Авторы

  • Шавкатбек Арзиев
    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро инизомини назорат қилиш” бўлими бошлиғи.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.87758

Ключевые слова:

Пенсия пенсия таъминоти пенсия тизими пенсия индексацияси пенсия суғуртаси қоплаш кoэффициенти истеъмол нархлари минимал истеъмол харажатлар.

Аннотация

Ушбу тадқиқотда ишида аҳоли турмуш даражасини оширишда пенсиялар миқдорини ошириб боришнинг аҳамияти очиб берилган, пенсиялар миқдорини индексация қилиб боришнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти, ҳуқуқий асослари ҳамда республикамизда ва дунё мамлакатларида пенсияларни индексация қилиб ошириб бориш амалиёти таҳлил қилинган ҳамда ўзига хос хусусиятлари ва жиҳатлари таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистонда пенсияларни индексация қилиб ошириб боришнинг хозирги ҳолати ўрганиб чиқилган ҳамда илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

4

ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ИНДЕКСАЦИЯЛАШНИННГ МАҚСАДИ ВА ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Арзиев Шавкатбек Кенжабоевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро инизомини назорат

қилиш” бўлими бошлиғи.

Shavkatbek.Arziyev@imv.uz

https://doi.org/10.5281/zenodo.15409482

Аннотация:

Ушбу тадқиқотда ишида аҳоли турмуш даражасини оширишда

пенсиялар миқдорини ошириб боришнинг аҳамияти очиб берилган, пенсиялар
миқдорини индексация қилиб боришнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти, ҳуқуқий
асослари ҳамда республикамизда ва дунё мамлакатларида пенсияларни индексация
қилиб ошириб бориш амалиёти таҳлил қилинган ҳамда ўзига хос хусусиятлари ва
жиҳатлари таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистонда пенсияларни индексация қилиб ошириб
боришнинг хозирги ҳолати ўрганиб чиқилган ҳамда илмий хулоса, таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Пенсия, пенсия таъминоти, пенсия тизими, пенсия

индексацияси, пенсия суғуртаси, қоплаш кoэффициенти, истеъмол нархлари, минимал
истеъмол харажатлар.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасига мувофиқ, ҳар ким

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини
йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот
ҳуқуқига эга.

Пенсия – Қонунда белгиланган шартларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда

шахсларга пенсия ёшига тўлиши, ногиронлик белгиланиши ёки боқувчисини
йўқотганлик муносабати билан бериладиган ҳар ойлик пул тўловидир.

Пенсия таъминоти тизими давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг энг муҳим

йўналишларидан бири бўлиб, пенсия ёшдаги кекса шахсларни, ногиронлиги бўлган ва
боқувчисини йўқотган шахсларни етарли даражада моддий таъминлаб ижтимоий
қўллаб-қувватлашга

йўналтирилган

ташкилий-ҳуқуқий,

ижтимоий-иқтисодий

тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “... бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва
нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилади” деб (Мирзиёев, 2020)
ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган 2024 Янги йил табригида “янги иш ўринлари
ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътибор марказида бўлиши, иш ҳақи,
пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилиши...” таъкидлаб ўтгани
(Мирзиёев, 2023) ижтимоий соҳа ривожини мутлақо янги босқичга кўтаришни
англатади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатлари уларнинг тўлақонли

ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳамда харид қобилиятини пасайиб кетишини олдини
олиш, инфляция жараёнларидан ҳимоя қилиш ҳамда даромадлар бўйича фарқланиш
даражасини камайтириш ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш учун давлатлар


background image

5

томонидан пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар миқдорини ошириш (индексация)
амалиётидан кенг фойдаланилади.

Пенсия олувчиларнинг камбағаллик даражаси ортиб кетмаслигига ва уни

камайтириш бўйича доимий ишлар олиб бориш керак. Чунки пенсия ёшидагиларнинг,
ногирон шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганларнинг меҳнатга лаёқатли
бўлмаслиги ҳамда муқобил даромад манбаларига эга эмаслиги уларнинг ижтимоий
ҳимоя масаласини кун тартибига чиқаради.

Ўзбекистонда мавжуд макроиқтисодий ривожланиш тенденцияларига мос ҳолда

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмларини ўзгартириб бориш, жумладан
пенсиялар миқдорини ижтимоий адолат тамойиллари ва аҳолининг мавжуд реал
ҳаётий заруриятларига кўра мувофиқлаштириб бориш керак.

Пенсия таъминоти давлатнинг энг муҳим ижтимоий кафолатларидан биридир.

Мазкур тизимнинг яхши ишлаши жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминласа,
аксинча пенсия таъминоти тизимидаги муаммолар жамиятда ҳавфли ижтимоий
кескинликларни келтириб чиқариши мумкин.

