37
ПСИХОЛОГИЯ ИЛМИДАГИ “МИЛЛИЙ ХАРАКТЕР” МУАММОСИ
Ўтелбаева Нигора Айбековна
Қўнғирот тумани 22-мактаб психологи
Раджабова Гулжайна Ўмирзаковна
Қўнғирот тумани 55-мектеп психологи
https://doi.org/10.5281/zenodo.15576533
Маданиятларни психологик изоҳлашга интилиш - эволюционизмнинг асосий
белгиси ҳисобланади. Тадқиқотлар маркази бӯлган “халқлар психологияси” ни мустақил
йӯналиш каби асослашга ҳаракат ХIХ аср ӯрталаридан бошланган. Янги фан соҳасининг
асосчилари немис олимлари М.Лацарус (1824-1903) ва Х.Штейнталлардир (1823-1899).
Уларнинг концепциясини асосий мазмуни қуйидагича: келиб чиқиш ва истиқомат
муҳитининг ягоналиги натижасида “бир халқнинг барча индивидлари қалби ва вужудида
ӯз халқи табиатининг алоҳида там²аси босилади”; бунда “вужуднинг қалбга таъсири
натижасида барча индивидларда бир ҳил бӯлган руҳ хусусиятлари, мойилликлар ту²илиб,
пировардида, уларнинг барчаси бир ҳил халқ руҳига эга бӯладилар” (Этнопсихологические
проблемы: вчера и сегодня. стр. 34)
“Халқлар психологияси” нинг асосий вазифалари қуйидагича белгиланган: а) халқ
руҳи ва унинг ҳаракати моҳиятини психологик жиҳатдан англаш; б) халқнинг
турмушидаги, санъатидаги ҳамда илмдаги ички маданий ёки идеал фаолияти
қонуниятларини тушуниш; в) бирон бир халқнинг хусусиятларини пайдо бӯлиши, ривожи
ва йӯғолиш сабабларини очиш.
“Халқлар психологияси” да икки жиҳатни фарқлаш мумкин. Биринчидан, умуман халқ
руҳининг ӯзи, халқнинг яшаш ва фаолият шароити ӯхшашлиги таҳлил қилинади, халқ руҳи
тарақғиётини умумий унсурлари ва уларнинг ӯзаро муносабатлари аниқланади.
Иккинчидан, халқ руҳи ва унинг тарақғиётини хусусий шакллари батафсилроқ тадқиқ
ғилинади. Биринчи жиҳат этнотарихий психология, иккинчиси - психологик этнология
номини олганлар. Тадқиқ ғилиш жараёнида халқ руҳиятининг мазмунини очиб берадиган
таҳлилнинг бевосита объектларига афсоналар, тиллар, ахлоқ, турли маданиятларнинг
турмуши ва бошқа хусусиятлари киради.
М.Лацарус ва Х.Штейнтал томонидан 1859 йили илгари сурилган ²оялар баёни
ниҳоясида “халқлар психологиясининг” қисқача изоҳини берамиз. Улар этник
психологияни халқ руҳини тушунтирувчи фанлар сирасига, халқларнинг маънавий ҳаёти
унсурлари ва қонунлари хусусидаги таълимотлар сирасига киритишни ҳамда уни умуман
инсон зотининг, башариятнинг руҳий моҳиятини тадқиқ этиш асосига тиклашни таклиф
қилишган.
М.Лацарус ва Х.Штейнтал ифодалаб берган маданиятларни тадқиқ ғилишнинг
умумий йӯналиши, улар қӯйган муаммолар ҳозирда ҳам ӯрганилмоқда. “Халқлар
психологияси” ни таҳлили (этнопсихология ёки маданиятнинг ментал тури, ёки “ибтидоий
тафаккур” муаммоси кӯринишида) ХХ асрда маданиятларни тадқиқ ғилишни энг асосий
қисми бӯлиб қолади.
Вундтнинг энциклопедик тизимидаги “халқлар психологияси” бошқа руҳият
хусусидаги фанлар ичида алоҳида ҳисобда туради. Вундт “халқлар психологияси” атамаси
ӯзининг шахсий кашфиёти эмаслигига қарамай илмнинг ушбу соҳасига ӯз интеллекти
(заковати) фарзанди каби муносабатда бӯлган. Вундтнинг фикрига кӯра, “халқлар
38
психологияси” башариятга тааллуқли маънавий ҳодисаларни ӯрганиши лозим эди. Ушбу
соҳага доир психологик фанга бӯлган эҳтиёж асосан қуйидагилар билан изоҳланган: “гарчи
одамларнинг биргаликдаги турмуши, шаксиз, психик табиатга эга бӯлсада, индивидуал
руҳий ҳаёт қонунлари ва шароитлари билан тушунтириб бӯлмайдиган ҳодисаларни
келтириб чиқаради. Шундай экан, бунга ӯхшаш феноменларни тадқиқ этувчи алоҳида фан
зарур” ()
Индивидуалистик психология йӯналиш вакилларининг қарашлари “халқлар
психология” сини ихтилофлар ҳудудига айлантирди. Ушбу йӯналиш тарафдорлари
фикрига кӯра алоҳида воқеликка эга ҳеч қандай интерментал руҳий ҳаёт мавжуд эмас;
жамият - алоҳида индивидлар хулқ-атворининг механик конломератидир холос; социум
руҳий ҳаётининг номинал борли²и конкрет одамлар руҳий ҳаётининг реал воқелигига
эпифеноменал нисбатдадир; барча руҳий жараёнлар фақатгина конкрет индивидуумлар
онгида кечади; ижтимоий шуур - бу индивидуал онглар йи²индисидир. Умуман олсак,
бачкана (вульгар) индивидуализм методологияси нуқтаи назари “жамиятда индивидда
йӯҒ ҳеч нарса мавжуд эмас” деган формула орқали ифодаланади. Агар бундай қарашларни
таянч нуқта қилиб оладиган бӯлсак, унда нафақат социология, балки социал психологияга
ҳам чизиқ тортиш зарур бӯларди. Чунки уларнинг иккиси ҳам индивидуал психология
фанининг бӯлимларига айланарди.
Вундт бундай қарашлар чекланганлигини яхши англаган. Унинг таърифига кӯра
“халқ руҳи” қаердадир кӯкларда парвоз қилмайди, у бизнинг вужудимизда яшар. Бироқ у
аниқ бир кимса томонидан яратилмайди, у ҳамжамият меҳнати маҳсули. Унинг эмпирик
сезса бӯладиган шакли кӯплаб индивидларнинг ҳамжиҳатликдаги руҳий фаолият
натижасидир. Жамиятнинг руҳий қиёфаси минглаб одамлар ижоди орқали намоён бӯлади.
“Халқ руҳи” воқеълиги - кӯплаб одамларнинг биргаликдаги фаолияти самараси ва
уларнинг алоҳида ҳеч бириники эмас. Вундтнинг “халқ руҳи” тушунчаси Дюркгеймнинг
“жамоавий тасаввурлар” ига ӯхшаш ва ӯз ичига индивид томонидан эмас, балки
индивидлар яратаётган, индивидуал қалб қӯрида яшайдиган - бироқ унинг томонидан
ту²илмайдиган барчани олади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари. - Т.: “Ўқитувчи”, 1994 й.
2.
Отажонов М. Психоанализ асослари.- Т.: «Ўзбекистон», 2004 й.
3.
Петровский А.В. ва бошқалар. Умумий психология.-Т.: “Ўқитувчи”, 1992 й.
