
келмоқда
.
БМТнинг
Сув
ресурсларини
баҳолаш
бўйича
бутунжаҳон
дастури
ҳар
уч
йилда
БМТнинг
универсал
ҳисоботини
эълон
қилиб
боради
.
Марказий
Осиёда
трансчегаравий
дарёлар
сувидан
оқилона
ва
адолатли
фойдаланиш
,
атроф
-
муҳитнинг
экологик
хавфсизлигини
таъминлаш
,
йирик
гидроиншоотлар
қурилишининг
салбий
оқибатларининг
олдини
олиш
ва
гидроэнергетик
муаммоларни
ҳал
этиш
борасида
бир
қатор
таклифларни
ечим
сифатида
илгари
суриш
мумкин
.
Бу
масалага
яқин
ва
узоқ
истиқбол
нуқтаи
назаридан
ёндашиш
мақсадга
мувофиқ
.
Ҳар
қандай
ҳолатда
ҳам
мазкур
ечимлар
минтақа
мамлакатларининг
халқ
хўжалиги
учун
муҳим
бўлган
уларнинг
энергетик
салоҳиятига
путур
етказмаслиги
зарур
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
88
Мутахассислар
1992
йил
17
мартда
қабул
қилинган
“
Трансчегаравий
очиқ
сув
оқимлари
ва
x
алқаро
кўлларни
муҳофаза
қилиш
ва
фойдаланиш
тўғрисида
”
ги
[2]
Хельсинки
конвенцияси
ва
1997
йил
21
майда
қабул
қилинган
“
Халқаро
очиқ
сув
оқимларидан
кема
қатновларидан
бошқа
йўналишларда
фойдаланиш
ҳуқуқи
тўғрисида
”
ги
[3]
Конвенциялар
Марказий
Осиёдаги
трансчегаравий
дарёлар
сув
ресурсларидан
фойдаланиш
масалаларини
ҳал
этишда
ҳам
муҳим
ўрин
тутиши
мумкинлиги
юзасидан
комил
ишонч
билдиришмоқда
.
Жумладан
,
ЮНЕСКО
ҳузуридаги
Сув
ҳуқуқи
,
сиёсати
ва
илм
-
фани
маркази
(
Нидерландия
)
томонидан
Данди
университети
(
Шотландия
)
ва
“
Ёввойи
табиат
жамғармаси
”
ноҳукумат
ташкилоти
(WWF)
билан
ҳамкорликда
тайёрланган
ҳисоботда
келтирилишича
,
Орол
денгизи
ҳавзасининг
барча
давлатлари
БМТнинг
Халқаро
очиқ
сув
оқимларидан
кемалар
қатнамайдиган
турда
фойдаланиш
ҳуқуқи
тўғрисидаги
Конвенциясига
қўшилишдан
наф
олишлари
мумкин
.
Д
.
Зиганшина
“
Минтақа
барча
мамлакатларининг
қўшилиши
трансчегаравий
сув
ресурсларини
бошқариш
соҳасидаги
ҳамкорликнинг
ҳуқуқий
ва
институционал
асосларини
мустаҳкамлаб
,
умумий
сувлардан
оқилона
фойдаланишнинг
самарали
тизими
яратилишига
кўмаклашади
” [4]
деб
ҳисоблайди
.
Экспертнинг
қайд
этишича
,
Конвенция
қоидаларининг
Марказий
Осиёда
татбиқ
қилиниши
яхши
истиқболга
эга
.
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
Европа
иқтисодий
комиссиясининг
1992
йилдаги
Трансчегаравий
очиқ
сув
оқимлари
ва
халқаро
кўлларни
муҳофаза
қилиш
ҳамда
фойдаланиш
бўйича
Конвенцияси
иштирокчилари
саналадиган
Қозоғистон
ва
Туркманистон
келажакда
Ўзбекистондан
ўрнак
олганлари
ҳолда
,
БМТнинг
Халқаро
очиқ
сув
оқимларидан
кемалар
қатнамайдиган
турда
фойдаланиш
ҳуқуқи
тўғрисидаги
Конвенциясига
қўшилишлари
мумкин
.
Конвенциянинг
мулоқот
ва
ҳамкорлик
,
ахборот
алмашинуви
,
баҳсларни
тинч
йўл
билан
ҳал
этиш
воситасида
умумий
сув
ресурсларидан
оқилона
ҳамда
адолатли
фойдаланиш
механизмларини
яратишни
назарда
тутувчи
қоида
ва
процедуралари
минтақанинг
тобора
кескин
тус
олаётган
сув
муаммоларини
конструктив
тарзда
ечиш
учун
қулай
имконият
яратади
.
Халқаро
ҳамжамият
Марказий
Осиё
давлатлари
,
айниқса
,
трансчегаравий
дарёларнинг
юқори
оқимида
жойлашган
мамлакатлар
орасида
Конвенция
қоидаларини
кенг
тушунтиришга
қаратилган
анча
фаол
саъй
-
ҳаракатларни
амалга
ошириши
мақсадга
мувофиқ
бўлади
.
Ушбу
мамлакатларнинг
нуқтаи
назари
ва
келтирадиган
далилларининг
таҳлили
уларда
БМТнинг
Халқаро
очиқ
сув
оқимларидан
кемалар
қатнамайдиган
турда
фойдаланиш
ҳуқуқи
тўғрисидаги
Конвенциясида
мустаҳкамлаб
қўйилган
меъёр
ва
тамойилларни
тўғри
тушуниш
мавжуд
эмаслигини
кўрсатмоқда
.
Мазкур
ҳужжат
қоидалари
фақат
алоҳида
томонларни
эмас
,
балки
юқори
оқим
ва
қуйи
оқим
давлатларининг
манфаатларини
баравар
даражада
акс
эттиради
[5], —
дея
хулоса
қилади
Динара
Зиганшина
.
Марказий
Осиё
давлатлари
раҳбарлари
томонидан
1992
йил
февралда
имзоланган
“
Халқаро
манбалар
сув
ресурсларини
биргаликда
бошқариш
,
фойдаланиш
ва
муҳофаза
қилиш
соҳасидаги
ҳамкорлик
тўғрисида
”
ги
ҳукуматлараро
шартнома
бугунги
кунда
Орол
денгизи
ҳавзаси
сув
истеъмолчилари
ўртасида
сувни
биргаликда
бошқариш
ҳамда
тақсимлашнинг
ҳуқуқий
асоси
бўлиб
хизмат
қилмоқда
.
Бундан
ташқари
кейинги
ўн
йилда
Марказий
Осиё
давлатлари
томонидан
сувни
тақсимлаш
бўйича
аввал
келишилган
схемалар
ва
юқорида
қайд
этилган
шартнома
асосида
дарёлар
ҳавзаларига
оид
қатор
икки
томонлама
ва
кўп
томонлама
битимлар
ҳамда
ҳужжатлар
қабул
қилинди
.
Шу
билан
бирга
,
халқаро
сув
ҳуқуқининг
асосий
принципи
,
яъни
“
катта
зарар
етказмаслик
мажбурият
”
га
минтақа
давлатлари
,
айниқса
,
юқори
оқимда
жойлашган
мамлакатлар
ҳали
ҳам
амал
қилмаяпти
.
Марказий
Осиё
давлатлари
ўртасида
ҳанузгача
давлатлараро
сув
ресурсларини
аниқлашнинг
зарур
атама
ва
тушунчалари
келишиб
олинмаган
[6].
Тузилган
сув
шартномаларини
амалда
қўллаш
тажрибаси
мавжуд
экологик
,
иқтисодий
ва
ижтимоий
муаммоларни
ҳал
этишда
мазкур
ҳужжатларнинг
самарадорлиги
пастлигини
кўрсатмоқда
.
Ушбу
шартномаларни
имзолаган
томонлар
ўз
зиммасига
олган
мажбуриятларни
амалга
ошириш
механизмларининг
заифлиги
,
айрим
ҳолларда
эса
номақбуллиги
сабабли
ҳар
доим
ҳам
тўла
бажармаяти
,
уларнинг
ижроси
назорат
қилинмаган
.
Баҳсларни
ҳал
этиш
ва
шартномаларга
амал
қилишни
таъминлайдиган
механизмлар
йўқ
.
Шуни
таъкидлаш
жоизки
,
икки
томонлама
шартномаларни
амалга
ошириш
жараёнида
ва
энергетикага
оид
масалаларни
ҳал
этишда
юзага
келадиган
муаммолар
иқтисодий
тузилмаларнинг
бир
-
биридан
кескин
фарқ
қилиши
,
шунингдек
,
ўтиш
даври
чеклов
ҳамда
тўсиқлари
билан
боғлиқ
.
Бозор
иқтисодиёти
шартлари
ҳали
барча
мамлакат
ва
тармоқларда
ҳам
мавжуд
эмас
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ташаббуслари
ва
саъй
-
ҳаракатлари
натижасида
сўнгги
3-4
йилларда
олиб
борлиётган
ташқи
ва
ички
сиёсатдаги
ижобий
ўзгаришлар
(
визалар
беришдаги
енгиликклар
,
божлар
қисқартирилиши
,
чегара
постларининг
очилиши
,
божхона
хизматлари
талабларининг
соддалаштирилиши
ва
ҳоказолар
)
сув
муносабатларини
мустаҳкамлаш
борасида
ҳамкорликдаги
ижобий
қадамлардан
бири
бўлди
десак
,
муболаға
бўлмайди
.
фаолиятга
тўсқинлик
қилмоқда
.
