127
ПОРТЛАШДАН КЕЙИН КЎЗДАН КЕЧИРИШ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА УЛАР
ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛАРНИНГ МУҲИМ
ЖИҲАТЛАРИ
Абулхайров Рустамхон Ибодуллаевич
Тошкент Давлат юридик университети
“Криминалистика ва суд экспертизаси” кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15281833
АННОТАЦИЯ:
Ушбу илмий мақолада портлашдан кейин кўздан кечириш
иштирокчилари ва улар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларнинг
криминалистик ва процессуал жиҳатлари ёритилган.
Шунингдек, портлаш жойини кўздан кечириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари,
мажбуриятлари ва вазифаларига доир масалалар баён этилган.
Калит сўзлар:
портлаш жойи, портлаш ҳодисаси, техник воситалар кўздан
кечириш, терговчи, суриштирувчи, суд, матахассис, холис, эксперт.
УЧАСТНИКИ ОСМОТРА ПОСЛЕ ВЗРЫВА И ВАЖНЫЕ АСПЕКТЫ
СОВЕРШАЕМЫХ ИМИ ДЕЙСТВИЙ
Абулхайров Рустамхон Ибодуллаевич
Преподователь кафедры “Криминалистика
и судебная экспертиза” Ташкентского Государственного юридического
университета
АННОТАЦИЯ:
В данной научной статье описываются участники осмотра после
взрыва, криминалистические и процессуальные аспекты совершаемых ими действий.
Также описаны вопросы, связанные с правами, обязанностями и ответственностью
участников осмотра места взрыва.
Ключевые слова:
место взрыва, взрывной инцидент, проверка технических
средств, следователь, дознаватель, суд, эксперт, беспристрастный, эксперт.
PARTİCİPANTS İN THE POST-EXPLOSİON İNSPECTİON AND İMPORTANT
ASPECTS OF THEİR ACTİONS
Abulkhayrov Rustamkhon Ibodullaevich
Lecturer at the Department of Criminalistics
and Forensic Science of Tashkent State University of Law
ANNOTATION:
This research article describes the participants in the post-explosion
inspection and the forensic and procedural aspects of their actions.
Issues related to the rights, duties and responsibilities of participants in the inspection
of the explosion site are also described.
Keywords:
explosion site, explosive incident, inspection of technical equipment,
investigator, inquiry officer, court, expert, impartial, expert.
Кириш
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, ушбу соҳани
128
юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш орқали суриштирув, тергов ва
одил судловни таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Тергов муҳим соҳа ҳисобланиб, мамлакатда қонун устуворлиги таъминлаш, инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда, фуқароларнинг ишончини янада
оширишда муҳим аҳамият касб этади.
“Тергов ҳаракатлари” атамаси кенг маънода қўлланилганда дастлабки терговда
ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган
жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ барча процессуал жиҳатлар тушинилади [1].
Портлаш жойини кўздан кечириш тезкор-тергов гуруҳининг ҳодиса жойига
боришидан бошланиб, терговчи томонидан иштирокчиларини ҳар бирининг
вазифаларни белшилаши ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши эса тергов
ҳаракатларининг самарадорлигини оширади.
Таҳлил
Портлаш жойини кўздан кечиришда суриштирувчи, терговчи, тергов
(суриштирув) бўлинмасининг раҳбари, суд, холислар ва бир қанча мутахассислар
иштирок этишади. Ушбу иштирокчиларнинг барчаси кўпқиррали, мураккаб фаолиятни
амалга оширадилар.
Тергов ҳаракатлари ўтказиш чоғида процессуал фаолиятда ҳар бир
иштирокчининг ўрни, унинг процессуал мақоми билан ўлчанади. Тергов ҳаракатларини
ўтказиш чоғида иштирокчиларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг исботлашдаги ўрни,
терговчи томонидан далилий маълумотларни олиш процессида амалга оширадиган
функцияси, тергов ҳаракатига жалб қилинишининг мажбурий ёки мажбурий эмаслиги
билан белгиланади.
