71
ДАВЛАТ ХИЗМАТИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН
САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИГИ: ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР, ТАҲЛИЛ ВА ЕЧИМ
Гулчехра Ашурова
Ўзбекистон Республика Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13860256
Аннотация
: Ушбу мақолада давлат фуқаролик хизматидаги ёш хотин-қизларнинг
жамоатчилик
билан
самарали
ҳамкорлиги
моҳияти,
касбий
фаолиятда
самарадорликни оширишдаги аҳамияти, қолаверса,
йўналишдаги мавжуд муаммолар
таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ушбу соҳадаги фаолиятни янада
такомиллаштириш бўйича давлат хизматидаги хотин-қизлар учун тавсиялар ишлаб
чиқилган.
Калит сўзлар:
жамоатчилик фикри, ОАВ,
ижтимоий фикр, традицион роллар,
очиқлик, ҳисобдорлик, шаффофлик, ижтимоий масъулият, ижодий алоқа, замононавий
раҳбар, касбий имконият, ишонч
Ҳар қандай мамлакатда давлат хизматида фаолият юритаётган ёш хотин-
қизларининг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлиги ижобий ўзгаришларга олиб
келади. Халқаро экспертлар фуқароларнинг талаблари ва эҳтиёжларини аниқлашда,
жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида хотин-қизлар муҳим ўрин
тутишини таъкидлайди. Шунингдек, улар жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш,
ижтимоий масалаларга таъсир ўтказишда фаол қатнаша олади.
Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида,
айниқса, давлат фуқаролик хизматида хотин-қизларнинг фаоллашуви яққол кўзга
ташланди. Очиқ маълумотларга қараганда,
бугун давлат фуқаролик хизматига 21
минг нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритади.
2021 йилга нисбатан
ижтимоий лойиҳаларда ёш хотин-қизларнинг иштироки 40% га ошган. Биргина 2023
йилда улар жамоатчилик билан ҳамкорликда 500 дан ортиқ семинар ва тренингларда
фаол қатнашган. Буларнинг барчаси давлат органларида гендер тенглигини
таъминлаш ва хотин-қизлар сонини оширишга қаратилган ташаббусларнинг
натижасидир.
Бироқ, шунга қарамай давлат хизматидаги хотин-қизлар ва жамаотчилик
ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўналишида маълум бир муаммолар ҳам мавжуд:
Традицион
роллар
:
Айрим
жойларда
хотин-қизларнинг
оилавий
масъулиятларга ва анъанавий ролларига кўпроқ эътибор беришади.
Таълим ва касбий тайёргарлик
: Ҳар доим ҳам хотин-қизларга ўз
қобилиятларини ривожлантириш учун тенг имкониятлар берилмаётгани кузатиляпти.
Касбий имкониятлар
: Баъзи ҳолларда аёллар учун манфаатли ва юқори
лавозимларни эгаллаш учун керакли ресурслар ва имкониятлар чекланганлигини
кузатиш мумкин.
Ўзига ишончнинг камлиги:
Ёш хотин-қизлар жамоатчилик орасида ўзларини
етарлича ишончли ҳис қилмасликлари, овозларини эшитилишига ишончлари камлиги
ҳолатлари мавжуд.
Ресурслар етишмаслиги:
Давлат органлари ва жамоатчилик орасида амалга
72
ошириладиган лойиҳалар учун етарли ресурслар, алоҳида дастур ва тренингларнинг
камлиги кузатиляпти.
Психологик омил:
Кам учрайдиган, лекин кузатилаётган ҳолатлардан бири — ёш
хотин-қизлар ўзларини нотўғри тушунишларидан ҳайиқиш ҳолатлари мавжуд.
Мулоқот механизмларининг етишмаслиги
: Баъзи ёш хотин-қизларнинг
жамоатчилик фикрини давлат органларига етказиш механизмининг самарасини паст
баҳолаши. Бу ўз навбатида ислоҳотлар даврида ёш хотин-қизларнинг талаблари ва
эҳтиёжларини инобатга олишни қийинлаштириб қўймоқда.
Лидерлик ва фаолликнинг етарли даражада эмаслиги:
Ёш хотин-қизларнинг
лидерлик қобилиятлари етарлича ривожланмагани, уларнинг жамоатчилик билан
самарали ҳамкорлигини чеклаб қўймоқда.
