59
ЎЗБЕКИСТОНДА АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР ТАРИХШУНОСЛИГИ
(МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚАДИМГИ СУҒДИЁНА
ЁДГОРЛИКЛАРИДАГИ ҚАЗИШМАЛАР МИСОЛИДА)
Ботиров Д.
Термиз давлат университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.16869459
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши жамият ҳаётининг барча
жабҳаларида бўлгани каби илм-фан ва таълим соҳаси, жумладан, археология фани ҳамда
археологик фаолиятда ҳам туб ўзгаришлар юз беришига замин яратди. Аввало соҳани
ривожлантиришда замон талабларидан ортда қолган, бирёқлама таълимот ва
ёндашувлар ўрнини аста-секинлик билан янгича қарашлар, турли-туман фикрлар
эгаллай бошлади. Археологик тадқиқотларда жаҳон илм-фанига интеграциялашув
жараёни жадаллашди. Бу эса мамлакат ҳудудидаги тадқиқотларда турли халқаро қўшма
археологик экспедициялар фаолиятининг йўлга қўйилишида ўз ифодасини топди.
Жумладан, Афросиёб ёдгорлигини тадқиқ этиш борасида 1988 йилда Ўзбек – Француз
археологик экспедицияси ташкил этилди. Афросиёб ва унинг атрофидаги
ёдгорликларни тадқиқ этишга француз археологлари 1989 йилдан киришдилар
3
.
Қўшма экспедиция томонидан амалга оширилган тадқиқотларда асосий эътибор Суғдда
шаҳар маданиятининг шаклланиш даврини аниқлаш масалаларига қаратилди. Кўктепа,
шунингдек, Афросиёб ёдгорлигидаги узоқ давр мобайнида олиб борилган изчил
тадқиқотларни таҳлил этиш асосида Самарқанд шаҳрининг вужудга келиши санасига
доир янги илмий хулосалар вужудга келди
4
. Экспедиция фаолияти натижасида
шаҳарнинг шаклланиши эр. авв. I минг йилликнинг биринчи чорагига бориб тақалиши
тадқиқ этилди. Самарқанд шаҳрининг шаклланишига бағишлаб халқаро илмий
симпозиум
5
ташкил этилди ҳамда 2007 йилда шаҳарнинг 2750 йиллиги халқаро миқёсда
кенг нишонланди.
2003 йилдан Ўзбек – Италия қўшма экспедицияси илк ўрта асрлар йирик
ҳунармандчилик маркази – Кофирқалъа ёдгорлигида изчил тадқиқотларни амалга
ошириб келмоқда. Шунингдек, экспедиция томонидан Зарафшон тоғининг шимолий ва
ғарбий этакларида ҳам олиб борилган изланишлар натижасида ҳудудда жойлашган
ёдгорликларнинг топографик харитаси тузиб чиқилди
1
. 1997 йилда ташкил этилган
Ўзбек – Герман экспедицияси томонидан 1997-1999 йилларда Марказий Қизилқум
ҳудудида амалга оширилган археологик-геологик тадқиқотлар
2
натижасида Суғд
металлсозлигида кончиликнинг аҳамиятига доир муҳим маълумотлар қўлга
3
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. - Ташкент: Изд. народного наследия
имени А.Кадыри, 2002. - С. 11.
4
Исамиддинов М.Х. О дате основания Самарканда // ОНУ. №5.-Т.,1997.-С. 62-67.
5
Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. - Тошкент-Самарқанд: Фан, 2007. - 439
б.
1
Бердимуратов А., Раимкулов А., Холматов Н., Франческини Ф., Мантеллини С. Результаты исследований
Узбекско-итальянской экспедиции в Самаркандской области // Археологические исследования в Узбекистане-
2003 год. - Ташкент, 2004. - С. 23-35.; Мирсоатова С. Мустақиллик йилларида Самарқанд воҳаси
археологиясининг тараққиёти // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий... - Б. 281.
2
Буряков Ю.Ф. История производства цветных металлов в Узбекистане в древности и средневековье // Ўрта
Осиёда кон-металлургия тарихи: ўтмиши ва бугуни. - Навоий, 2007. - С. 11-13.
60
киритилди.
Самарқанд Суғдида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Зарафшон
дарёси жанубида ўзлаштирилган қишлоқ ва қўрғон ёдгорликлари Қ.Асқаров
3
томонидан, дарёнинг ўнг соҳилини ишғол этган деҳқончилик воҳалари ҳамда
ҳунармандчилик ва савдо марказлари эса А.Охунбобоев
4
томонидан тадқиқ этилди.
