Авторы

  • Акмалжон Абдуллаев
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Дастлабки тергов ва суриштирув кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.52356

Ключевые слова:

ёлғон кўрсатув кўрсатма ёлғон гувоҳлик гувоҳ жабрланувчи била туриб ёлғон кўрсатув бериш.

Аннотация

Мазкур мақолада “ёлғон”, “кўрсатув”, “кўрсатма” ва “гувоҳлик” каби назарий тушунчалар илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, бир-биридан фарқли жиҳатлари кенг тарзда ёритилиб, ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан қиёсий таҳлил қилинган ҳолда қайси ҳолатларда берилган ёлғон кўрсатув жиноий жавобгарликка олиб келиши ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, 2021-2023 йиллар давомида содир этилган жами ёлғон гувоҳлик бериш жиноятлари кенг миқёсда таҳлил қилинади.


background image

73

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ

Абдуллаев Акмалжон Йўлчибоевич

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Дастлабки

тергов ва суриштирув кафедраси ўқитувчиси

ORCID ID 0009-0002-4302-2341

https://doi.org/10.5281/zenodo.14184892

Аннотация:

Мазкур мақолада “ёлғон”, “кўрсатув”, “кўрсатма” ва “гувоҳлик” каби

назарий тушунчалар илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, бир-биридан фарқли
жиҳатлари кенг тарзда ёритилиб, ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан
қиёсий таҳлил қилинган ҳолда қайси ҳолатларда берилган ёлғон кўрсатув жиноий
жавобгарликка олиб келиши ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, 2021-2023 йиллар
давомида содир этилган жами ёлғон гувоҳлик бериш жиноятлари кенг миқёсда таҳлил
қилинади.

Калит сўзлар:

ёлғон, кўрсатув, кўрсатма, ёлғон гувоҳлик, гувоҳ, жабрланувчи,

била туриб ёлғон кўрсатув бериш.

ЛЖЕСВИДЕТЕЛЬСТВО: ТЕОРЕТИЧЕСКИЙ И ПРАКТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ

Аннотация:

В данной статье научно анализируются такие теоретические

понятия, как «ложь», «показания», «указание» и «свидетельские показания», широко
освещаются различные их аспекты, а также в каких случаях ложные показания
являются преступными, со сравнительным анализом. с законодательством зарубежных
стран считается, что это повлечет за собой ответственность. Также масштабно
анализируется общее количество лжесвидетельских преступлений, совершенных в
2021-2023 годах.

Ключевые слова:

ложь, показания, указание, лжесвидетельство, свидетель,

потерпевший, дача заведомо ложных показаний.

PERJURY: A THEORETICAL AND PRACTICAL ANALYSIS

Annotation:

In this article, the theoretical concepts such as "lie", "testimony",

"instruction" and "witness testimony" are scientifically analyzed, their different aspects are
widely covered, and in which cases false testimony is criminalized, with a comparative
analysis with the legislation of foreign countries. is considered to come. Also, total perjury
crimes committed during 2021-2023 are analyzed on a large scale.

Keywords:

lie, testimony, instruction, perjury, witness, victim, giving knowingly false

testimony.


Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган

кенг қамровли суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад суд ва
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини амалда таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш
борасидаги масъулиятини оширишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 январидаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ60-сон Фармонида амалга
оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлардан бири мамлакатимизда адолат ва


background image

74

қонун устуворлигини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш
эканлиги кўрсатиб ўтилганлиги ҳам ушбу фикримизни нечоғлик муҳим эканлигини
тасдиқлаб турибди [1].

Жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини тўлиқ қарор топтириш масаласи

одил судловни қай даражада таъминланганлиги билан чамбарчас боғлиқ. Бироқ одил
судловни муваффақиятли амалга оширилиши нафақат ваколатли органлар томонидан
ҳуқуқ нормаларига риоя этилишига, балки гувоҳлар, шунингдек, одил судлов
фаолиятига жалб этилган бошқа шахсларнинг фуқаролик бурчини беғараз ва холис
бажаришига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ [2].

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида одил судловга раҳна солувчи энг ҳавфли жиноят

бу — ёлғон гувоҳликдир. Ушбу турдаги жиноятлар орасида энг кўп учрайдигани эса
гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ҳисобланади. Буни

2021-2023 йиллар давомида

жами содир этилган

409 та

ёлғон гувоҳлик бериш

жиноятларининг фақатгина

3 таси

гина эксперт томонидан била туриб ёлғон хулоса

бериши билан боғлиқлиги, таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилиши билан
боғлиқ жиноятлар содир этилмаганлиги ҳақидаги маълумотлардан ҳам кўришимиз
мумкин [3].

Сир эмаски, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари содир этилган жиноий

ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаши мумкин бўлган энг муҳим далилдир. Улар
барча муҳим фактларни бир-бирига боғлайди ва исботланиши лозим бўлган
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш имконини беради. Шунинг учун ҳам гувоҳнинг ёки
жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши фуқаролик, жиноят ва иқтисодий
ишлар бўйича ҳақиқатни аниқлашни мураккаблаштиради, суд-тергов органларини
чалғитади ҳамда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишга тўсқинлик қилади.
Аксарият ҳолатларда жиноят содир этган шахснинг оқланишига ва аксинча, айбсиз
шахснинг асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортишга олиб келади. Мана
шулардан келиб чиқиб, асосий эътиборни гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб
ёлғон кўрсатув бериши жиноятига қаратсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Эндиликда ёлғон гувоҳлик бериш жиноятларини самарали тергов қилиш учун

149

154

106

2,4

4,4

1,8

2

1

0

0

50

100

150

200

2021

2022

2023

Республикамиз ҳудудида

2021-2023-йиллардавомида содир этилган ёлғон

гувоҳлик бериш жиноятларининг динамикаси

Гувоҳ ва жабрланувчи

Эксперт

Таржимон


background image

75

муҳим бўлган ва айни вақтда суд-тергов амалиётида айрим тушунмовчиликларга сабаб
бўлаётган “ёлғон”, “кўрсатув”, “кўрсатма” ва “гувоҳлик” каби бир қатор тушунчаларни
мазмун-моҳиятини ёритишга ўтсак. Зотан, бирор нарсани билишдан олдин, унинг
моҳиятини тушуниш керак [4].

