Авторы

  • У. Саттаров
    Мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45775

Ключевые слова:

Франция Савдо кодекси (ФСК) рақобат иқтисодий таҳлил услуби монополияга қарши муносабатлар инсофсиз рақобат Франция Рақобат Кенгаши юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги.

Аннотация

Франция доктринаси ва қонунчилигида рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади. Рақобат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг иқтисодий жиҳатларига ва иқтисодий назорат билан боғлиқ низоларда француз судлари томонидан иқтисодий таҳлил услубининг амалий қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Франция Рақобат Кенгаши битимнинг ижобий иқтисодий оқибатлари мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди. Монополияга қарши муносабатларни француз Савдо кодекси билан ва инсофсиз рақобат ҳужжатларини француз Фуқаролик кодекси билан тартибга солишни фарқлаш масаласи ўрганилади. Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш бўйича доктринада ишлаб чиқилган ёндашувлар таҳлил қилинади. Франция қонунчилигига кўра, рақобат қоидаларини бузган юридик шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш мумкинлиги кўрсатилади.


background image

38

РАҚОБАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

(ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИ МИСОЛИДА)

У. Саттаров

Мустақил изланувчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.13922832

Аннотация.

Франция доктринаси ва қонунчилигида рақобат қоидаларини

бузганлик учун жавобгарликнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади.
Рақобат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг иқтисодий жиҳатларига ва
иқтисодий назорат билан боғлиқ низоларда француз судлари томонидан иқтисодий
таҳлил услубининг амалий қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Франция
Рақобат Кенгаши битимнинг ижобий иқтисодий оқибатлари мавжудлиги ёки йўқлиги
тўғрисида қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди. Монополияга қарши
муносабатларни француз Савдо кодекси билан ва инсофсиз рақобат ҳужжатларини
француз Фуқаролик кодекси билан тартибга солишни фарқлаш масаласи ўрганилади.
Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш бўйича доктринада ишлаб чиқилган
ёндашувлар таҳлил қилинади. Франция қонунчилигига кўра, рақобат қоидаларини
бузган юридик шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш мумкинлиги кўрсатилади.

Калит сўзлар:

Франция Савдо кодекси (ФСК),

рақобат, иқтисодий таҳлил услуби,

монополияга қарши муносабатлар, инсофсиз рақобат, Франция Рақобат Кенгаши,
юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги.


Рақобат қоидаларини бузганлик учун ҳуқуқий жавобгарлик чораси қонунийлик ва

тартиботни таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий воситасидир. Замонавий шароитларда
рақобатнинг иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда рақобат ҳуқуқи
институтларини ўрганиш ҳатодир. Т.Я. Хабриеванинг фикрича, “Иқтисодий-ҳуқуқий
тадқиқотларни ўтказиш биринчи навбатда рақобат ҳуқуқини ривожлантириш мақсади
учун хам зарурдир. Бозор иқтисодиёти, хусусан, молиявий бозорнинг жадал ўсиши
билан боғлиқ ҳолда, бозорни тартибга солувчи (кўпинча “қўриқчи ит” (watchdog)
ролини ўйнайдиган давлатнинг ваколатли органи) бозорни кузатиши ва бир вақтнинг
ўзида унинг иштирокчилари ўртасидаги низоларни ҳал қилиши керак. Шу билан бирга,
бир томондан рақобатни ривожлантиришга ёрдам берадиган, иккинчи томондан эса
бозор иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган эркинлик ва чекловларнинг
оптимал мувозанатини топиш керак” [1., 26].

Глобаллашув жараёнлари ва бозор муносабатларининг эволюцияси таъсири

остида рақобат соҳасида янги турдаги ҳуқуқбузарликлар пайдо бўлмоқда,
жавобгарликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари нисбати тўғрисидаги масала эса
тобора муҳим аҳамият касб этмоқдаки, ва бу ҳам хорижий, ҳам Ўзбекистон юридик
доктринасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат ва иқтисодиёт
ўртасидаги боғлиқлик ғоясини қўллаб-қувватлаган А.Г. Сушкевичнинг таъкидлашича,
“рақабат ҳуқуқи институтларининг иқтисодий муҳит ҳолатига мос келиши, хўжалик
юритувчи субъектларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солиш орқали рақобатни
ҳимоя қилиш қобилияти бугунги кунда рақобатни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тарихида тенг
бўлмаган асослилик билан текширилмоқда. Кўринишларнинг қайта баҳоланиши
хусусий иқтисодий ҳокимият табиати чуқур ўзгариши билан боғлиқ [2., 110]. Франция


