Авторы

  • Зойир Хушмуротов
    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти, Бюджет харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва дастурий-максадли услубларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси, Банк молия академиясининг мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.87271

Ключевые слова:

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш дастурий бюджетлаштириш ривожлантириш дастури мақсадли индикатор.

Аннотация

Тезис дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

90

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ДАСТУРИЙ

БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Зойир Хушмуротов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти, Бюджет

харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва дастурий-максадли услубларини

жорий этиш бўлими бош мутахассиси, Банк молия академиясининг мустақил

тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.11191732

Аннотация:

Тезис дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш юзасидан амалга

оширилаётган ислоҳотларга бағишланган.

Калит

сўзлари:

Натижага

йўналтирилган

бюджетлаштириш,

дастурий

бюджетлаштириш, ривожлантириш дастури, мақсадли индикатор.

Кириш.

Иқтисодиётни диверсификациялаш, трансформацион характердаги иқтисодий
муносабатлар шароитида молия-кредит, бюджет ва солиқ сиёсати юритилиб, бозор
иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос ижтимоий йўналтирилганлиги ва ислоҳотларнинг
босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланган. Шу сабабли, мамлакатимизда бозор
муносабатларининг шаклланишига оид туб иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши
давлат молия-бюджет ва солиқ сиёсати йўналишларини такомиллаштиришни талаб
этмоқда.
Дастурий бюджетлаштириш (ДБ) ана шундай вазифалардан бири бўлиб, давлат
бюджети ижросининг самарадорлигини ошириш, бюджет харажатларининг
натижаларга эришилиши, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштириш,
мамлакат барқарорлигида бюджет муносабатларини такомиллаштириш ва уларнинг
барқарорлигини таъминлаш каби масалаларни ижобий ҳал этиш имкониятларини
яратади.
Дастурий бюджетлаштириш бу бюджетни шакллантириш методи бўлиб, бюджетни
шакллантириш жараёни бюджет доирасида амалга ошириладиган дастурларга
асосланади. Дастур муайян натижаларга эришишга қаратилган ҳаракатлар (чора-
тадбирлар) мажмуидир. Дастурлар асосида бюджетни ишлаб чиқиш батафсил молиявий
маълумотлардан ташқари, дастур билан боғлиқ маълумотларни ҳам киритишни талаб
қилади.
Дастурий бюджетлаштиришни жорий этишнинг асосий мақсади давлат молиясини
бошқариш самарадорлигини оширишдир. Давлат харажатлари самарадорлигини
ошириш тўғридан-тўғри давлат хизматлари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ.
Энг замонавий инструмент бўлган дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий
этилиши бюджет жараёнининг барча иштирокчиларини бюджет қарорларини қабул
қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнига қўшилишига ёрдам беради.
Жамият сиёсий тизимининг асосий элементи бўлган давлатнинг мақсадлари,
вазифалари ва функциялари давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали
очиб берилади.
Республикамизда

йиллик

бюджетни

шакллантиришнинг

янги

«натижага

йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш “2020-2024 йилларда Ўзбекистон


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

91

Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш
стратегияси”нинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар бюджет лойиҳасини
ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини
тезкор амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида режалаштирилган бюджет
жараёнидан дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш зарурияти пайдо
бўлмоқда.
Дастурий

бюджетлаштириш

самарадорликка

асосланган

бюджетлаштириш

моделларидан биридир. Самарадорликни бюджетлаштириш давлат сектори
ташкилотларини молиялаштиришни улар эришаётган натижалар билан боғлаш орқали
давлат харажатларининг самарадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.
Самарадорликка асосланган бюджетлаштиришнинг энг асосий шакли умумдавлат
бюджетини тузишда самарадорлик тўғрисидаги маълумотлардан тизимли равишда
фойдаланиладиган шаклдир.
Бу мақсадда фойдаланиладиган кенг тарқалган восита бюджетдаги харажатларни
фақат иш ҳақи сифатидаги иқтисодий тоифалар бўйича эмас, балки харажатларнинг
устуворлиги чекланган давлат ресурслари сарфланган пулни ҳисобга олган ҳолда
жамиятга енг катта фойда келтирадиган дастурларга ажратилишини англатади.
Харажатларнинг устуворлигини яхшироқ белгилаш фискал майдонни яратишга ва
давлат молиясини янада барқарор қилишга ёрдам беради. Дастурий бюджетлаштириш
давлат харажатлари мақсадларини аниқлаш ва аниқлаштириш орқали харажатлар
устуворлигини осонлаштиради ва маълум бир дастурнинг киришлари, натижалари ва
натижаларини боғлайдиган ишлаш кўрсаткичлари орқали операцион самарадорликни
мониторинг қилишдир.
Мазкур мақсадлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30
декабрдаги