Олиб
борилган
тадқиқотлар
натижаларидан
келиб
чиқадики
,
йирик
тўғонлар
қандай
мақсадда
бунёд
этилишидан
ва
улар
қанча
даромад
келтиришидан
қатъий
назар
,
уларнинг
қурилиши
оқибатида
келиб
чиқадиган
муаммоларни
унутмаслик
керак
.
Йирик
тўғонлар
келтирадиган
даромадларни
молиявий
мезонлар
билан
ўлчаш
мумкин
бўлса
-
да
,
лекин
уларнинг
рақамли
кўрсаткичлари
ижтимоий
фаровонликни
тўлиқ
ифода
этмайди
.
Олинаётган
фойда
ва
қўлга
киритилаётган
ютуқларни
рўкач
қилиб
,
тўғонлар
қурилиши
ва
улардан
фойдаланишнинг
салбий
оқибатларини
ҳам
инкор
этмаслик
лозим
.
Зотан
,
йирик
тўғонлар
қурилиши
атроф
-
муҳит
учун
трансчегаравий
,
узоқ
муддатли
,
тўғридан
-
тўғри
ёки
билвосита
,
кўп
тармоқли
ёхуд
бумерангли
салбий
таъсирларни
келтириб
чиқаради
.
Яъни
,
салбий
таъсирларнинг
кўлами
кенг
:
у
нафақат
бир
давлат
,
балки
дарё
ҳавзасидаги
бошқа
бир
нечта
қўшни
давлатлар
учун
ҳам
жиддий
муаммолар
туғдириши
мумкин
[7].
Трансчегаравий
дарёларда
гидроиншоотлар
қуришдан
кўзланган
асосий
мақсад
–
бу
атроф
-
муҳит
хавфсизлигини
таъминлаш
,
ижтимоий
адолат
ва
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
89
иқтисодий
самарадорлик
асосида
тараққиётнинг
янги
поғонасига
эришишдир
.
Мазкур
қурилиш
бир
давлатнинг
ривожланишига
ижобий
таъсир
этса
-
ю
,
қуйи
оқимда
жойлашган
бошқа
давлатлар
ва
халқлар
тараққиётига
офат
олиб
келса
,
бир
давлатга
даромад
,
бошқа
давлатларга
эса
зиён
-
заҳмат
келтирса
,
бундай
ижтимоий
адолатсизлик
трансчегаравий
дарёлар
сувидан
фойдаланишнинг
туб
муаммоларини
келтириб
чиқараверади
.
Бундай
гидроиншоотлар
қуриш
орқали
дарё
сувининг
табиий
оқимини
ўзгартириш
ва
ўзанини
тўсиш
инсон
ва
жамият
хавфсизлигига
,
иқтисодий
ва
ижтимоий
тараққиётга
,
атроф
-
муҳитнинг
физик
-
гидрологик
ва
геоморфологик
хусусиятларига
,
табиий
биокимёвий
моддалар
алмашинувига
,
флора
ва
фаунанинг
биохилма
-
хиллигига
қанчалар
салбий
таъсир
кўрсатиши
мумкинлиги
илмий
тадқиқотлар
асосида
тасдиқланмоқда
.
Юқоридаги
фикрлардан
келиб
чиққан
ҳолда
,
Марказий
Осиё
барча
мамлакатларининг
ушбу
Конвенцияни
қўллаб
-
қувватлаши
муҳимлиги
аёндир
.
Зеро
,
мазкур
холис
ва
бетараф
ҳуқуқий
механизмнинг
амалиётда
кенг
қўлланилиши
минтақада
юзага
келаётган
баҳсли
масалаларнинг
адолатли
ҳал
қилинишига
кўмаклашади
.
Биринчидан
,
йирик
гидроиншоотлар
ўрнига
анча
тежамкор
кичик
ГЭСлар
қурилишига
ўтиш
[8].
Бу
танлов
ўзининг
арзонлиги
,
самарадорлиги
ва
хавфсизроқ
эканлиги
билан
жозибалидир
.
Таъкидлаш
жоизки
,
ҳозирги
даврда
Европа
мамлакатлари
ва
тараққий
топган
бошқа
давлатларда
тоғли
ҳудудларда
йирик
тўғонлар
ва
ГЭСларни
қуриш
фикридан
аллақачон
воз
кечилган
.
Бундай
иншоотларнинг
атроф
-
муҳитга
салбий
таъсири
ҳамда
улардан
кутилаётган
хавфнинг
муқаррарлиги
тўлиқ
эътироф
этилган
.
Шунинг
учун
бу
каби
иншоотлардан
воз
кечиб
,
эндиликда
кичик
ва
ўрта
ГЭСлардан
фойдаланиш
мақсадга
мувофиқ
деб
топилган
.
АҚШда
ва
баъзи
Европа
мамлакатларида
ҳатто
ишлаб
турган
катта
ГЭСлар
фаолияти
тўхтатилиб
,
уларнинг
ўрнига
энергиянинг
бошқа
муқобил
манбаларидан
фойдаланиш
тенденцияси
кузатилмоқда
.