background image

39

тажрибаси, авваламбор, маъмурий судлар иқтисодий назорат билан боғлиқ низоларда
иқтисодий таҳлил услубини муваффақиятли қўллашлари билан эътиборлидир (хусусан,
концентрацияларни ҳал этиш тўғрисидаги қарорларни назорат қилиш соҳасида, бу эса
“қулаётган корхона” назарияси каби мураккаб назарияларни қўллашга олиб келди) [3.,
110]. Бундан ташқари, Ўзбекистон рақобат тўғрисидаги қонунини ишлаб чиқишда
Франция тажрибаси хам ҳисобга олинган. Шунинг учун, сўнгги бир неча йил ичида
Франция қонунчилигининг сезиларли ўзгаришини инобатга олган ҳолда, Франция
қонунчилиги ва амалиётида бозор таъсири кучини рақобатни суиистеъмол қилиш
институтларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир [4., 3].

Рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг хусусиятларини муҳокама

қилишдан олдин, ушбу муносабат бўйича француз ёндашувига нисбатан
тадқиқотчиларнинг

эътибор

қаратган

хусусиятларни,

яъни:

“ҳуқуқий

муносабатларнинг икки гуруҳини:

мавжуд рақобатни ҳимоя қилишга қаратилган муносабатлар (droit de la

concurrence); ва

рақобат ҳолатини тартибга солувчи муносабатлар (сoncurrence deloyale), яъни

инсофсиз рақобат ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган муносабатлар” [5., 127] га
алоҳида эҳтибор қаратиш лозим.

Шуни ҳисобга олиш керакки, агар рақобатга қарши ҳуқуқий муносабатлар

Франция Савдо Кодекси (ФСК) қоидалари билан тартибга солинса, инсофсиз рақобат
ҳаракатлари 1804 йилги Франция Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади. (ФФК)
[6]. ФСКнинг 1382 ва 1383-моддалари деликт жавобгарлик тўғрисидаги умумий
меъёрларни белгилайди ва хусусан, француз доктринаси томонидан ишлаб чиқилган
инсофсиз рақобатнинг қуйидаги турларига нисбатан қўлланилади:

паразитлаш (parasitisme);

имитация (imitation);

дискредитация (denigrement);

дезорганизация (desorganisation).
ФСКнинг 1382-моддаси бир шахснинг бошқа шахсга зарар етказган ҳар қандай

ҳаракати, зарар етказилган шахсни унинг ўрнини қоплашга мажбур қилади. ФСКнинг
1383-моддаси ҳар бир шахс нафақат ўз ҳаракатлари, балки ўз бепарволиги ёки
эҳтиётсизлиги туфайли етказилган зарар учун хам жавобгардир.

Франциянинг монополияга қарши қонунчилиги эркин рақобат тамойилига

асосланган, субъектларнинг рақобат муносабатлари эса “Нархлар эркинлиги ва рақобат
тўғрисида”ги тўртинчи китоб нормалари билан тартибга солинади [7]. Мазкур кўриб
чиқилаётган китобида рақобатга қарши курашиш амалиётлари, корхоналарнинг
иқтисодий концентрацияси, тадбиркорлик фаолиятининг шаффофлиги, рақобатга
қарши ҳаракатлар, рақобат муносабатлари иштирокчиларининг тақиқланган
ҳаракатлари тўғрисидаги нормалар мавжуд. Рақобат бўйича Кенгашнинг мақоми ва
ваколатлари, шунингдек, монополияга қарши терговларни ўтказиш қоидалари
Кодекснинг алоҳида моддаларида тартибга солинади.