“Ўзбекистон

Республикасининг

“2021

йил

учун

Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, ва
Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ
фаолиятининг мақсадли индикаторлари тасдиқланди.
Шунингдек, мазкур қарорда 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини
шакллантиришда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда барча вазирлик ва
идораларнинг бюджетлари харажатларининг мақсадли индикаторларини белгилаган
ҳолда мақсадли режалаштириш тизимини жорий қилиш ҳамда 2022 йил учун
Бюджетномада акс эттириш белгиланган.
2022 йилда, 42 та вазирлик ва идораларнинг мақсадли индикаторлари ишлаб
чиқилди.Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси билан ҳамкорлик йўлга
қўйилди. Энди, ҳар бир вазирлик ёки идора раҳбарининг мақсадли индикаторлар
бажарилиши бўйича ҳисоботлари Қонунчилик Палатасида эшитиб бориши амалиёти
жорий этилди. Openbudget.uz сайтида мақсадли индикаторларнинг ижроси омма учун
чоп этилиши йўлга қўйилди.
Ўз навбатида “Дастурий бюджетлаштириш” стратегик мақсад ва вазифаларни асосий
мақсад қилиб олиб, давлат ташкилотлари фаолияти самарасидан ижтимоий-иқтисодий


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

92

натижалар кутади. Бу эса, барча ресурсларнинг маълум бир дастурлар ёрдамида
сарфланиши орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, “Дастурий бюджетлаштириш”
бюджет маблағларини харажат қилиш орқали тўғри ва якуний натижаларга
асосланади”.
Дастурий бюджетлаштириш (ДБ) – бу давлат молиявий сиёсатида бюджет тизимининг
янги такомиллашув босқичи бўлиб, унда бюджет харажатларини амалга оширишда
бевосита режанинг бажарилишига эмас, балки ижтимоий-иқтисодий барқарорликни
таъминлаш мақсадида харажатларнинг натижавийликка йўналтирилганлиги билан
изоҳланади.
Албатта, бу жараён жаҳон амалиётида ўрта ва узоқ муддатли жараёнларни қамраб олган
бюджет ислоҳотларининг умум эътироф сифатида қаралади. Бугунги кунда мазкур
ҳолат иқтисодий адабиётларда натижавийликка асосланган бюджет амалиёти деб
юритилмоқда.
Ушбу дастурий бюджетлаштириш ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиёти
жамиятда бир қатор муаммоли вазиятларни ҳал этиш имкониятини беради, улар:
бюджет маблағи харажатлари бўйича эмас, балки аниқ натижалар келтирадиган
фаолиятга сарфланиши;
аҳолининг талаб даражасида ижтимоий хизматлар улуши ва сифатини оширилиши;
бюджет маблағларини муқобил вариантларда харажатларнинг эришилиши лозим
бўлган натижалар билан таҳлил қилиниши;
ҳудудлараро турли хилдаги тафовутларнинг қисқариши;
бюджет харажатларининг асосланганлигининг тез суръатларда ўсиши;
ташқи ва ички назоратларнинг ҳамоҳанг, бирдек жавобгарлик масъулиятини
белгиланиши;
жамият манфаатларига хизмат қилувчи ишларнинг баҳосини унинг фойдасидан
кейинги навбатга тушиши ва бошқалар.

Хорижий мамлакатларда тажрибаси.
Франция
Франция

2001 йилда самарадорликка асосланган бюджет тизимига ўтишни бошлаган.

Давлат молияси тўғрисидаги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши билан
мамлакатда анъанавий бюджет тизимидан самарадорликка асосланган тизимга ўтиш
бошланган.