Жумладан
,
АҚШда
2014
йил
январдан
бошлаб
федерал
қонун
билан
15
метрдан
юқори
бўлган
плотинали
қурилиш
лойиҳаларини
АҚШ
ҳиссадор
бўлган
ҳар
қандай
молия
институтлари
доирасида
қўллаб
-
қувватлаш
тақиқлаб
қўйилди
.
Бразилия
ва
Чилида
йирик
тўғонлар
қурилиши
тўхтатилди
.
Иккинчидан
,
мавжуд
гидроиншоотлардан
самарали
комбинацион
усулда
фойдаланиш
уларнинг
имкониятини
тўлиқ
рўёбга
чиқаради
ҳамда
янги
иншоотлар
қуриш
эҳтиёжини
камайтиради
.
Улкан
ГЭСларнинг
иш
режими
ўзаро
мувофиқлаштирилиши
,
йирик
сув
омборларидаги
катта
миқдордаги
сувнинг
айни
бир
вақтда
ушлаб
турилмаслиги
–
бу
танловнинг
асосий
шартидир
.
Каскадли
зинама
-
зина
услубида
қурилган
гидроэнергетик
иншоотлар
тизимида
биринчи
поғонадаги
сув
омборида
сув
йиғилаётган
пайтда
,
кейинги
поғонадаги
сув
омборларидан
сувлар
қўйиб
юборилиши
ёки
аксинча
тартибнинг
қўлланилиши
қуйи
оқимдаги
давлатларда
сув
дефицити
келиб
чиқмаслигига
ёрдам
беради
.
Бу
ҳолатда
дарёларнинг
юқори
оқимида
жойлашган
давлатлар
ўзларига
аниқ
ва
сўзсиз
мажбуриятлар
олиши
ва
уларни
кафолатлаши
талаб
этилади
.
Учинчидан
,
йирик
гидроэнергетик
иншоотларни
лойиҳалаштириш
,
қуриш
,
ишга
тушириш
,
эксплуатация
қилиш
ва
уларни
эксплуатациядан
чиқариш
тартиби
устидан
техник
-
иқтисодий
ва
социал
-
экологик
баҳолаш
назоратини
олиб
борувчи
ҳукуматлараро
ва
ноҳукумат
институционал
тизимни
шакллантириш
ҳамда
халқаро
-
ҳуқуқий
механизмларни
кучайтириш
лозим
.
Билвосита
ва
бевосита
трансчегаравий
салбий
таъсирни
моддийлаштириш
,
зарарни
аниқлаш
ва
қоплаш
,
сув
истеъмоли
ва
гидроэнергетик
хавфсизликни
таъминлашга
оид
ягона
концептуал
ёндашувни
қарор
топтириш
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Тўртинчидан
,
мавжуд
энергия
ресурсларидан
тежамли
фойдаланишга
эришиш
ва
самарали
ҳамкорликни
йўлга
қўйиш
ҳам
янги
гидроиншоотларни
қуришга
бўлган
эҳтиёжни
камайтиради
.
Кам
энергия
талаб
қилувчи
электр
чироқлари
,
ўзидан
табиий
иссиқлик
чиқарувчи
қурилиш
материалларидан
кенг
фойдаланиш
,
фуқароларнинг
энергия
тежамкорлигига
онгли
ёндашуви
,
ошиқча
исрофгарчиликка
нисбатан
қонуний
жавобгарликнинг
кучайтирилиши
ва
бошқа
чоралар
ички
имкониятлардан
тўлиқ
фойдаланишга
имкон
беради
[9].
Узоқ
келажакда
эса
энергиянинг
муқобил
манбаларидан
фойдаланишга
ўтиш
,
жумладан
,
ёритиш
ва
иситишда
қуёш
ва
шамол
энергиясидан
фойдаланиш
тизимини
тўлиқ
шакллантириш
минтақамиздаги
гидроэнергетик
муаммоларни
ҳал
этишда
қўл
келади
.
Бугунги
кунда
глобал
иқлим
ўзгариши
,
аҳоли
сонининг
ва
иқтисодиёт
тармоқларининг
ўсиши
,
уларнинг
сувга
бўлган
талаби
йил
сайин
ошиб
бориши
туфайли
сув
ресурсларининг
тақчиллиги
йилдан
-
йилга
кучайиб
бормоқда
.
Мамлакатимизда
сўнгги
йилларда
ер
ва
сув
ресурсларидан
самарали
фойдаланиш
,
сув
ресурсларини
бошқариш
тизимини
такомиллаштириш
,
сув
хўжалиги
объектларини
модернизация
қилиш
ва
ривожлантириш
бўйича
изчил
ислоҳотлар
амалга
оширилмоқда
.
Бу
соҳани
тартибга
солишга
қаратилган
бир
неча
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлари
қабул
қилинди
.