Пенсия таъминоти тизимининг асосий вазифаси аҳолини кексаликда,

ногиронликда ва боқувчисини йўқотганда ижтимоий ҳимоясини етарли даражада
мақбул қийматга эга бўлган пенсия билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқаролар уч турдаги (ёшга доир, ногиронлик ва
боқувчисини йўқотганлик) пенсия олиш ҳуқуқига эга. Қонун билан иш ҳақини, иш
стажини, пенсиялар тайинлаш, пенсияларни қайта ҳисоблаш, индексациялаш ва
пенсияларни тўлаш тартиблари белгиланган.

Пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари

(тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация
қилинади.

Пенсия олувчи аҳолини ижтимоий таъминотини ташкил қилишда уларнинг

муносиб ҳаёт тарзини таъминлаш ва харид қобилиятини пасайишига йўл қўймаслик,
инфляциянинг салбий таъсирини олдини олиш ҳамда уларнинг даромадлар бўйича
фарқ даражасини пасайтириш жуда муҳим. Мазкур мақсадларга эришиш мақсадида
жаҳоннинг барча мамлакатлари томонидан пенсия тизимида пенсиялар миқдорини
индексациялаш амалиёти қўлланилади.

Пенсияларни индексация қилишнинг мақсади - истеъмол нархлари индекси ва

индексациядан олдинги календарь йилида белгиланган ўртача иш ҳақининг ўсиши
муносабати билан пенсияларнинг харид қобилиятини сақлаб қолишдир.

Пенсиялар миқдорини ошириб боришда тизимли (автоматик) ошириб бориш,

тамойилли ошириб бориш ва бир марталик ошириб бориш усуллари қўлланилади.

Тизимли ошириб боришда нархлар ортиши ва иш ҳақи ўртача миқдорининг

ўзгариши ёки ҳар икки кўрсаткич ўзгариши билан боғлиқ.

Тамойилли ошириб боришда давлат томонидан пенсиялар миқдорини ошириб

бориш зарурлиги эътироф этади, лекин уни амалга киритиш даври ва шартларини
аниқ белгиламасликни кўзда тутади.

Бир марталик ошириб бориш пенсияларнинг реал қиймати камайган ҳолда зарур


background image

6

деб ҳисобланади.

Ўзбекистонда пенсиялар ва иш ҳақи миқдорларини ошириш ҳар йили қабул

қилинадиган “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун асосида белгиланади.

Пенсияларни индексациялаш даражаси ўртача йиллик инфляция даражасидан

паст бўлмаган миқдорларда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 – 2024 йиллардаги пенсиялар

миқдорини ошириш (пенсияларни индексациялаш) тўғрисидаги Фармонларига асосан
61 маротаба индексация қилинган.

Пенсия тўловларини индексациялашнинг хориж давлатлари ва МДҲ (Мустақил

давлатлар ҳамдўстлиги) мамлакатлари тажрибаси.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) тақдим этган маълумотларига кўра, кўпгина

паст даромадли давлатларда кексаликда ижтимоий ҳимояланиш даражаси ҳақиқатда
пастлигича қолмоқда. Бу мамлакатларда белгиланган пенсия ёшига етган
фуқароларнинг 20 фоиздан камроғи пенсиялар билан таъминланган бўлса, қолган
катта қисми бошқа даромад манбааларини излашга мажбур. Дунё бўйича пенсия
ёшидаги аҳолининг 68 фоизи пенсия билан таъминланган.

Шунинг учун фуқароларга умрининг охирига қадар пенсия тўлаш, муносиб яшаш

шароитларини яратиб беришни давом эттириш давлат зиммасидаги энг муҳим ва
долзарб масала ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан олганда, жаҳонда пенсия таъминотида
юз бераётган ўзгаришларни, хусусан, ривожланган давлатларда пенсия тизимининг
ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади.

Индексациялаш механизми пенсияларнинг етарлилиги ва пенсионерлар орасида

камбағалликнинг олдини олишга қаратилган муҳим масала бўлса ҳам пенсия
тўловларини индексациялаш камдан-кам ҳолларда ижтимоий сиёсат муҳокамаларида
асосий ва муҳим мавзуга айланади.

Тадқиқотларнинг жуда оз қисми индексация масалаларига қаратилган.
Аввал фақат дунёнинг бир нечта мамлакатларида пенсияларни ҳисоблашда

индексация қоидалари мавжуд эди.

1970 йиллардаги юқори инфляция кўп давлатларни пенсия тўловларини

автоматик равишда қайта ҳисоблашни жорий этишга мажбур қилган.

Истеъмол нархлари индексига асосланган индексация усули фақат Буюк

Британия ва Швеция давлатларида мавжуд. Франция ва Нидерландия иш ҳақи
динамикасига асосланган индексация методологиясидан фойдаланади. Аралаш
методология Дания, Италия ва Германияда қўлланилади.