Австрия
Австрия

давлатнинг стратегик дастури тасдиқланади, унга мувофиқ вазирлик

(идора)ларнинг ўрта (4 йил) муддатга мўлжалланган стратегик режалари ҳамда
мақсадли индикаторлари белгиланади.

Бюджет харажатларининг мақсадли индикаторларини вазирликнинг ички аудит
хизмати томонидан ички баҳолаш ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан ташқи баҳолаш
йилда бир маротаба амалга оширилади.
Бюджет харажатларининг мақсадли индикаторларининг якуний натижа кўрсаткичлари
бўйича ҳисоботлари ташқи ва ички аудит натижалари билан биргаликда Австрия
Парламентига йилда бир маротаба тақдим қилинади.

Россия Федерацияси


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

93

Россия Федерацияда дастурий бюджетлаштириш

тизимига 2004 йилдан бошлаб

ўтилган бунда, Давлатнинг узоқ ва ўрта муддатга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ
вазирлик ва идоралар томонидан бюджет дастурлари ишлаб чиқилиб, ушбу дастурлар
мақсадли индикаторлар асосида шакллантирилади. Шунингдек алоҳида жиҳати
шундаки бюджет дастурлари идоралараро тузилади.
Мисол учун, автомобиль йўл транспорт ҳодисаси сонини камайтириш бўйича йўл
хўжалиги ва автомобиль назорати ташкилоти ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасида
қўшма бюджет дастури қабул қилинади.

Янги Зеландия

Дастурий бюджетлаштириш тизими 1989 йилдан бошлаб жорий этиш бошланган ва
бугунги кунгача такомиллаштирилиб келинмоқда. Тизимнинг алоҳида жиҳатларига
тўхталсак, вазирлик ва идораларнинг барча бюджет дастурларида мақсадли
индикаторлардан фойдаланилади, бюджет лойиҳасини муҳокама қилишда мақсадли
индикаторлар миқдорлари кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади, мақсадли
индикаторлар эришилмаган тақдирда, раҳбарларнинг жавобгарлиги белгиланган
бўлиб, бироқ интизомий чоралар кўрилмайди. Шунингдек, бюджет дастурларини
мониторинг қилиш электронлаштирилган ва уларни баҳолаш амалиёти олиб борилади.

Нидерландия

Дастурий бюджетлаштириш тизими 1990 йилда бошлаб жорий этилиши бошланган.
Халқаро ҳамжамиятларнинг тавсияларига мувофиқ, Нидерландия давлатининг
дастурий бюджетлаштириш тизими жуда мураккаб ишлаб чиқилган. Бюджет
дастуридаги мақсадли индикатор ижроси таъминламаган тақдирда, Парламент
томонидан тегишли вазирлик/идора раҳбарига интизомий чора кўрилади. Бюджет
дастурлари мамлакатнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилади ва
мақсадлар белгиланади.
Нидерландия тажрибаси халқаро экспертларнинг хулосаларига кўра энг илғор ва
самарали жорий этилган деб тан олинган.

Қозоғистон Республикаси

Дастурий бюджетлаштириш тизими 2016 йилдан бошлаб жорий этилган. Бюджет
дастурлари вазирлик ва идораларнинг (қуйи ташкилотлар ва маҳаллий бюджет) барча
харажатларини қамраб олган. Мазкур бюджет дастурлари Қозоғистон Республикасини
узоқ муддатга мўлжалланган ривожлантириш стратегияларидан келиб чиқиб ишлаб
чиқилган.

Дастурий

бюджетлаштириш

амалиёти

билан

анъанавий

бюджет

режалаштирилиши ўртасидаги тафовутлар

Вазифа номи

Анъанавий

бюджетлаштириш

Дастурий

бюджетлаштириш

Бюджетнинг режалаштирилиши ва тасдиқланиши

Режалаштиришнинг

вазифаси

Умумий бюджет маблағлари

бюджет муассасалари

ўртасида тақсимланиши

Бюджет харажатларининг

умумий миқдори ва

тузилмасини ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган ҳамда

ҳақиқий натижаларга

йўналтирилиши


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

94

Вазифа номи

Анъанавий

бюджетлаштириш

Дастурий

бюджетлаштириш

Режалаштиришга

умумий ёндашув

Бюджет маблағларидан

молиялаштирилувчи

муассасаларнинг умумий

режалари ва харажатлар

сметасига мувофиқ

шакллантирилганлиги

Мақсадли-дастурли

режаларга асосланганлиги

(дастурларда натижаларнинг

аниқ ифода этилиши)