Илмий
таҳлиллар
трансчегаравий
дарёлар
сувидан
адолатли
ва
оқилона
фойдаланишда
қуйидагилар
эътиборга
олинишини
тақозо
этади
:
Биринчидан
,
трансчегаравий
дарёларда
қурилиши
режалаштирилаётган
ҳар
қандай
гидроиншоотлар
лойиҳалари
мустақил
халқаро
экспертлар
ёки
трансчегара
дарёлар
сувларидан
фойдаланадиган
давлатларнинг
ҳамкорликда
тузган
махсус
комиссиялари
томонидан
техник
-
иқтисодий
,
экологик
-
хавфсизлик
ва
ижтимоий
экспертизадан
ўтказилиши
,
уларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиётга
ва
атроф
-
муҳитга
таъсири
баҳоланиши
шарт
[9].
Бу
жараёнда
мустақил
экспертлар
ва
махсус
комиссия
аъзолари
холислик
тамойилига
асосланиб
иш
юритишлари
зарур
.
Тажрибалар
кўрсатиб
турганидек
,
баъзан
кўп
миллиардлик
сармояларни
ўзлаштириш
учун
иқтисодий
,
техник
-
иқтисодий
,
экологик
,
ижтимоий
-
социологик
экспертиза
хулосалари
натижаларини
ўз
фойдасига
ўзгартириш
,
сохталаштириш
,
нотўғри
талқин
этиш
ёки
экспертиза
ўтказаётган
компанияларни
ўз
томонига
оғдириб
олиш
ҳолатлари
кўзга
ташланади
.
Масалан
,
АҚШ
муҳандислар
корпуси
(United States Corps of Engineers)
иқтисодчилари
компания
раҳбарларини
йирик
сармоя
пакетини
қўлга
киритиш
учун
иқтисодий
таҳлил
хулосаларини
атайин
сохталаштирганликда
айблаган
эдилар
.
Иккинчидан
,
трансчегаравий
дарёларда
гидроиншоотлар
қурилишини
лойиҳалаштириш
жараёнида
қуйидаги
қоидаларга
риоя
этилиши
шарт
:
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
90
–
барқарор
ва
ҳамма
учун
маъқул
бир
нечта
муқобил
лойиҳаларни
ишлаб
чиқиш
ва
танлаш
имкониятини
яратиш
;
–
лойиҳалар
ишлаб
чиқиш
жараёнининг
шаффофлигига
эришиш
,
унда
кенг
жамоатчилик
иштирокини
таъминлаш
,
ижтимоий
масъулият
ҳиссини
шакллантириш
;
–
лойиҳаларнинг
очиқ
муҳокамасига
барча
манфаатдор
гуруҳларни
таклиф
этиш
ва
уларнинг
фикрини
инобатга
олиш
.
Ижтимоий
адолат
тамойили
асосида
жабрланувчи
томонларга
тўланиши
лозим
бўлган
компенсациялар
тизимини
ишлаб
чиқиш
.
Учинчидан
,
минтақадаги
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланишда
Марказий
Осиё
мамлакатлари
ўртасида
трансчегаравий
сув
ресурсларидан
биргаликда
фойдаланиш
ва
бошқаришнинг
ўзаро
мақбул
механизмлари
ишлаб
чиқиш
,
тегишли
ваколатли
органлар
масъулиятини
ошириш
ҳамда
ҳамкорликни
янги
босқичларга
кўтариш
ва
таклифларни
ишлаб
чиқиш
ҳамда
минтақа
мамлакатлари
билан
муҳокама
қилиш
.
Тўртинчидан
,
Марказий
Осиёда
минтақа
давлатлари
билан
ҳамкорликда
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланиш
бўйича
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
конвенциялари
нормалари
ва
тамойилларини
илгари
суриш
ва
бу
борада
якдил
келишувларга
эришиш
механизмларини
ишлаб
чиқиш
.
Бешинчидан
,
Марказий
Осиёда
трансчегаравий
сувлардан
фойдаланиш
борасида
давлатлараро
муносабатларни
ривожлантириш
,
транчегаравий
аҳамиятга
эга
дарёлардан
,
хусусан
йирик
дарёлар
-
Амударё
ва
Сирдарё
ресурсларини
назорат
қилиш
тизимини
такомиллаштириш
ва
бу
борада
Марказий
Осиё
давлатларининг
биргаликдаги
мониторинг
ва
маълумотлар
алмашиш
тизимини
жорий
қилишнинг
шартномавий
-
ҳуқуқий
асосларани
такомиллаштириш
.
Олтинчидан
,
гидроиншоотлар
бошқарувини
янги
методлар
ва
компьютерлаштирилган
воситалар
орқали
амага
ошириш
бугунги
кун
талабидир
.
Сув
ресурсларини
бошқариш
механизмларини
такомиллаштириш
,
қайта
ишлаш
ва
экологик
стандартларнинг
мустаҳкамланиши
сувдан
интенсив
фойдаланишда
ижобий
натижаларни
беради
.
