Mualliflar

  • Аллабергенов Музаффар

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.122914

Kalit so‘zlar:

Таянч сўзлар: маиший зўрлик жабрланувчи жабрланган шахс ғайриижтимоий хулқ-атвор ўз жонига қасд қилиш ҳуқуқбузар жиноятчи шахс криминоген вазият.

Annotasiya

Аннотация. Мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва  зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда шахсларни оиладаги низолардан жабрланишини олидини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилган.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

49

ОИЛА-ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН

ЖАБРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Аллабергенов Музаффар

Таянч сўзлар: маиший зўрлик, жабрланувчи, жабрланган шахс,

ғайриижтимоий хулқ-атвор, ўз жонига қасд қилиш, ҳуқуқбузар, жиноятчи

шахс, криминоген вазият.

Аннотация. Мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя

қилиш, зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлаш ҳамда шахсларни оиладаги низолардан жабрланишини олидини

олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилган.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш,

жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва

ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва

ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, оила-турмуш соҳасидаги

зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг барвақт профилактикасини

таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан жисмоний,

ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган

ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш каби

масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги

“Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-

маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарорининг қабул қилиниши

биринчидан,

мамлакатимизда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни

реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси

.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

50

олдини олиш марказларини фаолиятини ташкил этилишига,

иккинчидан,

оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва

турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда

шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам

кўрсатишга;

учинчидан,

ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига

қасд қилган шахслар билан бирламчи ва изчил профилактика тадбирларини

ўтказишга;

тўртинчидан,

низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик

ишлатиш ҳолларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта

бартараф этиш мақсадида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза

қилиш органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва

фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатишга;

бешинчидан,

ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий давлат ва

нодавлат муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг моддий-

техник ва услубий базасини мустаҳкамлашга;

олтинчидан,

долзарб

ижтимоий

муаммоларни

аниқлаш

мақсадида

вақти-вақти

билан

жамоатчилик фикрини ўрганиш, уларнинг асосида низоли вазиятларни,

оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-

атворни бартараф этишга доир дастурлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш

ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга жорий этишга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг юздан ортиқ давлатларида маиший зўрликнинг

олдини олиш бўйича махсус қонунлар қабул қилинган бўлиб, улар доирасида

оиладаги низоларни ҳал қилиш, ундан жабрланган шахсларга тиббий, руҳий,

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус бошпаналар ташкил этиш ҳамда унинг

профилактикаси бўйича самарали фаолиятни ташкил этиш механизмлари

яратилган бўлса-да, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция каби давлатлар-

да маиший зўрликнинг олдини олиш ҳамда ундан жабрланган шахсларга

ёрдам кўрсатиш бўйича илғор тажрибалар мавжуд.

Таъкидалаш керакки, илғор тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш,

маиший зўрлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикасини

аниқлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

51

такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон

Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши

қуйидаги имкониятларнинг пайдо бўлишига имкон яратди:

биринчидан,

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга;

иккинчидан,

маиший

турмуш

доирасидаги

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўйича фаолият олиб борувчи субъектларнинг бу соҳадаги

ваколатларини белгилаб беришга;

учинчидан,

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини

олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро

ҳамкорлигини такомиллаштиришга;

тўртинчидан,

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар, шунингдек

зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар

ҳақидаги маълумотларни ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона электрон

маълумотлар базасига киритишга;

бешинчидан,

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини

олишга доир якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни қўллаш ҳамда

улар билан самарали профилактика ишларини олиб боришга;

олтинчидан,

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ҳимоя ордери

бериш ҳамда дастур асосида ҳулқ-атворни тузатиш бўйича ишлаш

тизимининг пайдо бўлишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди, десак муболаға

бўлмайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда маиший зўравонлик билан боғлиқ

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, маиший зўрлик

ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил ҳулқ-атвор шаклланишини

барвақт олдини олиш ва унинг самарали профилактикаси борасида кенг

қамровли

чора-тадбирларни

амалга

оширишга

алоҳида

эътибор


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

52

қаратилмоқда. Айниқса, маъмурий ҳудудларда низоли оилалар ва

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан манзилли ва

тизимли профилактика тадбирларини самарали олиб борилаётганлиги

ўзининг натижасини кўрсатмоқда.

Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, хусусан ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси субъектлари фаолиятига қўйилаётган асосий талаблардан

бири бўлиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан қарши курашиш эмас,

балки уларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш, ҳар бир

жиноятнинг адолати ва ҳақиқатини таъминлаш асосий вазифалардан бири

сифатида қўйилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маиший зўрликдан жабрланган

шахсларнинг аксарияти ўзига нисбатан содир этилган қилмишлар ҳақида

ёрдам сўраб ҳеч кимга мурожаат этишмайди. Энг қизиғи, баъзида оила-

турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда ҳам, жабрланувчи

ҳуқуқбузар шахснинг қилмишини яширишга, ўзининг эҳтиётсизлиги

оқибатида тан жароҳати олганлигига, ҳаттоки қўзғатилган жиноят ишини

тўхтатишга ҳаракат қилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят

Кодексининг 109-моддасида белгиланган жиноятлар бўйича судларда

кўрилган ишларнинг 76,3% тарафларнинг ярашганлиги сабабли тугатилган.