ФСКнинг L.420-1-моддасига кўра, келишилган ҳаракатлар, битимлар, ўзаро тил

бириктириш, агар улар рақобат муносабатларини чеклашга ёки унинг амал қилишини
бузишга қаратилган ёки шунга олиб келиши мумкин бўлса, шунингдек, қуйидагилардан


background image

40

иборат ҳаракатлар тақиқланади:

бозорга кириш ёки бошқа корхоналарнинг эркин рақобат ҳаракатларини чеклаш;

бозорда нархларни эркин белгилашга тўсқинлик қилиш;

маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни, инвестицияларни ёки техник

ривожланишни чеклаш ва назорат қилиш;

бозорларни ёки таъминот манбаларини бўлиб олиш.
Франция қонунчилиги устуворлик тушунчасини очиб бермайди ва унинг аниқ

мезонларини тавсифламайди. ФСКнинг L.420-2-моддаси 1-қисмига кўра, шахс ёки
шахслар гуруҳи томонидан ички бозорда ёки унинг алоҳида қисмида устун мавқени
суиистеъмол, хусусан, товарни сотишдан бош тортиш, товарни сотишда камситувчи
шартларни белгилаш, контрагентнинг асоссиз тижорат талабларини бажаришдан бош
тортганлиги сабабли ўрнатилган муносабатларини бекор қилиш каби ҳаракатлар
тақиқланади. Шуниндек, шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан мижоз корхона ёки
етказиб берувчига нисбатан ўзаро иқтисодий боғлиқлик ҳолатини суиистеъмол қилиш,
агар бундай суиистеъмоллик рақобатнинг амал қилиши таъсир қилиши мумкин бўлса,
тақиқланади.

Шундай қилиб, Франция қонунчилигида устуворлик мезонларининг йўқлиги

судяларга нафақат қонуннинг мажбурий нормаларини, балки корхонанинг бозордаги
улуши ҳамла унинг рақобатчилар улуши билан ўзаро нисбати, корхона ва бозорнинг
жойлашган жойи, транспорт коммуникациялари ҳолати, корхонанинг савдо алоқалари
ва бошқалар каби кўрсаткичларга амал қилиб, мослашувчан ёндашувни амалга ошириш
имконини беради. Агарда устуворлик мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини
тергов қилишда далиллар билан боғлиқ муаммолар юзага келса, устуворлик ҳолатини
аниқлашда бозордаги улуши ва бозорга кириш ҳолатлари ҳисобга олинади.

ФСК L.430-1-моддаси иқтисодий концентрация ҳолатининг пайдо бўлишини

иккита белгисини белгилайди:
1)

илгари мустақил бўлган икки ёки ундан ортиқ корхоналарнинг қўшилиши;

2)

бир ёки бир нечта корхона ёки бир ёки бир нечта шахс ҳеч бўлмаганда битта

корхонани назорат қилиб, тўғридан-тўғри ёки билвосита бир ёки бир нечта бошқа

корхоналарнинг барчасини ёки унинг бир қисмини назорат қилади ёки устав
капиталидаги улушни олади ёки активларни сотиб олади, ёки шартнома бўйича

ҳуқуқларни олади ёки бошқа усул билан назорат қилади.

Франция қонунчилигида корхоналарнинг қўшилиш ва бирлашишини, агар бундай

ҳаракатлар иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ёки умуман иқтисодий вазият
самарадорлигини ошириш учун фойдали деб топилган бўлса, рақобатни бузиш деб
ҳисобланмайди. Франциянинг монополияга қарши органи рақобатни ҳимоя қилиш ва
иқтисодий концентрацияга оид ишларни тергов қилиш соҳасида кенг ваколатларга эга.
Иқтисодиёт вазири иқтисодий концентрациянинг амалга оширилиши билан боғлиқ
битимга қарши бўлган ҳолларда, Рақобат Кенгаш бундай битимнинг қонунга
мувофиқлиги ҳақида эмас, балки битим амалга оширилишининг ижобий иқтисодий
оқибатлари мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Рақобат Кенгаши рақобатни ҳимоя қилиш билан боғлиқ турли тоифадаги ишлар

бўйича хулосалар бериш ҳуқуқига эга. Мисол учун, 2001 йил 6 декабрдаги Рақобат


background image

41

Кенгаш франчайзинг билан боғлиқ масала бўйича қарор [8]

1

. қабул қилган. Ишнинг

мазмунига кўра, франчайзер (лицензиар) ўзининг барча франчайзи (лицензиат)лари
учун махсус тарифлар ва хизмат сифатини яхшилаш билан боғлиқ талабларни қўяди,
яъни бундан мақсад харидор ўзининг танлаган брендларининг сифатлилиги ва
ишончли эканлигига ишонч ҳосил қилишдир. Рақобат Кенгаши ушбу келишув катта
иқтисодий фойда келтиришини ва барча истеъмолчиларга тегишли эканлигини
аниқлаб, лицензиар фойдасига қарор чиқаради.

