Авторы

  • Раҳматуллоҳ Саиджалолов
    “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.46875

Ключевые слова:

ат-Термизий Муслим ибн ал-Ҳажжож ал-Ҳоким ан-Найсобурий Улум ал-ҳадис ад-Доруқутний Абдулазим ал-Мунзирий Ибн ал-Асир Шамсуддин аз-Заҳабий.

Аннотация

Ат-Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-Жоми’ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида қайд қилганидек, «ал-Жоми’ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Саҳиҳ ат-Термизий», «Сунан ат-Термизий» («Термизий суннатлари») каби номлар билан ҳам юритилади. Тарихчи Ибн Хажар ал-Асқалонийнинг ёзишича, ат-Термизий ушбу асарини 270 ҳижрий (884 милодий) йилда, яъни қарийб олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

42

ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “СУНАНИ” ЁЗИЛИШ ТАРИХИ

Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидафзал ўғли

“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13912697

Аннотация:

Ат-Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-

Жоми’ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида
қайд қилганидек, «ал-Жоми’ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Саҳиҳ ат-Термизий», «Сунан
ат-Термизий» («Термизий суннатлари») каби номлар билан ҳам юритилади. Тарихчи
Ибн Хажар ал-Асқалонийнинг ёзишича, ат-Термизий ушбу асарини 270 ҳижрий (884
милодий) йилда, яъни қарийб олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб,
имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган.

Калит сўзлар:

ат-Термизий, Муслим ибн ал-Ҳажжож, ал-Ҳоким ан-Найсобурий,

Улум ал-ҳадис, ад-Доруқутний, Абдулазим ал-Мунзирий, Ибн ал-Асир, Шамсуддин аз-
Заҳабий.

THE HISTORY OF WRITING "SUNAN" BY IMĀM AL-TIRMIDHĪ

Saidjalolov Rahmatullah Saidafzal o‘g‘li

Teacher of "Kokaldosh" secondary special

Islamic educational institution

Abstract:

" al-Jāmi‘ al-ṣaḥīḥ " ("Reliable Collection") occupies the most important place

among the works created in al-Tirmidhī's creative activity. As mentioned above, this work is
also called " al-Jāmi‘ al-Kabīr" (Big Collection), "Ṣaḥīḥ al-Tirmidhī", "Sunan al-Tirmidhī "
("Sunnahs of al-Tirmidhī"). According to the historian Ibn Ḥajar al-ʿAsqalānī (, al-Tirmidhī
wrote this work in 270 Hijri (884 AD), i.e. when he was about sixty years old, after gaining great
experience in science and attaining the rank of imām.

Key words:

al-Tirmidhī, Muslim ibn al-Ḥajjāj, al-Ḥakīm al-Naisaburi, ‘Ulūm al-ḥadīth, al-

Dāraquṭnī, ʻAbd al-ʻAẓīm al- Mundhirī, Ibn al- Athīr, Shams ad-Dīn adh-Dhahabī.


"Ал-Жоми’" асарида имом ат-Термизий ҳадис илмининг турли масалаларига катта

аҳамият берганлигига кўп олимлар юксак баҳо бериб, ғоятда қадрлаганлигини юқорида
қисман кўриб ўтилди.

Шу жумладан имом ат-Термизий бамисоли имом Муслим ибн ал-Ҳажжож амалга

оширган иснодлар санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, уларни бир ўринга мухтасар
ҳолда жаъмлаган, ўз асарида ҳадисларни ҳар хил турларга ажратиб улардан,
иллатлиларини алоҳида шарҳлаб баён қилган. Шуларга биноан комил ишонч билан
айтиш мумкинки, унинг китоби ҳадис илмининг кўпдан-кўп фойдали масалаларини
ўзида қамраган муҳим асардир. Шу боисдан бу асарнинг афзал жиҳатлари ҳақида ҳадис
илмининг алломалари ва ҳофизлари юксак баҳо берганлар. Жумладан аллома ал-Ҳофиз
Абу Жаъфар ибн аз-Зубайр "Ҳадисий илмларнинг турли соҳаларида имом ат-
Термизийнинг беназир хизматлари бор", – деб таъкидлаган. Дарҳақиқат, ҳадисларни
ҳархил турларга ажратилгани ва уларнинг ҳар бирининг рутбаси (даражаси) баён
қилинганлиги боисидан ҳам имом ат-Термизийнинг "ал-Жоми’" асари саҳиҳ ҳадислар
учун ҳам, ҳасан ҳадислар учун ҳам шунингдек иллатли ҳадислар ва улар билан боғлиқ
масалалар учун ҳам муҳим бир манба вазифасини ўтайдики, бу масалалар иккала


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

43

"Саҳиҳ"да ҳам, бошқа асарларда ҳам кузатилмайди. Имом ат-Термизий асарининг шу
зайлдаги бошқа асарлардан ажратиб турган яна бир жиҳат асарда муаллиф ўз
мақсадини-бу ровийлар ҳақидами, ҳадисларнинг даражаси хусусидами, ҳадислардаги
иллатларни баён қилишдами, фиқҳий боблардаги маънолардами-билдиришда очиқ-
ойдин ва тушунарли ҳолда ифода қилади. У ўз китобида фақат энг тўғри (асаҳҳу)
ҳадислар билан чегараланиб қолмайди. У саҳиҳ ва энг тўғри (асаҳҳу), ҳасан, заиф, солими
(соғлом) иллатли ҳадисларни ҳам зикр қилади.