Ўзбекистон
мисолида
, 2020
йилда
Сардоба
сув
омборининг
техноген
фалокати
натижасида
нафафат
мамлакатимиз
,
балки
қўшни
Қозоғистоннинг
баъзи
ҳудуларин
сув
босиши
натижасида
катта
талофатлар
бунинг
яққол
натижасдир
.
Еттинчидан
,
маълумки
бугунги
кунда
МДҲ
ва
Марказий
Осиё
давлатларида
сув
ва
сув
ресурсларидан
оқилона
фойдаланишни
тартибга
солишга
қаратилган
муносабатлар
тизимлаштирилиб
,
ягона
Сув
кодекслари
сифатида
қабул
қилинган
.
Бу
каби
Сув
кодекслари
масалан
Россия
Федерациясида
дастлаб
1995
йил
16
ноябрда
ва
амалдаги
кодекс
2006
йил
3
июнда
,
Тожикистонда
2000
йил
29
ноябрда
,
Қозоғистонда
дастлаб
1993
йил
31
мартда
ва
амалдаги
кодекс
2003
йил
9
июлда
,
Туркманистонда
дастлаб
2004
йилда
ва
амалдаги
кодекс
2016
йилда
,
Қирғизистонда
2005
йил
12
январда
қабул
қилинган
эди
.
Шу
сабабли
мамлакатимизда
ҳам
бугунги
кунда
сувдан
фойдаланиш
,
уларни
бошқариш
ва
сувни
истеъмол
қилиш
бўйича
самарали
механизмларни
жорий
этиш
мақсадида
Сув
кодексини
ишлаб
чиқишни
тақозо
этмоқда
.
Мазкур
кодексини
ишлаб
чиқшда
,
албатта
,
бу
борадаги
етакчи
хорижий
давлатлар
тажрибаси
уларнинг
ютуқлари
,
Ўзбекистонни
сув
акваторияси
,
мавжуд
сув
ресурслари
,
сувдан
фойдаланишнинг
тарихий
ва
минтақавий
ҳамкорлик
асослари
,
халқаро
ҳамкорлик
ва
шу
каби
масалаларни
чуқур
таҳлил
қилган
ҳолда
қабул
қилиниши
мақсадга
мувофиқ
бўлар
эди
.
Саккизинчидан
,
трансчегаравий
дарёлар
сувидан
фойдаланиш
,
атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилиш
ва
тўғонлар
қуриш
соҳасида
халқаро
ҳуқуқ
нормаларини
ва
миллий
қонунчиликни
такомиллаштириш
талаб
этилади
.
Шунингдек
,
Марказий
Осиёда
атроф
-
муҳитга
трансчегаравий
таъсир
орқали
етказилаётган
зарар
учун
миллий
ва
халқаро
-
ҳуқуқий
жавобгарлик
механизмларини
такомиллаштириш
зарурати
сезилмоқда
.
Жумладан
,
минтақада
атроф
-
муҳитга
трансчегаравий
таъсир
оқибатида
етказилаётган
зарарни
аниқлаш
ва
компенсациялаш
соҳасида
мукаммал
дастурлар
ишлаб
чиқиш
вақти
келди
.
Яна
бир
таклиф
сифатида
,
тадқиқот
натижаси
шуни
кўрсатмоқдаки
,
трансчегаравий
сув
оқимларидан
фойдаланиш
ва
бошқаришда
таълим
ва
тадқиқотчиликни
янада
ривожлантириш
долзарб
аҳамият
касб
этиши
ҳамда
аҳоли
орасида
сувдан
фойдаланиш
бўйича
ҳуқуқий
онг
ва
маданиятини
янада
ошириш
мақсадга
мувофиқлигидан
келиб
чиққан
ҳолда
,
олий
таълим
муассасаларида
юриспруденция
соҳа
йўналишларига
“
Халқаро
сув
ҳуқуқи
”
махсус
курсини
киритиш
,
илмий
тадқиқотчиликни
янада
ривожлантириш
мақсадга
мувофиқ
.
Қисқача
қилиб
айтганда
,
йирик
гидроиншоотларнинг
қурилиши
минтақамизда
бемисл
фалокатларни
келтириб
чиқариши
эҳтимолдан
холи
эмас
.
Бирор
фалокат
содир
бўлса
,
унинг
оқибатларини
бартараф
этиш
учун
бир
неча
ўн
йилликлар
ва
ҳатто
юз
йилликлар
талаб
қилиниши
оддий
ҳақиқатдир
.
Энг
муҳими
,
қардош
халқларни
бир
неча
минг
йиллар
давомида
ўзаро
боғлаб
келган
ва
умумий
ризқ
манбаи
бўлган
азим
дарёларнинг
захираларини
биргаликдаги
саъй
-
ҳаракатлар
туфайлигина
келажак
авлод
учун
асраб
қолиш
мумкин
.
Шу
боис
,
трансчегаравий
дарёлар
сувларидан
оқилона
фойдаланиш
,
асраб
-
авайлаш
,
қут
-
барака
топиш
минтақамиздаги
ҳар
бир
давлат
,
миллат
,
халқ
,
элат
ва
инсоннинг
маънавий
бурчидир
.
Шу
ўринда
таъкидлаш
жоизки
,
минтақа
давлатлари
ва
ҳукумат
раҳбарлари
ўртасидаги
ўзаро
ишонч
ва
ҳурматга
асосланган
изчил
халқаро
ҳамкорлик
муваффақиятлар
гаровидир
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Ўзбекистон
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
БМТ
Бош
Ассамблеясининг
72-
сессиясидаги
(2017
йил
19
сентябрь
)
нутқи
//
http://prezident.uz/uz/lists/view/1063
2.
БМТ
Европа
иқтисодий
комиссияси
аъзо
давлатлари
Ҳукуматларининг
олий
маслаҳатчилари
томонидан
унинг
бешинчи
сессиясида
ишлаб
чиқилган
ва
1992
йил
18
мартда
Хельсинкида
эълон
қилинган
.
1996
йил
6
октябрда
кучга
кирган
. 1996
йил
11
январда
Қозоғистон
, 2007
йил
4
сентябрда
Ўзбекистон
ва
2014
йилда
Туркманистон
Конвенцияга
аъзо
бўлиб
қўшилди
. 2003
йил
28
ноябрда
Швейцария
Ҳукумати
таклифи
билан
Конвенциянинг
25
ва
26-
моддаларига
ўзгартириш
киритилди
.
Баъзи
манбаларда
“
БМТнинг
сув
конвенцияси
”
ёки
қисқа
“
Хельсинки
конвенцияси
”
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
91
деган
ном
билан
юритилади
. 1999
йил
17
июнда
аъзо
давлатларнинг
Вазирликлар
даражасидаги
3-
конференциясида
унга
қўшимча
Лондон
протоколи
қабул
қилинди
ва
2005
йил
4
августда
кучга
кирди
.
Протокол
36
та
давлат
томонидан
имзоланган
ва
24
та
давлат
унинг
иштирокчиси
ҳисобланади
.
3.
Халқаро
ҳуқуқ
комиссияси
томонидан
26
йил
давомида
(1970-1997)
ишлаб
чиқилган
ва
1997
йил
21
майда
Нью
Йоркда
БМТ
Бош
Ассамблеясининг
51-
сессиясида
қабул
қилинган
.
Баъзи
манбаларда
“
Нью
Йорк
Конвенцияси
”
деб
юритилади
.
Ҳозирги
кунга
қадар
конвенцияга
35
та
давлат
давлат
томонидан
ратификация
қилиниб
кучга
кирган
. (2007
йил
4
сентябрда
Ўзбекистон
Конвенцияга
аъзо
бўлган
).
Конвенция
2003
йилдаги
қўшимча
“
Трансчегаравий
дарёларга
саноат
аварияларининг
трансчегаравий
таъсири
оқибатида
етказиладиган
зарарга
нисбатан
фуқаровий
жавобгарлик
ва
зарарни
қоплашга
оид
”
Киев
Протоколи
билан
тўлдирилди
.
4.
Зиганшина
Д
.
Р
.
О
Конвенции
ООН
по
водотокам
в
Центральной
Азии
–
текущее
положение
и
перспективы
на
будущее
//
Перспективы
применения
Конвенции
ООН
в
регионе
//
Роль
двух
глобальных
водных
конвенций
для
продвижения
интегрированного
управления
водными
ресурсами
в
Республике
Узбекистан
и
поддержания
трансграничного
сотрудничества
в
Центральной
Азии
. –
Ташкент
. 2016.
–
С
. 20.
5.
Зиганшина
Д
.
Р
.
Роль
и
уместность
Водной
Кон
-
венции
ООН
1997
года
для
стран
бассейна
Аральско
-
го
моря
//
Роль
двух
глобальных
водных
конвенций
для
продвижения
интегрированного
управления
водными
ресурсами
в
Республике
Узбекистан
и
поддержания
трансграничного
сотрудничества
в
Центральной
Азии
. –
Ташкент
. 2016. –
С
. 49.
6.
БМТ
Конвенцияси
сув
ресурсларидан
ўзаро
аҳилликда
ва
адолатли
фойдаланишга
кўмаклашади
.
«
Жаҳон
»
АА
. //
Халқ
сўзининг
19
август
2014
йилдаги
сони
http://old.xs.uz/index.php/homepage/khorizhda/item/2135
7.
Юнусов
Ҳ
.,
Мўминов
А
.
Трансчегаравий
сувлардан
фойдаланишга
оид
халқаро
-
ҳуқуқий
низоларни
ҳал
этиш
масалалари
.
Монография
. –
Т
.:
ЖИДУ
, 2017. –
Б
. 155.
8.
