82
ЭКСТРЕМИЗМ ТУШУНЧАСИГА ДОИР НАЗАРИЙ ВА ИЛМИЙ ҚАРАШЛАР
Насриева Дилноза Нарзуллоевна
Эркин тадқиқотчи
https://doi.org/10.5281/zenodo.13883912
Аннотация:
Мазкур мақолада экстремизм тушунчасига доир назарий ва илмий
қарашлар билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада
жамиятимиздаги диний экстремизм ва терроризмнинг салбий ҳолатлари ва унинг
олдини олишда стратегик муаммоларни ҳал этиш масалалари ҳам ўрганилган.
Калит сўзлар:
Жамият, диний, экстремизм, терроризм, қарши кураш, фуқаролик,
халқаро, ҳамкорлик, олдини олиш, профилактика.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ И НАУЧНЫЕ ВЗГЛЯДЫ НА ПОНЯТИЕ ЭКСТРЕМИЗМА
Насриева Дильноза Нарзуллоевна
независимый исследователь
Аннотация:
В данной статье анализируются вопросы, связанные с
теоретическими и научными взглядами на понятие экстремизма. Также в статье
рассматриваются негативные ситуации религиозного экстремизма и терроризма в
нашем обществе и вопросы решения стратегических задач по их предотвращению.
Ключевые слова:
Общество, религиозный, экстремизм, терроризм, борьба,
гражданский, международный, сотрудничество, профилактика, предотвращение.
THEORETİCAL AND SCİENTİFİC VİEWS ON THE CONCEPT OF EXTREMİSM
Nasrieva Dilnoza Narzullovna
Freelance researcher
Abstract:
This article analyzes issues related to theoretical and scientific views on the
concept of extremism. Also, the article examines the negative situations of religious
extremism and terrorism in our society and issues of solving strategic problems in its
prevention.
Key words:
Society, religious, extremism, terrorism, combat, civil, international,
cooperation, prevention, prevention.
Бугунги кунда глобаллашув ва дунё мамлакатларида модернизация
жараёнларининг кескин ривожланиб бориши дин ниқоби остидаги гуруҳларнинг ҳам
урчиб кетишига шароит яратиб бермоқда. Диний муросасизлик, экстремизм,
терроризм каби таҳдидлар дунёда беқарорликларни келтириб чиқариб, давлатларнинг
равнақига тобора таҳдид солиб бориши, фуқароларда давлат сиёсатига нисбатан
норозилик кайфиятини уйғонишига сабаб бўлиб, давлатлар сиёсий тизимини
заифлашиб боришига сабаб бўлмоқда.
Дарҳақиқат, экстремизм, терроризм каби таҳдидлар жамиятни барқарорлиги ва
ижтимоий хавфсизлигига раҳна солади. Шу боис, дин ниқоби остидаги экстремизм ва
терроризм каби таҳдидларга қарши курашиш, унинг олдини олиш нафақат давлатнинг
вазифаси, балки жамият вакиллари ҳисобланган фуқароларнинг ҳам фуқаролик
вазифаси эканлигини англаб етиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, бугунги кунда
дунёда дин ниқоби остида бузғунчи ғоялар таъсирига берилиш асносида содир
бўлаётган воқеа-ҳодисаларга фуқаролик позицияси билан ёндашиш жуда муҳимдир.
83
Экстремизм ва терроризмнинг кучини енгиш учун жамият фуқароларини,
айниқса, ёшларни бирлаштириш, улар билан маънавий-маърифий, тарбиявий-
мафкуравий ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Чунки, айнан мана шундай
жараёнларда ёшларда фуқаролик позициясини шаклланишига хизмат қилувчи
ватанпарварлик, масъулият, бурч каби ҳислатлар шаклланиб боради. Бундай
ҳислатлар эса, фуқаролик позициясининг мезонларини ташкил этади
1
.
Экстремизм ҳақида сўз борганда, озарбайжон олими Али Ҳасанов “Сиёсат ва
мафкурада экстремистик (ўта кескин чоралар кўриш) қарашлар ва ҳаракатлар
тарафдори бўлиш”
2
, деган фикрни илгари суради. Бу билан у давлатнинг олиб
бораётган сиёсатига қарши чиқиш, унинг миллий мафкурасига зид бўлган фикрларни
олға суриш, шунингдек, давлат бошқарувига нисбатан аҳолида ишончсизлик пайдо
қилиш, бетоқатлик кайфиятини уйғотиш экстремизм ғояларининг асосини ташкил
қилувчи омил сифатида баҳолайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги
қонунига кўра, “экстремизм бу — ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга,
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга,
ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга,
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг
ашаддий шакллари ифодаси”
3
деб тарифланган.
Қонунга асосан, экстремистик фаолият Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий тузуми асосларини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлиги
ва суверенитетини бузишга, ҳокимият ваколатларини эгаллашга ёки ўзлаштиришга,
қонунга хилоф қуролли тузилмалар тузишга ёки уларда иштирок этишга, террорчилик
фаолиятини амалга оширишга, зўрлик ёки зўрлик ишлатишга ошкора даъват қилиш
билан боғлиқ ҳолда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, жамоат
хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш,
тарқатиш ёки намойиш этишга, шунингдек экстремистик ташкилотларнинг
атрибутларини ёки рамзий белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш
этишга, бирор-бир ижтимоий гуруҳга нисбатан сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий,
этник ёки диний адоват ёхуд душманлик сабабли оммавий тартибсизликларни амалга
оширишга доир фаолиятдир.
Экстремистик материал — экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора
даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб
берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган ҳужжат ёки ҳар
қандай воситадаги бошқа ахборотдир.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган
материалларга тўхталишдан олдин, ушбу тушунчаларга ўз эътиборимизни қаратамиз.
Хитойлик мутахассис С.Гуанчэн Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг сепаратизмга
1
Домбек
С.О.,
Лебедева
Н.В.
Понимание
гражданской
позици
и
будущими
педагогами.
https://cyberleninka.ru/article/n/ponimanie-grazhdanskoy-pozitsii-buduschimi-pedagogami
2
Ҳасанов А. Геосиёсат. – Т.: – Tamaddun, 2016. – Б. 509.
3
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 03/18/489/1593-сон; Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.
84
қарши курашдаги имкониятларига кўпроқ диққат қаратиб, “сепаратизм”ни
“терроризм” билан деярли бир хил тушунча, деб ҳисоблайди.
Хусусан, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан
йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват
этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш
ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик,
террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш
ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ҳамда диний экстремистик,
сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга
раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш учун жавобгарлик белгиланган. Экстремист
эса экстремистик фаолиятни амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек
экстремистик фаолиятда иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёхуд Ўзбекистон
Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни амалга оширган шахсдир.
Бугунги кунда глобал тармоқда авж олаётган ва жиноятчилик оламида энг
хавфлиси бу кибертерроризм ва экстремизмдир. Электрон дунё кибертерроризмга,
турли сиёсий кучлар, экстремистик ташвиқотлар ва ғояларини тарғиб қилувчи, ҳар хил
жиноий гуруҳларнинг фаолиятини амалга оширишларига ва ўз қарашларини оммага
тарғиб қилишларига ҳам кўмаклашмоқда. Экстремистлар томонидан интернетдан
фаол фойдаланиб келишига, аввало, унга кириш ва фойдаланиш енгиллиги, давлат
идоралари томонидан назорат қилиш имкони чекланганлиги, аудиториянинг жуда
кенглиги, маълумотларни белгиланган манзилга тезлик билан етказа олиш,
материалларни матн, графика ва аудиоёзув кўринишида тайёрлаш каби
“қуллайликлар” сабаб бўлмоқда
4
.
Олимлар “кибертерроризм”ни шартли равишда қуйидаги кўринишларда
тизмлаштирганлар. Яъни, технологик – террорчилик ҳаракатларини содир этишда
ахборот платформаси сифатида фойдаланиш, ғоявий – давлатда сиёсий, ижтимоий,
диний адоват қўзғатиш ҳамда аҳолини қўрқувда ушлаб туриш воситаси сифатида
фойдаланиш, иқтисодий – иқтисодий мақсадларда терроричилик ҳаракатларини содир
этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Тўғри, миллий қонунчилигмизда айнан “Ахборот технологиялари соҳасидаги
жиноятлар” яъни ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, компьютер ахборотидан
қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, компьютер тизимидан, шунингдек
телекоммуникация тармоқларидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва
тарқатиш, компьютер ахборотини модификациялаштириш, компьютер саботажи,
зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш, телекоммуникация
тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун жавобгарлик
белгиланган.
