7
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК
ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ
КАФОЛАТИ
Ёқубов Шерзод Наби ўғли
Термиз давлат университети
Юридик факультети талабаси
https://doi.org/ 10.5281/zenodo.6657733
Aннoтaция
Ушбу мaқoлaдa Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирларнинг
аҳамияти, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини
ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги миллий
тараққиётнинг юксалиши йўлидаги сай-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилган.
Кaлит сўзлaр: Янги Ўзбекистон, Тараққиёт стратегияси, Ҳаракатлар
стратегияси, инсон қадри, фуқаролик жамияти, ёшлар сиёсати, мaънaвий
тaрғибoт, сиёсий мaдaният, тaълим, тaрбия, мaънaвий қaдрият.
Маълумки сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида
мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-
ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Юртимизда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида
халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини
шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини
белгилаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт
стратегияси сари» тамойилига асосланиб еттита устувор йўналишдан
иборат 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси [1] ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол
маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Мазкур дастур юртимиз аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш билан бир
қаторда, уларда эртанги кунга ишонч, мақсадлар сари илдам қадамлар
қўйишига замин яратади.
Ҳар бир даврда барча ривожланган давлат ва жамиятлар ўзлари учун
муҳим бўлган йўналишларда маълум бир мақсадларга элтувчи
стратегияни ишлаб чиқади.
Бундан беш йил олдин Ўзбекистон ҳам ўз ривожланиш тарихида янги
бир даврга қадам қўйди. Ушбу даврда бошланган ислоҳотларни амалга
ошириш учун эса халқимиз билан бамаслаҳат тарзда ишлаб чиқилган
8
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
Ҳаракатлар стратегияси ҳаётга татбиқ этилди. Ўтган давр мобайнида ушбу
Стратегия асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қувонарлиси,
қисқа вақт ичида Ҳаракатлар стратегиясида кўзланган мақсад ва
вазифаларга таҳлил ва рақамлар асосида эмас, Ўзбекистоннинг ҳар бир
фуқароси ўз турмуш тарзида ҳис қилган ўзгаришлар орқали тўлақонли
эришилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси 2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар
стратегиясининг узвий давоми бўлиб, бугунги глобал ўзгаришлар, аҳоли
турмуш тарзи, ҳаёт талаби ва қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда,
еттита йўналишда белгилаб олинди. Шунингдек, ушбу стратегиядаги ҳар
бир вазифа ва мақсадлар жорий йил бўлиб ўтган сайлов жараёнларида
бевосита фуқароларимиз иштирокида муҳокамадан ўтказилиб, ҳаётий
таклиф ва ташаббуслар билан тўлдирилди [2].
Хусусан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг биринчи
йўналиши — эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали
халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадр-қиммати ва унинг қонуний
манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни
янги поғонага кўтариш борасидаги вазифалар, бевосита Ҳаракатлар
стратегиясининг биринчи йўналиши доирасида — Давлат ва жамият
қурилиши тизимини такомиллаштириш борасида ўтган беш йил давомида
амалга оширилган ишларнинг узвий давоми бўлиб хизмат қилиши
шубҳасиз.
Инсон қадрини юксалтириш – бу кенг қамровли тушунча бўлиб, у
барча йўналишларда турлича талқин ва ёндошувлар асосида амалга
оширилади. Тараққиёт стратегиясида эса бу вазифа энг аввало, қуйи бўғин
ҳисобланган маҳаллалардан бошлаб, жамоатчилик, давлат органлари ва
Парламент миқёсида бажарилиши белгиланмоқда.
Давлат раҳбарининг аҳоли орасидаги муаммо ва масалаларни
маҳалладан туриб ҳал этиш бўйича ташаббуси, давлат органлари ва
ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини янада
оширади. Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш
тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада
кўрсатиш имкониятини жорий этиш орқали масалани қуйи бўғиннинг
ўзида ҳал этишга эришиш мумкин. Бу тизим самарали ишлаши учун эса
мурожаатларни кўриб чиқишга оид рейтинг тизимини электрон тарзда
республика бўйлаб жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Бу - баъзи давлат
органлари ва идоралардаги мурожаатлар билан ишлайдиган масъул
9
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
ходимлар
томонидан
мурожаатчиларга
юзаки
ёки
тўлиқ
асослантирилмаган жавоб хатларини юбориш ҳолатларини камайтиради.
Қувонарли томони, айни жихат, Тараққиёт стратегиясининг “Инсон
қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” дея номланган
биринчи устувор йўналишида белгиланган мақсадларда акс эттирилган.
Унда Давлат органларига келиб тушган мурожаатларни жамловчи
марказлашган тизимни яратган ҳолда уларни кўриб чиқиш муддати ва
сифати устидан рақамли назорат ўрнатиш, аҳолининг кундалик турмуш
тарзига бевосита таъсир қилувчи масалалар бўйича мурожаатлар тезкор
ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш масаласи назарда тутилган [3].
Қайд этиш лозимки, инсон ҳуқуқлари қонун устувор бўлган
давлатдагина
тўлиқ
таъминланиши
мумкин.
