1991–2000-ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН КИШЛОКЛАРИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АХВОЛИ

Аннотация

1991-йил—Ўзбекистон Республикаси тарихида янги саҳифа очилган йил сифатида таърифланади. Мустақилликнинг илк босқичларида мамлакатдаги барча соҳалар қатори таълим тизими ҳам туб ислоҳотларга муҳтож эди. Айниқса, қишлоқ мактабларидаги вазият янада оғирроқ бўлиб, таълим сифатининг пасайиши, моддий-техник базанинг етарли эмаслиги ва ўқитувчи кадрлар танқислиги каби муаммолар долзарб бўлиб қолди.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
52-55

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Турсунова , И. . (2025). 1991–2000-ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН КИШЛОКЛАРИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АХВОЛИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(19), 52–55. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/134812
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

1991-йил—Ўзбекистон Республикаси тарихида янги саҳифа очилган йил сифатида таърифланади. Мустақилликнинг илк босқичларида мамлакатдаги барча соҳалар қатори таълим тизими ҳам туб ислоҳотларга муҳтож эди. Айниқса, қишлоқ мактабларидаги вазият янада оғирроқ бўлиб, таълим сифатининг пасайиши, моддий-техник базанинг етарли эмаслиги ва ўқитувчи кадрлар танқислиги каби муаммолар долзарб бўлиб қолди.


background image

52

1991–2000-ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН КИШЛОКЛАРИДА ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИНГ АХВОЛИ

Турсунова Ирода Аминовна

Карши давлат техника университети

Ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси ассистенти

https://doi.org/10.5281/zenodo.16837829

1991-йил—Ўзбекистон Республикаси тарихида янги саҳифа очилган йил сифатида

таърифланади. Мустақилликнинг илк босқичларида мамлакатдаги барча соҳалар
қатори таълим тизими ҳам туб ислоҳотларга муҳтож эди. Айниқса, қишлоқ
мактабларидаги вазият янада оғирроқ бўлиб, таълим сифатининг пасайиши, моддий-
техник базанинг етарли эмаслиги ва ўқитувчи кадрлар танқислиги каби муаммолар
долзарб бўлиб қолди.

Ўзбекистон қишлоқларида 1991-йилдан 2000-йилгача таълим тизимида юз берган

ўзгаришлар мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий ўзгаришлар
билан чамбарчас боғлиқ. Бу даврни шартли равишда бир нечта босқичга бўлиб таҳлил
қилиш мумкин:

1. Мустақилликдан кейинги илк йиллар (1991–2000)
2. Таълим ислоҳотлари ва Давлат дастурлари даври (2000–2010)
3. Янги технологиялар ва модернизация (2010–2016)
4. Янги йўналиш ва ислоҳотлар даври (2017–2024)
1991–2000 йиллар Ўзбекистон тарихида жуда муҳим ва кескин ўзгаришларга бой

давр бўлиб, ушбу ўн йилликда қишлоқлардаги таълим тизими ҳам жиддий синовлардан
ўтди. Қашқадарё вилояти мисолида таҳлил қилинганда, қишлоқ мактабларининг
ҳолати иқтисодий ва ижтимоий муаммолар туфайли сезиларли даражада издан
чиққанлиги намоён бўлади. Эски инфратузилма, таъмирталаб бинолар, педагог кадрлар
танқислиги

ва

ўқув

ресурсларининг

етишмаслиги

таълим

жараёнининг

самарадорлигига жиддий салбий таъсир кўрсатган.

Мустақилликдан кейинги илк йилларда СССР парчаланиши ортидан Кашкадарё

вилоятидаги кишлок хужалиги тизими издан чикди, колхоз ва совхозлар тугатилиб,
хусусийлаштириш

жараёни

бошланди.

Бунинг

окибатида

мактабларни

молиялаштириш ва куллаб-кувватлаш анча кийинлашди. Бу вактга келиб, қишлоқ
мактаблари асосан, совет давридан қолган эски биноларда фаолият юритар, кўпгина
таълим муассасаларида синф хоналари етишмас, иситиш тизимлари ишламас,
санитария ва гигиена талаблари бажарилмас, бир мактабда 2–3 сменада дарс ўтказишга
тўғри келар, ушбу шароитлар ўқув жараёни самарадорлигига салбий таъсир кўрсатарди.

Қишлоқ мактабларида етарли даражада малакали ўқитувчилар етишмас, айниқса,

математика, физика, чет тиллари ва информатика фанларини ўқитишда жиддий
муаммолар мавжуд булиб, ёш мутахассисларнинг қишлоққа боришга бўлган қизиқиши
паст бўлиб, сабабларидан қуйидагиларни қайд этиш мумкин, ойлик маошларнинг
камлиги, турмуш шароитининг етарли эмаслиги, транспорт ва алоқа муаммолари,
дарсликлар етарли эмас, янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилаётган, аммо амалиётда
қўлланиши секин кечарди.