Кенгашнинг 2005 йил 5 декабрдаги 05-D-66-сонли бошқа бир қарорида [9]

2

бир

нечта компаниялар, шу жумладан “Филипс-Франс” ва “Сони-Франс” ФСКнинг L.420-1-
моддасига зид равишда тавсия этилган нархларни айрим турдаги электрон ускуналар
учун белгилаш мақсадида ўз воситачилар билан тил бириктиради, натижада эса Рақобат
Кенгаши мазкур кўрсатилган компанияларнинг ҳар бирига 16 миллион евро миқдорида
жарима қўллайди.

Францияда монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун нафақат жисмоний,

балки юридик шахсларга нисбатан ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораси
назарда тутилган. Рақобат соҳасидаги қоидабузарликлар учун санкцияларнинг асосий
ҳажми ФСКнинг махсус нормаларида белгиланган. Мисол учун, ФСКнинг L.420-6-
моддасига мувофиқ, ҳар қандай жисмоний шахс савдо соҳасида фирибгарликни
режалаштириш, ташкил этиш ёки ундан фойдаланишдаги иштироки учун ушбу
Кодекснинг L.420-1 ва L.420-2-моддаларида назарда тутилган, тўрт йил қамоқ жазоси ва
75 минг евро жарима жазоси билан жазоланади. Суд маҳкумни ҳал қилув қарорини суд
кўрсатган оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга мажбурлаши мумкин.
Суднинг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман эълон қилиниши мумкин ва мазкур эълон
қилиш маҳкумнинг ҳисобидан амалга оширилади.

ФСКнинг L.420-1 ва L.420-2-моддаларида таъқиқланган ушбу Кодекснинг L.420-4-

моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганлиги учун жавобгарлик қўшимча
асос сифатида қуйидаги ҳолларда белгиланади:

1)

ҳаракатни содир этишнинг ҳуқуқий имконияти қўлланилиши лозим бўлган қонун

ёки регламент нормасидан келиб чиқади;

2)

ҳаракатни содир этган шахслар иқтисодий ривожланишни, шу жумладан иш

ўринларини яратиш ёки сақлаб қолишни таъминлашни мақсад қилганликларини
исботлашлари мумкин, агар улар тақиқланган ҳаракатдан олинган даромаднинг бир
қисмини ушбу мақсадларга йўналтиришса ва иштирок этган корхоналарга бирон-бир
товар бозорининг муҳим қисми учун рақобатни бартараф этиш имкониятини
бермасалар. Ушбу ҳолатда рақобатни чеклаш фақат муайян ижтимоий манфаатли
мақсадларга эришиш учун зарур бўлган даражада қўлланилиши мумкин.

Рақобатни чеклайдиган ва ўрта ёки кичик корхоналарни бошқаришни яхшилашга

қаратилган келишувларнинг айрим тоифалари ёки алоҳида келишувлар Рақобат
Кенгашнинг хулосасини олгандан сўнг чиқарилган қарор билан рухсат этилиши

1

URL: http://www.autoritedelaconcurrence.fr/pdf/avis/03d39. pdf.Conseil de la concurrence, Décision n0 03-D-39 du 4

septembre 2003 relative à la situation de la concurrence dans le réseau de franchise créé par la société Plus
International.

2

1 Cour de cassation.Сhambre commerciale. Audience publique du 3 juin 2008 n0 de pourvoi: 07-17147 07-17196

Publié au bulletin.


background image

42

мумкин.

ФСКнинг IV китобининг VI-қисми “Шаффофлик, рақобатни чекловчи амалиёт ва

бошқа тақиқланган амалиётлар” қуйидаги учта бобдан иборат:
1)

хўжалик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;

2)

рақобатни чекловчи амалиётларни тақиқлаш;

3)

рақобат билан боғлиқ бошқа тақиқланган амалиётларга бағишланган.

