30
БОЗОР ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ ИННОВАЦИОН
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Алимджанова Ойдин Нодировна
Бухоро давлат университети
мустақил тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15877059
Бозор хизматлари кўрсатиш соҳаси таркибий жиҳатдан турли хизматлар
кўрсатиш амалиётини ўз ичига олиб, бугунги кунда мамлакатда “Инновацион
ривожланиш стратегияси” доирасида “иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнларида ресурсларни мақбуллаштирган
ҳолда талаб юқори бўлган ва истиқболли инновацияларни кенг жорий этиш”
1
бўйича
кенг кўламли ишлар амлга оширилмоқда. Жумладан, аҳолига банкчилик хизматлари
кўрсатиш соҳасида регулятор ҳисобланган Марказий банк томонидан сўнгги йилларда
“кўрсатилаётган янги, инновацион ва масофавий хизмат турларини кенгайтириш, ...
банкларнинг автоматлаштирилган банк тизимларини (АБС) янада такомиллаштириш
орқали банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш”
2
бўйича чора-тадбирлар
изчил амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан биргаликда, Президент Ш.М. Мирзиёев
“банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва
оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш,
ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлиги”
3
га
эътиборни қаратиб, белгиланган устуворликлар банкчилик хизматлари кўрсатиш
амалиётида инновацион самарадорликни оширишга бевосит таъсир қилувчи чора-
тадбирлар қаторидан ўрин эгаллайди.
Бозор хизматлари кўрсатиш турли тармоқларни қамраб олиб, ҳар бир тармоқ
ўзига хос бўлган хизматлар кўрсатиш амалиётининг хусусиятларига эга бўлиб,
уларнинг инновацион самарадорлик кўрсаткичлари ҳам турлича бўлади. Шу сабабли,
тадқиқот ишининг объектидан келиб чиққан ҳолда, айнан банкчилик хизматларига
эътиборни қаратиб, “Hamkor Bank” АТБ, “Asia Alliance Bank” АТБ, ҳамда,
“Mikrokreditbank” АТБ каби маҳаллий тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган
банкчилик хизматларининг инновацион самарадорлик хусусиятлари ва улардаги ушбу
соҳадаги мавжуд муаммоларини таҳлил қилишни лозим топдик. Банкчилик
хизматлари кўрсатиш амалиётининг инновацион самарадорлиги таҳлил этилаётган
тижорат банклари фаолияти сўнгги йилларда барқарор ривожланиш кўрсаткичларига
эга бўлиб, ҳар уччала банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг қамров даражси
ортиб, уларнинг мижозлари сони, шу билан биргаликда, тижорат банклари
фаолиятини муҳим йўналиши ва асосий даромад манбаи ҳисобланган кредит
портфеллари ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган. Жумладан, тижорат банклари
фаолиятида ҳар бирининг даромадлари ҳам йилдан йилга ортиб бораётганлиги билан
1
Ўзбекистон Республикаси Президантининг “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион
ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон
қарори, 06.07.2022 й.
2
Банк хизматлри замонавий талабларга мослаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки,
[Электрон манба], 12.03.2020 й. URL: https://cbu.uz/oz/press_center/news/134509/
3
Ўзбекистон Президенти Венгриянинг “OTP” гуруҳи билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини
қўллаб-қувватлади. 13.02.2024 й. https://president.uz/uz/lists/view/7023
31
характерланади. Ушбу ҳолат банкчилик хизматлари кўрсатишининг инновацион
самарадорлигини таҳлил қилиш мақсадида танлаб олинган маҳаллий тижорат
банклари кўрсаткичларини қиёсий таққослаш асосида уларнинг ўзига хос
хусусиятлари ва мавжуд муаммоларини аниқлаш учун асос сифатида хизмат қилади.
