Авторы

  • Бахтиёр Насимов
    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори, и.ф.ф.д.(PhD), доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdaf.86976

Аннотация

XIX асрдаги тўқимачилик корхоналарининг фаолияти узлуксиз ишлаб чиқариш жараёни учун хом-ашёнинг зарурий заҳирасини яратиш муаммосини ўткир қилиб қўйди. Заҳираларни яратишнинг биринчи методи бўлиб тақвимли бошқариш методи ҳисобланиб, бунда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом-ашё маълум бир вақт даврини ҳисобга олиб олдиндан сотиб олинар эди. Бироқ, турли хилдаги олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар (ўз вақтида буюртма бермаслик, таъминотчилар айби билан хом-ашёни етказиб бериш муддатлари бузилиши) билан боғлиқ ҳолда режалаштирилган санада хом-ашё етарли бўлмай қолар ва ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши рўй берарди.


background image


32

ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЗАҲИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК

ЖИҲАТЛАРИ

Насимов Бахтиёр Васиевич

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича

биринчи проректори, и.ф.ф.д.(PhD), доцент

https://doi.org/10.5281/zenodo.15378379

XIX асрдаги тўқимачилик корхоналарининг фаолияти узлуксиз ишлаб чиқариш

жараёни учун хом-ашёнинг зарурий заҳирасини яратиш муаммосини ўткир қилиб
қўйди. Заҳираларни яратишнинг биринчи методи бўлиб тақвимли бошқариш методи
ҳисобланиб, бунда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом-ашё маълум бир вақт даврини
ҳисобга олиб олдиндан сотиб олинар эди. Бироқ, турли хилдаги олдиндан кўриб
бўлмайдиган ҳолатлар (ўз вақтида буюртма бермаслик, таъминотчилар айби билан
хом-ашёни етказиб бериш муддатлари бузилиши) билан боғлиқ ҳолда
режалаштирилган санада хом-ашё етарли бўлмай қолар ва ишлаб чиқаришнинг тўхтаб
қолиши рўй берарди.

Узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнининг бузилиши ишлаб чиқариш тўхтаб

қолишининг олдини олиш учун таъминотни шундай бир ташкил этилишига олимлар
ва амалиётчиларнинг қизиқишлар ортишига олиб келди. ХХ аср ўрталарида хом-ашё ва
материаллар таъминотини ташкил этишнинг турли хил усуллари таклиф этилган ва
мавжуд усуллар такомиллаштирилган пайтда мазкур мавзуга қизиқишнинг чўққига
чиқиши кузатилди.

Кейинчалик

кўплаб

олимлар

заҳираларни

бошқариш

жараёнини

оптималлаштиришга уриниб, заҳираларни бошқариш тизимларини ишлаб чиқишни
амалга оширдилар. Равшанки, омбордаги заҳираларнинг сезиларли резерви узлуксиз
ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни яратади, лекин заҳираларнинг ортиқча
миқдорини сотиб олиш ва сақлаш учун сезиларли маблағлар қўйилмаларини талаб
қилади. Заҳираларнинг унча кўп бўлмаган ҳажмида хом-ашё ва материалларни харид
қилиш ҳамда сақлаш учун маблағлар сарфи камаяди, бу ишлаб чиқариш жараёнларида
узилишларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун ХХ асрда заҳиралар даражасиини оптималлаштириш назарияси

оммалашиб кетди, бунга кўра заҳираларни сақлашнинг оптимал мезонини ҳисоблаб
чиқиш, заҳираларни сақлаш учун сарф-харажатлар ва корхонанинг узлуксиз ишлаши
учун заҳиралар миқдорининг етарлилиги орасидаги мувозанатни топиш зарурдир.
Заҳираларни оптималлаштириш назарияси иқтисодий мақсадга мувофиқ бўладиган
ҳажмда заҳираларнинг сотиб олиниши заруратига асосланар эди.

Корхонанинг узилишлар ва тўхташларсиз ишлаши учун зарур бўладиган ишлаб

чиқариш заҳиралари ўз ичига хом-ашё, ярим тайёр фабрикатлар, тайёр маҳсулот,
бутловчи қисм, асбоб-ускуна ва бошқа материалларни олади.

