ИНТЕНСИВ БОҒЛАРДАГИ ОЛМА ВА ГИЛОС ГУЛЛАРИРДАГИ ГУЛШИРА МИҚДОРИНИ КУН ДАВОМИДА ВА ГУЛЛАШ ДАВРИДА ЎЗГАРИБ ТУРИШИ

Аннотация

Мақолада интенсив боғдорчилик шароитида олма ва гилос гулларидаги гулшира миқдорини кун давомида ва гуллаш даврларида ўзгариб туриши хамда гулшира таркибидаги қанд миқдори тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
7-11
16

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ахмедов , Т. . (2024). ИНТЕНСИВ БОҒЛАРДАГИ ОЛМА ВА ГИЛОС ГУЛЛАРИРДАГИ ГУЛШИРА МИҚДОРИНИ КУН ДАВОМИДА ВА ГУЛЛАШ ДАВРИДА ЎЗГАРИБ ТУРИШИ. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 3(7), 7–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdit/article/view/46099
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада интенсив боғдорчилик шароитида олма ва гилос гулларидаги гулшира миқдорини кун давомида ва гуллаш даврларида ўзгариб туриши хамда гулшира таркибидаги қанд миқдори тўғрисида маълумотлар келтирилган.


background image

7

ИНТЕНСИВ БОҒЛАРДАГИ ОЛМА ВА ГИЛОС ГУЛЛАРИРДАГИ ГУЛШИРА

МИҚДОРИНИ КУН ДАВОМИДА ВА ГУЛЛАШ ДАВРИДА ЎЗГАРИБ

ТУРИШИ

Ахмедов Тўлқин Пардаивич

ЧПИТИ асаларичилик

бўлими таянч докторанти.

Ahmedovt1991@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.11518648

Аннатация:

Мақолада интенсив боғдорчилик шароитида олма ва гилос гулларидаги

гулшира миқдорини кун давомида ва гуллаш даврларида ўзгариб туриши хамда
гулшира таркибидаги қанд миқдори тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Аннатация:

В статье приведены сведения об изменении количества нектара в цветках

яблони и вишни в течение суток в период цветения, а также количества сахара в
нектаре в условиях интенсивного садоводства.

Annotation:

The article provides information on the changes in the amount of nectar in apple

and cherry blossoms during the day during the flowering period, as well as the amount of
sugar in the nectar in conditions of intensive horticulture.

Калит сўзлар:

Олма, гилос, интенсив боғ, рефрактометр, сахорамер, карпат, диаграмма.

Ключевые слова.

Яблоня, вишня, интенсивный сад, рефрактометр, сахаромер, карпат,

диаграмма.

Keywords:

Apple, cherry, Intensive garden, refractometer, saccharometer, Carpathians,

diagram.

Мавзунинг далзарблиги:

Республикамизда мевали дарахтларнинг гулшира ва

гулчанги ажратиши айниқса эрта бахорда, табиатда кўпгина гулли ўсимликлар ҳали
уйғонмаган бир паллада, асалари оиласини ўсиш ва ривожланиши бўлаятган бир
даврда, асалариларни боғларга кўчириб қўйиш катта ахамиятга эга.
Мевали дарахтларнинг гулшира ажратиши ва унинг асаларичиликдаги аҳамияти
тўғрисида кўпгина олимлар томонидан қатор илмий тадқиқотлар олиб
борилган.[2.3.5]
Республикада эрта бахорда, энг кўп асалари оиласи мевали боғларда
боқилади.Кейинги йилларда интенсив боғлар майдони кунсайин кенгайиб бормоқда,
албатта бундай кенг майдонлардаги боғлар гулларини чанглатишга минглаб асалари
оилалари керак бўлади.
Мевали дарахтларлар гулларини шира ажратиши ва ундаги қанд миқдори тўғрисида
турли минтақаларда турлича фикрлар ва мулохазалар мавжуд бўлиб, [1,2,3] улар мева
гулларидан ажралиб чиқаётган шира ва ундаги қанд миқдори турли вилоятларда
ўзгарувчанлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилади.
Бахор ойларида кундуз кунлари хаво хароратини бир оз бўлсада баланд бўлиши ва
эсиб турадиган шамоларни гохида кучайиши мевалар гулларидаги ширалар [1,2]
таркибидаги сув миқдорини анча пасайтиради ва шира бир оз бўлсада қотиб қолади.
Бундай пайтда асалариларнинг шира тўплаши анча қийинлашиб қолади.