Кашкадарё вилоятининг айрим тогли кишлоклари ва узок чул худудларда

кизларнинг 7-9-синфдан кейин таълимни давом эттирмаслик холатлари жуда куп


background image

53

кузатилган

1991–1995-йиллар оралиғида мактабларда дарсликлар танқислиги кучли булиб,

янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилаётган бўлса-да, амалда эски, совет давридан қолган
адабиётлардан фойдаланишга тўғри келарди. Мазмунан янгиланган дарсликлар
босқичма-босқич жорий этилар, лекин чоп этиш ва тарқатиш жараёни секин кечди.

Ўзбекистонда миллий ғоя ва миллий қадриятларга асосланган таълим тизимини

яратиш йўлида қадамлар қўйилиб, бу жараёнда, ўзбек тилида таълим бериш
кенгайтирилди, диний ва миллий қадриятларга ҳурмат уйғотиш мақсад қилинди,
“Миллий истиқлол ғояси”, “Ватанпарварлик” каби фанлар жорий этилди. Бироқ, бу
мафкуравий ўзгаришларнинг мактабларда амалиётга жорий этилиши учун
ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва методик қўлланмалар ишлаб чиқишда етарли тезлик
бўлмади.

1996-йилдан бошлаб таълим тизимига давлат даражасида эътибор кучайди.

Таълимни ислоҳ қилиш концепцияси қабул қилинди. Лекин бу дастурлар молиявий
жиҳатдан ҳали тўлиқ қўллаб-қувватланмагани сабабли қишлоқ мактабларида
сезиларли ўзгаришлар кеч рўй берди.

Шу билан бирга, ушбу давр таълим соҳасида муҳим стратегик ўзгаришларга замин

яратган босқич сифатида ҳам аҳамият касб этади. Жумладан, 1997 йилда қабул
қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим
тизимини ислоҳ қилишга қаратилган давлат сиёсатининг бошланиши бўлди. Бу
ҳужжатлар таълимни модернизация қилиш, уни бозор иқтисодиёти талабларига
мослаштириш ва миллий қадриятлар асосида ривожлантиришга қаратилган эди.

1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш

миллий дастури” таълим тизимидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб
берди. Ушбу ҳужжатлар асосида таълим мазмуни, шакли ва услубларида миллий ва
замонавий талабларга мослашган янгиланишлар амалга оширила бошланди. Қишлоқ
мактабларини замонавий шароитларга мослаштириш, ўқув-услубий қўлланмалар
билан таъминлаш, педагогларнинг малакасини ошириш каби масалалар давлат сиёсати
даражасида кўтарилди.

Таълим ислоҳотлари ва Давлат дастурлари даврига келиб, Президент фармонлари

ва давлат дастурлари асосида таълим соҳасида ислоҳотлар, 9 йиллик мажбурий
таълимга ўтиш ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш бошланди, кишлоқларда
замонавий касб-ҳунар коллежлари қурилди, аммо уларнинг моддий-техник базаси
юқори даражада эмас, кишлоқ мактабларига компьютер синфлари жорий этилди, аммо
интернетга уланиш муаммоли, уқитувчиларга моддий рағбат етмас, бу эса кадрларнинг
шаҳарга кетишига сабаб бўлди.

Янги технологиялар ва модернизация даврида позитив ўзгаришлар, яъни,
“Компьютерлаштириш”, “Ахборотлашган жамият” концепцияларига асосан,

мактабларда АКТ жорий этилиб, махсус грантлар ва халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорликда таълим лойиҳалари амалга оширилиб, кишлоқ мактабларида таълим
сифатини оширишга йўналтирилган тренинглар ўтказилди. Янги технологиялар ва
модернизация даврида кадрлар муаммоси давом этар, кишлоқдаги мактабларда
дарсликлар ва методик қўлланмалар етишмас, баъзи мактаблар қуруқ ёқилғида
ёниладиган шароитда фаолият юритарди.


background image

54

Янги йўналиш ва ислоҳотлар даврига келиб, таълимга эътибор кучайтирилиб,

бюджет маблағлари кўпайтирилиб, 11 йиллик таълим тикланиб, кишлоқ мактабларини
таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янги бинолар қуриш ишлари жадаллашди.
“Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” каби элит мактаблар асосан шаҳарларда,
кишлоқ мактабларида STEM таълимини жорий этилди.

