Mualliflar

  • Фарруҳ Мирзабеков,

Muallif biografiyasi

  • Фарруҳ Мирзабеков,

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бош маслаҳатчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90487

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: парламент назорати парламент сўрови сенатор сўрови назорат-таҳлил тадбирлари.

Annotasiya

АННОТАЦИЯ: Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг парламент назорати фаолиятига оид маълумотлар ва таҳлиллар мавжуд.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

19-to’plam 1-son May 2025

242

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ЮҚОРИ

ПАЛАТАСИДА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ ОЛИБ БОРИЛИШИ

Фарруҳ Мирзабеков,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бош

маслаҳатчиси

АННОТАЦИЯ: Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенатининг парламент назорати фаолиятига оид маълумотлар ва

таҳлиллар мавжуд.

Калит сўзлар: парламент назорати, парламент сўрови, сенатор

сўрови, назорат-таҳлил тадбирлари.

Халқ

сайлаган

ҳокимиятнинг

вакиллик

органи

бўлган

парламентимизнинг давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти

ортиб бормоқда. Бунда Сенатнинг парламент назорати фаолияти муҳим ўрин

тутади.

Парламент назорати қонунларнинг таъсирчанлигини ошириш билан

бирга жамиятда қонунга ҳурматнинг ҳам ортишига, қонунлар ижросини

таъминлашда давлат органларининг ўз вазифаларини оғишмай бажаришига

олиб келади. Шу жиҳатдан жамиятни демократлаштиришда Сенатнинг ўрни

беқиёсдир.

Мамлакатимизда

парламент

назоратининг

ҳуқуқий

асослари

Конституция, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик

палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонунлар, “Парламент назорати

тўғрсида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида”ги қонунларда белгиланган.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

19-to’plam 1-son May 2025

243

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

кўра Сенат, унинг қўмиталари, комиссиялари, сенаторлар парламент

назорати субъектлари ҳисобланади.

Сенатнинг назорат фаолияти унинг асосий функцияларидан бири бўлиб,

қонунлар қабул қилишнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Қонунларни

ижро

қилиш

давомида

давлатнинг

ижро

органлари

фаолияти

самарадорлигига эришиш, мувофиқлаштириш мақсадида парламент

назоратини олиб бориш зарур ҳисобланади.

Сенат назоратининг мақсади қабул қилинган қонун ва қарорларнинг

ижросини пухта ўрганиш орқали зарур чораларни кўриш, жамиятдаги “оқ

доғлар”ни аниқлаб, уларни бартараф этиш учун қонун лойиҳаларини

тайёрлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш бўйича таклифларни Қонунчилик палатасига киритиш орқали

ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг қонуний асосларини

такомиллаштиришдан иборат.

Сенат назорати Ўзбекистон Конституциясининг қоидаларига

асосланади. Чунончи, унинг 95-моддасига мувофиқ давлат органларининг

мансабдорларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг

бошқа шаклларини амалга ошириш; маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг қарорларини, улар қонунчилик нормаларига мувофиқ

бўлмаган тақдирда, бекор қилиш ва бошқалар Сенатнинг мутлақ ваколатлари

сирасига киради.

Жаҳон амалиётида парламентлар назоратининг анъанавий шаклига

айланиб бўлган, турли давлатлар парламентлари томонидан кенг қўлланиб

келинаётган назорат фаолиятининг кўринишларидан бири бу

парламент

сўрови

ҳисобланади. Парламент сўрови қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва

суд ҳокимияти ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати

механизмида муҳим аҳамият касб этади.

“Парламент назорати тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига биноан, Сенат давлат


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

19-to’plam 1-son May 2025

244

органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги

давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига

кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш

бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови

юборишга ҳақли.

Парламент сўрови жўнатиш юзасидан таклиф қўмиталар ёки сенаторлар

умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан берилади.

Шу билан бирга ҳар бир Сенат аъзоси ҳам

сенатор сўрови

юбориш

ҳуқуқига эга бўлиб, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ

масалалар юзасидан улар томонидан давлат органларининг мансабдор

шахсларига сўров юбориш мумкин.

Айтиш жоизки, парламент назорати фаолиятида Сенатнинг асосий

тузилмавий функционал органи бўлган қўмиталарнинг ҳам аҳамияти муҳим

ҳисобланади. Сенат қўмиталари давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан,

мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистик

маълумотларни ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.

Сенатнинг қўмиталари томонидан сўралаётган ахборотни тегишли

давлат органи, ташкилот ва мансабдор шахс мурожаат олинган кундан

эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.

Қўмиталар ўз иш режаларига, Сенатнинг ҳамда Сенат Кенгашининг

қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг

улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат, унинг Кенгаши ва

қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши

ваколатига эга.

Кейинги назорат шаклларидан бири бу Сенат мажлисларида давлат

органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини

эшитиш бўлиб, мазкур масала зарур бўлган ҳолларда, қўмиталарнинг

ташаббусига кўра кўриб чиқилади.

Сенат ҳудудлар манфаатини илгари сурувчи қонунчилик институти


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

19-to’plam 1-son May 2025

245

эканлигини инобатга олиб, назорат фаолиятининг яна бир йўналишларидан

бири бу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган

дастурлар ижроси ҳисобланади ва бу борада Сенат фаол иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Сенат парламент назорати фаолияти доирасида ҳар

йили Марказий банк бошқаруви раиси ҳисоботини эшитиб боради, Олий

Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг)

маърузаларини кўриб чиқади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, парламент назорати

халқ ҳокимиятчилиги принципини амалга оширишни таъминлайдиган энг

демократик назорат институтидир. Парламент назоратисиз ҳокимиятлар

бўлиниши механизмини самарали амалга ошириш мушкул ҳисобланади.

Бунда Сенатнинг парламент назорати фаолияти халқ ҳокимиятчилигини,

парламентаризмни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, жамият

ҳаётининг турли соҳаларидаги долзард масалаларни ҳал этишда юксак

аҳамиятга эга.