Авторы

  • Раҳмонжон Акбаров
    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Андижон вилояти минтақавий филилаи “Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмлари ва дала таҳлиллари” Лабораторияси Кичик илмий ходим

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.87255

Ключевые слова:

Ғўза тухум личинка. тунлам зараркунанда препарат қатлам шона гул хосил пахта тупроқ.

Аннотация

Ғўза экиладиган барча минтақаларда кузги тунлам ва ғўза тунлами ғўзанинг асосий кемирувчи заракунандалари хисобланади. Кузги тунлам асосан ғўза нихолларининг илдизини, ғўза тунлами эса мева элементлари шона, гул, кўсакларни зарарлайди. Юқоридагиларни хисобга олиб ғўза тунлами биологияси, ривожланиш ва зарарини ўрганган холда унга қарши микробиологик препаратлардан фойдаланиб кураш чораларини қўллашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

144

ҒЎЗАДА КЎСАК ҚУРТИ ЗАРАРИ ВА УНГА ҚАРШИ МИКРОБИОЛОГИК

ПРЕПАРАТЛАР САМАРАДОРЛИГИ

Акбаров Раҳмонжон Жўмақўзиевич

akbarovraxmonjon86@mail.ru

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти

Андижон вилояти минтақавий филилаи

“Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмлари ва дала таҳлиллари”

Лабораторияси Кичик илмий ходим

https://doi.org/10.5281/zenodo.11207729

Аннотация:

Ғўза экиладиган барча минтақаларда кузги тунлам ва ғўза тунлами

ғўзанинг асосий кемирувчи заракунандалари хисобланади. Кузги тунлам асосан ғўза
нихолларининг илдизини, ғўза тунлами эса мева элементлари шона, гул, кўсакларни
зарарлайди. Юқоридагиларни хисобга олиб ғўза тунлами биологияси, ривожланиш ва
зарарини ўрганган холда унга қарши микробиологик препаратлардан фойдаланиб
кураш чораларини қўллашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Калит сўзлар:

Ғўза, тухум, личинка. тунлам, зараркунанда, препарат, қатлам, шона, гул,

хосил, пахта, тупроқ.

Кириш.

Дунё миқёсида пахтачилик кўпгина мамлакатлар қишлоқ хўжалигининг

етакчи тармоғи ҳисобланади. Ҳар йили 32-33 млн т. га ерга чигит экилади. Ҳозирги
кунда жаҳон бўйича пахта толаси етиштириш 25 млн т. ни ташкил этмоқда. Худудлар
иқлимига мос ғўзанинг зараркунандаларга чидамли навларини яратиш билан бирга,
унинг асосий зараркунандаси кўсак қурти зарари ва унга қарши микробиологик
препаратларни қўллаш орқали зарарланишини олдини олиш ҳисобига унинг
ҳосилдорлигини ошириш имкониятини яратади.

Тажриба натижалари.

Пахтачиликда юқори ва сифатли хосил олиш учун тупроқни

экишга тайёрлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Тупроқ ўз вақтида шудгор қилинса, хайдов
чуқурлиги бир хиллигига эришилса пахта зараркунандалари, касалликлари ва бегона
ўтлар камаяди. Тупроқнинг нам сақлаш қобилияти яхшиланади. Хўжаликда қабул
қилган агротехника қоидаларига асосан хар йили кузда 38-40 см чуқурликда сифатли
қилиб шудгорлаш ўтказилади. Тажриба қўйилган 2023 йилда ҳам бу тадбирларга тўла
амалга оширилди.
Ягоналаш чигит униб чиққандан кейин 2-4 чин барг чиқарганда, ўтказилди. Ягона
ўтказишда кўчатлар сонини камайишига йўл қўймаслик керак. Кўчат сонини
камайишига илдиз чириш, касалланиш ёки шира каби зарарли омиллар сабаб бўлиши
мумкин. Шунинг учун ягоналаш даврида касалланган, зарарланган ёки ўсишдан орқада
қолган нихоллар олиб ташланади.
Ўсимликни вегитация даври давомида ўсиши – ривожланишини кузатиб бориш
тадқиқот натижаларини тўғри белгилашда кузатиб бориш тадқиқот натижаларини
тўғри белгилашда катта аҳамиятга эга. Дала тажрибаларини ўтказишда ўсимликларни
вегетация даврида фенологик кузатишлар ўтказиш катта аҳамият касб этади.
Ғўзанинг қимматли хўжалик белгилари билан хосилдорлик ва эртапишарлик
хусусиятларини вегетация даврида қандай ўсиши ва ривожланиши белгилаб беради.
Агар ўсимлик тез ўсиб хосил элементларини кўп тўпласа хосилдорлиги албатта юқори


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

145

бўлади. Албатта ғўзалар сонига эмас балки бир дона кўсак вазнига хам боғлиқ. Биз
тажрибамиздаги ғўзаларнинг вегетация даврида ўсиши ва ривожланишини ўргатиб,
май, июн, июл ва август ойларининг биринчи ўн кунлигида фенологик кузатув
ишларини олиб бордик.