Режалаштиришнинг

йўналишлари

Бюджет муассасаларининг

харажатлари талабларига

кўра шакллантирганлиги

Дастурий мақсадларга

мувофиқ равишда

шакллантирганлиги

Бюджет

харажатларининг
классификацияси

Муҳим иқтисодий ва

жадвалли классификацияси

Дастурнинг устуворлиги

(функционал амалга

оширилиш) классификацияси

Бюджет лойиҳасининг

шаклланиши

Режалаштирилган

натижаларнинг олдиндан

аниқ ахборотлашмаганлиги

Мақсаднинг аниқлиги,

натижаларнинг реал

рақамларда келтирилиши

Харажатларнинг

қисмланиши

Оддий баён қилиниши

Агрессив харажатланганлиги

Ваколатли давлат

органлари томонидан

ўқилиши ва

тасдиқланиши

Харажатларнинг элементлар

асосидаги тузилмаси

Мақсад, натижалар,

кўрсаткичларнинг аниқлиги,

агрессив харажатланиши

Бюджет ижроси, назорат ва ҳисобот

Бюджет

муассасаларининг

жавобгарлиги

Бюджет маблағларини

мақсадли режа асосида

сарфланиши

Режалаштирилган мақсадга

нисбатан кам харажат

сарфлаш асосида эришиш

Бюджет

муассасаларининг

мустақиллиги

Кучли ташкиллаштирилган

назоратда

Молиявий ресурсларнинг

мустақил тақсимоти (дастур
доирасида, дастур ва йиллар

кесмасида)

Назорат тизими

Бюджет муассасаларининг

ташқи назоратига урғу

берилиши

Бюджет муассасаларининг

ички назоратига урғу

берилиши

Стратегик режа

Бюджет маблағлари бошқарувчисининг стратегик режаси давлат органи фаолиятининг
ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган асосий стратегик йўналишлари ва
мақсадларини унга ажратиладиган бюджет маблағлари билан биргаликда ўз ичига
олган ҳужжатдир.
Стратегик режа ҳар йили давлат органлари томонидан

3 йил муддатга

ишлаб

чиқилади. Стратегик режа лойиҳаси давлат органи томонидан бюджет сўрови
таркибида киритилади.
Стратегик режада назорат қилинадиган тармоқ (соҳа)даги жорий ҳолат таҳлили,
бюджет дастурлари, ҳар бир бюджет дастури бўйича мақсадли кўрсаткичлар, давлат
органининг функционал имкониятлари, уларни амалга оширишнинг мумкин бўлган


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

95

воситалари, таваккалчиликлар таҳлили, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати бўлиши
керак.
Стратегик режа доирасида 3 йил муддатга жорий ва янги қабул қилинадиган
харажатлар нуқтаи назаридан ҳар бир дастур бўйича бюджет дастурлари рўйхати ва
бюджетдан ажратиладиган маблағлар лимитларини тасдиқлаш лозим бўлади.
Стратегик режа бюджет сўрови доирасида биринчи бўғин бюджет бошқарувчилари учун
ўтган йил учун эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар
тўғрисидаги таҳлилий маълумот акс эттирилиши лозим.

Бюджет дастури

– бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган

аниқ вазифаларни бажариш ва стратегик ривожланиш ҳужжатларида белгиланган
мақсадларга эришишга қаратилган қуйи дастурлар ва/ёки тадбирлар мажмуидир ва
қуйидагиларни ўз ичига олади:
бюджет дастурининг мақсади, вазифалари;
бюджет дастурининг мақсадига эришиш ва вазифаларини бажаришга қаратилган ўзаро
боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техникавий чора-тадбирлар мажмуи;
мақсадга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган назарда тутилган чора-
тадбирлар доирасидаги харажатлар прогнози;
муддатлар ва турлар бўйича келишилган кутилаётган натижалар кўрсаткичлари
тизими мақсадларга эришиш ва бюджет дастури топшириқларининг бажарилишини
таъминлайди;
Бюджет дастури Миллий стратегия, барқарор ривожланиш мақсадларида, Ўзбекистон
Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида
белгиланган мақсад ва вазифаларга асосланиши лозим.
Бюджет дастури бюджет маблағлари бошқарувчиси фаолиятининг фақат битта
соҳасини қамраб олиши лозим. Шу билан бирга, бюджет маблағлари бошқарувчиси
ўзининг барча фаолиятини бюджет дастурлари билан қамраб олиши шарт. Бюджет
маблағларини бошқарувчининг бюджет дастурлари мажмуаси бюджет маблағларини
бошқарувчи фаолиятининг стратегик режасидир.
Бюджет маблағлари бошқарувчисининг бюджет дастури матн қисми ва ҳисоб-китоб
бўйича иловаларни ўз ичига олади.
1.