Имом ат-Термизий асарининг фойдали томонлари хусусида ал-Ҳоким ан-

Найсобурий "ал-Мадхал ила маърифат китоб ал-иқлил", ал-Муқаддасий "Шурут ал-
аиммат ас-ситта", каби асарларида алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Шу билан бирга ҳадис
илмининг истилохларини яратишда ҳам имом ат-Термизийнинг ҳиссаси каттадир.
Ҳадис илмига доир истилоҳларни ўрганишда асосий манбалар ҳисобланган "Улум ал-
ҳадис" ("Ҳадис илмлари") китобларида учрайдиган барча истилоҳлар имом ат-
Термизийнинг "ал-Жоми’" асарида кенг кўламда келтирилган. Бинобарин имом ат-
Термизий асари бу соҳада ҳам бир амалий қўлланма вазифасини ўтайдики, бу хилдаги
кўп асарлар ҳусусида бу фикрни айтаолмаймиз. Ат-Термизийга эргашиб, унинг асаридан
таъсирланиб, унинг услубига тақлид қилиб асар яратган муаллифлардан имом ад-
Доруқутнийни (995 йилда вафот этган) кўрсатиш мумкин. У ўзининг улкан асари "ас-
Сунан"ни яратишда айнан ат-Термизий йўлидан юриб ҳадисларни турли тоифаларга
ажратиб, уларни саҳиҳ, ҳасан ва заийф даражаларига тақсимлаб келтирди. Шунингдек
имом Абдулазим ал-Мунзирий (1258йилда вафот этган) ҳам "Ат-Тарғиб ват-тарҳиб"да
имом ат-Термизий услубидан юриб ҳарбир ҳадис ҳақида алоҳида фикр юритди. Унинг "
Китоб ал-илал" асарида эса муаллиф ҳадис илмининг турли масалаларига доир
қимматли баҳсларни жамлаганки, ундан олдин биронта ҳам олим бундай ишларни
амалга оширмаган. Ҳадис илмининг ривожидаги улкан ҳиссаси учун ҳам имом ат-
Термизий ва унинг муҳим асарлари олиму уламолар томонидан юксак баҳоланиб келди.
Имом ат-Термизий ҳақида аллома ал-Идрисий "у-илм ал-ҳадисда иқтидо қилинадиган
олимлардан бири бўлиб,у "ал-Жоми’", "Тарихлар", "ал-Илал" каби буюк асарлар тасниф
этди. Ҳифзда (ёдлашда) у ҳақида масалалар келтирадилар". Муаррих Ибн ал-Асир унинг
ҳақида: "Ҳадис илмида иқтидо қилинадиган буюк олимлардан бири, у энг буюк
ҳофизлардан ҳам саналади", деб ёзган.

Имом ат-Термизий ўз устози ва сафдоши имом ал-Бухорий суҳбатида бўлганда, у

ат-Термизийга "Мен сендан кўрган фойда сен мендан кўрган фойдадан кўпроқ", деб
унинг билими ва ақл-идрокига юксак баҳо берган. Мана шу келтирилган фикр-
мулоҳазалардан кўриниб турибдики, имом ат-Термизий ҳадис илмининг равнақига
муносиб ҳисса қўшган буюк аллома бўлган. Шу билан бир қаторда имом ат-Термизий
фаолиятига бир қадар таъна билан қараган олимлар ҳам бўлган. Уни саҳиҳ ва ҳасан
ҳадислар даражаси (рутбаси)ни аниқлашда бироз кўнгли бўш, илтифотли бўлган, бу
шундан иборатки, баъзи бир саҳиҳ ёки ҳасан ҳадислар ушбу даражага лойиқ бўлмаса
ҳам, уларни саҳиҳ ва ҳасан деб қабул қилган дейилади. Мана шундай ат-Термизийга
таъна билдирганлардан бири тарихчи Шамсуддин аз-Заҳабий бўлиб, у ўз асари "Меъзон
ал-эътидол"да бу эътирозини билдирган.

Лекин имом ат-Термизий ижодини чуқур ўрганган қатор тадқиқотчилар аз-

Заҳабий эътирозлари аксар ҳолда асоссиз эканлигини илмий, асосли ҳулосалар билан


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

44

исботлаганлар. Айни вақтда имом ат-Термизийнинг ўзи ҳам ушбу асарини ёзиб тугатгач
ўз даврининг етук олимлари ҳукмига ҳавола этган ва улар муҳокамасидан ўтказган. Бу
ҳақда аллома шундай ҳикоя қилади: "Ушбу асаримни тасниф этгач, ал-Ҳижоз
уламоларига тақдим қилдим, улар маъқулладилар, кейин Ироқ уламоларига кўрсатдим,
улар ҳам маъқулладилар, кейин Хуросон уламоларига ҳам асаримни кўрсатганимда,
улар ҳам маъқул топдилар".