44
ЎЗБЕКИСТОНДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА АҲОЛИНИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИ VA УЛАРНИНГ
МЕҲНАТ ШАРОИТИ
АЛИМОВ О.С.
Қар ДУ, Мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15240946
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон аҳолисини хусусан
аёллар, ёшлар, кексалар ва ногиронларни қишлоқ хўжалик ишларига жаб этилиши,
уларнинг фидокорона меҳнати ва oғир меҳнат шароитилари каби масалалар хусусида
фикр юритилади.
РЕЗЮМЕ
В данной статье в годы Второй мировой войны население Узбекистана, особенно
женщины, молодежь, старики и инвалиды, занимались сельскохозяйственными
работами, их самоотверженным трудом и тяжелыми условиями труда.
RESUME
In this article, during the Second World War, the population of Uzbekistan, especially
women, young people, the elderly and the disabled, were engaged in agricultural work, their
selfless work and difficult working conditions.
Калит сўзлар:
Уруш, фронт, давр, давлат, Ўзбекистон, эвакуация, аҳоли, қишлоқ
хўжалиги, ишчи, режа.
Ключвые слова:
Война, фронт, период, государство, Узбекистан, эвакуация,
население, сельское хозяйство, рабочий, план.
Key words:
War, front, period, state, Uzbekistan, evacuation, population, agriculture,
worker, plan.
1941-йил 17-ноябрда қабул қилинган ВКП(б) МК ва СССР Министрлар Советининг
қўшма қарорида Иттифоқ миқёсида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдига қўйиладиган
асосий вазифалар белгилаб берилди. Қарорда фронтни озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан таъминлашда, дон, техника экинлари ва сабзавотлар ҳосилини
кўпайтиришда Урал, Сибир, Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг алоҳида аҳамияти таъкидлаб
ўтилди
[1, 77]
.
Ўзбекистон деҳқонлари қанд лавлаги етиштиришни жадал ўзлаштиришга катта
эътибор бердилар. 1942-йилда уни етиштиришга Самарқанд, Фарғона, Тошкент ва
Қашқадарё областларида энг ҳосилдор ва сув билан таъмин этилган 65 минг гектар ер
ажратилди
[2, 16]
. 1943-йилда қишлоқ меҳнаткашлари давлатга 1565 000 сентнер қанд
лавлаги топширдилар
[3, 447]
. 1942-йили қанд лавлагиси ҳосилдорлиги 162 сентнер ва
1944- йилда эса 260 сентнер булди
[4, 143]
. Бу даврда Ўзбекистон бутун мамлакатда
етиштириладиган қанд лавлагининг чорак қисмини ишлаб чиқара бошлади. Бу эса,
фақат республикадаги қанд ишлаб чиқариш заводларинигина эмас, балки бошқа
республикаларни ҳам қанд лавлагиси билан таъминлаш имконини берди.
1942-йил ҳукумат томонидан Ўзбекистонда экин майдонларини кенгайтириш
чора-тадбирлари олиб борилди. 1941-1943 йилларнинг ўзида Ўзбекистонда
суғориладиган эрларнинг ҳажми 560,8 минг гектарга оширилди. Қолаверса, ҳашар йўли
45
билан 149,6 миллион кубометр ирригатсия ишлари бажарилди
[5,193]
. Натижада экин
экиладиган ва суғориладиган ерлар майдони ҳар бир ишга лаёқатли киши ҳисобига
1940-йилдаги 1,52 гектардан 1943-йилга келиб 3 гектарга кўпайди
[6, 125]
.
1940-1943-йилларда пахта учун экиладиган ер майдонлари умумий экиладиган ер
майдонини 62,5 фоиздан 40 фозига камайди. Урушгача Ўзбекистон ғалла истеъмол
қилувчи ўлка бўлган бўлса, уруш йилларида у ўзини-ўзи ғалла билан таъминлаши керак
эди.
1942-1943-йилларда Иттифоқ ҳукуматининг кўрсатмасига мувофиқ вилоятларда
пахта экиладиган ер майдонлари қисқартирилиб. унинг ўрнига ғалла экиладиган ер
майдонлари кўпайтирилди
[7]
. Ўзбекистонда ғалла майдони 1940-йилдаги 1501,7 минг
гектардан
[8, 88]
1943-йилда 23711578 гектарга кенгайди.