Умумий қоидалар (шу жумладан бюджет дастурини ишлаб чиқиш учун асослар)

2.

Бюджет дастурининг мақсади ва вазифалари.

3.

Бюджет дастурини амалга оширишнинг кутилаётган натижалари тавсифи.

4.

Паспорт.

5.

Кўрсаткичлар рўйхати ва молиялаштириш ҳажмлари.

6.

Мониторинг шакли.

Бюджет дастурининг номи танлаш:

қисқа ва информатив бўлиши керак;
дастур мақсад қилган маҳсулот турлари ва/ёки натижалари аниқ кўрсатилиши керак;
натижалар турига, мижозларга ёки дастур мақсадларига ҳавола қилиш орқали, унинг
мазмуни ҳақида тасаввур бериши керак;
тўғри танланган дастур номларига мисоллар: “Табиатни муҳофаза қилиш”,
“Жиноятчиликнинг олдини олиш”.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

96

Бюджет дастури қуйи дастурларга эга бўлиши мумкин.

Қуйи дастурлар қўйиладиган талаблар:

функционал тамойили (тармоқлар, хизматлар) бўйича ажралиб туради;
истеъмолчиларнинг айрим тоифалари эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган;
қуйи дастурларни тузишда ташкилий таснифни акс эттиришни ҳисобга олиш мумкин.

Бeвoситa натижаларни ва якуний натижаларни белгилаш.
Бeвoситa натижалар (outputs)-

бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ҳар бир

тадбир учун сотиб олинган товарлар ҳажмини тавсифловчи миқдорий кўрсаткич.

Якуний натижалар (outsomes) -

эришиладиган асосий мақсадни тавсифловчи

кўрсаткич бўлиб, маблағ тақсимловчи органларнинг фаолияти бўйича сифат ва
миқдорий ўзгаришларини акс эттиради;

Дастурий мақсадли бюджетлаштиришни амалга оширишнинг афзалликлари.

Бюджет маблағларни тақсимловчиларнинг бюджет харажатларининг самарадорлиги ва
натижадорлигини оширади;
Бюджет маблағлари ҳисобига эришиладиган натижаларни баҳолаш имконияти
яратилади;
Самарадорлик ва натижаларга эътибор қаратишга имкон берувчи механизм сифатида
ишлайди;
Бюджет маблағларининг шаффофлигини оширади;
Бюджет маблағларни тақсимловчиларнинг Парламент ва жамоатчилик олдидаги
ҳисобдорлигини оширади;
Бюджет маблағлари тақсимловчиларига катта эркинлик ва мослашувчанликни тақдим
этади.

Тизимни тўлиқ жорий этишда дуч келинадиган камчиликлар


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

97

Ходимларнинг бир нечта дастурдан иш хақи олиши штат жадвалларини бюджет
дастурлари кесимида тақсимлаш.
Давлат харидлари жараёнида дуч келинадиган муоммолар туфайли (товар ва
хизматларни етказиш кечикиши) соха ходимларининг иш хақи кечикиши.
Тизимни жорий этиш бўйича вазирликларда малакали мутахассисларнинг
етишмаслиги.
Вазирликларнинг структурасини қайта кўриб чиқиш (функционал вазифалар бўйича).
Маълумотлар базасининг электронлаштирмаганлиги (оператив маълумотлар йиғиш
имкони йўқ).
Ходимларнинг функционал вазифаларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш.
Республика ва маҳаллий бюджетни шакллантиришда муаммолар.
Вазирлик ва идоралар томонидан ушбу ташаббус қўллаб-қувватланмаслиги
Индикаторларни баҳолашда вазирлик ходимлари ва ички аудит хизматлари орасида
манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин.