Нархларни индексация қилиш пенсияларнинг харид қобилиятини сақлаб

қолишга ёрдам беради. Бироқ, пенсионерлар турмуш даражаси ишчиларни турмуш
даражасига нисбатан вақт ўтиши билан пасаяди.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида аралаш индексация деб

аталадиган қоида кенг тарқалган. Аралаш индекслаш Финляндия ва Швейтцария
давлатларида ҳам қўлланилади.

Италия ва Греция давлатларида пенсия миқдори унинг миқдорига тескари

мутаносиб равишда ошганида прогрессив индексация сиёсати қўлланилади.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида тўланадиган пенсияларни

индексация қилиш амалиёти деярли йўқ.


background image

7

Н.Антипьеванинг фикрича, фуқароларни ижтимоий ҳуқуқларини амалга ошириш

кафолати сифатида қонунчилик ҳужжатларида ижтимоий тўловлар миқдорини ўз
вақтида оширишга қаратилган инфляцияга қарши механизмларни жорий қилиш
лозим. Аҳолини даромадларини инфляциядан ҳимоя қилишга қаратилган кенг
қўлланиладиган усул бу даромадларни индексациялашдир.

Жаҳон банки тадқиқотчиларидан Пигот ва Санеларнинг фикрича, пенсияларни

индексация қилишда 3 та асосий жиҳатни ҳисобга олиш лозим.

Биринчи - индексация қоидалари шаффоф бўлиши ҳамда иштирокчининг қўшган

улушидан катта миқдорда фарқ қилмаслиги лозим.

Иккинчи - индексация режалаштирилмаган қайта тақсимлашга олиб келмаслиги

ҳамда жамғариш ва ишчи кучи ҳаракатига тескари таъсир кўрсатмаслиги лозим.

Учинчи- давлат пенсия тизимида индексация дастурлари хусусий пенсия

тизимларида индексациялаш билан мувофиқ бўлиши керак (Piggott, Sane, 2009).

Пенсиялар миқдорини ошишини таъминловчи омиллар:
1. Иш ҳақининг ўсиши, яъни: ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг ўсишига олиб

келади. Бунда ташқи омиллар билан боғлиқ бўлмаган таркибий ўзгаришлар ҳамда
ташқи омиллар (хомашё экспорти билан боғлиқ) билан боғлиқ конъюнктуравий
ўзгаришлар назарда тутилади. ЯИМ таркибининг ўзгариши. Бунда унинг таркибида иш
ҳақи миқдорининг ошиши;

2. Давлат бюджети ва бошқа манбалардан турли қайтариб берилмайдиган

трансфертларнинг ўсиши;

3. Иқтисодий фаол аҳоли таркибида банд аҳоли сонининг ошиши.
Пенсиялар миқдорини оширишга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар:
1. Бизнесга фискал юкни камайтиришни кўзда тутувчи суғурта бадаллари

самарали тарифларнинг пасайтирилиши, шунингдек жамғариш механизмларини
жорий қилиниши;

2. Меҳнат бозорида норасмий бандлар сонининг ошиши (яширин иқтисодиётни

ривожланиши);

3. Пенсионерлар сонининг ошиши.
Ҳар бир давлатнинг олдида турган муҳим вазифаларидан бири пенсияларнинг

харид қобилиятини ҳамда реал қийматини сақлаб туриш ҳисобланади. Пенсия
тизимларини ташкил қилишнинг самарали инструменти ходимни пенсияга чиқишда
даромадларни қоплаш даражасини белгилаш ҳамда пенсионернинг бутун ҳаёти
давомида ушбу даражасини сақлаш туриш лозим.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХТМ)нинг 102 ва 128-сонли Конвенцияларида

турмуш даражаси ва иш ҳақи даражасида ўзгаришлар бўлган ҳолда тўланаётган
пенсиялар миқдорини қайта кўриб чиқиш зарурати келтирилган, 131-сонли тавсияда
эса турмуш даражаси ва умумий даромад даражасида ўзгаришларни ҳисобга олган
ҳолда пенсияларни даврий равишда қайта кўриб чиқиш зарурати аниқ
шакллантирилган.

202-сонли тавсияга мувофиқ, миллий қонунчилик ёки амалиёт билан

белгиланган шаффоф механизмлар асосида мунтазам равишда ижтимоий ҳимоянинг
кафолатланган минимал даражаси таҳлилини ўтказиб бориш зарур.

ХУЛОСА


background image

8

Дунёда давлатларида соғлиқни сақлаш сифати яхшиланаётгани, тиббиётнинг

жадал тараққий этаётгани, санитар назоратнинг такомиллашаётгани, таълимдан
фойдаланишнинг кенгаяётгани, иқтисодий фаровонлик боис кексалар сони (улуши)
йилдан-йилга кўпаймоқда. Узоқ умр кўриш инсоният тараққиётининг энг катта
муваффақиятларидан бири.