Товар заҳиралари ишлаб чиқариш жараёнида келгусида фойдаланиш ёки

истеъмолчиларга сотиш учун омборларда сақланади. Т.В.Голубева ёзадики,
“тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳиралари ўзида ишлаб чиқаришнинг турли хил


background image


33

босқичларида бўладиган маҳсулотлар (ярим тайёр фабрикатлар ва якуний маҳсулотни
ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган бошқа турли материаллар)ни намоён қилади.[1]

Заҳираларни бошқаришнинг ўзига хосликлари ҳақидаги айрим маҳаллий ва

хорижий олимларнинг фикрларини кўриб чиқамиз. В.П.Кодацкийнинг ишларида
шундай фикр ифодаланганки, бунга кўра “заҳираларни бошқариш корхонани
бошқаришнинг умумий тизимида олиб қаралиши зарур бўлган маҳсулотни ишлаб
чиқариш ва сотиш жараёнининг бир қисми саналади”.[2]

Саноат

корхоналарининг

ишлаб

чиқариш

стратегиясини

ўрганган

А.Ш.Ахмадовнинг фикрича, “корхонада заҳираларни яратишда заҳираларга нисбатан
мақсадлар тўқнашуви мавжуд бўлади. Молия хизмати ҳар доим сотувни яхшилаш учун
заҳираларнинг паст даражасини қўллаб-қувватлашни афзал кўради, шу билан бир
вақтда эса ишлаб чиқариш унинг бир текисдаги юкламага эга бўлиши учун мос
ҳолдаги заҳираларни талаб қилади”. Мазкур манфаатлар тўқнашувини умуман олганда
корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва заҳираларнинг ортиқча
миқдорида айланма капиталнинг музлатиб қолинишига йўл қўймаслик нуқтаи-
назаридан корхона фойдасига ҳал қилиш зарур бўлади.[3]

Заҳираларни сотиб олиш ва уларни таъминлаб туриш сарф-харажатлари кўпинча

заҳираларнинг ўзларининг қиймати билан таққосланадиган ҳолда бўлиб, бунга йўл
қўйиш керак эмас, чунки бу заҳираларнинг айланувчанлиги даврини узайтиради.
Мазкур муаммо ҳар доим ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги учун зарар
етказмайдиган миқдордаги заҳираларга қўйиладиган маблағлар суммасини
минималлаштиришга интиладиган раҳбарнинг диққат марказида бўлиши лозимдир.

Н.Н. Бондинанинг фикрига кўра, “заҳираларнинг мавжуд эмаслиги – бу ҳам

эҳтимолий йўқотишлар шаклида ифодаланадиган бир сарф-харажатлардир. Мисол
учун, ишлаб чиқариш тўхтаб қолишидан йўқотишлар; талаб пайдо бўлган лаҳзада
омборда товарнинг йўқлигидан йўқотишлар; майда партиялар билан сотиб олишдан
йўқотишлар, шунингдек, заҳираларнинг етарли бўлмаган даражаси омборда тайёр
маҳсулот мавжуд бўлмаслигини келтириб чиқариши мумкин бўлиб, бу таъминот
режасининг ўз вақтида бажарилишига таъсир кўрсатади”.[4]

Хом-ашё ва материалларни сотиб олиш ҳамда уларни сарфлашни режалаштириш

корхона имкониятларидан максимал самарали фойдаланиш мақсадида молиявий,
ахборот, моддий оқимларни оқилона режалаштириш ва назорат қилишга таянади.

Н.А.Хромих таъкидлаб ўтадики, “моддий-техник ресурсларни самарали

бошқаришни

улардан

фойдаланишни

синчиклаб

таҳлил

қилиш

ва

оптималлаштиришни ўтказмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Ишлаб чиқариш
билан шуғулланадиган барча корхоналар ўз ичига товар-моддий заҳиралар,
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни олган ҳолда айланма
маблағларнинг ҳолатига диққат қаратишга мажбурдирлар”.[5]

Заҳираларнинг турли-туманлиги ҳақида гап олиб бора туриб, Н.М.Мўминова

таъкидлаб ўтганки, “турли хил вазиятларда ҳар хил сабаблар билан пайдо бўладиган
заҳираларнинг ҳар хил турлари умумий муаммо билан бирлашгандир. Бу муаммо
буюртма қийматини ва турдош таъминотлар орасидаги вақт интервалларини ўзаро
оптималлаштириш,

заҳираларни

бошқариш

моделларининг

иқтисодий

параметрларини белгилаш билан боғлиқдир”. Бундан хулоса қилиш мумкинки,


background image


34

заҳираларни бошқариш моделларининг энг аҳамиятли параметрлари заҳира иборат
бўладиган материаллар ва ресурсларга талабнинг интенсивлигини шартлайди.[6]

