УНДИРУВЧИНИ КЎЧИРИБ КИРИТИШ. ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ МУАММОЛАР ҲАМДА ТАКЛИФЛАР

Аннотация

Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда оилавий низоларнинг тури сифатида  уй-жой билан боғлиқ муаммоларнинг вужудга келиши жуда кўп учрайдиган ҳолатлардан биридир. Масалан, никоҳнинг тугатилиши, хотиннинг уйдан чиқиб кетиши ва келгусида яшаш хонадон мавжуд эмаслиги сабабли яна уйга кириш ҳақидаги даъво талаби билан судга ариза билан мурожаат қилиши одатий ҳоллардан бирига айланиб бормоқда. Уй-жой мулкдори бўлган эр (хотин), қайнона-қайноталар томонидан уйдан фойдаланиш ҳуқуқни йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризалари салмоғи ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
44-46
20

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Исроилов , Ш. (2025). УНДИРУВЧИНИ КЎЧИРИБ КИРИТИШ. ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ МУАММОЛАР ҲАМДА ТАКЛИФЛАР. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 4(8), 44–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdit/article/view/71619
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда оилавий низоларнинг тури сифатида  уй-жой билан боғлиқ муаммоларнинг вужудга келиши жуда кўп учрайдиган ҳолатлардан биридир. Масалан, никоҳнинг тугатилиши, хотиннинг уйдан чиқиб кетиши ва келгусида яшаш хонадон мавжуд эмаслиги сабабли яна уйга кириш ҳақидаги даъво талаби билан судга ариза билан мурожаат қилиши одатий ҳоллардан бирига айланиб бормоқда. Уй-жой мулкдори бўлган эр (хотин), қайнона-қайноталар томонидан уйдан фойдаланиш ҳуқуқни йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризалари салмоғи ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда.


background image

44

УНДИРУВЧИНИ КЎЧИРИБ КИРИТИШ. ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДАГИ МУАММОЛАР ҲАМДА ТАКЛИФЛАР

THE CLAIMANT'S MOVE-IN. PROBLEMS AND SUGGESTIONS IN CARRYING

OUT ENFORCEMENT ACTIONS

Исроилов Шахзод Исомиддин ўғли

Isroilov Shakhzod Isomiddin o‘g‘li

Мажбурий ижро бюроси

Тошкент шаҳар бошқармаси инспектори 3-даражали юрист

https://doi.org/10.5281/zenodo.15003913

Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда оилавий низоларнинг тури сифатида уй-

жой билан боғлиқ муаммоларнинг вужудга келиши жуда кўп учрайдиган ҳолатлардан
биридир. Масалан, никоҳнинг тугатилиши, хотиннинг уйдан чиқиб кетиши ва
келгусида яшаш хонадон мавжуд эмаслиги сабабли яна уйга кириш ҳақидаги даъво
талаби билан судга ариза билан мурожаат қилиши одатий ҳоллардан бирига айланиб
бормоқда. Уй-жой мулкдори бўлган эр (хотин), қайнона-қайноталар томонидан уйдан
фойдаланиш ҳуқуқни йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризалари салмоғи ҳам
сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Шунингдек, ушбу суднинг қарорларини ижро этиш ҳам ўзига хос долзарбликка

эгадир. Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, фақатгина

ундирувчини уй-

жойга киритиб қўйиш

билан боғлиқ Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш

юритувида жами

335 та ижро ҳужжати

мавжуд бўлиб, ижро ҳаракатлари давом

эттирилмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси ҳамда Олий

суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти
ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари,
шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда
ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан
мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга
ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг
бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб
киритишлари мумкин.

Бу шахслар уй, квартиранинг, мулкдори билан оилавий

муносабатларни тугатган тақдирда ҳам

уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи

сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари,
шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш
тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади

1

.

Ўзбекистон Республикаси «

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш тўғрисида

»ги Қонуннинг 74-моддасида ундирувчини кўчириб киритиш

тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш тартиблари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга
кўра

1

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси.

https://lex.uz/ru/docs/106136#148251


background image

45

Биринчи бандида

ихтиёрий равишда ижро этиш учун

давлат ижрочиси

қарздорга муддат бериши назарда тутилган (Қонунга кўра 15 кунгача ихтиёрий
муддат берилиши мумкин).

Агар ихтиёрий муддатда ижро этилмаса, ижро ҳужжатининг ижро этилишига

қарздор

монелик қилган тақдирда

, ижро ҳаракатлари

холислар

иштирокида, зарур

ҳолларда эса —

ички ишлар органлари

ходимларининг кўмагида амалга оширилади.

Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш давлат

ижрочиси томонидан

кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома

тузиш орқали

расмийлаштирилиб, кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг
ижро ҳужжатида кўрсатилган хонага монеликсиз киришини ва унда яшашини
таъминлаганда ижро иши якунланган деб ҳисобланади ҳамда давлат ижрочиси
томонидан бу бўйича қарор қабул қилинади.

Лекин ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома тузилганидан

кейин ҳам

қарздор ундирувчининг яшашига яна монелик қилса

, ижро ҳужжати

бўйича ижро иши юритиш

янгидан тикланиши

мумкин.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор бўлмаган шахс ундирувчининг яшашига монелик

қилса, ижро иши юритиш қайта тикланмайди. Бундай ҳолда кўчириб киритиш
тўғрисидаги масала

суд тартибида ҳал қилинади

.

Назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганишлар натижасида биз ушбу турдаги ижро

ҳужжатларини ижро этишда

қуйидаги муаммолар мавжудлигига

гувоҳ бўлишимиз

мумкин.

Биринчидан, Қонунда агар ундирувчининг тегишли хонадан ҳар куни монеликсиз

фойдаланиш имконияти таъминланган бўлса, ижро ҳужжати ижро этилган
ҳисобланиши белгиланган. Лекин

умумий фойдаланишда бўлган хоналардан

фойдаланиш борасидаги нормалар

очиқ қолиб, ижро ҳаракатларини амалга

оширишда қийинчиликларни вужудга келтирмоқда.

Яъни ундирувчи хонадонга киритилган ҳамда суднинг қарорига асосан яшаши

учун кўрсатилган хона ажратиб берилиб, умумий фойдаланишда бўлган хона(ошхона,
ҳаммом, ҳожатхона ва шу каби бошқалар)дан фойдаланишни таъминлаб берилмаса,
суднинг қароридан кўзланган мақсадга эришилган ҳисобланмайди. Тўғри, баъзида
судлар ундирувчиларнинг аризаларига асосан ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қаратади,
лекин уларнинг салмоғи жуда ҳам оз. Шу сабабли, ушбу жиҳатларга Қонуний тус
бериш, яъни Қоуннинг 74-моддаси 2-бандини қуйидаги мазмунда ўзгартириш
таклифини билдирилади:

“Кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг ижро

ҳужжатида кўрсатилган хонага монеликсиз киришини ва унда яшашини,
ёрдамчи хоналардан эркин фойдаланишини таъминлашдан иборат бўлади”.

Иккинчидан, Қонунда агар ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисида

далолатнома тузилганидан кейин қарздор ундирувчининг яшашига яна монелик
қилса, ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш

янгидан тикланиши

мумкинлиги

белгиланган.

Лекин амалиётда битта ижро ҳужжатини 6-7 марта, балки ундан кўп ҳолатларда

ҳам қайта иш юритувига олинганлигини кўришимиз мумкин. Шу сабабли, Қонунда
ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш янгидан

тикланиш тартибларини,


background image

46

асосларини ҳамда қарздор монелигининг реаллигини қонуний асосда
мустаҳкамлаш

керак. Шу орқали, бу борадаги бўшлиқни ёпган ва маъмурий судларда

давлат ижрочиларининг иш юритувига олиш ҳақидаги қўзғатиш қарорларини бекор
қилинишини олдини олган бўламиз.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси.

https://lex.uz/docs/106136

.

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

Оила

кодекси.

https://lex.uz/ru/docs/104720?ONDATE=07.02.2024%2000

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Фуқаролик–процессуал

кодекси.

https://lex.uz/docs/3517337

4.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

https://lex.uz/docs/97664#200658

5.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

кодекси.

https://lex.uz/docs/111453#1427044

6.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни

https://lex.uz/docs/26477#27856

7.

http://www.lex.uz (O‘z.R. qonun hujjatlari to‘plami).

8.

Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги «Уй-жой низолари бўйича суд

амалиёти ҳақида»ги қарори

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси. https://lex.uz/docs/106136.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. https://lex.uz/ru/docs/104720?ONDATE=07.02.2024%2000

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик–процессуал кодекси. https://lex.uz/docs/3517337

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. https://lex.uz/docs/97664#200658

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. https://lex.uz/docs/111453#1427044

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни https://lex.uz/docs/26477#27856

http://www.lex.uz (O‘z.R. qonun hujjatlari to‘plami).

Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори