АГРЕССИЯ ВА ЭГРЕССИЯ: САБАБ ВА ОҚИБАТ

Abstract

Агрессия ёки кишилар ўртасидаги келишмовчилик оқибатида келиб чиқадиган важоҳат ҳолати – бу шундай йўналишки, унга оид хулосалар нафақат психологларни, балки социологлар, ҳуқуқшунослар, педагоглар, файласуфлар, ижтимоий соҳа ходимлар, турли бўғин раҳбарларининг барчасини қизиқтиради. Зеро, инсон табиати ва унинг бошқа инсонларга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш учун хулқнинг айнан шу томонини ҳам ўрганиш, билиш ва бошқара олиш керак.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
33-34
1

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Серимбетова , З. . (2025). АГРЕССИЯ ВА ЭГРЕССИЯ: САБАБ ВА ОҚИБАТ. Pedagogy and Psychology in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 4(11), 33–34. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/101859
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Агрессия ёки кишилар ўртасидаги келишмовчилик оқибатида келиб чиқадиган важоҳат ҳолати – бу шундай йўналишки, унга оид хулосалар нафақат психологларни, балки социологлар, ҳуқуқшунослар, педагоглар, файласуфлар, ижтимоий соҳа ходимлар, турли бўғин раҳбарларининг барчасини қизиқтиради. Зеро, инсон табиати ва унинг бошқа инсонларга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш учун хулқнинг айнан шу томонини ҳам ўрганиш, билиш ва бошқара олиш керак.


background image

33

АГРЕССИЯ ВА ЭГРЕССИЯ: САБАБ ВА ОҚИБАТ

Серимбетова Замира Отемуратовна

Бўзатов тумани 7-мактаб психологи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15576487

Агрессия ёки кишилар ўртасидаги келишмовчилик оқибатида келиб чиқадиган

важоҳат ҳолати – бу шундай йўналишки, унга оид хулосалар нафақат психологларни, балки
социологлар, ҳуқуқшунослар, педагоглар, файласуфлар, ижтимоий соҳа ходимлар, турли
бўғин раҳбарларининг барчасини қизиқтиради. Зеро, инсон табиати ва унинг бошқа
инсонларга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш учун хулқнинг айнан шу томонини ҳам ўрганиш,
билиш ва бошқара олиш керак.

Америкалик олимлар

Роберт Бэрон

ва

Дебора Ричардсон

ларнинг 2000 йилда Санкт-

Питербургда рус тилида нашр этилган “Агрессия” номли китобларида ҳам агрессив хулққа
нисбатан янгича ёндашув баён этилган. Хусусан, китобда агрессив хулққа тааллуқли
бўлган асосий назариялардаги (психоанализ, когнитив назария, эволюцион, фрустрацион
ёндашув ва бошқалар) фикрлар келтирилганки, муаллифлар уларни хулосалаб, бундай
хулқнинг айнан биологикдан ҳам кўра, ижтимоий табиати борлигини таъкидлаганлар.

Фрейд

нинг инстинктлар тўғрисидаги назариясида таъкидланган агрессиянинг туғма,

биологик табиатга эгалиги тўғрисидаги фикридан фарқли ўлароқ, охирги йилларда
ўтказилаётган тадқиқотлар унинг айнан бир инсоннинг бошқа инсонга муносабатидан,
унинг ўзига нисбатан қарашларининг онгида акс эттириши ва ўзини турли хавф-хатардан
асрашнинг воситаси эканлиги фикрини исботламоқда. Айнан ижтимоий кўникмалар
пайдо бўлиш жараёни доирасида қаралган агрессияни бошқариш имконияти борлиги
америкалик олимлар хулосалари асосида ётади.

Шу нарса алоҳида диққатга моликки, агрессив хулқ-атворнинг келиб чиқиши ва

намоён бўлишида оила ва оилавий ўзаро муносабатлар, тенқурлар гуруҳи ҳамда оммавий
ахборот воситарининг роли катта эканлиги, айниқса, биринчи омил таъсирчан эканлиги
фикри янги тадқиқотларда алоҳида ўрин тутади. Одатда болалар оилада кўрган-
кечирганлари, ота-онасининг ўринли-ноўрин танбеҳлари, баъзан уларнинг агрессив
муносабатларининг “қурбонлари” сифатида важоҳатли бўлиб боришади. Яъни, оилавий
ҳамжиҳатлик, тўғри ташкил этилган ўзаро муомала, тарбия услублари ва бошқарув
усуллари агрессив ҳаракатларнинг олдини олувчи, бартараф этувчи муҳим шартлардир.
Ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлдики, ота-она ўртасида тез-тез низолар,
келишмовчиликлар чиқиб турадиган, оиладаги болалар ўртасидаги (ака-ука, опа-сингил
ва ҳоказо) низолар одатий бўлган оилада тарбияланган болада агрессияга мойиллик
даражаси юқори бўлади. Чунки айниқса кичик ёшли бола ўзгалар ўртасида содир
бўлаётган низолар ва жанжалларга ўта сезгир ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун ҳам
оиладаги муомала маданияти, бола онгига илк ёшликдан сингдириладиган мулоқатга оид
қадриятлар

унинг

келажакда

ўзгалар

билан

бўладиган

муносабатларини

ижобийлаштиради.