1942-йилнинг 13-апрелида Ҳукумат “Деҳқонларнинг меҳнат кунлари минимумини
ошириш тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорда хўжаликларда йилига мехнат куни
минимуми 50-100 тадан 150-200 қилиб белгиланди. Шу билан бирга оилаларда яшовчи
ўсмирлар 50 меҳнат куни ишлаши кўрсатиб ўтилди. Йил давомида сабабсиз меҳнат
минимумини бажармаган киши деҳқон хўжалигидан чиқариладиган, томорқа ери
тортиб олинадиган бўлди
[9, 169]
.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришга ҳарбий ҳолат талабларидан
келиб чиқиб ёндашилди. Режанинг бажарилмаслиги “душманлик”, “сотқинлик”
сифатида баҳоланди. Барча ғоявий-сиёсий, ташвиқот, тарғибот ва маданий ишлар
далага кўчирилди. Хотин-қизлар, кексалар, ўқувчилар, шаҳар аҳолиси ғаллакорларга
ёрдамга келдилар. Кундузлари ғўза қатор ораларига ишлов берсалар эрта саҳардан ўроқ
ўрдилар. Ғалла нобудгарчилигига қарши курашиш учун махсус бригада ва постлар
туздилар, ўқувчилар ўз ўқитувчилари раҳбарлигида ўроқ ўриш бошоқ териш, ғалла
янчиш, хирмонда қоровуллик қилиш ва бошқа қўшимча ишларга сафарбар этилди.
Ғалла етиштириш ва уни давлатга сотишга бўлган муносабат кескин ўзгарди, дон
етиштиришни кўпайтириш учун чинакамига меҳнат жангига киришилди
[10, 210]
.
Масалан, 1931-йилдан буён ВКП (б) аъзоси бўлган, Қашқадарё вилояти Ғузор раёнидаги
Сталин номли колхоз раиси Ҳайит Қорахонов “ғалла-дон этиштиришни бузгани ва
давлатга топширишни бажармагани учун партия сафидан ўчирилган” ва уни Ғузор
партия қўмитаси бюроси 1943-йил 22-августда жиноий жазога лойиқ деб топган. Вилоят
суди Ҳ. Қорахоновни 1943-йил 1-3 декабрда “сиёсий саботаж учун 8 йил қамоқ жазосига
ҳукм этган. Суд қарорини вилоят партия қўмитаси ҳам тасдиқлади. Қашқадарё вилоят
партия қўмитаси бюросининг 1943-йил 27-мартдаги қарорига кўра “уруш шароитида
муҳим сиёсий-хўжалик топшириқларини бажармагани учун” Қамаши раён партия
қўмитасининг биринчи котиби Уроқ Илмуротов, Чироқчи раён партия қўмитасининг
биринчи котиби Абдураҳмон Расулов, Шаҳрисабз раён партия қўмитасининг биринчи
котиби Ирисқул Ниязметовлар вазифасидан бўшатилган ва уларнинг иши Ўзбекистон
КП (б) МКнинг Қашқадарё вилояти бўйича ташкилий бюросига юборилган
[11, 52]
.
Уруш давом этишига қарамасдан, одам ва техника ресурсидаги етишмовчилик,
асосий оғирлик ёш болалар. хотин-қизлар ва кексаларнинг зиммасига тушиб қолганига
қарамай, мамлакатни душмандан озод этиш ғоясига сидқидилдан ишонган, қалбига жо
қилиб олган меҳнаткашларнинг жасорати, куч-ғайрати чексиз эди.
46
Аммо сувнинг асосий қисми ғаллага, қанд лавлаги бошқа техника экинларига,
картошка, сабзавот, полиз экинларига сарфланиши туфайли пахта майдони, унинг
ҳосилдорлигининг кескин камайиб кетишига олиб келди. Шунингдек одам кучи,
техника тақчилли, қиш ниҳоятда совуқ келиб пахта майдонларини ғўзапоядан тозалаш
қийинлашди. Феврал ойига келиб пахта майдонларининг 55-60 фоизи ғўзапоядан
тозаланди. Бошқа вилоятларда бўлганидек Қашқадарё вилоятида ҳам маҳаллий ўгит
етарли ишлаб чиқарилмади. Иш ҳайвони камлиги, техникани ўз вақтида таъмирдан
чиқарилмагани натижасида экин майдонлари ўз вақтида ҳайдалмади. Бундан ташқари
1942-йилнинг эрта баҳорида об-ҳаво ноқулай келди, экиш ишлари кечикди
[12, 11]
.