Дастлаб ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг асосини ташкил этувчи, ҳақиқатга

тўғри келмайдиган ёки бузиб кўрсатилган “ёлғон” тушунчасига тўхталиб ўтамиз.
Бунда “ёлғон” тушунчасининг ҳақиқий моҳияти муқаддас динимизда ва ислом
уламолари томонидан кенг очиб берилганлигини, ёлғон ҳодисасига бағишланган
тадқиқотнинг келиб чиқиши асосан психология соҳасидаги хорижий олимларнинг
ишларига бориб тақалишини инобатга олиб, асосий эътиборимизни ислом уламолари
ва хорижлик олимларнинг изланишларига қаратамиз.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ёлғон” ҳақиқатга зид, нотўғри, ҳақиқатда

бўлмаган, сохта, ясама, ҳақиқатга тўғри келмайдиган нотўғри гап, уйдирма тарзида
таърифланган [5]. Араб тилида “ёлғон” сўзи “кизб” дейилади ва луғатда ростнинг
тескарисини англатади. Ислом уламоларидан Журжоний “Ёлғон – хабарнинг воқеликка
тўғри келмаслигидир” деб таърифлаган бўлсалар, Ибн Ҳажар “Ёлғон – бир нарса ҳақида
қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир” деб
таъкидлаганлар [6].

Аврелий Августин ўзининг “Де Мендасио” (Ёлғон ҳақида) деб номланган

рисоласида ёлғонни алдаш мақсадида қилинган баёнот деб таърифлаган [7] бўлса,
Иммануэл Кант ўзининг “Ахлоқ метафизикаси асослари” ва “Филантропиядан ёлғон
гапиришнинг тахминий ҳуқуқи тўғрисида”ги асарларида ёлғонни оқибатларидан
қатъи назар, ҳар қандай қасддан қилинган ёлғон баёнот деб таърифлаган[8]. Фридрих
Ницше эса ўзининг “Ахлоқий бўлмаган маънода ҳақиқат ва ёлғон ҳақида” номли
эссесида ёлғонни инсон табиатининг ажралмас қисми ва ўзини ўзи сақлаш учун кураш
деб ҳисоблаган[9].

Замонавий олимлардан Принстон университетининг фахрий фалсафа профессори

Гарри Франкфурт ўзининг “Буллшит ҳақида” номли машҳур китобида ёлғонни ҳақиқат
сифатида кўрсатиш орқали бошқаларни чалғитишга қасддан уриниш деб
таърифлайди[10].

Немис психологи ва психотехниги, юридик психология бўйича мутахассис Отто

Липман ёлғонни “натижага қаратилган қасддан қилинган ҳаракат” [11] деб
таърифлаган бўлса, унинг устози, немис психологи ва файласуфи Уилям Люис
Штерннинг таъбирича “ёлғон – ёлғон орқали маълум мақсадларга эришишга хизмат
қилувчи онгли нотўғри баёнотдир”[12].

Машҳур америкалик психолог Пол Экман ёлғон ёки алдашни “бир шахснинг ўз

нияти ҳақида олдиндан огоҳлантирмасдан вa жабрланган томоннинг ҳақиқатни ошкор
қилмаслик ҳақидаги илтимосисиз бошқа бир шахсни алдаш ҳаракати” сифатида
таърифлайди. У ёлғоннинг иккита асосий шакли борлигини ажратиб кўрсатган:
сукунат ва нотўғри талқин қилиш (ёки бузиб кўрсатиш). Сукунат, ёлғоннинг бир
шакли сифатида, ҳақиқий маълумотни яширишни англатади, бунда одам бунинг
эвазига ёлғон маълумот бермайди. Нотўғри талқин қилиш (ёки бузиб кўрсатиш)
нафақат ҳақиқий маълумотни яширишни, балки одамнинг ёлғон маълумот ҳақида
хабар беришини ҳам англатади[13].


background image

76

Психологик луғатда эса “ёлғон - бу алоқа ҳодисаси бўлиб, унинг моҳияти

нарсаларнинг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузишдир”[14] деб қайд этиб ўтилган.

“Ёлғон” тушунчаси мазмун-моҳияти нимани англатиши ҳақида тасаввурга эга

бўлганимиздан сўнг “кўрсатув”, “кўрсатма” ва “гувоҳлик” каби тушунчаларни ўзбек
атамашунослиги, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу тушунчаларнинг
мазмунига оид олимларнинг илмий қарашларининг қиёсий таҳлили асосида таҳлил
қилиб, айрим юридик адабиётларда ва амалиёт ходимлари ўртасида “кўрсатув”,
“кўрсатма” ва “гувоҳлик” каби юридик тушунчалар чалкаштириб ифодаланиши боис,
уларнинг ўзаро фарқини кенг ёритиб, “гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ёлғон
кўрсатуви” ва “гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб берган ёлғон кўрсатуви”
тушунчаларига илмий муаллифлик таърифимизни ишлаб чиқсак.

Зотан, ўтказилган сўров натижалари ҳам ҳуқуқни қўллаш амалиётида

терговчилар юқоридаги тушунчаларни мазмун-моҳитяини тўғри англаб ета
олмасликларини кўрсатди. Унга кўра, сўровномада иштирок этган

432 нафар

респондентларнинг

34 фоизи

ёки

148 нафари

амалиётда “гувоҳлик” ва “кўрсатув”

тушунчалари бир маънода ишлатилишини кўрсатиб ўтишган бўлса,

21 фоиз

ёки

91

нафар

респондентлар “кўрсатув” ва “кўрсатма” тушунчалари синоним сўзлар бўлиб,

бир-биридан фарқ қилмаслигини қайд этиб ўтганлар[15].