Ҳозирги вақтда бошқа бошқарув функцияларидан ажралган ҳолда фақат

заҳираларни

бошқаришдан

корхонадаги

бизнес-жараёнларни

мажмуавий

бошқаришгача бўлган кўринишдаги бошқарувга ўтиш тенденцияси кузатилмоқда.
О.Н.Зуева логистик бизнес-жараённи “товарли ва унга йўлдош бўлувчи оқимларни
бошқариш йўли билан фирманинг логистик стратегияси ёки истеъмолчилар
томонидан белгиланадиган натижага компания ресурсларини трансформацияловчи
операциялар ва функцияларнинг ўзаро боғланган жамланмаси” сифатида
тавсифлайди.[7]

Логистик бизнес-жараённинг асосий мақсади – бу ишлаб чиқарувчидан якуний

истеъмолчи ихтиёрига товарларни ўз вақтида ва самарали етказиб беришни
таъминлашдир. Логистик бизнес-жараён таъминотни режалаштиришдан бошланади,
кейин ўз ичига хом-ашё ва материалларнинг сотиб олинишини, корхона омборига
жойлаштирилишини, ички ишлаб чиқариш цехлари орасида ташишни, ишлаб
чиқаришдаги ва омбордаги заҳиралар мониторингини, заҳиралар зарурий ҳажмини
тўлдиришнинг ҳисоб-китобларини олади.

В.И.Малюк ёзадики, “харажатларни оптималлаштириш ишлаб чиқариш

майдончалари,

таъминот

занжирлари

ва

логистик

инфратузилмани

лойиҳалаштиришда асосий мақсад бўлган. Ишлаб чиқариш учун бу амалда йирик
корхоналардаги қувватларни бир ёки кам сарфли бир нечта мамлакатда
концентрациялашни ифодалаб, бу заҳира ва ортиқча қувватлар йўқотишларга
тенглаштириладиган тўқимачилик саноати учун хосдир”.[8]

Р.М. Дифранческо (R.M. Difrancesco) ва А. Хухцермайер (A. Huchzermeier) каби

хорижий олимларнинг нуқтаи-назарига кўра, барқарорликка эга бўлиш учун
таъминотнинг ёпиқ занжири нафақат иқтисодий манфаатга эга бўлишга, балки
жамиятга фойда келтирувчи ижтимоий вазифанинг ҳал қилинишига ҳам қаратилиши
керакдир. Бу муаллифларнинг ёндашувларига кўра, “таъминотнинг барқарор занжири
экологик муаммолар билан чекланиб қолмайди. Ёпиқ типдаги таъминот занжирлари
нафақат саноат фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришга, балки
қайта ишлаш, такроран фойдаланиш ва тиклаш ҳисобига ишлаб чиқариш
воситаларидан фойдаланишни максималлаштиришга ҳам имкон беради”.[9]

Назарий устунликларига қарамасдан таъминотнинг ёпиқ занжирларига ўтиш ўта

секин амалга оширилмоқда. Н.Йўлдошевнинг фикрича, “ёпиқ циклдаги иқтисодиётга
ўтиш сарф-харажатлар ва таваккалларни минимумга олиб келиш орқали таъминот
занжирлари барқарорлиги ва аниқлиги оширилишини талаб қилиш билан эҳтиёт
шартли заҳираларни ошириш учун ортиқча ишлаб чиқариш ғояси билан мос
келмайди”.

Ишлаб чиқариш заҳираси ўлчамини бошқариш учун унинг ҳаракати, келиб

тушиши ва сарфланиши устидан доимий мониторинг талаб қилинади. В.А.Агафонов
ёзадики, “бошқарув тизимида назорат объекти ҳолатини ўлчаш функцияси кўзда
тутилган бўлиши лозим бўлиб, бу моддий ресурслар мавжудлигининг тизимли ҳисоби
ва моддий оқимлар ҳаракати ҳисобини англатади”.[10]


background image


35

Заҳираларга эҳтиёжларни режалаштиришга йўналтирилган стратегиялар

корхонанинг ишлаб чиқариш бизнес-жараёнларини ишлаб чиқариш заҳираларининг
ҳаракати билан таққослайди ва таҳлил қилади.

