110
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА НОРМАТИВ-
ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА КОДИФИКАЦИЯЛАШ
МУАММОЛАРИ
Сапарбаев Саламат Жолдасбаевич
Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.16911110
Аннотация:
Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинади. COVID-19 пандемиясининг туризм ва
тадбиркорликка таъсири, қонунчиликдаги зиддиятлар ва уларни бартараф этиш учун
кодификациялашнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, хориж
мамлакатларида тадбиркорлик қонунчилиги тизимлаштирилиши ва Ўзбекистонда
Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг ишлаб чиқилиши жараёнлари муҳокама
қилинади. Мақола амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва уни бир бутун
тизимга келтиришнинг заруриятини таъкидлайди.
Калит сўзлар:
Тадбиркорлик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, кодификация,
Тадбиркорлик кодекси, қонунчилик, ҳуқуқий тартибга солиш
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
мақсадида кўплаб кичик ва ўрта бизнесни такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлашга
қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, йўриқномалар, турли дастурлар, шу
жумладан ушбу соҳадаги давлат сиёсатини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат берадики, бутун дунёда COVID-19
коронавирус пандемияси билан боғлиқ юзага келган эпидемиологик вазият туризмга
сезиларли таъсир кўрсатди, бу эса ўз навбатида ушбу соҳадаги тадбиркорлик
фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан 2019-2020 йилларда
аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг
барқарорлигини таъминлашга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилинди .
Бироқ, шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда қонунчиликда баъзан бир-бирига
зид бўлган меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Бундай вазиятда эртами-кечми
амалдаги ҳуқуқий тизимни тартибга солиш, қонунларни қайта ишлаш, уларни бир
бутун ҳолга келтиришга ўткир эҳтиёж туғилмоқда. Бундай муаммоларни ҳал этиш
йўлларидан бири қонун ҳужжатларини тизимлаштириш бўлиб, у мутахассисга зарур
ҳуқуқ нормаларини тезда топиш ва аниқ шарҳлаш имкониятини беради, қонун
чиқарувчига эса, хусусан, ягона ҳуқуқий концепцияни ишлаб чиқиш учун асос бўлиш
имконини беради.
Фақатгина амалдаги қонунчиликни чуқур таҳлил қилиш мавжуд молиявий-
ҳуқуқий механизмларнинг етарли даражада самарали эмаслиги сабабларини тушуниш
ва холисона баҳолашга, қонунчиликдаги муаммоли соҳаларни аниқлаш ва бартараф
этишга ёрдам беради.
Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни кодификациялаш масалалари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги
111
мамлакатларида кўп вақтлардан буён турли баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бугунга келиб
аввалги Совет Иттифоқи республикаларидан Эстония, Украина ва Қозоғистон
давлатларида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчилик
ҳужжатлари тизимлаштирилганлигини кўриш мумкин. Биринчилардан бўлиб Эстония
тижорат кодекси ни 1995 йил 15 февралда қабул қилган. Шунингдек, хориж
давлатларининг кўпчилигида Тижорат кодекслари қабул қилинган. Ҳозирги вақтда
бундай кодекслар, масалан, Болгария, Венесуэла, Греция, Испания, Корея (Жанубий),
Мексика, Полша, Словакия, Уругвай, Франция, Швеция, Эстония (1995), АҚШ, Туркия ва
Японияда мавжуд.
Қозоғистон Республикасида Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилишидан
аввал бир қанча ижобий фикрлар ва эътирозларга сабаб бўлган, яъни, Қозоғистонлик
олим С.П. Мороз кодификациялашган қонунларни қабул қилишга эҳтиёткорона
ёндашиш зарурлигини билдириб, Қозоғистонда хусусий ҳуқуқнинг моностик тизими
шаклланиб бўлгани сабабли уни ўзгартиришнинг зарурияти мавжуд эмас, деб
ҳисоблаган ва муҳокамалардан сўнг 2015 йилда қабул қилиниб, 2016 йил 1 январдан
кучга кирган.
Ўзбекистон Республикасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга
оширишга оид давлат дастурининг 84-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида ҳам 2022 йил
20 январга қадар Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам белгиланган эди.
Шу билан бирга, 2019 йил ноябрь ойида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар
ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўз сайловолди дастури
(платформаси)да бизнес юритишнинг олис истиқболга мўлжалланган имкониятини
таъминлаш, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун
ҳужжатлари мавжудлиги ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик
соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида
ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурган бўлса , 2024 йил
7-сентябрь куни тасдиқланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон
либерал-демократик партиясининг сайловолди дастурида “Тадбиркорлик кодекси”
қабул қилинишини жадаллаштираши фикрларини билдиради .
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодекси Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Кодекс лойиҳаси Сенатга юборилган.
Янги Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси билан амалдаги яхлит 8 та қонун, 2 та янги қонун
лойиҳалари ва 20 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилиб, тадбиркорлик
фаолиятини ташкил этишдан бошлаб, тугатишгача бўлган барча жараёнлар тартибга
солиниши назарда тутилган.
Ҳуқуқшунос олим И.Турабоев фикрича «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини
тартибга солишга қартилган қонун ҳужжатларини кодификациялашга жиддий
ёндашиш зарур. Чунки турли, яъни хусусий ва оммавий ҳуқуқга оид муносабатларни
битта қонун ҳужжатида тартибга солиш жуда ҳам мураккаб ҳисобланади» .
Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик ўзининг алоҳида ижтимоий-иқтисодий мавқеига
112
кўра тармоқлараро тартибга солиш объекти ҳисобланади. Тадбиркорлик
муносабатлари у ёки бу тарзда оммавий ва хусусий ҳуқуқнинг аксарият тармоқлари
нормалари билан тартибга солинади.
Ўзбекистонда Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тадбиркорликни
қонуний асосда ягона ва самарали тартибга солишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида,
иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва тадбиркорлик фаолиятининг
барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради.
References:
Используемая Литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Каримова А.М., Максудов О.Ш. НОРМАТИВНО-ПРАВОВОЕ РЕГУЛИРОВАНИЕ
РАЗВИТИЯ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В СФЕРЕ ТУРИСТИЧЕСКИХ УСЛУГ. Zenodo, 9
апрель 2025 г., doi:10.5281/zenodo.15179586.
2.
https://www.riigiteataja.ee/en/eli/509012023001/consolide
3.
Мороз С.П. К вопросу кодификации предпринимательского законодательства
Республики Казахстан. https://online.zakon.kz /Document/?doc_id=34395715#pos=4;-106
4.
https://www.uzlidep.uz/pre-election-program
5.