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда баъзи қонун ҳужжатлари рус тилида ёзилиб, кейин

ўзбек тилига таржима қилинаётгани боис, юридик терминларда синонимик ҳолат
кучайиб бормоқда. Мисол учун, рус тилидаги “

исполнительная власть

” бирикмаси

ижро ҳокимияти

”, “

ижро этиш ҳокимияти

”, “

ижро этувчи ҳокимият

;

ёки “

показание

сўзи “

кўрсатув

,

кўрсатма

,

кўргазма

,

гувоҳлик

,

сўроқ бериш

” каби синонимлар

билан қўлланиб келинмоқда. Бу борада биз филология фанлари доктори Шуҳрат
Кўчимовнинг “Қонунлар албатта давлат тилида ишлаб чиқилиши, давлат тилида
муҳокама қилиниши ва давлат тилида қабул қилиниши керак” [16] деган фикрларини
тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Шундагина “кўрсатув”, “кўрсатма”, “гувоҳлик” ва бошқа
шу каби тушунчалар бутун Республикамиз ҳудудида ва барча қонунлар ҳамда
қонуности ҳужжатларининг мазмунида тўғри татбиқ этилади. Шулардан келиб чиққан
ҳолда, даставвал “кўрсатув” ва “кўрсатма” тушунчаларини мазмун-моҳиятини ёритиб,
уларнинг фарқли жиҳатлариин кўриб чиқсак.

Демак, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида “кўрсатув” (ҳуқуқда) сўзининг

луғавий маъноси суриштирув, дастлабки тергов ва судда ҳал қилинаётган ишга оид
бирор

аҳамиятли

ҳолатни

аниқлаш

учун

шахснинг

сўроқда

берган

тушунтиришидир. Кўрсатув ищдаги фактик маълумотларни изохлаш, таҳлил қилиш,
бирор воқеага ва унинг иштирокчиларига алоқадор фикр-мулоҳаза, важ, тахмин ва
илтимос тарзида ҳам бўлиши мумкин [17] деб кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон юридик
энциклопедиясида “Кўрсатувлар- далиллар манбаларидан бўлиб, гувоҳ, жабрланувчи,
гумон

қилинувчи

ва

айбланувчининг

жиноят

ҳодисаси

ҳақида

берган

маълумотларидир[18] деб қайд этилган. А.Мадвалиев таҳрири остида чоп этилган
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса “кўрсатув” сўзи айни “кўрсатма” сўзи билан бир
ҳил маънони англатиши кўрсатиб ўтилиб, “кўрсатма” сўзига эса икки ҳил таъриф
берилган: биринчиси, қандай ҳаракат қилиш, ишлаш лозимлигини кўрсатувчи
йўл-йўриқ, қўлланма; иккинчиси, тергов-суд жараёнларида бирор аҳамиятли ҳолат


background image

77

ҳақида шахс (гувоҳ ва б.)нинг берган маълумоти, далил [19].

Фикримизча, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида келтириб ўтилган таъриф

тушунчанинг мазмун-моҳиятини тўлиқ акс эттирган. Бироқ, Ўзбекистон юридик
энциклопедиясида келтирилган таъриф бир томонламаликни акс эттирган. Ҳолбуки,
жиноят-процессуал қонунчилигимизда кўрсатувлар нафақат гувоҳ, жабрланувчи,
гумон қилинувчи ва айбланувчилар томонидан, балки судланувчилар томонидан ҳам
берилади. Судланувчининг кўрсатувлари ҳам далил ҳисобланади [20].

Қолаверса, А.Мадвалиев таҳрири остида чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли

луғати”да келтириб ўтилган “кўрсатув” сўзи айни “кўрсатма” сўзи билан бир ҳил
маънони англатиши ҳақидаги таърифларни ҳам тўлиқ рад этамиз. Буни қуйида
асослаб ўтамиз.

Илмий изланишларимиз давомида Собиқ Иттифоқ даврида (1981) Москва «Рус

тили» нашриётида чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да (2 т.) ва
мустақиллик йилларида (2006) “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат
нашриёти томонидан чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да фақатгина
“кўрсатма” тушунчасига изоҳ берилганлигига гувоҳ бўлдик. Бунда “кўрсатув”
тушунчасини учратмайсиз. Гўёки мазкур тушунча ўзбек тилида мавжуд эмасдек
туюлади. Ваҳоланки, ЖПКнинг сўроқ қилиш билан боғлиқ барча нормаларида гувоҳ,
жабрланувчи ва бошқаларнинг “кўрсатуви” атамаси такрор ва такрор ишлатилган.
Кўрсатма тушунчасининг маъноси ҳақида юқорида тўхталдик. Шу ўринда “кўрсатув” ва
“кўрсатма” тушунчалари айни бир маънони ифодалайдими ёки бир-биридан маъно
жиҳатдан фарқ қиладими? деган ҳақли савол туғилади. Мазкур саволга жавоб топиш
учун

мақсадида,

дастлаб

бошқа

қонунларимиз

қатори

жиноят-процессуал қонунчилиги ҳам рус тилидан ўзбек тилига тўғридан-тўғри
таржима қилинганини ҳисобга олиб, рус тилида чоп этилган манбага мурожаат
қилишга қарор қилдик. “Рус тилининг изоҳли луғати”да “Кўрсатув (показание) –
гувоҳлик, тушунтириш, сўроққа жавоб бериш”, “Кўрсатма (указание) – кўрсатиш,
қандай бажариш кераклигини кўрсатувчи тушунтириш”[21] сифатида қайд
этилганлигини кўриш мумкин.

Қолаверса, биз “кўрсатма” тушунчасининг асл моҳиятини ЖПКнинг терговчининг

ваколатлари (36-м.), тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва
унинг ўринбосарнинг ваколатлари (37-м.), суриштирувчи (38-м.), суриштирув
бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари (39-м.) ва
прокурорнинг ваколатлари (382-м.) каби моддалари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда
ҳам англаб етишимиз мумкин.

Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, “кўрсатув” ва “кўрсатма” жиноят-

процессуал қонунчилигида бир хил маънони англатмаслиги, яъни “кўрсатув”
тушунчаси бевосита процесс иштирокчиларини сўроқ қилиш жараёнида уларнинг
жиноий ҳодисага тааллуқли баёноти, мулоҳазалари, фикрлари, тушунтиришларидан
иборат бўлса, “кўрсатма” суриштирув ва дастлабки тергов юритишнинг сифатли ва
холис амалга оширилишини таъминлаш мақсадида суриштирувчи ёки терговчига
тергов тузилмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар ва айрим
ҳолларда судлар томонидан бериладиган бажарилиши қатъий бўлган ёзма ёки оғзаки
шаклдаги йўл-йўриқ деган хулосага келамиз.


background image

78

“Кўрсатув” тушунчасини “гувоҳлик” тушунчасидан фарқини ёритадиган бўлсак, у

гувоҳликнинг бир қисмини ташкил этишини кўришимиз мумкин. Шариат истилоҳида
гувоҳлик – бировнинг бошқадаги ҳаққи тўғрисида хабар беришидир[22]. Юридик
моҳиятига кўра эса, “гувоҳлик- ҳодиса шоҳиди бўлган шахснинг оғзаки ёки ёзма
хабари, ҳар қандай баҳсли, ғайриоддий факт, воқеа ва бошқа ҳолатларнинг асосли
тасдиқланиши, бирор нарсанинг кўрсаткичи, аломати, бирор нарсанинг белгисини
ифодалаш, гувоҳнинг суддаги кўрсатуви ёки бирон-бир ҳуқуқий ҳужжатни
тасдиқловчи ҳужжат”[23] саналади. Назаримизда гувоҳликка мукаммал таърифлардан
бири “Рус тилининг изоҳли луғати”да келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра
“гувоҳлик-гувоҳнинг кўрсатуви, шоҳиднинг гувоҳлиги, қандайдир воқеани
тасдиқловчи, исботловчи, тарихий гувоҳлик, қандайдир ҳолатни тасдиқловчи
ҳужжат”[24] ҳисобланади.

Фикримизча, гувоҳлик мазмуни иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг нафақат

гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг кўрсатувлари
билан балки, бошқа ҳар қандай асосли ҳужжат билан тасдиқланишини қамраб олади.
Асосли ҳужжат эксперт хулосаси, таржимон томонидан ўғирилган матн, тафтиш якуни
бўйича далолатнома, муайян шахсни туғилганлигини ёки вафот этганлигини
тасдиқловчи гувоҳнома ва хоказолар. Шунинг учун ҳам ЖКнинг 238-моддаси “Ёлғон
гувоҳлик бериш” деб номланган ва унинг диспозицияси мазмуни гувоҳнинг ёки
жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув беришидан ташқари, экспертнинг била
туриб ёлғон хулоса бериши, худди шунингдек таржимоннинг бир тилдан иккинчи
тилга била туриб нотўғри таржима қилишини қамраб олади.

Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, гувоҳ ва жабрланувчи томонидан

берилган ёлғон кўрсатувни, била туриб берилган ёлғон кўрсатувдан фарқини
ёритишимиз ва якунда “гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ёлғон кўрсатуви” ва
“гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб берган ёлғон кўрсатуви” тушунчаларига
муаллифлик таърифларимизни таклиф қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Илмий изланишимиз давомида “била туриб берилган ёлғон кўрсатув” ва “ёлғон

кўрсатув” тушунчалари бўйича турлича қарашлар мавжудлигига эътибор қаратдик.

Хусусан, А.А.Шмидт била туриб берилган ёлғон кўрсатувни “қонун билан

белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тергов ёки суд томонидан кўриб
чиқилаётган иш бўйича аниқланиши лозим бўлган фактлар ва ҳолатлар тўғрисида
ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни қасддан хабар қилиш бўлиб, бу тергов
органлари ва судни чалғитиш ҳамда ишда далиллар ҳақида ёлғон тасаввур яратиш
мақсадида амалга оширилади”[25] деб таърифлаган бўлса, Л.Г.Дубинин ўз тадқиқотида
била туриб берилган ёлғон кўрсатувни гувоҳ ёки жабрланувчининг онгида тўғри акс
этган, жиноят ҳодисасини идрок этиш билан боғлиқ объектив воқеликка қарама-
қарши тарзда онгли равишда баён қилинган турли шакллардаги ҳақиқатга зид
фикрлар, қисман яшириш ёки инкор этишдан иборат маълумотлар”[26]дея қайд этган.
Бизнингча Л.Г.Дубининнинг таърифи бироз баҳсли ҳисобланади. Чунки унинг фикрига
кўра, гувоҳ ва жабрланувчи томонидан била туриб берилган ёлғон кўрсатув фақатгина
жиноят ҳодисасини қамраб олади холос. Бироқ, олдиндан англаган ҳолда атайлаб, била
туриб берилган ёлғон кўрсатув нафақат жиноят ҳодисасини, балки тергов қилинаётган
иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳар қандай ҳолатлар, ашёвий далиллар, жиноят


background image

79

қуроллари, жиноятга алоқадор шахслар, моддий зарарни қопламаслик учун яширилган
мулк ва бошқа иш учун муҳим маълумотларни ҳам қамраб олмоғи лозим. Лекин
А.А.Шмидтнинг таърифи мазмунан тўлиқроқ ва мукаммалроқ деган хулосага
келишимиз мумкин.

О.М.Ушаков эса била туриб берилган ёлғон кўрсатувни “сўроқ қилинувчи

томонидан қасддан, онгли равишда бузиб кўрсатилган асосий фактлари ёки уларнинг
барчаси умуман ҳақиқатга мос келмайдиган тушунтиришлар”[27] деб таърифлайди.
Бироқ у ўз таърифида тушунчалар кўламини жуда тор олган. Чунки тергов давомида
жиноятни тергов қилиш билан боғлиқ берилган кичик ёлғон ҳам оғир оқибатларга
олиб келиши мумкин.

Юқоридаги олимлардан фарқли ўлароқ О.Г.Карнаухова гувоҳлар ва

жабрланувчилар томонидан била туриб берилган ёлғон кўрсатувларни “тергов
ишларини олиб бораётган шахсга қасддан бузиб тақдим қилинган ва қонун билан
белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тергов қилинаётган ҳодисага бевосита
алоқадор маълумотлар” [28] деб билади.

Бизнингча О.Г.Карнаухованинг таърифи лўнда ва қисқа бўлишига қарамасдан

мазмунан бой, лекин гувоҳ ёки жабрланувчилар томонидан била туриб ёлғон
кўрсатувлар фақатгина тергов ишларини олиб бораётган шахсга эмас, балки суд
терговини олиб бораётган судъяларга ҳам берилиши мумкин. Зеро, агар суд тергови
вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳ, жабрланувчи томонидан жиноят
содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳукм чиқарганидан сўнг
жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли
материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади[29].

