108
“ҚУТАДҒУ БИЛИГ” АСАРИ ВА УНДА ЕТУК ИНСОННИ КАМОЛГА
ЕТКАЗИШ МАСАЛАСИ
Хушнутова Моҳигул Улуғбековна
Урганч Ранч технология университети
Педагогика йўналиши 1 курс магистранти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15044688
Аннотация.
Мазкур мақолада машҳур туркий адабиёт ёзувчиси Юсуф Хос
Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асари таҳлил қилинади ва унда инсон камолоти масаласи
ёритилади [5]. Асарнинг маънавий-ахлоқий қадриятлари, давлат бошқаруви, адолат ва
илм-маърифатга бўлган муносабати атрофлича кўриб чиқилади. Шунингдек, асарда
етук инсон (комил инсон) сифатларини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти таҳлил
этилади [2].
Калит сўзлар:
Қутадғу билиг, Юсуф Хос Ҳожиб, комил инсон, маънавий-ахлоқий
қадриятлар, адолат, илм-маърифат, давлат бошқаруви.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз асарини яратиш учун катта тайёргарлик кўради. У Чин
(Хитой), Мочин (Шарқий Туркистон), Эрон ва Турон ҳудудларига сафар қилиб, у ердаги
маданий-адабий ва тарихий ёдгорликларни ўрганади. Шу боисдан, «Қутадғу билиг»
асари ўз даври учун муҳим ва турли мавзуларни қамраб олган. Ушбу асар ҳижрий 462
йилда (милодий 1069—1070 йиллар) ёзилган бўлиб, уни яратиш учун муаллиф 18 ой
меҳнат қилади. Китоб Қашғар ҳукмдори Тамғач улуғ Буғро Қорахон абу Али Ҳасан
бинни Арслонхонга тақдим этилади ва муаллиф бунинг эвазига Хос Ҳожиб (муқаррам,
эшик оғаси) унвонини олади. Шу туфайли у Юсуф Хос Ҳожиб номи билан машҳур
бўлади [4].
Юсуф Хос Ҳожиб туркий адабиётда аруз вазнида ёзилган йирик асар яратиш
анъанасини бошлаб беради. У «Қутадғу билиг»ни мутақориб баҳрида ёзиб, тажнисли
қофиялардан фойдаланган. Адиб сўз санъати ва она тилининг имкониятларини юксак
даражада ҳис этади. У ўзининг сўзларига кўра, туркча сўзларни ёввойи тоғ кийигига
ўхшатиб, уларни эҳтиёткорлик билан қўлга ўргатган [1].
Юсуф Хос Ҳожиб тилни «билим ва акл-идрок таржимони» деб атайди. «Кутадғу
билиг» панднома асар бўлиб, унда тўртликлар, баҳор мадҳи, тилнинг фазилати, фойда
ва зарарлари, билим, ўқув-идрок фарқи, бир йигитга қирқ ҳунар озлиги ҳақида
фикрлар келтирилган [3].
Асарда келтирилган қуйидаги тўртликни туркий ёзма адабиётда яратилган
дастлабки туюқлардан бири деб дадил айтиш мумкин:
Қаю эрда бўлса уқуш била ўг, (ақл)
Ани эр атағил, неча ўгса ўг. (мақта)
Уқуш, ўг, билиг кимда бўлса тугал,
Явуз эрса каз те, кичиг эрса — ўг. (улуғла)
Мазмуни: Қаиси бир кишида ақл ва заковат бўлса,
Уни (ҳақикий) киши деб атагин, қанча мақтасанг мақта.
Заковат, ақл, билим кимда етук бўлса,
Ёмон бўлса (ҳам) яхши де, кичик бўлса (ҳам) катта деб бил (яъни улуғла).
109
Адибнинг бу асарини ватан, эл-юрт мадҳияси деб аташ мумкин. Юсуф Хос Ҳожиб
ҳукмдор ва сарой аҳлини одил бўлишга, адолат билан иш юритиб, мамлакатни обод ва
элни шод-ҳуррам қилишга даъват этади. Асарда муаллиф ўхшатиш (ташбеҳ) санъатини
жуда ўринли қўллаган. Юсуф Хос Ҳожиб йилқи (ҳайвон) образини нодон, билимсиз,
заковатсиз, очкўз ва умуман ёмон хулқли кишига нисбатан, бўри образини
лашкарбоши, ёв-душман, мард, эр, ўлим кабиларга нисбатан қўллаган.
Лашкарбошининг кучлилиги, ёвга даҳшат солиши арслонга, доимий хушёрлиги
зағизғонга, бақувватлиги қоплонга, ҳужумкорлиги ва душманга ҳамласи тўнғизга,
мардонаворлиги бўрига, жангда моҳирлиги, ҳийлакор ва тадбиркорлиги тулкига,
шиддати айиққа, қасоскорлиги қўтос ва туя эркагига ўхшатилган. «Қутадғу билиг»
истиоралари ҳам ўзига хос. Тун бир ўринда «қора юз боғи» истиораси билан
ифодаланса, бошқа ўринларда «занги юзи», «севуглар қоши», «қора соч бўдуғи», «қора
кўйлак», «зоғ ранги», «хабаш қиртиши», «тул тўни», «қундуз териси» истиоралари
билан ифодаланган. Шоир йигитликни кезувчи булутга, ёшликдаги юзни арғувонга,
сочни ипорга, қоматни қайин ва ўққа ташбеҳ қилади. Қуёшнинг истиоравий ифодаси
«румий қизи»дир. Шунингдек, у «сата» (маржон), «сата қалқани» (маржон шодаси),
«ёруғ юз», «сара қиз юзи» истиоралари билан ҳам ифодаланган.
Юсуф Хос Ҳожиб инсон камолга етишининг йўл-йўриқлари, усуллари, чора-
тадбирларини юксак бадиий маҳорат билан ёритиб беради. Бу усул, йўл-йўриқлар,
фуқародан тортиб, юрт бошлиғи Элиггача зарур бўлган, ҳозиргача ўз аҳамиятини
йўқотмай келмоқда. Шунинг учун ҳам бу асар ўзининг илмий, маърифий, тарбиявий
аҳамияти билан беқиёсдир.
Шарқ мутафаккирлари ижодида маънавиятни ёш авлодларга ўқтириб бориш ва
шу орқали уларни ижодий тафаккурини ривожлантириш, умуминсоний кадриятларни
уларнинг онгига сингдириш, маърифатпарвар шахслар сифатида ёш авлодни руҳини
шакиллантириш, мутафаккирлар ижодидаги мардлик, шижоат, миллий ғурур, халқ
севарлик каби тушинчаларни таркиб топтириш бугунги кун учун долзарб
масалалардан биридир. Бу эса ўқувчи-ёшларнинг маънавий онги ва саводхонлигини
оширибгина қолмай, уларни ҳар томонлама камолотга етказиш учун хизмат
қилишлигини англатиш ҳар бир ота-она ва педагоглар зиммасига юклатилади. Ана
шундагина биз тарбияланган, чин ватанпарвар комил инсонни кўз олдимизда намоён
бўлганини кўрамиз.
Алломаларнинг тарбия ҳақида жуда катта таълимотлар яратганлиги барчамизга
маълум хисобланади. Бу илмий билимларини ўқувчиларга ўқтиришда кенг услубий
жиҳатдан ёшларга билимлар берилиб келмоқда. Ушбу мавзуда ўзбек халкининг ўзига
хос булган маънавий бойликлари, Шарқ мутафаккирларининг асарларида таълим-
тарбияга оид карашлари, уларнинг ижоди ва илмий фаолияти, алломаларнинг таълим
– тарбия борасидаги беқиёс хизматлари, янги усул мактабларнинг ташкил топиши,
ота-она ва фарзанд ўртасидаги тарбиявий муносабатлар, ҳақида қарашлари
ёшларимиз ўқиб олишлари лозим бўлган масалалардандир.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Т.:
110
“Ўзбекистон”, 2017.
2.
Имомназаров М. “Миллий маънавиятимиз асослари” -Т: 2006.
3.
Абдуллашер “Ахлоқшунослик” -Т: 2005.
4.
Юсупов Э. “Инсон камолотининг маънавий асослари”. -Т: “Университет”,1998
5.
Зиёмуҳаммадов Б., Зиямуҳаммедова С., Қодирова С. “Маънавият асослари”. -Т:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2000,
6.
Юсупов Э. “Инсон камолотининг маънавий асослари”. -Т:1998
7.
Ғофуров З. “Маънавий юксалиш ва ҳуқуқий баркамоллик” II кисм Тошкент-2007.
8.
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. – Т.: “Ўқитувчи”, 1999.