Баъзи олимлар далиллар деганда жиноят ишини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
молик бўлган, қонунда белгиланган манбалардан ва қонунда кўрсатилган усуллар
билан олинган фактлар ва ҳолатлар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар тушунилади
[2].
Бошқа олимлар эса далилларни фактлар билан тенглаштириб, бу фактлар асосида
жиноят содир этилганлиги ёки этилмаганлиги, жиноятни содир этишда у ёки бу
шахснинг айбли ёки айбсизлиги ҳамда бу шахснинг жавобгарлик даражасига таъсир
кўрсатувчи ишнинг бошқа ҳолатларини аниқлайди [3] деб ҳисоблайди. Адабиётларда
фақат қонунда белгиланган тартибда мустаҳкамланган ахборотгина далил бўлиб
ҳисобланиши мумкинлиги [4] тўғрисидаги нуқтани назар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 344-моддаси 2-қисмида дастлабки терговни
прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, исбот қилиш субъектлари терговчи, тергов қилишда қонуний
асосларга кўра иштирок этадиган бошқа шахслар, яъни суриштирувчи, суриштирув
органининг бошлиғи, терговчи, тергов бўлимининг бошлиғи, прокурорлар
ҳисобланади. Ушбу шахслар тергов ҳаракатининг боришига раҳбарлик қиладилар ва
ҳуқуқни қўллаш фаолиятини амалга оширадилар. Терговчи ва унинг вазифасини амалга
оширувчи шахс тергов ҳаракатини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади, бошқа
иштирокчилар билан ҳуқуқий муносабатга киришади, уларнинг ҳуқуқларини ва
мажбуриятларини амал қилишларини таъминлайди, иштирокчиларнинг ҳатти-
ҳаракатларини тегишли мақсадга йўналтиради, тергов ҳаракатлари ўз вақтида,
129
қонуний ва самарали ўтказишнинг бутун масъулиятини ўз бўйнига олади.
Тергов ҳаракатларининг қолган барча иштирокчилари ҳуқуқий мақомига
кўражиноят процессида шахсий, вакиллик манфаатларига эга бўлган ва исботлаш
субъекти сифатида иштирок этадиган ҳамда исботлаш субъекти бўла олмайдиган
шахслар гуруҳларига бўлиш мумкин.
Ҳар қандай тергов ҳаракати ўтказилганда ушбу шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати ўша
ҳаракатлари тўғрисидаги нормалар доирасидаги тартиб билан белгиланади.
Шу муносабат билан портлаш жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати
тўғрисидаги нормалар доирасидаги иштирокчиларнинг вазифалари ва ҳаракатларини
кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 135-моддаси 1-қисмига асосан, жиноят
излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли
бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир
бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсаларни,
ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўздан кечиради [5].
Ушбу кодекснинг 136-моддаси биринчи қисмига асосан, терговга қадар текширув,
суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида
ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу
ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
Портлаш жойга зудлик билан ва кечикмасдан бориш керак ва кечиктирмасдан
кўздан кечиришни бошлаш керак.
“Ушбу талаб ҳодиса жойи муҳитининг максимал даражада сақланишини
таъминлашга қаратилган бўлиб, кўздан кечириш самарадорлиги ва натижадорлигига
бевосита таъсир қилади” [6].
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси,
суриштирувчи, терговчи ёки суднинг вазифалари, ҳаракатлари, терговни ташкил этиши
каби масалаларни кўриб чиқамиз.
Портлашдан кейин юзага келадиган ва одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига таҳдид
соладиган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кейинги чора-тадбирларни ҳал қилиш
учун шароитларни аниқлаш зарур [7].
Терговни ташкил этиш - жиноятни фош этиш ва тергов қилишга қаратилган
ташкилий-бошқарув тадбирлари мажмуаси [8] ҳисобланади.
Терговчи (суриштирувчи).
Портлаш жойини, мурдани, ҳайвонларни, теварак-
атрофни, биноларни, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўздан
кечиради.