Шу ўринда М.В.Лифанованинг ёлғон кўрсатувга берган таърифи жуда қизиқарли

бўлиб, унингча ёлғон кўрсатув “дастлабки ёки суд тергови жараёнида қонунга мувофиқ
расмийлаштирилган ва ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар ёки далиллар мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳолатлар тўғрисида
олдиндан билиб туриб ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлардир”[30]. Бу
таърифдаги баҳсли томон шундаки, бизнингча, ёлғон кўрсатувлар фақатгина
дастлабки тергов жараёнида эмас, балки суриштирув вақтида ҳам берилиши мумкин.
Бундан ташқари, ёлғон кўрсатувлар, била туриб берилган ёлғон кўрсатувлардан
фарқли ўлароқ, терговни чалғитиш мақсадини ўз ичига олмайди ва жиноий
жавобгарликка олиб келмайди.

Муҳокама қилинган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, била туриб берилган

ёлғон кўрсатувни ёлғон кўрсатувдан фарқини ажратиб олсак. Зеро, гувоҳ ёки
жабрланувчини ЖКнинг 238-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун улар
томонидан била туриб ёлғон кўрсатув берилиши шарт. Билмасдан ёлғон кўрсатув
берилиши жиноий жавобгарликка олиб келмайди. Ҳолбуки, гувоҳ ёки жабрланувчи
билмасдан тахминга ёки бошқа шахсларнинг айтган гапларига асосланиб ёлғон
кўрсатув бериши мумкин. Бироқ, қонунчилигимизда мана шу чегаралар аниқ кўрсатиб
ўтилмаган. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида қайси кўрсатувни ёлғон кўрсатув ёки била
туриб берилган ёлғон кўрсатув сифатида баҳолашда турлича қарашлар мавжуд.

Демак, била туриб ёлғон кўрсатув беришнинг муҳим жиноий-ҳуқуқий белгиси бу

олдиндан англаган ҳолда, атайлаб содир этишдир. Бундай кўрсатувларни берувчи


background image

80

шахс ўзи тақдим этаётган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслигини англаб
етади, яъни маълумотларни ҳақиқатга зид эканлигини кўрсатув беришдан олдин ҳам
ва бераётган вақтида ҳам яхши билади. Бундан ташқари, била туриб берилган ёлғон
кўрсатувларга хос бўлган аломатлардан ташқари, қуйидаги хусусиятларга эга: мақсад
— жиноятларни тергов қилишга қаршилик кўрсатиш; жиноий жавобгарликни назарда
тутади; жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларга тааллуқли бўлиши
керак ва маълумотлар тўлиқ ёки қисман ҳақиқатга мос келмаслиги керак.

Биз шу ўринда О.М. Ушаковнинг гувоҳларнинг била туриб ёлғон кўрсатув

беришини “субъект ёлғон кўрсатув бериш мақсадини англаб етадиган, уни
режалаштирадиган ва амалга оширадиган ихтиёрий ҳаракат” сифатида тушуниш
ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаймиз.

Бу борада бизга қонунчилиги яқин бўлган айрим МДҲ давлатларининг жиноят

қонунчилигини таҳлил қилганимизда, уларнинг қонунчилигида ҳам гувоҳ ёки
жабрланувчи била туриб ёлғон кўрсатув берганидагина жиноий жавобгарлик келиб
чиқиши белгиланганлигига гувоҳ бўлдик. Мисол учун,

Россия Федерацияси

Жиноят

кодексининг(кейинги ўринларда ЖК деб юритилади) 307-моддаси 1-қисми
диспозициясида гувоҳнинг, жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши
жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши қайд этилган [31]. Ҳудди шунингдек,

Қозоғистон Республикаси

ЖКнинг 420-моддаси 1-қисми диспозициясида[32],

Туркманистон Республикаси

ЖКнинг 220-моддаси 1-қисми диспозициясида[33],

Озорбайжон Республикаси

ЖКнинг 297-моддаси 1-қисми диспозициясида[34],

Тожикистон Республикаси

ЖКнинг 351-моддаси 1-қисми диспозициясида[35],

гувоҳ

ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши жиноий жавобгарлик
келтириб чиқариши кўрсатиб ўтилган. Шу ўринда

Қирғиз Республикаси

жиноят

қонунчилиги эътиборни жалб қилади. Ушбу мамлакат ЖКнинг 364-моддаси 1-қисми
диспозициясида гувоҳ ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши
жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши кўрсатиб ўтилиши билан бир қаторда
ЖКнинг атамалар маъноси кўрсатилган 1-иловаси 23-бандида “била туриб” сўзига
таъриф бериб ўтилган [36].

Юқоридаги таҳлиллар, олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва ҳорижий тажрибадан

келиб чиқиб, илмий таҳлил этилган тушунчаларнинг таърифлари ҳамда амалдаги
қонунчиликка мувофиқ, “гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ёлғон кўрсатуви” ва
“гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб берган ёлғон кўрсатуви” каби
тушунчаларни қуйидагича таърифлашни таклиф этамиз:

гувоҳнинг ёки жабрланувчининг ёлғон

кўрсатуви

бу суриштирув олиб бориш,

дастлабки тергов чоғида ёки судда ушбу шахслардан олинган, ишни қонуний, асосланган
ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган
ҳолатлар ҳақида олдиндан режалаштирмасдан, жиноятларни терговига қаршилик
кўрсатиш мақсадисиз тўлиқ ёки қисман ҳақиқатга мос келмайдиган тарзда берилган ва
жиноий жавобгарликка олиб келмайдиган баёнотдир.

гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб берган ёлғон кўрсатуви

бу

суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов чоғида ёки судда ушбу шахслардан олинган,
ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган ёки
аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар тўғрисида объектив ва


background image

81

субъектив сабабларга кўра, олдиндан режалаштириб, жиноятларни терговига
қаршилик кўрсатиш мақсадида тўлиқ ёки қисман ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёхуд
моҳияти бузиб кўрсатилган ёки ҳақиқий ҳолатлар инкор этилган қасддан берилган
баёнотдир.

Назаримизда, назарий таҳлиллардан сўнг амалий таҳлилларни амалга

оширишимиз айни муддао бўлади.