1942-1943-йилларида қишлоқ хўжалик ходимларига, етиштирилган хом ашёси
учун рағбатлантиришга, кўпгина хўжаликларда меҳнатга хақ тўлашга эътибор
берилмади. Қашқадарёлик деҳқонларнинг учдан бир қисми ишлаган меҳнатлари учун
умуман меҳнат ҳақи ололмадилар
[13, 23]
. 1943- йилда 32 фоиз деҳқон хўжалигига
натура даромади берилмади. 1944-йилда у 55 фоизга кўтарилди. Натижада бир йил
ичида вилоятдан 2 200 деҳқон ҳовлиси кетиб қолди
[14, 279]
. Косой туманидан 1941-
1945-йилларда 666 хўжалик ёки 3 093 киши бошқа вилоят ва туманларга кўчиб кетди.
Масалан, Майманоқ қишлоқ кенгашидаги Ленинизм 1941 -йилда 493 хўжалик, уларда 2
740 киши яшаган бўлса, 1945-йил бошида 396 хўжалик, 1 595 киши қолди
[15, 38]
.
1944-йилнинг январ ойида республиканинг ғаллакор туманларида баҳорги дон
экиш даврида механизатсиядан фойдаланишни яхшилаш асосида экиш режаси ишлаб
чиқилди. Режа механизатсия ёрдамида 176,6 минг гектар майдонга донли экинлар экиш
мўлжалланган бўлиб, шундан трактор сеялкалари билан - 135,1 минг гектар ва отларга
қўшилган сеялкалар билан 41,5 минг гектар дон экилиши керак эди. Масалан, 1944-
йилда Қашқадарё вилояти ғаллакорлари катта қийинчиликларни бошидан кечирдилар.
Ғалла майдонларининг бор-йўғи 8.9 фоизи техника кучи билан экилган бўлса, 91,1
фоизи қўл кучи билан экилган. Қиш совуқ келди, баҳорда ёғингарчилик бўлмади. Лалми
жойлардаги ғалла майсалари деярли қуриб кетди. Суғориб экиладиган ерларда деярли
сув бўлмади. Мавжуд сув ҳам қанд лавлаги, пахта ва бошқа мақсадлар учун сарфланди.
Бунинг устига режада белгиланганидан 88 433 гектар ерга кам ғалла экилди. Экин
майдонлари режа бўйича қисқарди. Етиштирилган ҳосилнинг катта қисмини ҳашорат
нобуд қилди. Бу эса ҳосилдорликнинг кескин камайишига олиб келди.
Ҳосилни йиғиб-териб олиш даврида вилоят далаларида 4 314 хотин-қиз кунлик
ғалла ўриш нормасини 2-3 баробар ошириб бажарди, улар эрта саҳарда ғалла ўрар,
кундуз кунлари пахтага ишлов берар эдилар.
Қашқадарё вилоятида 235 хотин-қиз юз пудчи звеноларни бошқардилар.
Урушнинг дастлабки йилида Бешкент туманидаги “Ёрдамкор” жамоа хўжалиги
аъзолари Н. Шодиева, З. Шарипова, М. Одилова ва бошқалар ғалла ўрим-йиғими вақтида
3-3,5 нормадан ишлашди
[16, 38-39]
. 1943-йилги ғалла йиғим-терими пайтида ИИ-
Қарши МТС дан М. Икромова бошлиқ механизаторлар бригадаси режада кўрсатилган
180 гектар ўрнига 500 гектар ғаллани ўриб бердилар.
Бешкент туманидаги Кат қишлоқ Кенгашига қарашли “Мақсад” жамоа хўжалиги
хотин-қизларидан 195 нафар ўроқчи ўзаро мусобақалашиб, ғаллани нобуд қилмай,
йиғиб-териб олиш режасини 2-3 баробар ва ундан ҳам ошириб бажардилар. Ёш
ўроқчилардан М. Шониёзова, М. Қурбонова кабилар бошқаларга намуна кўрсатиб
47
ишлашди. Шу тумандаги Каманди қишлоқ Кенгашига қарашли “Қизил Ўзбекистон”
жамоа хўжалиги ёшлари Тўлаева бошлиқ махсус ўроқчилар бригадасини туздилар.
Қарши тумани хўжаликларида 2149 хотин-қиз бевосита ғаллачлик ишлари билан
шуғулланган. Ғалла йиғим-терим ишларида вилоят бўйича 492 комбайиннинг 397
тасидан унумли фойдаланилди, 182 лабогрейка ишлади, қолган ҳосилни 53 273 ўроқ,
4 255 чалғи ўроқ билан ўришга тўғри келди. Ғаллани ўриб, йиғиб олиш ишларида 56
минг, янчиш ва йиғиштириб олишда 14 400 киши қатнашди. Ўрим-йиғим ишларига
2 896 тракторчи қатнашиши керак эди, лекин мутахасис етишмаслиги туфайли
техникада тўла унум билан фойдаланиш имкони бўлмади
[17, 170]
.
Бешкент тумани ғаллакорлари, 62 минг гектар ерга дон эккан бўлсалар унинг 13
минг гектари сув йўқлигидан қуриб кетди. 40 минг гектар ердаги майса қурғоқчилик
оқибатида яхши унмади
[18, 170]
. 23 793 гектар майдон ҳосили бутунлай нобуд бўлди.
Ғузор, Деҳқонобод. Қамаши Қарши, Косой, Чироқчи, Яккабоғ ва бошқа туманларда ҳам
ғалла ҳосили қурғоқчиликдан анча зарар кўрди. Олти туманнинг 167 215 гектар ердаги
ғалла майдони сувсизликдан қуриб қолди
[19, 282]
.
Вилоятдаги ғалла майдонларининг 30 минг гектари тамомила, 34 минг гектари
қисман қуриди. Бундан ташқари минглаб гектар ердаги ҳосилни ташбақа, хасва ва
бошқа хашоратлар еб кетди
[20, 37-40]
.
Ўзбекистон ғаллакорлари 1944-йилда 1657,4 минг гектар ерга дон экиб, 74,2
фоизи ёки 1394,7 гектар майдондаги ҳосилни йиғиштириб олдилар.
1945-йил ғалаба йилида ғалладан юқори ҳосил олиш учун тайёргарлик ишлари
эрта куздаёқ, мавжуд механизатсиядан фойдаланиш билан бирга от ва ҳўкиздан
фойдаланиб, экишга катта эътибор берилди, чунки техниканинг асосий сараланган
қисми озод қилинган туманларга жўнатилди. Шунга қарамай Республиканинг 843 минг
гектар майдонига кузги дон экилди.лекин куз қуруқ келди, уруқлик униб чиқмади, қиш
совуқ-қуруқ ўтди. Об-ҳавонинг ноқулай кеиши натижасида републикада кузги
экинларнинг 23 фоизи нобуд бўлди. Баҳорда ғалла экиш режаси бажарилмади, асосий
куч пахтага қаратилди
[21]
.
Ҳаракатдаги армиядан ташқари ишчи кучлари вилоят ва республикадан ташқари
қурилишларга, саноат корхоналарига сафарбар этилди, ғаллакорлар иқтисодий
жиҳатдан ниҳоятда ночор аҳволга тушиб қолдилар. Бу эса, вилоят ва унинг
туманларидан деҳқон хўжаликларини кескин камайишига олиб келди, вилоятнинг 32
хўжалигида умумий натура даромади берилмади, бундай хўжаликлар ўсиб, 1944 йилда
55 фоизни ташкил этди, оқибатда шу йилнинг ўзида вилоят ҳудудидан 2200 хўжалик
бошқа вилоят ва республикаларга кетиб қолди. Биргина Косон тумани ҳудудидан уруш
йилларида 666 хўжалик кетиб қолган эди. Туманда аҳоли сони 3093 кишига камайди.
Республикамиз ва унинг жанубий вилояти бўлган Қашқадарёда ишчи кучи кескин
камайди, техника келиши тўхтаб қолди, бори ҳам озод қилинган туманларга
жўнатилди
[22]
.
Хуллас, иккинчи жаҳон уруши мураккаб вазиятни вужудга келтирди. Барча ишлаб
чиқариш кучлари ва ресурслар уруш эҳтиёжлари учун йўналтирилди. Мамлактадаги
барча ресруслар шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳам фронтга йўналтирилди. Асосий
мақсади –ресурсларидан максимал даражада самарали фойдаланган ҳолда, душман
устидан ғалабага эришиш бўлди. Меҳнатга яроқли эркаклар урушга сафарбар қилингач
48
қўшимча кадрлар билан таъминлашга аёллар ва ёшлар оммавий жалб этилди. Аҳоли
уруш қийинчиликларини англаган ҳолда ғалаба учун фидокорона меҳнат қилди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.Народное хозяйство СССР в Великой Отечественной войне 1941-1945 гг. Статисти-
ческий сборник. - Москва: Информационно-издательский центр, 1990. - С. 77.
2. Узбекистон МДА, Р-839-фонд, 32-руйхат, 3318-иш, 16-варак.
3. Узбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. У збекистон совет мустамлакачилиги даврида.
- Б. 447.
4.
Тилеукулов С.
Социалистические преобразования орошаемого земледелия Узбекис-
тана. - Ташкент: «Фан», 1981. - С. 143.
5. Раззақов А. Ўзбекистон пахтачилик тарихи. – Т.: “Ўзбекистон”, 1994. – Б. 193.