Хўжалик юритиш фаолиятининг шаффофлиги хўжалик фаолияти ҳолатларининг

корхонанинг ҳужжатларида акс эттирилишидан иборатдир. Қатъий белгиланган
ҳисоботлар рақобат қоидалари бузилишининг тўлиқ ва ўз вақтида аниқланишига ёрдам
беради. ФСКнинг L. 441-1-моддаси Истеъмолчилар кодексининг L.113-3-моддасига
ҳавола қилган ҳолда, ҳар қандай сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи шахслар учинчи
шахсларга нархлар, шартномавий жавобгарликнинг мумкин бўлган чекловлари ва
сотишнинг алоҳида шартлари тўғрисида истеъмолчига маркалари, ёрлиқлари, ёзувлари
ёки бошқа кўрсатилган усуллар орқали Иқтисодиёт вазири қарорларида кўрсатилган
талабларга мувофиқ маълумот бериш мажбуриятини белгилайди. Мазкур талабларни
бажармаслик 1,5 минг евро миқдорида жарима билан жазоланади, ушбу ҳаракат
такроран содир этилганида мазкур жарима миқдори 3 минг еврогача оширилади.

ФСКнинг L.441-2-моддасида белгиланганидек, ҳар қандай оммавий ахборот

воситасида ёки савдо майдончасидан ташқарида тарқатилган ҳар қандай истеъмолчига
мўлжалланган,

тез

бузиладиган

озиқ-овқат

маҳсулотларининг

нархлари

пасайтирилганлиги ёки реклама нархлари кўрсатилган ҳар қандай реклама, таклиф
қилинган маҳсулотларнинг табиати ва келиб чиқишини ва таклиф сақланиб қолган
вақтни ўз ичига олиши керак. Ушбу талабни бузганлик учун 15 минг евро миқдорида
жарима белгиланган.

ФСКнинг L.441-2-моддасига кўра, агар реклама уларнинг ҳажми ёки такрорланиши

бозор ҳолатига салбий таъсир қилса, тегишли жойлардаги ҳокимият ва префектлар
бундай ҳолатларнининг даврийлиги ва муддатларини ўз қарорлари билан тартибга
солиш ҳуқуқига эга. Қарорда белгиланган талаблар бажарилмаган фтақдирда 15 минг
евро миқдорида жарима солинади. Шу каби жазо сабзавот ва меваларнинг реклама
нархларини кўрсатишда Қишлоқ хўжалиги ва денгиз балиқчилиги кодексининг L.632-3
ва L.632-4-моддаларида назарда тутилган касблараро битим шартларини бузганлик
учун белгиланган.

ФСКнинг L. 441-3-моддасига кўра, профессионал фаолият доирасида товарлар

харид қилиш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича белгиланган шаклдаги ҳисобварақ икки
нусхада тузилади. Сотувчи ҳисоб-фактура ёзиши, харидор эса уни талаб қилиши шарт.
Тарафларга мазкур ҳисоб-китобларнинг нусхаларини сақлаш мажбурияти юклатилади.
Ушбу қоидаларни бузиш жарима билан жазоланади. Жарима ҳисоб-фактура
суммасининг 50 фоизигача кўпайтирилиши мумкин. ФСКнинг L.441-4-моддасига кўра,
жиноий жавобгарликка тортилган юридик шахслар беш йилгача бўлган муддатга
давлат контрактларида иштирок этиш ҳуқуқидан қилинади ва Франция Жиноят
кодексининг L.131-39-моддасига асосан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади.

ФСКнинг L.441-6-моддасида ҳар қандай савдогар ҳар қандай харидорнинг биринчи

талабига кўра, ўзи сотадиган товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар учун нарх-навони
тақдим этиши ва сотиш шартларини, шу жумладан чегирмалар ва нархни пасайтириш


background image

43

шартларини маълум қилиши керак. Ушбу қоидаларга риоя қилиш нархлар бўйича
камситилишнинг олдини олишга ёрдам беради. ФСКнинг L.441-6-моддаси қоидаларини
бузганлик учун жисмоний шахсларга 15 минг еврогача ва юридик шахсларга эса 75 минг
еврогача жарима қўлланилади.

Қонунчиликда “рақобатни чекловчи ҳаракатларни” амалга оширганлик учун

жисмоний шахсларга 75 минг еврогача ва юридик шахсларга 375 минг еврогача жарима
жазоси қўлланилади. Рақобатни чеклашга қаратилган ҳаракатларга истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш, товарларни сотиб олиш
нархидан паст сотиш ёки реклама ва бошқа эълонларда бундай паст нархни кўрсатишни
ўз ичига олади. Харидорга минимал қайта сотиш нархини ўтказганлик учун 15 минг
еврогача жарима белгиланган.