2021-2023 йиллар давомида ЖКнинг 238-моддаси билан қўзғатилган

жиноят ишлари таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди:

Жумладан,

2021 йил давомида

ЖКнинг 238-моддаси билан боғлиқ жами 149 та

ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, шундан 140
та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган бўлса, 9 таси бўйича ЖПКнинг 84-моддаси
тегишли бандларига кўра айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб
жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

ЖКнинг 238-моддаси билан жами 149 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, шундан

38 таси асосий, 109 таси эса қўшимча жиноят сифатида қайд этилган. Рўйхатга олинган
жиноятларнинг 2 таси 2019 йилдан, 35 таси эса 2020 йилдан қолдиқ сифатида ўтган.

Қўзғатилган жиноят ишлари ЖК 238-моддасининг қисмлари кесимида таҳлил

қилинганида 1-қисми билан 82 та, 2-қисми билан 32 та, 3-қисми билан эса 35 тани
ташкил этган.

Ушбу жиноятларни тергов қилган органлар кесимида таҳлил қилинганида

прокуратура органлари терговчилари томонидан 50 та, ички ишлар органлари
терговчилари томонидан 98 та, ДХХ терговчилари томонидан эса 1 та жиноят иши
бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилганлиги ойдинлашди. Содир этилган
жиноятларнинг 82 таси ёки 55 фоизини ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар
ташкил этган.

Жиноятнинг айнан қайси босқичда аниқланганлиги таҳлили суриштирув ва

дастлабки тергов босқичида 87 та, суд босқичида эса 62 тани ташкил этганлиги
ойдинлашди.

Тергов натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишларининг 98 таси айблов

хулосаси, 8 таси айблов далолатномаси билан судга юборилган бўлса, 3 та иш ЖПКнинг
84-моддаси 1-қисми 1-бандига,10 таси 84-моддаси 5-қисми 1-бандига ва 26 таси 84-
моддаси 5-қисми 2-бандига кўра тугатилган. 1 та иш бўйича жиноятни содир этган

82; 55%

32; 21%

35; 24%

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятларининг ижтимоий

хавфлилик даражасига кўра таҳлили

(2021 йил)

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган

Унча оғир бўлмаган

Оғир


background image

82

шахс аниқланмагани боис ЖПКнинг 364-моддаси 1-бандига асосан дастлабки тергов
ҳаракатдан тўхтатилган. 1 иш бўйича айбланувчи терговга келишдан бўйин товлаб,
номаълум томонга яширингани сабабли дастлабки тергов ЖПКнинг 364-моддаси 1-
қисми 2-бандига кўра тўхтатилган.

Вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон

вилоятларида энг кўп содир этилганлиги ойдинлашди.

2022 йил давомида

ЖКнинг 238-моддаси билан боғлиқ жами 154 та ҳолат

бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, шундан 149 та
ҳолатда жиноят иши қўзғатилган бўлса, 6 таси бўйича ЖПКнинг 84-моддаси тегишли
бандларига кўра айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб жиноят иши
қўзғатиш рад қилинган.

ЖКнинг 238-моддаси билан жами 154 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, шундан

35 таси асосий, 119 таси эса қўшимча жиноят сифатида қайд этилган. Рўйхатга олинган
жиноятларнинг 2 таси 2020 йилдан, 33 таси эса 2021 йилдан қолдиқ сифатида ўтган.

Қўзғатилган жиноят ишлари ЖК 238-моддасининг қисмлари кесимида таҳлил

қилинганида 1-қисми билан 102 та, 2-қисми билан 19 та, 3-қисми билан эса 33 тани
ташкил этган. Ушбу жиноятларни тергов қилган органлар кесимида таҳлил
қилинганида прокуратура органлари терговчилари томонидан 45 та, ички ишлар
органлари терговчилари томонидан 107 та, ДХХ терговчилари томонидан эса 2 та
жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилганлиги ойдинлашди.

Содир этилган жиноятларнинг 102 таси ёки 66 фоизини ижтимоий хавфи катта

бўлмаган жиноятлар ташкил этган.

22

16

10

4

11

9

2

14

20

8

1

16

5

4

0

5

10

15

20

25

Тошкент шаҳар

Тошкент вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Жиззах вилояти

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Фарғона вилояти

Андижон вилояти

Наманган вилояти

Сурхондарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг вилоятлар кесимида

таҳлили

(2021 йил)


background image

83

Жиноятнинг айнан қайси босқичда аниқланганлиги таҳлили суриштирув ва

дастлабки тергов босқичида 98 та, суд босқичида эса 56 тани ташкил этганлиги
ойдинлашди.

Тергов натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишларининг 98 таси айблов

хулосаси, 8 таси айблов далолатномаси билан судга юборилган бўлса, 7 та иш ЖПКнинг
84-моддаси 1-қисми 1-бандига,9 таси 84-моддаси 5-қисми 1-бандига ва 14 таси 84-
моддаси 5-қисми 2-бандига кўра тугатилган. 3 та иш бўйича жиноятни содир этган
шахс аниқланмагани боис ЖПКнинг 364-моддаси 1-бандига асосан дастлабки тергов
ҳаракатдан тўхтатилган. 2 иш бўйича айбланувчи терговга келишдан бўйин товлаб,
номаълум томонга яширингани сабабли дастлабки тергов ЖПКнинг 364-моддаси 1-
қисми 2-бандига кўра тўхтатилган.

Вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

энг кўп содир этилганлиги ойдинлашди.

2023 йил давомида

ЖКнинг 238-моддаси билан боғлиқ жами 106 та ҳолат

бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, шундан 97 та
ҳолатда жиноят иши қўзғатилган бўлса, 9 таси бўйича ЖПКнинг 84-моддаси тегишли
бандларига кўра айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб жиноят иши

102; 66%

19; 12%

33; 22%

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятларининг ижтимоий

хавфлилик даражасига кўра таҳлили

(2022 йил)

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган

Унча оғир бўлмаган

Оғир

30

23

6

7

4

11

6

11

11

13

6

12

4

5

0

5

10

15

20

25

30

35

Тошкент шаҳар

Тошкент вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Жиззах вилояти

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Фарғона вилояти

Андижон вилояти

Наманган вилояти

Сурхондарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг вилоятлар кесимида

таҳлили

(2022 йил)


background image

84

қўзғатиш рад қилинган.