Таъкидлаш керакки, ҳар қандай давлат хизматида фаолият юритаётган хотин-
қизлар учун жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Фикримизни
баъзи мисоллар орқали асослаймиз:
Биринчидан,
жамоатчилик билан ҳамкорлик хотин-қизларнинг ижтимоий
масалаларда фаол иштирокини таъминлайди;
Иккинчидан,
давлат хизматидаги хотин-қизлар жамоатчилик фикрини тинглаш
ва уларнинг талабларини инобатга олиш орқали ўз фаолиятларини самарали
бошқаришлари мумкин бўлади;
Учинчидан,
жамоатчилик билан ҳамкорлик ёш хотин-қизларнинг лидерлик
қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради, бу уларга оилада, жамоада ва давлат
органларида ижобий таъсир кўрсатишга имкон яратади;
Тўртинчидан,
ёш кадрлар жамоатчилик билан ҳамкорлик орқали ижтимоий
муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишда самарали чоралар кўра олади;
Бешинчидан,
хотин-қизларга мақсадли лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам
беради, жамиятдаги аёлларнинг самарадорлиги ошади;
Олтинчидан,
ҳамкорлик орқали давлат хизматидаги хотин-қизлар янги
билимлар ва кўникмаларга эга бўлади, ўз фаолиятини такомиллаштиради;
Еттинчидан,
жамоатчилик билан муносабатлар хотин-қизларга жойлардаги
турли ҳолатларни яқиндан билиш, турли миллатли мамлакатнинг маданият ва
анъаналарини яхшироқ англаш ва мослашишга ёрдам беради;
Саккизинчидан,
жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик хотин-қизларнинг
ижобий имижини шакллантиради ва уларнинг фаолиятига бўлган муносабатни
яхшилайди.
Энди бевосита масаланинг ечимларига тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистонда давлат
хизматидаги ёш хотин-қизларнинг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлигини
таъминлаш
маълум бир давр ва босқичларни талаб этади.
Жумладан, ёш хотин-
қизларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлигини баҳолаш мақсадида таҳлил ва
ўрганишларни ташкил этиш,
мавжуд муаммолар, тўсиқлар ва имкониятларни аниқлаш
лозим. Мақсадга қараб,
индикаторларни ишлаб чиқиш, уларнинг ўз соҳасида
профессионал ва шахсий ривожланишини таъминлаш, жамоатчилик ташкилотлари
билан ҳамкорлик механизмлари, лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб
этилади. Шундан сўнг, таълим дастурларини жорий этиш, жумладан,
тренинглар,
семинарлар ва мастер-класслар ташкил қилинади.
73
Халқаро тажриба, миллий стратегиямиздан келиб чиқиб, давлат фуқаролик
хизматидаги ёш хотин-қизларнинг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлигини
таъминлаш учун қуйидаги замонавий тенденциялар таклиф этилади:
Касбий билим ва кўникмаларни тизимли ривожлантириб бориш;
Ижтимоий масалалар, ҳуқуқий билимлар ва гендер тенглиги бўйича лидерлик
курсларида, коммуникация ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича тренингларда
иштирок этиш;
Жамоатчилик лойиҳаларини ташкил этиш ва иштирок этиш;
Ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш, маълум ташаббуслар кўрсатиш ва
муаммолар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириш;
Жамоатчилик вакилларининг ташаббусларини рағбатлантириш;
Янгилик ва ижобий ўзгаришларни ташкилот раҳбариятига киритишда фаол
ташаббус кўрсатиш;
Жамоатчилик билан мулоқот учун қулай муҳит яратиш, уларнинг муаммоларини
тинглаш, ечим бериш;
Ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва стратегиялар ишлаб
чиқиш — ижобий натижаларга эришишга хизмат қилади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, давлат хизматидаги ёш хотин-қизларнинг
жамоатчилик билан самарали ҳамкорлиги
жамиятда ижобий ўзгаришлар ва
ижтимоий адолатни таъминлашга
ёрдам беради. Қолаверса, мамлакатда таълим,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида хотин-қизларнинг талаблари ва
эҳтиёжлари инобатга олиниб, самарали давлат сиёсатини амалга оширишга йўл
очилади.
References:
1.
UN Women. (2020). "Women in Public Service: An Agenda for Action"
2.
World Economic Forum. (2023). "Global Gender Gap Report"
3.
Commonwealth Secretariat. (2019). Youth Participation in Governance: A Handbook for
Practitioners
4.
Ализода, Н. (2020). "Хотин-қизлар ва давлат хизмати: Ўзбекистон тажрибаси"
5.
Саидов, А. (2021). "Ёшлар, гендер тенглиги ва жамоатчилик фаолияти"
6.
Ҳамидова, Ф. (2019). "Давлат хизматида гендер тенглиги: Ўзбекистондаги ҳолат"