Ҳозирги замон тўқимачилик тармоғи етарлича мураккаб тузилган ва ўз ичига

кўплаб оралиқ бўғинларни олади. Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларни
бошқариш заруратини Х.Р.Абдуллоева тўқимачилик тармоғининг қуйидаги ўзига
хосликлари билан тушунтиради:

-

“пахта етиштиришнинг мавсумийлиги, яъни, тақвим йили давомида хом-ашё
таклифининг нотекислиги;

-

ишлаб чиқариладиган буюмларнинг кенг ассортименти, бу заҳираларнинг
бошқарилишини сезиларли равишда мураккаблаштиради”.[11]

Тўқимачилик

тармоғи

корхоналарида

ишлаб

чиқариш

заҳираларини

бошқаришни бундан олдин кўриб чиқилган тармоқнинг ўзига хосликларини ва ҳам
тайёр маҳсулот, ҳам хом-ашё ҳамда материаллар бозоридаги ўзгаришларни доимий
мониторинг қилиб бориш заруратини ҳисобга олиш билан амалга ошириш зарур.

Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилган бўлиб, уларга

боғлиқ ҳолда пахта хом-ашёсини етиштиришдан бошлаб то юқори қўшилган қийматга
эга бўлган якуний тўқимачилик маҳсулотини ишлаб чиқариш билан тугалланадиган
ягона ишлаб чиқариш цикли яратилди.

О.Д.Жўрабоев таъкидлаб ўтадики, “пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш

нафақат хом-ашё ишлаб чиқарувчилари ва уни қайта ишловчилар, балки турдош
тармоқлар корхоналари: ишлаб чиқариш воситалари таъминотчилари, молиявий
институтлар, бозор инфратузилмаси субъектлари, давлат органлари, илмий-
тадқиқотчилик муассасалари ва шу кабиларнинг ҳам тармоқлараро алоқалари
ривожланиши ҳамда кенгайишига ёрдам беради”.[12]

Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш нуқтаи-назаридан

М.М.Қорабоев қуйидаги категорияларни ажратиб кўрсатади: “биринчи категория – бу
мавжуд тўқимачилик корхоналарига бирлаштирилган бир нечта фермер хўжаликлар,
иккинчи категория эса – янги инвестициялар асосида ташкил этиладиган кўп
тармоқли кластерлар”.[13]

С.Х.Ашуровнинг фикрига кўра, “пахта хом-ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлашни

уйғунлаштириш пахта тозалаш заводларининг оқимли (мавсумий) ишини жорий
қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиб, бунда ишлаб чиқаришжараёни ҳосилни
йиғиштириб олгандан кейин ва махсус тайёрлов бўғини воситачилигисиз амалга
оширилади”.[14]

Пахта тозалаш заводидан йигирув фабрикасига пахта тозалаш заводи учун тайёр

маҳсулот ва йигирув фадрикаси учун хом-ашё бўлиб ҳисобланадиган пахта толаси
келиб тушади. Йигирув фабрикасида тайёрланган йигирилган ип – бу трикотаж
фабрикаси учун хом-ашёдир, яъни, пахта –тўқимачилик кластери корхоналари пахтани
етиштиришдан бошлаб тайёр кийим-кечаккача бўлган пахтани қайта ишлаш бўйича
технологик занжирни ташкил қиладилар.

Шундай қилиб, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқариш

заҳираларини бошқариш сермеҳнат ва мураккаб жараён бўлиб ҳисобланади, мана
шунга боғлиқ ҳолда бошқарув методлари мураккаблашади, бунда улар замонавий


background image


36

дастурий таъминотга ва катта маълумотлар, булутли ҳисоблашлар каби
инновацияларни қўллашга асосланади.

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш стратегияси табиатни муҳофаза қилувчи

бўлиб ҳисобланадиган, ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш самарадорлигини
оширадиган ёпиқ циклдаги моделдан фойдаланиш билан мамлакатдаги пахта-
тўқимачилик кластерлари ривожланишининг векторини белгилаб беради. Яъни,
пахта-тўқимачилик кластерларидаги ёпиқ цикл технологиялари нафақат ресурсларни
маъсулиятли қайта ишлашга, балки бизнеснинг умумий самарадорлигига ҳам таъсир
кўрсатувчи ишлаб чиқариш заҳираларини янада самарали бошқаришга ҳам имкон
беради.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Голубева Т.В. Производственные ресурсы предприятия. Самара, Издательство

Самарского университета, 2021, с.55
2.