Модомики, жиноят ишини тугатишнинг имкони бўлмаган бўлса,

жабрланувчи дастлабки тергов ва суд муҳокамаси пайтида айбдорнинг

айбини юмшатишга, ҳатто содир этилган жиноятни тўла инкор этишга

ҳаракат қилиб, оиласининг бузилиб кетишига йўл қўймасликка ва уни сақлаб

қолишга ҳаракат қилган[1]. Шунинг учун ҳам маиший зўрлик оқибатида

содир этилган жиноятларнинг латентлик даражаси юқори даражада

бўлади[2].

Маиший зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ҳамда уларни ўз вақтида аниқлаш борасида қуйидаги муаммолар мавжуд:

а) жабрланувчи ўзига нисбатан содир этилган жиноий тажовузни ҳеч

кимга сездирмасликка, бошқалар олдида шарманда бўлмасликка, ўз


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

53

келажагига салбий таъсир кўрсатмасликка ҳаракат қилиши;

б) жабрланувчи ҳаёт тажрибасининг камлиги ва ҳуқуқий онгининг

юқори даражада эмаслиги;

в) қўрқоқлик, шарманда бўлишга йўл қўймаслик, гап-сўзларга

қолмаслик каби хусусиятларнинг мавжудлиги;

г) вояга етмаганнинг келажакдаги турмушига мазкур ҳолатнинг салбий

таъсир кўрсатишидан қўрқиши;

д) айбдорнинг яқин қариндошлари ёки дўстлари орқали жабрланувчини

қўрқитиши ва ҳ.к.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маиший зўрликдан жабрланган

шахсларни асосан унинг ожиз аъзолари бўлган болалар, аёллар, қариялар ва

ногиронлар ташкил этади. Хусусан, жабрланганларнинг 58,5% аёллар, 31,9%

вояга етмаганлар, 5,8% қариялар ва 3,8% ногиронлар ташкил этмоқда[3].

Маиший зўрликдан шахсларнинг жабрланишига сабаб бўлувчи

омилларни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:

а) маъмурий ҳудудларда профилактика инспекторларининг

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда низоли

оилаларни аниқлаб, оилаларни яраштириш, ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан

таъсирчан

профилактик

ишларнинг

етарли

даражада

ташкил

этилмаётганлиги;

б) зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга ўз вақтида ва манзилли

ёрдам кўрсатиш тизимининг йўқлиги;

в) аксарият хотин-қизларнинг маиший зўрликдан жабрланганлиги

ҳолати юзасидан оиладаги низоли ҳолатлар ҳамда уни ижобий ҳал этиш

борасида қисқа 1146-рақамли “ишонч телефони” мавжуд эканлигидан

хабардор эмаслиги ва борода ОАВлари орқали тарғибот ишларининг талаб

даражасида эмаслиги;

г) оила-турмуш доирасида кўп жиноятлар содир этилаётган

минтақаларни аниқлаб, у ердаги оилаларнинг муаммоларини аниқлаш ва

ўрганиш борасида жамоатчилик фикрини юзасидан ижтимоий сўровларни


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

54

ўтказилмаслиги;

д) оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар

ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келаётган аёлларни ўз вақтида

аниқлаб, уларга руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

борасида чора-тадбирлар олиб борилмаётганлиги; зўрлик ишлатишдан жабр

кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига

қасд қилишнинг олдини олиш марказларининг етарли даражада моддий-

техника таъминоти ва мутахассислар билан таъминланмаганлиги ва бошқ.

Оилавий-маиший зўрликдан жабрланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоя

қилиш борасида қуйидаги профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш

мақсадга мувофиқдир:

биринчидан,

маиший зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ,

эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятини самарали

ташкил этиш[4];

иккинчидан,

жабрланган шахсларга ҳимоя ордери бериш тизимини

самарали ташкил этиш ва унинг назоратини таъминлаш;

учинчидан,

маъмурий ҳудудларда яшовчи ижтимоий жиҳатдан

хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий,

ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойил шахслар билан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ишларни

ташкил этиш;

тўртинчидан,

оила турмуш доирасида зўравонликка дучор бўлаётган

шахслар ўртасида мақсади яширинган ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда

ушбу қилмишларнинг латентлигини бартараф этишга қаратилган чора-

тадбирларни ишлаб чиқиш;

бешинчидан,

оила-турмуш доирасида жиноятлар, уларнинг салбий

оқибатлари ва келиб чиқишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни

ўрганиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини мунтазам

хабардор этиб бориш;


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

20-to’plam 1-son May 2025

55

олтинчидан,

маиший зўрликдан жабрланганларни реабилитация

қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда ишонч телефонлари фаолиятини

самарали ташкил этиш;

еттинчидан,

ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни бартараф

этишга доир дастурлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда

унинг латентлигини олдини олишга хизмат қилади.

Фойдаланган адабиётлар:

1. Муродов А.Ш. Ички ишлар органларининг оиладаги зўравонлик билан

боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштиш: юридик

фанлар бўйича фалсафа док. дисс.

Т., 2019.

97 б.

2. Алауханов Е.О. Криминология. Учебник, Алматы, –2008. –С. 213–214

3. Муродов А. Оиладаги зўравонлик тушунчаси, турлари ва жиноий

ҳуқуқий тавсифи // Advаkat журнали. –Т., 2018. № 1. –Б. 38-45.

4. Ниёзова

С. Зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар

виктимлигининг олдини олиш. / Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари журнали.

– Т., 2016. №4 (76). – Б. 41.