ЖКнинг 238-моддаси билан жами 154 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, шундан

27 таси асосий, 79 таси эса қўшимча жиноят сифатида қайд этилган. Рўйхатга олинган
жиноятларнинг 20 таси эса 2020 йилдан қолдиқ сифатида ўтган.

Қўзғатилган жиноят ишлари ЖК 238-моддасининг қисмлари кесимида таҳлил

қилинганида 1-қисми билан 64 та, 2-қисми билан 20 та, 3-қисми билан эса 22 тани
ташкил этган. Ушбу жиноятларни тергов қилган органлар кесимида таҳлил
қилинганида прокуратура органлари терговчилари томонидан 27 та, ички ишлар
органлари терговчилари томонидан 77 та, ДХХ терговчилари томонидан эса 2 та
жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилганлиги ойдинлашди. Содир
этилган жиноятларнинг 64 таси ёки 60 фоизини ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноятлар ташкил этган.

Жиноятнинг айнан қайси босқичда аниқланганлиги таҳлили суриштирув ва

дастлабки тергов босқичида 65 та, суд босқичида эса 41 тани ташкил этганлиги
ойдинлашди.

Тергов натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишларининг 67 таси айблов

хулосаси, 7 таси айблов далолатномаси билан судга юборилган бўлса, 1 та иш ЖПКнинг
84-моддаси 1-қисми 1-бандига, 7 таси 84-моддаси 5-қисми 1-бандига ва 21 таси 84-
моддаси 5-қисми 2-бандига кўра тугатилган. 3 та иш бўйича жиноятни содир этган
шахс аниқланмагани боис ЖПКнинг 364-моддаси 1-бандига асосан дастлабки тергов
ҳаракатдан тўхтатилган.

Вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона

вилоятларида энг кўп содир этилганлиги ойдинлашди.

64; 60%

20; 19%

22; 21%

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятларининг ижтимоий

хавфлилик даражасига кўра таҳлили

(2023 йил)

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган

Унча оғир бўлмаган

Оғир


background image

85

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, бизнинг юқоридаги фикр-

мулоҳазаларимиз ҳуқуқни қўллаш амалиётида суриштирувчи ва терговчилар
томонидан ёлғон гувоҳлик бериш жиноятларини тергов қилишда тўғри тактика
танлашларига, айниқса, гувоҳ ёки жабрланувчи томонидан била туриб берилган ёлғон
кўрсатувларини аниқлаш ва исбот қилишга хизмат қилади деб ўйлаймиз.

References:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг

2022

йил

28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ60-сон

Фармони

//

URL:

https://lex.uz/docs/5841063

(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 04.10.2022 й)

2.

Тошпўлатов А.И. Ёлғон гувоҳлик (жиноят ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар) –

Т.: ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2009. – 4 б.
3.

ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази маълумотномаси

4.

4.Aristotle.Metaphysics,BookI/https://ia802806.us.archive.org/aristotlesmetaph.pdf(Э

лектрон манбага мурожаат қилинган сана: 04.10.2022 й)
5.

5.Ўзбек тилининг изоҳли луғати // URL :

https://n.ziyouz.com/

лектрон манбага

мурожаат қилинган сана: 01.11.2024 й)
6.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ёлғон-Т.: “Hilol-Nashr”, 2024.-5 б.

7.

https://azbyka.ru/otechnik/Avrelij_Avgustin/mysli-blazhennogo-avgustina-o-lzhi/

8.

https://elar.urfu.ru/bitstream/10995/28855/1/episteme_2004_11.pdf

лектрон

манбага мурожаат қилинган сана: 02.11.2024 й)
9.

https://bookinistic.narod.ru/in/n/nitzshe.htm(Электрон

манбага

мурожаат

қилинган сана: 02.11.2024 й)
10.

https://ru.citaty.net/temy/erunda/Электрон манбага мурожаат қилинган сана:

02.11.2024 й)
11.

Lipmann, O., & Adam, L. (1929). Lies in law. Foreword and per. Brusilovsky A.E. -

23

14

9

3

9

8

4

11

9

4

2

3

4

10

0

5

10

15

20

25

Тошкент шаҳар

Тошкент вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Жиззах вилояти

Бухоро вилояти

Навоий вилояти

Фарғона вилояти

Андижон вилояти

Наманган вилояти

Сурхондарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг вилоятлар кесимида

таҳлили

(2023 йил)


background image

86

Kharkov: Legal. publishing house of Ukraine,– 48 p.
12.

Stern, V. (1922). Study of testimony / Problems of Psychology. Lies and testimonies, 1. -

Pg.: Ed. ed. N.N. Kolchev.
13.

Ekman, P. (2018). Psychology of Lies. Lie to me if you can. - SPb.: Peter, – 304 p.

14.

Психологический словарь / под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г. Ярошевского. 2-е

изд., испр. и доп. Москва : Политиздат, 1990. 195 с.
15.

Ўтказилган сўровнома натижалари

16.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида «Ўзбек тилшунослигининг долзарб

муаммолари»

мавзусида

ўтказилган

илмий-назарий

конференция

https://kun.uz/kr/41164267
17.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси К ҳарфи «Ўзбекистон миллий

энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.-Т.:– 882-б.
18.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси.-Т.:Адолат,2009.-275 б.

19.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. – 471-472-б.

20.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-процессуал

кодекси//

https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.03.2022 й)
21.

Ожегов, С. И. Толковый словарь русского языка / С. И. Ожегов, Н. Ю. Шведова. —

Москва: Азбуковник, 1997. — 685, 1041 с.
22.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. 3-жуз.-Т.: “Hilol-Nashr”, 2023.-488

б.
23.

https://ru.wikipedia.org/wiki

24.

Ожегов, С. И. Толковый словарь русского языка / С. И. Ожегов, Н. Ю. Шведова. —

Москва: Азбуковник, 1997. — 880 с.
25.

Шмидт А.А. Тактические основы распознания ложных показаний и изобличения

лжесвидетелей:

дис.

канд.

юрид.

наук.