Бугунги кунда мамлакат банк тизимида кўрсатилаётган хизматларнинг
оммабоплигини таъминлаш билан бригаликда, тижорат банкларининг мижозлари
талабларига мос келадиган хизматлар кўрсатиш амалиётини ҳам миқдор ҳам сифат
жиҳатидан такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларга устуворлик қаратилиши
натижасида аксарият тижорат банклари фаолиятида инновацион банкчилик
хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан,
банкчилик
хизматлари
кўрсатиш
амалиётининг
инновацион
самарадорлиги таҳлил этилаётган “Hamkor Bank” АТБ, “Asia Alliance Bank” АТБ ва
“Mikrokreditbank” АТБ тижорат банклари томонидан ҳам қатор инновацион хизматлар
кўрсатиш амалиёти шаклланган бўлиб, уларни қиёсий таҳлил қилиш асосида қуйидаги
хулосаларни олишга эришилди:
биринчи, “Hamkor Bank” АТБ томонидан кўрсатилаётган инновацион хизматлар
бўйича: тижорат банки томонидан “MyHamkor” ва “Hamkor Mobile” мобил иловалари
ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу иловалар асосида тижорат банки “QR-to-Pay (QR-тўлов)”,
валюта конвертацияси, онлайн кредит расмийлаштириш, ҳамда SMS ёки e-mail орқали
молиявий ҳисоботларни шакллантириш бўйича инновацион хизматларни ўз
мижозларига тақдим этади. Шунингдек, банкнинг инновацион хизматлари таркибига
“e-Hamkor” интернет-эквайринг технологиясига асосланган тизим ишлаб чиқилган
бўлиб, бунда интеграцион API орқали онлайн тўловлар амалга оширилиши мумкин
бўлиб, ушбу тизимда “Dashboard”, ҳамда таҳлилий воситалар амал қилади. Тижорат
банки фаолиятига жорий этилаётган инновацион хизматларни тарғиб қилиш, тижорат
банки мижозларининг молиявий, жумладан, банк томонидан тақдим этилаётган турли
хизматлар, хусусан, инновацион банкчилик хизматларидан фойдаланиш бўйича
банкнинг жисмоний ва корпоратив мижозлари ўртасида вбинарларнинг ташкил
этилиши банк хизматлари кўрсатишнинг инновацион самарадорлигини оширилишига
таълим хизматлари орқали эришилиши мумкинлигини кўрсатади. Тижорат банки
томонидан тақдим этилаётган инновацион хизматларнинг яна бир муҳим жиҳати
масофавий банк хизматларидан фойдаланишда тижорат банки мижозларини
биометрик идентификациядн ўтказишда “Face-ID”, ҳамда SMS-код орқали кучли
хавфсизлик тизимини ишлаб чиққанлигида ҳисобланади.
Умуман олганда, тижорат банки рақамли трансформациялашув жараёнларидан
фаол даражада фойдаланиб, рақамли банк хизматлари кўрсатиш бўйича илғор банклар
қаторидан ўрин эгаллаб, тижорат банкининг инновацион маҳсулотларини ишлаб
чиқиш ва уни мижозларга тақдим этишда турли вебинарлар ташкил этилиб,
инновацион самарадорликни ошириш бўйича банк фаолиятида таълим хизматларидн
фойдаланиш устувор аҳамият касб этади. Шу билан биргаликда, тижорат банки
томонидан бугунги кунда шаклланган инновацион банкчилик хизматлари пакетида
“онлайн ипотека”, ҳамда сунъий интеллект (AI) билан интеграциялаштирилган
автоматизациялаштирилган
банкчилик
хизматлари
кўрсатиш
амалиётини
ривожлантириш билан боғлиқ бўлган камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди;
32
иккинчи, “Asia Alliance Bank” АТБ томонидан кўрсатилаётган инновацион
хизматлар бўйича: ушбу банк маҳаллий тижорат банклари, жумладан, банкчилик
хизматлари кўрсатиш амалиётининг инновацион самарадорлиги қиёсий таҳлил
этилаётган бошқа банкларга нисбатан рақамли трансформация жараёнларидан
самарали фойдаланиш бўйича етакчилик қилиб, мазкур жараёнлар билан бевосита
боғлиқ бўлган AI чат-бот, интеграцион “API”, ҳамда, онлайн тартибда кредит
хизматларидан фойдаланиш бўйича инновацион банкчилик хизматларини ишлаб
чиқиб, уни ўз мижозларига тақдим этишга эришган. Шу билан биргаликда, тижорат
банки марказий бошқарув аппарати томонидан мижозлар ўртасида ўтказилган
сўровнома натижаларига кўра, тижорат банки томонидан кўрсатилаётган масофавий
ва рақамли шаклдаги банкчилик хизматлари бошқа тижорат банклари томонидан
ишлаб чиқилган инновцион хизматларга нисбатан қулайлиги билан ажралиб туради.