Электрон дарсликлар, интерфаол платформалар жорий этилди, лекин

қишлоқларда интернет тармоғи сифатсиз бўлгани боис самара паст бўлди. Ўқитувчилар
ойлиги кўтарилди, лекин реал инфляция даражаси туфайли бу ҳамма жойда ижобий
таъсир қилмади. Бу даврда мактаб бинолари таъмирланиб, купчилиги янгидан қурилди.
Дарсликлар тўлиқ таъминланди. Электрон таълим тизими жорий этилди.

1991–2000 йиллар Ўзбекистон таълим тизими учун туб бурилиш ва синов даври

бўлди. Мустақилликдан сўнг мамлакат янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий
шароитларда ўз миллий таълим моделини шакллантиришга киришди. Аммо бу
даврдаги иқтисодий инқироз, инфратузилманинг етарлича эмаслиги, моддий-техник
база ва ўқитувчи кадрлар билан таъминлашдаги муаммолар, айниқса қишлоқ
мактаблари учун жиддий тўсиқлар яратди.

Қишлоқлардаги мактаб биноларининг авариявий ҳолати, лаборатория ва фан

синфлари учун жиҳозларнинг етишмаслиги, дарсликлар билан таъминланишдаги
узилишлар ва юқори малакали ўқитувчиларнинг етишмовчилиги таълим сифатига
салбий таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, мафкуравий ўзгаришлар, миллий
қадриятларга асосланган тарбия тизимининг жорий этилиши таълим мазмунида янги
босқични бошлади.

Умуман олганда, мазкур даврда қишлоқ таълим тизимидаги камчилик ва

муаммоларга қарамасдан, давлат томонидан тизимли равишда қонунчилик асослари
яратилди, истиқболдаги ислоҳотларга замин тайёрланди. Кейинги йилларда бу асослар
замонавий ва барқарор таълим моделини шакллантиришга хизмат қилди.

1991–2000 йиллар даври Ўзбекистон таълим тизими, хусусан, қишлоқлардаги

таълим муассасалари учун туб ўзгаришлар ва жиддий синовлар даври бўлди.
Мамлакатнинг янги мустақиллик шароитида ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар
билан юзма-юз келгани таълим соҳасига ҳам бевосита таъсир қилди. Совет давридан
мерос бўлиб қолган таълим инфратузилмаси ва ташкилотчилик тизими янги
давлатчилик ва миллий истиқлол ғояларига мутлақо мос эмас эди. Шу сабабли, таълим
соҳасини қайта ташкил этиш, унинг мазмун-моҳиятини янги мафкуравий
йўналишларга мослаштириш муқаррар аҳамият касб этди.

Хулоса қилиб айтганда, 1991–2000 йиллар Қашқадарё вилояти қишлоқ

мактаблари учун оғир синовлар даври бўлган. Бироқ шу билан бирга, бу йиллар таълим
тизимидаги ислоҳотларнинг асоси қўйилган, миллий мустақил таълим моделини
шакллантириш учун дастлабки тажрибалар тўпланган давр сифатида ҳам муҳим ўрин
тутади. Кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг пойдевори айнан шу
оғир, аммо мазмунан бой даврда қўйилгани билан аҳамиятлидир.

References:

Используемая Литература:

Foydalanilgan Adabiyotlar:


background image

55

1.

Маънавият ва таравдиёт/ А. Эркаев; Республика маънавият ва маърифат кенгаши,

Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази. Т.: «Маънавият», 2009. 480 6.
2.

Ўзбек фалсафаси/ Қ.Назаров; Республика маънавият ва маърифат кенгаши,

Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази. Т.: «Ношир», 2013. - 212 6.
3.

Отамуратов С., Нусанов С., Раматов Ж. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. Т.,

Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 2002 й.
4.

Б. Умаров Психологияга кириш. Дарслик. "Фан ва технология".- Т.: «Маънавият»,

2013. - 260 6.
5.

Рахимов Ж. Маънавият асослари. Т., ТДЮИ, 2009 й. 156 б.

6.

T.Levit The Globalizationof Markets, Harvard Business Reviev (HBR) 1983 (pages289-

297)

Библиографические ссылки

Маънавият ва таравдиёт/ А. Эркаев; Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази. Т.: «Маънавият», 2009. 480 6.

Ўзбек фалсафаси/ Қ.Назаров; Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази. Т.: «Ношир», 2013. - 212 6.

Отамуратов С., Нусанов С., Раматов Ж. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. Т., Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 2002 й.

Б. Умаров Психологияга кириш. Дарслик. "Фан ва технология".- Т.: «Маънавият», 2013. - 260 6.

Рахимов Ж. Маънавият асослари. Т., ТДЮИ, 2009 й. 156 б.

T.Levit The Globalizationof Markets, Harvard Business Reviev (HBR) 1983 (pages289-297)