Худди шундай омиллар Марказий Осиёда Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши
билан бошланганлигини қуйида сабаблар ҳам исботлайди:
“қайта қуриш” даврида нафақат сиёсий ва иқтисодий инқироз, балки мафкуравий
4
Кропинова Ю.О., Лукин И.В. Киберэкстремизм в современно мире. Понятие и методы противодействия. //
Сборник материалов Молодежного форума.2013.
–
С.37.
85
парокандалик юзага келганди. Иттифоқ парчаланганидан кейин, мафкуравий
бўшлиқнинг хатарли оқибатлари намоён бўлгани;
кўзга кўринган диний уламолар ўрнини мутаассиб кайфиятдаги кишилар
эгаллашга интилиб, улар томонидан ислом асослари бузиб талқин қилина бошлагани;
аҳолининг ислом динига бўлган қизиқишидан фойдаланиб, халқаро экстремистик
марказлар томонидан минтақада мутаассиблик руҳидаги адабиётларни тарқатиш
кенгайтирилгани;
минтақадаги янги мустақил бўлган давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар фаолиятидаги тажрибанинг паст даражада эканлиги;
фуқароларда
диний
экстремистик
тузилмалар
тарғиботига
қарши
иммунитетнинг шаклланмагани
5
.
Юқорида келтириб ўтилган сабаблардан келиб чиққан ҳолда, шуни айтиш
жоизки, ўтган асрдаги мустамлака асорати Марказий Осиё давлатларининг бошқарув
сиёсатида, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ҳаётида вақтинчалик бўшлиқни
вужудга келтирди. Дарҳақиқат, “турли радикал оқимлар мафкурасининг ҳам собиқ
Иттифоқ парчалангандан сўнг пайдо бўлган мафкуравий бўшлиққа тез кириб келиши,
айрим ислом динини юзаки билувчи ёки умуман даҳрийлик мафкураси шароитида
“манқурт”га айланган фуқароларнинг ғоявий жиҳатдан заҳарланишига имконият ҳам
яратди. Диний экстремизм деган бало шу тариқа диний эътиқодга эркинлик
берилишидан фойдаланиб, Марказий Осиё ҳудудига кириб келди”
6
.
Бу борада Кимсанбаева Шахноза Бакридиновнанинг: “афсуски, мустақиллик
йилларида динимизга берилган имкониятларни суиистеъмол қилган, “динда ҳаддан
ошган” баъзи ёт фирқалар кишилар ўртасида турли ихтилофларнинг авж олишига
сабаб бўлдилар”
7
, дейиши ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди.
Экстремизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлган омиллар ичида
мафкуравий бўшлиқнинг ҳам таъсири каттадир. Мафкуравий бўшлиқ кишиларда
жамиятдаги мавжуд ҳолатни, ижтимоий воқеликни нотўғри идрок этишга, иродасини
бўйсундириш ва агрессивликни шакллантиришга хизмат қиладиган носоғлом ғоялар
билан тўлдирилишига замин яратади. Шунинг учун ҳам, экстремизмга қарши курашда
ғоявий тарбия, ёшларда юксак маънавиятни шакллантириш масалаларига алоҳида
эътибор бериш муҳим аҳамият касб этилди.
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Диний экстремизм,
терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби
таҳдидлар қанча-қанча оилалар, мамлакатлар бошига оғир кулфатлар олиб келмоқда,
ғаразли кучлар ҳали онгу тафаккури тўла шаклланиб улгурмаган болаларни ўз ота-
онаси, Ватанига қарши қўйиб, уларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Шунинг учун биз ота-
оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва
огоҳликни янада ошириб, буюк маърифатпарвар бобомиз Абдурауф Фитрат
айтганидек, бу дунё ҳақиқатан ҳам кураш майдонига, соғлом тан, ўткир ақл ва яхши
5
Жаҳолатга қарши маърифат: ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, 2019. – Б. 74.