Психологияда охирги йилларда яна бир тушунча пайдо бўлди, бу

эгрессив хулқ

нинг

мотивацияси тушунчаси, яъни кишилар ўртасидаги низо, бир-бирига нисбатан зўравонлик
ва важоҳат каби ҳиссиётларни келтириб чиқарувчи сабаблар масаласи амалий аҳамиятга
моликдир. Шу нуқтаи назардан пайдо бўлган тушунчалардан бири “эгрессия”
тушунчасидир.

Эгрессия

– лотинча

egredior

қочиш, ўзини тортиш

сўзларидан олинган


background image

34

бўлиб, бу шахснинг ўзини мана шундай хавотирли, низоли, мураккаб вазиятларда олиб
қочишини англатади. Бундай хулқнинг асосий сабабларини болтиқбўйилик олимлар

П.Дерешкявичус

ва

Л.Йовайша

лар қуйидагича изоҳлайдилар:

1.

ўзгалар томонидан ижобий ҳиссий муносабатнинг йўқлиги;

2.

ўзи тўғрисидаги баҳонинг ўзгаларникидан фарқ қилиши;

3.

кучи етмайдиган вазифалар ва талабларнинг мунтазам қўйилиши туфайли пайдо

бўлган мағлубиятдан қўрқиш ҳолати;

4.

ўзига ишончмаслик, ғолиб чиқишга кўзи етмаслик, жазодан қочиш.

Ижтимоий психологияда тўпланган маълумотларга кўра агрессияни олдини олиш

ёки содир бўлганини юмшатишда бир қанча йўллар бўлиши мумкин:

Танг ҳолатларда жанжалкашлардан кимдир албатта ўзини тутиши, ўзини қўлга

олиб, агрессив хулқ бўлишига йўл қўймасликка ҳозирлиги исбот қила олиш, намойиш эта
олиши. Масалан, эр ва хотин ўзаро жанжаллашиб қолган вазиятни тасаввур қилсак, бу
шароитда ўзаро келишмовчилик борлигини сезган она-қайнона ўрнак намунаси
кўрсатиши мумкин. Бунинг учун ё у тарафларни босиқликка, оғирроқ бўлишга чақиради,
ёки яхши маслаҳат ёрдам бермаса, ирода ва сабот билан тарафлардан бирортасини, гапига
тезроқ кирадиганини, масалан, ўз ўғлини ўша ердан бошқа ерга, бошқа хонага олиб чиқиб
кетиши, ёки ажралишни аҳд қилиб уришаётганлардан бирини масалан, келинни
дугонасиникига “бир ўтиб келишни”, ёки бозордан бирор нима харид келиш учун юбориши
ва алоҳида қолган ўғли билан “тарбиявий ишни” давом эттириши мумкин. Яъни, жанжалли
вазиятда кимнидир вазиятда ўзини тўғри ва босиқлик тутиши қолганларга ижобий таъсир
кўрсатиб, қилмишларидан андиша қилиб қолишлари мумкин.

Шундай қилиб, бугун жаҳон илму-фани одамлар ўртасидаги турли хил низоларни

олдини олиш усулларига кўпроқ эътиборни қаратмоқда. Бизга кундалик ҳаётимиздан
маълумки, биз ижтимоий ҳаёт нормаларини бузган, ўзгаларга тазйиқ қилган кимсаларни
жазолаш орқали нохушликларнинг олдини олишга ўрганганмиз. Шунинг учун ҳам
амалиётчи психологлар ана шундай ҳолатларни олдини олиш йўл-йўриқлари бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва одамларни ўргатишга кўпроқ эътибор бермоқдалар.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Андреева Г.М. Социальная психология. Учебник.- М.: Аспект Пресс, 1999.-376 с.

2.

Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт.-Т.: Университет, 1999.-

96 б.

References

Андреева Г.М. Социальная психология. Учебник.- М.: Аспект Пресс, 1999.-376 с.

Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт.-Т.: Университет, 1999.- 96 б.