Умуман олганда, “Asia Alliance Bank” АТБ тижорат банки томонидан тақдим
этилаётган инновацион хизматлар таркиби рақамли трансформациядан нисбатан фаол
фойдаланганлиги ҳисобига диверсификациялашган ҳисобланади. Маълумотларга кўра,
тижорат банкининг “Alliance Pay” мобил иловаси жисмоний шакхс шаклидаги банк
мижозлари учун мўожалланган бўлиб, бунда мижозлар онлайн тартибда
идентификациядан ўтибгина ушбу илова имкониятларидан фойдаланишлари мумкин
бўлади. Илованинг ўзига хос хусусиятлари онлайн тартибда мижозларга депозит очиш,
коммунал ва халқаро тўловларни SWIFT тизими орқали амалга ошириш, “My Home
(менинг уйим)” бўлими орқали банк мижози истиқомат қиладиган ўз уйининг
коммунал назоратини амалга ошириши, шунингдек, кўплаб провайдерларга
тўловларни тўллаш, ҳамда, тегишли фоиз ставкалар асосида кешбекларга эга бўлиш
каби ҳолатлар билан изоҳланилади.
Шу билан биргаликда, тижорат банки ўзининг корпоратив мижозлари учун
жонли трансакциялар, балансни турли валюталарда режалаштириш каби
имкониятларни тақдим этувчи корпоратив “Alliance Mobile” иловасини ишлаб чиққан
ҳолда, функционал SMS-банкинг билан интеграциялашган ўз-ўзига банк хизматини
кўрсатиш (Self-Service) учун етарли бўлган масофавий банкчилик хизматини
юритиади. Иловда кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун интеграциялаашган API
орқали “B2B” хизмати, ҳамда, “e-Kredit” тизими асосида онлайн тартибда микрокредит,
ипотека ва лизинг хизматидан фойдаланиш бўйича 3-15 кунлик муддатда кўриб
чиқиладиган хизмат турини таклиф қилади.
Умумий ҳолатда “Asia Alliance Bank” АТБ сунъий интеллект (AI) га асосланган “AI
чат-бот” технологияси асосида мижозлар билан автоматик тартида энг бериладиган
саволлар юзасидан тегишли тушунтиришларни амалга ошириши, агарда маълумотлар
етрли бўлмаган тақдирда банк оператори билан мижозларни ўзаро алоқаларини
таъминлайди. Чуқурлашган бозор рақобати шароитида тижорат банклари томонидан
ўз мижозлари билан ўрнатилган ўзаро алоқанинг ҳолати инновацион самарадорликни
оширишда муҳим аҳамият каб этади;
учинчи, “Mikrokreditbank” АТБ томонидан кўрсатилаётган инновацион хизматлар
бўйича: тижорат банки фаолияти асосан кичик ва ўрта бизнесни, жумладан, ўзини ўзи
банд қилган фуқароларга банкчилик хизматлари кўрсатишга қаратилган бўлиб,
инновацион самарадорлик бўйича рақамли трансформацион жараёнлардан етарли
33
даражада фаол фойдаланилмаётганлиги ҳисобига нисбатан ортда қолмоқда. Яъни,
тижорат банки томонидан тақдим этилаётган инновацион хизмат турларида рақамли
дастурлардан фойдаланиш ҳолатлари бошқа банкларга нисбатан чекланган бўлиб,
аксарият хизмат турлари анъанавий хизмат кўрсатиш амалиёти билан ўзаро
боғлиқликда амалга оширилади.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган
молиявий хизматларнинг инновацион самарадорлик кўрсаткичлари тижорат банклари
фаолиятида
қўлланилаётган
рақамли
платформалар,
замонавий
FinTech
технологиялари, банк мижозларининг молиявий савдхонликлари даражалари билан
бевосита боғлиқ эканлиги аниқланди. Шу билан биргаликда, масофавий банкчилик
хизматлари кзрсатиш амалиётини кенгайтириш асосида тижорат банкларининг
инновацион самарадорлик кўрсаткичлари сезиларли даражада ортганлиги аниқланди.
Бу эса тижорат банклари томонидан ўзларининг инновацион инфратузилмларини
ривожлантиришлари ва рақамли трансформациялашув жараёни билан боғлиқ бўлган
чора-тадбирларга устуворлик қаратилишини тақозо этади.