Тадқиқотлар ўтқазиш жойи ва услублари.

Бизлар 2021-2022 йилларда Самарқанд

вилояти Жонбой ва Булунгур туманларида жойлашган интенсив боғларда олма ва


background image

8

гилос гулларини асаларилар ёрдамида чанглантириб, гулдаги шира миқдори ва ундаги
қанд моддасини, гуллардаги шира ажралишининг кун давомида ўзгариб туришини ва
хатто мева гулларини гуллашини бошланишида, қийғос гуллаган даврида ва
гуллашининг охирги тугаши даврларида, ҳам гулларни шира ажратиш миқдорларни
ўрганиб чиқдик. Гуллардаги шира миқдорини микропипетка усулида [1] ўргандик

Тадқиқот натижалари.

Олма ва гилос гулларини шира ажратиш миқдори ва ундаги

қанд миқдорини ўзгариб туриши тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги 1-жадвалда
келтирилган .

1-жадвал
Олма ва гилос навлари гулларини кунлик гулшира ажратиш (мг) ва ундаги қанд
миқдори (% хисобида).

Мева

турлари

n

1 дона гулдаги шира

миқдори (мг)

Гул шира таркибидаги

қанд миқдори (%)

lim

X±S

x

lim

X±S

x

Олма навлари

Голден

10

2,54-4,10

3,32±0,29

35,1-44,0

39,4±0,61

Рид чеф

10

2,54-4,40

3,42±0,31

40,1-48,6

44,3±0,58

Суппер

скарлет

10

2,54-4,10

3,38±0,32

38,4-44,1

41,2±0,51

Гилос навлари

Скина

10

2,46-3,91

3,18±0,32

54,3-58,7

56,4±0,44

Светхарт

10

1,40-4,09

3,22±0,31

54,5-61,6

58,1±0,40

1-жадвал маълумотларидан кўринаяптики бир дона олма гулларининг гул шира
ажратиши миқдори Голден навида ўртача 3,32 мг атрофида бўлган бўлса, Суппер
скарлет навида 3,38 мг,. Рид чеф олма навида эса бу кўрсаткич 3,42 мг ни ташкил этган.
Рид чефдаги бу кўрсаткич Голден навига нисбатан 103,0 % га ва Суппер скарлет
навига нисбатан эса 101,2 % га кўп бўлган.
Шунингдек, гулширалари таркибидаги қанд миқдори хам ўзгариб турганлиги
аниқланди. Голден олма навининг гулшираси таркибида қанд миқдори 39,4 %, Суппер
скарлет олма навида – 41,2 % ва Рид чеф олма навида эса, 44,3 % ни ташкил этганлиги
аниқланди. ( Р˃0,999).
Худди шундай, гилос навлари гуллари ҳам хар хил миқдорда гул шира ажратиши
аниқланди. Гилоснинг Скина навида хар бир дона гул ўртача 3,18 мг гул шира ажратган
бўлса, бу кўрсаткич Свет харт гилос навида 3,22 мг ни ташкил этган. Бу кўрсаткич Свет
харт гилос навида Скина навига нисбатан 101,3 % га кўп бўлган.
Шунингдек, Скина гилос навининг гулшираси таркибида қанд миқдори 56,4 % ни
ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Свет харт навида эса 58,1 % ни ташкил этган, ёки бу


background image

9

кўрсаткич Скина навига нисбатан Свет харт навига 103,1 % га кўп бўлганлиги
аниқланди ( Р˃0,999).
Бизлар тадкикот ўтказиш даврида, 2021-2022 йилларда олма ва гилос гулларини кун
давомиида шира ажратиш миқдорини соат 8

00

, 10

00

, 12

00

, 14

00

ва 16

00

ларда ўрганиб

чиқдик. Бу тўғридаги маълумотларни қуйидаги 2- 3- жадвалларда кўришингиз
мумкин.