Дастурий бюджетлаштириш тизими аҳамияти бўйича хулоса
Кутилаётган натижа

:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг (5 йиллик тараққиёт стратегияси)
устувор йўналишлари ва барқарор ривожланиш мақсадларига йўналтирилаётган
маблағларнинг миқдорини аниқлаш имкони яратилади;
бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини оширади;
Ўзбекистонда белгиланган устувор мақсадларига ажратиладиган ресурслардан
самарали фойдаланишни таъминлайди;
бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллиги ва эркинлиги
оширилади;
бюджет маблағлари ҳисобига эришиладиган натижаларни баҳолаш имконияти
яратилади;
бюджет маблағларининг шаффофлигини оширади;
бюджет маблағларни тақсимловчиларнинг Парламент олдидаги ҳисобдорлигини
оширади.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги

"Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрсидаги ПФ-158-сонли Фармони 1-илова
14 бет.
2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон республикасида

дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини
тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва
уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
хакида”ги 4-сон қарорининг 2-5 бетлар.
3.

Бирлашган БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва БМТнинг Тараққиёт Дастури

(БМТТД) доираси жалб қилинган эксперт Йорг Надолльнинг ҳисоботи 113-6.
4.

АҚШ Ғазначилик Департаменти эксперти Сета Вандигрифтнинг ҳисоботлари.

5.

“PEMPAL” Бюджет жамиятининг 2020 йил июн ойидаги ҳисоботи,

BCOP@worldbank.org.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

98

6.

“Tanzi, V. (2000). “Globalization, “Technological Developments, and the Work of Fiscal

Termites”, Working Paper No.00/181, IMF
7.

OECD Best Practices for Performance Budgeting Ts.

Andrew.Blazey@oecd.org

,

Sherie.Nicol@oecd.org
8.

Order N385/2011 issued by the Ministry of Finance of Georgia on Adoption of Rules and

Methodology

of

Program

Budgeting,

https://www.mof.ge/images/File/budget_legislation/METHODOLOGY_OF_PROGRAM_BUDGE
TING.pd

9.

Program Classification for Performance-Based Budgeting: How to Structure Budgets to

Enable

the

Use

of

Evidence,

https://ieg.worldbankgroup.org/sites/default/files/Data/reports/performance_based_budge
ting_bb.pdf

10.

И.А. Азизова

Натижага

йўналтирилган

бюджетлаштириш.

Тошкент – 2010й.
11.

https://www.lex.uz/

12.

https://www.norma.uz/

13.

https://www.gov.uz

14.

http://mineconomy.uz

15.

https://stat.uz/

16.

https://review.uz

17.

http://www.uzbearingpoint.com/

18.

https://minfin.gov.ru

19.

http://www.ijmra.us

20.

https://www.un.org/

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрсидаги ПФ-158-сонли Фармони 1-илова

бет.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хакида”ги 4-сон қарорининг 2-5 бетлар.

Бирлашган БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва БМТнинг Тараққиёт Дастури (БМТТД) доираси жалб қилинган эксперт Йорг Надолльнинг ҳисоботи 113-6.

АҚШ Ғазначилик Департаменти эксперти Сета Вандигрифтнинг ҳисоботлари.

“PEMPAL” Бюджет жамиятининг 2020 йил июн ойидаги ҳисоботи, BCOP@worldbank.org.

“Tanzi, V. (2000). “Globalization, “Technological Developments, and the Work of Fiscal Termites”, Working Paper No.00/181, IMF

OECD Best Practices for Performance Budgeting Ts. Andrew.Blazey@oecd.org, Sherie.Nicol@oecd.org

Order N385/2011 issued by the Ministry of Finance of Georgia on Adoption of Rules and Methodology of Program Budgeting, https://www.mof.ge/images/File/budget_legislation/METHODOLOGY_OF_PROGRAM_BUDGETING.pd

Program Classification for Performance-Based Budgeting: How to Structure Budgets to Enable the Use of Evidence, https://ieg.worldbankgroup.org/sites/default/files/Data/reports/performance_based_budgeting_bb.pdf

И.А. Азизова Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш.

Тошкент – 2010й.