Афросиёб атрофида жойлашган ёдгорликларнинг Самарқанд шаҳри тараққиётидаги
ўрни Т.И.Лебедева тадқиқоти
5
, шаҳар ҳунармандчилигида кулолчиликнинг ўрни
масаласи эса Л.Ф.Соколовская тадқиқоти
6
да таҳлил этилди. Панжикент ёдгорлигида
олиб борилган тадқиқотлар натижасида В.И.Распопова Суғдда илк ўрта асрлар даври
шаҳар маданияти ривожига доир тадқиқот
1
ни амалга оширди.
1973 йилда ташкил этилган Қашқадарё экспедицияси томонидан воҳанинг ғарбий
қисмида, Қашқадарёнинг қуйи оқимидаги марказий ёдгорлик – Нахшаб ва унинг
атрофидаги ёдгорликлардаги тадқиқотлар изчил давом эттирилди. Ушбу тадқиқотлар
натижасида Жанубий Суғд ҳудудидаги шаҳар маданияти ҳамда ҳунармандчилик
соҳалари ривожи, воҳанинг қўшни ўлкалар билан савдо – иқтисодий алоқалардаги
ўрнига доир изланишлар натижасида Р.Ҳ.Сулаймоновнинг тадқиқоти
2
яратилди. Қуйи
Қашқадарё ҳудудидаги қишлоқ ва қўрғонларда айрим ҳунармандчилик соҳаларининг
ривожланиши масалалари А.Раимқулов тадқиқоти
3
да ўз аксини топди.
Воҳанинг шарқий қисмида археологик тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида
1997 йилда ТошДУ Археология ва этнография кафедраси, Шаҳрисабз шаҳар Амир Темур
музейи ва ЎзР ФА Археология институти ҳамкорлигида археологик экспедиция ташкил
этилди
4
. Экспедиция олиб борган кенг қамровли тадқиқотлар натижасида Шаҳрисабз
(Кеш) шаҳрининг шаклланиши милоддан аввалги VIII асрга бориб тақалиши
аниқланди
5
ҳамда шаҳарнинг 2700 йиллиги 2002 йил ноябрида халқаро миқёсда
нишонланди. 2000 йилдан бошлаб ЎзМУ археология кафедраси, ЎзР ФА археология
отряди ва Беркли университети (АҚШ) янги техник воситаларни қўллаш ва қазишма
ишларини олиб бориш орқали археологик ёдгорликлар мажмуини тузиш бўйича
ҳамкорликда тадқиқотлар
6
олиб бормоқда.
3
Аскаров К. Сельские поселения южных районов Самаркандского Согда в раннем средневековье (типология
систем расселения): Автореф.дисс…канд.ист.наук. - Ташкент, 1995. - 25 с.
4
Ахунбабаев Х. Древний Кабуданджакет (к вопросу локализации генезиса и этапов развития раннефеодальных
владений и средневековые рустаков Самаркандского Согда) // Археология Средней Азии.-Т.,1990. - С. 26; Он же.
Рустаки и селения Самаркандского Согда.. - С. 16.
5
Лебедева Т.И. Сельская округа и ее роль в формировании раннесредневекового Самарканда (по материалам
сельской округи Самарканда): Автореф.дисс…канд.ист.наук. - Самарканд, 1994. - 34 с.
6
Соколовская Л.Ф. Неглазурованная керамика средневекового Самарканда как фактор экономики городского
ремесла (по материалам городиша Афрасиаб кон. VII-нач. XIII вв.): Автореф.дисс…канд.ист. наук. - Ташкент, 1995. -
35 с.
1
Распопова В.И. Раннесредневековый согдийский город (по материалам Пенджикента): Дисс…докт.ист.наук в форме
научного доклада. - Санкт-Петербург, 1993. - 70 с.
2
Сулейманов Р.Х. Древняя культура Южного Согда (VII в. до н.э.-VII в.н.э.): Дисс…докт.ист.наук. - Самарканд, 1997. - 377
с.
3
Раимкулов
А.А.
Культура
сельских
поселений
Нахшеба
в
эпоху
раннего
феодализма:
Автореф.дисс…канд.ист.наук. - Самарканд, 1992. - 23 с.
4
Қадимги Кеш-Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. - Тошкент: Шарқ, 1998. - Б. 8.
5
Шаҳрисабз. Минг йиллар мероси / Альбом. - Тошкент: Шарқ, 2002. - Б. 164.
6
Ўша асар. - Б. 158.