Ҳозирда
дунёда
мамлакатлари халқаро стандартлар ва мезонлар асосида инсон
ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини кузатиб боришмоқда ва ўзларида
мавжуд муаммоларни бартараф этиш устида ишлашмоқда. Ўзбекистон ҳам
ушбу йўлда такомиллашиб бормоқда.
Зеро, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг биринчи
йўналишида белгилаб берилган вазифаларнинг ҳаётимизга татбиқ
этилиши орқали миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда
яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун халқимизнинг фаровонлигини
таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва
инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор
қаратилиб, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил тўлақонли рўёбга
чиқарилади.
Шу ўрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилдаги
сайловлардан сўнг Президентлик лавозимга киришиш тантанали
маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги
нутқида, “эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали
халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний
манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимиз
янги поғонага кўтарилади.
Бу борада, миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда
яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун халқимизнинг фаровонлигини
таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва
инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор
қаратамиз. Шу асосда маҳаллий бошқарув органларининг жойларда
муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини янада кучайтирамиз”
10
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
[4], - деган фикрларида бу борадаги ишлар ҳар бир идора ва ташкилотда
фаолият юритаётган кишиларни нечоғлик масъулиятли вазифалар
юкланаётганини англаб етмоққа ҳозирлайди.
Жумладан Тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналиши инсон
қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш қуйидаги мақсад
вазифаларни амалга оширишни қамраб олади:
1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини
ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига
айлантириш.
2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд
муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш.
3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг
институционал асосларини замон талабларига мослаштириш.
4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга
хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш.
5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка
хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.
6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни
ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш.
7-мақсад: Мамлакатдаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий
Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш.
8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш,
қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш.
9-мақсад: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон
давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда
бюрократияни бартараф этиш.
10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий
стандартлар асосида ташкил этиш.
11-мақсад:
Халқ
билан
мулоқотнинг
механизмларини
такомиллаштириш.
12-мақсад: Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг
ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш [5].
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳаллий бошқарув органларининг
жойларда муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулияти янада
кучайтирилади. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта
қисмини марказдан ҳудудларга ўтказиш назарда тутилмоқда. Бу эса ўтган
беш йил мобайнида “Халқ давлат идораларига эмас, Давлат идоралари
11
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил асосида бошланган
демократик ўзгаришлар самарасини халқимиз янада тезроқ ўз ҳаётида ҳис
қилиши имконини беради. Сабаби эндиликда ҳар бир мақсад ва вазифани
амалга оширишда ўтган даврда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл
қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарилади.
Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ билан мулоқот
қилишда жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган, ислоҳотлар
самараси бевосита акс этадиган маҳалла тизимида ҳар бир фуқаро
мурожаатлари билан ишлашнинг “маҳаллабай”, “хонадонбай” каби
мутлақо янги механизмлари жорий этилди. Эндиликда эса ушбу ишлар
янада такомиллаштирилиб, ҳар бир маҳаллани ҳокимликлар билан
боғлаш мақсадида маҳалларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди.
Бу эса Давлат раҳбари таъкидлаганидек, жойларда раҳбарлар фақат
давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини
таъминлашга хизмат қилишига эришишда дастуруламал бўлиб хизмат
қилади.
Натижада,
маҳаллада
аҳоли
билан
ишлаш
механизмлари
такомиллашади. Ҳоким ёрдамчиси маҳалла аҳолиси учун янги иш
ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлса,
маҳалла раиси эса маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, оила ва
маҳаллада соғлом муҳитни шакллантиришга жавобгар этиб белгиланади.
Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг олтмиш фоиздан ортиғини
ташкил этувчи ёшларнинг ҳам катта ҳаётга қадам қўядиган илк маскани
бу маҳалла эканлиги ҳисобга олиниб, маҳаллаларда ёшлар масалалари
билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили
штати ҳам ташкил этилди. Бу эса маҳаллалардаги ёшларнинг бўш
вақтларини мазмунли ўтказишга, ёшларнинг муаммо ва таклифларини
ўргатишга катта кўмак беради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда
амалга оширилаётган кенг ислохотлар, инсон қадрини юксалтириш ва
эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги самарали
ишлар миллий тараққиёт юксалишининг кафолатидир.
Foydalanilgan adabiyotlar
:
1.
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон.
2.
Миллий ғoя: тaрғибoт технoлoгиялaри вa aтaмaлaр луғaти. –
Тошкент: Aкaдемия, 2017.
12
«Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va
yechimlar» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
3.
Абдуҳамидов Ф. Бош мақсад – Янги Ўзбекистонда халқчил ва
инсонпарвар
давлат
қуриш
//
https://strategy.uz/index.php?news=1443
4.
Эшматова Ф. Тараққиёт стратегияси инсон қадрини юксалтиришга
қаратилган
муҳим
ташаббусларни
қамраб
олган
//
http://www.ombudsman.uz/uz.
5.
Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги
Ўзбекистон
Тараққиёт
стратегиясининг
100
мақсади.
https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/31/strategiya/
6.
Хужаназаров А.З., Алламуратов Ш.А. Реформы в системе здоровья
Узбекистана в последние годы //Наука, техника и образование. –
2021. – №. 1 (76). – С. 19-23.