6. Беккульбеков Ф.М. Состояние сельского хозяйства Уз ССР в первые годы Великой
Отечественной войны (1941-1943 гг.) // Научные записки Ташкентского института
народного хозяйства. Выпуск. 19. 1962. – С. 125.
7. Правда Востика, 1944. 8 января
8. Народное Хозяйство Узбекистана за 50 лист. Сб. Стат. Материалы,. Избо “фан Ташкент-
1967 г. Стр. 88.
9. Турдиев .С. Жасорат солномаси Қашқадарё 1941-1945 йилларда. Ўзбекистон фанлар
академияси “Фан” нашриёти,2008-йил. Б.169.
10. Турдиев .С. Жасорат солномаси Қашқадарё 1941-1945 йилларда. Ўзбекистон фанлар
академияси “Фан” нашриёти,2008-йил. Б. 216
11. Иркаева Н. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида.–
Тошкент.: Янги нашр, 2015. – Б. 52.
12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 1, оп 19, дело 6, Б. 11.
13. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 1, оп 7, дело 1, Б. 23.
14. Аминова Р. X. Колхозное хозяйство Узбекистана в года Вов. Тошкент-1979
г. С. 279
.
15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 2, оп 1, дело 744, Б.38.
16. Убайдуллаева М., Қашқадарё хотин-қизлари шижоати // Ўзбекистон Республикаси
1941-1945 уруш йилларида. Илмий тўплам.– Қарши, 1995.– Б. 38-39.
17. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 1, оп 26, дело 22, Б.170.
18. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 1, оп 26, дело 22, Б.170.
19. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 13, оп 4, дело 22, Б .282.
20. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги архив бўлими. Ф 1, оп 26, дело 9, Б. 37-40.
21. Қизил Ўзбекистон. 1945 йил 28 февраль.
22. Қашқадарё ҳақиқати. 1945 йил, 4 август.
1. National economy of the USSR and Great Patriotic War 1941-1945. Statistical collection. -
Moscow: Informatsionno-izdatelsky tsentr, 1990. - S. 77.
2. MDA of Uzbekistan, fund R-839, list 32, case 3318, sheet 16.
3. New history of Uzbekistan. Book 2. Uzbekistan during the Soviet colonial period. - B. 447.
4. Tileukulov S. Sotsialisticheskie preobrazovaniya oroshaemogo zemledeliya Uzbekistana. -
Tashkent: "Fan", 1981. - S. 143.
49
5. Razzakov A. History of cotton cultivation in Uzbekistan. - T.: "Uzbekistan", 1994. - B. 193.
6. Bekkulbekov F.M. Sostoyanie selskogo hozyaystva Uz SSR v pervye gody Velikoy
Otechestvennoy voyny (1941-1943 gg.) // Nauchnye zapiski Tashkentskogo instituta
narodnogo hozyaystva. Vypusk. 19. 1962. - S. 125.
7. Pravda Vostika, 1944. January 8
8. Narodnoe Hozyaystvo Uzbekistana za 50 lists. Sat. Stat. Material. Izbo "fan Tashkent-1967".
Str. 88.
9. Turdiev .S. Chronicle of Courage Kashkadarya 1941-1945. "Science" publishing house of the
Academy of Sciences of Uzbekistan, 2008. B.169.
10. Turdiev .S. Chronicle of Courage Kashkadarya 1941-1945. "Science" publishing house of the
Academy of Sciences of Uzbekistan, 2008. B. 216
11. Irkaeva N. Kashkadarya and Surkhandarya regions during the Second World War. -
Tashkent.: New edition, 2015. - B. 52.
12. Archive department of Kashkadarya regional administration. F 1, op 19, delo 6, B. 11.
13. Archive Department of Kashkadarya Regional Government. F 1, op 7, delo 1, B. 23.
14. Aminova R. Kh. Kolkhoznoe hozyaystvo Uzbekistana v goda Vov. Tashkent-1979. S. 279.
15. Archive Department of Kashkadarya Regional Government. F 2, op 1, delo 744, B.38.
16. Ubaidullaeva M., The courage of Kashkadarya women // Republic of Uzbekistan during the
war years 1941-1945. Scientific collection.- Karshi, 1995.- B. 38-39.
17. Archive Department of Kashkadarya Regional Government. F 1, op 26, delo 22, B.170.
18. Archive department of Kashkadarya regional administration. F 1, op 26, delo 22, B.170.
19. Archive Department of Kashkadarya Regional Government. F 13, op 4, delo 22, B .282.
20. Archive Department of Kashkadarya Regional Government. F 1, op 26, delo 9, B. 37-40.
21. Red Uzbekistan. February 28, 1945.
22. The reality of Kashkadarya. August 4, 1945.