Хулоса.

Ушбу мақолада кўриб чиқилган иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлар Францияда

рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг мураккаб хусусиятидир.
Шундай қилиб, Франция қонунчилиги ва доктринасини таҳлил қилиш асносида
қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
1)

рақобат қонунчилигини бузганлик учун Франция Фуқаролик кодексининг деликт

жавобгарлик тўғрисидаги нормалари қўлланилади, Франция савдо кодекси эса
монополияга қарши муносабатлар соҳасида жавобгарлик тўғрисидаги нормаларни ўз
ичига олади;
2)

Франция савдо кодекси нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахсларга

нисбатан ҳам рақобат қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда
тутади;
3)

Франция бозоридаги вазиятни баҳолашда қўлланиладиган иқтисодий

методикалар эътиборга лойиқдир. Хусусан, иқтисодий концентрация билан боғлиқ
операциялар, агар бундай келишувлар иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ёки умуман
иқтисодий вазият самарадорлигини ошириш учун фойдали деб топилса, рақобат
қонунчлиги бузилиши деб ҳисобланмайди.

References:

1.

Хабриева Т. Я. Экономико-правовой анализ: методологический подход // Журнал

российского права. 2010. № 12. С.26.
2.

Сушкевич А. Г. Институты конкурентного права и новая экономика: как добиться

соответствия // Законы России: опыт, анализ, практика. 2016. № 3. С.34.
3.

Ориген А. Подчинение публичных властей конкурентному праву // Журнал “Lex

Russica”. 2016. № 1. С.110.
4.

Борзило Е. Ю. Пределы осуществления гражданских прав хозяйствующими

субъектами, занимающими доминирующее положение: понятие, виды и последствия
превышения (сравнительный анализ права России, США и Франции): автореф. дис канд.
юрид. наук. М., 2005. С.3.
5.

Чудинов О. Р. Дихотомия в регулировании конкурентных отношений правом

Франции // Вестник Пермского национального исследовательского политехнического
университета. 2011. № 4. С.127.
6.

URL:

https://www.legifrance.gouv.fr/affichCode.do?cidTexte=


background image

44

LEGITEXT000006070721.
7.

URL: htt ps://www.legif rance.gouv.f r/af fichCode. do?cidTexte...Code de commerce

8.

URL: http://www.autoritedelaconcurrence.fr/pdf/avis/03d39. pdf.Conseil de la

concurrence, Décision n0 03-D-39 du 4 septembre 2003 relative à la situation de la concurrence
dans le réseau de franchise créé par la société Plus International.
9.

Cour de cassation.Сhambre commerciale. Audience publique du 3 juin 2008 n0 de

pourvoi: 07-17147 07-17196 Publié au bulletin.

Библиографические ссылки

Хабриева Т. Я. Экономико-правовой анализ: методологический подход // Журнал российского права. 2010. № 12. С.26.

Сушкевич А. Г. Институты конкурентного права и новая экономика: как добиться соответствия // Законы России: опыт, анализ, практика. 2016. № 3. С.34.

Ориген А. Подчинение публичных властей конкурентному праву // Журнал “Lex Russica”. 2016. № 1. С.110.

Борзило Е. Ю. Пределы осуществления гражданских прав хозяйствующими субъектами, занимающими доминирующее положение: понятие, виды и последствия превышения (сравнительный анализ права России, США и Франции): автореф. дис канд. юрид. наук. М., 2005. С.3.

Чудинов О. Р. Дихотомия в регулировании конкурентных отношений правом Франции // Вестник Пермского национального исследовательского политехнического университета. 2011. № 4. С.127.

URL: htt ps://www.legif rance.gouv.f r/af fichCode. do?cidTexte...Code de commerce

URL: http://www.autoritedelaconcurrence.fr/pdf/avis/03d39. pdf.Conseil de la concurrence, Décision n0 03-D-39 du 4 septembre 2003 relative à la situation de la concurrence dans le réseau de franchise créé par la société Plus International.

Cour de cassation.Сhambre commerciale. Audience publique du 3 juin 2008 n0 de pourvoi: 07-17147 07-17196 Publié au bulletin.