2-жадвал
Олма навларининг кун давомида гулшира ажратиш миқдори (мг). Жонбой
туманидаги “Мароқанд мева сабзавот” хўжалигида

Олма
навлари

Кун давомида олинган намуналар

Ўртача бир
кунда (мг)

8

00

10

00

12

00

14

00

16

00

Голден

2,7

2,9

3,0

4,2

4,1

3,42

Рид чеф

2,6

2,8

3,4

4,1

4,0

3,38

Суппер
скарлет

2,8

3,1

3,4

4,2

4,1

3,38

2-жадвал маълумотларидан кўринаяптики битта олма гули кун давомида турлича
миқдорда гул шира ажратиши маълум бўлди. Эрталабки соат 8

00

да Голден олма нави

2,66 мг шира ажратган бўлса унинг энг кўп шира ажратиши кундуз кунларида соат
14

00

да 4,1 мг шира ажратиши маълум бўлди. Рид чеф олма навида эрталабки соат 8

00

да 2,7 мг шира ажратган бўлса, бу кўрсаткич, кундузги соат 14

00

да эса 4,2 мг шира

ажратиши маълум бўлди ёки бу кўрсаткич Голден навига нисбатан 107,7 % га кўп
бўлди. Суппер скарлет олма навида эса эрталабки соат 8

00

да, бир дона олма гули 2,8 мг

гул шира ажратганлиги кузатилди. Бу эса Голден навига нисбатан 103,6 % га ва Рид
чеф навига нисбатан 103,7 % га кўп бўлганлиги аниқланди.

3-жадвал
Гилос навларининг кун давомида гулшира ажратиши миқдори (мг). Булунғур
туманидаги “Самарқанд мевалари” хўжалигида.

Гилос
навлари

Кун давомида олинган намуналар

Ўртача бир
кунда (мг)

8

00

10

00

12

00

14

00

16

00

Скина

4,2

3,9

3,4

2,8

1,4

3,22

Свет харт

4,1

3,8

3,6

2,8

1,8

3,18


Шунингдек, гилос мева навларидаги гулшираси миқдори хам ўзгача бўлган. Хусусан, 3-
жадвал маълумотларидан кўриняптики эрталабки соатда Свет харт гилос навида бир
дона гилос гулида 4,1 мг гулшира ажратган бўлса, бу кўрсаткич скина навида 4,2 мг ни
ташкил этган. Ёки 102,0 % га кўп бўлган. Скина навида эрталабки соат 10

00

3,9 мг

бўлган бўлса, свет харт навида соат 10

00

да эса 3,8 мг ни ташкил этганлиги аниқланди


background image

10

ёки бу кўрсаткич Свет харт гилос навига нисбатан 102,6 % га кўп бўлганлиги
кузатилди Сўнги соатларда эса гилос навларида гулшира миқдори пасайиб соат 16

00

да

гилос навлари гулида 1,4-1,8 мг гача камайиб кетганлиги кузатилди (R˃0,95).
Худди шундай, олма ва гилос навлари гулларида кун давомида гулшира ажратишни,
яъни гуллашининг бошланишида, гуллашнинг жадаллашган даврида ва гуллашининг
тугаши даврларида, гулдаги шира миқдорини ўлчаб олдик. Бу тўғридаги маълумотлар
қуйидаги 1-расм диаграммасида кўрсатилган.

1-расм Олма ва гилос мевалари гулларининг кун давомида шира ажратишини
ўзгарувчанлик диаграммаси.

1-расм диаграммасида олма ва гилос гулларидаги гулшира миқдорини кун давомида
ўзгариб туриши динамикасини кўриишингиз мумкин. Олма гулларида шира ажратиши
эрталабдан, кечгача ўзгариб, кўпайиб боришини кўришингиз мумкин. (R˃0,999). Гилос
гулларида эса аксинча, эрталабки соатдан бошлаб кўпайиб, кечки соатларда эса, у аста-
секинлик билан камайиб кетишини кўришинигиз мумкин
Худди шундай, интенсив боғлардаги мева гулларини гуллашининг бошланишида,
қийғоз гуллаган даврида ва гуллаш даврини охирида, кун давомида ўрганиб чиқдик. Бу
тўғридаги маълумотлар қуйидаги 3-жадвалда келтирилган.

3-жадвал
Интенсив боғлардаги мевалар гулларининг гуллаш даврларидаги гулшира
миқдори (мг).