)

URL:

https://www.dissercat.com/content/kriminologicheskaya-kharakteristika-i-
preduprezhdenie-zavedomo-lozhnykh-pokazanii-svidetelei(Электрон манбага мурожаат
қилинган сана: 05.11.2024 й)
26.

Дубинин Л.Г. Методика расследования заведомо ложных показаний свидетеля и

потерпевшего: дис. ... канд. юрид. наук. URL: https://aard.crimlib.info/?p=3625(Электрон
манбага мурожаат қилинган сана: 05.11.2024 й)
27.

Ушаков О.М. Теоретические и практические проблемы тактики допроса лица,

склонного к даче ложных показаний: дис. ... канд. юрид. наук. URL:
http://www.dslib.net/kriminal-process/teoreticheskie-i-prakticheskie-problemy-taktiki-
doprosa-lica-sklonnogo-k-dache.(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024
й)
28.

Карнаухова О.Г. Тактика преодоления противодействия расследованию со

стороны свидетелей и потерпевших: автореф. дис. … канд. юрид. наук.
URL:https://www.dissercat.com/ (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024
й)
29.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-процессуал

кодекси//


background image

87

https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 08.11.2024 й)
30.

Лифанова М. В. Выявление и разоблачение ложных показаний на

предварительном

следствии:

автореф.

дис.

канд.

юрид.

наук.

URL

https://www.dissercat.com/content/taktika-doprosa-lits-imeyushchikh-ustanovku-na-
dachu-lozhnykh-pokazanii(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024 й)
31.

https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/e8cae43fbdb59a5be9078

9ce95775ae05e5a89f8/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)
32.

https://www.consultant.ru/document/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана:

11.11.2024 й)
33.

https://ombudsman.gov.tm/doc/.pdf/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана:

11.11.2024 й)
34.

https://continent-online.com/Document/(Электрон манбага мурожаат қилинган

сана: 11.11.2024 й)
35.

https://faolex.fao.org/docs/pdf/taj197648.pdf

(Электрон

манбага

мурожаат

қилинган сана: 11.11.2024 й)
36.

https://mvd.gov.kg/rus/ministry/normative-bases/(Электрон манбага мурожаат

қилинган сана: 11.11.2024 й)

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил

январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ60-сон Фармони // URL: https://lex.uz/docs/5841063 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 04.10.2022 й)

Тошпўлатов А.И. Ёлғон гувоҳлик (жиноят ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар) –Т.: ЎзР ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2009. – 4 б.

ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази маълумотномаси

Aristotle.Metaphysics,BookI/https://ia802806.us.archive.org/aristotlesmetaph.pdf(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 04.10.2022 й)

Ўзбек тилининг изоҳли луғати // URL : https://n.ziyouz.com/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 01.11.2024 й)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ёлғон-Т.: “Hilol-Nashr”, 2024.-5 б.

https://elar.urfu.ru/bitstream/10995/28855/1/episteme_2004_11.pdf(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 02.11.2024 й)

https://bookinistic.narod.ru/in/n/nitzshe.htm(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 02.11.2024 й)

https://ru.citaty.net/temy/erunda/Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 02.11.2024 й)

Lipmann, O., & Adam, L. (1929). Lies in law. Foreword and per. Brusilovsky A.E. - Kharkov: Legal. publishing house of Ukraine,– 48 p.

Stern, V. (1922). Study of testimony / Problems of Psychology. Lies and testimonies, 1. - Pg.: Ed. ed. N.N. Kolchev.

Ekman, P. (2018). Psychology of Lies. Lie to me if you can. - SPb.: Peter, – 304 p.

Психологический словарь / под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г. Ярошевского. 2-е изд., испр. и доп. Москва : Политиздат, 1990. 195 с.

Ўтказилган сўровнома натижалари

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида «Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари» мавзусида ўтказилган илмий-назарий конференция https://kun.uz/kr/41164267

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси К ҳарфи «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.-Т.:– 882-б.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси.-Т.:Адолат,2009.-275 б.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. – 471-472-б.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси// https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.03.2022 й)

Ожегов, С. И. Толковый словарь русского языка / С. И. Ожегов, Н. Ю. Шведова. — Москва: Азбуковник, 1997. — 685, 1041 с.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. 3-жуз.-Т.: “Hilol-Nashr”, 2023.-488 б.

Ожегов, С. И. Толковый словарь русского языка / С. И. Ожегов, Н. Ю. Шведова. — Москва: Азбуковник, 1997. — 880 с.

Шмидт А.А. Тактические основы распознания ложных показаний и изобличения лжесвидетелей: дис. … канд. юрид. наук. ) URL: https://www.dissercat.com/content/kriminologicheskaya-kharakteristika-i-preduprezhdenie-zavedomo-lozhnykh-pokazanii-svidetelei(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 05.11.2024 й)

Дубинин Л.Г. Методика расследования заведомо ложных показаний свидетеля и потерпевшего: дис. ... канд. юрид. наук. URL: https://aard.crimlib.info/?p=3625(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 05.11.2024 й)

Ушаков О.М. Теоретические и практические проблемы тактики допроса лица, склонного к даче ложных показаний: дис. ... канд. юрид. наук. URL: http://www.dslib.net/kriminal-process/teoreticheskie-i-prakticheskie-problemy-taktiki-doprosa-lica-sklonnogo-k-dache.(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024 й)

Карнаухова О.Г. Тактика преодоления противодействия расследованию со стороны свидетелей и потерпевших: автореф. дис. … канд. юрид. наук. URL:https://www.dissercat.com/ (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024 й)

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси// https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 08.11.2024 й)

Лифанова М. В. Выявление и разоблачение ложных показаний на предварительном следствии: автореф. дис. … канд. юрид. наук. URL https://www.dissercat.com/content/taktika-doprosa-lits-imeyushchikh-ustanovku-na-dachu-lozhnykh-pokazanii(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 10.11.2024 й)

https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/e8cae43fbdb59a5be90789ce95775ae05e5a89f8/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)

https://www.consultant.ru/document/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)

https://ombudsman.gov.tm/doc/.pdf/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)

https://continent-online.com/Document/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)

https://faolex.fao.org/docs/pdf/taj197648.pdf (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)

https://mvd.gov.kg/rus/ministry/normative-bases/(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 11.11.2024 й)