Шу боис фуқароларга ҳаётини охиригача пенсия тўлаш, яхши яшаш

шароитларини яратиб беришни давом эттириш давлат зиммасидаги муҳим ва долзарб
масала ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан олганда жаҳонда пенсия таъминотида амалга
оширилаётган ўзгаришларни, айниқса тараққий этган давлатларда пенсия
тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланади.

Бундан ташқари, давлат пенсия таъминоти тизимида пенсия миқдорларини

белгилашда биринчи навбатда адолат тамойилига мос бўлиши керак, бунда
фуқароларнинг Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришга қўшган
ҳиссаларини ҳам ҳисобга олиш шарт. Шунингдек, пенсиялар миқдорини белгилашда
мамлакатда мавжуд макроиқтисодий вазият ва уни белгиловчи кўрсаткичларни
ҳисобга олиш лозим. Жумладан пенсионерларни турмуш даражасига салбий таъсир
кўрсатувчи инфляция, аниқ қилиб айтиладиган бўлса истеъмол нархлари индекси
даражасидан кам бўлмаган ҳамда инфляция даражасидан юқори миқдорда
пенсияларни индексация қилиш чораларини кўриш керак.

Тадқиқот натижаси пенсия миқдорини оширишда реал кўрсаткичда ҳисоблашни

амалга ошириш кераклигини кўрсатди. Яъни, номинал кўрсаткичлар ҳақиқий
ўзгаришларни кўрсатиб бермайди. Юқоридагиларга қўшимча қилган ҳолда пенсиялар
миқдори минимал истеъмол савати ва яшаш минимуми миқдоридан кам бўлмаслигини
айтиш керак. Бунда пенсиялар миқдорини ошириш масаласида фақат Республика ва
Пенсия жамғармаси бюджетидан эмас маҳаллий бюджет маблағларини ҳам жалб
қилишни асосий вазифа қилиб белгилаш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқотда кeлтирилган назарий xулоcалар ва амалий тавcиялардан Ўзбeкиcтон

Рecпубликаcи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджeтдан ташқари Пeнcия
жамғармаcининг мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳисобга олган
ҳолда пенсияларни ошириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланиш имконияти
мавжуд. Илмий тадқиқот жараёнида шакллантирилган xулоcалардан олий ўқув
юртларида, бюджeтдан ташқари Пeнcия жамғармаcининг фаолиятида фойдаланиш
мумкин.

Пенсияларни оширишда иқтисодиётда норасмий банд аҳолининг даромадлари,

аҳолининг ишсизлик даражаси ҳамда бандлик даражаларини, шунингдек пенсия
ёшидаги аҳолининг умумий харажатлари таркибини ҳисобга олиб таҳлил қилиш
лозим.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида”ги қонуни.


background image

9

3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини тайинлаш ва

тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.
4.

Турсунов Ж.П., Ўзбекистон Республикаси Банк-молия aкадемияси доценти, PhD,

Ёзишмалар учун электрон почта: j.p.tursunov88@gmail.com, “Пенсия тўловларини
индексациялашнинг хориж тажрибаси” мавзусида мақоласи, Ўзбекистон Республикаси
Банк-молия академияси илмий журнали Тошкент. 2022 йил. 29-33 бет.
5.

Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидa” ПФ-
60-сoн Фaрмoни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й.,
06/22/113/0330-сон.
6.

Wоrld Bank Sоcial Prоtectiоn Discussiоn Papers, nо. 0925. J.Piggоtt and R.Sane (2009)

Indexing Pensiоns.
7.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг 1991 - 2023 йиллар якуни бўйича ҳисоботлари.
8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи

миқдорини ошириш тўғрисида” ПФ-108-сон Фармони. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 13.08.2024 й., 06/24/108/0607-сон.
9.

www.lex.uz

- Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.

Турсунов Ж.П., Ўзбекистон Республикаси Банк-молия aкадемияси доценти, PhD, Ёзишмалар учун электрон почта: j.p.tursunov88@gmail.com, “Пенсия тўловларини индексациялашнинг хориж тажрибаси” мавзусида мақоласи, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси илмий журнали Тошкент. 2022 йил. 29-33 бет.

Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидa” ПФ-60-сoн Фaрмoни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон.

Wоrld Bank Sоcial Prоtectiоn Discussiоn Papers, nо. 0925. J.Piggоtt and R.Sane (2009) Indexing Pensiоns.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 1991 - 2023 йиллар якуни бўйича ҳисоботлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида” ПФ-108-сон Фармони. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2024 й., 06/24/108/0607-сон.

www.lex.uz - Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.