Олма

Гилос

Гуллаш
даври

n

lim

X±S

X

Cv,% lim

X±S

X

Cv,
%

Гуллашнинг
бошланиши

10 1,60-3,49

2,54±0,01

2,34

1,32-1,54

1,46±0,07

2,39

2,7

2,9

3,4

4,2

4,1

4,1

3,9

3,5

2,8

1,6

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

4

4,5

8⁰⁰

10⁰⁰

12⁰⁰

14⁰⁰

16⁰⁰

Олма

Гилос


background image

11

Гуллашнинг
жадаллашиш
и

10 3,01-3,60

3,32±0,06

2,51

2,72-3,09

2,91±0,09

2,64

Гуллашнинг
тугаши даври

10 3,80-4,50

4,10±0,24

2,37

3,33-3,59

3,48±0,07

2,41

3-жадвал маълумотларидан кўринаяптики олма гулини гуллашининг бошланишида,
уларнинг хар бир гулида ўртача 2,54 мг шира ажратган бўлса, гуллашини энг қийғос
жадаллашган даврида 3,32 мг ва гуллушнинг охирги даврларида эса 4,10 мг гача
гулшира ажратиш аниқланди. Бу кўрсаткич гуллашниннг бошланиши даврига
нисбатан 1,56 мг га, ёки 161,4 % га кўп бўлган. Шунингдек, олма гулларни қийғос
гуллаган давригда нисбатан 0,78 мг га ёки 123,4 % га кўп бўлганлиги аниқланди.
Шунингдек, гилос гуллари гуллашининг бошланиши даврида 1,46 мг гулшира
ажратган бўлса, гуллашнинг энг қийғос палласида 2,91 мг ва гуллашнинг энг охирги
даврида эса 3,48 мг гул шира ажратганлиги аниқланди. Бу кўрсаткичлар гуллашнинг
энди бошланиши даврига нисбатан 2,02 мг га ёки 238,3 % га кўп бўлган. Шунингдек,
гуллашнинг энг қийғос гуллаган даврига нисбатан 0,57 мг га ёки 119,5 % га кўп
бўлганлиги аниқланди.
Олинган

бу

маълумотларимиз

Л.И.Бойценюк,

Е.Э.Желопкина

(2008),

Ш.А.Гюльмагемтов,

Б.И.Казбековларнинг

(2006),

Ш.Р.Суяркуловнинг

(2012),

маълумотларига мос келиши кузатилди. Муаллифлар боғдорчилик шароитида турли
географик худудларда жойлашган олма гулларидаги шира миқдорини кун давомида
ўзгариб туришини ўрганиб, турли вилоятларда улар бир хил эмаслигини кўрсатиб
ўтганлар. Шунингдек, гулшира таркибида қанд миқдори хам, шунга мос равишда
ўзгариб туриши ўзгача бўлган.
Хулоса. Самарқанд вилояти иқлим шароитида интенсив боғлардаги мева гулларини
самарали чанглаиш учун асалари оилаларини боғлар ичида максимал даражада
унумли жойлаштириб, боғлардаги гулларни чанглатиш миқдорини ошириш мумкин.
Шундагина, мева гуллари яхши чангланиб, кўп миқдорда хосил тугиши мумкин ва
чанглатиш самарадорлигини 128-135 % га оширииш имкониятлари туғилади.

References:

1.

Аветисян.Г.А. Некотерые закономерности изучения нектеропродуктивности

медоносных растений и медосборов в зависимости от географических условий.
Доклады ТСХА Масква, 1983, стр 281-296.
2.

Балиашвили Л.И. Пичкова Л.П, Стуруа Н.С, Самхарддзе Н.С, Медсбор с плодовых

культур. Ж Пчеловодство, 2003, №8, стр.29.
3.

Гюлмогометов Ш.А. Казбеков.Б.И. Пасеки в яблоневох садах ж Пчеловодство, 2006,

№9, стр 20-23.
4.

Ливенцова Е.К. О методике определения нектаропродуктив ности растения. ж

Пчеловодетво, 1994, №11, стр. 26-27.
5.

Суяркулов. Ш.Р. Роль опылителей в условиях интенсивного земледелия.

ж.Пчеловодство. 2012, №8, стр. 28-31.

Библиографические ссылки

Аветисян.Г.А. Некотерые закономерности изучения нектеропродуктивности медоносных растений и медосборов в зависимости от географических условий. Доклады ТСХА Масква, 1983, стр 281-296.

Балиашвили Л.И. Пичкова Л.П, Стуруа Н.С, Самхарддзе Н.С, Медсбор с плодовых культур. Ж Пчеловодство, 2003, №8, стр.29.

Гюлмогометов Ш.А. Казбеков.Б.И. Пасеки в яблоневох садах ж Пчеловодство, 2006, №9, стр 20-23.

Ливенцова Е.К. О методике определения нектаропродуктив ности растения. ж Пчеловодетво, 1994, №11, стр. 26-27.

Суяркулов. Ш.Р. Роль опылителей в условиях интенсивного земледелия. ж.Пчеловодство. 2012, №8, стр. 28-31.