Кодацкий В.П. Прибыль., М., Финансы и статистика, 2021, с.85

3.

Ахмадов А.Ш. Повышение эффективности управления производственной

стратегией в промышленных предприятиях // Экономика и предпринимательство.
2019. № 10 (111). с. 1150
4.

Бондина, Н.Н. Управление запасами: учеб. пособие / Н.Н. Бондина - Пенза: Изд.

ПензГАУ, 2019, с.25
5.

Хромых, Н.А. Экономический анализ оборотных активов предприятия / Н.А.

Хромых. - М.: Русайнс, 2018, с.102
6.

Муминова, Н. М. Сегментарный анализ рыночного потенциала текстильной

промышленности Узбекистана / Н. М. Муминова. — Текст : непосредственный //
Молодой ученый. — 2015. — № 12 (92). — с. 46
7.

Зуева, О. Н. Реверсивная логистика в управлении запасами / О. Н. Зуева //

Известия Иркутской государственной экономической академии. - 2009. - № 1(63). - с.
107
8.

Малюк В. И. Производственный менеджмент. — М.: Юрайт. 2024, с.148

9.

Difrancesco R.M., Huchzermeier A. Closed-loop supply chains: a guide to theory and

practice // International Journal of Logistics. 2016. №19. р. 443
10.

Агафонов В.А. Стратегический менеджмент. Модели и процедуры: Монография /

В.А. Агафонов. - М.: Инфра-М, 2019, с.85
11.

Абдуллоева Х.Р. Формирование стратегии кластера для развития текстильной

отрасли в Согдийской области //Экономика и социум. 2018. №6 (49) с.34
12.

Джурабаев О.Д. Современное состояние и уровень развития производительных

сил хлопково-текстильных кластеров//

Journal of marketing, business and management

.

2023. – т.2.- №4. С.19
13.

Корабаев М.М. Кластерная система в Узбекистане: проблемы и решения// JMBM.

2022. №6. с. 106
14.

Ашуров С.Х., Кенджаева Ф.Х. Вопросы обеспечения развития хлопкового

комплекса в условиях рынка// Вестник Таджикского государственного университета
права, бизнеса и политики. Серия гуманитарных наук. – 2011. №5. – с.49

Библиографические ссылки

Голубева Т.В. Производственные ресурсы предприятия. Самара, Издательство Самарского университета, 2021, с.55

Кодацкий В.П. Прибыль., М., Финансы и статистика, 2021, с.85

Ахмадов А.Ш. Повышение эффективности управления производственной стратегией в промышленных предприятиях // Экономика и предпринимательство. 2019. № 10 (111). с. 1150

Бондина, Н.Н. Управление запасами: учеб. пособие / Н.Н. Бондина - Пенза: Изд. ПензГАУ, 2019, с.25

Хромых, Н.А. Экономический анализ оборотных активов предприятия / Н.А. Хромых. - М.: Русайнс, 2018, с.102

Муминова, Н. М. Сегментарный анализ рыночного потенциала текстильной промышленности Узбекистана / Н. М. Муминова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2015. — № 12 (92). — с. 46

Зуева, О. Н. Реверсивная логистика в управлении запасами / О. Н. Зуева // Известия Иркутской государственной экономической академии. - 2009. - № 1(63). - с. 107

Малюк В. И. Производственный менеджмент. — М.: Юрайт. 2024, с.148

Difrancesco R.M., Huchzermeier A. Closed-loop supply chains: a guide to theory and practice // International Journal of Logistics. 2016. №19. р. 443

Агафонов В.А. Стратегический менеджмент. Модели и процедуры: Монография / В.А. Агафонов. - М.: Инфра-М, 2019, с.85

Абдуллоева Х.Р. Формирование стратегии кластера для развития текстильной отрасли в Согдийской области //Экономика и социум. 2018. №6 (49) с.34

Джурабаев О.Д. Современное состояние и уровень развития производительных сил хлопково-текстильных кластеров// Journal of marketing, business and management. – 2023. – т.2.- №4. С.19

Корабаев М.М. Кластерная система в Узбекистане: проблемы и решения// JMBM. 2022. №6. с. 106

Ашуров С.Х., Кенджаева Ф.Х. Вопросы обеспечения развития хлопкового комплекса в условиях рынка// Вестник Таджикского государственного университета права, бизнеса и политики. Серия гуманитарных наук. – 2011. №5. – с.49