1.-жадвал
Вегетация даврида ғўзанинг ўсиш ва ривожланиши

Вари

антл

ар

1

майда

асосий поя
баландлиг
и, см

1 июн

1 июл

1 август

1 сентябр

Поя
балан
д
лиги,
см

Шонала
р сони,
дона

Поя
балан
д
лиги,
см

Гулла
р
сони,
дона

Поя
балан
д
лиги,
см

Кўсакла
р сони,
дона

Кўсакла
р сони,
дона

Очилган
кўсакла
р сони
дона

I

8,3

24,8

2,1

54

4,2

85

6,1

8,8

8,9

II

8,4

25,0

2,2

55

4,4

87

7,7

13,2

11,1

III 8,4

25,2

2,3

57

4,8

90

8,1

13,9

11,8

Тажриба майдонида ғўза тунламининг ривожланиш динамикаси

Юқорида айтиб ўтканимиздек кўсак қурти ҳаммахўр зараркунанда хисобланиб у хар
хил оилага мансуб 120 турдан ўсимликларга зарар келтиради. Ғўза тунлами ўсимликни
хосил органларини зарарлаб ўсимлик хосилини кескин камайтириди.
Кичик ёшдаги қуртлар ўсимликни юқори қисмидаги баргларини ўсув нуқтасини ейди.
Ўрта ёшдаги қуртлар ўсимликни шона ва гулларни катта ёшдаги қуртлар эса
меваларини ейди. Хар қайси қурт ўзининг ривожланиши даврида 20 дан ортиқ хосил
органларини зарарлайди. Ғўза тунлами бизни шароитда 3-4 та авлод бериб, асосан
иккинчи учинчи авлодлари кучли зарар келтиради. Бизнинг тажриба майдонида хар
10 кунда кўсак қуртини ривожланиш динамикасини 100 – ўсимликда кузатиб бордик
кузатишларимиз шуни кўрасатдики кўсак қуртини иккинчи авлоди ғўзага ёппасига
гуллаш даврида ривожланиб зарар келтира бошлайди. Бу кўриниш июн ойини
охиригача давом этди. Шу даврда 100 – ўсимликда 27- 34 донагача тухумлар сони,
қуртлар сони эса 7-10 донагача қуртлар сони бўлганлиги кузатилди.
Ғўза ёппасига гуллаганда ва хосил тугиш даврига келганда кўсак қурти иккинчи
авлоди ривожланиб зарар келтира бошлади. Бу даврда 100-ўсимликда 38-44 донагача
тухумлар сони, 12-14 донагача қуртлар сони борлиги кузатилди. Тажриба майдонида
кўсак қуртини учинчи авлоди июл ойининг учинчи ўн кунлигига тўғри келди. Август
ойининг бошларида капалаклари уча бошлайди. Бу авлод хосил йиғиштириб
олингунча ривожланади. Сони анча камлиги сабабли зарари сезиларли бўлмади. Кўсак
қуртини авлодлари алмаштириш биз ферамон тутқичлар ёрдамида аниқладик.
Тажриба натижаларини тахлилидан келиб чиқиб назорат вариантларимизда қарши
кураш чоралари олиб борилмади. Тажриба вариантимизда эса 2-3 авлодларга қарши
Абамектин 3,6% эм.к., 0,5 кимёвий моддаси қўлланилди. 3-7-14-21 кунлари
зараркунандаларни сони камайиши кузатилди. 2..-жадвал.