Ҳодиса содир бўлган жойга келишдан олдин терговчи нима содир бўлганлиги
ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотни аниқлаши керак: портлаш қаерда ва қачон
содир бўлган; воқеа ҳақида ким хабар берганлигини, жабрланганлар бор-йўқлигини,
уларга тиббий ёрдам керак ёки йўқлиги, уларга ёрдам кўрсатилганлиги, қаерга етиб
келганлигини аниқлаш; гувоҳлар борлиги ва уларнинг жойлашуви; портлаш қандай
оқибатларга олиб келганлиги, ёнғин содир бўлганлиги, газ ва бошқа хавфли
моддаларнинг сизиб чиқишига йўл қўйилганлиги, сув ёки канализация таркибининг
чиқиши ҳолатлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиши керак [9].
130
Портлаш ҳодисаси содир бўлган жойни кўздан кечиришни ўтказишга терговчи
(суриштирувчи) масъул ҳисобланади, кўздан кечиришнинг барча иштирокчиларининг
ҳаракатларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Терговчининг (суриштирувчи) рухсатисиз кўздан кечирилаётган жойда
ҳаракатланишга, буюмларга тегиш ёки олишга, жойдаги ҳолатни ўзгартириши мумкин
бўлган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳеч ким ҳақли эмас.
Терговчи (суриштирувчи) кўздан кечиришни шахсан ўзи амалга оширади,
баённомага фақат ўзи аниқлаган ва идрок қилган маълумотларни киритади. Албатта,
терговчи (суриштирувчи) кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчилари ёрдамига
таянади, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва маслаҳатларини ҳисобга олиши мумкин.
Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг
мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади,
фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади,
излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан
кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, терговга
қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки
терговчи бу ҳақда қарор чиқаради.
Нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни улар топилган жойда,
башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса,
кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ўтказилаётган жойда кўздан кечиради.
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, шу жумладан
телекоммуникация тармоқларида, агар нарсаларнинг ёки ҳужжатларнинг ёҳуд
электрон маълумотларнинг йўқолишига ёки шикастланишига олиб келмаса,
шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғида ўтказилиши мумкин.
Суриштирувчи ёки терговчи эксперт тақдим қилган тажриба намуналарини
кўздан кечирадилар.
Тергов (суриштирув) бўлинмасининг раҳбари.
Мустақил равишда портлаш
жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказишга ҳақли.
Бироқ, агар терговчи (суриштирувчи) томонидан ўтказилаётган кўздан кечириш
давомида иштирок этаётган бўлса, тергов (суриштирув) бўлинмасининг раҳбари
терговчининг
(суриштирувчи)
процессуал
мустақиллигини
чекламаслиги,
терговчининг (суриштирувчи) портлаш жойни кўздан кечиришдаги ҳаракатларига
халақит бермаслиги, терговчининг (суриштирувчи) ўрнига тегишли ҳаракатларни
бажармаслиги, турли аҳамиятсиз кўрсатмалар бермаслиги керак.
Суд.
Портлаш жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни,
нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни кўздан кечиради.
Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда
ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
Зарур ҳолларда суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга,
кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан
қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан
кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, суд ажрим
131
чиқаради.
Нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни улар топилган жойда,
башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса,
кейинчалик суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, шу жумладан
телекоммуникация тармоқларида, агар нарсаларнинг ёки ҳужжатларнинг ёхуд
электрон маълумотларнинг йўқолишига ёки шикастланишига олиб келмаса,
шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғида ўтказилиши мумкин.
Суд кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси
баённомасида қайд этади. Суд муҳокамасида суд ва тарафлар эксперт тақдим қилган
тажриба намуналарини кўздан кечирадилар.
Далилларни тўплаш – бу бирор бир аниқ маълумотларни аниқлаш, балки уларни
тўғри процессуал тартибда расмийлаштириш, хусусан, ҳужжат нарсаларни иш
материалларига бириктирилишини, ушбу қарорни қабул қилиш фақат исбот қилиш
субъектлари бўлган терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ходими,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга тегишли ҳисобланади.
