Авторы

  • Дилфуза Матмуратова
    Қўнғирот тумани ММТБга қарашли 40-сонли умумтаълим мактаби психологи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdpp.101360

Аннотация

Психологик хизматнинг ушбу йўналиши психологдан инсон шахси ва индивидуаллигини таркиб топтириш жарёнида фаол ўиштирок этишни тақозо қилади. Халқ таълими тизимидаги психологнинг вазифаси психологик хизматни муайян ҳолда, мезонга асосланиб ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш давр хусусиятларига биноан психиканинг ривожланиши, шахснинг шаклланиши қонуниятларини амалиётга татбиқ этиш, ўқитувчилар жамоасига болалар, ўқувчилар ва ўқувчилар таълим ва тарбиясини индивидуаллаштиришда ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлини ўсиш даражасига қараб ўқитувчиларга коррекцион ишларни амалга оширишда кўрсатмалар бериш. Психологик хизматнинг ушбу йўналишида алоҳида аҳамият касб этадиган нарса-бу болалар, ўқувчилар, ўқувчилар ўсишида кечикиш, уларда хулқнинг бузилиши, таълимда ўзлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни ўрганиш ҳисобланади.


background image

31

ПСИХОЛОГНИНГ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА КОРРЕКЦИОН ИШЛАРИ

Матмуратова Дилфуза Копжурсиновна

Қўнғирот тумани ММТБга қарашли

40-сонли умумтаълим мактаби психологи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15576471

Психологик хизматнинг ушбу йўналиши психологдан инсон шахси ва

индивидуаллигини таркиб топтириш жарёнида фаол ўиштирок этишни тақозо қилади.
Халқ таълими тизимидаги психологнинг вазифаси психологик хизматни муайян ҳолда,
мезонга асосланиб ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш давр хусусиятларига биноан
психиканинг ривожланиши, шахснинг шаклланиши қонуниятларини амалиётга татбиқ
этиш, ўқитувчилар жамоасига болалар, ўқувчилар ва ўқувчилар таълим ва тарбиясини
индивидуаллаштиришда ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлини ўсиш даражасига
қараб ўқитувчиларга коррекцион ишларни амалга оширишда кўрсатмалар бериш.
Психологик хизматнинг ушбу йўналишида алоҳида аҳамият касб этадиган нарса-бу
болалар, ўқувчилар, ўқувчилар ўсишида кечикиш, уларда хулқнинг бузилиши, таълимда
ўзлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни ўрганиш ҳисобланади.

Психолог болалар, ўқувчилар, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал

ривожланишини ҳисобга олувчи, уларни психикасининг барча жабҳаларини қамраб
олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини
йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб берувчи, умуминсоний, этнопсихологик
хусусиятлар муҳитида камолатга интилувчи шахсни таркиб топтиришни бош мақсад деб
танлайди.

Амалий психолог болалар, ўқувчилар, ўқувчиларнинг психик тараққиётдаги, хулқ-

атвор муамаласидаги нуқсонлар ва ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция
қилиш дастурини ишлаб чиқаради ва амалиётга уни татбиқ этади. Бунинг учун улар билан
махсус машғулотлар бузилишни камайтириш ўтказади, ижодий қобилиятларни ўстириш
мақсадида тренинглар олиб боради.

Коррекцион фаолиятнинг психологик қисми мутахассислар томонидан амалга

оширилади. Мазкур ишнинг педагогик жиҳати эса психологнинг педагоглар, ота-оналар
билан ҳамкорлигида ўтказилади ва бутун масъулият унинг зиммасига тушади.

Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда,

вазиятларда ва қилинади:

а) Амалий психологнинг махсус иши,
б) Психолог машғулоти айрим болалар, ўқувчилар, ўқувчилар гуруҳига тарбиявий

таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади,

в) Ота-оналар педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида

машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

Ривожлантирувчи психокоррекцион

ишлар дастурини шундай тузиш керакки,

унда коррекцион ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятига йўналганлиги,
этнопсихологик ва этно маданиятга хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим.

Психодиагностик тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади.
1

.

Диагностика учун маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳолати ва шахси

хусусиятлари баъзи белгиларининг кўринишларини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб
борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб хулқ-


background image

32

атворининг ҳақиқий кузатилган хусусиятлари, унинг психик функциялари, тараққиёт
даражаси билан таққослашда фойдаланилади. Дарсда ўқувчи диққатининг барқарор
эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг пастлиги,
тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ - атворнинг кўрсатилган
белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг /босқичма-
босқич/ ўзгариши натижаси бўлиши мумкин.

Психодиагностик тадқиқотлар бола

психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёт даражаси, ёш ва
маълумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар
болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш пайти келганда жуда
муҳимдир.

2.

Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Агар

«кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола
психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланиши лолзарб зонаси
аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд) психодиагностик тадқиқотларда
бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишида, яъни таълим ва тарбия
жараёнида ўрганилади.

3. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик

камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки ёрдамчи
мактабда ўқиши хақида масала ҳал бўлаётганда тиббий педагогик хайъат (комиссия)
томонидан фойдаланиши мумкин.

4

.

Болада пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил

қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай қўйилганда,
тадқиқотчиларни қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади.
У ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳим аҳамият касб этади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Адизова Т.М. Психологическая методика изучения личности учащихся в процессе

общения. Методическое пособие.-Т.: ТГПУ, 2000 г.
2.

Адизова Т.М. Ўқувчиларнинг шахслараро муносабатларини психологик диагностика

ва коррекция ишлари. Услубий қўлланма.- ТДПИ, 1997 й.

Библиографические ссылки

Адизова Т.М. Психологическая методика изучения личности учащихся в процессе общения. Методическое пособие.-Т.: ТГПУ, 2000 г.

Адизова Т.М. Ўқувчиларнинг шахслараро муносабатларини психологик диагностика ва коррекция ишлари. Услубий қўлланма.- ТДПИ, 1997 й.