6
Бегматов А., Қодиров А., Дадабаева М. Миллий ғоя, секуляр сиёсат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиши.
– Т.: Akademiya, 2012. – Б. 22.
7
Кимсанбаева Ш. Аждодларимиз диний меросининг миллий ўзликни англашга таъсири: Фалсафа фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси. – Т.: 2019. – Б. 144.
86
ахлоқ эса бу курашнинг қуролига айланиб бораётганини чуқур англаб, шу борада
жаҳолатга қарши маърифат асосида иш олиб боришимиз зарур”
8
.
Зеро, терроризм, шунингдек, унинг оқибатлари замонавий дунё олдида турган
асосий ва энг хавфли муаммолардан биридир. Бу демократик мамлакатларда ҳам,
сиёсий ўтиш босқичидаги давлатларга ҳам бирдек тааллуқлидир. Терроризм кўпчилик
давлатлар хавфсизлигига тобора кўпроқ таҳдид солаётгани ҳозирги замон
ҳақиқатидир. Ҳар қандай давлат, ҳар қандай шахс унинг қурбонига айланиши мумкин
9
.
Умумий қилиб айтганда, диндан интеграция мақсадида эмас, балки
дезинтеграция мақсадларда фойдаланиш нафақат, Ўзбекистон ривожланиш
тараққиётига, балки бошқа давлатларнинг ҳам эзгу мақсадларига тўғаноқ бўлади.
Шунингдек, ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни залолат ботқоғига
ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Зеро, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганидек: “Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-
янги, буюк имкониятлар очмоқда.
Хулоса қиладиган бўлсак, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга
ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига
қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин, таҳликали
шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла кўй бу масалада
ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг
қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”
10
.
References:
1.
Галкина Е. В. , Койбаев Б. Г. Лижневосточная политика России через призму
борьбы с международным терроризмом и экстремизмом. Политические науки. Северо-
кавказский федеральный университет. – С.164.
2.
Исманова А.А. Диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактика
тизимини такомиллаштириш (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими мисолида)
13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент Педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (phd)диссертацияси. – Т.: 2017 й., 155-б.
3.
Шаповалова В.С. Правовой механизм международного сотрудничества в борьбе с
проявлениями экстремизма в XXI веке // Вестник Таганрогского института имени А.П.
Чехова. 2015. №2. – С.237.
4.
Бердалиев К.Ч. Основные направления противодействия киберпреступности с
экстремистской установкой в Киргизии // Вестник Московского университета МВД
России. 2011. №3. – С.212-215.
5.
Солнцев М.Н. Криминологическая характеристика преступлений в сфере
8
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга бери
лган энг олий баҳодир. 2-жилд –
Тошкент: Ўзбекистон, 2018. – Б. 496.
9
Галкина Е. В. , Койбаев Б. Г.
Лижневосточная политика России через призму борьбы с международным
терроризмом и экстремизмом. Политические науки. Северо-кавказский федеральный университет. – С.164.
10
Мирзиёев Ш. М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш, юрт тараққиёти ва халқ
фаровонлигининг гарови. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 25.
87
компьютерной информации // Вестник государственного и муниципального
управления. 2012. №1. – С.99-102.
6.
Капитонова Е.А. Особенности кибертерроризма как новой разновидности
террористического акта // Известия ВУЗов. Поволжский регион. Общественные науки.
2015. №2 (34). – С.29-41.
7.
К.Е.Зинченко,
Л.Ю.Исмаилова,
А.Н.Караханьян,
Б.В.Киселев,
В.В.Крылов,
Я.М.Мастинский. Н.С.Полевой, Ю.Н.Соловьев, В.В.Хургин, С.И.Цветков. Компьютерные
технологии в юридической деятельности. Учебное и практическое пособие. –М.:
издательство “БЕК”. 1994 г., –с. 304.
8.
Тер-Акопов, А. А. Преступление и проблемы нефизической причинности в
уголовном праве: монография [Текст] / А. А. Тер-Акопов. – М.: «Юркнига», 2003. – 480 с.