Холислар.
Улар кўрилаётган ишнинг натижасидан манфатдор бўлмаган, лаёқат
даражаси ва жисмоний имкониятларига (кўриш, эшитиш) кўра кўздан кечиришда
амалга оширилаётган барча ҳаракатларни идрок эта оладиган ва тушунадиган, вояга
етган (кўздан кечириш кунига қадар 18 ёшга тўлган) шахслар танланади.
Юз берган ҳодиса ўзига хос хусусиятга эга бўлса, масалан, қурилиш ёки бошқа
ишларни бажариш вақтида, портлаш хавфи бўлган объектларда хавфсизлик
қоидаларини бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларда, бу каби жараёнлар ва қоидаларни
биладиган шахслар орасидан холислар танлаш тавсия этилади.
Ташкилот, муассаса, корхона ҳудудида терговчига (суриштирувчи) аниқ вазиятни,
бинолар ва механизмларнинг мақсадини тушунишга, техник воситалар, ишчилар ва
бошқаларни тақдим этиш орқали ёрдам берадиган маъмурият ёки хусусий корхона
вакили иштирокида кўздан кечириш ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Мутахассис.
Портлаш жойини кўздан кечиришда махсус билимларга эҳтиёж
туғилганда мутахассис жалб қилинади.
Мутахассис терговчига (суриштирувчи) ўзига хос вазиятларда керакли йўналишни
аниқлаб олишга, ҳодисанинг хусусиятларини тушунишга ёрдам беради, алоҳида
механизмлар, машиналар, инсон танасининг қисмларини кўздан кечириш
баённомасида тавсифлашга кўмаклашади, махсус илмий-техник воситалардан
фойдаланган ҳолда кўринмас ёки яхши кўринмайдиган изларни аниқлаш, қайд этиш ва
олишда ёрдам беради, излар ва ашёвий далилларни қидириш ва аниқлаш билан боғлиқ
муҳим ҳолатларга эътибор қаратади, ўзи томонидан амалга оширилган ҳаракатлар
бўйича тушунтиришлар беради, ўз фикрларини ёзма ёки оғзаки равишда тақдим
қилади.
Мурдани кўздан кечириш учун зарур ҳолларда бошқа мутахассислар, шунингдек
экспертлар жалб қилинади.
Мураккаб вазиятларда кўздан кечиришга турли билим соҳаларида ваколатли бир
нечта мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Портлаш жойини кўздан кечиришда иштирок этувчи мутахассисларга ички ишлар
132
ходимлари, қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар, тиббий хизматлар, суд экспертлари,
портлаш ва бошқа соҳадаги мутахассисларни киритиш мумкин.
Ички ишлар органлари ходимлари
хавфсизликни таъминлаш билан бирга
дастлабки тергов ўтказиш ва далилларни тўплашда қаннашишади.
Бу ходимлар портлаш ҳодисаси содир бўлган жойни қўриқлашни ва бу жойдаги
тартибни таъминлайди, терговчига (суриштирувчи) ҳодиса шоҳидларини аниқлашга
ёрдам беради, кўздан кечириш ҳудудининг чегарасидан ташқарида излар ва
объектларни қидиришда иштирок этади, портлашни содир этишда гумонланаётган
шахсларни “иссиқ излар”дан қидириш ва ушлашга кўмаклашади, портлаш жойини
кўздан кечиришда олинган дастлабки маълумотлар асосида қидириб топилиши лозим
бўлган буюмларни, жиноят қуроллари ва транспорт воситаларини, номаълум
мурданинг шахсини аниқлашга кўмаклашади.
Портлаш содир бўлган жойини қўриқлаш, ҳудудни текшириш, ҳодиса
шоҳидларини аниқлаш ҳамда бошқа керакли вазифаларни бажариш учун жамоатчилик
вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойида оловни ўчириш ва хавфсизликни таъминлаш
чораларини кўришади.
Қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам беришдан ташқари, фуқароларни портлаш
ҳудудидан олиб чиқади.
Тиббий хизматлар ҳодиса жойида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатади ва
кейинги даволаниш учун тиббий муассасага етказиш каби вазифаларни бажаради.
Суд экспертлари.
Далилларни тўплайди ва таҳлил қилади, бармоқ изларини
олади, ҳодиса жойини фото ва видеотасвирга олади. Ҳодисани текшириш учун зарур
бўлган бошқа тадқиқотлар ўтказади.
Эксперт этиб тайинланадиган шахсларни икки гуруҳга, яъни экспертиза
муассасасида фаолият юритувчи ходимлар (экспертлар), экспертиза муассасаларига ва
уларнинг ходимларига алоқаси бўлмаган билимдор шахсларга бўлиш мумкин.
Криминалистик
экспертизалар
фақат
экспертиза
муассасаларининг
мутахассислари томонидан амалга оширади. Алоҳида ҳолатларда эса давлатга қарашли
бошқа муассасаларнинг мутахассислари ҳам ушбу турдаги экспертизаларни
ўтказишлари мумкин. Ушбу алоҳида ҳолатлар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги
қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим.
Портлаш бўйича мутахассислар эса ҳодиса жойида иштирок этиб портлаш
сабаблари ва табиатини аниқлайди, далилларни тўплайди ҳамда ҳодиса ҳолатини
аниқлаш учун экспертиза ўтказади.
Портлаш жойини кўздан кечириш чоғида мутахассис кўздан кечиришда пайдо
бўладиган у ёки бу масалаларда терговчига маслаҳат беради, шунингдек изларни топиш
ва қайд этишда, улардан қолиплар ва нусхалар олишда, ҳодиса содир бўлган жойни
фотосуратга туширишда, режа ва чизмалар тузишда техник ёрдам кўрсатади.
Кўздан кечиришда малакали мутахассисларни таклиф этишга алоҳида эътибор
қаратиш лозим бўлиб, уларнинг иштироки қийин жойларни аниқлаш мақсадида
нарсаларни кўздан кечиришда, ёзувларни аниқлаш мақсадида ҳужжатларни кўздан
кечиришда ва бошқа ҳолатларда амалий ёрдам беришади. Айрим ҳолларда кўздан
кечиришда қатнашаётган мутахассислар жиноий мақсадларни амалга оширишга
133
мўлжалланган махфий мосламаларни аниқлашга ёрдам берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 382-моддаси 3-қисмининг 13-хатбошисига
кўра, прокурор ўз ваколати доирасида суриштирувда, дастлабки терговда иштирок
этади ҳамда зарур ҳолларда, ушбу Кодексга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим
тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади. Шунга
кўра, прокурорни кўздан кечириш тергов ҳаракатини амалга оширувчи субъект
сифатида кўрсатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2001 йил 29
августдаги 257-II-сон қонунида прокурор-криминалист лавозими кўрсатилган бўлсада,
бироқ унинг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида
акс этмаган. Шу сабабли, ушбу Кодексда прокурор-криминалистни юқори турувчи
прокурорнинг кўрсатмасига асосан, ҳодиса жойини кўздан кечиришда қатнашиши
мумкинлигини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Кўздан кечириш ўтказилганлиги бўйича баённома тузилади. Агар кўздан
кечиришда мутахассис иштирок этган бўлса, баённомада унинг фамилияси, исми,
отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Баённомада мутахассис қайси
ҳаракатларни бажаргани, қайси илмий-техника воситаларидан фойдалангани ва қандай
натижаларга эришилгани кўрсатилиши керак.
Баённомага фотосурат расмлари, режалар, чизмалар, изларнинг қолиплари ва
нусхалари илова қилиниб, бу ҳақида унда қайд этилади.