2.-жадвал
Тажриба майдонида ғўза тунлами ривожланиш динамикаси
(100 ўсимликда)


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

146

Кузатиш

ва хисобни

олиш

кунлари

Назорат

Андоза

Тажриба

Тухуми

қурти

Тухуми

Қурти

Тухуми

Қурти

1 VI

8

10

9

10 VI

17

0,5

18

0,6

19

0,4

20 VI

26

3,3

27

3,2

27

3,1

30 VI

34

7,1

34

7,2

33

7,0

10 VII

36

12,0

38

12,1

37

12,1

13 VII

44

14

10

2,6

8

1,9

17 VII

50

18

8

2,1

6

1,6

Тажриба майдонида ғўзанинг кемирувчи зараркунандаларига қарши кимёвий
курашнинг биологик самарадорлиги

Тажриба майдонимизда ғўза тунламига қарши курашнинг (тажрибада) биологик
самарадорлиги қуйидаги натижаларни берди.
10.07 да микробиологик препаратлар ишлатишдан олдин андоза вариантида ғўза
тунлами тухуми 100-туп ўсимликда 38 дона, қурти эса 12,1 дона мавжуд эди. Ишлов
ўтказилгандан кейин 13 июл кунига келиб тажриба вариантида тухуми 10 дона, қурти
эса 3,4 дона қолганлиги кузатилди. Воситлар қўлланилгандан кейин тажриба
вариантида эса тухумига 73,6 %, қуртига 78,5 % га биологик самарадорликка
эришилди. Тажриба вариантида ғўза тунлами тухуми 100-туп ўсимликда 37 дона,
қурти эса 12,1 дона мавжуд эди. Ишлов ўтказилгандан кейин 13 июл кунига келиб
тажриба вариантида тухуми 8 дона, қурти эса 1,9 дона қолганлиги кузатилди. Воситлар
қўлланилгандан кейин тажриба вариантида эса тухумига 83,7 %, қуртига 84% га
биологик самарадорликка эришилди.

References:

1.

Ходжаев Ш.Т. Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари ва касалликларига

қарши инсектицидларни кичик ва катта дала тажрибаларида синашнинг асосий
шартлари /Инсектицидлар, акарицидлар, биологик актив моддалар ва фунгицидларни
синаш бўйича услубий курсатмалар тўплами.- Тошкент.- Узинформагропром. - 1994.
2.

Абашкин Ш.М. Гринберк В.Т. Горбан спицина производства на биофабри как.-

Зашита растерий -1987 №– 5
3.

4.

Алимухамедов С.Н., Ходжаев Ш.Т. Вредители хлопчатника и меры борьбы с ними. –

Ташкент: «Меҳнат», 1991
5.

Алимухаммедов С., Хўжаев Ш.Т., Одилов 3., Ғўзанинг асосий зараркунандаларга

қарши биологик кураш. Тошкент «Ўқитувчи» 1982 й.
6.

Алимуҳамедов.С.Н Ғўза касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш.

Тошкент «Ўқитувчи» 1989 й.
7.

Анна С.Б. Габрабракон (Habrobrakon Hebetor Say) Как основной паразит

хлопковой совки во Узбекистане и пути ковымения его помзкой роли: Авторефди конд
био наук. 03.00.09 –Т 1974 -23
8.

Бекчанов Х. Зараркунанда тунламлар. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -1998 № 2


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

147

9.

Бранцев, Б.А Доброзракова Л.Т. Миграции хабробракона //Ж. Защита растений. –

Москва, 1980. №70

Библиографические ссылки

Ходжаев Ш.Т. Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари ва касалликларига қарши инсектицидларни кичик ва катта дала тажрибаларида синашнинг асосий шартлари /Инсектицидлар, акарицидлар, биологик актив моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий курсатмалар тўплами.- Тошкент.- Узинформагропром. - 1994.

Абашкин Ш.М. Гринберк В.Т. Горбан спицина производства на биофабри как.-Зашита растерий -1987 №– 5

Алимухамедов С.Н., Ходжаев Ш.Т. Вредители хлопчатника и меры борьбы с ними. – Ташкент: «Меҳнат», 1991

Алимухаммедов С., Хўжаев Ш.Т., Одилов 3., Ғўзанинг асосий зараркунандаларга қарши биологик кураш. Тошкент «Ўқитувчи» 1982 й.

Алимуҳамедов.С.Н Ғўза касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш. Тошкент «Ўқитувчи» 1989 й.

Анна С.Б. Габрабракон (Habrobrakon Hebetor Say) Как основной паразит хлопковой совки во Узбекистане и пути ковымения его помзкой роли: Авторефди конд био наук. 03.00.09 –Т 1974 -23

Бекчанов Х. Зараркунанда тунламлар. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. -1998 № 2

Бранцев, Б.А Доброзракова Л.Т. Миграции хабробракона //Ж. Защита растений. – Москва, 1980. №70