Ўзбекистон
Республикаси
Биринчи
Президенти
И
.
Каримовнинг
БМТ
саммити
Минг
йиллик
ривожланиш
мақсадларига
бағишланган
ялпи
мажлисдаги
нутқи
. “
Адолат
”. 2010
йил
24
сентябрь
.
9.
Юнусов
Ҳ
.
Жаҳон
иқтисодиёти
ва
дипломатия
университети
юридик
фанлари
номзоди
,
доцент
//
Марказий
Осиёда
сув
-
энергетика
муаммолари
ва
ечимлари
:
илмий
-
назарий
,
амалий
таклиф
ва
тавсиялар
.
2019
йил
10
декабрь
.
//
https://tgstat.com/ru/channel/@uzgidrouz/242
М
.
Баҳрамова
,
ТДЮУ
ўқитувчиси
АРБИТРАЖ
СУДИНИНГ
ЮРИСДИКЦИЯСИ
:
ҳозирги
юри
c
пруденция
ва
амалдаги
муаммолар
Аннотация
:
арбитраж
трибунаси
узоқ
вақтдан
бери
ўз
ваколатини
мустақил
қўллаш
имкониятига
эга
.
Уни
ажратиб
турувчи
"
ваколатли
ваколат
"
арбитраж
судларида
жуда
машҳур
.
Универсал
арбитраж
судида
вакалолатларни
тартибга
солиш
ва
тақдим
этиш
бугунги
кунда
кенг
tarqalgan.Ushbu
икки
функция
суд
ваколатлари
ўртасида
низо
ва
тушунмовчилик
келиб
чиқишининг
олдини
олади
. The Gl
о
bal C
а
vity of
C
о
mmerce
халқаро
арбитраж
тизимида
вужудга
келган
тўсқинликлар
ва
тушунмовчиликларни
ҳал
etadi.Taqsimlash
ва
танлаш
тамойиллари
жаҳон
амалиётида
бизнес
воситачилиги
манфаатларини
ҳимоя
қилишнинг
кенг
тарқалган
усулларидан
биридир
.
Калит
сўзлар
:
арбитраж
суди
,
Халқаро
арбитраж
,
"
Ваколатли
-
ваколат
", TIAC, ICSID, UNCITRAL
Модель
қонуни
, Singapore
халқаро
арбитраж
маркази
(SIAC),
Хитой
халқаро
иқтисодий
ва
савд
o
арбитражи
қўмитаси
(CIEATAC),
Халқаро
савдо
палатаси
(ICC)
ва
Лондон
халқаро
арбитраж
суди
(LIAC) ), “
лек
c
a
рбитри
”,
Нью
-
Йорк
конвенцияси
.
Аннотация
:
трибунал
имеет
возможность
выби
-
рать
свою
собственную
власть
,
которая
является
дав
-
но
приобретенной
властью
совета
.
Регулирование
различимости
и
предписание
компетентности
-
умения
-
очень
заметные
идеи
в
универсальном
арбитраже
.
Ожидается
,
что
эти
два
предложения
сохранят
страте
-
гическую
дистанцию
от
какого
-
либо
другого
юридиче
-
ского
сопротивления
,
которое
может
создать
беспоря
-
док
в
рамках
арбитража
. Global C
а
vity of C
о
mmerce
предоставила
Арбитражному
суду
место
председателя
арбитража
для
обсуждения
проблем
,
возникающих
в
системе
международного
арбитража
.
Руководящие
принципы
отличимости
и
пригодности
-
это
обычный
аппарат
,
который
в
мировой
практике
посредничества
в
бизнесе
был
принят
равным
,
чтобы
культивировать
интересы
и
последовательный
поиск
ключевых
игро
-
ков
.
Ключевые
слова
:
арбитражный
суд
,
международ
-
ный
арбитраж
,
компетенция
-
компетенция
, TIAC, ICSID,
Типовой
закон
ЮНСИТРАЛ
,
Сингапурский
междуна
-
родный
арбитражный
центр
(SIAC),
Китайский
между
-
народный
экономический
и
коммерческий
арбитраж
-
ный
комитет
(CIETAC),
Международная
торговая
пала
-
та
(ICC)
и
Лондонский
международный
арбитражный
суд
(LIAC), lex Arbitri,
Нью
-
Йоркский
договор
.
Abstract:
the Tribunal has the ability to choose its own
power, which is the council's far-acquired power. Distin-
guishableness regulation and comp
е
tence-skill precept
are very notable ideas in universal arbitr
а
tion. The two
proposition are expected to maintain a strategic distance
from some other sort of legal impedance that may create
disarray inside the arbitr
а
tion framework. The Gl
о
bal
C
а
vity of C
о
mmerce provided the Arbitral Court with a
chair of arbitration to discuss the problems posed within
the system of internati
о
nal arbitr
а
tion. The guidelines of
distinguishableness and fitness are customary apparatus
that have been precept in global business mediation prac-