Фотографиядан биринчи бўлиб француз полицияси фойдалана бошлаган. Айни
пайтда жиноятчиларни суратга олишнинг махсус усуллари ва ускуналари ишлаб
чиқилмоқда. Ушбу соҳада муҳим натижаларга француз криминалисти А.Бертильон
эришди, у идентификация қилиш, воқеа жойида суратга олиш ва мурдаларни суратга
олиш учун бир нечта камераларни яратди. Шунингдек, у сигнал ва ўлчаш фотосуратлари
қоидаларини ишлаб чиқди [10].
Тергов ишларида фотосурат муҳим ўрин тутади ва тергов ҳаракатларини амалга
оширишда далилларга асосланган маълумотларни қайд этиш воситаси сифатида кенг
қўлланилади. Фотографик тасвирлар олинган объектларни субъект фазовий шаклда ва
тергов ҳаракати баённомасида оғзаки тавсифлашдан кўра кўпроқ ҳажмда идрок этишга
имкон беради.
Баённома тузилгандан кейин у кўздан кечиришни ўтказишда иштирок этган
шахсларга ўқиб эшиттирилади, улар эса ўтказилган ҳаракатлар бўйича ўз
мулоҳазаларини унга киритишни талаб қилишга ҳақли ҳисиобланади. Бу ҳуқуқ уларга
тушунтирилганлиги тўғрисида баённомада қайд этилади. Барча мулоҳазалар албатта
баённомага киритилиши лозим. Баённома терговчи (суриштирувчи) ҳамда кўздан
кечиришни ўтказишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.
Хулоса қилиб айтганда, кўздан кечиришнинг иштирокчилари бўлган терговга
қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи,
терговчи, суд, мутахассис, эксперт, ҳолислар зиммаларига юклатилган мажбуриятларни
бажариш учун жалб қилинадилар. Улар шу мажбуриятларга яраша ҳуқуқларга эга
бўлсаларда, шахсий манфаатларга эга бўлмайдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида прокурор
134
кўздан кечиришни амалга оширувчи, прокурор-криминалист эса иштирок этувчи
субъект сифатида кўрсатилмаган, бироқ прокурор барча тергов ҳаракатини амалга
ошириш ваколатига эга, шу сабабли ушбу Кодексда прокурорни кўздан кечиришнинг
бевосита субъекти сифатида кўрсатиш, прокурор-криминалистни эса юқори турувчи
прокурорнинг кўрсатмасига асосан, ҳодиса жойини кўздан кечиришда қатнашиши
мумкинлигини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Уголовный процесс/ Под редакцией К.Ф.Гуценко. М.:1998. С.206
2.
Доля Е.А. Использование в доказывании результатов оперативно-розыскной
деятельности. -М., 1996. С.27-28; Ульянова Л.Т. Понятие и свойства доказательств//
Уголовный процесс/ под ред. К.Ф.Гуценко -М., 1997. С.110-111.
3.
Бецуков А.З. Документы как источник доказательств по уголовным процесс/ под
общ. ред. П.А.Лупинской. –М., 1995. С.14.; Кузнецов Н.П., Кокорев Л.Д. Уголовный процесс:
доказательства и доказывание. Воронеж, 1995. С.117.и.др.
4.
Ларин А.М. Доказательства и доказывание //Уголовный процесс/ под ред.
В.М.Савицкого. -М., 1997. С.86-87;
5.
O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksi. –– Toshkent: Adolat, 2021.
6.
Власова Н.А., Соловьёв А.Б., Токарева М.Е. Общие условия предварительного
расследования: Монография. -М.: Юрлитинформ, 2005. – с. 7
7.
Долгинов С.Д. Осмотр места происшествия: учеб. пособие / Перм. гос. ун-т. Пермь,
2010. с. 146
8.
Суд экспертизаси ва криминалистика атамалари луғати. Муаллифлар жамоаси.
Тошкент: ТДЮУ-2024. 101-бет.
9.
Осмотр места происшествия / под ред. А.И. Дворкина. М., 2000, с. 214.
10.
Ищенко, Е.П. Криминалистическая фотография и видеозапись: учеб. -практ.
пособие / Ищенко Е.П., Ищенко П.П., Зотчев В.А.. – М. : Юристъ, 1999.